#muftiy_minbari
ИШИНГИЗ ЮРИШМАЙ ҚОЛСА, ҲАЁТИНГИЗДАН БАРАКА КЕТСА...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Ҳеч қачон, ҳеч кимга, ҳеч нарсани тушунтиришга ва исботлашга ҳаракат қилманг. Барибир ҳар ким ўзига қандай қулай бўлса, ўшандай тушунади.
@HidoyatUz
ИККИ ЭШИГИ БОР ҲОВЛИ
Тўққиз юз эллик йил умр кўрган пайғамбар Нуҳ алайҳиссалом ҳузурига ўлим фариштаси келиб, сўради: “Эй пайғамбарлар орасида узоқ умр кечирган зот, дунё ҳаёти ҳақида қандай фикрдасан?
У зот бундай жавоб берган эканлар: “Мен учун бу дунё худди икки эшиги бор ҳовлига ўхшайдики, биринчисидан кириб, иккинчисидан чиқиб кетмоқдаман”.
🌐 @HidoyatUz
Пайғамбаримизнинг Мадинада кутиб олинишлари
(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда).
Пайғамбаримизнинг Қубодин чиқишлари жума куни бўлиб, жума намозининг вақти яқин бўлганликдин, Мадина ичига кираверишда [Ронуна водийсидаги] Бани Солим ибн Авф маҳалласида жума намозини ўқишга тўғри келди. Хусусий бир масжидда йиғилиб туришган юз чамалик кишиларга имом бўлиб, жума намозида шу хутбани ўқидилар. Кўпроқ ривоятга қараганда биринчи ўтаган жума намозлари, биринчи ўқиган хутбалари шу эди. Арабча иборатини қолдириб, унинг мазмунини туркийча ёздим. Дастлаб Худога ҳамду сано айтдилар, сўнгра дедилар:
“Эй одамлар! Дунёда тирик турган чоғингларда, охиратга бориш олдидан, олдинроқ озиқ юборинглар. Улуғ Аллоҳнинг ҳақи билан қасам қилурман, ҳар бир киши ўлгандин сўнгра Худо олдига боргай, барча молу дунёларини бу жойда қолдиргай.
Сўнгра Аллоҳ таоло орага тилмоч солмасдин, ҳеч кимни орачи қилмасдин, у қулга дегай:
– Дунёда турган чоғингда, юборган Пайғамбаримиз сенга келган эди, бу кунларнинг келишини сенга билдирган эди. Фазл-карамим билан сени йўқдин бор қилдим, ризқ бериб, сени тарбия қилдим, бу кунги ҳолда ўзинг учун бу жойга нима келтирдинг?
Анда ул киши хижолат бўлганидин ўнг томони-сўл томонига, олди-орқасига қараб, тамуғ (дўзах)дин бошқа ҳеч нарсани кўрмагай. Энди олдингларда шундай ишнинг борлиги ҳақдур, бу иш бир куни кўз олдингларға келур.
Ҳар киши ортиқча тополмай, ярим хурмоси бўлса ҳам, шуни оз кўрмай, Худо йўлида муҳтожларга садақа қилсин, дўзах ўтидин йироқлашгай. Агар бу дағи бўлмаса, киши кўнглини олгудек бир оғиз яхши сўз бўлсин. Бу ҳам эҳсон қаторида ўтгай.
Мўминнинг қилган яхшилиги энг оз бўлганда ўн баробар бўлиб ёзилур. Анинг ихлосига қараб, ўндан етти юзгача бир яхшиликнинг савоби бўлур.
⏳ Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
🌸🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ва Роҳматуллоҳи ва барокотуҳ🌤🌸🍀
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳу лаа илаҳа иллаҳув алҳаййул қойюм. Лаа таъхузуҳу синатув валаа навм. Лаҳуу маа фис самаваати ва маа фил арз. Ман заллазий йашфаъу ъиндаху иллаа биизниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум. Ва лаа йуҳийтувна бишайъим мин ъилмиҳи илла бимаа шаа. Васиъа курсиййуҳус самаваати вал арз. Ва лаа йаувдуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъалиййул ъазийм.
Маъноси: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим зотдир.
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
🍀🌤🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸🌤🍀
@HidoyatUz.
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (21.1.2024 - Якшанба):
⏰ тонг - 06:21
⏰ қуёш - 07:44
⏰ туш - 12:39
⏰ аср - 15:44
⏰ шом - 17:27
⏰ хуфтон - 18:45
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (20.1.2024 - Шанба):
⏰ тонг - 06:21
⏰ қуёш - 07:44
⏰ туш - 12:39
⏰ аср - 15:43
⏰ шом - 17:25
⏰ хуфтон - 18:44
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
БОРАДУР
Кимдир зарга, кимдир нонга гадодур,
Бу кўзлардан меҳр қочиб борадур,
Беш кунлик дунёнинг ҳоли асли шу,
Лаҳза учун тўлиб-тошиб борадур...
Ҳақ яратди юракларни кенг қилиб,
Ҳаммани бирдайин, тенги-тенг қилиб,
Тилмай яшанг кўнгилларни танг қилиб,
Ўзни билган диллар ошиб борадур.
Ажал еткунича қилмай қарорин,
Ҳақдан сўрамайди ҳар бир сўрорин,
Айтарга улгурмас тилда иқрорин,
Баъзи бирлар йўл адашиб борадур...
Ҳаётга келишнинг муддаосин бил,
Яратган буюрган вазифангни қил,
Мирзо, ўзни Ўзи сари йўллагил,
Қара, ҳамма Унга шошиб борадур...
Мирзобек АБДУҒАФФОРОВ,
Боёвут тумани
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Роббим! Ўзимни яхши кўрганимдек, бошқаларни ҳам яхши кўришни ўргат! Одамларни ҳисоб-китоб қилганимдек, ўзимни ҳам ҳисоб-китоб қилишни ўргат!
🌐 @HidoyatUz
Дунё яхшиликларга тўла
Ривоятга кўра, Аллоҳ таоло қиёмат кунида уч юз йил ибодат қилган бандани чақириб: “Менинг раҳматим билан жаннатга кир”, дейди. Банда: “Мен сенга уч юз йил ибодат қилдим, сенинг раҳматинг билан жаннатга кираманми?” деб сўрайди.
Кейин Аллоҳ таоло бандани адли билан сўроқ қилиб, тарозининг бир палласига унинг кўзини, бир палласига солиҳ амалларини қўйишни буюради. Шунда банданинг солиҳ амаллари Аллоҳ таоло берган кўзнинг шукронасига ҳам етмай қолади.
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг неъматлари бисёр. Доим улар ичида бўлганимиз боис гоҳида унинг қадрини билмай қоламиз.
Инсон учун саломатликдан катта неъмат бўлмаса керак. Бироқ, буни бирор жойимиз оғриб, касалликка чалинганимизда кўпроқ ҳис этамиз. Айниқса, бутун борлиқни кўриб, англашимиз учун хизмат қилаётган кўзимиз оғриса борми, унинг нақадар улуғ неъмат эканини янада чуқурроқ англаймиз.
Албатта, шифокору ҳамшираларга бориб, дардимизга даво топганимиздан сўнг фидойи касб эгаларидан миннатдор бўламиз.
Шу йил апрель ойида Самарқанд шаҳар 1-клиникаси кўз касалликлари бўлимида даволаниб, 15 йиллик дардимдан фориғ бўлиб, Аллоҳга беҳад шукроналар айтдим.
Шу ўринда бизга сифатли тиббий хизмат кўрсатган Кўз касалликлари бўлимининг малакали тиббиёт ходимларидан мамнунлигимни алоҳида айтиб ўтмоқчиман. Чунки тиббиёт масканига қадам қўйишим билан бу ердаги тозалик ва ҳудуднинг манзараси кайфиятимни янада кўтарди. Шунингдек, ушбу шифо масканидаги соҳа ходимлари беморларни нафақат дори-дармонлар билан, балки ширин сўз, меҳрибонлик ва ўз касбига садоқат билан даволашларининг, айниқса, кўплаб инсонларга бепул хизмат кўрсатиб, элнинг дуосини олаётганига гувоҳ бўлдим.
