hayotkuzgusi | Неотсортированное

Telegram-канал hayotkuzgusi - HAYOT KOʻZGUSI

173

Qoʻshkoʻpir tumani gazetasi

Подписаться на канал

HAYOT KOʻZGUSI

Мукофотлар муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги туб ислоҳотларимизда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди. Вилоятимиздан юксак мукофотлар билан тақдирланган элдошларимиз билан танишинг:

«Соғлом турмуш» медали билан

Исмоилова Дилдора Ўктамовна - Қўшкўпир туманидаги «Шерзодбек шифо клиникаси» оилавий корхонаси раҳбари

«Шуҳрат» медали билан

Қўчқорова Барно Ибодуллаевна
- Янгиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

Матчонова Муҳаббат Мадиримовна- Хива туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
@xorazmfaxrim

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Бугун тунда келармиш Баҳор...🌸

Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...🌸

Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...🌸

Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё-
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...🌸

Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...🌸

Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...🌸


@Yuragimdasann

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Навоийдан сабоқлар
Улуғлар ижодидан
Эркин Воҳидов:
Ҳазратнинг бир ғазали “Ваҳки, умрим барча зое бўлди эл коми билан”деб бошланади. Шеър бошдан –оёқ озодлик туйғуси ҳақида. Ғазалнинг биринчи сатриёқ кишини чексиз хаёлларга ғарқ қилади:
Ваҳки, умрим барча зое бўлди эл коми била,
Бодаи ноб ўрнида хуноби ошоми била.
Нақадар буюк изтироб бор бу сўзларда. Биргина шоирнинг эмас, бор инсониятнинг ҳамма замон ва маконларнинг дарду алами бор. Ком- истак, хоҳиш демак. Комронлик ўз истагига кўра яшамоқ, яъни озод бўлмоқдир. Шоир таассуф билан мен ўз истагимга кўра яшамадим, бошқаларнинг раъйи билан, замона зайлига бўйин эгиб кун кечирдим, ҳеч қачон ихтиёрим ўзимда бўлмади, демоқда. Шу боис ичганим бода эмас, қонли ёшларим бўлди. Ҳаётим зое кетди.

Ваҳоб Раҳмон:
Мадрасани хатм этиб, Ҳиротга қайтган Алишер Навоий янги ҳукмдор Абусаид мирзо қабулида бўлди. Бирон соатлик суҳбатдан Хуросон ва Мовауннаҳр ҳукмдори ўз мамлакатида Алишер Навоийчалик забардаст қалам эгаси йўқлигига ва бунингчалик донишманд киши озлигига амин бўлади. Биз бу хулосага унинг иккита иши юзасидан келмоқдамиз:
-cарой мусаввирлари ва хаттотларига Навоий девонини шоҳона қилиб тайёрлаш ҳақида буйруқ берилди;
-Алишер Навоийни ўғли Aбубакр мирзога ўқитувчи қилиб тайинлади.

Тарихга бир назар
Шажараи турк- бебеҳо асар
Абулғози Баҳодирхон қаламига мансуб ушбу асар нафақат ўлкамиз тарихи, балки иқтисодий ғижтимоий аҳволи, этнографик маълумотлардан хабар бериши билан қимматлидир. Бизга тарихдан маълумки, Абулғози Баҳодирхон қарийб 20 йил (1644 ғ1664)Хоразмни идора қилди. У нафақат шоҳ, балки олим сифатида тарихда қолди. У 1603 йил 23 августда дунёга келди. Соҳиби тож бўлмиш Араб Муҳаммадхоннинг тўртинчи ўғли эди. Лекин бошқа шаҳзодалар қатори эркаланиб ўсиш унга насиб қилмаган. Олти ёшга тўлганида онаси Меҳрибону хоним оламдан ўтади. 13 ёшга тўлганида эса акалари билан отаси ўртасидаги тожу тахт талашларнинг гирдобида қолди. То тахтга ўтиргунча ҳаётининг анча йили сарсон саргардонликда, гоҳо юртдан йироқда кечади.
Абулғозихондан икки асар мерос бўлиб қолган. Биттаси “Шажарайи тарокима ” 1658 -1661 –йилларда ёзилган деб тахмин қилинади. Унда асосан туркий қабилалар, хусусан туркман халқининг келиб чиқиши ҳақида маълумот беради. “Шажарайи турк ” асари эса қисқа муқаддима ва тўққиз бобдан иборат. Унда анчагина этногроафик маълумотлар бор. Масалан турк, мўғул қабилалари ва номларининг маънолари берилган. Мўғул сўзи аслида мунгул эканлиги, кейинчалик тилдаги ўзгаришлар туфайли мўғулга айлангани ҳақида ёзади. Қисқаси бу асар биз учун жуда қимматлидир, уни албатта ўқиш лозимлигини тавсия қилиб қоламан.

Тозагул Исмоилова,

Ижод бўстонидан
Китоб ўқи
Юрма беҳуда бесамар китоб ўқи,
Дема беўрин бирон сўз китоб ўқи.
Тафаккур гулзорида чаман ичра,
Кезай десанг илм боғин китоб ўқи.

Илм боғин боғбонига таьзим айла,
Фурсат ғаниматдир ўзинг фикр айла.
Мақсад сари гар интилсанг етарсан,
Моҳитобинг, офтобинг китоб ила.

Тафаккур гулшани ичра юриб дунё кез
Ўқи, ўрган, билим ол, барчадан ўз.
Китоб билан ошно бўлсанг ўзарсан,
Боғларингга хазон келмас, келмас куз

Нигора Оллаберганова

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Туман хабарлари
Бош вазир ўринбосари-туманимизда
Оила ва хотин қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова туманимизда бўлиб, тадбиркор аёллар фаолияти билан танишди. Хусусан туманнинг Шихмашҳад маҳалласидаги “Шайдо ҳунар мактаби”да тайёрланаётган 15 турдаги маҳсулотни маҳаллий бозорларда харидоргирлигини эътироф этди.
Шунингдек Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлигида туманда маънавий муҳитни яхшилаш, жиноятчиликлар, оилавий ажримларнинг олдини олиш юзасидан семинар ўтказилди. Унда маҳаллалардан аёллар фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Юқоридаги масалалар юзасидан ўтган йили олиб борилган ишлар ҳам таҳлил қилинди.

Миллий қадриятлар-миллат маънавиятининг кўзгуси
Қўшкўпир агротехнологиялар техникуми ходимлари 8 февраль куни ўз иш фаолиятларини миллий либослар кийган ҳолда бошладилар. Бу билан миллий анъана, қадриятларни улуғлаш кераклигини ёшларга яна бир карра уқтирдилар. Миллий либос кийиб ёшларга сабоқ бериш қадриятларимизни тарғиб қилишдир.сон Ўйлаймизки, кўз билан кўрилган нарсалар айниқса самарали таъсир кўрсатади. Бундай тадбирлар барча ташкилот ва корхоналарда давом этмоқда.
Кўрик танлов
Экология ва ёшлар
“Сиз экологияга оид қонунларни биласизми” республика кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг сектор босқичида ҳолиб чиққан жамоалар ўзаро беллашдилар. Танлов якунларига кўра 9-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб жамоаси 1ғ ўринни, 11ғмактаб жамоаси 2ғўринни, 20ғ ва 35ғсон мактаб жамоалари эса 3ғ ўринни эгаллашди. Ғолиб жамолар тақдирланди ҳамда вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланма олдилар.

