hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Нафл намозини бомдод намозидан қанча вақт олдин ўқиса бўлади?

Жавоб: Нафл намозларини субҳи содиқдан олдин, яъни бомдод намози вақти киргунига қадар ўқиса бўлади. Бу вақт бугунги­ кунда чоп этилаётган намоз тақвимларида “Тонг” деб кўрсатилган.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИОРДАНИЯ
#Олисларга_саёҳат

Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Яқин Шарқдаги араб давлатидир. Шимолда Сурия, шимоли-шарқда Ироқ, шарқ ва жанубда Саудия Арабистони, ғарбда эса Исроил ва Фаластин билан чегарадош. Мамлакат соҳилларини Ўлик денгиз ҳамда Ақаба кўрфази ювиб туради. Ернинг тўқсон фоизини чўл ва ярим чўлликлар ташкил қилади.

Олти миллион уч юз мингга яқин аҳолининг тўқсон беш фоизи араб миллатига мансуб. Беш фоизини эса черкес, абазин, абхаз, чечен, арман, курд, банғол, ҳиндлар ташкил қилади.

Аҳолининг тўқсон тўрт фоизи мусулмонлар, беш ярим фоизи насронийлик динига эътиқод қилувчилардир.

Расмий тил араб тили. Ишбилармонлар, давлат арбоблари ва зиёлилар орасида инглиз тили кенг қўлланилади. Француз тилида сўзлашадиган табақа вакиллари ҳам бор.

Иордан дарёси мамлакатни Исроил билан ажратиб туради. Ерининг энг баланд нуқтаси Рам тоғининг бир минг етти юз ўттиз тўрт метрдаги чўққисидир. Иқлими йил бўйи деярли бир хил – қуруқ ва иссиқ бўлади. Пойтахт Аммон билан Зарқа йирик шаҳарларидир.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган. Айниқса, кунжут, узум, зайтун, ловия, буғдой, тамаки, жўхори, қовун, банан ва бошқа ситрус мевалар кўп етиштирилади. Чорвачиликка ҳам алоҳида эътибор берилади. Қўй, эчки, қорамол, туя, от ва уй паррандалари катта фермаларда боқилиб, кўпайтирилади. Мамлакатда ерости бойликларидан фосфат, ишқор, оҳактош, мармар, доломит, каолин, туз, ганч, уран, қалай, сланец ва нефт захиралари мавжуд.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Шамол – атмосферада ҳавонинг ер сиртига нисбатан горизонтал ҳаракати. Баъзан горизонтал шамолга нисбатан анча кучсиз вертикал шамол ҳам бўлади...” дейилади Ўзбекистон миллий энциклопедиясида.
Шамол – ҳавони ҳаракатлантиради, эсган заҳоти у ҳам биз учун қанчалик буюк неъмат эканини ҳис этамиз. Ҳақиқатан, ер юзида ҳаётнинг давом этишида шамол жуда аҳамиятли. Чунки у узоқлардаги булутларни суриб келиб, еримизга ёмғир ёғишига сабабчи бўлади. Аллоҳ таоло Ҳижр сурасининг 22-оятида: «Биз шамолларни (булутларга) “ҳомиладор” бўлган ҳолда юбордик, сўнгра осмондан сув (ёмғир) ёғдириб, сизларни у билан суғордик. Сизлар уни ғамлаб олувчи эмассиз», дея марҳамат қилади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БИРИ ИККИНЧИСИГА ЎХШАМАС
#Тафсир

«Аллоҳ осмондан сув (ёмғир, қор) ёғдириб, у билан ранглари турли бўлган меваларни чиқарганимизни кўрмадингизми?! Яна тоғларнинг оқ, қизил, ранг-баранг йўл(лиси) ҳам, тим қораси ҳам бордир. Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ҳар хил ранглилари бордир. Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир»
(Фотир, 27–28).

Бу ояти каримада “кўрмадингизми (билмайсизми)?” деб сўралиши олдинги оятларда баён этилган ҳолни, яъни инсонлар эътиқоди жиҳатидан турли-туман бўлишлари табиийлигини англатиш учундир. Шунингдек, ҳайвонлар, жониворлар, тоғлар ва ўсимликлар ҳам бир-бирларидан фарқ қилади. Ояти каримадаги хитоб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ёки барча мукаллаф бандаларга қаратилгандир. Яъни: “Эй ақлли инсон, шубҳасиз билингки, Аллоҳ таоло осмондан кўп ёмғир ёғдириб, ердан туркумлари турлича, ранглари хилма-хил, таъмлари бир-бирларидан ўзгача меваларни чиқарди”.

Аллоҳ таоло тоғларни ҳам турли шаклларда, ҳар хил йўлли қилди. Уларнинг баъзилари оқ, қизил ва бошқалари эса тим қорадир. Шунингдек, одамлар ва ҳайвонларнинг ҳам ранглари хилма-хилдир.

“Бандалари орасида Аллоҳ­дан уламоларгина қўрқарлар”, яъни фақат олимлар, илмли кишилар барча нарсани Аллоҳ таоло яратишини билишади, у Зот яратган нарсалар ҳақида тафаккур юритишади. Улар Аллоҳ таолодан савоб умидида ибодат қилишади, азобидан қўрқишиб, гуноҳлардан тийилишади.

Суфён Саврий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Набий (сол­­лаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Бизлардан олимроғимиз ким?” деб сўрашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таолодан қўрқувчироғингиз. Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар”, деб жавоб бердилар. Яна: “Дўстларнинг афзали ким?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳни ёд этганингда (ёд этишингга) ёрдам бериб, Уни эсдан чиқарганингда эслатадиганлари”, дедилар. “Дўстларнинг ёмони ким?” деб сўрадилар. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳни ёд этганингда, ёрдам бермайдигани, Уни эсдан чиқарганингда, эслатмайдиганлари”, дедилар. “Инсонларнинг ёмони ким?” деб сўрашганида: “Ё Аллоҳ! Уламоларнинг гуноҳларини афв эт. Олим бузилса, инсонлар бузилади”, дедилар» (Самарқандий тафсири).

Манбалар асосида Баҳриддин ПАРПИЕВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Шеърият

Саодат асрининг энг суюклиги,
Сизда набий аҳлин энг буюклиги,
Мискин юрагимда аламли фарёд –
Сиз юрган йўлларда изим йўқлиги.
Макоримул ахлоқ соҳибидирсиз!
Ҳам Кавсар, ҳам Буроқ соҳибидирсиз!
Тақдир битигига бошимни эгдим,
Қалбимда нур, ардоқ соҳибидирсиз!

Пармон РАСУЛОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Баъзи жойларда оламдан ўтган одам учун “давра” деган маросим ўтказиларкан. Унинг мазмун-моҳияти ҳақида айтиб берсангиз.

Жавоб: Шариатимизда фидя масаласи бор. Унинг моҳияти шуки, мусулмон одам балоғатга етгач, умрининг охиригача ўзига фарз қилинган ибодатларни бажаришга масъул бўлади. Беморлик ёки мусофирлик каби узрлар билан ўтай олмаган ибодатлари қазосини ушбу узрлари кетгач, ўтайди. Тузалишидан умид йўқ беморлар, ўта қартайган кексалар учун динимизда фидя жорий этилган. Яъни, улар тутолмай қолган бир кунлик рўзаси учун ярим соъ (икки кило) буғдой ёки унинг қийматини камбағалларга фидя тариқасида беришади. Бунинг Қуръон ва суннатда далиллари бор.

Имом Муҳаммад, Ибн Обидин каби забардаст ҳанафий уламоларимиз ана шу далилларга қиёсан, ўқилмай қолган намоз учун ҳам шунча миқдорда фидя беришни жоиз дейишган. Фақат фарқи, рўзанинг фидясини киши ҳаётлигида ўташи мумкин. Аммо намознинг фидясини тирик одам ўзи учун бера олмайди.

Киши беморлиги ёки бошқа шаръий узр билан адо қилолмаган намоз ва тутолмаган рўзалар учун фидя беришни васият қилсагина, меросининг учдан бир қисмидан фидя чиқарилади. Бир кунлик фарз намозлар ва витрнинг ҳар бири учун ярим соъ (икки кило)дан, жами 12 кило буғдой ёки унинг қиймати фидя сифатида берилади. Мазкур сонни намоз адо этилмай қолган кунлар миқдорига кўпайтирса, умумий фидя миқдори чиқади. Бир ой рўзанинг фидяси 60 кг буғдой (ёки қиймати)дир.

Таассуф билан айтиш керакки, “давра” шариатимизда жорий бўлган фидя ҳақидаги масалага зиддир. Турли сабабларга кўра, мусулмонлар орасида ҳар хил бидъат ва хурофотлар жорий бўлиб қолган. “Давра” шундай хурофотлардан биридир.

“Давра” тарғиботчилари эса марҳум ҳали дафн қилинмасдан туриб, унинг умрини ҳисоблаб, марҳум васият қилмаган бўлса-да бунча намози ва бунча рўзаси қолибди, шунинг учун фалон миқдорда мол беришингиз керак, деб марҳумнинг қариндошларидан мол-пул талаб қилади. Аллоҳ таоло мусулмонларни бировларнинг мол-мулкини ботил йўллар билан ўзлаштиришдан қайтарган: «Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз!...» (Нисо, 29).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

* * *
Ойша онамиз (р.ан.) ривоят қилади: «Акам Абдураҳмон (р.а.) Пайғамбаримиз (а.с.)нинг бетоблик вақтларида зиёратларига кирди. Қўлида ҳўл мисвок ҳам бор эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) мисвокни жуда яхши кўрардилар. Шунинг учун назарларини мисвокка тикдилар. Мен: “Эй Абдураҳмон, мисвокдан синдириб бер”, деб айтдим. Сўнг уни оғзимда юмшатиб Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг оғизларига солдим. Улар мисвок қилдилар».

* * *
Абдураҳмон (р.а.)нинг саботи ва қаҳрамонлиги Мусайлама каззоб ва диндан қайтганларга қарши жанг майдонларида катта самара берди. У диндан қайтганларни ҳимоя қилган Муҳаккам ибн Туфайлни енгиб, тарафдорларининг тарқалиб кетишига эришди.

Абдураҳмон (р.а.) ҳеч қачон ёлғон сўз ёки амал содир этмади. Абдуллоҳ ибн Нофе ибн Собит Жубайрий айтади: «Муовия одамларни ўғли Язидга мажбуран байъат қилишга чақирди. Абдураҳмон (р.а.) бош тортганда, Муовия унга минг дирҳам юборди. Абдураҳмон (р.а.) пулни рад этаркан: “Динимни дунё учун сотмайман”, деди».

* * *
Абдураҳмон (р.а.) Пайғамбаримиз (а.с.), отаси ҳамда бошқа саҳобалардан саксонга яқин ҳадис ривоят қилди. У кишидан ўғли Абдуллоҳ, жияни Қосим ибн Муҳаммад, Абу Усмон Наҳдий ва бошқалар ривоят қилишди. Бу ҳадислардан ўттизтасини Имом Бухорий ҳам, Имом Муслим ҳам (раҳимаҳумуллоҳ) “Саҳиҳ”ларида ривоят қилган.

* * *
Абдураҳмон ибн Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) ҳижрий 53 йили (милодий 675) Маккадан олти (баъзи манбаларда ўн икки) мил, узоқликдаги Ҳубшуй (баъзи манбаларда Ҳабаший) деган жойда тўсатдан, уйқусида вафот этади.Уни Маккага келтириб дафн этишади.

Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлсин!

Манбалар асосида Ҳасанбой ЭРГАШОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

– Мен бу тош ҳақида олдин қаердадир эшитган эдим, – деди сариқ тошча, – бир дўстимнинг айтишича, Хажарул асвад жаннатдан ерга туширилган, сўнгра пайғамбар Иброҳим (алайҳиссалом)га Каъбани қурганда бу жаннат тошини Каъба деворига ўрнатиб қўйиш топширилган.

– Тўппа-тўғри! – деди дарахт – ҳозир Макка аҳолиси ўртасидаги келишмовчилик ҳам айнан ана шу муборак тошни ўз жойига ўрнатиш шарафига ким муносиб эканлиги хусусидадир.

– Хўш, энди нима бўлади? – сўради кўк тошча ташвишланиб, – наҳотки шу можаро қабилалараро уруш бошланишига сабаб бўлса?!
Дарахт танаси бу саволга жавоб топа олмай узоққа тикилиб, жим қолди.

– Қаранглар, одамлар яна тўпланишяпти, – деди дарахт йўғон овоз билан.

Шу заҳоти уларнинг олдидан бир чавандоз от чоптириб ўтиб кетди. От туёқлари остида эзилиб кетишига сал қолган тошчалар ўзларини зўр-базўр четга олиб қолишга улгуришди. Туёқ зарбидан тепага сачраган тошчалар Каъба яқинига бориб тушишди. Кўк тошча тушган жойини кўриб, қанча хурсанд бўлди ва: – Қара, бу ердан теварак-атроф янада яхшироқ кўринар экан, – деди.

– Секин, одамлар яна йиғилишяпти, қулоқ солайлик-чи, улар нима ҳақида гапиришар экан, – саросимада сўз қотди сариқ тошча.

Тошчалар ётган жойларидан тўп­лан­ганларни кузатдилар.

Бир оздан сўнг одамлар ўзаро тортишиб, овозларини баралла кўтариб, бир-бирларини ҳақорат қила бошладилар.

– Хажарул асвадни жойига биз қўямиз! – дея таъкидлади бир киши.

– Йўқ, биз қўямиз! – дея ўшқирди бошқа қабила вакили унга жавобан. Шу тариқа шовқин-сурон кучая бошлади. Шу маҳал Макка оқсоқолларидан бўлган Абу Умайя исмли бир мўйсафид:

– Ҳой, қурайшликлар! Менинг бир таклифим бор. Ҳозир Каъба остонасидан хатлаб ўтган биринчи одам бу масалани ечишда бизга ёрдам беради. Ўша киши қандай қарор қилса, унинг айтганини сўзсиз бажарамиз!

– Ҳа, шундай бўлсин!

Бундай оқилона маслаҳат ҳаммага маъқул тушди. Одамлар ва тошлар сукут сақлаб, ким биринчи бўлиб Каъба дарвозасидан кирар экан, деб интиқиб кута бошлашди.

Кўп фурсат ўтмай узоқдан бир киши Каъба томон кела бошлади. Келаётган одам ҳамманинг ҳурматига сазовор бўлган Муҳаммад экан. Ўша кезда у энди ўттиз беш ёшларга кирган, ҳали пайғамбар эмас, лекин ҳамма уни ростгўй, садоқатли бўлгани учун “Ал-Амин”деб атар эди, бу ишонч қозонган одам деган маънони англатади.

– Ал-Амин келяпти, Ал-Амин! – олқишлаб қичқирди йиғилганлар.

Ҳурматли Муҳаммад амин дарвозадан кириб келиши билан халойиқ уни қувонч билан кутиб олди. Бу одам адолатли ҳукм чиқаришига ҳамма ишонарди. У ишонч қозонган одам бўлгани учун ҳам, бу ишни амалга ошириш унга насиб этаётганидан ҳамма мамнун эди.

Йиғилганлар Муҳаммадга муаммонинг сабабини тушунтириб, бундай дейишди:

– Биз сени ушбу шарафли ишга муносиб деб ҳисобладик. Қандай қарор чиқарсанг, ҳаммамиз сўзсиз бажаришга розимиз.

Иккала тошча бўлаётган воқеани диққат билан кузатишарди. Муҳаммад масаланинг моҳиятини англаб, енгил табассум қилди ва чопонини ерга тўшаб, ўртасига Хажарул асвадни қўйди.

– Энди, – деди Муҳаммад амин, – ҳар қабиланинг биттадан вакили чиқиб, уни бир четидан ушлаб кўтариб, қора тош ўрнатиладиган девор ёнига олиб боришсин, шундай қилсак, ҳамма қабила тошни баравар кўтариб борган ҳисобланади.

Одамлар бундай оқилона қарордан хурсанд бўлишди, қабилалараро тинчлик ўрнатилди. Жаннат тоши Каъба деворининг олдига келтирилганидан сўнг Муҳаммад амин тошни ўз жойига ўрнатиб қўйди.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Сийрат
«АЛБАТТА, СИЗ БУЮК ХУЛҚ УЗРАДИРСИЗ!» (Қалам, 4)

“Буюк хулқ”нинг маънолари ҳақида турли тафсирлар бор. Ҳадисда, Расул (алайҳиссалом)нинг ўзлари: “Мен макорими ахлоқни такомиллаштириш учун юборилганман”, деганлар. Ҳақиқатан, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биринчи даражадаги комил инсон эканларига асло шубҳа йўқ.

Шайх Абдулазиз МАНСУР

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Маййитни дафн этишда имом ғишт ёки гувалага нималарни ёзиб беради? Ушбу ёзувларни лотин ёки кирил алифбосида ёзиш жоизми ёки фақат арабча ёзилиши шартми?

Жавоб: Маййит кафанига ёки қабр айвонини ёпишга ишлатиладиган гувала ё ғиштга оятлар, Аллоҳнинг исмини ёзиш мумкин эмас. Чунки маълум муддат ўтгач, мурда чирийди ва мазкур ёзилган нарсаларга нопоклик етади. Бу эса оят ва Аллоҳ таолонинг исмига ҳурматсизлик бўлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БАХИЛНИНГ БОҒИ КЎКАРМАС…
#Ёмонликдан_қайтариш

Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Аллоҳнинг фазли билан берган нарсаси (бойлиги)дан бахиллик қилувчилар буни ўзларига яхши деб ҳисобламасинлар! Асло! Бу улар учун ёмондир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари (ўз бўйинларига) бўйинтуруқ қилиб илиб қўйилади. Осмонлар ва Ернинг мероси Аллоҳга (қолур). Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир” (Оли Имрон, 180).

Мазкур оятда бойлиги шариатда белгиланган нисоб миқдорига етган кишиларнинг закот беришга бахиллик қилишлари ўзлари учун нақадар зарарли экани таъкидланмоқда. Бироқ фақат закот беришдагина эмас, садақа ва эҳсонда ҳам қизғанчиқлик қилмасликка чақирилади. Чунки мол-мулк инсонга Аллоҳнинг фазли билан берилади. Уни ўз ўрнида ишлатиш, Аллоҳ буюрган хайрларга восита қилиш мўмин кишининг муҳим вазифаларидан саналади.

Ояти карималарда бойликнинг синов экани бот-бот таъкид­ланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Сизларнинг мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фақат бир синовдир. Улуғ мукофот эса Аллоҳнинг ҳузуридадир” (Тағобун, 15).
Жаноби Ҳақ инсонларга мол-мулк бераркан, уни бандаларини синашнинг бир воситаси қилди. Яъни мўмин ўзига берилган барча моддий ва маънавий бойликларни Аллоҳнинг омонати ўлароқ қабул қилиб, уни ўз жойига сарф этаркан, Аллоҳнинг розилигига эришади. Аксинча, қозонганларини ўз меҳнатининг натижаси деб биларкан, уларни фақат ўз манфаатлари учунгина ишлатиб, бахиллик қиларкан, ҳалокатга учрайди.

Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Бахилликдан сақланинглар. Чунки у сиздан олдингиларни ҳалок қилган...” (Имом Абу Довуд).

Мўминнинг барча ишлардан кўзлаган мақсади битта – Яратганнинг розилигини қозониб, жаннатдан ўзи учун жой ҳозирлашдир. Ҳадиси шарифдан англашиладики, киши бахилликни ўзига касб қилиб олса, у жаннатга кираолмайди. Шундай экан, Аллоҳнинг тақдирига, унинг барча сифатларига имони комил ҳар бир инсон умрини сахийлик ва яхшиликлар билан ўтказиши лозим.

Халқимизда ажойиб нақл бор: “Бахилнинг боғи кўкармас, кўкарса ҳам мева бермас”. Яъни инсон бахиллик қиларкан, эришган барча нарсаларини йўққа чиқаради. Аксинча, чин фойда – хайрли оқибат топмоқни истаган инсонга сахийлик ярашади.

Фозилжон УБАЙДУЛЛАЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МУҲАММАД ҲУСОМИДДИН АХСИКАТИЙ
#Мовароуннаҳр_уламолари

Алломанинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Умар Ахсикатий, тахаллуси Ҳусомиддин, кунялари Абу Абдуллоҳдир. Аллома фаръий ва усул илмларининг имомларидан бўлган. У зотнинг болаликлари ҳақида тарихий китобларда маълумотлар йўқ. Кўплаб манбаларда Ахсикатда таваллуд топганларигина келтирилади. Ахсикат Қўқондан 54,7 км, Наманган шаҳридан 28 км, Марғилондан 54 км ва Фарғона шаҳридан 65 км узоқликдаги жойдир.

Ҳусомиддин Ахсикатийнинг ёзган китоблари у зот илм талаб қилишда жуда кўп устозлардан таълим олганларига ва буюк зотлар билан замондош бўлиб яшаганларига далолат қилади. Хусусан “Ал-мунтахаб ал-ҳусомий” асарида ўша даврнинг катта олимларидан дарс олиб ва улар билан суҳбатдош бўлганлари келтирилган. “Ал-мунтахаб ал-ҳусомий” асарига ўн олтига яқин шарҳ ёзилган. Кашфуз зунун китобида “Ал-мунтахаб ал-ҳусомий” китоби ҳақида шундай дейилади: “Бу китоб мазмунан комил, лўнда, фасллар тўлиқ баён қилинган, зиддият ва қарашлар чуқур ўрганилган асардир”.

Абдулазиз ибн Аҳмад Бухорий: “Ал-мунтахаб ал-ҳусомий” бошқа мухтасар китоблардан тартиби мустаҳкамлиги ва услуби чиройли экани билан устун туради”, деганлар.

Ҳусайн ибн Али ибн Ҳажжож Сиғнофий: “Ҳусомиддин Ахсикатий замонасининг забардаст имоми, фиқҳий масалаларнинг нозик жиҳатларини билувчи ва суннатни ҳимоя қилувчи зот эди”, деган. Имом Лакнавий: “Шайх, фозил, фуруъ ва усулда имом эди”, дейди.

Ҳусомиддин Ахсикатий яшаган давр илм-фан ривожланган пайтга тўғри келган. Ўша вақтда Мовароуннаҳрда Абу Мансур Мотуридий, Қози Абу Зайд Дабусий, Имом Сарахсий, Имом Паздавий, Абул Муъин Насафий, Имом Қаффол Шоший каби кўплаб забардаст уламолар етишиб чиқди.

Айнан шу даврда тавҳид, фиқҳ, усулул фиқҳ, тафсир, ҳадис ва араб тили грамматикасига оид китоблар тасниф этилди. Муаррихлар илм-фаннинг барча соҳаларида кўп­лаб китоблар ёзилишига ўша даврдаги Аббосийлар давлатининг ўрни катта бўлди, дея таъкидлашади. Чунки Аббосийлар давлати уламоларни китоб ёзиш, зиё тарқатишда қўллаб-қувватлаган ҳамда ҳур фикрлиликка тарғиб этган.

Аллома ҳижрий 644 йил зулқаъда ойининг 22 куни вафот этган.

Акмал МИРҲАМИДОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Норвег халқ мақолларидан

Норвеглар – Норвегиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 5 миллион киши. Норвег тилида сўзлашади.

Аёлга бақирган одам онасини унутади.

Бажара олмайдиган ишингни ваъда қилма.

Бой келинчак ортидан меҳмон кўп келади.

Дард инсонни тарбиялайди.

Ишни бажаришдан кўра гапириш осон.

Бекорчилик – ёвузликлар илдизи.

Қачондир она қилган ишни бир кун қизи ҳам қилади.

Қизни байрам либосида эмас, ошхонада кўр.

Отни тишига қараб, қизни қўлига қараб ол.

Поябзалнинг қаери қисаётганини уни кийган билади.

Ушоқ ҳам нон.

Ҳаммани бирдек рози қилмоқчи бўлган ҳеч кимни мамнун қилолмайди.

Эр-хотинликда инсонлар бир-бирига ўхшаб қолади.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ таржималари.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БЕГОНА МЕҲМОНЛАР
#Мутолаа

1932 йил бўлса керак, боғимизнинг авжи обод бўлган чоқлари, пишиқчилик кезлари эди. Бир куни кечки пайт уйимизга эр-хотин кириб келди. Эр ўттиз беш, аёл ўттиз ёшларда, икковлари ҳам оврупача кийинган. Бўйчан, чиройли оппоқ юзли. Аёлнинг эгнидаги қўш этакли узун оқ кўйлаги ўзига жуда ярашган эди. Назаримда, улар бегона, уйимизга биринчи бор келишлари эди.

Дадам уларни шийпон ҳовлисига, устулларга ўтқиздилар. Танишиш, ўзаро суҳбат бошланди. Чиройли аёл эрлар суҳбатига бир оз қулоқ солиб ўтиргач, аста туриб шийпонимизни томоша қилди ва ичкари ҳовлига ўтиб, уй-оиламиз билан танишди. Ойим нон ёпар эдилар, меҳмонни қаршилаб, супага таклиф қилдилар ва тандирдан нон чиқариб хонтахтага қўйдилар. Бироқ аёл ўтирмади, ушатилган нондан бир тишлам емади ҳам ва ҳатто икки оғиз илиқ сўз айтмади ҳам. Қўлидаги елпиғични ўйнаб, индамай шийпонга қайтди ва суҳбатлари тугаган эри билан тезгина жўнаб кетдилар. Кечлик чоғи ойим дадамдан сўрадилар:

– Келган меҳмонлар ким экан?

– Билмадим... “Жулқунбой билан бир танишиб, уйини кўриб ўтайлик”, деб келишибди чоғи, – дедилар дадам кулиб ва шўрвага нон тўғраб илова қилдилар: – Маориф комиссарлигида ишлашади, чамаси...

– Хотини жуда димоғдор кўринади... – дедилар ойим.

Дадам дарҳол жавоб қилмай, тўғралган нон устига мурчли пиёз сочдилар ва қошиқлаб ея бошлаб, дедилар:

– Тўрт нарса кишини кибр-ҳаволантирар экан: бойлик, илм, мартаба ва ҳусн.

Дадамнинг ушбу сўзлари хотирамда ҳамон сақланиб қолган. Кибру ҳаво дардига йўлиққан бирор кимсани учратсам, дарҳол шу хотираларни қайта-қайта эслайман...

Ҳабибулла Қодирийнинг “Отам ҳақида” китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Кема чўкмасин!
#Ҳадис_шарҳи

Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш барча пайғамбарларнинг суннати. Аллоҳ таоло яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганларга улуғ ажр ваъда қилган, уни тарк қилиш эса дунё ва охиратда қаттиқ азоб сабабидир. “Одамлар ёмонликни кўриб, ундан қайтармасалар, Аллоҳ уларнинг барчаларига азоб тушириши яқиндир” (Имом Аҳмад ривояти), дейилади ҳадиси шарифда.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буни чиройли ўхшатиш билан тушунтириб берганлар: “Аллоҳнинг қайтарганларидан тийилганлар ва қайтарилганларни қилганлар қуръа ташлаб, кемани тақсимлаб олганларга ўхшайди. Бир гуруҳга кеманинг пастки қисми, иккинчисига юқориси теккан. Пастдагилар сув олиш учун юқоридагилар олдидан ўтиб, уларга азият беришарди. Шунинг учун “Ўзимизга теккан қисмдан бир тешик очиб, тепадагиларга азият бермасак яхши бўларди”, дейишди. Агар юқоридагилар буларни ўз ихтиёрига қўйишса, ҳаммалари ҳалок бўлишади. Агар қайтариб қолишса, ўзлари ҳам, бошқалар ҳам омон қолишади” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадисда яхшию ёмонлардан иборат жамиятнинг мисолини кўрамиз. Жамият аъзолари тўлқинлар оралаб су­зиб бораётган бир кема аҳлига ўхшатилди. Улар иккига бўлиниб, қуръа ташлашиб, ўзларига тегиш­ли қисмни аниқлаб олган. Кема тепасидаги гуруҳ атрофни томоша қилиб, роҳатланиб кетмоқда. Пастдагилар эса уларнинг акси, бунинг устига, ичадиган сувларини ҳам юқоридан олишади. Шунда уларда бир фикр туғилди: “Кеманинг ўзимиз турган еридан бир тешик очиб, биратўла сув ташишдан ҳам, қўшниларни безовта қилишдан ҳам қутулганимиз яхшимасми?!” Ке­йин тешаларини чиқариб, кеманинг пастини теша бошладилар. Юқоридагилар тешалар овозини эшитиб келишиб, уларни бу ишдан қайтаришганда, улар: “Бу ер ўзимизнинг бўлагимиз, хоҳлаган ишимизни қиламиз”, дейишди. Агар уларни ўз ҳолларига қў­йишса, кема чўкиб, барча ҳалок бўлади. Агар қаттиқ туриб, уларни бу ишдан қайтаришса, ҳаммалари соғ-омон қолади.

Биз ҳам ҳаётда шундаймиз. Ер юзида ана шу кема аҳли каби яшаймиз. Орамизда яхшию ёмон, солиҳу фожирлар бор. Агар бузғунчилар, ёмонлар ўз ҳолларига ташлаб қўйилса, яхшилар, солиҳлар уларга насиҳат қилишмаса, ёмонликдан қатъият билан қайтаришмаса, барча ҳалокатга учрайди. Агар ёмонлик йўллари тўсилса, кема барчани омонлик соҳилига элтади.

Жамшид ШОДИЕВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Сафвон ибн Сулайм (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: «“Эй Аллоҳнинг расули, мўмин қўрқоқ бўладими?” деб сўрашди. “Ҳа”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, мўмин бахил бўладими?” деб сўрашди. “Ҳа”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, мўмин ёлғончи бўладими?” деб сўралди. “Йўқ”, дедилар”» (Имом Молик ривояти).

Яъни мўмин кишида бахиллик, қўрқоқлик каби қусурлар бўлиши мумкин, бироқ ёлғончилик каби ёмон иллат бўлмаслиги уқтирилмоқда. Чунки ёлғон жамиятга ҳам, инсонларга ҳам зарар етказади. Аввало ёлғон гапирган одам кўпчилик орасида шармандаи шармисор бўлади, гапининг субути қолмайди. Ёлғон эгасини дўзахга элтади. Шунингдек, кишининг дин ва диёнатини бузади. Энг асосийси, кишилар ўртасини бузиб, бир-бирига нисбатан кин-адоват солиб қўяди.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ШАМОЛ – УЛУҒ НЕЪМАТ
#Мулоҳаза_муносабат

Уммон ва денгиздан буғланиб юқорига кўтарилган булутларни яйлов ва далаларга суриб келиш шамолнинг иши. Аёнки, денгиз ва қуруқликка қуёш иссиғининг таъсири бир хил бўлмайди: сув тезда исимайди, аммо иссиқликни остки қатламларига қадар сингдириб олгани боис тезда совумайди. Тупроқ эса тез исиб, тез совийди. Шу боис денгиз ва қуруқлик орасида бўлган қирғоқларда давомий ҳаво оқими ва тўлқин юзага келади. Ана шу ҳаво ҳаракати ва тўлқинлар воситасида денгиз сувида бўладиган газ, кальций каби элементлар ҳавога кўтарилади. Уларни шамол узоқларга суриб кетади ва булутларни ана шу зарралар билан тўйинтиргач, ёмғир ёғади. Шамол ўсимлик чангларини ўрнидан қўзғатиб, уларнинг чангланишига ҳам сабабчи бўлади.

Шамол булутни Аллоҳ амр этган ерга ҳайдайди, у буюрган ерга ёғдиради. Парвардигори олам бу ҳақда қуйидагича марҳамат қилади: «У ўз раҳматининг даракчиси сифатида шамолларни юборувчи Зот бўлиб, (шамоллар) оғир булутларни кўтариб олгач, уни ўлик (чанқоқ) шаҳар (усти)га ҳайдаймиз. Бас, унга сув (ёмғир) ёғдириб, у сабабли меваларнинг ҳар туридан чиқарурмиз...» (Аъроф, 57).

Шамол фақат булутларни ва сувни ташимайди, ёмғирга қўшилиб баракот ёғилишини таъминлайди. Масалан, чўллардан учган қум зарраларидаги фойдали минераллар – темир, азот каби элементларни экинзорларга ташиб мўл ҳосилга сабабчи бўлади.

Шамол тупроқни тўйинтириш билан бирга, денгиздаги ҳаётга ҳам баракот келтиради. Саҳродан фойдали тузлар, азот ва бошқа элементларни денгизга ташиб, унинг фауна ва флораси ривожига таъсир кўрсатади. Шунингдек, баъзи ўсимликларнинг уруғини узоқ ўлкаларга ташийдиган беминнат хизматкор ҳам шамолдир. Яна унинг ўрмонлардаги тоза ҳавони келтириб, ифлосланган ҳавони тозалаш вазифаси ҳам бор. Агар бу ишни шамол қилмаганида, одамзод ҳаво циркуляциясини йўлга қўйиш учун кўпдан-кўп маблағ сарфлашга мажбур бўларди.
Қадимдан елканли кемалар, шамол тегирмонлари кабиларни ишлатишда шамол энергиясидан фойдаланишган. Ҳозирда ундан ҳатто электр энергияси олинаётир. Бу кам харажатли, табиатни ифлослантирмайди ҳамда тугаб қолмайдиган ажойиб манбадир.

Шамол неъмат бўлиш билан бирга, фалокат ҳамдир. Аллоҳ таоло истаса, шамолни мўътадил эсдириб, баракотли ёмғирлар ёғдиради; истаса, кучли шамол қўзғатиб, унинг воситасида қавмларни ҳалок, юртларни вайрон этади. Бинобарин, ўтмишда йўлдан озган ва зулмда ҳаддидан ошган баъзи қавмлар шиддатли шамол воситасида ҳалок қилинган. Холиқи Зулжалол Зориёт сурасининг 41-оятида Од қавмини куйдирувчи иссиқ шамол билан йўқ этганини маълум қилган.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шамол эсган заҳоти: “Аллоҳим! Сендан бу шамол, унинг ичида бўладиган нарсалар ва Сен юборган нарсалар хайрли бўлишини тилайман. Бу шамол, унинг ичидаги нарсалар ва Сен юборган нарсаларнинг ёмонлигидан Сенга сиғинаман” (Имом Муслим ривояти), дея дуо этганлар.
Ойша (розияллоҳу анҳо): “Ё Расулуллоҳ! Сиз бизнинг ҳалок этилишимиздан қўрқасизми?” деб сўраганларида, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Билмадим, балки бу булут Од қавмига келгани каби бир азобдир. Улар қора булутни кўрганларида ёмғир ёғадиган булут деб ўйлаган эдилар, аммо у алам ва азоб келтирди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти), деб жавоб қайтарган эканлар.

Биз ҳам сарин бир шамол эсар экан, Аллоҳнинг бу неъмати устида тафаккур этиб, шукр қилайлик ва Аллоҳ таолодан ана шу неъматнинг бизга хайрли бўлишини сўрайлик.

Дамин ЖУМАҚУЛ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Маййит дафн этилгач, неча кун ичида худойи қилиш керак?

Жавоб: Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига кўра, барча солиҳ амалларнинг савобини маййит руҳониятига бағишлаш мумкин. Таом ҳозирлаб, уни камбағалларга улашиш ва савобини марҳумнинг руҳониятига бағишлаш ҳам жоиз. Бироқ буни зиёфат шаклида қилмаслик керак. Зеро, маййит вафотидан уч кун ўтмай, таом ҳозирлаш ва одамларни чорлаб, уни зиёфат тарзида тарқатиш таҳримий макруҳдир. Уч кундан сўнг кимнинг кучи етса, имкони кўтарса, истаган пайтда муҳтожларни чақириб, дас­турхон ёзиши мумкин.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ПАЙРАҲА ОРҚАЛАГАН “ОЛИМ”
#Мутолаа

Дадамнинг Мулло Алижон исмли устозлари бўлар эди. У киши Бухоро мадрасаларидан бирида таҳсил кўрган, замонасининг етук уламоси, инқилоб бошларида рус-тузем мактабида дадамизга дарс берган, ниҳоятда камтар, беозор, қобил кимса эди. Шу киши бир марта бизникида меҳмон бўлганларида дадам билан суҳбатлашиб ўтириб, бошидан ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб берди:

«Бухоройи шарифдан мадрасани таҳсил қилиб келган йигит чоқларим эди. Илмимга жуда фахрланганман: бошимда симоби салла, эгнимда жиякли оқ жужун кўйлак, устидан банорас тўн, оёғимда амиркон махси-ковуш, кўчада виқор билан юраман, унча-мунчани писанд қилмайман, гўё мендан ўзга мадраса таҳсил қилган киши йўқ...

Шундай ясанган ҳолатда, бир кун кечки пайт, Чорсудан Чуқуркўприк орқали уйга қайтар эдим. “Қабз ота” қабристони яқинига келганимда амакимни учратиб қолдим. Амаким кексайиб қолган, бечораҳол одам эди. У киши ялангоёқ, эски кийимда, Чорсудаги ромсозликдан бир қоп тутантириқ-пайраҳа кўтариб уйга борар эдилар. Мен у кишига салом бериб, одоб юзасидан:

– Қопингизни кўтариб олақолай, амаки, – дедим.

Амаким:

– Майли, мулла, – дедилар-у, пайраҳалари кўриниб турган йиртиқ қопни елкаларидан тушириб, менга тутдилар.

Амакимнинг бу “бетамиз”лигидан мен жуда ҳайрон бўлиб қолдим.

Олмай десам, ўзим таклиф қилиб қўйганман, олай десам, устимдаги “шоҳона” кийимлар билан йиртиқ қопда пайраҳа кўтариб юриш... Номус кучли, қопни орқалаб кета бошладим. Амаким ортимда секин келардилар. Шундай кийимларда пайраҳа орқалаб боришимга ўткинчилар таажжубланиб қарашарди.

Чуқуркўприк гузарига тушиб борганимда уятдан тер қуйиб кетдим. Чунки гузарда иккита чойхона бўлиб, кечки пайт лиқ тўла чойхўрлар ўтиришарди. Ҳаммасининг кўзи менда. Ерга боқиб, гузар ўртасидан ўтдим... Гузардан ўн беш-йигирма одим узоқлаган эдим, амаким орқамдан етиб келиб елкамдан қопни олдилар ва менинг:

– Қўяверинг, ўзим уйга олиб бораман, – дейишимга:

– Йўқ, шунисининг ўзи кифоя, мулла... – дедилар ва юкни орқалаб кетавердилар.

Ўйлаб билсам, амаким шу ишни жўрттага қилган эканлар. Шу кундан эътиборан кўзим очилди. Кибр-ҳаво билан видолашдим.

Хуллас калом, донишмандлар айтадилар: “Такаббурлик, мағрурлик ёмон хулқ ва ақлсизликдан нишонадир. Такаббур ҳақиқатни инкор қилади, ўзини ўзгалардан баланд ва ақлли қўяди, бошқаларга нафрат билан қарайди. Турли келишмовчиликлар, адоват, душманлик кибрдан ҳосил бўлади. Кибрли одам ҳаётда кўп машаққатга, азоб-уқубатларга, халқ нафратига, ғазабига дучор бўлади ва охири хор-зорликка, ҳалокатга учрайди”.

Ҳабибулла Қодирийнинг “Отам ҳақида” китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ИБОДАТ ФАЗЛИ
#Динимизни_ўрганамиз

Маълумки, Қуръон тиловати ибодатларнинг афзали ҳисобланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматларим қиладиган ибодатларнинг афзали Қуръон тиловатидир” , деганлар (Байҳақий ривояти).

Агар инсон ибодат ва тақводан узоқлашса, унинг қалби занглаши (қорайиши) ҳақида мўътабар китобларда айтилган. Бу борада “Кимёйи саодат” асарида муаллиф ушбу ҳадисни келтирган: “Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Темир занглагани каби инсон қалбига ҳам занг ўтиради”, дедилар. Саҳобалар сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, у зангни нима билан кетказиш мумкин?” Шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръон ўқиш ва ўлимни эслаш билан”, деб жавоб берган эканлар (Байҳақий ривояти).
Имом Ғаззолий Қуръон тиловат қилувчининг одоб­ларига тўхталиб, уларнинг зоҳирийлари олтита эканини таъкидлайди.

Биринчи одоби – Қуръонни таҳоратли ҳолда, худди намозда турган каби қиблага қараб ҳурмат ва тавозе билан ўқиш. Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу): “Киши Қуръонни намозда туриб ўқиса, ҳар ҳарфига юз ҳасана, ўтириб ўқиса, эллик ҳасана, агар таҳорат билан ўқиса, йигирма беш ҳасана битилади. Агар таҳоратсиз ўқиса, ўн ҳасана битилади (динимиз аҳкомларига кўра, таҳоратсиз ҳолда ёддан ўқишга рухсат берилган),” деганлар.

Иккинчи одоби – оҳиста, тажвид ва тартилга риоя қилиб ўқиш.

Учинчи одоби – қироат вақтида қалб ором олиши.

Тўртинчи одоби – ҳар бир оятнинг ҳаққини адо этиш. Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тиловат вақтида азоб оятига етсалар, Аллоҳдан паноҳ сўрар эдилар. Мўминлар учун раҳмат хабари берилган оятга етсалар, дуо қилар эдилар.

Бешинчи одоби – тиловат қилувчининг кўнглида риё эҳтимоли ёки яқин жойда намоз ўқиётган кишига халақит берадиган бўлса, оҳиста тиловат қилиш. Чунки Қуръонни оҳиста ўқишнинг савоби жаҳр ўқишдан зиёдароқ бўлади. Агар кўнгли риёдан узоқ бўлса, овозни чиқариб ўқиш ҳам яхшидир. Чунки эшитувчилар ҳам савоб оладилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг оҳиста қироат қилаётганларини кўриб, сабабини сўраганларида, у зот махфий ибодатларни ҳам кўра олувчи (Аллоҳ) учун тиловат қилаётганларини айтган эканлар. Яна бир куни ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)ни баланд овоз билан қироат қилаётганларини кўриб, сабабини сўраганларида, у зот: “Ухлаганларни уйғотиш ва шайтонни қувиш учун”, деб жавоб берган эканлар. Шунда Сарвари коинот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Иккингиз ҳам яхши қилибсиз”, деган эканлар. Зеро, икковларининг ҳам ниятлари холис эди.

Олтинчи одоби – тиловат қилувчи агар намоздан ташқарида қироат қилса, Қуръонга қараб ўқисин. Чунки Қуръонга қараб ўқишнинг хосияти кўп, савоби улуғдир.

Зикрулло МАҲКАМОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абдураҳмон ИБН АБУ БАКР
#Саҳобалар_ҳаёти

Абдураҳмон ибн Абу Бакр (р.а.)нинг исми олдин Абдул Каъба бўлган. Кейинчалик Расулуллоҳ (с.а.в.) унга “Абдураҳмон” деб исм қўйдилар. Онаси Умму Румон бинти Омир (р.ан.). Абдураҳмоннинг оиласи бошқаларда топилмаган бир фазилат билан ажралиб турарди. Яъни, унинг хонадонидан тўрт авлод: бобоси Абу Қуҳофа, отаси Абу Бакр Сиддиқ, ўзи ва ўғли Абул Атиқ (р.м.) Расулуллоҳ (с.а.в.)га саҳоба бўлиш бахтига мушарраф бўлишди.

* * *
Аллоҳ таоло яратганларига инъом этиши мумкин бўлган барча яхшиликлардан Абдураҳмонни ҳам бенасиб қолдирмади. Қурайш қавмининг энг ботири, моҳир мергани ҳамда ажойиб шоири, ўз замонасида араб жазирасининг ўзғир чавандози ҳам Абдураҳмон эди.

Кунларнинг энг улуғи, мукаррами эди. Отасининг дўсти Муҳаммад Амин (алайҳиссалом)га Аллоҳ таоло томонидан рисолат берилди ҳамда у зот (а.с.)ни оламлар Сарвари бўлиш шарафига муяссар айлади. Албатта, бу ҳодиса ота бошлиқ ука-сингиллари томонидан қувонч билан қарши олинди. Лекин Абдул Каъбани асло қувонтирмади. У ўз йўлида давом этишни истарди.

Бадрда мушриклар томонида иштирок этди. Уҳуд куни эса жанг олдидан яккама-якка курашиш учун мусулмонлардан ўзига рақиб чорлади. Унинг бу чақириғига отаси Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) жавоб қилмоқчи бўлди. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) бунга йўл қўймадилар.

Кун келиб, ҳидоят нурлари Абдураҳмоннинг қалбини ёритди. Жаҳолат зулматидан озод бўлиш учун Мадина сари йўл олди. Макка фатҳидан бироз олдин, Ҳудайбия сулҳи арафасида мусулмон бўлиш шарафи унга насиб этди. Бундан отаси Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) жуда қувонди. Ниҳоят, унинг тўнғич фарзанди, оиласининг ардоғи, эртасининг умиди Пайғамбар (а.с.)га эргашиб, саҳобалар қаторидан ўзига муносиб жой эгаллади. Исломни қабул қилган Абдураҳмон (р.а.)нинг ҳаёти янги тус, янги мазмун олди. У мақтовга сазовор мусулмонлардан бирига айланди. Самимий, қатъиятли, ихлосли, солиҳ ҳамда хушомаддан йироқлиги билан одамлар эътиборини қозонди. Ножўя хатти-ҳаракатлардан йироқ бўлди ва бор куч-ғайратини мусулмонлар фойдасига сарфлай бошлади.

От изини той босади, дейишади. Абдураҳмон ҳам отаси Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) сингари одамлардан ёрдамини аямайдиган очиқ қўл инсон бўлиб етишди. Ривоят қилишларича, бир араб аёли Абдураҳмон (р.а.)нинг олдига келиб, бундай шикоят қилади: “Ҳузурингга баланд-пастликлардан иборат кенг ердан келдим. Чўл мени оздириб, суягимни мўртлаштирди ҳамда ғамга ботириб юборди. Оилам ва кўп болаларимдан жудо бўлдим. Шундан сўнг юртим менга торлик қилди. Бошпана берадиган қариндошим ҳам, ҳимоя қиладиган қавмим ҳам йўқ. Мен араб маҳаллаларидан саховатпеша, айб-нуқсонлардан холи, кўп кишиларга яхшилиги теккан, сўраган кишини қуруқ қайтармаган инсон ҳақида суриштирдим. Сенга йўллашди. Ҳавозинлик бир аёлман. Шунинг учун ё шикоятларимни қондирасан ёки юртимга жўнатиб юборасан”. Абдураҳмон ибн Абу Бакр (р.а.): “Барча сўраганларинг амалга оширилади”, деб айтди.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

– Муҳаммад (алайҳиссалом) – донишманд, одил ва олижаноб экан, – деди кўк тошча ҳайратланиб, – у ўз вақтида келиб, қабилалар ўртасида қўзғалаётган уруш-жанжалнинг олдини олди. Макка аҳолиси ўзаро тотув яшай бошлади. Одамлар ундан ҳали кўп нарсаларни ўрганишлари керак.

– Бу аниқ, Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақиқатдан ҳам олиймақом шахслигига шак-шубҳа йўқ! – деди сариқ тошча.

Маккаликлар ўзларига юклатилган вазифаларини тез орада бажариб, Каъбани қайта тикладилар.

Олиймақом Муҳаммад (алайҳиссалом) қабул қилган оқилона қарор натижасида Макка аҳли ўртасида бошланаётган жанжал қабилалараро урушга айланиб кетишининг олди олинди.

Нодир ЧУГАНОВ таржимаси

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЖАННАТ ТОШИ
#Ибратли_ҳикоялар

Ҳаммангизга маълумки, бутун дунёда яшовчи мусулмон аҳли намозни қиблага – муқаддас Каъба томонга юзланиб ўқийди.
Дастлаб Каъбани Иброҳим (алайҳиссалом) ўғли Исмоил (алайҳиссалом) билан биргаликда қайта қуришган.
Биз яшаётган даврга етиб келгунга қадар Каъба бир неча бор қайта тикланган. Навбатдаги қайта қуриш вақтида “жаннат тоши” аталмиш Хажарул асвад (қора тош)ни Каъба деворига ўрнатиб қўйишдек муҳим вазифани қайси қабила вакили бажариши масаласида қизиқ воқеа юз берган.
Бу воқеага қурилиш ишлари олиб борилаётган паллада Каъба атрофида уюлиб ётган майда тошлар гувоҳ бўлишган ва сўзлаб беришган. Эшитинг!

Туш палласи. Жазирама иссиқ. Кучли шамол эсиб, дуч келган нарсаларни учириб кетмоқда. Шамол қўпориб ташлаган дарахт танасининг ёнида анчагина майда тошлар уюлиб ётарди.

– Ёрдам беринглар! Мени ҳозир эзиб ташлашади! – жон-жаҳди билан бақирди кўк тошча. Унинг устига бошқа тошлар бирин-кетин тушиб турарди, – менимча бу ерга жуда кўп тошлар йиғилганга ўхшайди, нафас олиб бўлмаяпти, – деди у зорланиб, ёнида ётган тошчага, – сиз бу ерга яқинда келдингиз, шекилли?

– Ҳа. Мени шамол анави қоядан кўчириб олиб келди, – жавоб берди у. – Сиз ўзингиз қаердан бўласиз?

– Мен шаҳримизга кираверишда турган она қоятошнинг бир парчасиман. Бу ерга келиб қолганимга бир неча кун бўлди, – деди кўк тошча, сўнгра суҳбатдоши сарғимтир тошнинг маъюслигини сезиб қолиб, ташвишли оҳангда сўради:

– Сизга бирор нарса бўлдими, ғамгин кўринасиз?

– Эҳ, онам билан яшаганимда, биз доимо бирга ибодат қилар эдик.

– Нимани тилаб ибодат қилар эдингиз? – қизиқиб сўради кўк тошча.

– Менинг ягона тилагим, янчилиб тупроққа қоришиб кетсам-у, устимда гуллар ўсиб, кўкатлар униб чиқса.

– Худо хоҳласа, мақсадингизга етасиз, – деди кўк тошча, – мен эса одамлар яшайдиган уйнинг девори қурилишида ишлатилсам, деб орзу қиламан.

Шу йўсинда, ҳар бир тош ўзининг тилак-мақсадини ўйлаб жим қолишди. Ниҳоят, сариқ тошча сукунатни бузиб:

– Сўнгги пайтларда бу ерда нималардир содир бўляпти. Одамлар негадир ташвишли кўринишади.

– Мен ҳам ҳайронман, – жавоб берди кўк тошча. – Келганимдан бери одамлар ўзаро баҳслашиб, бир-бирига бақириб гапирадиган бўлиб қолишди. Уларнинг кайфияти чатоқ.

– Қизиқ, сабаби нима бўлиши мумкин? – сўради сариқ тошча. Шу маҳал ерда ётган дарахт:

– Узр, суҳбатларингизга ҳалақит берсам, – деди йўғон овозда. – Мен бу жойда кўпдан бери ётибман, шу боис ҳам рўй бераётган ҳодисаларни сизларга айтиб беришим мумкин.

– Ҳа, марҳамат. Дарҳақиқат, биз одамларнинг нега ғамгин ва ёмон кайфиятда юрганларини билмоқчимиз, – дея чуғурлашди тошчалар ҳаяжонланиб.

– Бу шаҳарнинг номи Макка, муқаддас Каъба шу масканда жойлашган. Одамлар уни жуда ардоқлайдилар, зиёрат қиладилар, севадилар, – давом этди дарахт, – йиллар давомида шамол ва ёмғир унинг деворларини емириб келди. Устига-устак яқинда юз берган ёнғин сабабли Каъба деворлари ёрилиб, бузила бошлади. Қисқаси, Каъба ёмон ҳолатга келиб қолди. Бундан ташвишланган Макка аҳолиси уни қайта тиклашга аҳд қилди. Қайси қабила, қайси деворни тиклаши тўғрисида келишиб олиб, ишни бошлаб юборишди.

– Бироқ бундай шароит одамларнинг бир-бирига жаҳл қилиб, жанжаллашишига сабаб бўлолмайди-ку!

– Бироз сабр қилсанглар, ҳаммасини билиб оласизлар, – жавоб қилди дарахт – ҳамма гап шундаки, жаннатдан тушган тош – Хажарул асвад Каъба деворига ўрнатиладиган пайт келгунича қурилиш ишлари осойишталикда бажарилмоқда эди.

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ХАТАРЛИ ИЛЛАТ
#Долзарб_мавзу

Халқаро глобаллашувнинг ижобий томонларини инкор этмаган ҳолда, унинг салбий жиҳатлари, жуда кўп ёшлар онгини заҳарлаб ўз “тузоғи”га илинтираётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Оммавий ахборот воситалари, интернет, кино, мусиқа, қўшиқлар, китоблар, парнографик расмлар, рангли плакатларда бузғунчилик, бос­қинчи­лик, беҳаё­лик, одам ўл­дириш, ахлоқий бу­зуқ­лик кенг тар­ғиб қилинаётир. Албатта, бундай разил ишлар ортида мўмай даромад топишни кўзлаган кимсалар тургани аён.

Таниқли олим Саъдулла Отамуродов “Глобаллашув ва миллат” китобида бундай ёзади: “Жаҳонда болалар парнография­си ниҳоятда оммалашиб кетаётганлиги инсониятнинг катта маънавий фожиасига айланмоқда. Бугун жаҳонда болалар парнографиясини интернетга жойлаштириш борасида Россия ва АҚШ етакчи ўринда туради. Болалар парнографиясидан олинадиган йиллик даромад 3,5 миллиард еврони ташкил қилади...”

Яхшиликка ишлатса фойдаси тегадиган интернет ва уяли алоқа воситалари ёшлар ўртасида афсуски, ахлоқсизликнинг урчишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, АҚШ ва Европа мамлакатларида болаларнинг 30–34 фоизи никоҳсиз туғилади, 13–14 ёшли қизлар фарзандли бўлмоқда. Бу эса уларнинг никоҳ, оила муқаддаслиги, фарзанд тарбияси ҳақидаги маънавий тушунчалардан йироқлигини кўрсатади. Маълум бўлишича, ана шу мамлакатларда жиноят кўчасига кириб қолган ёшларнинг 55 фоизи ота-она тарбиясидан мосуво фарзандлар экан.

Бугун биз балоғат ёшидаги ўғил-қизларимизни бузуқлик, босқинчилик, маънавий қашшоқлик, зўравонлик, гиёҳвандлик каби иллатлардан асрашимиз лозим.

Шу ўринда миллийлигимиз ва кийиниш маданиятимизга ёт бўлган, ғарбдан кириб келаётган, оммавий маданиятни тарғиб қилувчи либослар ҳақида ҳам тўхталиш лозим.

Бизнинг кийиниш маданиятимиз узоқ тарихга эга. Азалдан йилнинг тўрт фаслида ёшу қари, эркак ва аёллар маҳаллий матолардан тикилган ниҳоятда бежирим, ярашиқли, сипо кийинишган. Миллий кийимларимизнинг ўзига хос жозибаси, гўзаллиги, ранг-баранглиги ҳар қандай эркак ва аёлни кўркам кўрсата олишини ҳатто чет элликлар ҳам эътироф этишмоқда. Афсуски, миллий ки­йимларимизни тарихий кино, театр, байрам, концертларда кўрмоқдамиз, холос.

Телевидение орқали бичиқчи-дизайнер­ларнинг атлас, адрас, беқасам, шойилардан тикилган миллий кийимлар кўргазмаси тез-тез намойиш қилинади. Бу яхши. Лекин ана шундай кийимларни кийиб юрган хотин-қизларни кам учратамиз. Ҳатто дизайнерларнинг ўзи, кийиб намойиш қилувчи қизлар ҳам шу либосларни киймаслиги кишини ажаблантиради.

Шу ўринда кинофильмларимиз ҳақида ҳам икки оғиз сўз. Сир эмас, миллий кинофильмларимиз мустақиллик йилларида катта ютуқларни қўлга киритди. Баъзи фильм­ларда миллий тарбия, инсонпарварлик, яхшилик, эзгулик ғоялари илгари сурилса-да, аммо миллий ўзлигимизга хос бўлмаган тўқима воқеаларни зўрма-зўраки тасвирлаш ҳолатлари ҳам намоён бўлмоқда.

Юртимизнинг ҳар бир фуқароси миллий ўзликни, қадимий ва бой маънавий тарбиямизни кўз қорачиғидек асрашга ҳисса қўшишни бурчим деб ҳисоблаши лозим. Миллийлигимизга, урф-одатларимизга ёт бўлган оммавий маданиятнинг хатарли оқибатларидан огоҳ бўлиб, у миллий маънавиятимиз кушандаси эканлигини тўғри англаб, унга қарши ақл-заковат ва юксак маънавият билан мунтазам курашиш зарурлигини унутмаслигимиз керак.

Неъматилла САЪДУЛЛАЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ШУКРНИНГ ФАЗИЛАТИ
#Яхшиликка_чақириш

Шукр сўзи луғатда “миннатдорлик, розилик” маъноларини билдиради. Истилоҳда эса яхшилик қилувчининг яхшилигини мамнунлик билан эътироф этишни “шукр” дейилади. Шукр уч хил: қалб шукри, тил шукри, амалий шукр. Ҳар бир инсон ато этилган барча неъматлар Аллоҳ таолодан эканини билиб, унга иқрор бўлиши қалб шукридир. Ҳамиша Аллоҳ таолодан миннатдор бўлиш, унга ҳамду сано айтиш тил шукридир. Тоат-ибодатда давомли бўлиш, солиҳ амаллар қилиш, гуноҳлардан сақланиш амалий шукр бўлади. Инсонларнинг ўзаро муносабатидаги шукр яхшиликларни ёдлаш, эзгу ишларга амалий ёрдам кўрсатиш билан адо этилади. Шукрнинг самараси – қаноат, тежамкорлик, розилик ва мамнуниятдир. Шукрнинг акси эса ношукрлик, яъни куфрона неъматдир. Ношукрлик ҳирс, исроф, кибру ҳавога берилиш каби ёт иллатларга бошлайди. Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиб, етган мусибатларга сабрли бўлиш комил мўминнинг хислатларидандир.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, но­шукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152) «Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қилади?! Аллоҳ шукрни қабул этувчи ва билувчи Зотдир» (Нисо, 147).
Аллоҳ таолога қанча шукр қилсак, шунча кам. Зеро, юртимиз тинч-осуда, ёшлар учун билим масканларининг эшиги доим очиқ, бозорларимизда тўкин-сочинлик, кексаларимиз эъзозда. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг неъмати. Шунинг учун қанча шукр қилсак, оз.

Абдулвоҳид ИСОҚОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“...Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди. (Улар) ўзлари бахиллик қилиш билан бирга (бошқа) одамларни (ҳам) бахилликка буюрадиган ва Аллоҳнинг Ўз фазли билан берган (неъмат)ларини яширадиган (кимса)лардир. Кофирларга (эса) хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз. Мол-мулкларини одамлар кўрсинга (риёкорлик билан) эҳсон қиладиган, (аслида эса) Аллоҳга ҳам, охират кунига ҳам имон келтирмайдиганларни (Аллоҳ севмайди). Кимгаки шайтон дўст бўлса, нақадар ёмон дўст у! Мабодо (улар) Аллоҳга ва охират кунига имон келтириб, Аллоҳ ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилган бўлганларида, улар (зарари)га нима ҳам бўлар эди?! Аллоҳ уларни яхши билувчидир” (Нисо, 36–37).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Баъзилар: “Киши вафот этганида ҳаж мавсумида кийган эҳроми билан кафанланса ва кафанига Замзам суви сепилса, унинг қабрдаги азоби енгил бўлади”, дейишади. Шу гап қай даражада асосли?

Жавоб: Қабр азобининг ҳақлиги аҳли сунна вал жамоа ақидасида таъкидланган. Сиз айтган нарсалар билан қабр азоби енгил бўлмайди. Қабр азоби енгил бўлиши учун имон тақозо қилган солиҳ амалларни кўпайтириш, унга зид ишлардан имкон қадар узоқлашиш керак.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

КИБРЛИ КИШИ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ
#Динимизни_ўрганамиз

Имом Ғаззолий: “Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир”, дейди.

Аллоҳ таоло биз бандаларни кибрланишдан қаттиқ қайтаради: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро, 37). Бошқа оятда эса: “Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас”, (Луқмон, 18) деган. Демак, банда ўз ҳаддини билмоғи лозим. Акс ҳолда, бошига Аллоҳ таолонинг азоби келиши мумкин.

Гуноҳлар асосан, инсоннинг кибри туфайли содир бўлади. Аллоҳ таолога осий бўлиш, унинг ибодатидан юз ўгиришнинг асосий сабаби ҳам банданинг қалбидаги кибру ҳаводир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қилганлар: “Қалбида зарра мисқолича кибри бўлган кимса жаннатга кирмайди” (Имом Муслим ривояти). Ана шу такаббурлик туфайли шайтони лаин Аллоҳ таолонинг даргоҳидан қувилди, Унинг раҳматидан маҳрум бўлди. Такаббурликнинг энг юқори чўққиси Аллоҳ таолони тан олмасликдир. Фиръавнни худоликни даво қилишга ундаган ҳам унинг кибри эди.

Манманлик қилиб ўзгаларга беписанд муомалада бўлиш, мол-дунё, обрў-эътиборга алданиб кибрланиш оқибатида киши ўз ҳурматини йўқотади.

Манманликнинг зидди бўлган камтарлик эса гўзал инсоний фазилатлардан бири бўлиб, динимиз таълимоти кишиларни шу сифатга эга бўлишга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло менга бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бошқа бировга керилмасин, бирон кимса ўзгага зулм қилмасин, деб ваҳий қилди” (Имом Муслим ривояти).

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) барча амаллари билан камтарликнинг буюк намунаси эдилар. У зотнинг: “Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини баланд қилиб қўяди”, деган муборак сўзларини ҳаётимизга татбиқ қила олсак, қалбимизда кибр ва манманликка жой қолмайди.

Раҳматилло УСМОНОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

МЕҲР, ЭЪТИБОР БЎЛСА...
#Яхшиликка_чақириш

Оила ва фарзанд тарбияси ҳар бир жамиятда муҳим масала ҳисобланади. Алҳамдуллиллаҳ, Республикамизда оилага бўлган эътибор, соғлом авлод учун қилинаётган хайрли ишлардан халқимиз жуда мамнун. Зеро, жамиятнинг барқарорлиги оила мус­таҳкамлиги ва фарзандларнинг жисмоний, ахлоқий ва маънавий баркамоллигига боғлиқ. Таассуфки, масжид имом-хатибларига мурожаат қилувчиларнинг кўпчилиги оилавий муаммолар ечими ҳақида сўрашади. Уларнинг аксари талоқ масалаларидан бехабардир. Ваҳоланки, никоҳ ва талоқ масалаларига оид китоблар чоп этилган. Агар уларни олиб ўқиб, озгина шаръий одобларни ўрганиб, унга амал қилинса, муаммолар бартараф бўларди. Биз керакли касбларни эгаллаймиз-у оила, эр-хотин муносабатлари масалаларини, фарзандни тарбия қилиш усулларини ўрганмаймиз! Оддий бир жиҳозга эътибор берилганидек оилага ҳам меҳр, эътибор бўлса, ўз-ўзидан муаммоларнинг ҳам олди олинади.

Оиладек муқаддас даргоҳга ёшларни тайёрлаб бориш биз катталарнинг вазифамиз бўлади. Фақат насиҳат билан эмас, амалий кўникмалар билан фарзандларни катта ҳаётга ҳозирлаш зарур. “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб бежиз айтилмаган.

Бунинг учун ахлоқий тарбияга, покликка эътибор беришимиз зарур, деб ўйлайман. Чунки пок луқма еб вояга етган инсондан ёмонлик чиқмайди. Ҳолбуки, мўмин одам дуч келган нарсани суриштирмай ўзиники ҳисоблаб, ундан фойдаланиб кетавермайди ҳам. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Бақара, 188).

Муфассирлар мазкур оят тафсирида: “Бировнинг молини ботил йўл билан ейиш – шариат ман этган ишдир”, дейишган.

Уламоларнинг фатволарида: “Кишилар ҳақини ноҳақ еювчилар сирасига хоин, алдоқчи, ўғри, судхўр, етим молини еювчи, ёлғон гувоҳлик берувчи, қарзга бир нарса олиб ундан тонувчи, ўлчов ва тарозидан уриб қолувчи, молининг айбини яшириб сотувчи, қиморбоз, сеҳргар, мунажжим, фоҳиша, азада дод солиб йиғловчи, сотувчидан сўрамай ҳақини олиб қолувчи даллол, ҳур-озод одамни сотиб пулини ейдиганлар киради”, дейилган.

Айниқса, қарз масалаларида жуда эътиборсиз бўлиб қоляпмиз. Айрим қарз олган кишилар қайтаришга парво қилмай қўйди. Қўл билан бердик, оёқ билан югуряпмиз, шу маблағ ҳозир ўзимга жуда зарур эди. Қори ака, нима қилайлик, деб маслаҳат сўраб келишади. Қарз олиб уни қайтармасдан юрганлар фарзанди, оиласини нопок луқма билан боқаётганини ҳеч ўйлаб кўрдимикин? Оила, фарзанд­лар Аллоҳ таолонинг бизга омонати, уларни пок луқма билан парваришлаб, катта ҳаётга тайёрлаш барчамизнинг вазифамиздир.

Исоқжон БЕГМАТОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Ёшим етмиш учда. Зиммамда қазо намозларим бор. Баҳоли қудрат ўқиб боряпман. Шу ҳолда нафл намозлари ҳам ўқисам бўладими?

Жавоб: Зиммангиздаги ибодатларнинг қазосини ўташга ҳаракат қилишингиз таҳсинга лойиқ. Чунки зиммадаги ибодатлар фақат уларнинг қазосини ўташ билан соқит бўлади. Энди нафл намозларни ўқиш масаласига келсак, олдин қазоларингизни ўтаганингиз авло. Зеро, нафл ибодатларни қилсангиз савоб оласиз, қилмасангиз гуноҳкор бўлмайсиз. Қазо намозлар эса бўйнингиздаги қарз. Қарзни имкон қадар тезроқ ўташ керак. Бўйнида қарзи бор одам бировга ҳадя, садақа қилмайди. Аввал қарзини тўлайди.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Подписаться на канал