hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

🌺 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🟢«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар, «Алҳамдулиллааҳиллазий кафааний ва аавааний, валҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ва сақоний, валҳамду лиллаҳиллазий манна ъалайя, ас`алука ан тужийроний минан наар»

(Менга бошпана бериб, беҳожат қилган, едириб-ичирган ва кўп неъматлар инъом этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Мени дўзахдан сақлашинги сўрайман) дер эдилар.

Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилган.

🟡 Имом Молик «Муваттоъ» китобида

«Киши ўзи яшамайдиган уйга
кирганида «Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис солиҳийн»

(Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин) дейиш мустаҳабдир», деган.

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢 Кимнинг ҳисоб-китоби осон бўлади?

Давоми... 🔴

Пайғамбаримиз алайҳиссалом оятга изоҳ бериб: “Оят амал дафтарини намойиш этишдаги ҳолатни баён қилмоқда. Кимнинг амали муҳокама қилинса, ҳалок бўлади”, демоқдалар.

Набий алайҳиссаломнинг оятдан ҳақи­қий маънони баён этиш учун берган жавобларида енгил ҳисоб, яъни амал дафтарини намойиш этиш ва кўрсатиш бошқа, амалларнинг тафтиш этилиши бошқа экани аён бўлмоқда. У зот алайҳиссалом оятдаги “енгилгина ҳисоб-китоб қили­нади”дан мурод “Аллоҳ таоло бандага гуноҳларини зикр қилади. Сўнгра дунёда уларни беркитгани, охиратда ҳам кечириб юборишини билдиради”, деб изоҳ бермоқдалар.

“Қиёмат куни кимнинг ҳисоб-китоби тафтиш қилинса, азобланмай қол­майди”
, деган лафзларига бандаларда янглишишлар кўп учраши, ким тафтиш қилинса, афв этилмаслиги ва дўзахга киритилишини баён этмоқдалар.

Демак, қиёмат куни ҳисоб-китоб икки кўри­нишда бўлади:

🔴1) амаллар кўрса­тилиб, танбеҳ берилади. Бу ҳисоб енгил ўтиб, унинг учун азоб берилмайди;

🔴2) муноқаша ҳисоб-китоби. Бу – қийин ва қаттиқ ҳисоб, азобдан холи бўлмайди. Боиси, бу банданинг хатолари устидаги тафтиш бўлиб, жамики гуноҳларидан сўроқ қилинади. У ҳар бир ёмонлиги учун жавоб беради.

Аббод ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр айтади: «Ойша онамиз ро­зийал­лоҳу анҳонинг бундай деганини эшитдим: “Расулуллоҳ сол­­лал­ло­ҳу алайҳи ва салламдан ен­гил ҳи­соб ҳақида сўрадим. У зот алай­­ҳис­салом: “Қиёмат куни (амал даф­тари) берилади ва унга кичик гуноҳларини намо­йиш қиладилар”, деб жавоб бердилар».

📚 "Ҳидоят" журналидан

Давоми бор...

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2024

🌺ОБУНА – 2024🌺

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг сиз севган нашрлари – “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари, “Ислом нури” газетаси ва қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали, “Ислам нуры” газетаси йилдан-йилга мазмунан бой, шаклан чиройли бўлиб, обуначилари сони тобора кўпайиб бормоқда.

📚 2024 йилда ҳам “Тафсир”, “Ҳадис шарҳи”, “Сўраган эдингиз...”, “Ақида”, “Яхшиликка чақириш”, “Ёмонликдан қайтариш”, “Саҳобалар ҳаёти”, “Мусулмон одоби”, “Огоҳлик”, “Ўзбекистон уламолари”, “Масжидларимиз”, “Имомларимиз” каби рукнлар остида турли масалалар баёни, қизиқарли, таъсирчан мақолалар, суҳбатлар, фотолавҳалар мунтазам ёритилади.
🟡 Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Ўзингизни, оила аъзоларингизни, дўстларингизни илм-маърифат нуридан бебаҳра қолдирманг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

📞 (71) 240 08 23

👉 Обуна бўлиш учун

Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бу дунёга келган ҳар бир инсон учун ўзида мужассам этиши лозим бўлган энг муҳим нарса –иймондир.

Дунё ва охират саодати ана шу иймонга кўра яшаб, у билан вафот этишга боғлиқ.

Амаллар борасида енгиллик бор бўлса ҳам, эътиқод борасида адашиш ва қусурга йўл қўйишда афв йўқ. Шу боис ширкдан бошқа гуноҳлар афв этилиши мумкин бўлса-да, мушрик ҳолда вафот этган кимсанинг асло ке чирилмаслиги, жаннатни кўрмай, дўзахдан чиқа олмаслиги аниқдир.

Шундай экан, абадий нажот истаганлар энг аввало иймон масаласига жиддий эътибор бериб, Аллоҳ ҳузу рида юзини ёруғ қиладиган тўғри эътиқодга эга бўлиши керак.

📚 "Эътиқод рисоласи" китобидан

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Шайх Абдулқодир Жийлоний қоддасаллоҳу сирроҳу айтдилар:

«Дунёни қалбингиздан қўлингизга чиқаринг. Шунда у сизларга зарар бермайди. Нафсинг билан курашиб, уни тоат-ибодат билан қатл қилсанг, унга ҳаёт ато қилган бўласан. Нафсингни ҳурмат қилиб, Аллоҳ йўлида уни (гуноҳдан) қайтариб турмасанг, уни ҳалок қилган бўласан».

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (9.1.2024 - Сешанба):

⏰ тонг - 06:24
⏰ қуёш - 07:49
⏰ туш - 12:35
⏰ аср - 15:30
⏰ шом - 17:13
⏰ хуфтон - 18:33

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Имом Шофиъийнинг шогирди Имом ал-Музаний:

“Бир китоб етмиш марта кўздан кечирилса ҳам унда, албатта, хато сақланиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло Ўз Китобидан бошқа ҳеч қайси китоб хатодан холи бўлмаслигини ирода қилган” деганлар.

(Музийбу авҳâмил-жамъи ват-тафриқ, 1/14).

📚 "Эътиқод рисоласи" китобидан

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢 “Ўғри эмас, диёнатли киши қидирилмоқда...”

📖 Давоми...

Аскарлар ҳалиги кишини келтиришганда, ха­лифа унга: “Осмондан сенга тушган мол қаерда?” деб сўради. Киши аввалига ҳайрон қолди. Кейин: “Мана у”, деб кармонни чиқарди. Халифа: “Менга бўлган воқеани сўзлаб бер”, деди. Ҳалиги одам: «Хурмо дарахти тагини юмшатаётган эдим. Бир маҳал ёнимга кармон тушди. Уни қўлимга олдим. Бу ҳолат мени ажаблантирди. Кейин ўзимга ўзим: “Қуш уни ўғирлаган бўлса керак”, дедим ва то эгасини топгунимга қадар кармонни сақлаб қўйдим».
Халифа Мансур унинг омонатдорлигига таҳсин айтаркан: “Гапларингни эшитдик. Бунинг учун сенга мукофот бор” деб, уни муносиб тақдирлади. Савдогарга эса минг динорини қайтариб берди. Савдогар хурсанд бўлиб: “Эй халифа, Аллоҳ таоло сизни Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин”, деди.
Одамлар бўлган воқеани эшитиб, хурсанд бў­лишди. Халифа Мансурнинг закоси ва тадбирига тан беришди.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ал­батта, Аллоҳ сизларга омонатларини ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир” (Нисо сураси, 58-оят).
* * *
Ушбу ҳикоя “Халифа Мансур ва қушлар” деб номланади. Ҳикояда асосан халифа Мансурнинг удда­буронлиги ҳақида сўз юритилган. Унинг закоси, раъиятга эътибори мақталган...

Лекин мен бу ҳикояга бошқа­ча ном берган бўлар, қиссанинг асосий қаҳрамонини ҳам алиш­тирардим. Менимча, ҳикоянинг асосий қаҳрамони ҳамённи то­пиб олган диёнатли, омонатдор деҳқон. Унинг хулқ-атвори ҳақи­қий мардликдир.
Савдогар ҳам халифани эмас, омонатдор кишини мақташи ке­рак. Боиси халифа бу ерда мурув­ват кўрсатаётгани йўқ, балки ўз вазифасини бажармоқда, холос.
Ҳа, бир вақтлар ҳамма диёнат­ли ва омонатдор эди. Эндиликда эса бу фазилатлар ноёблашиб, уни амалда қўллаган киши қаҳ­рамонга айланмоқда.
Яқинда бир танишим телефо­нини ўғрилатиб қўйиб, куйиб-пишиб айтган сўзлари ёдимга тушди. У хўрсиниб: “Ойналари синганди. Нари борса, уни 100 минг сўмга сотиш мумкин. Ҳа­ром луқма буюрармиди?! Мен матоҳимга ҳам, ўғрига ҳам ачин­дим. Арзимас пул учун диёнати­ни йўқотди. Телефонимда эса оилавий суратларим, видеола­рим, дўстларимнинг рақамлари бор эди. Энг муҳими, эндигина бош­лаган кичик бизнес лойи­ҳам бор эди...”
Бундай ҳодисалардан кейин мен ҳам хавотирлана бошладим. Кўча-кўйда, йўл-йўлакай тез-тез телефоним жойидами ёки йўқми деб текшириб турибман. Яна... ким билади дейсиз...

Юлдуз КОМИЛОВА

📚 "Ҳидоят" журнали

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Буғдой сотувчи

Бир деҳқон рўзғорини бутлаш учун бир қоп буғдой олиб бозорга борди. Салавот айтиб етиштирган буғдойи бозорнинг энг сара маҳсулоти эди. Бироқ ҳар қанча уринмасин, уни сота олмади. Бозор тугай бошлади. Деҳқон энди бу юкни қандай олиб кетаман? Оилам ёнига қуруқ қайтаманми, деган ўйда тураркан, ёнига юзларидан нур ёғилиб турган бир кекса одам келди.

– Нима гап, болам, молинг сотилмадими? Қара, бозор ёпилади ҳозир.
Деҳқон маҳзун қиёфада жавоб берди:

– Харидор чиқмади, ота!
Шунда ҳалиги одам ердан ҳовуч-ҳовуч тупроқ олиб буғдойга аралаштира бошлади.
Деҳқон ҳайрон қараб турганин кўриб дебди:
– Мана энди харидор келади!
Деҳқон отага эътироз қилиш учун оғиз жуфтлагани ҳамон ёнига икки киши келиб, буғдойга харидор бўлди. Шунда у ердан кетишга чоғланган отанинг қўлларидан тутиб, сўради:

– Бу не ҳол. Ҳикматини англай олмадим, ота?!
Ота ачиниш билан жавоб қайтарди:

– Жим ўғлим, пул лойиқ бўлган молга келади. Англашилгани сенинг ҳалол ва соф буғдойингга арзигулик ҳалол маблағ ҳеч кимда йўқ эмиш!
Қиссадан ҳисса: Олган нарсаларимиз қусурли бўлса, айбни сотувчидан эмас, касбу коримизда, амалимизда йўл қўйган хатолардан излайлик!

Нигора МИРЗАЕВА

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (8.1.2024 - Душанба):

⏰ тонг - 06:24
⏰ қуёш - 07:49
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 15:29
⏰ шом - 17:12
⏰ хуфтон - 18:32

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (7.1.2024 - Якшанба):

⏰ тонг - 06:24
⏰ қуёш - 07:49
⏰ туш - 12:34
⏰ аср - 15:28
⏰ шом - 17:11
⏰ хуфтон - 18:31

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2024

🌺ОБУНА – 2024🌺

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг сиз севган нашрлари – “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари, “Ислом нури” газетаси ва қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали, “Ислам нуры” газетаси йилдан-йилга мазмунан бой, шаклан чиройли бўлиб, обуначилари сони тобора кўпайиб бормоқда.

📚 2024 йилда ҳам “Тафсир”, “Ҳадис шарҳи”, “Сўраган эдингиз...”, “Ақида”, “Яхшиликка чақириш”, “Ёмонликдан қайтариш”, “Саҳобалар ҳаёти”, “Мусулмон одоби”, “Огоҳлик”, “Ўзбекистон уламолари”, “Масжидларимиз”, “Имомларимиз” каби рукнлар остида турли масалалар баёни, қизиқарли, таъсирчан мақолалар, суҳбатлар, фотолавҳалар мунтазам ёритилади.
🟡 Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Ўзингизни, оила аъзоларингизни, дўстларингизни илм-маърифат нуридан бебаҳра қолдирманг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

📞 (71) 240 08 23

👉 Обуна бўлиш учун

Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

"АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ" КИТОБИ СОТУВДА

Ҳар бир мўмин киши “Аллоҳ таоло мени кўриб турибди” деган эътиқод билан яшаса, шундагина у савобли амалларни бажаришга ва гуноҳлардан тийилишга одатланади. Натижада банда икки дунё саодатига эришади.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Аллоҳ мени кўриб турибди” номли китобида жам бўлган руҳий тарбияга оид панду насиҳатлар, тўғри йўлга бошловчи ҳикматлар ҳамда ҳидоятга чорловчи ўгитлар мўмин-мусулмонларга маънавий озиқа беради.

Китобда жаннатни вожиб қилувчи амаллар, Яратганнинг розилигига эришиш йўллари, нажот топувчи тоифалар, охират саодати, илму ирфон, руҳий тарбия, Исломда Ватанга муҳаббат, умр ғаниматлиги, муаззам шаҳарлар зиёрати, муборак саналар ҳамда самимийлик каби мавзулар ҳаётий воқеалар асосида таъсирчан баён қилинган.
Рисола кенг китобхонларга мўлжалланган.

Китоб формати: 84x108/32
Қаттиқ муқова.

👉 Нархи: 29.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (6.1.2024 - Шанба):

⏰ тонг - 06:24
⏰ қуёш - 07:49
⏰ туш - 12:33
⏰ аср - 15:27
⏰ шом - 17:10
⏰ хуфтон - 18:31

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Қалблар қозонга ўхшайди, ундаги нарса қайнаб чиқаверади. Унинг чўмичи эса тилдир. Гапираётган кишининг қалбидаги нарса тилига чиқади. Бу чўмичга чиққан сўз ширин ҳам, нордон ҳам, чучук ҳам, шўр ҳам бўлиши мумкин. Шу тариқа тил сенга қалбнинг таъмини аниқлаб беради.
Доно халқимиз буни «Қозонда бори чўмичга чиқади» дейди.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

«ФИТНА – КЎЗ ИЛҒАМАС ХАТАР» КИТОБИ

Азиз ўқувчилар, муҳтарам китоб муҳиблари!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайҳ Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар» номли китоблари сотувда мавжуд.
Кўз илғамас турли фитна-фасодлар учраб бораётган бугунги даврда ҳар бир ўқувчи бундай балолардан қандай омонда бўлишни, қандай чоралар кўришни ўйлашиш табиий. Шу нуқтаи назардан мазкур китоб фитналардан сақланишингиз учун муҳим манба бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

Китоб формати: 84/108.
Қаттиқ муқова.
Нархи: 25.000 сўм

📞 (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (10.1.2024 - Чоршанба):

⏰ тонг - 06:24
⏰ қуёш - 07:48
⏰ туш - 12:35
⏰ аср - 15:31
⏰ шом - 17:14
⏰ хуфтон - 18:34

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#қисқа_савол_жавоблар

ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

CАВОЛ: Ҳар бир ўқилган намоздан кейин ўтган йиллардаги ўқилмаган намозларим қазосини ўқиб борсам бўладими? Ёки ўқилмаган қазо намозларни қандай адо қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (“Фатовойи Ҳиндия” китоби).

Қазо намозларни куннинг исталган пайтида ўқиш мумкин. Фақат уч маҳал бундан мустасно: қуёш чиқаётган пайт, кун қиёмга (тиккага) келганда ва қуёш ботаётганда. Мана шу учта вақтда қазо намозларини ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

"КИТОБУЛ ИЛАЛ" КИТОБИ СОТУВДА

Улуғ аждодимиз, буюк муҳаддис Имом Термизийнинг ушбу “Китобул илал” рисоласи аслида у кишининг “Ал-Жомеъ ал-кабир” китобига илова бўлиб, ундаги айрим жиҳатларга ойдинлик киритиш мақсадида битилган. Бу асар ҳадис илми толиблари учун муҳим қўлланма бўлиб, унда ҳадис илмига оид муҳим тафсилотлар, нозик жиҳатлар тушунарли, қисқа ва аниқ тарзда баён этилган.


Муқоваси: юмшоқ

👉 Нархи: 6.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Кимнинг ҳисоб-китоби осон бўлади?

Ойша онамиз розийаллоҳу ан­ҳо бундай сўзлаб берди: «Расу­лул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинадиган киши борки, ҳалок бўлади”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ таоло: “Аммо кимнинг ўнг томонидан берилса, у албатта енгилгина ҳи­соб-китоб қилинади”, демаганми?” дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам: “У намойиш қи­лиш, холос. Қиёмат куни кимнинг ҳисоб-китоби тафтиш қи­линса, азобланмай қолмайди”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
* * *
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга тушунарсиз шаръий масалани шарҳлаб берар эдилар. Шунинг учун саҳобалар бирор ноаниқ нарса учра­са, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мурожаат қилар эдилар.
Ушбу ҳадисда Абдуллоҳ ибн Абу Мулай­ка Ойша розийаллоҳу анҳонинг эшитмаган, билмаган нарсаси ҳақида Набий алайҳис­саломдан сўраб олганини хабар қилмоқда. Бу онамизнинг зийраклигидан дарак. Ахир, Набий алайҳиссалом ёнида бўлатуриб ҳам билимини мустаҳкамлаб олмасинми?! .
Ана шундай ҳолатлардан бирини Ойша онамиз розийаллоҳу анҳо ривоят қилади. Кунларнинг би­рида Пайғамбаримиз алай­ҳиссалом: “Қиёмат ку­ни ҳисоб-китоб қилинадиган киши борки, ҳалок бў­лади”, дедилар. Буни Ойша онамиз эши­тиб На­бий алайҳиссаломнинг ушбу сўзлари билан Аллоҳ тао­лонинг: “Аммо кимнинг ўнг томони­дан берил­са, у албатта енгилгина ҳи­­соб-ки­тоб қи­линади” (Иншиқоқ сураси, 8) ояти­ни таққослади. Боиси, ҳадис лафзи ҳисоб-китоб қилинувчининг азобла­нишини умумлаштир­моқда. Оят лафзи эса, айримларнинг азобланишига дало­лат қилмоқда.

📚 "Ҳидоят" журнали

Давоми бор...

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢 Айтилган гап – отилган ўқ

Яқин бир дўстим маҳалласида бўлиб ўтган ибратли воқеани сўзлаб берди. Ундан таъсирланиб, кишиларга сабоқ бўлсин дея, қоғозга туширдим.

Маҳаллада ўзига тўқ бир киши қариндош­ларига эҳсон ниятида қўй сўйиб, меҳмон қи­лди. Бироқ укаси сафарда бўлгани боис зиёфатга кела олмади.

Вақт ўтиб ука сафардан қайтгач, акасини зиёрат қилиш учун аёлига манти тайёрлатиб, ўғлини олиб оғасининг уйига йўл олди.
Данғиллама ҳовли дарвозасини тақил­латаркан, янгаси эшикни очиб уларни илиқ кутиб олди. Ака уларнинг келганидан хурсанд бўлиб, дастурхонни тўкин қилди. Ака-ука мантию турли ноз-неъматларни тановул қилиб, анча вақт суҳбатлашиб ўтиришди. Меҳмонлар кетишга чоғланганда, мезбон: “Зиёфатга кела олмадинг, лекин сенинг ҳа­қингни олиб қўйганман”, дея ошхонага кириб кетди. Бироздан сўнг келиб: “Манти идишларингга қўй гўштидан яхшигина солиб қўйдим, уйга бориб бир маза қилиб енглар”, деди.

Кетар маҳал ака-ука дарвоза томон юрар экан, янгаси жиянининг қўлига идишни тут­қазиб, ширин сўзлар билан кузатиб қўйди.

Ука уйига келиб, ўзида мамнунлик билан ўғлига: “Қани, идишни оч-чи, гўштни ош қиламизми ё шўрва”, дейди. Ўғил отасига бир маъноли қараб қўйиб, дастурхонни очади. Не кўз билан кўрсинки, товоқда гўшт ўрнига узум барги турганмиш. Ўғил отасига қараб: “Идишни қўлимга олганимда бунча енгил деб ҳайрон бўлгандим”, дейди. Шунда ука янгасининг қилган ишидан хўрланиб, “Кўзинг кўр бўлгур”, деб юборади. Сўнгра бироз ўзига келиб, “тавба, тавба”, дея ўғлига, “Буни ойингга айтмаймиз”, дейди.

Тақдирни қарангки, ака-ука ўртасидаги риштани узмоқчи бўлган янга уч йилдан сўнг кўзи хиралашиб, бир умрга ожиз бўлиб қолади.

Бурхон ВАЛИЕВ,
Чуст тумани

📚 "Ҳидоят" журнали

🌐 @HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🕋 ХУШХАБАР: УМРА ЗИЁРАТИ УЧУН НАРХЛАР АРЗОНЛАШДИ

🇺🇿🇸🇦 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.

🗣2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.

✈️🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар.

Умра зиёратига биз билан боринг ва роҳат ила ибодат қилинг.

🕋 «Ҳаж ва Умра» марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари:
🚀 t.me/hajumrauz
🌐 instagram.com/hajumrauz

#хушхабар #Умра #Ҳаж

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Бир қиз шундай деди:

«Тор, калта кийим кийиб, пардоз-андоз қилиб юрган пайтларимда ҳамма йигитлар мени қўлга киритиш орзусида эди, тинмай севги изҳор қилишарди.

Узун, оддий кийим кийганимда эса бирор йигит менга назар солганини кўрмадим.

🌺 Билдимки, арзон матонинг харидори кўп бўлар экан. Қиммат матога эса уни сотиб олмоқчи бўлганларгина назар солар экан».

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢 “Ўғри эмас, диёнатли киши қидирилмоқда...”

Истаймизми-йўқми, баъзан атрофимизда содир бўлаёт­ган нохуш ҳодисаларга гувоҳ бўламиз. Ишдан уйга қайтмоқ­чи бўлиб йўналишли транспорт воситасига ўтирдим. Машина жойидан қўзғалмасидан унга бир йўловчи чиқди. Билсак, у йўловчи эмас, балки унутиб қол­дирган телефонини излаёт­ган киши экан.

Ҳайдовчига: – Амакижон, сиздан олдинги шу йўналишда кетаётган маршрутда телефонимни унутиб қолдирибман. Агар у ҳайдовчининг рақами бўлса, сўраб кўрсангиз, телефонимни қўлига беришмабдимикин?
Ҳайдовчи тезда ҳамкасби билан боғланиб, тушириб қолдирилган телефон ҳақида суриштирди. Лекин ижобий жавоб ололмади. Ҳалиги йўловчи қизга телефонингизга қўнғироқ қилиб кўринг-чи, дедик. Телефон ўчирилган эди...

* * *
Дуру жавоҳир сотадиган савдогарлардан бири Адан шаҳридан Бағдодга, халифа Мансур қасрига қимматбаҳо тошларини келтирди. Халифа улардан ёқтирганларини танлаб олди ва ичида минг динори бор кармонни савдогарга берди.
Савдогар хурсанд бўлиб қаср­дан чиқди. Йўлда дарё бўйлаб ке­таркан, жазирамага чидаёлмай, сувга шўнғигиси келди. Кийими ва кармонини қирғоқда қолдириб, сувга тушди. Шу пайт калхат ке­либ кармонни олиб қочди... Уни гўшт деб ўйлади шекилли, уфққа кўтарилиб, кўздан ғойиб бўлди.
Савдогар бу ҳолатдан сароси­мага тушди. Пулларидан умиди­ни узди. Ғамга ботиб, бетоб бўлиб қолди. У ҳақдаги миш-мишлар қасргача етиб борди. Халифа Мансур уни чақиртириб: “Бу иш содир бўлган заҳоти ҳузуримизга келмабсан-да, кармонинг­ни топишга ёрдам берардик. Шундай бўлса-да, қуш қайси томонга учганини айт”, деди. Савдогар: “Шарқ томонга, тоғ сари учди”, деди. Халифа хос соқчиларини ёллаб, кармонни ўша ерликлардан суриштиришга буюрди.
Кўп ўтмай соқчилар бир кишини олиб қайтиш­ди. Айтишларича, у бойлик топиб олган ва унинг эгасини қидираётган эмиш.

📚 "Ҳидоят" журнали

Давоми бор...

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси нашриёт ҳисобчиси Дилшод Мамадалиевга отаси Саминжон МАМАДАЛИЕВнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум Саминжон отани раҳматига олсин, маконини жаннат қилсин. Бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига захира айласин. Ортда қолган барча яқинларига гўзал сабр берсин.

Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъƴн!

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Сўдхўрга дарс берган Баҳлул

Баҳлули Доно ҳалифа Ҳорун ар-Рашид замонининг олими эди. У халқ учун девона, болалар учун эрмак, илм соҳиблари учун ориф, Ҳорун ар-Рашид учун эса бир муршид каби эди. Унинг ғаройиб ишларини ақл билан изоҳлаш мушкул эди.
У қабристонда ухларди. Бунинг сабабини сўрганларга, ўликлар содиқ бўладилар, ҳеч қачон хиёнат қилмайдилар, дерди. Унга қўрқувни эслатганларга, асл қўрқиш лозим бўлганлар тириклардир. Одам марҳумлар ёнида бехавотир бўлади, дерди.

Ўша даврда шаҳарда бир судхўр яшарди. Инсонларга пул бериб, фоизи билан қайтариб оларди. Аслида бу одатий ҳол, шундай эмасми? Аслида инсонни ақлини шоштирадиган нарса бошқа: мана шу судхўр жаннатга киришни чин дилдан хоҳларди. Ибодат қилиб, чин дилдан дуо қилиб, Аллоҳ таолодан жаннати маъвони сўрарди.
Бир кун шу одам дўконида намоз ўқиб бўлгач, қўлларини очиб баланд овозда дуо қила бошлади. Кўзларида ёш билан жаннатни сўрарди. Шу пайт ташқаридан келган шовқин-суронни эшитиб, қўлларини юзига суртди ва ўзини эшикка урди. Қараса, Бахлули Доно дўкон олдида турган кўзаларни асоси билан уриб, ичини очиб қараб, тинмай “қаердансан ўзи”, деётганди.

Судхўр буни кўриб, шошиб қолди. Кейин эса ўзини қўлга олиб, Баҳлули Донога ўдағайлай кетди:
– Нима қилаяпсан?!
– Туяларимни йўқотиб қўйдим, уларни қидираяпман, – бамайлихотир жавоб берди Баҳлул.
– Эсингни едингми, каттакон туя бу кўзаларни ичида нима қилсин, қандай сиғсин?
– Судхўрнинг жаннатни орзу қилиши қалбига қандай сиғган бўлса, менинг туям ҳам кўзаларга шундай сиғган...
Судхўр Баҳлули Дононинг гапларидаги маънони, ҳикматни англаган эди.
Унга бу борада аллақачон насиҳатлар қилинган, маслаҳатлар берилганди. Бироқ уларнинг ҳеч бири бу қадар очиқ, мақсадининг нақадар мантиқсиз эканини яққол кўрсатиб бера олмаганди...

Нигора АБДУМУХТОР қизи


@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Ким Қуръон ўқиб юрса, Аллоҳ унга шундай бир қувват ато қиладики, унинг қалби одамлардан етадиган жароҳатни кўтара оладиган, улардан етадиган заҳматни табиий деб қарайдиган бўлиб қолади. Улардан содир бўладиган камчиликни оддий иш деб қабул қилади.
Сўнгра уларни кўрмайди, лекин Аллоҳни кўради.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Мазҳабсизлик хатарлари

📖 Давоми...

🔴 3-хатар.

Ноҳақ қон тўкиш

“Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир”
Нисо сураси, 93-оят

Мўмин кишини қасддан ўлдириш қул озод қилиш билан ҳам, хун тўлаш билан ҳам ювиб бўлмайдиган катта жиноят ва гуноҳдир. Мўмин мўминни қасддан ўлдириши бир айбсиз жонга қўшиб, имондек улуғ неъмат туфайли вужудга келган ақида қардошлигини ҳам ўлдиришдир. Шунинг учун ҳам қисқагина бир оятда бу жиноятчи бошқа ҳеч кимга тайин қилинмаган олий жазолар – жаҳаннамда абадий қолиш, Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлиш ва У Зот тайёрлаб қўйган улкан азоб ваъда қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида: “Бир мусулмоннинг ўлдирилиши Аллоҳнинг ҳузурида дунёнинг тугашидан ҳам оғирроқдир”, деганлар.
«Ана ўша (илк қотиллик) сабабли Ис­роил авлодига шундай ҳукмни битиб қўйдик: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўл­дирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир...» (Моида сураси, 32-оят).
Анас розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч нарса имоннинг аслидандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаймиз; амали сабабли уни Исломдан чиқармаймиз», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи рози бўл­ган аҳли сунна ва жамоа эътиқодида собит­қадам қилсин.

Даврон АБДУҚОДИРОВ,
Урганч шаҳридаги “Фахриддин
Розий” ўрта махсус ислом
билим юрти мудири


📚 "Ҳидоят" журналидан

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

"ХАДИЧАИ КУБРО" МАДРАСАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

Шу йил 5 январь куни "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагог-ўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

✍️ Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мудираси вазифасида ишлаб келаётган Марям Абдуллаева "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори лавозимига тайинланди.

Марям Абдуллаева умумтаълим мактабларида, "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўқитувчи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлимларида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.    

🗣Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларга муносиб шароитлар яратиш, талаба-қизларнинг билим ва кўникмаларини юксалтиришга алоҳида урғу қаратиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, янги раҳбарга таълим муассасаси жамоаси ҳам елкадош бўлиб, ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқарган ҳолда иш юритиши катта ютуқларга омил бўлишига ишонч билдирди.
    
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

"АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ" КИТОБИ СОТУВДА

Ҳар бир мўмин киши “Аллоҳ таоло мени кўриб турибди” деган эътиқод билан яшаса, шундагина у савобли амалларни бажаришга ва гуноҳлардан тийилишга одатланади. Натижада банда икки дунё саодатига эришади.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Аллоҳ мени кўриб турибди” номли китобида жам бўлган руҳий тарбияга оид панду насиҳатлар, тўғри йўлга бошловчи ҳикматлар ҳамда ҳидоятга чорловчи ўгитлар мўмин-мусулмонларга маънавий озиқа беради.

Китобда жаннатни вожиб қилувчи амаллар, Яратганнинг розилигига эришиш йўллари, нажот топувчи тоифалар, охират саодати, илму ирфон, руҳий тарбия, Исломда Ватанга муҳаббат, умр ғаниматлиги, муаззам шаҳарлар зиёрати, муборак саналар ҳамда самимийлик каби мавзулар ҳаётий воқеалар асосида таъсирчан баён қилинган.
Рисола кенг китобхонларга мўлжалланган.

Китоб формати: 84x108/32
Қаттиқ муқова.

👉 Нархи: 29.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…
Подписаться на канал