ҚИШНИНГ УЗУН ТУНИ, ЯЛДО КЕЧАСИ
Юрагимда бу тун гул очиларми,
Ғамларим тариқдай ё сочиларми,
Кўзларимдан ё раб, дур томчиларми,-
Қишнинг узун туни, Ялдо кечаси.
Юрагимни нишон олди нечаси,
Уни не кўйларга солди нечаси,
Кулиб ҳам, куйиб ҳам қолди нечаси,
Қишнинг узун туни, Ялдо кечаси.
Энг узун ҳасратим бу тун бўларми,
Ё узун шодлигим шу тун бўларми,
Йиғласам ё кулсам дунё тўларми,
Қишнинг узун туни, Ялдо кечаси.
Тун чўкди. Мен қўрқиб қадам босаман,
Ойнинг елкасига дилим осаман,
Мисли тўлиб турган сабри косаман,
Қишнинг узун туни, Ялдо кечаси.
Кел эй дил, иккимиз тутингаймиз дўст,
Сен менга, мен сенга юкингаймиз, дўст,
Биз бирга Раҳмондан ўтингаймиз, дўст,
Қишнинг узун туни, Ялдо кечаси.
Ҳақнинг марҳамати ҳақдир, азизим,
Ёлворсак, карами нақддир, азизим,
Тонгга омон етсак бахтдир, азизим,
Қишнинг узун туни, Ялдо кечаси.
Бўғзимни ёндирган бир ун бўларсан,
Сайёрада гўзал бир тун бўларсан,
Эртага ишқ тўла бир кун бўларсан...
Қишнинг узун туни, Ялдо кечаси.
@Samandarqush
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матчон.
📱 Яқинларга улашиб қўйинг.
✅ Каналга обуна бўлинг:
/channel/marksjumaniyozov
Qadring baland bo‘lsin, ona tilim!
Qo‘shko‘pir tumani Axborot kutubxona markazida o‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganining 35 yilligi munosabati bilan bayram tadbiri o‘tkazildi. Tadbirda tuman hokimligi vakillari, madaniyat va san'at namoyandalari, o‘qituvchilar va o‘quvchilar ishtirok etdi.
Tadbirda o‘zbek tilining davlat tili sifatidagi ahamiyati, uning tarixi va rivojlanishi haqida ma'ruzalar tinglandi. Ona tilimizni madh etuvchi she'rlar aytildi, musiqiy chiqishlar va raqslar namoyish etildi.
Tadbirning o‘ziga xos jihati sifatida o‘zbek tilining go‘zalligi va boyligini ta’kidlaydigan badiiy sahnalar tashkil etildi.
Tadbir yakunida o‘z faolligi bilan o‘zbek tilining ravnaqiga hissa qo‘shib kelayotgan fidoyi xodimlar taqdirlandi.
Qo‘shko‘pir tumani hokimligi matbuot xizmati
🌐Web-sayt ✈️Telegram
📷Instagram 📖Face book
Халқаро анжуман Хивада давом этмоқда
Кеча Тошкент шаҳрида иш бошлаган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”мавзусидаги халқаро конференция бугун Хивадаги “Фаровон” меҳмонхонасида давом этмоқда. Анжуманнинг “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба йиғилишида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлар, таниқли уламо ва экспертлар мавзу доирасидаги долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда. Қизғин мулоқотлар, фикр алмашувларга бой тарзда самимий ва ишчанлик руҳида ўтаётган конференция ниҳоясида якуний декларация қабул қилиниши кўзда тутилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Ушбу видеони кўриб, ибратли фикрлардан баҳра олинг.
Читать полностью…Бугун миллатимизнинг улуғ шоири Матназар Абдулҳакимни хотирлаш куни. Устознинг жойлари жаннатдан бўлсин!
Читать полностью…"Янги Ўзбекистон" боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни табриклади.
—
В парке "Янги Узбекистон" состоялись праздничные торжества, посвященные 33-й годовщине государственной независимости Республики Узбекистан. В них принял участие и поздравил наш народ Президент Шавкат Мирзиёев.
#Mirziyoyev #bayram #Mustaqillik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Фикр
Сиз ким бўлмоқчисиз
Август ойи яқинлашди дегунча абитуриентларнинг кўпчилиги келажакда ким ва қайси касбни эгаллашларини тамоман эсдан чиқариб, фақатгина ўқишга кириш дардида бўлишади. Яъни, бали паст, абитуриент камроқ ҳужжат топширадиган факультет, йўналишларни излаб бошлашади. Омади чопиб, тахминлар асосида ўқишга кирган иқтидорли, истеъдодли" талаба 2-3 курсда келажакда қайси соҳада фаолият олиб бориши эсига тушиб, перевод дардига тушади. Қарабмизки, бундай ёшлардан "етук", бир сўз билан айтганда,"ўткир билимли Ҳошимжон" каби кадрлар етишиб чиқади.
Ваҳолангки, бундай ёшлар кўпчиликни ташкил қилаётгани сир эмас.
Журналистика соҳасини 4 йил аъло баҳоларга тамомлаган дугоналаримнинг 3-4 нафари бугун ўқитувчи бўлиб ишламоқда. Синф раҳбари, адашмасам 28, 30 нафар ўқувчига таълим беришади. Касбини ўзгартиришга биринчидан, журналистика соҳаси бўйича қишлоқ ва туманларда иш ва штатлар йўқлиги бўлса, иккинчидан, ҳууу олдинлари зўрға фаолият олиб бораётган туманларда 1 дона, вилоятларда эса ,беш олтита газета ва журналда обуналар сонининг кескин камайиб қолганидадир. Албатта, жамиятда одамларимиз ўқишга қизиқмаса қандай обуна бўлади, обуна бўлмаса пул бўлмайди, пул бўлмаса 4 йил кантракт асосида ўқишни тамомлаб келган журналист қандай оила тебратади. Журналистнинг касбини ўзгартиришга сабаб шу бўлган бўлса, ўғил бола журналист ҳамкасбларимнинг аксарияти бугун чет элда ишлаш учун кетган.
Қариндош жияним 2 йил олдин озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қайсидир факультетни тамомлади. Бугун эса 3 ойлик ҳамшираликда тажриба орттириб, бир шифохонада ҳамшира бўлиб ишга кирган. Хўш, бу ҳамширага ҳаётини ишониб топширган беморнинг аҳволи яхши бўлишига ким кафолат беради?
