hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

БОҚИЙ СОЛИҲ АМАЛЛАР
#Динимизни_ўрганамиз

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Раббингиз наздида эса, боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир» (Каҳф, 46).

Оятда зикр этилган «...боқий қолувчи солиҳ амаллар...»га қандай амаллар киради? Қуртубийнинг тафсирида айтилишича, олимлар бунда қайси амаллар назарда тутилгани тўғрисида ҳар хил қарашларни айтишган. Баъзилар беш вақт намоз, деган бўлса, бошқалар охиратда савоби қоладиган ҳар қандай яхши гап ва иш, деган. Жумҳур олимлар эса: «Улар “Субҳоналлоҳи вал-ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азим” калималаридир», дейишган (Имом Молик “Муватто” китобида ривоят қилган). Айни мана шу зикр­ларнинг “боқий қолувчи солиҳ амаллар” экани тўғрисида кўп ривоятлар келган. Жумладан, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Боқий қолувчи солиҳ амалларни кўпайтиринг!” деганларида, “Улар нималар, ё Расулуллоҳ?” деб сўрашди. У зот: “Такбир, таҳлил, тасбеҳ, вал ҳамду лиллаҳ ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, дедилар (Имом Аҳмад, Насоий, Ибн Ҳиббон ривояти).

Яна бир ҳадисда: «Расулуллоҳ (сол­лал­лоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳимоя­ланинглар!” деганлар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, душман келяптими?” дейишди. У зот: “Йўқ, дўзахдан ҳимояланинг. “Субҳоналлоҳи вал ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар” денг. Улар қиёмат куни сизларни олдингизу орқангиздан ҳимояловчи бўлиб келади. Улар боқий қолувчи солиҳ амаллардир» (Насоий ва Байҳақий ривояти).

Бошқа ҳадисда: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Субҳоналлоҳи вал ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, дегин. Улар боқий қолувчи солиҳ амаллардир. Улар гуноҳларни дарахт япроқларини тўккандек тўкади. Улар жаннат хазиналаридандир”, деганлар» (Табароний ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Имом Ғаззолий айтади:

«Баъзилар обрў ва мол-дунё билан камолотга эришмоқчи бўлишади. Бу комиллик соғлом эмас. Соғлом бўлса ҳам, боқий қолмайди. Улар шаҳватлари сабаб илмдаги камолотдан юз ўгиришади. Ҳолбуки, у абадий давом этадиган комилликдир. Улар охиратлари билан дунёни сотиб оладиганлардир. Илмга интилиш ва шаҳватлардан қутулиш нафс­ни комилликка етакловчи, боқий қолувчи солиҳ амаллардир. Мол-дунё ва обрў эса, бир кун завол топади. Буни Аллоҳ таоло қуйидагича зикр қилади: «(Эй Муҳаммад! Одамларга) дунё ҳаёти мисолини келтиринг. (У) худди бир сув кабидирки, Биз уни осмондан ёғдиргач, (баҳорда) у сабабли ер ўсимликлари (бир-бирига) аралашиб (қалинлашиб) кетур, сўнгра (кузда) шамоллар учириб кетадиган хашакка айланиб қолур» (Каҳф, 45).

Демак, ўлим шамоллари учириб кетадиган ҳар нарса дунё ҳаётининг зийнатидир. Ўлим билан узилмайдиган нарса эса, боқий қолувчи солиҳ амаллардир».

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚЎШНИЧИЛИК – МИНГ ЙИЛЧИЛИК
#Яхшиликка_чақириш

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам жуда кўп ўринларда қўни-қўшничилик алоқаларини тиклашга чорлаганлар. Абу Шурайҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! – дедилар.

– Ким, эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)? – дейилди.

– Ёмонлигидан қўшниси омон бўлмаган одам, – дедилар”» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Мўмин-мусулмон киши ана шу кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиши, қўшнисига яхши ва чиройли муомалада бўлиши лозим. Унинг феълидан, тилидан, амалидан қўшнисига асло зарар етмаслиги керак. Шу билан бирга хайр-эҳсон, ҳадя, садақа беришда аввало энг яқин қўшнидан бошлаши шарт. Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, менинг икки қўшним бор. Улардан қай бирига ҳадя қилай? – дедим.

– Сенга эшиги яқинига, – дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Динимиз тинчлик-осойиш­талик дини. Қўшничилик ҳақларига риоя этиш билан жамиятдаги инсоний алоқалар мустаҳкамланади, бу эса ўз нав­батида юртни кучли, қудратли бўлишида хизмат этади.

Халқимиз қўшничилик шартлари ва одобларига тўлиқ амал қилиб келган. Бир-бирлари билан таом улашиш, оғирини енгил қилиш, ён-­атрофдаги қўни-қўшниларни чақириб ҳашар уюштириб, бир-бирларига ёрдам қўлини чўзганлар. Натижада халқимиз ўртасида меҳр-оқибат, мурувват каби гўзал фазилатлар шаклланган.

Қодиржон УМРЗОҚОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЯХШИ КЎПМИ, ЁМОН КЎП?
#Мактубларда_манзаралар

Ҳеч мулоҳаза қилиб кўрганмисиз, яхши билан ёмонни бир-биридан фарқлайдиган омиллар қаердан келиб чиқади, уларни инсоннинг ўзи пайдо қиладими ёки ташқи муҳит?..

Яқинда бир ёш дўстим афсусланиб: “Нима учун баъзи одамлар яхшиликка ёмонлик билан жавоб қайтарадилар?” деб мендан маслаҳат сўради.

Кейин маълум бўлишича, мендан маслаҳат сўраган йигит яхши ният билан тижорат бошлаган экан. Моддий тангликда бўлган бир дўстини инсонийлик жиҳатдан ўз тижоратига шерик қилади. Лекин афсуски, ўша дўсти унга панд бериб, оқибатда тижорат касодга учрайди. Дўстим бу мусибатни тақдирдан билиб, сабр билан ишни қайтадан бошлайди. Шеригидан етказилган зарарни қоплашни талаб қилмай, уни кечиради.

Аммо собиқ шериги “яхшиликка ёмонлик” қабилида иш тутиб, дўстимнинг обрўсини тўкадиган гап-сўзларни тарқатади. Ҳа, омонатга хиёнат қилиш мунофиқлик, яхшилар ортидан туҳмат ёғдириш катта гуноҳ бўлса ҳам, афсуски, орамизда шундай кимсалар учраб турибди. Мен дўстимга яхшига ҳам, ёмонга ҳам яхши муносабатда бўлиш гўзал ахлоқлардан эканини ҳамда ёмон инсонга ёмонлиги бир кун ўзининг бошига етишини сўзлаб, бироз тасалли бергандек бўлдим.

Чунки муқаддас динимизда ҳар бир инсон заррача яхшилик ёки ёмонлик қилса, албатта, бу учун Аллоҳнинг Ўзи мукофот ёки жазо бериши таъкидланади. Хусусан, Аллоҳ таоло яхшиликнинг мукофоти ҳақида бундай марҳамат қилади: «Эҳсоннинг, яъни яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир» (Ар-Роҳман, 60).

Тўқсон ёшни қаршилаган нуроний Муҳам­мад Али ҳожи бободан: “Ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб айтинг-чи, дунёда яхши инсонлар кўпми, ёмон кимсаларми?” деб сўраганимда, отахон: “Жамиятнинг осудалиги яхшиликнинг кўплиги ҳамда ёмонликнинг камлигига боғлиқдир. Яxшилик кўпайиши учун ҳаракат бўлмаса, яхшилар ва яхшилик вақт ўтиши билан камайиб кетиши мумкин... Умрим давомида яхши инсонларни кўп учратдим. Яъни, яхшилар кўпдирки, ҳаётимиз бардавом”, деб жавоб бердилар.

