hidoyatuz | Неотсортированное

Telegram-канал hidoyatuz - Hidoyat.uz

11605

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyatuz.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Подписаться на канал

Hidoyat.uz

МАНТИҚ ИЛМИ
#Мутолаа

Аллоҳ таоло инсонга тафаккур қилиш неъматини ато этди. Ундан тўғри фойдалана билиш мўминни яхшиликка етаклайди.

Мантиқ илмига уламолар шундай таъриф берадилар: "Мантиқ илми кишини хатодан тўсади, ақл-тафаккурини тўғри йўлга бошлайди, наҳв ва сарф илмлари инсонга сўзлашни эмас, балки тўғри сўзлашни ўргатгани каби, мантиқ илми ҳам тафаккурни эмас, тўғри тафаккур қилишни ўргатади".

Сарф-наҳвни ўрганганларнинг барчаси ҳам сўзлашда хатодан холи бўлмагани каби, мантиқ илмини эгаллаганлар ҳам фикрлашда хатога йўл қўйиши мумкин. Инсон тили ва зеҳнини хатолардан сақлаш учун қоидаларга риоя қилиб, уларни мулоҳаза қилиши керак. Мантиқ илм масалаларини ўргатмайди, балки ҳақиқатларга олиб борадиган фикрлаш йўлини кўрсатади. Мисол учун, математика ҳам мажҳул ечимни топишга олиб борадиган ҳисоб-китоб усулларини ўргатади. Мантиқ илми бўлаётган ҳодисалардан келиб чиқиб, фикр-мулоҳаза қилишни ўргатади, шунинг учун бу илмни "меъзон", "меъёр", "ходимул улум" деб номлашган.

Мантиқ илмининг киши ҳаётидаги аҳамияти ҳақида алломалар ҳам тўхталиб ўтишган. Жумладан, Абу Наср Фаробий "Иҳсоул улум" асарида: "Мантиқ илми бу ҳаракатсиз кишини кучлантириб, ҳар қандай инсонга тўғри йўл, ҳақиқатни англашга ёрдам берадиган қоидалар йиғиндисидир", дейди.

Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Сино эса бундай таърифлайди: "Мантиқ бу зеҳнни адашишдан тўсиб, фикрнинг тўғри ва нотўғрисини фар­қлашга хизмат қилади. Инсон абадий саодатга эришиши учун тўғри йўлни топиши керак".

Нодира ҚАМАРИДДИНОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БАРМОҚЛАРДА ЯШИРИНГАН СИР
#Тадқиқот

Аллоҳ таоло сурани Қиёмат куни билан қасам ичишдан бошламоқда. Кетма-кет келган қасамлар унинг ортидан келадиган хабарнинг нақадар муҳим эканига ишора қилади. Бу хабар Қиёмат куни содир бўладиган – инсонларнинг қайта тирилтирилиши хабари эди. Қиёмат куни инсонларни Аллоҳ таоло қайта тирилтириши аниқ бўлиб, одамларнинг суяклари чириб кетганлиги бунга асло монелик қила олмайди. Ояти каримада нафақат суякларнинг тикланиши, балки уларнинг терилари, ҳатто бармоқлардаги ўта нозик ва мураккаб чизиқлар ҳам ўз ҳолига келтирилиши таъкидланмоқда. Нега Оламлар Рабби одамлардаги юзлаб аъзолар ичида айнан терига, тери бўлганда ҳам, одатда инсоннинг ўзи унча эътибор қилмайдиган бармоқлар терисидаги изларга алоҳиди урғу бермоқда?!

Бармоқ излари ҳақида Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида сўз юритган: “Аъзоларда мизож мўътадиллигига келсак, билмоғинг керакки, ҳақиқий мўътадилликка энг яқин аъзо гўшт, ундан ҳам яқинроғи теридир. Гавда терисининг энг мўътадили қўл териси бўлиб, қўл терисининг энг мўътадил жойи кафт териси, кафтнинг мўътадил жойи бу кафт ўртасининг териси, бундан ҳам мўътадилроғи эса бармоқ териси, бармоқнинг энг мўътадил жойи бармоқ учи терисидир”, деганлар. Қолаверса, инсон танасидаги тук билан қопланмайдиган ягона жой кафт ичи терисидир.

Ҳозирги кунда биолог олимлар олиб борган тадқиқотлар натижасида, антропология соҳасида янги усул – дерматоглификага асос солинди. Дерматоглифика (юнонча derma – тери, glyphe – расм) махсус фан бўлиб, бармоқ, кафт терисидаги нақшлар ва чизиқларнинг юзага чиқишида ирсият таъсирини ўрганади. Бу тушунчани фанга олимлардан Камминс ва Мидоллар киритди. Теридаги бу тасвирлар тери юзасидаги бўртмачалар ҳисобига пайдо бўлади.

Дерматоглификанинг бир қисми бўлган “Дактилоскопия” фани фақат бармоқ учидаги нақшларнигина ўрганади.

Бармоқлар терисида тасвирлар ҳосил бўлишини махсус генлар бошқариб туради. Бармоқ учларидаги чизиқлар уч хил кўринишда бўлиши мумкин: ёйсимон, илмоқсимон ва айланасимон. Ўнта бармоқлардаги чизиқчалар сони эркак ва аёлларда турлича бўлади. Эркакларда жами чизиқлар сони 130–150 та бўлса, аёлларда 110–135 тани ташкил этади. Одатда, инсонларда Х хромосома сони камайганда, чизиқлар сони кўпаяди. Фақат аёлларда учрайдиган ирсий касаллик – Шершевский Тернер (XO) синдромига чалинганларда бу чизиқлар сони 178 та ва фақат эркакларда учрайдиган Клайнфелтер синдромига учраганларда (ХХХY) эса жами 43 тани ташкил этади. Булардан маълум бўладики, эндиликда ирсий касалликларни аниқлашда бармоқ изларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Бармоқлар учидаги нақшлар ҳар бир ирққа мансуб кишиларда ўзига хос кўринишга эга. Масалан, рус, украин ва белоруслардаги бармоқ излари бир-бирига жуда ўхшаш. Бу улар келиб чиққан ирқнинг бирлигини билдиради. Аммо бармоқдаги изларнинг бирортаси бошқа кишида ҳеч қачон айнан такрорланмайди. Теридаги бу хусусиятни илк бор инглиз олими Фрэнсис Галтон пайқаган эди. 1880 йили Сер Франсис Голт олиб борган тадқиқотдан сўнг, бармоқ изларидан фойдаланиш кишилар шахсини тасдиқловчи илмий усулга айланди. Демак, бармоқ изларидаги мўъжизаларни олимлар ХIХ асрда аниқлашди.

Тарихда Ўрта Осиё халқларида ҳужжат­ларга имзо сифатида бармоқ изларини тушириш урф бўлган.
Теридаги нақшлар тасвири эмбрионал ривожланишининг олти ойлиги босқичида бутунлай ҳосил бўлади. Шуниси қизиқки, ҳатто бармоқ териси емирилганда, куйганда ёки кесилганда ҳам улардаги чизиқчалар олдин қандай бўлса, шундай тикланади. Ҳозирги кунда суд-тиббий экспертизасида номаълум шахсни аниқлаш учун, жиноят-қидирув ишларида ва ирқларни аниқлашда дермотоглификадан унумли фойдаланилади.

Миркамoл МИРҲАБИБОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Яъни осмондан ёмғир ёғдирилмади, балки “осмон дарвозаларини (тинимсиз) қуйилувчи сув билан очиб юбор”илди. Ердан булоқлар чиқариб қўйилди. Бутун дунёни сув босди, энг баланд тоғдан сув 15 метр баландга кўтарилди. Барча жонзотлар, инсонлар ғарқ қилинди. Тўфон олти ой давом этди. Кейин эса Жаноби Ҳақнинг амри бўлди: “Эй, Ер! Сувингни ютгин! Эй, осмон! Ўзингни тутгин (ёғишни бас қил!)” Сув қуриди, буйруқ адо этилди ва (кема) Жувдий (тоғи) узра қўнди ҳамда “Золимлар қавмига – ҳалокат!” – дейилди (Ҳуд, 44).

Ушбу ёғочдан ясалган кема инсонларга ибрат учун неча минг йиллар давомида сақлаб қолинди. Бу борада Қуръони каримда: «(Бу) инкор қилинган киши (Нуҳ) учун мукофотдир. Биз уни (кемани) бир аломат қилиб қолдирдик. Бас, эслатма олувчи борми?!» дейилади (Қамар, 15).

Тўфондан кейин Нуҳ (алайҳиссалом) 350 йил яшадилар. Ер юзидаги инсонлар фақат у кишининг авлодларидан кўпайишди. Шу сабабли у зот “Иккинчи Одам” деб аталдилар.

Нуҳ (алайҳиссалом) қиссаларини тинглаганимда доимо қалбим ҳаяжонга тўлади. Аллоҳга беадад ҳамду сано айтиб, қўлимни дуога очаман: «Эй, Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма ва бизга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта, Сен Ваҳҳоб (барча неъматларни текин ато этувчи)дирсан» (Оли Имрон, 8).

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Одам (алайҳиссалом)дан Нуҳ (алайҳиссалом)гача орадан минг йил ўтган. У зотгача барча битта уммат – тавҳид уммати бўлган.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“УМРИНГ ШУНЧА АРЗОНМИ, ИНСОН?..”
#Долзарб_мавзу

Аллоҳ таоло томонидан омонат берилган жонни арзимаган сабаблар билан зое қилмоқ улкан гуноҳ ҳисобланади. Жонга қасд қилмоқнинг сабаблари кўп: кимдир ақидапарастларнинг таъсирида мияси заҳарланиб, гўёки шаҳидлик мақомига эришмоқ истагида ўзини портлатса, кимдир ичкилик ёки гиёҳвандлик балосига йўлиқиб, ёш умрини хазон қилади... Оз бўлса-да учраб турадиган яна бир ҳолатки, бу – ҳаёт синовларига иродасизлик натижасида ўз жонига қасд қилмоқликдир...

Аллоҳ таоло синовлардан муваффақиятли ўтган кишига икки дунё саодатини ваъда қилди. Демак, ҳаётимиз имтиҳон-синовлар, меҳнат-машаққатлардан холи эмас. Кимдир камбағалликдан азият чекади, кимдир фарзандсизликдан, яна кимдир ёлғизликдан, касалликдан... ва ҳоказо. Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Эй, инсон! Албатта, сен меҳнат-машаққат чекиб Раб­бингга (яъни Унинг мукофоти ёки жазоси сари) борувчисан, бас, (сўнгра) У зотга йўлиқувчисан” (Иншиқоқ, 6). Яна бир ояти каримада эса: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз” (Бақара, 155), дейилган. Шундай экан, инсон доимо бошига тушадиган синовларга тайёр бўлмоғи, уларни сабр ва шукр ила енгмоғи лозим. Зеро, Аллоҳ сабр қилувчилар билан бирга бўлур ҳамда уларга улкан ажру савоблар берур.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси қудсийда шундай дейилган: “Аллоҳ таоло айтадики, бандам ўзини-ўзи ўлдириб, (Менинг унга берган умримга шукр қилмай) шошилди, шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим” (Имом Бухорий ривояти). Шундай экан, Парвардигоримиз томонидан ато қилинган умрни ғанимат билиб, ҳар бир етган азият-мусибатга яраша гуноҳларимиз кечирилиши, сабр-бардошимиз эвазига ажру савоблар ато этилишини унутмайлик.

Маҳлиё СУЛАЙМОНОВА

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинган ҳамма сўзлар ҳам Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилинганми?

Жавоб: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор сўзни ҳавойи нафсларидан сўзламаганлар. (У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак оғизларидан чиққан ҳар бир сўз ваҳийдир.) (Нажм, 3–5). Аммо сўзларининг ҳаммаси Қуръон оятлари эмас, уларнинг бир қисми қудсий ҳадислар, яна бир қисми ҳадиси шарифлардир. Қуръон Жаброил (алайҳиссалом) воситасида, арабча лафз ва маъноларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ваҳий қилинган, тиловати ибодат, мусҳафларда кўчирилган, Фотиҳа сурасидан бошланиб Нос сурасида тугалланган, тавотур даражасида китоб ҳолида бизга етиб келган, жузъий ўзгаришлардан ҳам Аллоҳ таоло асраган, бандалар ўхшашини келтира олмайдиган илоҳий каломдир.

Ҳадиси шарифлар “ваҳий ғайр матлув” (тиловат қилинмайдиган ваҳий) дейилади ва улар қуйидаги хусусиятларга эга бўлади: фақатгина маъноси Аллоҳ таолодан ваҳий қилинган, сўзлари Расулуллоҳга тегишли бўлади, шу туфайли маънони яхши тушунадиганлар унинг маъносини ривоят қилишлари жоиздир.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бундай деганларини эшитдим: “Ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўн салавот айтади ва унинг ўнта хатосини ўчиради”» (Имом Муслим ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўгит

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) айтади:

* Агар эринг бор бўлса, икки кўзингни чиройлироқ қилиш (оро бериш) имконинг бўлса, ўшандоқ қилгин.

* Ўзингдаги нохуш нарсаларни доимо кетказиб юр. Эринг учун бир ерга борганингда ясангандек ясангин. У сенга амр қилса, итоат эт.

* Эй аёллар жамоаси! Аллоҳ сизлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларнинг баъзисини кўрганингизда, эртаю кеч тиним билмас эдингиз. Қай бир аёл ўзи, эри ва болалари учун урчуқ йигирса, албатта, Аллоҳ азза ва жалла унга жаннатда мағриб ва машриқдан ҳам кенгроқ уй беради. Ҳар бир тўқиган кийими учун унга бир юз йигирма минг шаҳар берилади.

* Эй аёллар жамоаси! Эрингизга итоат қилганингиз, болаларингизга хизмат қилганингиз учун сизларга Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги абадий неъматлар башоратини қабул қилинг! Сизлар бу дунёда мискин бўлсангиз ҳам, у дунёда анбиёларнинг хотинлари билан бирга жаннатга биринчи борасиз. Аллоҳ таоло сизларнинг кабирадан бошқа гуноҳларингизни мағфират қилади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Саид Худрий
#Саҳобалар_ҳаёти

Тўлиқ исми Саъд ибн Молик ибн Синон ибн Убайд, куняси Абу Саид Худрий. Од Адий ибн Нажжор қабиласидан. Отаси Молик Мадинада Ислом ёйила бошлаган паллаларда мусулмон бўлган эди.

Абу Саид Мадинадаги Масжиди Набавий қурилишида қатнашди. Ҳали ёш бўлгани учун Бадр сафарига бормаган бўлса-да, ўн уч ёшида Уҳудда отаси билан иштирок этди. Отаси Молик шаҳид бўлди. Шундан кейин оилани боқиш Абу Саиднинг зиммасига тушди. Оилада танглик юзага келгач, хонадон аёллари: «Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бор, у кишидан сен ҳам бир нарсалар сўра, ҳамма сўраяпти-ку», дейишди. Абу Саид олдинига бу гапларга қулоқ солмаса-да, аҳвол оғирлашгач, мажбур бўлиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига йўл олди ва у зот хутба ўқиётганлари устидан чиқди: «Одамлардан беҳожат бўлган ва номусини ҳимоя этганларни Аллоҳ оламлардан беҳожат қилади». Бу сўзларни эшитиб, индамасдан ортига қайтди.

Кейин юз берган воқеалар ҳақида Абу Саиднинг ўзи бундай ҳикоя қилади: «Расули акрамдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч нима сўрамай қайтганимдан сўнг, Аллоҳ таоло бизга ризқимизни етказди. Ишларимиз шу қадар юришдики, ансор орасида биздан бой киши йўқ эди».

Абу Саид Бани Мустаълиқ ва Хандақ жангида, Ҳудайбия, Хайбар, Макка фатҳи, Табук муҳорабасида – жами ўн икки ғазотда иштирок этди. Ҳазрат Умар ва ҳазрат Усмон даврларида Мадинада фатво берувчилардан бири бўлди, ҳазрат Али даврида бўлган Наҳравон жангида қатнашди.

Абу Саид Худрий Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар қайсиси мингдан ортиқ ҳадис ривоят қилган Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик, ҳазрат Ойша, Абдуллоҳ ибн Аббос, Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий билан бирга “муксирун” (энг кўп ҳадис ривоят қилган) номи берилган етти саҳобийнинг биридир. Улар айтган ҳадислар ўн олти мингдан зиёд бўлиб, шундан бир минг бир юз етмиштасини Абу Саид ривоят қилган. Булардан қирқ учтаси Бухорий ва Муслимда, йигирма олтитаси фақат Бухорийда, элликтаси фақат Муслимда, қолганлари бошқа ҳадис китобларида келтирилган. Бу саҳобийнинг ривоятларини Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Аббос, Анас ибн Молик, Ибн Умар, Абу Қатода, Абу Туфайл, Саид ибн Мусайяб, Ториқ ибн Шиҳоб, Ато, Мужоҳид нақл қилишган. Абу Саид Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эшитганларини фақат эҳтиёж бўлганида, суннат янглиш татбиқ этилаётганини кўрганидагина ривоят қилар эди. Абу Саид Худрий камбағалларга, бева-бечораларга ёрдам қилар, уларни уйига олиб келиб, бошпана берар ва тарбия қиларди. Лайс, Сулаймон ибн Амр шулар жумласидандир.

Асҳобнинг фақиҳ олимларидан бўлган Абу Саиднинг Абдураҳмон, Ҳамза ва Саид исмли фарзандлари бўлган. Абу Саид Худрий ҳижрий 74 йили саксон бир ёшда вафот этди.

Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

Манбалар асосида Содиқ НОСИР тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Бир ҳунар эгаси бўлса одам гар,
У эмас, кўрсатур ўзин шу ҳунар.

Саъдий Шерозий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ЎРТАЧА ЙЎЛ ТУТГАН ЯХШИДИР
#Тафсир

«(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда қолурсиз» (Исро, 29).

Оятнинг биринчи қисми мажозий – кўчма маънодадир. «Қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг!..» ояти каримасидан мурод, кўнглидан чиқариб бирор нарсани беролмайдиган бахилнинг ҳолидир. Оятда бахил кимса қўли кишанлангани боис уни ҳаракатлантиролмай қолган кишига ўхшатилган.

«Уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!» Оятда қўлни ёйиш молнинг кетишига мисол қилинмоқда. Чунки қўл бармоқлари юмилса, ичидаги нарса сақланади, ёйилса, ичидаги тушиб кетади.

Ояти каримада Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га хитоб қилинган бўлса-да, маъноси бутун умматга тегишлидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматнинг саййиди ва уларга Парвардигор амрини етказувчидирлар. Маълумки, у зот эртанги кунлари учун бирор нарсани олиб қўймасдилар. Кўпинча очликдан қорниларига тош боғлаб юрардилар. Асҳоби киромдан кўплари Аллоҳнинг йўлида бутун молларини инфоқ қилишар, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бунинг учун уларни койимас ва бу ишдан қайтармасдилар. Чунки уларнинг Аллоҳ таолога таваккуллари ва ишончлари жуда кучли эди.

Имом Қуртубий айтади: “Бу оятдаги қўлида борини садақа қилиб юборишдан қайтариқ қўлидан кетганига ҳасрат ва надомат чекадиган кимсаларга тегишлидир. Бу қайтариқ инфоқ-эҳсони эвазига Аллоҳ азза ва жалланинг ажр ва савоб бериши ҳақидаги ваъдасига сидқидилдан ишонганларга тегишли эмас. Энг тўғрисини Аллоҳ билади”.

Муфассир Фахруддин Розий ҳар соҳада бўлгани каби, молни сарфлашда ҳам ўртача йўлни тутиш яхши эканини таъкидлайди ва оятни бундай тафсир қилади: “Аллоҳ таоло бундан олдинги оятда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)ни инфоқ-эҳсон қилишга буюрган. Мазкур оятда эса инфоқ қилишнинг одобини ўргатмоқда. Мўмин бандалар молларини қандай сарф этишларини баён қилиб, «Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир» (Фурқон, 67), дея марҳамат қилган. Бу оятда Расулига амр қилиб, “Қўлингизни бўйнингизга боғлаб олманг!” деб хитоб қилмоқда. Яъни, “Силаи раҳм ва инфоқ қилишда ўзингизга ҳам, аҳли-оилангизга ҳам танглик келтирмайдиган шаклда инфоқ-эҳсондан тўхтаманг!”

Шунингдек, «(Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!» яъни, ўзингизга ва оилангизга ҳеч вақо қолмайдиган даражада борини бериб ҳам юборманг!
«Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда қолурсиз» ояти каримасини Ибн Арафа бундай тафсир қилган: “Исроф қилманг, молингизни совурманг! Акс ҳолда ҳеч вақоингиз қолмай, пушаймон бўлиб, худди ўрнидан туришга ҳам мадори етмайдиган туяга ўхшаб қоласиз”.

Ҳакимлардан бирлари бундай деган: “Мен қаерда исрофни кўрсам, албатта, у билан ёнма-ён бир ҳақнинг поймол этилганини кўрдим”.
Ҳакимлар ахлоққа доир китобларда ёзадилар: “Ҳар бир иснон ифрот ва тафритдан сақланиши лозим. У иккиси ҳам мазаммат қилинган, ёмонланган. Бахиллик, мумсиклик ифротдир. Бутун молини бериб юбориш, совуриш тафритдир. Иккиси ҳам номарғуб ва номатлуб ишлардир. Энг яхшиси одил ва ўртача йўлни тутишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: «Шунингдек, сизларни ... ўрта уммат қилиб қўйдик» (Бақара, 143).

Бу айтилганларнинг бари молни яхшилик йўлида сарфлашга тегишлидир. Молни ёмонлик ва фасод йўлида сарфлашнинг эса ози ҳам, кўпи ҳам ҳаромдир.

Имом Қуртубий ва Фахруддин Розий тафсирлари асосида Содиқ НОСИР тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

#Ўгит

«Кексаларнинг насиҳатлари ёшлар учун боғбон ниҳолни тарбият қилгани кабидир. Боғбон ниҳолдан ўсиб чиққан номуносиб шохларни бутаб туради, ён­-атрофида эса фойдасиз гиёҳларнинг ўсиб чиқишига йўл қўймайди. Унинг яхши ўсиши учун бутун кучини сарфлайди.

Шундай қилинса, ниҳол бақувват бўлиб ўсади. Катта бўлганда ширин-­шакар мева қилади. Бордию, ортиқча шохлари кесиб турилмаса, ниҳол тез ўсиб етилса­-да, яхши ҳосил бермайди, боғбонга эса ундан фойда кам бўлади. Демак, билингки, бола ҳам худди ниҳолнинг ўзидир. Агар у тарбият қилинмаса, ёмон феълларга мубтало бўлади ва фалокат хашаклари ўртасида сўлиб битади».

Хуррамий

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Кимки ботинини ислоҳ этишга ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло унинг зоҳирини гўзал қилади. Кимки ботинини ислоҳ этиш билан зоҳирини ҳам гўзал қилишга ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло унга ҳидоятни насиб этади.

ИМОМ МУҲОСИБИЙ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ота ўз фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарсани мерос қолдиролмайди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Аллоҳ таоло “ўн саккиз минг олам Парвардигори” деб ҳам улуғланади. Ўн саккиз минг олам деганда нима тушунилади?

Жавоб: “Олам” сўзи “аломат” сўзидан олинган, яъни оламни Яратган Зот (борлиги)нинг далилидир” (Имом Қуртубий, “Ал-Жомиъ ли аҳкомил Қуръон”). Абу Лайс Самарқандий тафсирларида: “Барча жонли нарса оламдир”, деганлар.

“Олам” сўзини муфассирлар турлича тафсир қилишган: Қатода айтишича: “Олам Аллоҳ таолодан бошқа барча мавжудотлардир”.

Фарро ибн Убайда айтади: «“Олам”дан мурод ҳар бир ақлли мавжудотдир. Улар: инсонлар, жинлар, фаришталар ва шайтонлардир. Ақли йўқлиги учун ҳайвонларни “олам” дейилмайди”».

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таолонинг (рубубиятига ва улуҳиятига) ўн саккиз минг олами (далили) бор, сизларнинг дунёингиз улардан биридир”, деганлар.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

"Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:)"Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан)пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!"" (Оли имрон, 191).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

НУҲ (АЛАЙҲИССАЛОМ)
#Тарих

Нуҳ (алайҳиссалом) даврига келиб тавҳидда бўлган бирорта одам қолмади. Шунда Аллоҳ ўзининг пайғамбарини юборди: “Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, уларни золим (кофир) бўлган ҳолларида тўфон (балоси) тутди” (Анкабут, 14). Нуҳ (алайҳиссалом) инсонларни тавҳидга чорладилар. Уларни яширин ва ошкора, якка ва оммавий ҳолда даъват этдилар. Бироқ бу чорловлар инсонларни туғёнда, хусронда давомли қилди, холос. Бу борада Қуръони каримда шундай зикр қилинади: «(У яна) деди: “Эй, Раббим! Мен қавмимни кечаю кундуз (имонга) даъват этдим. (Аммо) менинг даъватим уларга фақат (имондан) қочишни зиёда қилди, холос. Дарвоқе, ҳар гал мен уларни Сенинг мағфиратингга (дин йўлига) даъват этсам, улар (эшитмаслик учун) бармоқларини қулоқларига тиқиб, кийимларига ўралиб оладилар ва (ўз куфрларида) қаттиқ туриб оладилар ҳамда (менга итоат этишга) кибр қиладилар”» (Нуҳ, 5-7).

Жуда кам сонли кишиларгина имон келтирдилар. Улар ҳам қавмининг заиф ва ночор кишилари эди. Ораларида пайғамбар бўлгани ҳолда улар имон лаззатидан бебаҳра қолдилар. Аксинча, кейинги келаётган авлодлар аввалгисига қараганда жоҳилроқ эди. Нуҳ (алайҳиссалом)нинг чорловлари уларни баттар ҳаддан оширарди. Шунда Аллоҳ таолога пайғамбар (алайҳиссалом) дуо қилдилар: “Эй, Раббим! Ер юзида кофирлардан бирорта (тирик) юрувчини қолдирмагин! Чунки агар Сен уларни қолдирсанг, бандаларингни йўлдан оздирурлар ва фақат фосиқ, ношукур(лар)ни туғарлар. Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!” (Нуҳ, 26–28).

Аллоҳдан амр бўлди: “Қавмингдан (ҳозиргача) имон келтирганларидан бошқа ҳеч ким энди имон келтирмас. Бас, уларнинг қилаётган ишлари туфайли ташвиш чекма! Бизнинг кузатувимиз ва ваҳийимиз (амримиз) билан кемани ясагин ва зулм қилганлар ҳақида Менга (асраш тўғрисида) хитоб қилмагин! Улар, албатта, ғарқ қилинувчилардир!” (Ҳуд, 36-37).

Аллоҳнинг расули кема ясашга киришдилар. Бунинг учун роппа-роса юз йил сарф этилди. Нуҳ (алайҳиссалом) кема ясаркан, қавмнинг катталари келиб у кишини маломат қилар, устидан куларди.

Ҳуд сурасида бундай баён қилинади: «Кемани ясай бошлади. Қавмининг зодагонлари ҳар гал унинг олдидан ўтганларида уни масхара қилардилар. (Нуҳ) деди: “Агар бизни масхара қилсангиз, сизлар масхара қилганингиздек, биз ҳам (яқинда) сизларни масхара қилажакмиз”» (Ҳуд, 38).

Ривоятларда келтирилишича, бу ваъда қилинган тўфоннинг бошланишидан аввал аломат кўрсатилиши баён қилинди. Ўша аломат тандирда сув пайдо бўлиши эканлиги айтилади. Кема битгач, Аллоҳнинг расули аломатни кута бошладилар. Бир куни қарасалар, тандирда сув пайдо бўлиб қолибди. Дарҳол, имон келтирган кишиларни тоғ устига қурилган кема томон бошладилар. Келсалар, у ерда ҳар бир жонзотдан бир жуфтдан турар, йўлбарс билан оҳу, бўри билан қуён ёнма-ён, бир-бирларига зиён етказмасди. Бу ерга уларни Буюк қудрат соҳиби жам қилган эди.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: «То Бизнинг буйруғимиз (азобимиз – тўфон) келиб, ишлар кескинлашгач, айтдик: “(Эй, Нуҳ!) Унга (кемага) ҳар бир (жонивор)дан бир жуфт – иккитадан ва аҳлинг (оила аъзоларинг)ни, илло (аҳлингдан кимларга ғарқ бўлиши ҳақида Биздан) сўз кечган бўлса, улар мустасно, ҳамда имон келтирганларни орт!” Ваҳоланки, у (Нуҳ) билан бирга имон келтирганлар оз эди» (Ҳуд, 40).

Нуҳ (алайҳиссалом) имон келтирган зотларни ва жониворларни кемага жойлагач, Аллоҳ таолонинг яна бир амри келди: «Биз осмон дарвозаларини (тинимсиз) қуйилувчи сув билан очиб юбордик. Яна ердан булоқлар чиқариб қўйдик. Бас, (осмон ва Ер) суви тақдир қилиб қўйилган бир иш узра учрашдилар. Уни (Нуҳни) эса тахталар ва михлар ёрдамида ясалган кемада кўтардик. У (кема) Бизнинг “кўзларимиз” ўнгида (ҳимоямизда) сузар» (Қамар, 11–14).

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Иммунитет “кушандалари”
#Маълумотнома

Буюк Британия олимлари инсон иммун тизимининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлашди.

Инсон иммунитетининг энг биринчи “душмани” шакар деб топилди. Қисқа вақт оралиғида истеъмол қилинган 100 грамм шакар 5-6 соат давомида инсон танаси курашувчанлигининг уч баробар пасайиб кетишига сабаб бўлар экан.

Шунингдек, кунлик сув истеъмолининг етишмаслиги ва буруннинг қуруқ бўлиши ҳам иммунитет кучсизланганидан дарак беради. Шифокорларнинг фикрича, бурун битиши ёки оқиши инсоннинг шамоллашдан ҳимояланганини билдиради. Чунки бурун суюқлиги инсон танасининг микробларга қарши курашиш воситасидир.

Иммун тизими кучсизланишининг яна бир сабаби қаттиқ зўриқиш ва уйқусизлик. Киши асабийлашган сари иммун тизими ўз фаоллигини йўқотиб бораверади.

Уйқу вақтида эса инсон танаси билан бир қаторда иммун тизими ҳам тикланиб боради.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким ўзини-ўзи тоғ тепасидан ташлаб ўлдирса, ўлгандан сўнг дўзахда ҳам абадул-абад шу хилдаги азобга гирифтор бўлур. Агар заҳар ичиб ўзини ўлдирса, дўзахда ҳам абадул-абад шу азобга гирифтор бўлур. Кимки ўзини-ўзи темир парчаси билан ўлдирса, ул шахс темир парчаси қорнига суқилган ҳолда дўзах ўтида абадул-абад қолур” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

САЛАВОТ
#Динимизни_ўрганамиз

“Салавот” “салот” сўзининг кўплигидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!» (Аҳзоб, 56). Аллоҳ таолонинг салавоти раҳмати ва мағфиратидир. Фаришталарнинг салавоти истиғфордир. Умматнинг салавоти Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ҳақларига дуо, истиғфор айтиш ва шаънларини улуғлашдир.

Салавот айтиш ҳукми

Фақиҳлар мусулмон киши салавотни умрида бир марта айтиши вожиб, дейишган.

Намоз охирида, ташаҳуддан сўнгги салавот суннатдир.

Намоздан ташқарида салавот айтиш мустаҳабдир. Айниқса, жума куни ва кечаси, тонг вақти, кеч кирганда, масжидга кирганда ва чиққанда, у зотнинг қабрлари олдида, муаззинга жавоб қилаётганда, дуодан олдин ва кейин, Сафо ва Марвада саъй қилаётганда, Қуръон хатмидан сўнг, бошига қийинчилик ва ташвиш тушганда, мағфират сўраганда, одамларга таълим берганда, мавъизада, дарс ўтаётганда, никоҳ ўқилаётганда салавот айтишнинг фазли ва савоби улуғлиги ҳадисларда таъкидланган.

Имом Термизий айтади: “Баъзи аҳли илмлардан ривоят қилинишича, киши бир мажлисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) исмлари бир марта зикр қилинганда у зотга бир марта салавот айтса, ўша мажлисда у зотнинг исмлари кейин қанча зикр қилинса ҳам, барчасига етарли бўлади”.

Салавот айтиш фазли

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: “Қиёмат куни менга одамларнинг энг яқини менга энг кўп салавот айтганларидир” (Имом Муслим ривояти).

Салавотнинг лафзлари

“Раддул мухтор” китоби муаллифи Ибн Обидин Имом Суютийдан нақл қилишича, салавотнинг афзал лафзи “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад”дир.

Энг қисқаси “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад”дир.

Каъб ибн Ужра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга салавот ва салом йўллашни амр қилди. Сизга салавотни қандай айтамиз?” деб сўрадик. У зот: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳима иннака Ҳамийдум Мажийд. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳима иннака Ҳамийдум Мажийд”, деб айтинглар, дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Бошқа пайғамбарларга салавот айтиш

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)-дан бошқа пайғамбарларга ҳам салавот ва салом айтилади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг пайғамбарлари ва расулларига салавот айтинг. Албатта, Аллоҳ таоло уларни ҳам мен каби пайғамбар қилиб юборган”, деганлар (Байҳақий “Шуъабул имон”да ривоят қилган).

Жамшид ШОДИЕВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ўргансак...
#Аёллар_саҳифаси

Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Ойша онамизнинг (розияллоҳу анҳо) биргаликда кечирган ҳаётлари ибратларга тўла.

Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Албатта, сен мендан қачон рози бўлсанг ҳам, мендан қачон аччиқлансанг ҳам биламан”, дедилар.

“Қаердан биласиз?” деб сўрадим.

“Қачон мендан рози бўлсанг: “Муҳаммаднинг Рабби ила қасам, ундай эмас!” дейсан. Қачон аччиқлансанг: “Иброҳимнинг Рабби ила қасам, ундай эмас!” дейсан”, деб айтдилар.

“Тўғри! Аллоҳга қасам, эй Расулуллоҳ, исмингиздан бошқани ҳижрон этмайман”, дедим”.

Бу ҳадиси шарифдаги “исмингиздан бошқани ҳижрон этмайман”, дегани, “фақат исмингизни айтмайман, холос”, демакдир. Ҳурматни, нозикликни кўринг! Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) жаҳлланганини ҳам оғир ботмайдиган тарзда билдирмоқда. Ўз ўрнида Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам аёлларига эътиборли бўлганлари сабабли онамизнинг (розияллоҳу анҳо) ранжиганини биргина сўздан билиб олмоқдалар.

Ҳадисда ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун ўрнак бор. Афсус шундаки, бугун эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар оила даврасида эмас, балки маҳалла идорасида хал қилиняпти. Турмушда бўладиган кундалик тортишувлар катталашиб, овозаси девор оша кўчага чиқмоқда. Бу миллатимиз анъаналарига, мусулмончиликка ҳам ярашмайди. Жанжаллар, жаҳл, аччиқ гаплар ўртадаги ҳурмат ва меҳр-муҳаббат илдизларига қуйиладиган қайноққина сув. Оиланинг энг нозик ришталарини таг-томири билан қуритиб қўяди.

Эридан аччиқланиб, қаттиқ-қаттиқ сўз айтаётган муҳтарама аёллар! Бир ўйлаб кўринг, балки сиз ҳам зардангизни мулойимлик билан етказарсиз? Чунки қаттиқ сўздан кўра, юмшоқлик билан қилинган араз кўнгилга кўпроқ таъсир қилади. Эркаклар ҳам эътиборни, аёл кўнглини, туйғуларини инобатга олиб яшаш дарсини инсониятга мураббий қилиб юборилган зотдан ўргансалар, соз бўларди. Ахир, бутун умр ёнингизда, яхши-ёмон кунингизда елкадош инсоннинг туйғулари, фикрлари, руҳий ҳолати оилангиз, фарзандларингиз ҳаётига таъсир қилади-ку!

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сочларини ювиб, сўнг фарқ очиб, тараб қўйишлари ҳақида бир неча ривоятларни ўқиб, ўз ҳаётимни тафтиш қилдим. Мен қачон завжимга бундай илтифот кўрсатдим?! Ҳа, эрга хизмат саналган бу ишни бугун илтифот дейиш мумкин. Зеро, бу жуда азиз одамларга қилинадиган марҳаматдек тансиқлашган.

Бугун аёллар уйларида қиладиган ҳар бир ишни миннат қиладиган бўлишди. Бирор юмуш юзасидан койиш эшитса, гапи тайёр: “Мен уйингизни озода тутиб ўтираман, эртадан кечгача тинмайман, болаларингизга қарайман. Овқатингизни пишираман, кийимингиз доим тахт! Яна норози бўлаверасиз!”

Меҳнатини миннат қилиб, савобини йўққа чиқараётган азиз дугонажоним. Сизга ҳам ўзимга берган саволни берай: “Бирор марта бўлсин, турмуш ўртоғингизнинг сочини тараб қўйганмисиз?!” “Йўқ”. Шундай эмасми? “Нега бунчалар майда нарсаларни ёзишяпти экан?” деб ўқувчиларимиз таажжубга тушиши мумкин. Аслида, саволни фақатгина соч тарашга оид, деб қабул қилмаслик керак. Бу эрга эътибор бериш, ҳам соғлиғи, озодалиги ҳақида қайғуриш, ҳам меҳрини билдириб, оила мустаҳкамлигига эришиш деганидир.

Айтиб ўтганимиз икки ҳолат нубувват хонадонидан олишимиз мумкин бўлган ибратлар денгизидан томчи, холос. Бу борадаги билимларни ўрганиб, тафаккур қилишда давом этсак, билганларимиз ҳаётимизни фаровонлигига, охират саодатини топишимизга васила бўлади, иншааллоҳ!

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Мўътабар оналар
#Шеърият

Бир парча эт ҳолингдан вужудида сақлаган,
Соғ-саломат дунёга келишингни хоҳлаган,
Ўлим билан олишиб ўз бурчини оқлаган,
Фарзанд учун жонини фидо қилган оналар,
Туну кун ҳақимизга дуо қилган оналар.

Алла айтиб, ухламай тунни тонгга боғлаган,
Эртак сўйлаб, эркалаб кўнглимизни чоғлаган,
Бемор бўлиб қолсак гар юрак-бағрин доғлаган,
Фарзанд учун жонини фидо қилган оналар,
Туну кун ҳақимизга дуо қилган оналар.

Пояндоз бўл, эй фарзанд, онажонинг пойига,
Хизмат қилиб бир умр ҳурматин қўй жойига,
Малика эт онангни меҳрингнинг саройига,
Фарзанд учун жонини фидо қилган оналар,
Туну кун ҳақимизга дуо қилган оналар.

Алам ёши оқмасин ҳеч бир она кўзидан,
Кўриб фарзанд камолин нур таралсин юзидан,
Рози бўлсин бир умр берган нону тузидан,
Фарзанд учун жонини фидо қилган оналар,
Туну кун ҳақимизга дуо қилган оналар.

Хуррам ШЕРАЛИЕВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ҲУНАРДАН БАРАКА УНАР
#Динимизни_ўрганамиз

Муқаддас динимиз бировга боқиманда бўлиш ёки тарки дунё қилишдан қайтарган. Тама инсон қадрини ерга уради. Инсон ҳаётда касб-ҳунар эгаллаб, неъматларга шукр қилиб яшаши, топганини хайрли мақсадларга йўналтириши ҳар банданинг бурчи эканлиги қуйидаги ояти каримада баён қилинган:

“Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас” (Қасос, 77).

Касб қилиш ўта аҳамиятли бўлганидан Аллоҳ таоло пайғамбарларга ваҳий орқали баъзи ҳунарлардан таълим берган. Ҳазрат Одамга (алайҳиссалом) Аллоҳ таоло илм бериб, мингта касбни ўргатди.

Ҳазрат Нуҳга (алайҳиссалом) эса бундай деган:

“Бизнинг кузатувимиз ва ваҳийимиз (амримиз) билан кемани ясагин” (Ҳуд, 37).

Шу тариқа Нуҳ (алайҳиссалом) кема ясади.

Довуд (алайҳиссалом) ҳақида бундай деган:

“Унга (Довудга) сизларга зиён етиши­дан сақлайдиган совут ясаш санъатини таълим бердик. Бас, сизлар шукр қилувчимисиз?!” (Анбиё, 80).

Луқмони ҳаким ўғлига насиҳат қилиб, бундай деган: “Эй ўғилгинам, ҳалол касб қилиб, фақирликдан сақлан, чунки ким фақир бўлса, унга учта салбий ҳолат етади. Динида енгил-елпилик, ақлида заифлик ва мурувватсизлик. Булардан ҳам ёмонроғи, одамларнинг унга беписанд қарашларидир.”

"Бараканинг сири" китобидан

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
#Масала

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жавоб беради

Савол: Ҳаж ибодати ҳамма гуноҳларни, жумладан, ўзгаларнинг ҳақларини ва уларга қилинган зулмни ҳам ювиб юборадими?

Жавоб: Ҳадисларда мабрур ҳаж одамни онадан туғилгандек гуноҳлардан поклаши айтилган. Маълумки, ҳақлар икки хилдир. Аллоҳ таолонинг ҳақи ва бандаларнинг ҳақлари. Аллоҳ таоло Ғофурур Раҳимдир. Ўзининг ҳақини, ­яъни ибодатларни ўз вақтида бажармаганларни, хоҳласа, кечиради. Аммо банданинг бандадаги ҳақларини банда кечирмагунича кечирмайди. Демак, ҳаж ибодати бировга қилинган зулмни ювиб юбормайди.

Шунинг учун ҳаж сафарига чиқишдан олдин зиммасидаги ўзгаларнинг ҳақларини адо этиш, зулм қилган бўлса, кечирим сўраш лозим.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бахил билан садақа берадиган кишини темир жубба (кенг устки кийим, бу ўринда: совут) кийган, қўллари кўксида титраётган икки кишига ўхшатганлар. Садақа берадиган киши ҳар гал садақа берганида жуббаси кенгаяди ва ҳатто бармоқларининг учларигача ёпади ва унинг оёқ изларини ҳам ўчирадиган (ерни супурадиган) ҳолатга келади (яъни, садақа қилувчини, унга зарар етишидан тўсади). Бахил қачон садақа бермоқчи бўлса, жуббаси тораяди ва ҳар бир ҳалқаси ўз ўрнида қолади”. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бармоқлари билан худди ёқаларини кенгайтирмоқчидай бўлиб, ҳаракат қилаётганларини кўрдим. Кошки сен ҳам у зотнинг шундай қилаётганларини кўрсайдинг” (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

ХУРСАНД БЎЛИНГ
#Ҳадис_шарҳи

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Бу дин енгилдир. Ким бу динда қаттиқлик кўрсатса, дин уни мағлуб қилади. Шунинг учун тўғри қилинг ёки яқинлаштиринг. Хурсанд бўлинг. Куннинг аввалидан, охиридан ва туннинг бир қисмидан фойдаланинг”» (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ: “Бу дин енгилдир”. Яъни Ислом дини, унинг ақидаси, ҳукмлари ва тарғиб қилган ахлоқи енгил ва осондир. Ислом дини ақидаси тўғри ва оддий. Ҳар бир соғлом қалб уни қабул қилади ва тасдиқлайди. Ислом дини ҳукмлари ҳар бир мукаллифнинг тоқатига яраша. Тарғиб қилган ахлоқи энг гўзал ахлоқдир. Унинг ҳукмларига амал қилган ва тарғиб қилган ахлоқи билан зийнатланган киши дунё ва охиратда саодатли бўлади.

“Ким бу динда қаттиқлик кўрсатса, дин уни мағлуб қилади”. Яъни, ким Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) етказган ва кўрсатган амаллар билан кифояланмай, ортиқча нафл ибодатларни ўзига вазифа қилиб олса, уларни доимо адо этишдан ожиз бўлади ва давомли қилолмайди.

“Шунинг учун тўғри қилинг ёки яқинлаштиринг”. Яъни, фарз, вожиб, суннат амалларни тўғри адо этинг ёки тўғри адо этишга интилинг.

“Хурсанд бўлинг”. Яъни, доимо адо этадиганингиз фарз, вожиб ва суннат ибодатлар оз бўлса-да, уларга бериладиган кўп савоб учун хурсанд бўлинг. Ёки бирор узр сабаб ибодатларни мукаммал, тўғри адо этолмасангиз ҳам, уларни тўғри адо этишга интилганингиз учун бериладиган савобга севининг.

“Куннинг аввалидан, охиридан ва туннинг бир қисмидан фойдаланинг”. Бу ерда истиора бор.

Одатда узоқ сафарга чиққанлар толиқиб қол­маслик учун ана шу вақтларда йўл юришади. Яъни, туну кун ибодат қилиб малолланиб қолманг.

Зеро, Аллоҳ таоло эрта-кеч ибодат қилишга буюрмаган, балки бандаларига марҳамат кўрсатиб, уларга осон бўлиши учун маълум вақтларни ибодат вақти қилган, холос. Ана шу вақтлардан унумли фойдаланиб, ибодатларингизни мукаммал адо этинг.

Муҳаммад Шариф ЖУМАН

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

БОЛАНИНГ ОДОБИ АЗИЗ
#Тарбия

Болалар тарбиясида, уларнинг келажакдаги ютуғу камчиликларида ота-онанинг таъсири, ўз ўрнида масъулияти ҳам жуда катта. Бунинг учун ота-онадан истак-хоҳиш билан бирга ҳаловатдан воз кечиш талаб қилинади. Ана шундагина фарзандларини камолот сари йўналтира олишлари мумкин.

“Қуш уясида кўрганини қилади”, деган гап бор. Ота-она кўчада маишат қилиб юрса, ёки ишдан қайтган заҳоти телевизорга қадалиб олишса, бола улардан нимани ўрганиши мумкин?

Донишмандлар бола тарбиясига, у ҳали она қорнида ҳомила ҳолида эканидаёқ киришишни маслаҳат беришади. Бунга қандай эришиш мумкин? Бўлажак она тановул қиладиган таомлари ҳалол, пок бўлиши, у кўпроқ Қуръон ўқиши, дуо ва зикрда юриши туғилажак фарзанди тақдирида муҳим аҳамият касб этади. Болада яқинларга ёрдам кўрсатиш, катталарни ҳурматлаш ва уларга хизмат қилиш кўникмаси оиласида шаклланади. Ўғил-қизларимизга беҳаё сўзлар гапириш ёмонлигини, у билан одам қаттиқ гуноҳкор бўлишини мулойимлик билан тушунтиришимиз керак. Шунингдек, ўзимиз ҳам уларга ибрат-намуна бўлишимиз ғоятда аҳамиятлидир.

Фарзандларимизни ҳар қандай ҳолатда ҳам рост сўзлашга, ёлғонни ҳазил тариқасида ҳам гапирмасликка, ваъдага албатта вафо қилишга одатлантиришимиз зарур. Ҳадисда: “Ота-она фарзандини “Болам, бу ёққа кел, бир нарса бераман”, деб чақирса-ю, аммо бермаса, у ёлғончидир”, дейилган.

Фарзандларни шукр ва қаноат қилишга ўргатишда ҳам ҳикмат кўп. Кўпгина хатоликлар ношукрлик сабаб содир бўлади. Ҳолбуки, ўзимизга инъом этилган неъматларга ҳар доим ҳам шукр қилавермаймиз. Яратганнинг бизга берган неъматларига шукрона қилмаётганимизни ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Манбаларда имоннинг ярми шукр бўлса, ярми сабр, дейилади. Демак, фарзандларимиз ҳам шукрли ва қаноатли бўлиб вояга етса, келажакда уларнинг Ватанга, динга, миллатга нафи тегади, иншааллоҳ.

Абдусалом ҚЎШБОҚОВ

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

СУКУТ ОЛТИНДИР
#Яхшиликка_чақириш

Кўп гапирган киши маҳмадона, бўлмағур нарсаларга ишонаверганни эса лақма дейилади. Мақсадни оз сўз билан ифодалаш имкони бўла туриб, кўп сўзлаш яхши саналмаган. Чунки меъёридан ортиқча сўзлаш инсонга ташвиш, хавф-хатар келтириши мумкин. Ривоят: “Бир киши менга савол қилди. Ташна одам муздай сувни қанчалик истаса, мен ҳам у кишига жавоб беришни шунчалик хоҳладим. Бироқ жавобдан ўзимни тийдим. Чунки ортиқча гапириб қўйишим мумкин эди”.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тилни ортиқча сўздан тийган ва молидан ортиқчасини инфоқ қилган одам қандай бахтли кишидир,” деганлар (Бағавий ривояти).

Луқмони Ҳакимдан: “Сиздаги ҳикматнинг сабаби нима?” деб сўрашганида: “...Мен аҳамиятсиз нарсаларни гапириб, ўзимни қийнамадим. Номақбул ишдан узоқ юрдим. Кўз нигоҳим ва тилимни сақладим. Нафсимни тийдим, аҳдимга вафо қилдим. Бефойда нарсаларга уринмадим”, деган экан.

Инсон бекорчи гаплардан тийилиш учун нафсини тарбиялаб, сукут сақлашга ўрганиши лозим. Сулаймон ибн Довуд (алайҳиссалом): “Гап кумуш бўлса, сукут олтиндир”, деганлар. Чунки вайсақиликнинг зарарлари кўп. Охират ғамини ўйлаб, вазмин бўлиб, тафаккур қилиб, зикрлар билан машғул бўлиб юрган одамнинг қалби хотиржам бўлади.

Иброҳим Таймий айтади: “Мўмин фойдали гапни сўзлайди. Йўқса, жим туради”. Тил доим яхшиликка, илм олишга, одамларни тўғри йўлга бошлашга хизмат қилиши керак.

Ўролбек РУСТАМОВ тайёрлади.

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…

Hidoyat.uz

“Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф, 55).

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ

Читать полностью…
Подписаться на канал