Яна битта дугонам эса Тошкентдан журналистика факультетидан Хоразмга психология бўйича ўқишни кўчирди. Бунга биринчи сабаб, оила қургани бўлса, иккинчи сабаб турмуш ўртоғининг касбига қаршилиги бўлди.
Бундай ҳолатлар эса аслида катта фожеа эмасми?
Қачонгача биз ўзимизни тушунмай, англолмай яшаймиз?
Қачонгача китоб, газета, журналларни ўқимасдан тубанликка юз тутамиз?
Қачон бу маънавий қашшоқликдан ўзимизни ҳимоя қила оламиз?
Наҳотки, биз ўз келажагимизни фақатгина шахсий манфаатлар асосида амалга оширсак...
Ҳар бир ташлаётган қадамимиз, мақсадимиз, орзу-интилишларимиз бугун жамиятимиз, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод тақдири билан ҳамоҳанг эканлигини наҳотки ҳеч биримиз чуқур англаб етмаяпмиз. Масалан, бир ўқитувчи 30 нафар болага чуқур ва мукаммал таълим беришида, шифокор инсоният ҳаётини асраб қолишида қанчалик билим ва тажрибага эга бўлиши барчамизга аёнку.
Қолаверса, бугун мамлакатимизда ёшларнинг сифатли таълим ва тарбия олишлари йўлида кўплаб шароитлар, имкониятлар яратиб берилмоқда. Ҳар бир соҳага бўлган эътибор кундан кунга ортиб бормоқда.
Бу эса албатта, жамиятимизда фаолият олиб бораётган "Ҳошимжонлар" дан эмас, ўз устида ишлайдиган, фаол, ташаббускор ёшлардан яхши натижаларни кутади.
Ҳар бир абитуриент ўз олдига мақсад қўйдими, тоғ-у тошларни забт этса ҳам мақсади сари дадил қадам ташлаши лозим деб ўйлайман.
Биз Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Жалолиддин Мангуберди, Огаҳий, Феруз авлодларимиз, шундай экан, уларга муносиб издош, авлод бўлишимиз шарт ва зурурлигини унутмаслигимиз лозим!
Назокат МАШАРИПОВА,
журналист
Кундалик турмушимизда у ёки бу даражадаги воқеа-ҳодисанинг келиб чиқишига нимадир сабаб бўлишини, ҳар қандай воқелик замирида маълум даражада ҳақиқат борлигини ҳар ким ҳам идрок этавермаса керак. Агар шу воқеа ёки ҳодиса кўнгилли бўлиб чиқса, бундан ҳеч ким зарар кўрмаслиги мумкин. Аммо, кўнгилсизлик билан якун топган бўлсачи? Бунга ёнғин ҳодисаси мисол бўла олади.
Ёнғин ҳодисаси қандай вазият ёки ҳолатда юз беради? Ўтказилган таҳлилларга кўра электр қуввати ва газ ёқилғисидан фойдаланиш жараёнида биринчи навбатда қоидаларга амал қилинмаслиги, шунингдек, ёнғинга олиб келувчи ҳолатга эътиборсизлик, локайд муносабатга бориб тақалади.
Туманимиз худудида 3 ой мобайнида содир бўлган 14 та ёнғиннинг асосий қисми аҳоли хонадонларига тўғри келмоқда. Бу ёнғинларда фуқаролар катта миқдорда моддий зарар кўришди. Иситиш ва ёритиш манбаларининг носозлигига қарамай айрим фуқароларнинг ёнғинни олдини олиш юзасидан чора кўрмаганлиги, молхоналарга яқин жойларда ҳар хил чиқиндиларни ёқишлари, носоз техник воситалардан фойдаланиши натижасида турар жойларда юз берган ёнғинлар жамоатчиликка маънавий зарар ҳам келтирди.
Фуқаролар ўз яшаш ва иш жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилар эканлар, бу нафақат уларнинг оилалари, балки жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш эканлигини унутмаслик лозим.
Ш. МАҲМУДОВ,
туман ФВБ бошлиғининг ўринбосари, капитан
Сиҳат -саломатлик
Она сути-бебаҳо неъмат
1 августдан 7 августгача Бутунжаҳон она сутини тарғиб қилиш ҳафталиги доирасида тумандаги маҳаллаларда қатор тадбирлар ўтказилди. Хонадонларга кўкрак сути билан эмизишнинг аҳамияти хусусидаги буклетлар тарқатилди, патронаж ҳамширалар, аёллар фаоллари билан ҳамкорликда ҳомиладор аёллар билан суҳбатлар уюштирилди. Жумладан, тумандаги Шихмашҳад маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил қилинган “Соғлом оила” хонасига бўлғуси оналар таклиф қилинди. Уларга аёллар фаоли Дилфуза Собирова билан ҳамкорликда она сути орқали фарзандга кўп эзгу ҳислатлар ўтиши, бола организмида иммунитетни шаклланишида унинг роли беқиёс эканлиги тушунтирилди. Кўкрак сути билан олти ойгача тўлиқ озиқлантирилган бола ичак , юкумли, аллергик касалликларга чалинмайди, ақлий ва жисмоний ривожланиши яхши булади. Илк ўғиз сути билан гўдакни эмизиш уни соғлом ҳаётга йўлловчи илк қадам ҳисобланади, чунки у иммуноглобулинга, А, В, С витаминларга бой бўлиб болани витаминларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди.
Дилноза ТОҲИРОВА,
ХВССБ лидер дояси
Соғлом ҳаёт сари интилинг
Саломатлик ва узоқ умр кўришнинг ягона ишончли йўли бу соғлом хаёт тарзидир. Соғлом турмуш тарзининг қуйидаги шартлари бор. Одам ақлий ва жисмоний меҳнат билан қанчалик кўп шуғулланса асаб тизими шунчалик кўп кислород ва озиқ моддаларни талаб этади, бунинг учун тоза хаводан нафас олиш, керакли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш лозим. Тўғри ва соғлом овқатланишга эътибор бериш, кундалик турмуш тарзимизни маълум бир тартиб асосида ташкил этишимиз керак. Демак жисмимиз, руҳимизни ташқи ва ички таассуротлардан омон сақлаш ўзимизга боғлиқдир.