Анвар Ғуломов

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол. Имомга иқтидо қилганда Фотиҳа ҳамда зам сурани ўқиш мумкин эмаслигини яхши биламиз. Лекин шу ҳақда келган далилларни билмаймиз. Илтимос, шу ҳақда ворид бўлган оят ва ҳадисларни зикр этсангиз?

Жавоб: Қуръони карим Аъроф сурасининг 204-оятида бундай буюрилган: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз”.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг (намозда) имоми бўлса, имомнинг қироати унинг учун қироатдир”, деб марҳамат қилганлар.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БЕШ УСТУН ПОЙДЕВОРИ
#Таянч_нуқта

Барчамизга маълумки, Исломнинг беш устуни, яъни бешта фарзи бор. Булар: Аллоҳнинг ягоналиги ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Унинг расули эканига гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, рамазон ойида рўза тутиш ва қодир бўлса, умрида бир бор ҳаж қилиш. Биламизки, ҳар қандай устуннинг тик тутиб турадиган пойдевори бўлади, агар пойдевор мустаҳкам бўлмаса, устун тезда қулаши та­йин. Динимизнинг устунларини айтдик, уларнинг пойдевори эса макоримул ахлоқ – чиройли хулқлардир. "Ахлоқ" феъл, табиат, сажия-характер, одат маъноларини берадиган арабча “хулқ” ёки “хулуқ” сўзининг кўплигидир.

Киши намоз ўқиса, рўза тутса-ю, хулқи ёмон бўлса, унинг ибодатидан ҳеч қандай наф йўқ! Зеро, ахлоқ кишининг биринчи бўлиб кўзга ташланадиган жиҳатидир. Одамлар бирор кишига баҳо беришда, аввало унинг ахлоқи ва ўзини қандай тутишига қарайди. Бинобарин, кишининг дину диёнати борасида унинг муомаласи ва хулқу одобига қараб хулоса ясайдилар.

Ахлоқ яхши ва ёмонга бўлинади. Масалан, Аллоҳ ва банда ҳақларини ўрнида адо этиш; одамларга ҳурмат, хизмат ва марҳамат кўрсатиш; муносабатларда одоб, ҳаё ва тавозели бўлиш чиройли хулқ аломатларидир. Лағв, ёлғон, лаънатлаш, масхарaлаш, кибрланиш, чақимчилик, ғийбат, риё, бахиллик, ҳасадгўйлик, бадгумонлик эса ёмон хулқ асаридир.

Динимиз ахлоққа катта қиймат ва аҳамият беради. Зеро, Исломнинг ўзи ахлоқ ва фазилат, ҳикмат динидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қиладилар: “Мен гўзал ахлоқларни камолига етказиш учун юборилдим!” (Имом Бухорий).

Ўсиб келаётган ёш авлодга ахлоқ-одоб оила даврасида ва кенг жамоатчилик доирасида ўргатиб борилиши келажакка қўйилган мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бу ишда ота-оналар, муаллим-устозлар жонбозлик кўрсатишлари ғоят катта аҳамиятга эга.

Шунга кўра, динимизда одамларнинг маънавий қиймати улар эга бўлган ахлоққа қараб белгиланади. Бу эса ҳадиси шарифда қуйидагича ифодаланган: “Аллоҳ таолога бандаларининг энг севимлиси ахлоқи энг гўзал бўлганидир”. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуоларида ҳам бундай деб сўрардилар: “Раббим! Мен сендан соғлиқ, офият ва гўзал ахлоқни тилайман”.

Наманган шаҳри "Мирёқуббой-Мирҳакимбой" жоме масжиди имом-хатиби Абдулвоҳид ИСОҚОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МАСЖИД МУҚАДДАС ДАРГОҲ
#Тарбия

Масжид одобига риоя қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг вазифасидир. Зотан масжидлар байтуллоҳ, яъни (Аллоҳнинг уйи) деб ҳам аталади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: “Масжидлар ер юзидаги уйларимдир. Уйларимга менинг зиёратим учун келувчилар, уни обод қилувчи бандаларимдир. Ўз уйларида таҳорат қилиб, менинг зиёратимга келувчилар иззат-икром қилинишга ҳақлидир”, деб марҳамат қилган. Шунинг учун масжидга бормоқчи бўлган киши, аввало мукаммал таҳорат олиб, покиза либосларни кийиб, иложи бўлса, ёқимли хушбўйликлардан суриб боришлари талаб қилинади. У ерга борганида нохуш ҳиди билан мусулмонларга озор беришдан сақланиши лозим. Мисол учун, ҳалол бўлса ҳам хом пиёз, саримсоқ пиёз каби нарсаларни истеъмол қилиб, масжидга бориш макруҳдир. Чунки одамларга озор берадиган нохуш ҳидлар фаришталарга ҳам озор бериши ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) огоҳ этганлар. Ювилмаган, ҳидланиб қолган кийимларда бориш масжид одобига хилоф ҳамда мусулмонларга нисбатан ҳурматсизликдир. Аллоҳ таоло: «Эй одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!..» (Аъроф, 31), деб огоҳлантирди. Демак, масжидга покланиб, озода либосларни кийиб бориш Раббимизнинг талабидир.

Масжид томон тасбеҳ, зикрларни айтиб борса, катта ажрга эга бўлади. Масжидга кираётганда: “Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин”, деб дуо қилиб, ўнг оёқда кириш ва чап оёқда чиқиш суннатдир (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Кимки уйида мукаммал таҳорат олиб, сўнгра намоз ўқиш нияти билан масжидга чиқса, босган ҳар бир қадамига битта даражаси кўтарилиб, битта хатоси тўкилади. Масжидга кириб намоз ўқиса, фаришталар унинг ҳақига: “Ё Аллоҳ! Бу бандангни раҳматингга олиб, тавбасини қабул қил, гуноҳларини мағфират қилгин”, деб дуо қилади. Фаришталарнинг унинг ҳақига қилаётган бу дуолари намозхон масжиддан чиққунча ёки таҳорати сингунча давом этади. Жамоат билан ўқиган намозининг савоби ёлғиз ўзи ўқиган намозининг савобидан 27 баробар кўп қилиб берилади», дедилар.

Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Замон охирлашганда умматларимдан бир қанчалари масжидларга йиғилиб, дунё сўзлари билан машғул бўлишади. Зинҳор улар билан ўтирманг. Чунки уларнинг Аллоҳга ҳожатлари йўқдир”, деб огоҳлантирганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Ҳозирги кунда аксар масжидларимизда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юқорида зикр қилинган одоб­ларга амал қилиш билан бирга, масжид ободлиги учун қўлимиздан келганича ўз ҳиссамизни қўшсак, албатта дунё ва охиратимизга манфаат етади. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Масжидга қушнинг уясича ҳиссаси қўшилган киши учун Аллоҳ таоло жаннатда қаср барпо қилади”, деганлар. Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: “Жаннат ҳурларининг маҳри масжидни супуриш ва уни обод қилишдир”.

Масжидларимизни мод­дий ва маънавий обод қилишда барчамизга Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.

Боғдод туманидаги “Қўштегирмон” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадсафохон ДАВЛАТЁРОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Лайс Самарқандий “Танбеҳул ғофилийн” китобида масжид одобларини шундай баён қилганлар:

Масжидга қирган вақтда қавм ўтирган бўлса, салом бермоқ. Агар ҳеч ким бўлмаса ёки намоз ўқилаётган бўлса: “Ассаламу ъалайна мир Раббина ва ала ибадиллаҳис солиҳин” (Раббимиздан бизларга ва солиҳ бандаларга салом бўлсин), деб айтмоқ.
Масжидда олди-сотди қил­мас­лик; йўқолган нарсани эълон қилмаслик; Аллоҳнинг зикридан бошқа вақтда овозни кўтармаслик; у ерда дунё ҳодисаларини гапирмаслик; одамларнинг устидан хат­лаб ўтмаслик; масжидда жой та­лашмаслик; сафда бирон кишини қаттиқ сиқиб қўймас­лик; намоз ўқиётган киши­нинг олдидан ўтмаслик; масжидга туфламаслик; бар­моқ­ларни қисирлатмаслик.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ОНАЛИК – БУ БАХТ!
#Аёллар_саҳифаси

Аллоҳ таолонинг инсонга берган неъматлари беҳисоб ва беқиёсдир. Бироқ улар ичида энг улуғи, шубҳасиз, оналик бахтидир. Одам боласининг табиати жуда ғалати. Мол-мулк, тўкинлик, иззат-ҳурмат, ёру дўст... Вақт ўтиши билан буларнинг баридан тўяди, безий бошлайди. Аммо ҳеч қачон она фарзанднинг, фарзанд эса онасининг меҳрига тўймайди. Бу энг арзон, энг кўп учрайдиган, бироқ ҳеч қандай муқобили бўлмаган бебаҳо неъматдир.

Дунёда турли инсонлар бор. Айримларининг кўзга илгудек сарвати йўқ. Бироқ фарзандлари сабаб бағрилари бутун. Ёҳуд аксинча, беҳисоб бойликка, мол-мулкка эгалар... фарзандсизлик туфайли топганлари татимайди.

Шулар ҳақида мулоҳаза қилар эканман, беихтиёр шууримда Ойша (розияллоҳу анҳо)нинг ҳолатлари гавдаланди…
Ойша бинти Абу Бакр (розияллоҳу анҳо)! Улар бутун дунё аёлларига берилмаган бир қанча фазилат ва мақомга эга бўлганлар. Икки дунё Сарвари билан йиллар давомида гўзал ҳаёт кечирганлар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг, ота-она, қариндошларининг эъзози, дугоналарининг ҳавас билан муносабатда бўлишига қарамай, қалблари тўрида асраган армони бор эди. Бутун уммат “онам”, деб ҳурматлаши, “мўминларнинг онаси”, дея таърифланишларига қарамай, “фалончининг онаси”, деган гапни эшитишни орзу қилдилар.

Уларнинг фарзандсизликлари Аллоҳ таолонинг илоҳий бир ҳикмати эди. Аллоҳ айнан Ойша (розияллоҳу анҳо) тимсолида оналик бахти насиб этмаган барча муслималарга қандай яшаш дарсини берган бўлса, не ажаб?!
Ойша (розияллоҳу анҳо) тақдири илоҳийга бўйинсунган ҳолда, оналик лаззатини ҳис қилиш орзусида яшадилар.
Охири, кун келиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Эй Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мендан бошқа ҳамма аёлларингизнинг куняси бор”, дедилар. Шунда завжаи мутоҳҳараларининг ҳолатини теран англаган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сен ўғлинг Абдуллоҳ исми билан кунялан”, деб рухсат бердилар (Имом Аҳмад ривояти).

Шу билан Ойша (розияллоҳу анҳо)нинг қалб истаклари бироз бўлса-да қаноатланди: Ойша (розияллоҳу анҳо) то умрининг охиригача “Умму Абдуллоҳ” деб чақирилди…

Англашиладики, она бўлмоқ – бахт. Бахт бўлганда ҳам улкан, мислсиз. Унинг қувончлари, фарзанднинг кўзидаги меҳр сабаб аёл зоти қайта-қайта ҳомиладорлик заҳматларини уддасига олади. Икки йўлнинг ўртасида туриб ўз жонини ўйламай боласини дунёга келтиради. Алал оқибат, бу фидойилиги эвазига чексиз ажру мукофотга эришади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: «Ҳомиладор, туғадиган, эмизувчи, болаларига меҳрибон аёллар агар эрларига ёмон (муносабатда) бўлмасалар ва намозни адо қилсалар, албатта, жаннатга кирадилар» (Имом Ҳоким, Имом Табароний ривояти).

Аллоҳ барча аёлларга мана шу бахтни насиб этсин!

Зебуннисо НАЖМИДДИНОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Диний китобларни ётиб ёки ёнбошлаб ўқиса бўладими?

Жавоб: Диний китобларни узрсиз ётиб ўқиш макруҳ. Лекин кексалик ёки чарчоқ туфайли ёнбошлаб ёки ётган ҳолда ўқиш жоиз, дейилган.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ким риёкору мунофиқ, беҳаё,
Қолмиш элнинг лаънатига доимо.
Беадаб безорию хулқи ёмон,
Улфати бўлмиш у манзилда илон.

Чустий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ГИЁҲВАНДЛИК АСЛИ ВАБОДИР
#Долзарб_мавзу

Аллоҳ таоло инсонга ақл бериб, барча яратилмишлардан устун қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади: «Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз) ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик» (Исро, 70).
Инсон ақли билан нима фойдаю нима зарарлигини ажратади. Ақлга путур етказадиган ҳар қандай нарса ҳаром саналади. Абу Довуд ривоят қилган бир ҳадисда: “Ҳар бир маст қилувчи ва карахт қилувчи нарса ҳаромдир”, дейилади. Ақлни кетказувчи ва карахт қилувчи моддалар сирасига маст қилувчи ичимликлар, наша, гиёҳванд моддаларнинг барча турлари киради.
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни ҳалол санаш мўминнинг имондан чиқишига сабаб бўлади.
Ақлни кетказувчи моддаларни сотиш ва тарқатишнинг гуноҳи уларни истеъмол қилишдан ҳам оғирроқдир.
Гиёҳвандлик йўлига кириб қолганлар яхшини ёмондан, фойдани зарардан ажратолмайди. Улар бир марта нафсларини қондириш учун ҳар нарсага тайёр бўлади. Кўпинча гиёҳвандлар ўғрилик, товламачилик, ҳатто қотиллик каби жиноятларга ҳам қўл уришади. Гиёҳвандларнинг зарари фақат ўзларига эмас, балки келажак авлодларига ҳам етади. Чунки бангилар майиб-мажруҳ фарзандлар дунёга келишига сабабчидир.
Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш киши соғлигига ўта зарарлидир. Биринчидан, бундай моддалар инсон ақлини тўмтоқлаштиради. Иккинчидан, вужуднинг ҳар хил касалликларга чидамлилигини кетказади. Учинчидан, хотирани пайсайтиради. Тўртинчидан, юрак фаолиятини издан чиқаради. Бешинчидан, ҳозирги кунда давоси йўқ деб айтилаётган ОИТС касаллигига ҳам асосан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар кўпроқ чалинишади. Булардан ташқари, гиёҳвандлик кўзни хиралаштиради, тишларни сарғайтириб, муддатидан олдин тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Ошқозон-ичак, жигар ва ўпка фаолиятини бузади. Бангилар ўта ялқов ҳамда аёлига, бола-чақасига эътиборсиз бўлиб қолишади.
Бундай касалликка чалинганлар энг олдин далдага, тиббий муолажага муҳтождирлар. Шунинг учун гиёҳвандликка чалиниб қолганларнинг яқинлари иложи борича тезроқ даволатишга ҳаракат қилишлари зарур.
Гиёҳванд моддаларга сарф этиладиган харажатлар шахсга ҳам, жамиятга ҳам иқтисодий зарар келтириши сабаб исроф ҳисобланади. Исроф эса, Қуръони карим ва ҳадис билан ҳаром қилинган. Муқаддас Ислом дини покликка, озодаликка буюришининг замирида инсон саломатлигига ғамхўрлик ётади. Маҳаллалар ва қишлоқларда бу қабиҳ иш билан тез бойиб кетишни истаган ва қанчадан-қанча кишилар умрига зомин бўлаётганларга бефарқ қараб туриш мумкин эмас.
Хулоса қилиб айтсак, гиёҳвандлар оридан, шаънидан, ҳурмати ва касб-ҳунаридан айрилади. Оиласи бузилади, фарзандлари тирик етимдек бўлиб қолишади. Шунингдек, уларнинг руҳий бузилишлари, жисмоний йўқотишлари қайта тикланмайди. Бу каби ёмон иллатлар ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш учун ота-оналар доимо ҳушёр бўлишлари, болаларининг кўча-кўйда тентираб, назоратсиз юришларига асло йўл қўймасликлари керак.

Миробид МИРМАҲМУДОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Имом Муҳаммад Жазарий
#Ислом_уламолари

Қироат ва тажвид илмида шуҳрат қозонган бу зотнинг тўлиқ исми Ҳофиз муҳаммад Шамсиддин ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Юсуф Жазарий Дамашқий бўлиб, лақаби Абул Хайрдир.

Олим ҳижрий 751 (мил. 1350) йили Рамазон ойининг йигирма бешинчи куни Дамашқ шаҳрида туғилган.

Ҳикоя қилинишича, у кишининг отаси қирқ йил бола кўрмайди. Анча кекса­йиб қолгач, 750 ҳижрий йили муборак ҳаж сафарига боради. Каъбани тавоф қилиб, Замзам сувидан ичиб, Аллоҳ таолодан солиҳ, олим фарзанд ато этишини сўрайди. Бир йил ўтмасданоқ ўғил кўради.

Муҳаммад Жазарий ўн уч ёшида қуръони каримни тўла ёд олиб, ўн тўрт ёшида имомлик қила бошлайди. Ўн етти ёшга етганида эса, Шайх Абул Маолий ибн Лаббон назорати остида қироатларни жамлаб китоб қилади. Ёшлигиданоқ замонасининг етук уламоларидан қироат билан бирга тафсир, ҳадис, фиқҳ, усулул фиқҳ, ақоид, балоғат, сарф ва наҳв каби илмлардан сабоқ олади. Бир неча марта Мисрга сафар қилиб, қироат имомларидан сабоқ олади, ўзининг қироатини ҳам синовдан ўтказади.

Ҳижрий 774 йили шайхулислом Абу Фидо Исмоил Ибн Касир, 779 йили Шайх Зиёуддин, 785 йили шайхулислом Булқийний Муҳаммад Жазарийга фатво чиқаришга изн беришган.

Муҳаммад Жазарий умавий султонлар барпо этган жомеда қориларга раис бўлади ва кўпчиликка қироат илмини ўргатади. Дамашқда “Дорул Қуръонил карим” номли мадраса бино қилади.

Ҳижрий 793 йилдан бошлаб шом (Сурия)да бир неча йил қозилик қилади.

Аллома илм олиш ва тарқатиш ниятида кўп юртларга сафар қилади. Бир йили, ҳаж ибодатини адо этгач, Ҳижозга борганида баъзи кишилар Имом Жазарийга: “Бурса шаҳрида Қуръони каримни ўрганмоқчи бўлган толиби илмлар бор, улар сиздан таҳсил олишни орзу қилишади. Лекин ёнингизга келиб, илм ўрганиш учун етарли маблағлари йўқ”, дейишади. Шунда ул зот: “Ундай бўлса, уларнинг олдига мен бораман”, дейди-да, ҳижрий 798 йили Жиддадан кемага чиқиб, Қоҳирага йўл олади. Қоҳирадан Искандарияга, ундан Ўрта Ер денгизи орқали Антокияга етиб келади ва шу ерлик бир кишининг уйида меҳмон бўлади. Имом Жазарийдан Қуръон илмларини ўрганишни орзу қилган бурсалик илм толиби олим Ҳижозда экани хабарини олгач, шу томон отланиб, Бурсадан Антокияга келади. Талаба хуфтон намозига азон айтилгач, масжидга киради. Намоз тугаб, одамлар тарқай бошлайди. Шунда антокиялик бир киши унинг мусофир эканини сезиб, турар жойи бор-йўқлигини сўрайди. Талабадан борадиган ери йўқлигини эшитгач, уйига олиб бориб меҳмон қилади. Кечки овқат пайтида: “Бугун юртимизга Исломнинг буюк уламоларидан Муҳаммад ибн Жазарий келди”, дейди мезбон. Бу гапни эшитган илм толиби ўрнидан сакраб туради: “Аллоҳга қасам, у зотни кўрмагунимча ухламайман!” Мезбон: “Бу кеча дам ол, эртага кўрасан”, деса ҳам, барибир кўнмай туриб олади. Шунда икковлари Имом Жазарий меҳмон бўлиб тушган уйни сўраб-суриштириб йўлга чиқишади. Илм толиби олим билан кўришгач, йиғлаб юборади, севинчидан терисига сиғмайди. Олим бўлган воқеани эшитгач, меҳри товланади. Талаба Қуръони каримни тўлалигича ёд олгач Антокияда қолади. Ундан сўнг Бурсага боради ва Боязид ибн Усмон (Боязид Йилдирим) билан учрашади. Боязид кўрсатган ҳурмат ва эҳтиромга жавобан олим у ерда бир неча йил истиқомат қилиб, маҳаллий аҳолига қироат ва ҳадис илмидан таълим беради. Ўша ерда икки жилдли “Ан-нашр фи ал-қироатил ашр” номли асар ёзади.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИЗН СЎРАШ МАДАНИЯТИ
#Динимизни_ўрганамиз

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Эй, имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангиз» (Нур, 27).

Баъзан бировнинг уйига эшикни тақиллатмай дабдурустдан кириб борадиганлар ҳам учрайди. Улар уйда аёллар борлигию, уй эгаларининг турли ҳолда бўлишлари мумкинлигини ҳеч мулоҳаза қилишмайди. Бу ўтакетган беодоблик бўлиб, турли ёмонликларга, гап-сўзларга сабаб бўладиган ҳолатдир.

Исломда шахснинг дахлсизлиги ниҳоятда юқори даражада ҳимоя қилингани боис бировнинг уйига рухсатсиз кириш тақиқланади. Бегона уйга рухсатсиз кириб бориш у ёқда турсин, ҳатто кўз ташлаш ҳам мумкин эмас. Чунки ичкарига кўз ташлаган одам уй эгасини, унинг аҳли аёлини ҳар хил ҳолатда кўриши, яна бошқа ноқулайликлар вужудга келиши эҳтимоли бор.

Уламоларимиз назар солишга оид ҳукмни қулоқ солишга ҳам қиёс қилганлар. Яъни, бировнинг ҳовлисига изнсиз назар солишдан қайтарилган бўлса, ўша ҳовли ва уйдаги овозларга, гап-сўзларга яширинча қулоқ солиш ҳам тақиқлангандир.

Бировнинг ҳузурига киришга изн сўрашнинг ўзига яраша одоблари бор.

Ҳузайл ибн Шарҳабийл (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Бир одам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг эшикларига қараб туриб изн сўрай бошлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга, сен ундоқ ёки бундоқ тур, изн сўраш назардан сақланиш учун жорий қилингандир, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, изн сўрамоқчи бўлган киши эшикка юзма-юз ҳолатда эмас, балки ўнг ёки чап тарафга қараб туриб изн сўраши лозим.

Одоб бўйича, изн сўрайдиган одам ўз исмини аниқ айтади.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Умар Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига изн сўраб: “Ассалому ала Расулиллаҳи! Ассалому алайкум! Умар кираверсинми?” деди.

Демак, уй эгаси эшик тақиллатаётган одамнинг кимлигини сўраса, у “менман”, “қариндошингиз”, “қўшнингизман”, “ўртоғингман”, “эшикни очинг” демасдан, аввало салом бериши, кейин ўз исмини аниқ айтиб, сўнгра ичкари киришга рухсат сўраши лозим бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларида изн сўраш уч марта бўлиши баён қилинган. Пайғамбар (алайҳиссалом)дан Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Изн сўраш уч мартадир”. Биринчи чақириш – эшитиши учун, иккинчиси – ўзини ростлаб олиши учун, учинчиси изн берилиши ёки рад қилиниши учундир.

Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу): “Бирортангиз изн сўрасангиз, изн берилмаса, орқасига қайтсин”, деган.
Қуйидаги ояти каримада уй ичидагилар ўзаро бир-бирларининг олдига кириши учун ҳам изн сўраши кераклиги айтилмоқда:

«Эй, имон келтирганлар! Қўл остингиздаги (қул ва чўри)ларингиз ҳамда балоғатга етмаган (фарзанд)ларингиз уч марта (ҳузурингизга киришда) сизлардан изн сўрасинлар – бомдод намозидан илгари, пешин вақтида (иссиқдан) кийимларингизни ташлаган пайтингизда ва хуфтон намозидан кейин. (Бу) уч (вақт) сизларнинг авратларингиз (очиқ бўлиши мумкин бўлган вақтлар)дир» (Нур, 58). Аслида эса, “бу хизматчи, бу балоғатга етмаган кичик боламиз-ку” демасдан, ҳушёр бўлиш керак. Чунки хизматчи ва болалардан ҳам авратни тўсиш лозим. Акс ҳолда ёш болаларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳозирги шароитда ҳам кимнингдир уйига бормоқчи эканини телефон ва интернетда боғланиб ёки SМS ёзиш орқали маълум қилмоқчи бўлганлар, юқорида келтирилган талаб-кўрсатмалардан келиб чиққан ҳолда аввало салом бериб, ташриф учун изн сўрашлари чиройли, хайрли, юксак маданиятлилик белгисидир.

Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

АҚЛ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ
#Маълумотнома

Қуръони каримнинг жуда кўп сураларида “ақл” сўзи зикр қилинади: «...Бас, эй ақл эгалари! (Улардан) ибрат олингиз!» (Ҳашр, 2). «...Албатта, бунда ақл эгалари учун аломатлар бор» (Тоҳо, 54). «...Ақлни ишлатмайсизми?!» (Бақара, 44).
Ақл ўзи нима? Унинг моҳияти нимадан иборат? Ақлнинг чегараси ва миқдори қанча? Ақл афзалми ёки илм? Ақл ҳақида билишимиз зарур маълумотларни мухтасар шаклда баён қиламиз.
Аҳли сунна вал жамоа наздида, инсонлар ақллари жиҳатидан бир-бирларидан фарқ қилади. Ақл кўпайиб ва камайиб турадиган хилқатдир. Ёш болалар тушунчалари шакл­ланиб, балоғатга етсалар, уларда ақл пайдо бўлади. Ҳаким Термизий “Маърифатул асрор” асарида ёзишича, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ақл ҳақида бундай деганлар: «Аллоҳ таоло ақлни яратгач, унга: “Олдинга юр!” деди. Ақл олдинга юрди. Сўнг: “Ортингга қайт!” деб амр қилди. У ортига қайтди. Кейин унга: “Ўтир!” деди. Ақл ўтирди. Сўнгра: “Ўрнингдан тур!” деди, ақл ўрнидан турди. Кейин унга: “Сўзла!” деди. Ақл гапирди. Шунда Аллоҳ таоло ақлга бундай хитоб қилди: “Сени кимларга берган бўлсам, уларга яхшилик (жаннат) бўлсин! Сен сабаб неъмат бераман ва сен сабаб азоблайман. Сен сабаб Менга тоат-ибодат қилинади. Сен сабаб савоб бераман ва (ё) азоблайман”».
Абу Шакур Солимий Кеший “Ат-Тамҳид фий баёнит тавҳид” асарида мазкур ҳадиси шарифни бироз фарқли лафзлар билан келтирган. Матнда ушбу қўшимчалар бор: «...Шунда Аллоҳ таоло марҳамат айлади: “Иззатим, жалолим ва улуғлигимга қасамки, сендан кўра мукаррамроқ бирор махлуқ яратмадим. Сен туфайли Менга ибодат қилингай, сен боис Мени танигайлар, сен туфайли Менга ҳамд айтилур, сен сабаб жазолайман ва неъмат ато қиламан ҳамда сен сабабли савоб бераман ва азоблайман”».
Мазкур ҳадиси шарифдан маълум бўлмоқдаки, инсонга ато қилинган энг бебаҳо неъматларнинг биринчиси ақлдир. Бу улуғ неъматни бергани учун Яратганга ҳар қанча шукр қилсак, оздир.
Ақлнинг моҳияти ҳақида қисқача бундай дейилган: “Ақл яхши билан ёмон ўртасини ажратиш, зийраклик, тўғри ҳаёт кечириш ва фаросатли бўлишдир. Банда ақли борлиги сабаб шаръий ҳукмларга масъулдир” (Имом Ашъарий).
Ақлнинг ўрни ҳақида уламоларнинг қарашлари турлича. Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)га кўра, ақл бош мияда жойлашган. Бунга Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу муборак ҳадиси шарифлари далилдир: “Қовоқ (ошқовоқ) бош мияга фойдали, бош мия эса ақлни кўпайтиради”.
Баъзи уламолар: “Ақл қалбдан бошланади”, дейишган. Зеро, кўриш, назар қилиш ва далил келтириш тафаккур билан бўлади. Тафаккурнинг ўрни эса қалбдир. Тафаккур ҳам ақлнинг самарасидир. Бош мия ҳам ақл сабаб ёришади. Ақл инсонга қалб ва бош мия билан бирга фойда беради.
Баъзилар: “Илм ақлдан афзал” дейишса, баъзилар “Ақл илмдан афзалдир”, дейишади. Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)нинг “Ақл афзалдир” дегани нақл қилинган. Чунки илм ақлга муҳтож, ақл эса илмга муҳтож эмас.

Манбалар асосида Баҳриддин УМУРЗОҚОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МЕҲРИНГГА МУҲТОЖМАН, ЯРАТГАН!
#Шеърият

Бир ожиз бандангман дард етган,
Дунё бир иморат – дарз кетган,
Идрок бер, ўзимни топай ман.
Меҳрингга муҳтожман, Яратган!

Бир ён жим, бир ёнда шов-шувлар,
Кимдир у, йиртқичдек увуллар?
Бир ён тинч, бир ён жанг – қув-қувлар.
Оламни чирмайди қўрқувлар.
Меҳрингга муҳтожман, Яратган!

Серташвиш одамга тинчлик бер,
Сени таниганлар тинчлик дер,
Эл-юртга кераги тинчликдир...
Меҳрингга муҳтожман, Яратган!

Даъвогар билмаса каломинг,
Мўминми, унутса саломинг?!
Қадрига етмаса инъомнинг,
Меҳрингга муҳтожман, Яратган!

Тавфиқ бер, ҳар кўнгил яйрасин,
Қақшатма ҳеч элнинг боласин,
Ёмонлар йўлини бойла Сен,
Меҳрингга муҳтожман, Яратган!

Икром НАРЗУЛЛО

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Насияга мол сотиш ёки сотиб олиш мумкинми?

Жавоб: Насияга мол сотиш ва сотиб олиш мумкин. Насияга сотишда пулни тўлаш муддати аниқ белгиланиши (масалан, фалон ойнинг фалон кунида пулини берасан (бераман) лозим. Акс ҳолда савдо фосид (бузуқ) бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

«Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунинг­дек, қариндошлар, етимлар, мис­кинлар, қариндош қўшни-ю бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибр­ли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди» (Нисо 36).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ОГОҲЛИКНИНГ ЭЛГА ФОЙДАСИ
#Мулоҳаза_муносабат

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш бўлади. Одамларнинг ўзаро ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан тинчлик ва хотиржамликка боғлиқдир.

Мусулмон киши адолатпарвар бўлиши, барчага эзгулик улашиши, ожиз ва муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаши, уларга раҳм-шафқат кўрсатиши, ҳимоя қилиши, бошқаларни ер юзида бузғунчилик қилишдан қайтариши, дунёда фаровонлик ва осойишталикни қарор топтириш учун ҳаракат қилиши лозим.
Ислом дини инсониятнинг душмани бўлган, жамият барқарорлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ёмонликдан қайтаради.
Ислом дини инсонларни бир-бири билан тортишишдан, мусулмонларни ҳақорат қилишдан қайтаради. Тарихда арзимаган гап-сўзлар, иғволар сабаб урушлар, жанжаллар кўп бўлган.
Огоҳлик бугунги замонамизнинг энг муҳим ва асосий шартларидан биридир. Негаки, ҳаётда огоҳ бўлган инсон ҳеч қачон тубанликка, парокандаликка юз тутмайди.
Юсуф Хос Ҳожибнинг огоҳлик ва ҳушёр­лик борасида: “Халқ ҳушёрлиги элга фойда келтиради, шу туфайли элда тинчлик ва тотувлик қарор топади”, деган ҳикматли ўгитининг маъноси шуки, халқ қанчалар ҳушёр ва огоҳ бўлса, юртга шунча кўп фойда келтиради. Эл фаровон ва осуда ҳаёт кечиради. Зеро, юрт ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш энг эзгу ва савобли амаллардандир.

Вазира СОҲИБНАЗАРОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳажжи мабрурнинг мукофоти
#Ҳадис_шарҳи

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ учун холис ҳаж қилиб, нолойиқ сўзларни гапирмаса ҳамда гуноҳ қилмаса, у ҳаждан (гуноҳлари кечирилиб) онадан туғилган гўдакдек қайтади (Имом Бухорий ривояти).

Ҳаж ибодати динимизнинг беш рукнидан бири ҳисобланади. Унинг фарзлигига ушбу оят далолат қилади: “…Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир…” (Оли Имрон, 97).

Банда ҳаж қиларкан, ёлғиз Аллоҳ таоло розилигига эришишни кўзлаши ва Ундан савоб умид қилиши керак. Ҳаж сафарида тижорат, саёҳат ва шунга ўхшаш дунёвий мақсад кўзланса, банда ваъда қилинган мақомларга эришолмайди. Чунки ким нимани ният қилса, ўшанга етади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади…”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Биринчи умра иккинчи умрагача бўлган гуноҳларга каффоратдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдир”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Демак, ҳаж сафарида Аллоҳ таоло розилигидан ўзга нарсани қасд қилган кимса буюк мукофотдан маҳрум бўлади.

“…у ҳаждан (гуноҳлари кечирилиб) онадан туғилган гўдакдек қайтади” – гуноҳлари кечирилган инсон янги туғилган гўдакка ўхшатилмоқда. Гўдак ислом фитратида туғилиб, барча гуноҳлардан маъсум бўлади. Ким тилини фаҳш сўзлардан тийиб, барча гуноҳлардан сақланган ҳолда ҳаж ибодатини бажарса, у гўдак каби маъсум ва гуноҳлардан пок бўлади.

Демак, ҳажжи мабрур бандани Аллоҳ таолонинг розилигига етказувчи ибодатдир. Аллоҳ таолонинг фазли билан ҳажи мабрур бўлган банда сўнг гуноҳ қилмаса, охиратда набийлар, сиддиқлар ва солиҳ зотлар билан бирга бўлади.

Манбалар асосида Баҳриддин ЖЎРАБЕК ўғли тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲАВОЛАНМА
#Шеърият

Ўтар дунё учун, кўнглим, бу жонингга ҳаволанма,
Ён атрофинг тўлатган меҳрибонингга ҳаволанма.

Келарлар, кетдилар ёки кетарлар бир куни, албат,
Шуни билсанг, шамоли ногаҳонингга ҳаволанма.

Оёғинг Ерни ўпмасдан қадаб кўзни, эгил чандон,
Эл ичра кўп “тўкис” деб хонадонингга ҳаволанма.

Кериб кўкрак, кўр, ул бургут ўзин чўққига бир урди,
Хаёл этган ҳаёти жовидонингга ҳаволанма.

Агар бир пуф ила учгай бу чўнг қоя мисоли чанг,
Емай-ичмай йиғилган миллионингга ҳаволанма.

Ажал тақдир ёзар бўлса, бориб Камчаткадан топгай,
Сени юксак кўтарган бу замонингга ҳаволанма.

Мурод султонисан ёинки султонлар муродисан,
Учиб кўкка, Қуёш қучган ҳар онингга ҳаволанма.

Султон МУРОД

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Кийиниш одоби ҳақида маълумот берсангиз...

Жавоб: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Исроф қилмай ва кибр-ҳавога берилмай енглар, ичинглар, кийининглар ва садақа қилинглар!”, деганлар.

Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) янги либос кийган вақтларида бундай дуо қилардилар: “Аллоҳумма инни асъалука мин хайриҳи ва хайри ма ҳавлаҳу ва аъузубика мин шарриҳи ва шарри ма ҳавлаҳу”.

Кўйлак ёки жома енгини бармоқлардан узун қилиш макруҳдир.

Кийимни покиза тутиш лозим. Зеро, “Поклик имоннинг ярмидир” (Имом Бухорий ривояти).

Кибру ҳавога берилмаслик шарти билан, яхши либос ки­йиш жоиздир.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИФТИХОР
#Шеърият

Раббимни ёд этиб гирёна ўзим,
Ҳажрида тобландим – дурдона ўзим,
Ишқида ўртандим – афсона ўзим,
Яхшилар пойида остона ўзим.
Ифтихор этаман Аллоҳни таниб,
Яшаб ўтмоқдаман ишқида ёниб.

Раббим ҳаёт бериб, бор этди мени,
Қудратин кўрсатиб, лол этди мени.
Имон лаззатига ёр этди мени,
Синов юкин тортган нор этди мени.
Ифтихор этаман Аллоҳни таниб,
Яшаб ўтмоқдаман ишқида ёниб.

Бир ожиз бандаман – парвонаман зор,
Шу ишқим туфайли қалбда ифтихор,
Минг шукр, саодат менга бўлмиш ёр,
Муқаддас исми тил, дилимда такрор...
Ифтихор этаман Аллоҳни таниб,
Яшаб ўтмоқдаман ишқида ёниб.

Салим РИХСИЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЭЛГА ШАРАФ – ҲАЁ-У, АДАБ
#Динимизни_ўрганамиз

Ватанимизда азал-азалдан кундалик турмуш тарзи, ўзаро муомала, ота-она ва фарзандлар, ака-укалар ва опа-сингиллар, эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларнинг муайян мезонлари бор. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг энг аввало, ақлли, одобли, андишали ва ҳаёли бўлиб вояга етишига жиддий эътибор қаратган.

Зеро, одоб, андиша ва ҳаё инсонни ёмонликдан қайтариб яхшиликка йўллайдиган маънавий куч ҳисобланади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаё имондандир, имон жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодандир, жафо дўзахдадир” дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаё ва камгаплик имоннинг икки бўлагидир. Ҳаёсизлик ва маҳмадоналик нифоқнинг икки бўлагидир” дедилар (Имом Термизий ривояти).

“Ҳайратул аброр” достонида адаб, тавозу ва ҳаё каби хислатлар алоҳида бир бобга жамланган бўлиб, унда инсон учун мансаб эмас, айнан ҳаё билан адаб шарафлироқ экани таъкидланади:

Элга шараф бўлмади жоҳу насаб,
Лек шараф келди ҳаё-у, адаб.

Жунайд (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Тўрт нарса бандани олий даражаларга кўтаради: тавозелик, ҳалимлик, сахийлик ва чиройли хулқ. Ҳамда улар имон мукаммаллигининг белгисидир”.

Ҳаё нафсни қабиҳ ва ярамас ишлардан тўсиб туради. Риё, манманлик, ҳаёсизлик, одобсизлик каби ёмон хулқлар эса бандани ёмонотлиқ қилиб, азобга дучор этади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилдилар: «Илк нубувват ўгитларидан шу бугунга қадар (ўзгармасдан) етиб келган ҳикматлардан бири: “Агар уялмасанг, билганингни қил!” деган сўздир» (Имом Бухорий ривояти).

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Одамлардан ҳаё қилмаган, Аллоҳ таолодан ҳам ҳаё қилмайди”, деганлар.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзидан ва бандаларидан уяладиган, гўзал хулқли инсонлардан бўлмоғимизни насиб этсин!

Исомиддин АҲРОРОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ВАРАЪ
#Маълумотнома

“Вараъ” луғатда тийилиш, ҳаромдан сақланиш маъноларини англатади. Унинг маъноси “тақво” сўзига жуда яқин. Вараъ тақводан хосроқ, яъни торроқ маънода. Шунинг учун, Ибн Обидин (раҳимаҳуллоҳ): “Вараъ қилган тақволи бўлади, лекин тақво қилган вараъ қилган ҳисобланмайди”, деган.

Истилоҳий маъноси
Ибн Ҳумом айтади: “Вараъ – шубҳали нарсалардан сақланишдир”. Дасуқий эса, “Вараъ қилувчи – шубҳали ишларга тушиб қолишдан қўрқиб мубоҳ нарсаларни тарк этувчи”, деган. “Иҳёу улумиддин”да “Вараъ қилувчи – ҳаром ишларга тушиб қолишдан қўрқиб шубҳали ишларни тарк этган кишидир”, дейилган. Изз ибн Абдуссалом: “Вараъ шубҳали нарсани тарк қилиб, шуб­ҳали бўлмаган нарсани олишдир. Буни эҳтиёткорлик ҳам дейилади”, деган. Абу Сулаймон Дороний: “Вараъ зуҳднинг бошланишидир”, деган.

Фазилати
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)га: “Эй Абу Ҳурайра, вараъ қилувчи бўлгин, одамларнинг энг ибодатлиси бўласан”, деганлар (Ибн Можа ривояти).
Юсуф ибн Асбот айтади: “Озгина вараъ кўп амалдан, озгина тавозе кўп ижтиҳоддан яхшидир”. Имом Ғаззолий: “Вараъ чиройли хулқ, шаҳват ва ғазабни жиловлаш билан тугал бўлади”, деган.

Вараънинг ҳукми
Қарофий бундай дейди: “Набий (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Албатта, ҳалол аниқдир, ҳаром ҳам аниқдир. Улар ўртасида шубҳали нарсалар бор. Уларни кўпчилик инсонлар билмайди. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаънини пок сақлайди. Ким шубҳали нарсаларга кириб қолса, ҳаромга кириб қолиши мумкин. У (шубҳали нарсаларга кириб қолган) худди қўриқланадиган ер атрофида чорва боқаётган чўпонга ўхшайди. Унинг чорваси қўриқланадиган ерга тушиши эҳтимоли яқиндир. Огоҳ бўлингки, ҳар бир подшонинг қўриқланадиган ери бўлади. Билингки, Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисга кўра, вараъ мандубдир.

Вараънинг даражалари
Имом Ғаззолий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: «Киши қанчалик вараъ қилса, Сиротдан шунчалик тез ўтади, юки шунчалик енгил бўлади. Вараънинг тўрт даражаси бор:
– Одиллар вараъси. Бу ҳаромлардан тийилишдир.
– Солиҳлар вараъси. Ҳаромлик эҳтимоли бор нарсалардан тийилиш. Ҳар бир шубҳали нарсадан тийилиш мустаҳабдир, вожиб эмас.
– Тақводорлар вараъси. Ҳаромга олиб бориши мумкин бўлган нарсадан тийилиш. Бунга Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг қуйидаги ҳадислари далилдир: “Банда зарари бор нарсадан эҳтиёт бўлиш учун зарари йўқ нарсани ҳам тарк қилмагунча тақводорлар даражасига етмайди” (Имом Термизий ривояти).
– Сиддиқлар вараъси. Сиддиқлар наздида Аллоҳ учун бўлган ҳар нарса ҳалолдир. Ҳаром эса, Аллоҳ учун бўлмаган ҳар нар­­са­дир».

Жамшид Шодиев тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҚОВОҚ
#Тиббиёт_бурчаги

Қовоқ танадаги ортиқча вазнни камайтиради, хотирани мустаҳкамлаб, ўпка, жигар фаолиятига яхши таъсир кўрсатади. Буйрак касалликларини даволашда ёрдам беради, қонни кўпайтиради.

Замонавий тиббиётда қандли диабет касаллиги бўлган беморларга махсус ҳолва-қовоқ, ширин қовоқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Анъанавий табобатда қовоқ тана ҳароратини тушириш, яллиғланишни даволаш, чанқоқни босишда ишлатиб келинган.

Қабзиятдан азият чекканларга яшил қовоқ, хом ва димлаб пиширилганини истеъмол қилиш тавсия этилади. Яшил қовоқ таркибида сув кўп бўлиб, чанқоқни бартараф этади.

Илмий тадқиқот натижалари қовоқнинг уруғи простатит касалликларини даволашда, иммунитетни мустаҳкамлашда яхши манба эканини кўрсатди.

Қовоқ уруғи мағзи ичаклардаги жароҳатларни бартараф этишда фойдали воситадир.

Юраги заиф, мадорсиз киши қозонда думба ёғи билан димлаб пиширилган қовоқни истеъмол қилса қувват бўлади, бунинг устига қовоқда юрак фаолияти учун зарур бўлган калий бор.

Қовоқнинг уруғи тиш оғриғи ва милкларнинг шишини даволашда фойда беради.

Интернет материаллари асосида Зебо ОМОНОВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ҳижрий 805 йили бобокалонимиз Амир Темур у зотни Румдан Туркистонга бошлаб келади. Олимга Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳридан турар-жой ҳозирлаб берилади. Кеш ва самарқандлик илм толиблари у зотдан таҳсил олади. Амир Темур бу буюк имомга доимо ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, улуғлаган.

Жазарий Амир Темур вафоти­дан сўнг, ҳижрий 807 йили Мова­роуннаҳрни тарк этиб, ҳирот шаҳ­рига кетади. У ерда ҳам қироатдан дарс беради. Сўнг бу ишни Яздин ва Исфаҳонда давом эттиради. Ҳижрий 808 йили Рамазон ойида Шероз шаҳрига етиб келади. Юрт султони Пир Муҳаммад олимни ҳузурида олиб қолиш мақсадида унга қозилик вазифасини топширади. Шу сабабли Жазарий у ерда ҳам бир оз муддат туради, сўнг ҳаж ибодатини адо этиш ниятида Басра орқали йўлга чиқади. Икки довон ошиб, Унайза шаҳрига етгач, Бани Лом саҳройилари у зотни тутиб, бор нарсаларини тортиб олишади. Унайзага қайтиб, у ерда қироатга доир “Ад-Дурра” номли назмий асарини ёзади. Ҳаж ибодатини адо этгач, бир муддат Маккада яшайди. Мадина, Қоҳира ва Яманга бир неча марта сафар қилади.

Имом Жазарий тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили грамматикаси каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асар тасниф этган. Улар орасида “усулул қироат”, “Ал-бидоя фи улумир ривоя”, “Ат-такрим фи ал-умрат минат танъим”, “мухтасару тарих ал-Ислом”, “Минҳожул вусул ила илмал усул”, “Матнул Жазариййа” каби асарлари анча машҳур.

Қироат илми олими Муҳаммад Жазарий умрининг охирини Шерозда ўтказди. У зот ҳижрий 833 йили рабиул аввал ойининг бешинчи куни, жума тонгида 82 ёшда дунёдан ўтади ва ўзи қурдирган мадраса ҳовлисига дафн этилади. Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлиб, раҳматига олсин ва ётган жойларини ёруғ қилсин!

Толибжон ҚОДИРОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Баъзи жойларда “мозорга атадим, мозорга аталган мол эди”, деган гап­лар кўп айтилади. Шариатда мозорларга мол аташнинг зарари йўқми?

Жавоб: Агар мозорга аташдан у жой атрофида яшайдиган фақир бечора кишиларга садақа қилиш ният қилинса, жоиз бўлади. Акс ҳолда жоиз эмас. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади: “Билингки, авом кишиларнинг ўликларга атаб назр қилиши, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига, уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаши, шам, чироқлар ёқиши ботил ва ҳаром ишлардандир”.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ТЕРАН ТАРИХЛИ ТИМ
#Ўлкамизни_ўрганамиз

Тим қишлоғи ўркачли тоғлар қўйнида жойлашган. Унда қадимий обида – “Аработа” мақбараси, “Тимота” ёдгорлиги, “Оқмачит” масжиди, қирлар билан бўйлашиб турган туп­роққўрғон, минг ёшли арча дарахти, шифобахш булоқлар бор. Булар Тимнинг олис тарихидан гувоҳлик бериб турибди.

“Аработа” мақбараси ҳижрий 367, милодий 977-978 йилларда бунёд этилган. Уни сомоний ҳукмдор Нуҳ ибн Мансур қурдиргани манбаларда қайд этилган. XIII асрда яшаб ўтган араб сайёҳи Ёқут Ҳамавий “Мўъжамул булдон” китобида Тим Буюк Ипак йўли четидаги қўналға – карвонсарой эканини ёзиб қолдирган.

Ҳазрат Алишер Навоий “Насоим ул муҳаббат” асарида Илёс шайх Тим тоғида яшагани, қабри ҳам ўша жойда экани ҳақида маълумот берган.

Мана шундай теран тарихли қиш­лоқда туғилганимдан қалбимда фахр туяман:

Бағридан карвонлар, сарбонлар ўтган,
Довруғи Бухоро, Чин-Мочин кетган.
Навоий, Синолар қадами етган,
Тимимсан, инимсан, бобо элимсан,
Тарихи порлаган нурли йўлимсан.

Солижон ХУДОЁРОВ, Нуробод тумани Тим қишлоғи

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЁЛҒОН САНАЛМАС...
#Яхшиликка_чақириш

Ислом дини қайтарган ҳар бир нарса аслида инсониятнинг манфаати ва камолоти учундир. Ароқ ҳаром қилинди, чунки у инсоннинг ҳам ақли, ҳам жисми учун зарар етказади. Худди шунингдек, ёлғон ҳам жамият ривожига тўсиқ бўлгани, инсонларнинг аҳиллигига путур етказгани учун ҳам кариҳ кўрилади.

Фақат ундан каттароқ зарарни қайтариш учун уч ҳолатда истисно тариқасида ёлғон ишлатишга рухсат берилган. Бу ҳақда Умму Кулсум бинти Уқба (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Агар уч ўринда бўлса, «ёлғончи ҳисобламайман», дер эдилар: одамлар орасини ислоҳ қилган одам. У бир гапни айтади-да, ундан ислоҳдан бошқани ирода қилмайди; урушда гапирган киши; ўз хотинига сўз айтган эр ҳамда ўз эрига сўз айтган хотин» (Имом Абу Довуд ривояти).

Одамлар орасини ислоҳ қилишда. Ислом шариатида мўмин кишиларнинг бир-бирлари билан уришиб, аразлашган ҳолда юришлари жуда ёмон иш саналади. Суннати набавийда мусулмон кишининг мўмин биродари билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши мумкин эмаслиги эслатилган. Чунки бундай низолар аввало кишиларнинг хусуматлашишига, охир оқибат эса жамият ўртасида адоватнинг илдиз отишига сабаб бўлиш эҳтимоли бор. Бундай бало-офатнинг олдини олиш, тинчликни таъминлашга ҳаракат қилиш лозим. Шу сабаб бу ўринда айтилган ёлғон, яхшилик учун айтилган ҳисоб­ланади.

Иккинчи ҳолат – урушда ғалаба қозониш учун айтилган ёлғон. Чунки урушнинг ўзи ҳийла-найрангдир.

Учинчи айтиб ўтилган ўрин эса оила аҳиллигини таъминлаш учун ишлатилган ёлғон. Жамият тараққиётида оилаларнинг тинчлиги, аҳиллиги алоҳида аҳамият касб этади. Чунки осуда оилада вояга етган болалар ҳар жиҳатдан салоҳиятли бўлиб камол топади, элу юртга нафи тегади. Ота-онанинг жанжалларига гувоҳ бўлган болалар эса аксинча. Шу сабаб эр-хотин ўртасидаги тотувлик муҳим. Ана шу аҳилликни сақлаш, қолаверса, келажак авлод камолини таъминлаш учун эр-хотин бир-бирларига яхши маънода ёлғон гап айтишлари мумкин.

Ушбу уч ҳолатдан бошқа ўринларда зарурат бўлса ҳам, яхши ёки ёмон мақсадда ёлғон гапириш мумкин эмас.

Бундан кўриниб турибдики, динимиз барча ҳолларда фақат бандаларнинг фойдасини, уларнинг манфаатини кўзлайди. Аллоҳ таоло бизга раво кўрган ана шу манфаатларни тўлалигича олишга барчамизни Ўзи қодир айласин!

Муҳаммад Абдуллоҳ БАҲРОМОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Подписаться на канал