УСТОЗЛАРГА УМРА ЙЎЛЛАНМАСИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ
Умрини Ислом дини равнақига хизмат қилишга, халқимиз маърифатини юксалтиришга, одамларга зиё улашишга бағишлаётган устозларга ҳамма ҳавас қилади.
«Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи раҳбарияти бугун қарийб чорак асрдан бери шу ерда меҳнат қилиб келаётган Бош муҳаррир Абдужалил Хўжамовга ҳамда 35 йилдан бери фидойилик кўрсатиб келаётган катта муҳаррир Муҳаммадшариф Жумановга "Умра сертификат"ларини топширди.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сизларнинг яхшиларингиз умри узун ва хайрли амаллари кўп бўлганингиздир", деб марҳамат қилганлар.
Ҳақиқатан, яна кўп йиллар устозлар билан биргаликда хизмат қилиб, улардан кўп илм ўрганишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин.
✈️ @HidoyatUz
Чўкмаган кема
Абу Муслим Сафтар авлиёнинг буюкларидан эди.
Бир кун кема билан йўлга чиқди. Ёнида бошқа кўп одамлар бор эди. Бирданига қаршидан бир шамол турди. Тўлқинлар катталашди. Кема чўкишининг олдини олиш учун юкларни денгизга отдилар, ёрдам истадилар.
Абу Муслим айтадики: Биз билан бирга кимлиги номаълум бир қишлоқлик ҳам бор эди. Унинг ёнида бир мусҳафи бор эди. У ўрнидан туриб, мусҳафни қўлига
олиб “Ё Рабби! Агар бир кимсанинг қўлида дунё султонидан бир мактуб бўлса, ҳеч ким унга теголмайди, зарар беролмайди, балолардан узоқ бўлади” деди, сўнгра мусҳафни юқорига кўтариб “Ё Рабби, бу сенинг китобингдир, буни бизга бердинг. Қўлларида сенинг китобинг бўлган қулларингни сувда чўктириш карамингга ярашмайди. Бу таҳликадан қутқар” деб ёлвориб дуо қилди.
Шу заҳоти тўлқинлар ва денгиз тинчланди. Биз соғ-саломат йўлимизда давом этдик.
✈️ @HidoyatUz
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (19.02.2024 - Душанба):
⏰ тонг - 05:55
⏰ қуёш - 07:13
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:18
⏰ шом - 18:03
⏰ хуфтон - 19:17
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (18.02.2024 - Якшанба):
⏰ тонг - 05:56
⏰ қуёш - 07:15
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:17
⏰ шом - 18:01
⏰ хуфтон - 19:16
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.02.2024 - Шанба):
⏰ тонг - 05:58
⏰ қуёш - 07:16
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:16
⏰ шом - 18:00
⏰ хуфтон - 19:15
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
"ҲАР КИМКИ ҲАЁТДАН ОЛМАСА ТАЪЛИМ,
УНГА ЎРГАТОЛМАС ҲЕЧ БИР МУАЛЛИМ"
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Қалбинг солиҳ бўлса, ақлинг гўзал, фикринг тўғри, сўзинг ширинг бўлади.
🌐 @HidoyatUz
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
🌺3-У зот (с.а.в)нинг туғилишлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Бирисин ой англа,
бирисин қуёш...
Давоми...
“Бас, қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида”. Яъни вояга етиб, кучга тўлиб ўсмирликдан эркакликка етади. Ақли, қуввати, фаҳми, ҳилми ошади. Қирқ ёшга тўлиб моддий ва ақлий қуввати камолга етади.
“Эй Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга муваффақ этгин”. Яъни, қирқ ёшга тўлганда бундай дейди: “Раббим, менга берган неъматингга шукр этишимга илҳомлантир ва уни менга муваффақ айла”. Ота-она фарзандини ҳақ йўл ва тавҳидга йўллагани ва бундан бошқа дунёвий неъматлар инъом этганлари ҳамда ёшлигида меҳр бериб парваришлагани учун уларга яхшилик қилиши вожиб бўлади.
“Ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ этгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ эт!” Яъни: “Шукр қилишим учун мени илҳомлантир ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални бажаришимга муваффақ айла. Ўзинг рози бўлган – қабул бўлишига тўсиқ бўлувчи ёмонликдан холи амалга йўлла. Солиҳликни зурриётимда давомли, мустаҳкам қилгин. Токи солиҳлик уларнинг табиати, хулқи бўлиб қолсин.
Давоми бор...
📚 "Ҳидоят" журналидан
🌐 @HidoyatUz
#Ҳикмат_вақти
Агар камбағаллардан бўлмасангиз, камбағаллар билан бирга бўлинг. Агар камбағаллар билан бирга бўла олмасангиз, камбағаллар билан бирга ибодат қилинг. Агар камбағаллар билан ибодат қила олмасангиз, камбағаллар учун ибодат қилинг. Бундан ташқарида заррача имон қолмайди.
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (15.02.2024 - Пайшанба):
⏰ тонг - 06:00
⏰ қуёш - 07:19
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:14
⏰ шом - 17:58
⏰ хуфтон - 19:13
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#Ҳидоят_таваллуди
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».
📚Имом Бухорий ривояти.
✈️ @HidoyatUz
КЕСКИН ГАПИРИШ - ШИЖОАТЛИ ДЕГАНИ ЭМАС
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
СЎРАМАЙ ҚЎЙСАК, АЛЛОҲ ҒАЗАБ ҚИЛАДИ
Язид ибн Абулҳакамдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳнинг бундай деганини эшитдим: «Эй сўралса, рози бўладиган, сўралмай қолса, ғазаб қиладиган Зот! Сендан бошқа ҳеч ким бундай бўла олмайди».
✈️ @HidoyatUz
🌺40 ЙИЛ ОСИЙЛИК ҚИЛГАН БАНДАНИНГ МУСТАЖОБ БЎЛГАН ДУОСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
Идишни ким силкитяпти?
Агар 100 та қора чумоли ва 100 та қизил чумолини бир шиша идишга солиб қўйсангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Лекин ўша идишни олиб, қаттиқ силкитсангиз, чумолилар бир-бирини ўлдира бошлайди. Қизил чумолилар қора чумолиларни душман деб ўйласа, қора чумолилар қизилларини душман деб ўйлайди. Ваҳоланки, ҳақиқий душман идишни силкитган кимсадир.
Ихтилоф қилиш ва хусуматлашишдан олдин ўзимизга савол берайлик: “Идишни ким силкитяпти?”
Жамиятдаги одамларнинг ўзаро душман бўлиши, улфатларнинг бир-биридан узоқлашиши ва ҳоказо оғриқли ишлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон каби жиноятларни қўллаган ҳолда айримларнинг идишни силкитаётгани туфайли бўлмаяптими?!
✈️ @HidoyatUz
Ҳар икки ари бир xил сув ичади. Аммо бирида бол ҳосил бўлади, бошқасида эса заҳар. Инсонлар ҳам шунга ўхшаш: бири – Аллоҳнинг неъматларини еб ичади, аҳмоқ бўлади. Аллоҳдан айро тушади; иккинчиси – ейди, ичади, Аллоҳнинг нурига тўлиб тошади.
Жaлолиддин Румий
✈️ @HidoyatUz
Муваффақият бир саёҳат халос, мақсад эмас. Бахт кетаётган йўлинг устидадир, йўлнинг охири эмас. Агар у йўл сўнггида бўлганида эди, унга етиб борганингда йўл тугаб битган ва вақт ҳам ўтган бўларди. Бахтли бўлишнинг айни вақти эса бугундир, эртага эмас!
Мавлоно Румий
✈️ @HidoyatUz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси нашриёт ходими Зуҳра Ҳамдамовага онаси Раъно РУСМАТОВАнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни раҳматига олсин, маконини жаннат айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига захира айласин. Ортда қолган барча яқинларига гўзал сабр берсин.
Иннã лиллãҳи ва иннã илайҳи рожиъун!
✈️ @HidoyatUz
Бир донишманддан:
– Заҳар нима? – деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
– Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.
🌐 @HidoyatUz
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺
🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (16.02.2024 - Жума):
⏰ тонг - 05:59
⏰ қуёш - 07:17
⏰ туш - 12:42
⏰ аср - 16:15
⏰ шом - 17:59
⏰ хуфтон - 19:14
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоблар
ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
❓ CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:
إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى
яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
✈️ @HidoyatUz
🛫 🕋 Нима учун Каъбанинг устидан учиб ўтмайди?
✈️ Нега Маккада аэропорт йўқ?
🟢 Каъба – ер сайёрасининг қоқ маркази. У ҳеч қандай деформациясиз ернинг ўртасида туради. У тортиш кучининг маркази бўлгани сабабли бутун магнит зарядларини ўз ичига тортиб туради. Бу қуёш чиқишининг биринчи нуқтаси. Тортиш кучи юқори даражада бўлгани боис Каъба устидан на қуш ва на бир самолёт учиб ўта олади. Атмосфера босими кучли, ваакум остидаги ҳаво ҳарорати... буларнинг хаммаси унинг устидан учиб ўтишга тўсқинлик қилади. Бу ҳодиса фанда исботланган. Эътибор берсак, қушлар Каъба атрофида учиб юради, зинҳор устидан учиб ўта олмайди.
✨ Каъба – ернинг нури. Нур Каъбадан тарқалади, у бўшлиқни ва осмонни кесиб ўтади. Еттинчи осмонда Байтул маъмур билан туташади. Каъба айнан Байтул маъмурнинг тагида жойлашган. Бу шундайин улуғ жойки, бежиз "Аллоҳнинг ердаги уйи", деб айтилмайди. Байтул маъмурнинг сояси бу...
Аллоҳим, барчамизни Каъбатуллоҳни зиёратига етказ!!!
🌐 @HidoyatUz
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ
2-Пешонадаги нур
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️ @HidoyatUz
“Балки Панипатда Бобур урҳоси”
Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Гиннес рекордлар” китобининг “Тарихий шахслар” бўлимига “Оз сонли аскар билан катта қўшинни енгган, кучли ва марказлашган давлат асосчиси” сифатида киритилган.
Қайд этиш жоизки, Бобур Мирзо 1526 йилнинг 21 апрелида бўлиб ўтган Панипат жангида ўзининг 12.000 жангчиси билан Иброҳим Лўдийнинг 100.000 кишилик қўшинини тор-мор этиб Ҳиндистон тахтини эгаллаган эди.
https://hidoyat.uz/73406
✈️ @HidoyatUz
Сезилмайдиган жазодан эҳтиёт бўлинг!
Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:
– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллоҳга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллох деди:
– Болам! Аллоҳ сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:
🟢1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
🟢2. Бир неча кунлар ўтса-да Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
🟢3. Бир қанча кечалар ўтса-да таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
🟢4. Аллоҳ сени зикридан тўсиб қўймадими?
🟢5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
🟢6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
🟢7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
🟢8. Аллоҳ сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
🟢9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?
Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Раббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!
Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:
Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.
Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
✈️ @HidoyatUz
Ҳаётнинг моҳияти ва шифоси мувозанатни, хотиржамликни сақлай олишдир. Шунинг учун ҳамма нарсани меъёрида ушлаб туриш керак.
✈️ @HidoyatUz
Али розияллоҳу анҳу ҳикматлари
🟢 1. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!.
🟢 2. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан.
🟢3. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади.
🟢4. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради.
🟢5. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади.
🟢6. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди.
🟢7. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади.
🟢8. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради (ва қадри кетади), илм эса асло эскирмайди ва қадри кетмайди.
🟢9. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади.
🟢10. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси бора-бора илоҳликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради.
Ошиқлар ва орифлар” китобидан
✈️ @HidoyatUz