Саломатлик захираларини яратиш учун соғлом турмуш тарзини қуйидаги коидаларига амал қилиш тавсия этилади. Мунтазам равишда жисмоний тарбия ва жисмоний меҳнат билан шуғулланиш, ақлий ва жисмоний меҳнатни меъёрда олиб бориш, зарарли одатлардан воз кечиш, организимни чиниқтириш, тоза хавода хар куни камида 2-3 соат сайр қилиш, кун тартибига қатъий амал қилиш, 8 соат ухлашдан иборат.
Инсон соғлом бўлиши учун кулгунинг хам фойдаси каттадир.
Кулганда юрак инфаркти билан касалланиш 2 баробарга камаяди. Гипертония билан касалланган беморларда қон босими пасаяди.
Каримбой АБДУРАСУЛОВ,
Саломатлик ва стратегик ривожланиш инситути
туман бўлими масъул шифокори
10-Шихобод сайлов округи бўйича:
Шихобод , Боғзор маҳаллаларининг бир қисми киради. Сайловчи сони - 4843 нафар, 2 та сайлов участкасидан иборат.
11-Охунбобоев сайлов округи бўйича:
Боғзор маҳалласининг бир қисми, Ёшлик маҳалласи ҳудуди киради. Сайловчи сони- 2457 нафар, 1 сайлов участкадан иборат.
12-Иттифоқ сайлов округи бўйича:
Ошоқ-қалъа ва Иттифоқ маҳаллалари ҳудудлари. Сайловчи сони- 7475 нафар, 3 та сайлов участкадан иборат.
13- Уйғур сайлов округи бўйича:
Ғалаба ва Уйғур маҳаллалари ҳудудлари киради. Сайловчи сони- 2347 нафар, 1 сайлов участкадан иборат.
14- Ўртаёп сайлов округи бўйича:
Ифтихор, Адолат ва Ўртаёп маҳаллалари ҳудуди киради. Сайловчи сони- 7276 нафар 3 та сайлов участкадан иборат.
15-Хосиён сайлов округи бўйича:
Хосиён ва Тагалак маҳаллалари ҳудуди. Сайловчи сони- 6387 нафар, 3та сайлов участкадан иборат.
16-Хайробод сайлов округи бўйича:
Хайробод ва Кўназей маҳаллалари ҳудуди. Сайловчи сони- 7441 нафар, 3 та сайлов участкадан иборат.
17-Хўжамқул сайлов округи бўйича:
Хонобод, Дурдона ва Олтин воҳа маҳаллалари ҳудуди. Сайловчи сони- 5449 нафар, 2 та сайлов участкадан иборат.
18- Кўктом сайлов округи бўйича:
Қадрият ва Кўктом маҳаллалари ҳудуди. Сайловчи сони- 5593, 2 та сайлов участкадан иборат
19-Хадра сайлов округи бўйича:
Незахос ва Ўрта-қишлоқ маҳаллалари ҳудуди. Сайловчи сони- 5443 нафар, 2 та сайлов участкадан иборат.
20-Полвон сайлов округи бўйича:
Полвон маҳалласи ҳудуди. Сайловчи сони- 4703 нафар. 2 та сайлов участкадан иборат.
21-Зарбдор сайлов округи бўйича:
Зарбдор маҳалласи худуди. Сайловчи сони - 2549 нафар, 1 сайлов участкадан иборат.
22-Ўзбекистон сайлов округи бўйича:
Шихмашхад ва Ўзбекистон маҳаллалари ҳудуди. Сайловчи сони- 2457 нафар. 1 сайлов участкадан иборат.
23-Кенагас сайлов округи бўйича:
Кенагас ва Қоромон маҳаллалари ҳудуди. Сайловчи сони- 4824 . 2 та сайлов участкадан иборат.
24-Довуд сайлов округи бўйича:
Довуд маҳалласи ҳудуди. Сайловчи сони- 2304 нафар, 1 сайлов участкадан иборат.
25-Қотоғон сайлов округи бўйича:
Баратлар, Араблар маҳаллалари ҳудуди ва Ёвғир маҳалласининг бир қисми киради. Сайловчи сони- 4553 нафар. 2 та сайлов участкадан иборат.
Рўзимбой ДЎСЧОНОВ -туман сайлов комиссияси раиси
2024 йил, 10 август
Тўйларимиз –ўйларимиз
Топганимиз фақат тўйгами
Уламолардан бири “топганингиз фақат тўйга буюрсин деб дуо қилманг, шундоғам фақат тўй учун ишлаяпмиз. Ундан кўра топган тутганингиз фарзандларингизни яхши тарбия қилишга, уларни илмли, зиёли бўлиб етишишларига, ҳаётда ўз ўринларини топишга буюрсин” дейиш керак деб ёзган эди ижтимоий тармоқларда.
Худди шу мавзу жадид боболаримизнинг ҳам кўнглини ўртаган. Масалан Беҳбудий бобомиз “Бизни кемирувчи иллатлар” мақоласида “бизни шаҳри ва қишлоқи ёйинки ярим маданий, ярим ваҳший синфларимизғача истило этиб, бутун тириклигимизға сорилган ва бизни инқирозга ва таҳликаға ва жаҳаннамға юмалатурғон икки қаттол душман ” деб тўй ва аза маросимларига баҳо берган.
Афсуслар бўлсинким, орадан бир аср вақт ўтган бўлса-да бу муаммо, даҳмазалар ҳануз барҳам топган эмас. Элдошларимизга тўй ва бошқа маросимларни дабдабадан ҳоли тарзда ўтказиш ҳақида минг бора минбарларда ўқилган ваъзлар-у, қабул қилинган қарорлар чивин чаққанчалик ҳам таъсир қилаётгани йўқ. Қайтанга бундай маросимларни “кимўзар”га айлантираётганлар, “мен сендан камми” қабилида иш тутаётганлар кундан- кунга кўпайиб бормоқда.
Жорий йил 1 июлгача “Аёллар дафтарига киритилган 5521 нафар аёлга моддий, тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилганлигини мисол тариқасида келтириб ўтиш жоиз. Аёллардан 3574 нафари иш билан таъминланди. Ўқув марказлари томонидан бепул тарзда ўргатилаётган ҳунарларни эгаллаган аёлларга сертификатлар берилди ва улар эгаллаган касб ҳунарлари асосида ўз бизнесини йўлга қўйдилар.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида 171 та эҳтиёжманд оилалардаги аёлларга олий таълимга киришлари учун тавсияномалар берилди. Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ислоҳотлар ҳар бир соҳада босқичма босқич амалга оширилмоқда. Ислоҳотларни узвийлигини таъминлаш, уларни жамият ҳаётига татбиқ қилишда турли даражадаги раҳбарларнинг ўрни каттадир ва зиммаларига юкланган масъулият юки эса янада машаққатли ҳамда шарафлидир. Давлатимиз томонидан янгиланиш, ўзгартиришлар илгари сурилар, бу борада меъёрий ҳужжатлар қабул қилинар экан, уларнинг ижросини таъминлаш ҳар биримиздан катта масъулият талаб қилади. Масъулият билан ишга ёндашилган жойда ўсиш, ўзгаришлар рўй беради. Бу эса албатта мамлакатимиз равнағига ҳисса бўлиб қўшилади ва ислоҳотларни амалга ошувини таъминлайди.
Сайёра Худайберганова,
туман ҳокими ўринбосари,
Оила хотин-қизлар бўлими бошлиғи
Сайлов -2024
26 июль куни Марказий сайлов комиссияси томонидан Янги Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён -Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга старт берилди. Жорий йилнинг 27 октябри эса ушбу сиёсий тадбир ўтказиладиган сана сифатида белгиланди
Билиб олинг
Сайлов Кодексининг 88-моддасига кўра
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
аҳоли сони ўттиз минг нафаргача бўлган ҳудудларда – ўнтадан ўн бештагача;
аҳоли сони ўттиз мингдан юз минг нафаргача бўлган ҳудудларда – ўн бештадан йигирматагача;
аҳоли сони юз мингдан уч юз минг нафаргача бўлган ҳудудларда – йигирматадан йигирма бештагача;
аҳоли сони уч юз минг нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда – йигирма бештадан ўттизтагача.
ТАЖРИБА ҲАМ МУНАЖЖИМ
Ота-боболаримизнинг қиш ойларининг охирида совуқ бўлиши сабаб ва оқибатлари тўғрисидаги таърифларини кўпчилик, айниқса ёшлар билан бўлишгим келди.
19-20 февраль кунлари , кексалар айтишича, “Катта чилла” чиқиб, Ҳутнинг кириши ҳисобланади.
Шунинг учун қадимдан “Яхши келган Ҳутни кўр-кади-кади сутни кўр! Ёмон келган Ҳутни кўр- кўтарилган бутни кўр!” деган ибора қолган.
Кўриб турибмизки, бу йил Ҳут яхши келди, унчалик қаттиқ совуқ бўлмай ўтди. Насиб бўлса, йил яхши келади. Тоғ, адир ва яйловларимизда ўт мўл булади.
Охирги ёққан қор эса, Ҳутнинг ва Тўқсоннинг чиқиши, Азизнинг киришидир. Кексаларимизнинг бу борада ҳам анъанавий ибораси бор: “Тўқсон-а, тўқсон-а бир кунимча йўқсана”.
" Азиз ўзи уч кун бўлар, турткиласа - тўрт кун, болаласа- беш кун, олтонгласа- олти кун, етакласа - етти кун, сакраса- саккиз кун, тўнғилласа - тўккиз кун бўлар экан.
Ундан кейин эса, Ахман- уч кун, Дахман- уч кун, Оламан- уч кун, Бераман- уч кун бўлар экан.
Кейин Наврўз, яъни янги кун кирар экан.
Унутманг, ота-боболаримиз ҳар бир хулосани ҳаётий тажрибага таяниб чиқаришган.
@farmontosh
Биз биргаликда бунёд этган бу муҳташам кўприк шунчаки навбатдаги инфратузилма иншооти эмас. Бу кўприк аввало ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги мустаҳкам ишонч ва дўстлик, оғзибирлик ва ҳамкорлик кўпригидир. Бу йўл жаҳонга очилаётган Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлларидир.
Мана шу азим дарёнинг икки соҳилида, шундай ёруғ кунларни орзу қилиб яшаб келаётган минг-минглаб юртдошларимизнинг умидлари рўёбга чиққан тарихий кун барчамизга муборак бўлсин.
Президент Шавкат Мирзиёев
@otabek_khasanov
Amudaryo ustidan o‘tuvchi temir yo‘l va avtomobil yo‘li qo‘shma ko‘prikning ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi
Qo‘shma ko‘prikning ochilish marosimida Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirok etdi.
Ramziy lenta qirqilgach, davlatimiz rahbari jamoatchilik faollari bilan birgalikda dastlab poyezdda, shundan so‘ng avtomobilda yurib, ko‘prik sifatini ko‘zdan kechirdi.
Qoraqalpog‘iston Respublikasi bilan Xorazmni bog‘laydigan ushbu ko‘prik orqali eng yaqin temir yo‘l va avtomobil yo‘li qatnovi yo‘lga qo‘yiladi, xalqning uzog‘i yaqin bo‘ladi.
Jumladan, ko‘prik orqali yo‘lning o‘tkazish qobiliyati 4 barobarga oshib, bir kecha-kunduzda 12 ming avtomobil harakatlanadi. Natijada 48 ming yo‘lovchining 2 soat vaqti tejaladi va daryodan xavfsiz o‘tishi ta’minlanadi.
Temir yo‘l orqali yuk tashishda esa 6 soatgacha vaqt tejaladi.
Qo‘shko‘pir tuman hokimligi matbuot xizmati
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради.
Давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с проводимой работой в отраслях экономики социальной сфере и махаллях, запуска новых объектов и проектов посетит Хорезмскую область и Амударьинский район Каракалпакстана.
Также в городе Ургенче предусматривается проведение главой государства совещания по обсуждению задач развития области на ближайшую перспективу.
Facebook|Instagram|X
Тилланисо Нурёғдунинг "Hid Gallyutsinatsiyasi" телеграм каналидан.
#kechikkanpost
Бу постни анча аввал ёзишим керак эди.
12 йилдан бери турли соҳаларда ишлаб кўрдим - асосан журналистика, аммо ичида бошқа ҳар турли "қора" ва оқ ишлар бор. Жисмонан чарчаган ёки руҳан эзган ишлар бўлган, лекин иккиси бирда бўлмаган ҳеч. Уларнинг орасида энг қийини - ўқитувчилик бўлди! Айтишингиз мумкин "педагогик маҳорат, туғма педагог бўлиб туғилиш, замонга мослашиш керак" каби гапларни. Лекин ҳамма гап бундамас. Бундай бўлса қани?! Битта ўқитувчи ўз устида ишлагани билан муаммо ҳал бўлиб қолса қани?
Таълим тизимида муаммолар кўп, баҳолашда муаммолар кўп, қадриятлар парчаланиб, ўрнига қонун ишласин деган замондамиз - ишламаётган қонунларимизда муаммолар кўп - шу сабаб масъулият туйғуси толиби илмларда камайиб кетган. Ҳай, майли булар ўз йўлига. Ҳатто шулар тўғриланганда ҳам ўқитувчилик энг оғир касб бўлиб қолаверади. Ишонинг, болаларни ўқитиш, қизиқтириш, баҳолаш - тўғри йўналтириш - бор куч ва энергиянгизни олади. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан. Ўзингиз учун яшамай қўясиз. Шунақа оғир касб экан ўқитувчилик!
Бу тизимга қайтиш ниятим йўқ, аммо ўзимгаям, сизгаям гапим шуки, нима учундир курашмоқчи бўлсангиз, ўқитувчи учун курашинг! Ким энг баланд ойликка муносиб дейишса - ўқитувчи деб айтинг! Мамлакат, жамият кимни кўп қадрлаши керак дейишса, ўқитувчини деб айтинг!
Мен бир йиллик тажрибамдан шу хулосани олдим! Ва ниҳоят тушундим бекорга ўқитувчи ва шифокор мамлакат ва жамиятнинг энг қадрли одами бўлиши керак деб айтилмаслигини! Ва ниҳоят меҳнати ўта кичик кўринадиган, кам қадрланадиган, давраларда довруқ солмайдиган бу одамлар энг оғир, энг муҳим ишни қилаётганини! Тан олайлик, қолганларимизникида кўпроқ шахсий манфаат устун. Ўқитувчи сарфлайдиган энергия эса ўша шахсий манфаат - пулдан минг карра кўпроқ келади. Биз ўқитувчилар соҳасида ниманидир нотўғри қиляпмиз. На подкаст, на кўрсатув, на тармоқларда улар ҳақида гапирмаяпмиз! Биз энг керакли одамларни кўздан пана қилганмиз - асосан танқид ёғдирамиз! Шу танқидчиларимиз ҳам ўқитувчининг бир кунлик ишига дош бермай дод деб кетишини тушундим! Билмадим, ҳозир ичимда энг кўп шу соҳа ходимларига ҳурмат ва ҳамдардлик бор!
Жамият ва давлат ўқитувчи билан мулоқотга очилиши керак - бўлмаса ўзимизни ўзимиз алдаймиз.
Тилланисо
Абдулла Қодирий: Биз ким ва нималардан қўрқамиз?
Бугунги санада, яъни 4 октябрда Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. Қуйида Қодирийнинг йиллар ўтса-да, ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материали.
Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. "Иштонсизнинг чўпдан ҳадуги бор", дегандек, шу вақтда иштонлик инсон — ҳадуксиз одам, эҳтимол, йўқдир. Туркистон истатистиқа идорасининг кейинги йиқған ҳисобига қарағанда, иштонсизлар банаъжи кўпайибдирларки, биз уларни айнан қуйида кўчирамиз:
Мустамлакачи — аччиғланған чоғида сирининг очилишидан қўрқадир.
Ҳар турлук идора мудирлари — сайлов яқинлашса мансабдан тушиб қолишдан қўрқадирлар.
Камбағал деҳқон ва ишчилар — кун сайин бозор баҳосининг бирга бир кўтарилишидан қўрқадирлар.
Ҳукумат идораларидаги порахўрлар — порахўрлиқ билан кураш бошланғандан бери ўзларининг сояларидан ҳам қўрқадирлар.
Кўкдаги булутлар — ёғмай деса Худонинг буйруғидан, ёғай деса ердаги махлуқларнинг чиртинг-пиртингидан қўрқадирлар.
Ўзбек хотунлари — эрларининг калтагидан, қизлари кўчага чиқай деса оналарининг туртугидан қўрқуб, песлар моховдан, моховлар песдан, аживалар тараладан, таралалар аживадан; қисқаси катта-кичик, ясси-япасқи, қинғир-қийшиқ, узун-қисқа ҳаммалари ҳам қўрқоқдирлар…
Ман нима ва кимдан қўрқаман?
Айниқса, маним ишим жуда ҳам қийин: ёзай десам, ошна-оғайнининг шўртумшуқлиғидан, ёзмай десам, "Муштум" поччанинг жекиригидан қўрқаман.
Яна бундан бошқа қўрқатурған икир-чикирларим:
— Эски шаҳар кўчаларидан юрсам, бетимга лой сачрашидан қўрқаман.
— Ёғмур ёққан кунларида Эски шаҳар расталарининг ағнаб кетишидан, совдагарларнинг тўнғуз қўпишидан қўрқаман.
— Билим юртлари ёнидан, бошланғич мактаблар қаршисидан ўтуб қолсам, истиқболдағи алвир-шалвир ўзбек маданиятидан қўрқаман!
Ҳарҳолда маним ҳам қўрқунчларим ўзимга етарлик…
Жулқунбой "Муштум" — 1923 йил, 1 май, 7-сон, 6-бет — қисқартирилган вариант
Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
#Жадидлар_авлодлари
БИРИНЧИ ПРОФЕССОРНИНГ ҚИЗИНИ ТАНИЙСИЗМИ?
📌ХХ аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятини жадидлик ҳаракатининг фаол аъзоси, қомусий билим соҳиби, олим, ўткир тилшунос, драматург ва шоир, жанговар публицист, биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитратсиз тасаввур қилиш қийин.
😘Жадиднинг авлодлари бугун орамизда умргузаронлик қилишмоқда. Хусусан, Фитратнинг қизи Севаргул Караматуллахўжаева бугун 90 ёшни қоралаган. У ота-онасидан эрта етим қолгач, “халқ душмани”нинг қизи тамғаси остида кўпгина ноҳақликларга учради. Руҳий ва маънавий қийинчиликларга қарамай отаси васият қилганидек ўқимишли бўлишга интилиб яшади.
🔖Чет тиллар институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети)ни тамомлагач, тинимсиз заҳматлар эвазига шу олийгоҳнинг проректори даражасигача кўтарилади. Нафақага чиққач эса АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ёш мутахассисларга инглиз тилидан дарс беради.
Севаргул Караматуллахўжаеванинг 3 нафар фарзанди, 4 набираси, 8 эвараси бор. Уларнинг аксарияти чет тили мутахассислари.
⚡️ Ўқитувчилар ойлиги 15 фоизга оширилади
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ умумтаълим мактабининг педагог ва бошқа ходимлари ойлиги октябрь ойидан бошлаб 15 фоизга оширилади.
Ўқитувчилар учун янгиланган ойлик суммаси қуйидагича:
– Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 169 минг 623 сўм;
– Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 390 минг 824 сўм;
– Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн. 796 минг 213 сўм;
– Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн. 230 минг 138 сўм;
– Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн. 674 минг 594 сўм.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Баходир Тиллаев - Назаримда
https://youtube.com/watch?v=8ijIArEplEQ&si=4u6moqqC_h7DWnQD
“Инсон андуҳлар гирдобида қанчалик қолиб кетса, ана шу андуҳларни бартараф қилиш ниятида чекилган машаққатлар туфайли, шодликларга эришув умидида шунчалик устувор бўлмоғи, кулфатни бахтга, ғамни шодликка айлантириш йўлида шу қадар қаттиқ курашлар олиб бормоғи ва ғалабага эришмоғи жоиз”.
Матназар Абдулҳакимнинг “Мангулик жамоли” китобидан.
#иқтибос | @M_Abdulhakim
Мустақиллик байрамида 4 кун дам олиш белгиланди
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади:
▪️ 31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
▪️ 2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
▪️ 3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўлмас Умарбеков,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Дутор
Ҳикоя
У ғира -ширада уйдан чиқарди. Қўлида кетмон сопидек узун сопли эркаксупурги, челак. Чиқарди-ю, кўчага разм соларди. Кечқурун қалин қилиб сув сепилган асфальт тратуарнинг нами тарқалган. Шарқираб оқаётган ариқ бетидаги қатор ёш чинорлар орасидан танга-танга нур тушиб турибди. Ҳаммаёқ топ-тоза. Шундай бўлса ҳам у ер бу ерга супурги уради, кейин катта кўчага чиқаверишда бурчак бўлиб тушган беш қаватли уй томон юради. Пенсияга чиққандан бери у шу ерларни супуриб-сидиради. Уйда ўтириб бўлармиди? Кампирнинг ўзига иш етмайди-ю, у нима қилади? Яхшиям шу ишни беришди. Тўғрироғи ўзи сўраб олди. Бўлмаса юраги нақ ёрилиб кетарди.
Катта уйнинг олдидаги хиёбонни, йўлакларни тозалаб бўлгач, муюлишдаги дераза тагига келиб туради. Шу ерда у машқ эшитади, дутор машқини эшитади. Бир ойча бўлиб қолди, кимдир шу уйда саҳарда дутор чалади. Кўп эмас, уч тўртта куй чалади. “Чор зарб”ни чалади, “Тановар”ни... яна нималарнидир чалади. Кейин дутор тинади. Тингунча у қулоқ солиб туради. Қўлида кетмон сопидек узун сопли супурги, челак...
У ҳам чаларди, яхши чертарди дуторни. Айниқса “Тановар”ни чертганда, юракларни сел қилиб юборарди. “Қўйинг, бўлди”, дерди кампири тушмагур енги учи билан кўзларини артиб. Мана энди ўн етти йилдан бери қўлига олмайди дуторни. Уйнинг тўрида, ўғлининг ҳошияли сурати ёнида осиғлиқ турибди. Ҳар куни бир қараб қўяди, лекин тегмайди. Юраги бетламайди тегишга. Уни мактабни битирганида ўғлига ҳадя қилган эди. Раҳматли чалолмади, урушда йўқ бўлиб кетди. Шу-шу деворда осиғлиқ. Ҳеч ким тегмайди- на ўзи, на кампири.
Дераза тагида чол машққа маст бўлиб ўғлини ўйларди. Тирик бўлганда у ҳам шунақа чалармиди?!
Бир куни хаёлга чўмиб ўтирганда катта уйдан бир йигит чиқди. Қўлида қизил духоба ғилофли дутор. Чолни кўриб салом берди.
-Яхши чертаркансиз,-деди чол.- Лекин дуторингизнинг мазаси йўқ.
-Ҳа, деди йигит,-қорни ёрилган эди, яхши тузатолмадим.
Эртасига у катта уйга эртароқ келди-да деразани тақиллатди, йигит чиқди
-Кечирасиз, ўғлим, безовта қилдим,-деди чол.-Манавини чалинг-чи.
Бу ўша ўғлига ҳадя қилинган дутор эди. Берди-ю, хиёбонга ўтиб кетди.
Кўп ўтмай “Тановар” жаранглади. Чол дераза ёнига келди. Машққа маст бўлиб туриб қолди. Қўлида узун сопли супурги, челак...
Сиёсий партиялар фаолиятидан
Ёшлар партия нигоҳида
тадбири таассуротларга бой бўлди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши ташаббуси билан IT Park марказида ўтказилган юқоридаги мавзудаги тадбирда кўпгина ёшлар қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Туман Кенгаши депутати Сарабиби Матёқубова ҳамда партия фаоллари қатнашдилар.. Учрашувда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирилди, таълим ва спортни ривожлантириш, ёшларни билимли бўлишларига эътибор қаратилаётганлиги, шунингдек ёшларга доир қонунларнинг мазмун-моҳияти, партиянинг мақсад ва вазифалари кенг тушунтирилди. Асосий мақсад, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, сиёсий билим ва кўникмаларини бойитиш, шу орқали уларни жамиятда фаол қатламга айлантиришдир.Шу билан бирга қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни кенг жалб қилиш, қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида тарғиб қилиш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Ойбиби Юсупова,
ЎзХДП туман кенгаши раиси
Тўйдан олдин ўтказиладиган”хина ёқар”нинг фақат номи сақланиб қолган. Қадимда келин бўлмишнинг уйида ўтказиладиган ихчамгина маросим бугунги кунда дабдабали қиз тўйига айланиб кетди. Камида икки юз нафарча одам йиғилади. “Хина ёқар”га ҳатто эркаклар ҳам келишади. (таклиф қилишгандан сўнг келмай иложлари ҳам йўқ.) Бу маросимнинг харажати ҳам куёвтўранинг гарданида. Маросимда кийиладиган куйлак, мусиқачилардан тортиб, тасвирга олувчиларга ҳам тўланадиган фалон сўм пулларни ҳисобга олсак, қанча харажат бўлишини бир ўйлаб кўринг. Эртасига бўладиган никоҳ тўйи даҳмазалари ҳаммасидан ошиб тушади. Фалон дона машина йўлга чиқиб, келин бўлмиш билан куёвни ўзимизнинг шевада айтганда “айланишма”га олиб боришади. Кейин тўйхонада ўтказиладиган дабдабали тўй, яна тасвирга олишлар, санъаткорлар, меҳмонларга ёзиладиган дастурхон, тортиладиган таомлару, тўйхона эгасини рози қилиш. Ўххў, бу харажатлар бадавлатга билинмас, лекин мундайроқ оилани қарзга ботиради, уни тўлаш куёвтўранинг гарданида, олдин ишлаганини тўйга харж қилган бўлса, энди эса қарзни тўлашга бел боғлайди.
-Бир куни ,-дейди тумандаги каттароқ тўйхоналардан бирининг эгаси,- бир йигит отаси билан келди. Улар тўйхонани фалон кунга банд қилмоқчи бўлишди. Шунда мен “ қараб кўрсам ўн кунгача тўйхонамиз банд қилинган экан” деб жавоб бердим. Ота эса, “ўғлим бошқа тўйхонага борайлик”- деди. Ўғил эса “йўқ, мендан олдин дўстларим шу тўйхонада тўй беришган, мен ҳам шуни ният қилган эдим, қачон тўйхона очиқ бўлса, шунда уйланаман” деб туриб олди. Янa “фалон санъаткор келиши керак, камида 3 минг долларга”- деди. Ҳайрон қолдим. Ота туриб бола гапирса. ёшлар дабдабага муккасидан кетсалар... қандай замон бўлди бу.
Буларнинг бари маърифатсизликка, китоб ўқимай қўйганликка бориб тақалади.
“ Агар ўзбеклар китоб ўқишга ҳам ошга келгандек йиғила олганларида эди, дунёда бундан қудратли миллат бўлмас эди”,-деган эди,- Алихонтўра Соғуний.
Ҳақиқатан ҳам шундай. Кимдир айтиши мумкин, “ким қандай тўй берса-берсин, орзу- ҳавас бор” деб. Лекин шу орзу- ҳавас одамларимизни қаерга етакламоқда? Фарзандлар келажаги қандай бўлади? Шуларни ўйлаганда бундай орзу- ҳавасни бошқа нарсага яъни илм ўрганишга сарф қилишга нима етсин. Ҳар қандай тараққиётнинг калити илмдадир. Дабдабабозлик, исрофгарчиликка эса ҳокимликдан тортиб, барча ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамкорликда кураш олиб боришмаса аҳвол шундай давом этаверади.
Меҳрибон Тиллаева
Огоҳ бўлинг
Долзарб вазифалардан бири
ахборот хавфсизлигини таъминлашдир
Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги доирасида вилоятимизда тарғибот тадбирлари ўтказилди. Жаҳонда бўлгани каби, юртимизда ҳам ахборот коммуникация технологиялари ривожланган сари унинг афзаллиги ва қулайликларидан фойдаланиш билан бир қаторда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. Киберхавфсизлик бу – тасодифий ва атайин қилинган ёки уюштирилган ахборот ҳужумларидан ҳимояланиш демакдир.
Телекоммуникация тармоқлари орқали бепарволик туфайли ёки қасддан амалга оширилаётган таҳдидларга қарши туриш, уларга нисбатан чора кўриш ва кутилмаган таъсирлардан ҳимояланиш борасида жорий йил 1-июлидан 31-июлига қадар “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги”, деб эълон қилинган эди.
Мазкур ойликда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолини қамраган ҳолда қатор тадбирлар ўтказилди. Иштирокчиларга "Кибермаданиятни юксалтириш ", "Одам савдосига қарши курашиш ойлиги" ва “Турмуш” профилактик ойлиги билан бевосита боғлиқ мавзуларда атрофлича тушунтириш берилиб, мавзуга оид видеороликлар намойиш қилинди ҳамда буклетлар тарқатилди.
Шуҳратбек МАШАРИПОВ,
туман ФВБ бошлиғи, подполковник
Ҳожиакбар РУСТАМОВ.
вилоят ФВБ ахборот хизмати бошлиғи, лейтенант.
Қўлимиздан келадиган юмуш
ёнғинларни олдини олишга барчамиз масъулмиз
Туман кенгаши сессиясида
Яқинда бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман кенгашининг 102 - сессиясида туман Кенгашининг депутатлик ўринлари сони 25 та қилиб белгиланди. Ушбу қарор Сайлов кодексида белгиланган қоидалар асосида қабул қилинди. Шунингдек сессияда 2019 йилда тузилган туман сайлов комиссиясининг ваколати тугатилган деб топилиб, янги таркибдаги туман сайлов комиссияси аъзолигига кўрсатилган номзодлар депутатлар томонидан тасдиқланди.
Қўшкўпир тумани сайлов комиссияси аъзолари рўйхати қуйидаги таркибдан иборат:
1. Дўсчанов Рўзимбой Худайберганович - комиссия раиси
2. Жуманиёзов Шокир Рўзметович - комиссия раиси ўринбосари
3. Матёқубова Феруза Давронбек қизи- комиссия котиби
4. Реджапов Қудрат Қурбонназарович - комиссия аъзоси
5. Оллаберганова Ойгул Рустамбековна- комиссия аъзоси
6. Аллаберганова Феруза Сапарбаевна -комиссия аъзоси
7. Давлатова Шодия Хусанбой кизи-- комиссия аъзоси
8. Курязова Нодира Илхамбоевна - комиссия аъзоси
9. Атамуротова Зийнат Султоновна-- комиссия аъзоси
10. Курбонбоев Шухрат Сафарбоевич - комиссия аъзоси
11. Юсупов Анвар Рўзимбой ўғли - комиссия аъзоси
12. Шомуротова Шахноза Омонбоевна- комиссия аъзоси
13. Авезов Жасур Равшанбекович - комиссия аъзоси
14. Отожонов Элёр Ботирович -комиссия аъзоси
15. Худайберганов Камоладдин Каримович - комиссия аъзоси
16. Қурбонбоев Илёсбек Саид ўғли- комиссия аъзоси
17. Саидов Отаназар Собиржанович- комиссия аъзоси
18. Авезова Муқаддас Эгамбергановна -комиссия аъзоси
19. Зарифбоева Сарвиноз Зафарбек қизи- комиссия аъзоси
20. Матяқубова Санамжон Шарифбоевна- комиссия аъзоси
21. Атажонов Даврон Бекдурдиевич -комиссия аъзоси
Туман сайлов комиссиясининг қарори
Халқ депутатлари туман Кенгашига
сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9 -, 201 ва 88-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1338-сон қарори билан тасдиқланган “Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, туман сайлов комиссияси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Туман ҳокимлигининг “Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича 25 та сайлов округларини тузиш ҳақида”ги тақдимномаси маълумот учун қабул қилинсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари қуйидаги тартибда тузилсин:
1- Қўшкўпир сайлов округи бўйича:
туманнинг Маданият, Гулзор , Ёвғир маҳаллалари ва Баҳористон маҳалласининг бир қисми. Сайловчи сони - 4993 нафар, 2 та сайлов участкадан иборат.