Икки дунё саодатини топиш илинжида мана шундай савоб амалларни бардавом қилаётган юртдошларимизни Аллоҳ таолонинг Ўзи мукофотласин.
Шароф МАРУПОВ,
Самарқанд вилояти, меҳнат фахрийси
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Ватанни ҳимояси ҳақида шундай деганлар:
“Икки кўзни (кўз эгаларини) дўзах ўти куйдирмайди. Бири Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни, иккинчиси Ватан ҳимоясида ухламай бедор бўлган кўзни”.
Шу замин сарҳадларини кўз қорачиғидек қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат, қилаётган барча хайрли ишларида Яратган ёр ва мадaдкор бўлсин!
14 январь — "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.1.2024 - Шанба):
⏰ тонг - 06:24
⏰ қуёш - 07:48
⏰ туш - 12:36
⏰ аср - 15:35
⏰ шом - 17:17
⏰ хуфтон - 18:37
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
Ражаб ойининг фазилати
“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.
Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.
Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.
Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси”
(Ибн Асокир ривояти).
Давоми...👈
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok
#Ҳикмат_вақти
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турсалар, таҳажжуд ўқир, сўнг ушбу дуони айтар эдилар:
«Аллоҳумма, Роббанаа! Лакал ҳамд! Анта қоййимус-самааваати валарзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд! Лака мулкус-самааваати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд! Анта нуурус-самааваати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд! Антал ҳаққу, ва ваъдукал ҳаққ, ва лиқооука ҳаққ, ва қовлука ҳаққ, вал-жаннату ҳаққ, ван-наару ҳаққ, ва Муҳаммадун ҳаққ, вас-сааъату ҳаққ. Аллоҳумма, лака асламту, ва бика ааманту, ва ъалайка таваккалту, ва илайка анабту, ва бика хоосамту ва илайка ҳаакамту, фағфирлий маа қоддамту ва маа аххорту, ва ма асрорту ва ма аъланту. Антал муқоддим ва антал муаххир, лаа илааҳа илла ант»
(Аллоҳим, Раббим, Сенга ҳамд бўлсин! Сен осмонлару ерни ва ундаги нарсаларни қоим қилувчисан, Сенга ҳамд бўлсин! Осмонлару ер ва ундаги нарсалар Сенинг мулкингдир, Сенга ҳамд бўлсин! Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларнинг нурисан, Сенга ҳамд бўлсин! Сен ҳақсан, ваъданг ҳақдир, Сенга йўлиқиш ҳақдир, Сўзинг ҳақдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақдирлар, қиёмат ҳақдир. Аллоҳим, Сенга бўйсундим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим, Сенга қайтдим, Сенинг мададинг ила хусуматлашдим, ҳукм чиқариш ҳам Сенинг қўлингдадир. Олдингию кейинги, махфию ошкора гуноҳларимни мағфират қил. Сен энг аввалги ва энг охиргисан. Сендан бошқа илоҳ йўқ).
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
@HidoyatUz
🌙 “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ РАЖАБГА ЕТДИК, РАМАЗОНГА ҲАМ ЕТКАЗ АЛЛОҲИМ” НОМЛИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАМАТ!
🗣 Бугун, 11 январь пайшанба куни соат 19:15 да “Алҳамдулиллаҳ Ражабга етдик, Рамазонга ҳам етказ Аллоҳим” номли туркум суҳбатларнинг илк сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.
📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов
ва Тошкент шаҳри "Сирож солиҳ" жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров Ражаб ойлари фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, ҳофизи Қуръонлар тиловатлар ўқийдилар.
✅ Мўътабар манбаларда, Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билиб қолайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойларидир.
🟢 Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!
▶️Muslimuzz"> Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Facebook орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
#Alhamdulillah_Rajabga_yetdik_Ramazonga_ham_yetkaz_Allohim
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Пайғамбаримизнинг Мадинада кутиб олинишлари
(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда).
Ҳар келувчи нарса яқиндур. Ҳеч кимнинг шошганига қараб, Худо шошилмас, вақти келганида ҳар иш кечиктирилмас. Киши бир ишни қилмоқчи бўлур, уни Аллоҳ ҳам қилмоқчидур, киши деганича бўлмас, Аллоҳнинг тилаганича бўлур. Уни кишилар суймасалар ҳам, шу бўлур. Худо йироқлаштирган ишни ҳеч ким яқинлаштиролмас. Шуни аниқ билингким, Худодин изнсиз ҳеч бир иш бўлмас!” Кўринг буни, Субҳоналлоҳ, қандоқ улуғ сўзлардур!
Байт:
Сўзи сўзлар ичида гавҳаридур,
Ўзи сўзлагувчилар сарваридур.
Агар мўминсан, ибрат ол бу сўздин,
Олурсан ҳар бирига етти юздин.
Сўнгра Расулуллоҳ муҳожир-ансор саҳобалар ўрталарида диний бир қариндошлик боғладилар.
Дедиларким:
– Аллоҳ айтмаган сўзни “Аллоҳ айтди” демакдин Ўзи сақласун, Худо йўлида икки-иккидин қардош бўлайлик, – деб ҳазрати Алининг қўлларини тутиб: “Менинг қариндошим шудур”, дедилар. Икковлари охиратлик дўст бўлдилар.
Ҳазрати Ҳамза – шаҳидлар саййиди, Расулуллоҳнинг амакилари эрур, Зайд ибн Ҳориса билан чин дўстлик боғладилар. Шунинг учун Уҳуд тоғидаги уруш олдида ҳазрати Ҳамза Зайд ибн Ҳорисага васият қилган эди. Зайд ибн Ҳориса бўлса, Қуръонда исмлари келган, Расулуллоҳнинг боқма болаларидур. Ҳазрати Алининг оғаси Жаъфари Тайёр шу кунларда Ҳабашистонда бўлғонлиқдин ҳазрати Муоз ибн Жабал билан ғойибона диний биродар бўлдилар. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ – Ҳорижа ибн Зайд билан, ҳазрати Умар – Утбон ибн Молик билан, ҳазрати Усмон – Авс ибн Собит билан, ҳазрати Абу Убайда – Саъд ибн Муоз билан, Салмон Форсий – Абу Дардо билан, ҳазрати Билол муаззин – Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон билан, булардан бошқа ҳам бирмунчалар бор эди, сўз узайиб кетмасин деб, аларнинг исмларини ёзмадик.
⏳ Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (23.1.2024 - Сешанба):
⏰ тонг - 06:20
⏰ қуёш - 07:42
⏰ туш - 12:39
⏰ аср - 15:46
⏰ шом - 17:29
⏰ хуфтон - 18:47
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌱TABIATNI ASRANG!
Nabiy alayhissalom:
“Uchta joyga: suv o‘zanlariga, serqatnov yo‘llarga hamda soya-salqin yerlarga axlat tashlab, la’natga qolishdan qo‘rqinglar”, deganlar.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#tabiat #asra #infografika #pokiza #rasululloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар,
«Аллоҳумма, инний аъуузу бика минар-рижсин-нажаси, ал-хобийсил мухбиси, аш-шайтонир рожийм»
(Аллоҳим, кирдан, нажасдан, ифлосдан, ифлослик қилувчидан ва қувилган шайтондан Ўзинг паноҳ бер) дер эдилар.
Ибн Сунний ва Табароний ривоят қилган.
@HidoyatUz
#muftiy_minbari
МОЛ-ДУНЁИНГИЗ КЎП БЎЛСА ҲАМ, ИСРОФ ҚИЛМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДАГИ XАЛҚАРО ИЛМИЙ АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИ
✅Шу йил 19 январь куни Истамбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ташаббуси билан Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратлари ва ҳадис илми тадқиқига бағишланган халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.
🤔Ушбу нуфузли тадбир доирасида Президент Режеп Таййип Эрдоған иштирокида Имом Термизийнинг “Сунан” асарини хатм қилган ёш олимларга замонамиз муҳаддиси Шайх Муҳаммад Аввома томонидан махсус ижозалар тақдим этилди.
📍Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби бир қатор вакилларимиз иштирок этди.
🌙Сўзга чиққан нотиқлар томонидан ҳадиси шарифларни замонавий талқинда шарҳлаш ва бу орқали ҳозирги мураккаб даврда мафкуравий таҳдидлар ҳамда ғоявий хуружларга қарши туришдаги амалий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳадисларнинг бугунги кундаги тарбиявий-аҳлоқий томонларига ҳам катта урғу берилди.
😎 Файзли маросимда “Дорул Ҳадис” раҳбари, муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги уламоларнинг ҳадис илмига оид илмий лойиҳалари тақдимот қилинди. Шунингдек, Имом Термизийнинг “Сунан” асарини таҳқиқ ва тадқиқ этиш ниҳоялангани, Имом Зарқонийнинг аллома Қасталонийнинг “Мавоҳибу Ладуния” асари шарҳининг таҳқиқи бошлангани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, Ҳофиз Суютийнинг “Тадриб ар-Ровий” китобини ўқиш ва шарҳлаш бўйича хатмона дарси ўтказилиб, махсус ижозалар топширилди.
➡️Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ўйинлардан ўт чиқмасин
Бугун тижоратчилар орасида танишларимиз кўп. Улардан ҳалол касб қилаётганлари ёки фақат мол-дунё учун елиб-югураётганлари, савоб умидида ёшларни илму камолотга, касб-ҳунарга ўргатиб, манфаатли бўлаётганлари ҳам бор. Айримлари эса, компьютер ўйинхоналари ва интернет клублари ташкил этиб, пул топишяпти.
Бугун бундай хизматлардан асосан ўқувчи-ёшлар, вақт ўтказиш, зерикмаслик учун фойдаланишади. Аксарият ҳолларда бу масканлар бақир-чақир, ҳақоратли овозларга тўлиб кетади.
Аслида компьтер ўйинларини ўйнаш жоизми? Бу саволга уламоларимиз қуйидагича жавоб берганлар.
“Агар ўйинлар ҳалол бўлса, топилган пуллар ҳам ҳалолдир. Агар акси бўлса, пул ҳам ҳаром бўлади. Ҳолбуки, бугун компьютер ўйинлари турлича. Ваҳшийликни тарғиб қиладигани ҳам, яхшиликни тарғиб қиладигани ҳам бор. Бу ўйинлар шариатга хилоф нарсалар бўлса, албатта ҳаром бўлади. Ўйинлар зеҳнни чархласа, исломий таълимотлар, одоб-ахлоқ, сабр-матонат, сахийлик ва гўзал инсоний фазилатларга хизмат қилса, албатта яхши. Шунингдек, ўйин орқали компьютерни ўрганиш ва келажакда ундан катта манфаатлар йўлида фойдаланиш қобилиятини шакллантириш мақсад қилинган бўлса, жоиз. Лекин ўйинларда шариатга хилоф нарсалар бўлса, илм ўрганишни, намоз-ниёзни эсдан чиқариб, Аллоҳнинг зикридан чалғиш, бебаҳо вақтни исроф қилиш бўлса, бу жоиз эмас”.
* * *
Яқинда маҳалламиз гузарида китоб ва ўқув-ёзув қуроллари дўкони очилди. Бу маҳалла аҳлига манзур бўлди. Аммо унинг фаолияти узоққа бормади: икки-уч ой ўтар-ўтмас ёпилди. Сабаби, савдо юришмади: на китоб сотилди, на ўқув қуроллари. Дўконни бошқа бир тадбиркор компьютер ўйинлари марказига айлантирди.
⏳ Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
ЕТКУРСАНГ БАС...
Умр – карвон, йўл узра отим чуҳлаб бораман,
Топмоқ учун ўзимни ўзим йўқлаб бораман.
Гоҳо шодлик, гоҳи ғам йўлда йўлдош бўлади,
Шайтон ва нафс қўлимдан тутиб талош қилади.
Дўстми-душман бу ағёр, дилимга берса озор,
Сабр қилиб Аллоҳга айтадурман истиғфор.
Ҳикмат кўпу, ибрат оз, воиз мўлу, дониш йўқ.
Ватан ҳақда баёт кўп, лек дардида ёниш йўқ.
Елкамда тоғдай эзар қилмишим-гуноҳларим,
Тез-тез домига тортар бу дунё матоҳлари.
Ҳар яхшида бир ёмон – излагайман маънолар,
Дили ўксиганларга бўлай дейман даволар.
Тонглар дуода қоим бедорлик истаюрман.
Ҳақ ишқида, эй рафиқ, беморлик истаюрман.
Жонга қилса жафолар бош устига, майлига,
Ё Раб, Мажнун қилавер, еткурсанг бас Лайлига...
Ҳайдаржон УМАРОВ,
Учкўприк тумани
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
Қулнинг севинчи
Шаҳиҳи Балҳий замонларида қаттиқ қурғоқчилик бўлди. Барча махзун, эргата нима бўларкин деган ўйда. Шунда Балхий хазратлари бир қулнинг шоду хуррам ҳолда юрганини кўриб сўради:
– Барча қурғоқчилик сабаб очлик билан юзма-юз келиб, ўй-андишада. Сен нимага ишониб бунчалар шодонсан?
Қул жавоб берди:
– Менинг хўжайнимнинг еттита қишлоғи бор. У мени оч қолдирмайди.
Шунда Шаҳиҳи Балхий хазратлари ёнларида турган талабаларига навбатдаги сабоқни берди:
– Ўзимизга келайлик! Бир қул еттита қишлоғи бўлган хўжайнисига ишониб, ўзини омонликда хис этмоқда. Дунёдаги бутун қишлоқларнинг, шаҳарларнинг соҳиби, ҳар жонли мавжудотнинг ризқига кафил бўлган Аллоҳ таолога қандай таваккул қилаяпмизки, хали ҳам ғизқнинг ғамидамиз!
Нигора МИРЗАЕВА
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (15.1.2024 - Душанба):
⏰ тонг - 06:23
⏰ қуёш - 07:47
⏰ туш - 12:37
⏰ аср - 15:37
⏰ шом - 17:19
⏰ хуфтон - 18:39
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (14.1.2024 - Якшанба):
⏰ тонг - 06:23
⏰ қуёш - 07:47
⏰ туш - 12:37
⏰ аср - 15:36
⏰ шом - 17:18
⏰ хуфтон - 18:38
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🌙 РАЖАБ ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌘Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.
🤲 Ражаб ойи кирганда ушбу дуони ўқиш тавсия этилади:
🤲 Аллоҳумма барик лана фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона.
Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизни Рамазон ойига етказгин!
Аллоҳ таоло умримизга барака ато этсин, барчамизни рамазон ойига соғ-саломат етказсин!
@HidoyatUz
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.
Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.
Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | hidoyatuzofficial">Tik Tok
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
🟢 Кимнинг ҳисоб-китоби осон бўлади?
Давоми... 🔴
Абу Ҳотим ва Ҳоким раҳимаҳумаллоҳ Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Кимнинг яхшиликлари ёмонликларидан кўп бўлса, шу киши ҳисоб-китобсиз жаннатга киради. Кимнинг яхшиликлари ёмонликлари билан тенг келса, енгил ҳисоб қилинади. Сўнгра жаннатга киритилади. Кимнинг гуноҳлари яхшиликларидан зиёда келса, ана ўша ўз нафсини ҳалок этибди”. Шафоат ҳам шу сингари бўлади.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда: «Сизлардан бирингиз Раббисига яқин келтирилади. Ҳатто орада ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Унга: “Шу, шу нарсаларни қилдинг”, дейди. Банда гуноҳларига иқрор бўлади. Сўнгра Аллоҳ айтади: “Сен уни сендан дунёда беркитдим. Бугун эса сени мағфират қиламан”», дейилган.
Ҳадисда Ойша онамизнинг фазилати, таълимга ва ўрганишга ҳарислиги; ҳисоб-китоб, қиёмат кунидаги азоб, одамларнинг ҳисоб-китоблари турлилиги; толиби илмнинг ўзига ноаниқ бўлган нарсани сўраб билишга ҳақлилиги; олим одам ўзига қилинган мурожаатни чин кўнгилдан қабул этиши; Набий алайҳиссаломга ўхшаб сўровчига тушунтириб беришнинг вожиблиги баён этилган.
✏️ Мансур ЎРОЛОВ,
Сергели тумани “Нўғайқўрғон” масжиди имом ноиби
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz