ЎЛИМНИ ЭСЛАШ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳаё – ўлимни ва қабрда чиришни эслашдир», деганлар.
Дарҳақиқат, ўлим ва ундан кейин бўладиган ҳолатларни ўйлаш инсоннинг гуноҳдан қайтишига сабабчи бўладиган энг кучли воситалардан биридир.
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Биродар, қаердан биласан, балки бугун бозорга келган мато сенинг кафанинг бўлар?» деганлар.
Машойихлар: «Ўлимнинг келиши аниқ, лекин ўлганда кафан билан кетиш гумон», дейишган.
Шунинг учун инсон ҳар қадамида, ҳар лаҳзада ўлимга тайёр туриши керак.
Ўлим қай ҳолатда келишини ким билади?
Ҳадиси шарифда: «Қандай ҳолатда яшаган бўлсангиз, ўлим шундай ҳолатда келади», дейилган.
✈️ @HidoyatUz
#сотувда
"ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️
Ватан дин, миллат, элат, бойлик, насаб, ёш, ранг, жой танламайдиган ва ҳад-чегара билмас ажиб бир туйғу. Ватан – энг кўп қаламга олинган, сир-синоатли, серқирра ва сержило тушунчадир. Ватани бор инсон бахтли инсондир. Ватани йўқ инсон эса бахтсиз ин- сондир. Киндик қонимиз тўкилган ва бир умр яшайдиган юртимиз бизга такдир қилинган ватандир. Мусофир бўлмагунча ватан ва юрт қадр-қимматини англаб бўлмайди. Мазкур китобда муфтий ҳазратлари Нуриддин домла Холиқназаровнинг Ватанга бўлган муҳаббат, уни ардоқлаш ва ободу фаровон кўриш борасидаги фикр-мулоҳазалари ўрин олган. Бу эса кенг китобхонларни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: "Shamsuddinxon Boboxonov"
📖 Ҳажми: 160 бет
📂 Ўлчами: 84×108 1/32
📚 Муқова: қаттиқ
👉 Нархи: 28.750 сўм
☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌺 Сўзлаганда мулойим бўлинг, овозингизни баланд кўтарманг...
🌨 Зеро, гулларни ундирадиган ёмғирдир, момоқалдироқ эмас!
✈️ @HidoyatUz
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#тафаккур
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!
🌐 @HidoyatUz
Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.
✔️ @HidoyatUz 🌐 Instagram
Баъзи нигоҳлар етмиш мингта сўздан тузилган гапни қисқартиришга қодир бўлади.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (25.1.2024 - Пайшанба):
⏰ тонг - 06:19
⏰ қуёш - 07:41
⏰ туш - 12:40
⏰ аср - 15:49
⏰ шом - 17:31
⏰ хуфтон - 18:49
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Обуна_2024
🌺Обуна бўлинг!
Сиз севган нашрлар – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси шунингдек, қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали ва “Ислам нуры” газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 +99871 227-34-30
+99871 240-08-23
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
❕Одамларга ҳар қанча ишонсанг ҳам, энг муҳим сирларингни ўзингда қолдир!
🟢Чунки, дунё нафсларни ўзгартиради ва баъзи одамларга ишонганимиз учун бизни кўп афсус қилишга мажбур этади.
✈️ @HidoyatUz
📹 ДИНИМИЗНИ АХЛОҚСИЗ ҚИЛИБ КЎРСАТМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Бир аъробийга
“Роббингга гўзал дуо қила оласанми?” дейилди.
Шунда у:
“Албатта” деди-да, “Эй Аллоҳ, Сендан сўрамасак ҳам бизга Исломни бердинг. Энди Сендан сўраб турганимизда бизни жаннатдан МАХРУМ қилма!” деб дуо қилди..
🌐 @HidoyatUz
#савол_жавоблар
#савол_жавоблар
ЖУНУБ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШГА МАЖБУР БЎЛИБ ҚОЛДИМ
❓CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган ҳолимда ҳайвон сўйишга мажбур бўлиб қолдим. Айтингчи менинг сўйганим ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол. Чунки, фуқаҳолар ҳайвон сўйишда сўювчига қўйган шартларида жанобатдан пок бўлиш шартини зикр қилмаганлар. Демак, сиз “бисмиллаҳ...” ни зикр қилиб сўйган бўлсангиз сизнинг сўйганингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
☕️ Нима учун сувни икки марта қайнатиб бўлмайди
🔴 Қайнатилган сувни яна қайнатиш ёки ҳатто иситиш нафақат зарарли, балки хатарлидир.
🟢Водопровод суви ўзида — тузлардан тортиб минералларгача жуда кўп аралашмалардан таркиб топади. Сув иситилиб бошланганда, унинг кимёвий таркиби ўзгаради.
Бу ўзгарган моддалар киши организмига қайта иситилган сув билан тушиб боради.
Қайнатилган сувни яна қанча марта қайта-қайта қайнатилгани сари унинг инсон саломатлиги учун зарари шунча ортиб бораверади.
Бундай сувда инсон саломатлиги учун энг зарарли бўлган мишьяк, фторидлар, нитратлар каби моддалар ҳосил бўлиб бораверади.
Сувнинг бир марта қайнатилиши, унинг турли микроблардан тоза бўлиши учун кифоя қилади. Уни яна бир (ёки ундан кўп) марта қайнатилганида, мавжуд бўлган фойдали моддаларнинг бузилишига, зарарли ва хатарли бирикмаларга айланишига йўл очилади.
Қайта қайнатилган сувдаги зарарли моддаларнинг инсон учун хатарли таъсири:
Мишьяк
Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, инсон саломатлиги учун энг катта хатарни айнан шу модда келтириб чиқаради. Мишьякни жуда оз ва инсон учун зарарсиз миқдорда водопровод сувига ундаги зарарли микроорганизмларни йўқ қилиш учун қўшилади.
Албатта қайта қайнатилган сувдаги мишьяк сабабидан инсоннинг ўлими узоқ йиллар бундай сувни мунтазам ичишда давом этишидан келиб чиқиши мумкин, лекин гап шундаки, бу модда йиғма таъсир қилади. Бунинг оқибати эса, энг аянчли бўлиши мумкин: периферик нейропатияни, бутун бадандаги тери касалликка чалиниб шикастланишини, ошқозон-ичак тизими фаолиятининг бузилишини, буйрак фаолияти бузилишини ва саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Фтор
Сув қайта қайнатилганида, ундаги фтор бирикмаларининг бир қисми фторид моддаларга айланади.
Гарвард университети профессорларининг бир неча ўн йиллик тадқиқотлари натижалари фторид моддалар неврологик фаолиятга салбий таъсир кўрсатишини ва ҳатто ёш болаларда ақлий қолоқликка сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди, шунингдек, улар аёлларда бепуштлик келиб чиқиши хавфини кучайтириши мумкинлигини кўрсатди.
Нитратлар
Бизнинг ҳаётимиз шундай ҳам нитратлар билан тўйинган — улар кундалик ҳаётда озиқ-овқат саноатида консервантлар сифатида ишлатилади.
Лекин улар юқори температурада ишлов бериш натижасида инсон саломатлиги учун янада хатарли тус олади.
Қайнатиш жараёнида нитратлар нитрозаминларга айланади, бу моддалар эса, канцерогенларга бевосита алоқадордир.
Бунинг оқибатларини етарли равишда баҳоламаслик тўғри келмайди: тушинмасдан қилинадиган бундай зарарли одат инсон организмида ичаклар, меъда, ошқозоности бези, жинсий-пешоб йўллари саратони ва лейкемиягача олиб бориши мумкин.
Жалолиддин Нуриддинов
✈️ @HidoyatUz
#Ҳидоят_таваллуди
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам(нинг юзлари)дан ҳам гўзалроқ бўлган бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
✈️ @HidoyatUz
🌺 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (26.1.2024 - Жума):
⏰ тонг - 06:18
⏰ қуёш - 07:40
⏰ туш - 12:40
⏰ аср - 15:50
⏰ шом - 17:33
⏰ хуфтон - 18:51
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
ДИН – Аллоҳ таоло томонидан жорий
қилинган қонун бўлиб, инсонларга яратилишларидаги мақсадни, Аллоҳга қандай кўринишда ибодат қилинишини маълум қилади.
Дин инсонларни тўғри танловларига кўра яхши натижаларга олиб боради.
Ана шу илоҳий қонунни пайғамбарлар ваҳий орқали Аллоҳдан қабул қилиб олиб инсонларга етказганлар.
📚 "Эътиқод рисоласи" китобидан
🌐 @HidoyatUz
#савол_жавоблар
ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИНГИ ДУО
❓CАВОЛ: Тиловат саждаси қилинганидан кейин қайси дуони қилсак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тиловати саждадан сўнг тайин қилинган дуо йўқ. Урфимизда қуйидаги дуони қилиш одат бўлган.
سَجَدْتُ لِلرَّحْمَانِ وَآمَنْتُ بِالرَّحْمَانِ فَاغْفِرْلِي ذُنُوبِي يَا رَحْمَان سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيْر
“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр”
Маъноси: «Раҳмон(Аллоҳ)га сажда қилдим, Раҳмон(Аллоҳ)га иймон келтирдим, Ё Раҳмон! Гуноҳларимни мағфират қилгин, эшитдик ва итоат этдик ва қайтиш фақат Сенгадир». Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
Молдовада Ислом
Молдова Республикасида 15 мингдан ортиқ мусулмон истиқомат қилади. Уларнинг аксари ишлаш ёки ўқиш учун келган араблар, сурияликлар, турклар, татарлар, озарбайжонлар ва африкаликлардир. Улар орасида Исломни қабул қилган молдоваликлар ҳам бор.
Молдовада мусулмон маданияти жамияти 1995 йилда ташкил топган. Ўша йилдан эътиборан жамиятнинг расмий сайти – assalam.md ҳам фаолият бошлади. Бироқ мусулмонлар ўз ташкилотларини узоқ йиллар давомида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказа олмади. Ҳатто 2005 йил Молдова мусулмонлари идорасининг рўйхатга олиш борасидаги мурожаатига ЕХҲТ миссияси аралашса ҳам, рад жавоби берилди.
Ниҳоят Молдова Республикаси Ислом лигаси 2011 йилнинг 14 мартида рўйхатга олинди. У мамлакат мусулмонларининг манфаатини ҳимоя қилиш, билимларини ошириш ва жамоат бўлиб, эмин-эркин намоз ўқишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Унинг биринчи галдаги вазифаси Қуръони карим таълимотига ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилган ҳолда ҳаёт кечираётган мўмин-мусулмонларга муносиб шароит яратишдан иборат. Шунингдек, асосий мақсадлардан яна бири – турли миллатга мансуб мусулмон жамоатлари ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлашдир.
Айни дамда мазкур ташкилот талабалар ўртасида тез-тез учрашувлар ташкил этиб, Исломда аёллар ҳуқуқлари, замонавий дунёда террорчилик тушунчаси, мусулмонлар ва насронийлар ўртасидаги муносабатларга оид масалалар юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради.
– Дунёвий давлатдаги диний ташкилотлар фаолият доираси аниқ чегараларга эга бўлиши керак. Бу асос барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишдир. Ҳеч кимнинг инсонларнинг ҳуқуқларига, эътиқод эркинлигига тажовуз қилишга ҳаққи йўқ. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир дин вакиллари бошқа дин мансубларини ҳам тан олишлари ва мамлакатда мазкур масаладаги кескинликни бартараф этишлари муҳим, – деган эди Молдова парламенти депутати Григорий Петренко.
Бинобарин, бугунги кунга келиб, Молдова жамиятида диний бағрикенглик тамойили кенг ёйила бошлади ва аҳолининг мусулмонлар ҳақидаги тасаввурлари ҳам ижобий томонга ўзгариб, маҳаллий аҳоли орасидан Исломга кираётганлар сони ортиб бормоқда. Уларнинг кўпчилиги аёллар ва ёшлардир.
Дамин ЖУМАҚУЛ
тайёрлади.
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
ҲОРУТ ВА МОРУТ ҚИССАСИ
Дунёдаги илк сеҳр
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ истеъмол қилиши керак. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?!
Аллоҳдан ёрдам сўра, ризқ сабабларини ушла ва Аллоҳга ишон.
✈️ @HidoyatUz
Пайғамбаримизнинг Мадинада кутиб олинишлари
(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда).
Пайғамбаримизнинг амрларича ансор ва муҳожир саҳобалар бир-бирлари билан диний биродар, охиратлик дўст бўлишдилар. Дин дўстлигидан чиққан муҳаббат, туғишган қариндошлик муҳаббатидин неча баробар кучли эди. Чунки ансор саҳобалар муҳожир биродарларини ҳар ишда ўзларидан олдин тутдилар. Ҳеч бир нарсаларини алардин аямай, бутун мол-дунёларини ўртага солдилар. Шундоқки, бу диний дўстлик ва охират биродарлик боғланган сўнгида Саъд ибн Рабиъ дўстлари Абдураҳмон ибн Авф олдига келиб:
– Эй Абдураҳмон. Мени ҳамма билур, Мадина аҳлининг молдор ва бойроғи мендурман. Қўлимда борлик молимнинг тенг ярми сеники бўлсин, – деди. Анда биродари Абдураҳмон:
– Сенинг аҳли аёлларинг, молу жонларингға Аллоҳ баракот берсун, бу ернинг бозорлари билан мени таништириб қўйгил, тижорат касби билан турмуш кечирсам, яна яхшироқ бўлур, – деб анинг молини қабул қилмади.
Муҳожир ва ансор саҳобалар ўрталарида дўстлик муҳаббати шу даража қаттиқ боғланган эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда ансорларни мақтаб, бу оятни индирди:
وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَة
“Ва юъсируна ала анфусиҳим ва лав кона биҳим хасосаҳ” [Ҳашр, 59/9], яъни “Ансор саҳобалар муҳожирларни ҳар ишда ўзларидин ортиқ кўрурлар, шундоқким, улар ўзлари молга муҳтож бўлиб турсалар ҳам, нафсларидан кечиб, молларини аларга тақсим қилурлар”, деган маънодадир. Чунки Худо йўлида қилинадиган барча яхшиликлар ичида энг улуғи ийсор қилмоқдур. Ийсорнинг маъноси шу оят мазмунида баён қилинган ишдур. Шу юқорида айтилишича, бу боғланган чин дўстликда ҳар икки биродарнинг бириси муҳожир, иккинчиси ансорийлардан бўлиши шарт эди. Аммо ҳазрат Али ҳақида бу иш бўлмади. Балки Расулуллоҳ у эр йигитнинг қутлуғ қўлини тутиб: “Бу менинг қариндошим”, дедилар. Пайғамбаримизнинғ бундоқ улуғ илтифотларига учраганликдан дунё ва охират шарафига эга бўлдилар. Худо ва унинг пайғамбари Расулуллоҳ олдида бу Марди ҳақнинг қандай улуғ мартаба топганлари бу ишдан маълумдур. Шундоқ бўлиб, ҳар бир муҳожир ўз дўсти бўлган ансорий уйида турар эди. Ва ҳам булар мерос тушгунчалик бир-бирларига меросхўр бўлдилар. Сўнгра мерос ҳукми ўзгариб, то ҳозирги кундагича ҳар кимнинг ўз ворисларига тайин топди.
⏳ Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАНДА САНО ДУОСИ ЎҚИЛАДИМИ?
❓Cавол: Баъзи вақтларда жамоатга кечикиб келиб, такбир айтиб, жамоатга қўшиламиз. Шу ҳолатда санони ўқиймизми?
💬 Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.
Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди.
Агар биринчи ракатни топса, лекин имом қироатни бошлаган бўлса, санони ўқимай, жим туради. Чунки санони ўқиш суннат, имомнинг қироатига қулоқ солиш вожиб саналади. Бу ҳақида “Фатовои оламгирия”да қуйидаги маълумотлар келтирилган: “Намозга кечикиб келган шахсга оид ҳукмлардан яна бири шуки, намозхон имом жаҳрий қироат қилаётган вақтда қўшилса, санони ўқимайди. Мазкур муқтадий имомга яқин ёки узоқда бўлса ҳам, ёки имомнинг қироатини эшитмайдиган кар бўлса ҳам санони ўқимай, жим туради. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатларини ўқиш учун турганда санони ўқиб, ортидан аъузуни айтади.
Махфий қироат қилинадиган намозларда шундай ҳолат бўлиб қолса, иқтидо қилган ракатида санони ўқийди.
Киши биринчи ракатни топса-ю, аммо имом фотиҳани ўқишни бошлаган бўлса, жим туради.
Имомни руку қилаётган ёки сажда қилаётган ҳолда топса қарайди, агар санони ўқиб руку ёки саждага улгура олишига кўзи етса, тик турган ҳолда санони ўқийди (кейин имомга иқтидо қилади). Агар улгуришига кўзи етмаса санони ўқимасдан имомга иқтидо қилади.
Агар имомни қаъдада топса, санони ўқимайди, балки намозга киришиш учун такбир айтади, сўнгра эгилиш учун такбир айтади, сўнгра қаъдага ўтиради. “Баҳрур роиқ”да шундай келган”.
🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🌐 @HidoyatUz
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕 Ислом даврида аёллар (01)
Ислом дини келгандан сўнг қўлидан тортиб олинган аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари яна ўзларига қайтариб берилди. Босим, зўрлаш, қийноқларга барҳам берилди. Ислом дини эркак ва аёл ўртасида тақво ва солиҳ амалдан бошқа ҳеч қандай фарқ йўқлигини тушунтириш билан уларни тенг ҳуқуқли деб эълон қилди. Бундай ҳукмлар Қуръони каримда қуйидаги шаклда ўз ифодасини топди:
"Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозеъли (камтар) эркаклар ва тавозеъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир". (Аҳзоб сураси, 35-оят.)
“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азиз-у) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир". (Ҳужурот сураси, 13-оят.)
"Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлар-у Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар: “Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!
(Изоҳ: Яъни ақл эгалари бўлмиш мусулмонлар имкониятларига қараб намозларни тик ҳолда, ўтириб, унга ҳам ожиз бўлсалар, ётган ҳолда имо-ишора билан ўқийверадилар. Бошқа бир тафсири шуки, бу ердаги зикрдан мақсад намоз эмас, балки Аллоҳни ёд этиш, дуо ва илтижо, тасбеҳ каби зикрлардир.)
Эй, Раббимиз! Кимни Сен дўзахга киргизсанг, албатта, уни хор қилган бўлурсан. Золимларга эса ёрдамчилар йўқдир.
Эй, Раббимиз! Биз “Раббингизга иймон келтиринг деб, иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад)ни эшитдик ва дарҳол имон келтирдик. Раббимиз Гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!
Эй, Раббимиз Яна бизларга пайғамбарларинг воситаси ила ваъда қилган нарсаларингни ато эт ва бизларни қиёмат кунида шармисор қилмагин Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмагайсан.
(Изоҳ: Бу оятдаги “пайғамбарларингга” деган сўзни пайғамбарларингга иймон келтирганимизга қилган ваъданг ёки уларнинг тили билан вазда қилган савобларингни ато эт, деб тушуниш ҳам мумкин.)
Бас, Парвардигорлари уларни (дуоларини) ижобат этиб, (деди:) “Албатта, Мен сизлардан амал қилувчининг – хоҳ эркак бўлсин ва хоҳ аёл бўлсин – амалини зое қилмасман. Ўз (ватанларидан) ҳижрат қилган, (юртларидан) бадарға қилинган, Менинг йўлимда азият чеккан, жанг қилган ва қатл этилганларнинг гуноҳларини каффорат қилурман ва Аллоҳнинг мукофоти сифатида уларни остиларидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий яшаладиган жаннат (боғлари)га киргизурман. Аллоҳнинг ҳузурида эса, (янада) яхшироқ савоб (бордир). (Оли Имрон сураси, 191—195-оятлар.)
(Изоҳ: Яъни қилган хайрли ишларининг савобини албатта ато қилурман. Умму Салама (р.а.) Расулуллоҳдан: “Нима учун Аллоҳ таоло ҳижрат қилган эркакларни мақтайверади, лекин аёлларни мақтамайди? – деб сўраганларида шу оят нозил қилинган".
⏳ давоми бор Ислом даврида аёллар...
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат китобидан.
🌐 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (24.1.2024 - Чошанба):
⏰ тонг - 06:19
⏰ қуёш - 07:42
⏰ туш - 12:40
⏰ аср - 15:47
⏰ шом - 17:30
⏰ хуфтон - 18:48
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоблар
ИТ, ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН ШЎРВАСИНИ ИЧСА БЎЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби хайвон шўрвасини ичса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланишлиги керак. Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига "Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқ", — деса охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат беришган. Валлоҳу аълам.
🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌐 @HidoyatUz