hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

Масжидга кирганда мобил қурулмангизни ўчириб, ибодатингизни хушу билан адо этинг.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Аллох таолонинг яратган кунларнинг энг афзали жума кунидур. У кунинг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (5.1.2024 - Жума):

⏰ тонг - 06:24
⏰ қуёш - 07:49
⏰ туш - 12:33
⏰ аср - 15:27
⏰ шом - 17:09
⏰ хуфтон - 18:30

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Мазҳабсизлик хатарлари

Эътироф этилган мазҳабларни инкор этиш (мазҳабсизлик) оқибатида Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифлардан хо­ҳишга кўра ҳукм олиш келиб чиқади. Бу билан мазҳабни инкор қилувчилар ўзи­га хос ҳукм олиш йўлини “ихтиро” қилган бўлишади. Бу ҳол, ўз навбатида, янги мазҳабни даъво қилишдир.

Машҳур олим Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари: “Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир”, деганлар.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан ҳар ким ўзбошича янги ҳукм чиқариши мусулмонларни куфрда айблаш, боғийлик (яъни, қайси жойда бўлишидан қатъи назар, ҳукуматга қарши чиқиш), даҳшат солиш, обод жойларни вайрон қилиш, фитна қўзғаш каби динимизда ман қилинган ишларга олиб бормоқда.
Мазҳабларни инкор этувчи бузғунчи оқимларда кузатилаётган фожиалардан, эътироф этилган фиқҳий мазҳаблар ҳамда ақидавий таълимотларни тан олмаслик оқибатида келиб чиқадиган хатарлардан оммани огоҳ этиб туриш бурчимиздир.

🔴 1-хатар.

Мусулмонни кофир дейиш

Аҳли сунна ва жамоа уламолари назди­да бирор-бир мусулмонни кофирга чиқариш мумкин эмас. Мусулмонни кофир­га чи­қа­риш (такфир) жуда оғир оқи­батларга олиб келади. Ҳазрат Али розийаллоҳу ан­ҳу замонларида пайдо бўл­ган хаворижлар биринчи бўлиб мусулмонларни куфрда айблашлари натижасида бир қанча мусулмонлар, жумладан, ҳазрат Али ўлдирилди.
Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан улуғ уламо ва фузалоларимиз бундай бузғунчи ғояларнинг диёримизга кириб келишига йўл қўйишмаган. Тўғри йўлдаги мусулмоннинг ақидаси қандай бўлиши лозимлиги ҳақида ақида китобларида ёзиб кетишган. “Қибла аҳлларидан бирортасини гуноҳи туфайли кофир санамаймиз, модомики ўшани ҳалол ҳисобламаса. Имони бўлса, гуноҳ уни қилган одамга зарар қилмайди, демаймиз” (“Ақидатут Таҳовий” матни).
Муаллифнинг: “Қибла аҳлларидан бирортасини гуноҳи туфайли кофир санамаймиз” дегани, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган жами нарсаларга имон келтириб, диннинг асосий рукн­ларидан бирор нарсани инкор қилмаган одамни катта ё кичик гуноҳи боис кофир деб ҳукм чиқармаймиз, деганидир.
Аллоҳ таоло катта гуноҳ қилган одам­ни мўминлардан ҳисоблаб: “Агар мўмин­лардан икки тоифа ўзаро урушиб қолса, дарҳол уларни яраштиринг” (Ҳужурот сураси, 9-оят) деб, охирида: “...мўминлар оға-инилардир. Оға-иниларингизни келиштириб қўйинглар...” (Ҳужурот сураси, 10-оят) деган.
Қуръони каримда: “Албатта, яхшилик­лар ёмонликларни кетказади” (Нисо сураси, 114-оят), дейилган. Бу, мў­мин киши яхшилик қилса, ёмонликлари ўчирилади деганидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу хусусда қуйидаги ҳадис собит бўлган: “Ким бизнинг намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса, қурбонлигимизни еса, у мусулмондир. Бизнинг фойдамиз у учун ҳам фойдадир ва бизга зиён нарса унга ҳам зиёндир”
Имом Бухорий ривояти.

Ҳар қандай сўз ёки бузуқ иш куфрга далолат қилавермайди. Мусулмон кишини кофирга ҳукм қилиш учун ниҳоят даражада дақиқ тафтиш ва илм керак. Шунинг учун такфир масаласи фақат муфтий ва қозилар ҳал қиладиган масалалардан ҳисобланади.

Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Агар бир киши биродарини “Эй кофир!” деса, батаҳқиқ, бу сўзи иккисидан бирига қайтади. Агар айтганидек бўлмаса, унинг ўзи кофир бўлади»

(Имом Бухорий ривояти).


📚 "Ҳидоят" журналидан

Давоми бор...

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Огоҳ бўл!

Сабр билан хоҳлаган нарсангга етишасан, тақво билан эса темир ҳам сен учун юмшаб, эгилади.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#sarhisob

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2023 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоби


O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Кунлик зикрларни доим ўқиб юрган кишини Аллоҳ бир қанча инъомлар билан мукаррам қилади:

• қилган яхшиликлари бир неча баравар кўпаяди;
• дўзахга олиб борадиган ёмонликлари йўқолади;
• бало-мусибатлардан ҳимояда бўлади;
• ёмон офат-кулфатлардан саломат бўлади;
• қийинчиликлардан, шайтоннинг васвасасидан узоқ бўлади;
• шайтон уни васваса қилиш учун фурсат ҳам топа олмайди;
• ўша куни кун бўйи гуноҳлардан саломат бўлади.

Лекин Аллоҳга ширк келтирса, бундай неъматлар берилмайди.
Бундай зикрлар жуда осон, енгилдир, чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати шундай фазилатларга эриша олиши учун ҳам уларга осон ва енгил қилиб қўйилган.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

“РАББОНИЙ НИДОЛАР” КИТОБИ СОТУВДА❗️

Мазкур китоб Ҳадиси қудсийларга бағишланган бўлиб, уларда фиқҳий ҳукмлар жуда кам учрайди. Асосан, иймон, ихлос, убудият, илм, баъзи сураларнинг фазилатлари, зоҳидлик, зикрлар, дуо, истиғфор, гўзал одоблар, ёмон ахлоқлар, охирзамон умматининг фазилати, инсониятнинг яратилиши, мўъжизалар, ўлим, қайта тирилиш, тарози, ҳавзи кавсар, шафоат, жаннат ва дўзах каби мавзулардги хабарларни ўз ичига олади. Ҳадиси қудсийларни ўрганиб, халқимизни баҳраманд этиш, инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ, тарбия ва ўзаро муносабатлар завол топаётган даврда муҳимдир.
Мазкур манба диний соҳа ходимлари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Аллоҳ таоло ушбу янги китобни халқимизга муборак ва манфаатли айласин!

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 37.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бандалигимга ярашмайди...

Хуросон волийси Абдуллоҳ ибн Тоҳир замонида миршаблар бир мусулмонни ўғриликда айблаб, волий ҳузурига олиб келдилар. Волий ҳам ишни ўргангач, уни ҳибсга олдирди.
Маҳбус маҳзун ҳолда намоз ўқиб: “Аллоҳим, айбсиз эканимни фақат Сен биласан! Ёлғиз Сен мени бу балодан қутқара оласан! Ёрдам бер”, деб дуо қилди.
Шу кеча волий туш кўрди. Тушида тўрт алпқомат одам келиб тахтини тўнкараётган экан. Ўрнидан туриб, таҳорат олди, ибодат қилди ва яна ухлади.
Бироқ яна ўша тушни кўриб, қўрқув ичида уйғонди. Дарҳол зиндон бошлиғини чақириб, у ерда бирор мазлум бор-йўқлигини сўради.
– Буни билмайман, – деди у. – Бироқ бири тун бўйи намоз ўқиб, кўзёш тўкди.
Волийнинг амрига биноан уни келтиришди. Ҳукмдор унинг сўзларини тинглаб, гап нимада эканини англади ва узр сўради:
– Сени ранжитдик, биздан рози бўл. Бу минг кумуш тангани биздан ҳадя сифатида қабул қил. Агар бирор эҳтиёжинг бўлса, тўғри ҳузуримга кел.
– Рози бўлдим, ҳадянгизни ҳам қабул қилдим. Бироқ ҳожатимни сўраш учун ҳузурингизга келмайман!
– Нега? – ҳадик билан сўради волий.
– Чунки мендек бир ғариб учун сиздек ҳукмдорнинг тахтини бир неча бор ағдарган Раббимни қўйиб, тилагимни сиздан сўрай олмайман. Бу бандалигимга ярашмайди!

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.


@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Йўлингдан адашиб, тўғри йўлни
қидираётганингда қуйидаги оятни эсга ол: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур»

(Исро сураси, 9-оят)


@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2024

🌺ОБУНА – 2024🌺

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг сиз севган нашрлари – “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари, “Ислом нури” газетаси ва қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали, “Ислам нуры” газетаси йилдан-йилга мазмунан бой, шаклан чиройли бўлиб, обуначилари сони тобора кўпайиб бормоқда.

📚 2024 йилда ҳам “Тафсир”, “Ҳадис шарҳи”, “Сўраган эдингиз...”, “Ақида”, “Яхшиликка чақириш”, “Ёмонликдан қайтариш”, “Саҳобалар ҳаёти”, “Мусулмон одоби”, “Огоҳлик”, “Ўзбекистон уламолари”, “Масжидларимиз”, “Имомларимиз” каби рукнлар остида турли масалалар баёни, қизиқарли, таъсирчан мақолалар, суҳбатлар, фотолавҳалар мунтазам ёритилади.
🟡 Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Ўзингизни, оила аъзоларингизни, дўстларингизни илм-маърифат нуридан бебаҳра қолдирманг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

📞 (71) 240 08 23

👉 Обуна бўлиш учун

Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

“РАББОНИЙ НИДОЛАР” КИТОБИ СОТУВДА❗️

Мазкур китоб Ҳадиси қудсийларга бағишланган бўлиб, уларда фиқҳий ҳукмлар жуда кам учрайди. Асосан, иймон, ихлос, убудият, илм, баъзи сураларнинг фазилатлари, зоҳидлик, зикрлар, дуо, истиғфор, гўзал одоблар, ёмон ахлоқлар, охирзамон умматининг фазилати, инсониятнинг яратилиши, мўъжизалар, ўлим, қайта тирилиш, тарози, ҳавзи кавсар, шафоат, жаннат ва дўзах каби мавзулардги хабарларни ўз ичига олади. Ҳадиси қудсийларни ўрганиб, халқимизни баҳраманд этиш, инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ, тарбия ва ўзаро муносабатлар завол топаётган даврда муҳимдир.
Мазкур манба диний соҳа ходимлари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Аллоҳ таоло ушбу янги китобни халқимизга муборак ва манфаатли айласин!

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 37.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🤲 "Роббимиз, бизга дунёю-охират яхшиликларини ато этгин!"

Шу йил 1 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимиздаги “Раҳимжон ота” масжидида жамоатга "Ўзганинг ҳаққидан ҳазар" мавзусида суҳбат қилиб, ўзгалар ҳаққини ейиш катта гуноҳ экани, фирибгарлик, товламачилик каби иллатларнинг янги турлари пайдо бўлаётгани, буларнинг зарарлари
ва бировнинг ҳаққини ейишдан тийилиш ҳақида мавъиза қилдилар.


O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИЛМ ТУФАЙЛИ ИНСОН ОЛИЙ МАРТАБАГА ЕТАДИ

Қуръони Каримда: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми», деб таъкидланади (Зумар, 9).
Ислом дини таълимотида ва ҳадиси шарифда: «Илм олиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир», – дейилади. Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, ҳар бир мўмин-мусулмонга илм олиб унга амал қилган ҳолда, ҳаётга татбиқ этиш зиммасидаги буюк фарз эканлиги эслатиб ўтилмокда.
Бу замин зиёси не-не замонлар тарих зарварақларига муҳрланди. Қанча-қанча даҳоларга бешик, илм маърифатига эшик бўлган заминдир. Бу замин илм қуёши билан неча-неча ўлкаларни ёритган ва ер юзини қалам билан забт этган муҳаддис султонларининг элидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким бу дунёни роҳатини кўзласа, тижорат қилсин, охират саодатини ўйласа, тоат-ибодат қилсин, агар икки дунёсини обод бўлишини хоҳласа, илм олсин», – деганлар.
Алломаларимиз олган илмларига амал килган ҳолда жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлар. Олимлар ва комил инсонлар даражасига етишиш фақат илм соҳибларига хосдир.
Ислом мутаффакирлари фикрларига кўра: «Илм – нарсани қандай бўлса ана шундай билиб олишдир, ҳар қандай билиш ва ўрганилган нарсага илм дейилади. Олган илмга амал қилиб, уни етказиш маърифатдир». Ҳар бир инсоннинг илм-маърифат касб этишида сарф, наҳв, фиқҳ, тафсир ва ҳадис, калом илми каби диний, ҳамда тарих, адабиёт, тиббиёт, фалакиёт ва бошқа дунёвий илмларни ўрганиш зарур бўлади.
XX аср охирларида миллий истиқлол шарофати билан Ватанимизда ўтмишдаги алломаларга, уларнинг ҳаётлари ва ёзиб кетган асарларига нисбатан фикрлашда кескин бир бурилиш ясалди, яъни заминимизда яшаб ўтган буюк олимлар, ўзларининг дунёвий, диний ва маърифий асарлари билан жаҳон маънавиятининг хазинасига улкан ҳисса қўшган зотларнинг номлари тикланди.
Кейинги йилларда Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Мансур Мотуридий, Алишер Навоий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Ҳожа Баҳовуддин Нақшбандий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Хоразмий, Фарғоний, Насафий, Термизий, Ҳожа Аҳмад Яссавий каби кўплаб ҳаёти ва ижоди ўрганилмоқда.
Ушбу алломаларимиз йўлларини давом эттириш учун ёш авлодга илм олиш ва уларнинг асарларида ёритиб берилган масалаларни ҳаётда татбиқ этишларига замин ҳозирлашимиз зарурдир. Маълумки, Қуръони карим ҳам «Ўқи» деган амри билан нозил бўлган. Қуръони каримнинг 811 жойида илм сўзи такрорланади.
Келгусида ўз тақдирини шу юрт истиқболи билан боғлаган ҳар бир ёш авлод аждодларимизнинг бой меросларидан ўзи ҳам баҳраманд бўлиб, халқимиз илму-маърифатини янада юксакликка олиб чиқишда ўз ҳиссаларини қўшадилар деган умиддамиз.
Имом ат-Термизий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда, У зот: «Аллоҳ ва унинг малоикалари ва ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам илм аҳилларига истиғфор айтадилар», – деганлар. Шунингдек, бошқа бир ривоятда: «Ким илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ Таоло унга жаннат йўлларини тўғрилаб қўюр», – деб марҳамат қилинган. Илм инсонни ботинини кашф этувчи омилдир. Илм душманларга қурол, дўстлар ўртасида эса зийнатдир. Илм туфайли инсон олий мартабага етади. Илм инсонларнинг тафаккурини ҳамда маънавиятини юксалтириб дунёни тараққий этишига бош мезон бўлиши билан бирга, инсоннинг ботинини кашф этувчи омилдир.


Адҳам ДЎСМАТОВ
Тошкент шаҳридаги “Минор”
жоме масжиди имом-ноиби

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🟢Мазҳабсизлик хатарлари

📖 Давоми...

🔴 2-хатар.

Мусулмонларнинг раҳбарларига қарши чиқиш

Мусулмонларнинг раҳбарларига қарши чиқиш боғийликдир. Агар боғийлар ҳақ устидаги раҳбарга қарши чиққан пайтларида ўлдирилса, уларга жаноза ўқимаслик ҳақида фуқаҳолар фатво беришган.
Таҳовийнинг ақида китобида қуйида­гиларни ўқиймиз:
“Подшоларимиз ва раҳбарларимизга қар­ши, гарчи зулм қилсалар ҳам, хуруж қил­маймиз, уларни дуойи бад ҳам этмаймиз. Итоатидан бош тортмаймиз. Уларга итоат этишни Аллоҳга итоат этиш жумла­сидан, яъни фарз деб биламиз. Гуноҳ ишларга буюрсаларгина, итоат этмаймиз. Улар­нинг ҳаққига яхши дуолар қилиб турамиз” (“Ақоид” матнлари. Шайх Абдулазиз Ман­сур таржимаси).
Далил: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳ­га итоат этинглар. Пайғамбарга ва ўзла­рингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этинглар!” (Нисо сураси, 59-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менга итоат қилса, ба­таҳқиқ, Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга исён қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга исён қилибди”, деганлар Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

📚 "Ҳидоят" журналидан

Давоми бор...

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#сотувда

"ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ МЕРОСХЎРЛАРИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Бу асар улуғ саҳобалар ва айрим тасаввуф алломаларининг ижодиётини, кароматларини қамраб олган. Шунинг учун ҳам у “Пайғамбар алайҳиссалом меросхўрлари” деб номланади. Бу китоб Алишер Навоийнинг “Насоим ул-муҳаббат” асарига ўхшаб кетади. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 46.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Обуна_2024

🌺ОБУНА – 2024🌺

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг сиз севган нашрлари – “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари, “Ислом нури” газетаси ва қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали, “Ислам нуры” газетаси йилдан-йилга мазмунан бой, шаклан чиройли бўлиб, обуначилари сони тобора кўпайиб бормоқда.

📚 2024 йилда ҳам “Тафсир”, “Ҳадис шарҳи”, “Сўраган эдингиз...”, “Ақида”, “Яхшиликка чақириш”, “Ёмонликдан қайтариш”, “Саҳобалар ҳаёти”, “Мусулмон одоби”, “Огоҳлик”, “Ўзбекистон уламолари”, “Масжидларимиз”, “Имомларимиз” каби рукнлар остида турли масалалар баёни, қизиқарли, таъсирчан мақолалар, суҳбатлар, фотолавҳалар мунтазам ёритилади.
🟡 Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Ўзингизни, оила аъзоларингизни, дўстларингизни илм-маърифат нуридан бебаҳра қолдирманг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

📞 (71) 240 08 23

👉 Обуна бўлиш учун

Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ҳикмат_вақти

Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма! Агар у пешонангга ёзилган бўлса, насиб қилаверади.

«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»


Тавба сураси, 51-оят

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Тавбани кечиктирган тикувчи

Бир улуғ зот ўттиз йиллик тикувчидан сўради:
– Нега ҳали ҳам тавба қилмай гуноҳлар қилишда давом этяпсан?
– Жон бўғизга келгунча тавба қилишга вақтим бор. Ўшанда тавба қиламан ва қутуламан! – дебди хотиржам тикувчи.
Шунда буюк зот яна савол берибди:
– Неча йилдан буён тикувчилик қиляпсан?
– Ўттиз йилдан бери.
– Энг кўп нимани ўргандинг?
– Қайчи билан мато қирқишни.
У зот сўрашда давом этибди:
– Жонинг бўғзингга келганида қўлингга бир мато ва қайчи беришса, осонгина қирқа оласанми?
Ўттиз йиллик тикувчи елкасини қисганича дебди:
– Ундай қўрқинчли бир пайтда матони қирқиш қўлимдан келмайди.
Шунда буюк зот дебди:
– Яхши, ўттиз йилдан бери қилаётган ишингни ўша пайт қила олмайсан. Қандай қилиб ҳеч қачон қилмаган ишингни қилмоқчисан?

Нигора АБДУМУХТОР қизи

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "РАББОНИЙ НИДОЛАР" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🧕🏻НИКОҲ ВА КЕЛИН-КУЁВ ОРАСИДАГИ ГЎЗАЛ МУНОСАБАТЛАР

Балоғат ёшига етган қизларни турмушга беришга ташвиқот
Али ибн Абу Толиб (р.а.)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) унга дедиларки:
"Эй Али! Уч нарсани кечиктирма. Вақти кирганда намозни, тайёрланган жанозани ва тенги чиққан қизни турмушга беришни..."
Яҳё ибн Абдураҳмон отасидан у ҳам отасидан ривоят қилади: "Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Кимнинг ўғли улғайиб, уйланиш ёшига етса, тўй қилгани пули бўла туриб, ўғлини уйлантирмаса, бола зино иш қилиб қўйса, Гуноҳда унинг ота-онаси ҳам шерик бўладилар", – дедилар. Бу мавзуда доир ҳадислар жуда кўп.
Хотам ибн Асом шундай дейди: "Беш нарсадан ташқаридаги ишларда шошилиш шайтондандир: меҳмон келиши билан таом едириш, киши ўлса, дафн қилиш, балоғат ёшига етган ёшларни уйлантириш, қарзни адо қилиш, гуноҳ иш қилганда тавба қилмоқ".
Қизи чиройли бўлган ота унга муносиб куёв чиқишини кутиши мустаҳабдир. Чунки аёллар севилишни хуш кўрадилар.
Ҳазрати Умар (р.а.): “Қизларингизни хунук ва ёмон йигитларга турмушга берманг. Зеро, сизнинг севиб ёқтиртин нарсангиз бўлгани каби уларни ҳам ёқтирадиган нарсалари бор".

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат китобидан.

@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Билгин, маҳзун бўлмагин

Жалолиддин Румий бир куни уйга келиб, ўғлини маҳзун ҳолда кўради ва ундан бунинг сабабини сўрайди.

Ўғли: – Ҳеч… – дея жавоб қайтаради.

Жалолиддин Румий ташқарига чиқиб, осиғлиқ турган бўрининг терисини ёпиб, ичкарига киради. Қўлини кўтарганича, бўридек увиллайди. Отасининг ҳолини кўрган ўғил кулиб юборади.

Шунда Жалолиддин Румий бундай дейди:

– Ўғлим дунёдаги дардлар ҳам шунга ўхшайди. Аслида бўри қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен унинг териси остида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Худди шундай барча дардлар ортида ҳам Раббинг борлигини билгин ва асло маҳзун бўлмагин...

Нигора МИРЗАЕВА


@HidoyatUz

Читать полностью…

Hidoyat.uz

✍️ Саратон касаллигига чалинган беморнинг дўстига ёзган мактуби

😔 Дўстим бу сенга ёзаётган энг охирги хатимдир. Ҳозир мен охирги нафасимни кутмоқдаман....

📝 Яна бир бор имкон берилса эди, солиҳ амаллар, одамларга яхшиликлар қилардим. Афсус....

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

🔸 Ғафлатда қолманг! Жума куни бу вақтда нима дуо қилсангиз барчаси қабул бўлади.

🤲 Жума кунида шундай бир вақт борки, Аллоҳдан нимани сўрасангиз албатта ижобат қилади. Бу вақтни ўтказиб юборманг!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Hidoyat.uz

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (1.12.2023 - Жума):

⏰ тонг - 06:05
⏰ қуёш - 07:29
⏰ туш - 12:17
⏰ аср - 15:14
⏰ шом - 16:56
⏰ хуфтон - 18:16

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

Читать полностью…
Подписаться на канал