Навоийни ўрганамиз
Туман “Халқ кутубхонаси”да Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишлаб “Биз Навоий издошларимиз” мавзусида адабий- бадиий кеча ўтказилди.
Унда “Ҳаёт кўзгуси” газетаси муҳаррири М.Тиллаева, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Исмоилова, мутахассиси О.Оллаберганова, туман ФВВ бўлими ҳодими Ф.Саттаров, Ю.Юсуповлар қатнашиб, Алишер Навоий меросининг аҳамияти хусусида ўқувчиларга сўзлаб бердилар. Кечанинг бадиий қисмида туманимиздаги 5-, 18-, 25 - сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирок этдилар. Ўқувчилар Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтдилар ҳамда ғазал ва рубоийларидан намуналарни ифодали ўқиб, тадбир ташкилотчиларининг эътирофига сазовор бўлдилар. Айниқса буюк мутафаккирнинг асарларидан фойдаланган ҳолда намойиш этилган саҳна кўринишлари кечага алоҳида файз киритди. Тадбир якунида юқоридаги мактаб ўқувчиларига, Навоийдан сабоқ берган ўқитувчиларга миннатдорлик билдирилди.
Феруза Омонбоева

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Соддалаштирилган аукцион савдолари.
Савдолар электрон дўконда хабарнома эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да бошланади ва беш иш куни давомида, охирги иш куни 18:00 га қадар ўтказилади.
Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи савдони ўтказиш вақти якунланишига ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, савдоларни ўтказиш вақти охирги тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқага узайтирилади ҳамда кейинги ҳар бир таклиф савдони ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Охирги тасдиқланган таклифдан сўнг ўн дақиқа давомида кейин оширилган лот нархи бўйича таклиф иштирокчиларнинг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, савдолар якунланади ва охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.
“Э-ауцион шоп” электрон савдо дўконининг қулайликлари:
“Э-ауцион шоп” электрон савдо дўкони орқали ўзингизга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкларингизни икки миллиондан ортиқ фойдаланувчиси мавжуд бўлган платформага бепул жойлаштиришингиз мумкин.
Соддалаштирилган тартиб ва муддатларда давлат даромадига олинган мол-мулкларни ва хусусий мулкдорлар мол-мулкларини сотиб олишингиз мумкин.
Қиймати тўлиқ тўланган савдо объектлари бўйича баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади. Бунда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.
М. Ишчанов,
“Электрон онлайн-ауционларни ташкил
этиш” АЖ вилоят вакили

Рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти
Кичик корхона ва фирмалар, яъни кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари миллий иқтисодиётимизнинг стратегик аҳамиятга эга қисми ҳисобланади. 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 29-мақсад, яъни тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш борасида бажариш лозим бўлган вазифалар белгиланган.
Кичик фирмаларнинг рақобатбардошлигини оширишда рақамли иқтисодиёт муҳим ўрин тутади. Рақамли технологиялар кичик бизнес субъектларига бозор талабларига тезкор жавоб бериш, харажатларни камайтириш ва янги имкониятлардан самарали фойдаланиш имконини яратади. Тадқиқот давомида рақамли иқтисодиётни жорий этишдаги асосий тўсиқлар, жумладан, молиявий чекловлар, кадрлар етишмаслиги ва технологик саводхонлик даражаси пастлиги аниқланган.
Кичик фирмалар учун рақамли иқтисодиётни самарали жорий этиш қуйидаги чора-тадбирларни талаб қилади: давлат томонидан рақамли инфратузилмани ривожлантириш, молиявий кўмак дастурларини кенгайтириш ва рақамли саводхонликни ошириш бўйича тренинглар ўтказишдир. Ушбу стратегик ёндашувлар кичик бизнес субектларининг барқарор ривожланишини таъминлашда ва уларнинг глобал рақобат майдонида муваффақиятли фаолият юритишига замин яратади.
Мақсудбек АЛИЕВ
Урганч Ранч технология университети,
2-босқич магистранти

Сиёсий партиялар фаолиятидан
Сайловолди дастури асосида

Яқинда ЎзХДП туман кенгашининг ташаббуси билан туманда бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганиб чиқилди. Хусусан 2-, 45-, 53-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда “Янги Қўшкўпир” хусусий корхонасида бўлиб, ўқувчиларга берилаётган маҳсулотлар сифати текширилди. Ушбу жараёнда партиянинг туман Кенгаши аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Динара Сатторова, мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти У.Маметов, санитария эпидемиология, осойишталик ва жамоат саломатлик бўлими санитария врачи Лобар Каримберганова, “Янги Қўшкўпир” хусусий корхонаси раҳбари Д. Бекчановлар қатнашдилар. Ўрганиш жараёнида масъулларга тавссиялар беришди ҳамда таклифларини ёзиб олдилар.
Ойбиби Юсупова,
ЎзХДП туман Кенгаши раиси

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Ҳусайнқулихон Азимободийнинг “Наштари ишқ” асарида ёзилишича, “қарийб 12 минг киши Навоийнинг ҳомийлиги остида тарбия қилинган”. Булар, менимча, улуғ шоирга қарашли мадрасаларда таҳсил олиб, Алишербекнинг мурувватидан баҳра олган толиби илмлардир.
Бу саховатпеша зот эли учун шу даражада фидойилик қилдики, мурувват истаб келган ночор фуқаро, масжид, мадраса, хонақоҳда яшаётган кишилар ёзда чанг, қишда лойда қийналмасин деб йўлларга тош ҳам ётқиздирган.
Навоий ҳазратлари бойликларини элу юрт манфаати учун оғринмай сарфлаган, бошқа мулкдорларни ҳам ҳимматга чорлаган. Бу ҳақидаги мулоҳазаларини “Маҳбубул қулуб” асарида баён этган.
Хуллас, Навоий ҳазратларининг бойликлари ва уларнинг тўғри ва оқилона сарфланиши ҳар бир давр учун ибратли ҳолатдир. Шу боис Навоий номи фақат шоир ва давлат арбоби сифатидагина эмас, мулкдор, маърифатли тадбиркор сифатида ҳам тарихда қолди.

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Амалиётчи талабалар ижодидан
Навоий ва Комил Хоразмий
Ҳазрат Алишер Навоий ижодидан илҳомланмаган ижодкор бўлмаса керак. Бобур ҳазратлари ёхуд Огаҳий бобомиз, ҳатто бугунги кун шоирлари ҳам Навоий асарлари бир чашма бўлса, ундан албатта баҳра олган ҳолда қалам тебратадилар, ўрганадилар, сўз бойликларини орттирадилар. Хусусан, Хоразм адабий муҳитида ўзига хос ўрин тутган Комил Хоразмий ижодида ҳам буни кузатишимиз мумкин. У Навоий бобомиз ўз ғазалларида қўллаган қатор бадиий санъатлардан фойдаланган ҳолда қатор ашъорлар битади, образлар қиёфасини очиб беради, тахайюл ва тасаввурга имкон яратади. Ташбеҳ, талмеҳ, тажоҳил ул ориф, истиора каби бадиий санъат намуналарини Навоий ижодидан кўп учратамиз, Комил Хоразмий ижодида ҳам буни кузатиш мумкин.
Шоирнинг "Жаҳонбахш лаълинг устида ул холи ҳиндулармидур" ғазали бошдан оёқ тажоҳил ул ориф(араб."билиб туриб билмасликка олиш")санъатига асосланган. Ғазалнинг матлаъсида истиора санъатидан фойдаланган.Лаъл сўзи бу ерда ёр лабини англатиб келган:
Жонбахш лаълинг устида ул хол ҳиндулармудур,
Ё чашмайи ҳайзон уза зоғи сияҳ мўлармудур?
Кейинги байтида Хўтан гулзорини келтириб, талмеҳ санъатини қўллаган.Ҳар байтнинг иккинчи мисраси тажоҳил ул-орифга асосланган.
Боғи жамолинг саҳнида ўйнар кўзинг мардумлари,
Ёхуд Хўтан гулзорида тайр эткан оҳулармудур?
Комил Хоразмий лирикаси билан яқиндан танишганимизда,унинг ғазалларида Юсуф, Яъқуб, Баҳром, Мажнун, Лайли, Фарҳод каби номларни учратамиз. Айнан Навоий ижодида бу номлар, улар шахсияти билан боғлиқ ҳикоятлар учрайди. Яна бир жиҳати шоир халқ дардини, эзгуликни куйлайди. Бу жиҳатдан ҳам у Навоий бобомиздан илҳом олган. Шунингдек унинг давлат арбоби сифатида олиб борган фаолияти ҳам Навоий бобомиз йўлини эслатади.
Зилола Полвонова,
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети филология факултети 3-босқич талабаси


Тарбияда таътил бўлмасин
Тарбияда таътил бўлмаслиги муҳим аҳамият касб этади. Чунки, тарбиянинг давомийлиги ва узлуксизлиги болаларнинг шахсияти ва қобилиятларини ривожлантиришда асосий омилдир. Тарбияда давом этиш ва нормал ритмни сақлаш болаларнинг ўзини тутишига, фойдали одатларни шакллантиришга ва ижобий натижаларга эришишга ёрдам беради.
Абдулла Авлоний тарбияга ижтимоий ва маънавий жиҳатдан ёндашиб, миллий урф-одатлар ва қадриятларни сақлаш зарурлигини таъкидлайди. Айниқса, Абдулла Авлонийнинг "Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир" деган гаплари тарбиянинг ҳаётимиздаги муҳим аҳамиятини акс эттиради. Тарбия орқали инсон ўз шахсини ривожлантиради, ахлоқий қадриятларни шакллантиради, жамиятга фойдали аъзо бўлиши учун зарур кўникмаларни эгаллайди.
Хулоса қилиб айтганда, тарбияда таътил бўлмасин! Ҳар бир киши болаларга тарбия беришда ўз ҳиссасини қòшиши ва ҳар доим ижобий таъсир ўтказиши зарур. Тарбия давомийлиги болаларнинг келажагини белгилайди. Шунинг учун барчамиз тарбияга жиддий ёндашишимиз керак.
Чарос Ражабова

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

14 февраль —  шоҳ ва шоир ,  моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куни

•Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келган.  Довюраклиги ва жасурлиги учун   «Бобур» («Шер») лақабини олади.

•1494 йили отасининг ўлимидан сўнг 12 ёшида Фарғона ҳокими этиб тайинланган;

•1504  йили Шайбонийхон Андижонни ҳам қўлга киритгандан сўнг, Бобур жанубга қараб йўл олди ва Кобул улусида ўз ҳокимиятини ўрнатган;

1526 йилнинг апрелида Панипатда Ҳиндистон султони Иброҳим Лўдининг 100 минг қўшинлик армиясини  12 минг аскари билан мағлуб этади.

•Бобур 1530 йилнинг декабрида 47 ёшида Агра шаҳрида вафот этади. Унинг хоки кейинчалик васиятига кўра Қобулдаги “Боғи Бобур”га  олиб келинган;

•Заҳириддин  Бобурнинг «Бобурнома» асарига қадар Ҳиндистон ҳеч қачон бунчалик чуқур ўрганилмаган ва у ҳинд олимларига мамлакат тарихини ўрганишга катта ёрдам берган.
 
                                                  ***

Бобуршунос олимларга кўра, Заҳириддин Муҳаммад Бобур вафотидан бир йил аввал (1529 йил) ўғли Хумоюн Мирзога  “Махфий васиятнома” ёзиб қолдиради.

Васиятномада  эл ва раъиятга адолатли бўлмоқ лозимлиги қайта-қайта таъкид этилади, унда шундай сўзлар зикр  этилган:


“Эй фарзандим, Ҳиндистон мамлакати турли мазҳаблардан маъмур бўлган. Аллоҳ таоло Сизга буни каромат этди. Сиз мазҳабларни ёмон кўришдан дилингизни пок тутинг...

Қўлингиз остидаги ҳар қавмнинг ибодатгоҳларини ва муқаддас жойларини хароб этманг.

Шундай одилликни ихтиёр қилингки, подишоҳ раъийатдан ва раъийат подишоҳдан осуда бўлсин.

Исломнинг тараққиёти эҳсон қиличидан яхшироқ бўлади, зулм тиғидан эмас.

Салтанатнинг жисми турли маразлардан тинч бўлсин!


Подишоҳлик ишларини пухта қилиш учун ҳазрат Амир Темур Соҳибқироннинг ишларини кўз олдингизда тутинг!"

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Навоийни билмаганларга…

Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…

Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.

Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.

Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.

Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.

Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.

Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!

Қамбар Ота ©

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

#Кун_ҳикмати

Қирқ яшар мактаб ўқитувчиси саратон хасталигигига чалинди. Шифокорлар узоғи 1 йил умрингиз қолди дейишди...

Ўқитувчини бир савол қийнарди: ўлганимдан кейин хотиним ва қизларим қандай кун кўради?

У инглиз тили ва адабиётидан дарс берарди, бестселлер бўладиган роман ёзиб, муаллифлик ҳуқуқини оиласига мерос қолдиришдан бошқа жўяли режа хаёлига келмади. Аввал умрида ҳеч асар ёзмаган бўлса ҳам, ҳозирги аҳволи ва қолган камгина вақти нуқтаи назаридан бошқа бирон бизнес бошлашга имкони ҳам йўқ эди. Хуллас, у роман ёза бошлади.

Мақсади юксад адабий дурдона яратиш эмас, шунчаки оммабоп асар ёзиш эди. Жон-жаҳди билан киришди. Шу даражадаки, ҳаётини фақат бир йилу битта хонадан иборат деб тасаввур қилди. Ҳар куни асари устида ишлади, ҳеч нимани ўйламади: на касалини, на тузалишни. Муддат тугагунича ишни якунлай олса бас.

У бўлажак романи ўқувчиларини худди мактабдаги ўзининг ўқувчиларидек тасаввур қилди. Асари қаҳрамонларини ҳам ўқувчи болалардек деб билди, улардан илҳомланди, бутун ўқитувчилик тажрибаси давомида болалар билан бўлган мулоқоти, таъсирлари ва хулосаларидан фойдаланди.

Ўзига шартли равишда берилган йил ниҳоясига етар-етмас роман битди. Қаҳрамонимиз қўлёзмани нашриётга топшириб, шифокор қабулига борди. Шифокор эса рентген суратлари, қон таҳлиллари ва бошқа текширувлар натижаларини қайта-қайта кўриб, кўзларига ишонмади – саратон чекинганди! Бемор соғая бошлаганди.

Ўша ўқитувчи – ҳозирда жаҳонга машҳур ёзувчи Энтони Бёрджес эди, унинг “Уйғотувчи апельсин” романи ҳақиқий бестселлер бўлди. Асар асосида кейинчалик Стенли Кубрик суратга олган фильм катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлди, ҳатто бир муддат тақиқлаб ҳам қўйилди
(бу бошқа тарих).

Бёрджес ўша романдан кейин яна 50 дан ортиқ китоб ёзди. Бу ҳам камдек мусиқа ёза бошлади: 175 та мусиқа асари яратди! Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржерсга мусиқа буюртма қилган...

Ёзувчи ўша мудҳиш ташхисдан кейин яна 34 йил яшади ва 1993 йилда ўпка саратонидан вафот этди. Аммо бир саратондан бошқасигача у дунёга машҳур ижодкор бўлиб яшашга улгурди.

Ижод, севимли касб шундай – даволайди, юксалтиради. Ишга оёғингизни судраб келсангиз, истамай ишласангиз, ҳафсаласиз шуғуллансангиз – касб сизни емиради, ейди! Ҳар кимсага кўнглига ёққан касб билан шуғулланиш ва ундан манфаат кўриш бахти насиб этсин.

Қолаверса, ҳар биримизнинг ичимизда ҳали ўзимиз билмаган бир истеъдод мудраб ётган бўлиши мумкин.
Машҳур рассом Гоген 40 ёшидан кейин рассомчилик билан шуғуллана бошлаганини биласиз. Аслида ёш жуда шартли нарса, агар ўзингизда куч ва иқтидор сезсангиз, фаолият турини ўзгартириш учун 40-50-60 ёш ҳам кеч эмас.

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

📝ЖУДА ИБРАТЛИ

Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим. Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!

Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

19 январь – таниқли ёзувчи Хайриддин Султон туғилган кун

ХАЙРИДДИН СУЛТОН

1956 йил 19 январда Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузель қишлоғида туғилган. 1963-1973 йилларда Паркентдаги 42-мактабда ўқиган. 1973-1978 йилларда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган.

Ижоди 70-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган. Адибнинг “Қуёш барчага баробар”, “Бир оқшом эртаги”, “Онамнинг юрти”, “Умр эса ўтмоқда”, “Бобурнинг тушлари”, “Бобурийнома” (маърифий роман), “Тўқчилик ва йўқчилик”, “Саодат соҳили”, “Уч юз олтмиш тўрт кун”, “Кўнгил озодадур”, “Ҳақиқат жамоли”, “Одамлардан тинглаб ҳикоя”, “Навоий-30”, "Ишонч телефони" каби насрий ва бадиий публицистик китоблари чоп этилган.

Шунингдек, “Чангак” (1989), “Тушларимда кўриб йиғлайман” (1990), “Мозийдан бир саҳифа” (1991), “Меҳробдан чаён” (1998) “Ёлғиз ёдгорим” (1998), “Улуғ амир ва донна Мариа” каби киносценарийлари асосида бадиий фильмлар, видеофильмлар ишланган. Кўплаб ҳужжатли фильмларнинг ҳам сценарий муаллифи. “Сарҳовузнинг бўйларида” (1992) драмаси Самарқанд вилоят драма театрида саҳналаштирилган.

Хайриддин Султон нафақат истеъдодли адиб, айни пайтда моҳир таржимон сифатида ҳам фаолият кўрсатган. Жумладан, А.Сент-Экзюпери, В.Шукшин, Ю.Нагибин, В.Распутин, А.Якубан, С.Цвигун, О.Ипатова каби адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Эркакдан омадни аяма фалак,
Жонини асрагил, этмагил халак.
Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам,
Номардга зор этма, кўрмасин алам.

Эркакдан омадни аяма ҳаёт,
Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод.
Ишига унум бер, ҳамёнига пул,
Билагига куч бер, эй қодири дил!

Майлига ҳар замон ичиб "шер” бўлсин,
Майсага ағанаб усти кир бўлсин.
Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда,
Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Қўшкўпир атамаси ҳақида
Кўпчилик Қўшкўпир атамаси пайдо бўлишига икки кўприк борлигини рўкач қилишади ва туманнинг номи шундан келиб чиққан дейишади.. Бироқ икки кўприк бор аҳоли пунктлари камми? Кексаларнинг айтишича 20-асрнинг бошида битта ёғоч кўприк қурилган. Кейинги кўприк эса 1970 йилларда қурилган. Лекин Қўшкўпир аҳоли пункти пайдо бўлгани неча минг йилликларга бориб тақалиши турган гап.
Абулғози Баҳодирхон ҳукмдорлиги даврида Қўшкўпир атрофидаги қишлоқларга сув етиб бориши . учун канал қазилган. Бу канал Абулғози Баҳодирхон шарафига Ғозиобод деб аталган, кейинчалик ҳарфлар тушиб қолиб, халқ тилида Ғозовот дея юритила бошланган. Канал етиб борган қишлоқ ҳам Ғозиобод деб аталган, бугунги кунда бу ер ҳам Ғозовот деб номланади. Ўша даврларда каналнинг устларига ёғочдан кўприклар қурилиб, улар “поёпул” дейилган.
Энди Қўшкўпир атамасига келсак, унинг илдизини кўприклардан эмас, балки даставвал Қўш сўзидан ахтариш лозим. Бугунги кунда қўш сўзини жуфт маъносида ишлатамиз. Истеъмолда айнан шу маънони беради. Бироқ бу қадимий туркий сўзни макон деган маъноси ҳам мавжуд. Масалан, жуда қадимий яратилиши 1000 йиллардан ошган Гўрўғли достонида “ҳамма лашкар жам бўлиб, булар ҳам Асқар тоғидан ошиб, қўш ташлади” Демак сафар, саёҳат шу кабиларда бирор жойни макон тутиш деган маънони тушуниш мумкин. Тарихий манбаларда, шунингдек шевамизда ҳам “фалончининг қўши” деган бирикма ишлатилган. А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарида ҳам худди шундай ҳолатга дуч келамиз. “Қўқон сипоҳлари эндиги ҳужумгача яраларини боғлаш, дамларини олиш учун қўрғон ёнидан қаёққадир қўшларига кетдилар” шунингдек қўш сўзи гуруҳ , тўда маъносида ҳам ишлатилган. “Полвоннинг қўшига гурланлик Ёқуббой, ҳазорасплик Қиличбойлар ҳам келиб қўшилдилар” деган жумлани Ж.Шариповнинг “Хоразм” романида учратамиз. Қўштепа, Қўшчинор, Қўшработ деган атамалар ҳам мавжуд, буларни ҳам жуфт деган сўзга алоқаси бўлмаса керак. Демак Қўшкўпир атамаси ҳам жуда тарихий.уни 1936 йилда туман сифатида ташкил топганини инобатга олиб, маъносини яқин даврдан ахтариш умуман нотўғри. Кўпир сўзи ҳам айнан бугунги кунда шевамизда ишлатиладиган маънони беради деб ўйласак ҳам масалага юзаки ёндашган бўламиз. Масалан. Қозоқ тилида бўлиниш деган маънони ҳам англатади. Ушбу сўзнинг, шунингдек, кўпик, кўприк барчасининг ўзаги кўп сўзига бориб тақалади. Агар чуқурроқ ёндашсак, кўпликнинг қўши, яъни макони деб тушуниш мумкин. Балки қадимда қайсидир қўшин қароргоҳ тутган бўлиши ҳам мумкин. Кўпликнинг қўши,тилдаги ўзгаришлар боис шундай аталиб бошлангандир. Масалан, Шихмашҳад атамаси Машҳаддан келган шайх макон тутгани боис, ўзгаришлар туфайли Шихмашҳад атамасини олган.
Меҳрибон Тиллаева

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

​Ўзбекистонда мустақиллик даврида йил номлари қандай атаб келинган?

1991 йил
— “Алишер Навоий йили”
1992 йил — “Ҳамширалар йили”
1993 йил — “Аҳмад Яссавий йили”
1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили”
1995 йил — “Абу Али ибн Сино йили”
1996 йил — “Амир Темур йили”
1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
1998 йил — “Оила йили”
1999 йил — “Аёллар йили”
2000 йил — “Соғлом авлод йили”
2001 йил — “Она ва бола йили”
2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
2003 йил — “Обод маҳалла йили”
2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
2008 йил — “Ёшлар йили”
2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
2010 йил — “Баркамол авлод йили”
2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
2013 йил — “Обод турмуш йили”
2014 йил — “Соғлом бола йили”
2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
2019 йил — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”
2022 йил — “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”
2023 йил — “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”
2024 йил — "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"
2025 йил — “Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили”

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Twitter | Web-sayt

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Ўзбекистоннинг, ўзбекнинг ўз шоири Зулфияхоним таваллудига 110 йил тўлди. Сизга 50 йил муқаддам ёзилган табрик шеърни тақдим қиламиз.
***

СИЗ ЮКСАКСИЗ...

Устоз Зулфияга

Сиз юксаксиз, Сизга боқиб қоматимни ростлайман,
Сузиш билмай оқими зўр тўлқинларда сузгандай.
Сизнинг баланд қаддингизга ўз бўй-бастим мослайман,
Етмаса ҳам қўлларимни ол қуёшга чўзгандай.

Хафа бўлманг, юришингиз ўзлаштирдим барибир,
Қарашингиз, кулишингиз, бир-бир ҳафсала билан.
Шиддатингиз кўзларимга жойлашдилар худди нур,
Саботингиз, хаёлингиз... ўйлаб қоламан бирдан.

Ўғриларнинг пири мисол қилдим Сиздан ўғирлик,
Аммо сингдира олмадим ўзимга унинг бирин.
Шунча дард, шавқ айтинг Сизга қилмайдирми оғирлик,
Хусусан, шу кўксингизда ҳижроннинг ёлқинлари.

Ўттиз йилки кўтарасиз кўкрак қафасингизда,
Қай қудрат бу, ўттиз йилки кўзёш билан куласиз.
Қоришиб қиш музи, ёзнинг ўти нафасингизда,
Боғ оралаб чечак билан хазон териб келасиз.

Водийларни яёв кезиб Сизни топган шоирим –
Бул кун қайда шеър ёзарлар дунё унут, сархуш маст.
Ўттиз йилки, Сиз томонга ташламаслар кўз қирин,
Ўттиз йилки, тосдай қора сочингизни силамас.

Балки шундан тез оқарди бу қора соч қуюни,
Уйқусизлик бўйи шундан тонглар билан тенглашган.
Бардошим бормидир менинг бу тақдирнинг куйини
Бирор соат тоқат қилиб кулиб, йиғлаб тинглашга.

Ҳасратлардан яшнармиш гул, кўп чайир гул чиқдингиз,
Тўп-тўп хазон орасидан бош кўтариб, дириллаб.
Қаро кўзнинг шўр ёшларин бахтданми Сиз тўкдингиз,
Ёмғир ювган атиргулдай қайта кетдингиз гуллаб.

Кўкракни тик тутар эмиш кўнгилдаги шавқ, сирлар,
Сирли, ниҳон яшадингиз ҳатто қуёш, ойлардан,
Илож топсам сездирмасдан битта-битта ўғирлаб
Сиздаги бор хушқилиқни ўз-ўзимга жойлардим.

Гарчанд, ўйчанлигингизни орзуладим ҳамма вақт,
Мен ўйлансам ўйларимга зумда тўфон қорилар.
Ҳамда митти юрагимга сиғишмайди катта бахт,
Сизнинг бахт бу, ногоҳ тушса ўзга юрак ёрилар.

Шундай, ҳар бир хислатингиз ўғирламоқ пайида
Яшайман мен гарчанд, бунинг сира йўқдир имкони.
Гoҳ нимжон куй янграб қолса ўз кўнглимнинг найида,
Жарангингиз олгим келар ичга ютиб имонни.

Сўнг ўйлайман бу умрнинг кузми ва ё қиш фасли
Толе кулиб қўшиқларим янграб кетса зиёда.
Кимдир орзу қилармикин мендаги хуш нафасни –
Овозимнинг ўғрилари туғиларми дунёда.

Сиз юксаксиз, Сизга боқиб қоматимни ростлайман...

1975 йил, 1 март.

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

2016 йилда “Хоразм ёшлари” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси ноширлиги ва ҳомийлиги остида “Матназар Абдулҳакимни эслаб...” китоби чоп қилинди. Тўпловчи: Шуҳрат Маткарим, масъул муҳаррbр: Эрпўлат Бахт. Ижодкор укамиз, тўғрироғи таниқли шоир, журналист адабиётшунос Эрпўлат дастхат ёзиб китобдан совға қилди. Жуда қувондим. Шундан бери ушбу китоб севиб ўқийдиган, агар тез -тез варақлаб турмасам соғинадиган асарларим қаторидан жой олган. Тўпловчи ва муҳаррир ғоят савоб ишни бажарганлар. Буюк шоиримиз ҳақида бағоят қимматли хотиралар авлодларга эсдалик бўлиб қолди. Шу китобдан бир мақолани ФБдаги дўстларимга илиндим.
Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов Матназар Абдулҳаким ҳақида
Теран ижод
Мен Матназар Абдулҳаким билан қаерда, қачон танишганимни эслай олмайман. Бу шоир бир, икки, уч ва ҳоказо шеърлари ҳамда адабий мақолалари орқали менинг юрагимга, онгимга, руҳиятимга секин-аста сингиб бораверган. Мен унинг ёзганларини ахтариб топиб ўқийдиган ихлосманд китобхонга айландим. Шунда яна бир карра халқимиз маънавий олами ҳеч туганмас қон, сира қуримас дарё эканига амин бўлдим. Матназар билан кўришгач, кейинги кўп суҳбатлар давомида унинг чиндан донишманд, ўта ҳалол, тўғриссўз, бағрикенг ва айни чоғда ғоят нозик фикрлайдиган инсон эканини билдим.
Бизнинг ўртамизда кўзга ташланиб турмаса-да дўстлик, ажиб бир фикрдошлик ришталари пайдо бўлди. Албатта, худди шундоқ таассуротларни мен хоразмлик кўп ижодкорларимиз шаънига ҳам айтишим мумкин. Бироқ ҳар бирининг ўз мақоми бор. Аслида улар ниҳоятда теран томирлардан куч олиб келаётган азамат дарахтнинг яшил бутоқларидир.
Хоразмда китобхонлар билан бир учрашувда Матназар Абдулҳаким ҳам шеърларидан ўқиди. Ундан яна шеър ўқишни сўрадик. Чунки у шеърларидан ҳам илоҳий китобимиз Қуръонда талаб қилинганидек “ҳикмат” эди. Мен шунда давра аҳлига қараб : “Биродарлар, биз Беруний ҳазратлари таваллуд топган заминда турибмиз. Аллома даҳосининг қудратидан ҳаммамиз ҳам баҳоли қудрат хабардормиз. Бироқ мен шу дақиқаларда бир фикрни ўйлаб қолдим. : “Шунчаки шамойилда ҳам, фикр-фалсафада ҳам айнан шу ёшда, балки Абу Райҳон ҳам Матназар каби бўлгандир ”, дегандим. Бу ўхшатишдан ҳамма юртдошлари ифтихор қилишди, холос.
Орадан йиллар ўтиб Матназар Абдулҳаким муҳтарам президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Хоразм Маъмун академиясида илмий ходим сифатида иш бошлади. Маънавиятимиз тарихига аталган қатор мақола – тадқиқотлар ёзди.
Айтиш мумкинки, уларнинг даражасига манаман деган …шуносларнинг нафаси етмас эди. Матназар Абдулҳакимнинг сайланма шеърлар китобини ўқиб чиққач, унинг поэзияси ҳақида нимадир ёзгим келди. Бироқ кўз олдимда Матназарнинг донишманд нигоҳи турар, нимадир ёзсанг ҳам унга муносиб бўлмоқ шартдек кўринар эди.
Водариғ, бемаҳал ажал режаларимизни писанд қилмас экан. Айни камолга етиб турган пайтда Матназар орамиздан кетди. Дийдор-ку қиёматга қолгандир, бироқ унинг ижоди ҳақида ёзиш сиз-у биз тирикларнинг бўйнимизда турибди. Ўзбекнинг “Ўлдинг-азиз бўлдинг” деган қадимги бир гапи бўлган. Тўғри, марҳумларнинг яхши сифатларини, фазилатларини унутмай юриш беҳад савобдир, қолганларга ибратдир. Тавба қилдим-у лекин ҳамманинг ҳар хил эканлигини эсдан чиқармаслик лозимдир. Матназар Абдулҳаким бутун вужуди, борлиғи истеъдод ганжига тўлиқ инсон эди. Бу маънавий бойлик эса сира завол топмагай.

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Ёшлар овози
Бизни тўлқинлантирган учрашув
Президентимизнинг ёшлар билан қилган мулоқоти дилларга жўшқинлик бағишлади

“Буюк шоиримиз Эркин Воҳидов айтганидек, ёшлик бу қалбнинг олтин сози. Бунга қўшимча қилиб, ёшлар – халқимизнинг, Ватанимизнинг олтин фонди, десак тўғри бўлади” –деди Президентимиз ўз маърузасида.
Юртбошимизнинг ушбу ва бизга ишонч билдириб айтган барча фикрлари барчамизни руҳлантириб юборди. Ёшларни қўллаб- қувватлаш борасида олиб борилажак тизимли ишлар, тенгқурларимиз эришаётган ютуқлар тилга олинди. Шулар баробарида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланиб, бу борада масъулларга вазифалар юкланди.
Мулоқотни бошдан оёқ тинглаган мен каби ёшлар бундан ўзларига зарур бўлган хулосаларни чиқариб оладилар деб ўйлайман. Биз учун яратилган ва яратилажак имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ватан равнағига ҳисса қўшмоғимиз шарт ва зарур. Тенгқурларимга шуни таъкидлашни хоҳлардимки, мулоқот билан муфассал танишиб чиқмоқ ва ҳар бир ёш ўз олдига вазифа белгиламоғи керак. Ватан келажагига масъулмиз, биз учун яратилган имконлардан тўғри фойдаланиб, Президентимиз ишончини оқламоғимиз керак.
Шаҳризода Отабоева,
ҚМУ талабаси

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

20 февраль- Матназар Абдулҳаким туғилган кун

“Юракларга қараб шўнғисанг – кетсанг”

Шоир,таржимон,адиб Матназар Абдулҳакимни таниганлар.ул зот билан суҳбатдош бўлганлар сермазмун сўзларини,меҳрли нигоҳларини соғинадилар.соғинаверадилар.Ул зот якто эди,ҳеч кимга ўхшамас эди деган гапларни такрорлайдилар.Бу гаплар айни ҳақиқат. Оддийгина ,камтарона. ҳалол яшаб ўтган буюк инсоннинг қалби жуда гўзал бўлган.У барчага бир хилда эзгуликлар тилар, иқтидорлилар камоли учун қайғурар, узоқда яшовчи дўстлари ҳолидан хабар олишга интилар эди. Шоир ижодда ҳам ҳеч кимга ўхшамас,шеърлари,публицистик асарлари чуқур фалсафий фикрларга,теран мушоҳадаларга бойлиги билан ажралиб турарди.Ҳа,у ўзига хос нафаси,овози билан ўзбек адабиётига кириб келди.Кириб келди-ю миллионлаган қалбларни забт этди.
Шоир ҳар бир шеърида ҳар бир образга теран маъно юклайди.Сўзларни чертиб чертиб ишлатади,уларни сайратади.ўйнатади,жумлаларни ҳам ўзгача тарзда тузади.У адабиёт аталмиш бўстонга “Фасллар қўшиғи”дея аталмиш мўъжазгина шеърий тўплами билан кириб келди-ю,мухлислар қалбида ўрнашди.Сўнгра “Ойдинлик”, “Қор қўшиғи”,”Ёнимдаги дарёлар”, “Ёлғиз япроқ”, “Қорачиқдаги дунё”, “Жавзо ташрифи”,”Мангулик жамоли”билан халқимизни сийлади.Таржималари,шоирнинг таржималари бутун бир оламни маҳлиё айлайди.
Шеърларидаги ҳар бир образ бир дунё.У кўнгиллардаги туғёнлар.ғалаёнлар,қувончлар-у,исмсиз дардлар ,туйғуларни ифодалайди.Ўқувчини теран мушоҳадага чорлайди.Баҳорга.турналарга, турфа хил қушлар.қор,дарахтларга бағишлаб ёзган шеъларида шоир гўё улар билан дардлашади.уларни тинглайди,тушунади,ҳаттоки насиҳат ҳам қилиб қўяди.Бу билан инсонларга мурожаат қилгандек.уларни уйғоқ нигоҳ билан яшашга ундагандек бўлади.
Аэропорт бўсағасида кўргазмага қўйилган самолётга бағишлаб шеър ёзар экан.уни бир жойда тўхтаб қолганликда,парвозни унутганликда айблайди.
Лочин ўтмишга ўч бўлмаслиги шарт,
Лочиннинг бўлиши зарур бугуни.
У эса осмонни унутиб яшар,
Кечаги обрўга карахт юкиниб.

Бундай теран мушоҳадани ҳар бир инсон кўнглидан ўтказиши.номига муносиб тарзда ҳаёт кечириши керак. Кеча қилинган ибратли ишлар бугун ҳам давом этиши,инсон умр бўйи инсондек яшаши керак эмасми?
Ёхуд :
Турналарим,кетиб қолмасангиз бас,
Шундай бир мўъжиза беражакдир юз,
Бошланишга қишнинг юзи чидамас.
Тамом бўлай деса уялади куз
Бундай шеърни ёзиш учун Матназар оғаникидай юрак керак ва худди шундай мушоҳада. Шоир шеърларидаги мусиқий оҳанг ҳар бир дилни ром қила олади. Мусиқийлик остида гоҳ яширин.гоҳ ошкор айтилган ҳикматлар борки,улар тафаккур дурдоналарига айланади.Такрор такрор айтилган сўзларнинг ҳар бири ўзгача маъно,аҳамият касб этади.
Аста-секин қош ҳам қорайди,
Ҳамроҳдирман ёлғиз менга ман.
Бир куйни куйлайман тинимсиз,-
Енгаман...енгаман...енгаман
Шоир ижоди ҳақида кўп ва хўб айтиш мумкин.Унинг мероси тадқиқ қилинмоқда,ўзи тириклик пайтида ҳам энг номдор шоирлар.адабиётшуносларнинг юксак баҳосини эшитишга,эътирофга мушарраф бўлди.Меҳнати, ижоди муносиб баҳоланди ва баҳоланмоқда.Ёзувчи Шуҳрат Маткарим шундай эслайди:
Шоир Эшқобил Шукур Хоразмда сизлар сиғинишингиз мумкин бўлган пир бор,у-Матназар Абдулҳаким деган эди, Бу бежиз айтилган эмас.Бир неча тилларни ўрганган,хоразмликлар “Пир”дея улуғлайдиган инсонлар асарларини таржима қилган,тасаввуф илмини чуқур ўрганган инсонга берилган баҳодир бу.
У бугун орамизда йўқ,бироқ ўзи айтганидек юракларга шўнғиб кетган.
М.Тиллаева
(

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Ҳуқуқий мавзуда
Тергов судьяси лавозими хусусида
Дарҳақиқат, юртимизда сўнги пайтларда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар замирида “Инсон қадри учун” тамойили асосида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, яъни инсонларни суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли, истиқболни кўзлаб “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгилаб қўйилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2024 йил 10 июндаги ПФ-89-сонли фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьялари иш фаолиятини бошлади. Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳаётдан рози бўлиб яшашлари, ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатли таъминлаш энг олий мақсадлардан бири эканлиги фикримизнинг ёрқин ифодаси десак ажаб эмас.
Ушбу фармонга мувофиқ тергов судьяси лавозимига юқори малакали, ўз касбига фидойи, ишга масъулият ҳисси билан ёндашадиган, ҳалол ва виждонан вазифасини сидқидилдан адо этадиган инсон тайинланади. У ўз фаолиятини мустақил, фақат қонунга бўйсунган ҳолда олиб боради. Тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати ҳам юклатилган. Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьялари жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масалалари — қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш каби ишларни амалга оширади. Шунингдек мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш ҳақидаги, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни ҳам бажаради. Айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиш муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатдан узайтириш, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади.
Фурқат ИСМОИЛОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси
Бахтиёр РЎЗМЕТОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг тергов судьяси
Кимлар давлат божидан озод қилинади
.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларни вақтинча рўйхатга олишда ҳам давлат божи ундирилмайди. Шунингдек етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан иккиламчи бозордан олинган уй-жойни уларнинг номига расмийлаштириш учун нотариал ҳаракатларни амалга оширишда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда.
Ушбу Қонун билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилиши назарда тутилмоқда.
Мазкур Қонун ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламларининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга, шунингдек ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга ҳамда уларнинг сифатини оширишга хизмат қилади.
Ш.ҚУРБОНБОЕВ,
туман «Инсон» ИХМ ҳукукий масалаларда
эксперт маслахатчи бош мутахасиси

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Умид БЕКМУҲАММАД, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
НАВОИЙ БОЙЛИГИНИ НИМАГА САРФЛАГАН?
Замондошлари орасида унга ҳавасмандлар мавжудлиги каби ҳасад қиладиганлар ҳам йўқ эмасди. Зеро, Алишер Навоий нафақат мутафаккир шоир ва давлат арбоби, балки ўз даврининг энг бой кишиларидан бири ҳам бўлган. Ҳатто қолган умримни ижод ва илмга бағишлаш мақсадида ўз ихтиёри билан вазирликдан истеъфога чиққанида, ғаразгўйлар “Алишербекнинг бойлиги ошиб, давлати ғуруридан нозиклашиб кетди”, дея миш-миш ҳам тарқатишганди...
Темурийлар сулоласига хизмат қилиб, Сабзавор шаҳрига ҳоким бўлган Ғиёсиддиннинг ўртанча ўғли Алишербек отаси вафотидан сўнг мерос сифатида ўзига тегишли бўлган сармояни, қолаверса, топган пулини, ҳукмдор Бойқаро инъом этган ерларни тадбиркорлик билан ишлатиб, қисқа фурсат ичида бойиб кетди. Тадбиркорлик йўналишини асосан боғу роғлар қилишга қаратди, ундан келадиган даромадни эса маданий-маърифий иншоотлар қурилишига сарфлади. Яъни қишлоқларни боғзорларга айлантирди, улардан тушган пулларни хайрия ишларига, илмга сарфлади.
Алишер Навоийнинг деҳқончилик қилинадиган кўплаб ери бўлиб, асосан Ҳирот атрофларида, Сабзаворда эди. Бу ерларда деҳқонлар келишилган ҳолда ишлаб, мунтазам ҳақ олиб туришган.
Рус олими Е. Э. Бертельс 1948 йилда нашр этилган “Навоий” номли асарида “Алишер Навоий хазинасига ер-мулкларидан ҳар куни 300 дан ортиқ работлар, йигирмага яқин кўприклар ва 380 жойда хайрия-эҳсон уйлари қурилган, улар орқали минглаб муҳтожларга текин овқат ва кийим-кечак улашиб турилган” (134-бет. Москва, 1948), деб ёзган.
Улуғ шоир масжид ва мадрасалар бунёд этиш, уларни таъминлаш билангина кифояланиб қолмай, ҳаёти давомида кўплаб ариқ, тўғон, 9 та ҳаммом, 20 та ҳовуз каби 300 дан ортиқ иншоот бунёд қилдирганки, бу анча-мунча бойваччанинг қўлидан келавермайдиган саховатлилик намунасидир.
Отасидан қолган мерос, давлат амалдори сифатида ажратилган молу мулки ва ерларидан келадиган даромад, Мирзо Ҳайдар Дўғлотнинг “Тарихи Рашидий” асаридаги маълумотга кўра, кунига 18 минг шоҳруҳий динорни, Фахрий Ҳиротийнинг “Латоифнома”сида ёзилишича эса кундалик даромади 75 минг, чиқими 15 минг динорни ташкил этарди. Аммо у бошқа мулкдорлардан фарқли равишда, ўз эҳтиёжидан ортиқча барча пулларини хайрия ишларига сарфлади...
Навоий ҳазратлари “Маҳбубул қулуб”да “Яхшиларни топмоқ едирмоқдир ва айбларни ёпмоқ кийдирмоқдир. Ўринли берилган эски чопон ва қора тўн – сахийлик ва ўринсиз берилган зардан тўқилган сарпо – ярамаслик. Овқатинг бекор кетмасин десанг, едир; кийиминг эскирмасин десанг, кийдир. Сахийлик йўлини юқорида айтилганча англа, аммо яхшилик равиши ва ҳожат чиқариш расмларини бошқача англа”, дея ёзган. Яъни ул зот давлатманд киши сифатида қандай сахийлик қилиш кераклигини ўз асарида таъкидлаб ўтган.
Инглиз олими Д. С. Тримингем 1989 йилда Москвада нашр қилинган “Суфийские ордена в исламе “ номли асарида 90 та работ қурдирган деган маълумотни келтириб ўтган, шунингдек, яна кўплаб тўғон, жами 300 дан ортиқ иншоот бунёд қилдирганини таъкидлаганди.
Хондамир “Хулосатул ахбор” асарида Ҳиротдаги жоме масжидининг тоқиси ва мақсураси зилзила натижасида шикастланиб, таъмирга муҳтож бўлиб қолганини, Навоий ҳазратлари ушбу обидаларни ўз маблағидан таъмирлатганини келтирган. Шу каби зилзила ва давр тўфонлари боис шикаст топган яна 12 та масжидни, машҳур Қобус минорасини, Аслон-жозиба работини қайта таъмирлаш ишига ҳам бош бўлган.
Яна Навоий Ҳирот аҳлига жабр бўлмасин деб, бир неча бор солиқларни ўз ҳисобидан тўлаб юборган. Ҳар йили камбағалларга минг дона сарпо туҳфа қиларди. Ихлосия мадрасасида шеърий санъатлар бўйича мударрислик қилаётган Бурҳонуддин Атоуллоҳ Ҳусайнийга уч минг динордан ортиққа мадраса яқинидан ҳовли сотиб олиб бериши, Мавлоно Шаҳобуддин Мудаввинга эгар-жабдуқли от инъом этиши ҳам ўша вақтда Ҳиротда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Бундай ишлардан мақсад ўзини тарғиб қилиш эмас, балки иқтидорли одамлар қийналиб юрмай, бор эътиборини ўз касбу корига қаратишлари учун қилинганди.
Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкиратуш шуаро” китобига кўра, Амир Алишернинг вақф иншоотларига сарф бўлган харажати 500 туманни ташкил этган.

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

"Hayot ko‘zgusi" gazetasining 1-soni

Qo‘shko‘pir tumani hokimligi matbuot xizmati

🌐Web-sayt ✈️Telegram
📷Instagram 📖Face book

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Юртпарвар ўзбек ўғлонининг отилишига сабаб бўлган сатрлар

"— Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиғи ва фуқаронинг осойиши учун сарф қилиб, ўзимга азобдан бошқа ҳеч бир қаноат ҳосил қилолмадим. Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизға ақлим етмай қолди.

Биз шу ҳолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядирған бўлсақ яқиндирки, ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлиға тутқин қилиб топширқучи — биз кўр ва ақлсиз оталарға худонинг лаънати албатта тушар, ўғлим!

Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун Туркистонимизни тўнғузхона қилишиға ҳозирланған биз итлар Яратгучининг қаҳрига албатта йўлиқармиз! Темур Кўрагон каби доҳийларнинг, Мирзо Бобур каби фотиҳларнинг, Форобий, Улуғбек ва Али Сино каби олимларнинг ўсиб-унган ва нашъу намо қилғанлари бир ўлкани ҳалокат чуқуриға қараб судрағучи албатта тангрининг қаҳриға сазовордир, ўғлим! Гуноҳсиз бечораларни бўғизлаб, болалар ятимхоналарини вайрон қилғучи золимлар — қуртлар ва қушлар, ердан ўсиб чиқған гиёҳлар қарғишиға нишонадир, ўғлим!.."

Абдулла Қодирий.
"Ўткан кунлар" романидан


Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Ҳар гал ушбу ҳикояни ўқиганимда вужудим жунжикади, томоғимга нимадир тиқилади, кўзимга ёш инади: нега биз бу азиз неъматнинг қадрига етмаяпмиз?

...Парижда мен тасодифан бир доғистонлик мусаввирни учратиб қолдим. Инқилоб йиллари у Францияга кетган ва ўша ерда бир италиялик аёлга уйланиб қолиб кетган экан. Мен ундан сўрадим:
— Нима учун ватанга қайтишни истамайсиз?
У жавоб берди:
— Энди жуда кеч, ёшликда у ердан ўтли қалб билан чиққандим, энди қуруқ суякнинг ўзини ватанга қандай қайтараман? 
Уйга қайтгач, мен ўша парижлик ватандошимнинг қариндош-уруғларини излай бошладим. Буни қарангки, мени ажаблантириб, ўша одамнинг жудаям кексайиб қолган онаси ҳалиям ҳаёт экан.
— Сизлар авар тилида гаплашдингларми? — деб қўқисдан сўради кампир мендан.
— Йўқ, биз таржимон орқали гаплашдик, мен рус тилида, у эса француз тилида, — жавоб бердим мен.
Онаизор ўйчан, анча муддат жим сукут сақлади. У қора рўмоли билан юзини ёпди, аёллар фарзандлари ўлса шунақа қиладилар. Яна бироз жим туриб, у кескин тарзда деди:
— Расул, сен адашибсан, ўша одам менинг ўғлим эмас, у аллақачон ўлиб кетган. Менинг ўғлим ўзим ўргатган она тилини, авар тилини унутиши мумкин эмас!..

Расул ҲАМЗАТОВнинг "Менинг Доғистоним" асаридан

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Millatni boylarning saxovati, olimlarning jasorati yuksaltiradi.

Qo'shko'pirda ham ilmga ehson qiladigan milliarderlar bormi? Qani kim eng katta kutubxona qura oladi?


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
| Telegram | Facebook | tarixvamarifat">Youtube| Instagram|

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Бугун катта шоиримиз, устозимиз Хуршид Даврон туғилган кун.

Шу инсоннинг бир ўзи бутун Ўзбекистон ёшлари, ёш ижодкорлари учун ишлади. Қандай? Хуршид Даврон кутутбхонаси орқали. Билиб қўйинг на уюшма, на бирор журнал эмас, айнан Хуршид Даврон кутубхонаси кашф қилиб берди ҳозир тилга тушиб, атак-чечак қилаётган ёшларнинг энг сараларини! Агар у киши бўлмаганда адабиётимиз тағин билмадим яна неча йил озуқасиз, ўлжасиз қоларди. Не ажабки, шунча ёшлар юзага чиқишига жон куйдирган катта шоирнинг ўзини китоби 20-25 йилдан бери чиққани йўқ. Бунга на ёзувчилар уюшмаси бош суқади, на бирор нашриёт рағбат билдиради. Хуршид Даврон ҳозир деярли йўқолиб кетаётган табиат шоири! Охирги йигирма йилликда ёппасига руҳиятга мурожат қилишга ўтиб кетган шеъриятимиз Хуршид Даврон лирикаси, пейзажи, табиат тасвирларига муҳтож! Буни тушунадиган валломат йўқми?! Тағин бирорта катта ижодор Ўзбекистон ёш ижодкорларини Хуршид Даврончалик яхши билмайди! У киши билан пойтахт, вилоятларда тинмай учрашув қилиш, иложи борича кўпроооқ нарса олиб қолиш керак. Ғиж-ғиж тарих ётибди бу шоирнинг ичида! Ғиж-ғиж илм... Умрлари узоқ бўлсин.

Хуршид Даврон 70-йиллар шеъриятида ўз муҳрини қолдирган "фантастик тўртлик"дан бири!

ЭНГ КУЧЛИ БАҚИРИҚ…

Энг кучли бақириқ –
соқовнинг бақириғи.
Ў, қандай куч билан бақирар
қабртошлар…

Энг кучли сукунат –
на кўз сукути,
на соқов сукути, на тош сукути.
Энг даҳшатли сукунат –
шоир жим юрса…

1979

ЛОРКА ЎЛИМИ

Уни тонгга тираб отдилар…
У йиқилди,
Сўнг яна турди
Ва ёшгина,
Букри бир аскар
Қўндоқ билан бошига урди.
У жон берди…
Аскарлар эса
Шоша-пиша ортга қайтдилар,
Шароб ичиб мунгли қўшиқни
Тун сукутин бузиб айтдилар.
Бу қўшиқда булутни ёрган
Ҳилол чўққи узра порларди,
Бу қўшиқ қор остида ётган
Чечакларни бўзлаб чорларди.
Бу қўшиқда қора кийинган
Тул кампирлар эртак тўқирди,
Уларнинг олдида кўзи кўр бола
Зулмат аро китоб ўқирди.
Қўшиқ куйлаб,
Туйиб аламни,
Ёш аскарлар сармаст эдилар,
Шу қўшиқни ёзган одамни
Отганларин билмас эдилар…
1986

ЭРИБ КЕТАР ХИРА ТУМАНЛАР…

Эриб кетар хира туманлар,
капалакдек уйғонар ялпиз.
Осмон дарё бўлиб туюлар,
ўтлар узра чопқиллайди кўз.

Қайрағочнинг гули – митти жом –
жаранглайди – таралар атир.
Ва тушларга кирар бу оқшом
майсаларни қучоқлаб адир.

Шамол елар эркин, қутуриб,
қурий бошлар томлар тўсини.
Гуллаётган олчани кўриб
деразалар очар кўксини.

Ёритганча то юрак ичин
сабза ўтлар шабнамга қонар.
Ватанини соғинмоқ учун
ер остида жангчи уйғонар.

1980

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Қиз фарзанд

Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди.

Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди.

Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди.

Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди.

Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.

Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир” ва "Унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деб ёзиб қўйди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/+yBpVVg03318wMjFi

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

14 январь- Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Elektr energiyasini tejash ikki sababdan barchamizning burchimiz. Birinchidan, elektr energiyasi tabiiy boyliklarimiz mahsuli. Ikkinchidan, uning ortida minglab odamlarning mehnat yashirin.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
| Telegram | Facebook | tarixvamarifat">Youtube| Instagram|

Читать полностью…

HAYOT KOʻZGUSI

Сайёра Самандарова шеъри

Читать полностью…
Подписаться на канал