2- Мустақиллик сайлов округи бўйича:
Тараққиёт маҳалласи, Янгилик ва Ёвғир маҳаллаларининг бир қисми сайловчи сони- 5087 нафар, 2 та сайлов участкадан иборат.
3- Баҳористон сайлов округи бўйича:
Баҳористон маҳалласи ва Чаманзор маҳалла фуқаролари йиғинининг бир қисми сайловчи сони - 2403 нафар, 1 сайлов участкадан иборат
4- Янги Ўзбекистон сайлов округи бўйича:
Иқбол маҳалласи фуқаролари йиғини ва Чаманзор маҳалласи фуқаролари йиғинининг бир қисми киради, сайловчи сони - 2514 нафар, 1 сайлов участкадан иборат.
5- Янгилик сайлов округи бўйича:
Янгилик маҳалласининг бир қисми, Ёвғир маҳалласи ҳудуди ва Месит маҳалласи ҳудуди киради. Сайловчи сони -2473 нафар, 1 участкадан иборат.
6-Айронкўл сайлов округи бўйича:
Айронкўл маҳалласи ҳудуди ва Бўрлоқ маҳалласи ҳудуди киради. Сайловчи сони - 4843 нафар, 2 та участкадан иборат.
7-Ўзбекёп сайлов округи бўйича:
Амирқум маҳалласи, Қоровул маҳалласи ҳудуди, ва Ваҳимчи маҳалласи ҳудуди киради. Сайловчи сони - 5101нафар, 2 та участкадан иборат.
8-Ғозовот сайлов округи бўйича:
Дўстлик маҳалласи, Меҳнатобод маҳалласи, Илгалди маҳалласи ҳудуди киради. Сайловчи сони - 4336 нафар. 2 та сайлов участкадан иборат.
9-Шеробод сайлов округи бўйича:
Шеробод,, Бекобод ва Пахтакор маҳаллалари ҳудуди киради. Сайловчи сони - 7221 нафар, 3 та сайлов участкадан иборат.
Оммабоп ва ҳаммабоп қовун сайли
Кўҳна, бироқ ҳамиша навқирон Хива шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий “Қовун сайли”миллионлаган одамларни иштирок этишга чорлади. Сайил ва томошалар уч кун давом этди. Унда қўшкўпирликлар ҳам бободеҳқонлар, уста қовунчилар етиштирган сархил қовунлардан кўргазмалар ташкил қилдилар.
Туман хабарлари
Янги уйлар муборак
Туманимизда ҳам кейинги йилларда кўпқаватли уйлар қурилиб, уй жойга муҳтож бўлганларнинг эҳтиёжи қопланмоқда. Бу бир жиҳати бўлса, иккинчидан шаҳарча инфратузилмаси яхшиланиб бормоқда.
Яқинда худди шундай кўпқаватли иморатлар “Маданият” маҳалласида бунёд этилиб, янги хонадон эгаларига сертификатлар топширилди. Ушбу жараён тантанали тарзда ташкил қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўктам Машарипов, туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов сўзга чиқиб, янги уйлар билан хонадон эгаларини қутладилар. Тадбирда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Маънавият фестивали
“Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак- Ватанмиз” шиори остида ўтказилиб, элдошларимизга завқ бағишлади.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Республикамиз марказидан ҳамда вилоятимиздан бир гуруҳ маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар ва санъаткорлар келиб, туман аҳлининг кайфиятини кўтарадиган завқли онларни ҳадя қилдилар. Ушбу фестивалда таниқли нотиқ, профессор Раҳимбой Жуманиёзов, шоиралар Гавҳар Ибодуллаева, Сайёра Тўйчиева, Ўзбекистон халқ артистлари ака -ука Ғофур ва Ғулом Эшчановлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳамид Тошпўлатов, Меҳмонали Салимов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мурод Қиличев, хонанда Бекзод Эшоновлар қатнашиб, ўзларининг чиқишлари билан элдошларимиз қалбига хушнудлик, байрамона кайфият бахшида қилдилар.
Руҳия Исмоилова
Бугуннинг гапи
Ислоҳот ва масъулият
Бугунги кунда мамлакатимизда қатор ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Уларнинг бари мамлакат тараққиёти, инсонлар фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Хўш, аслида ислоҳот деганда нимани тушунамиз? Аввало ушбу саволга жавоб бериб ўтишни лозим деб билдик. Ушбу сўз ижтимоий ҳаётнинг бирон-бир томони (тартиблар, идоралар, муассасалар)ни ўзгартириш, қайтадан тузишни англатади.. У расман — ҳар қандай мазмундаги янгиликни жорий этиш ҳисоблансада, аслида кўп ёки оз даражадаги илғор қайта ўзгартириш назарда тутилади. Ислоҳотлар турли мамлакатларда уларнинг географик жойлашиши, иқлими, иқтисодий, интеллектуал салоҳияти, маънавияти, маданияти, миллий хусусиятлари ва бошқа ўзига хос омиллардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Яхши маълумки, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг қатор соҳалар ислоҳ қилинди. Улар ўша давр учун, яъни ўтиш даври учун зарур бўлган ислоҳотлар эди. Тадбиркорликни, хусусий мулкни қўллаб қувватлаш, фермерликни ривожлантириш, аграр ва таълим, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Улар озми кўпми мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашга, ўтиш давридаги қийинчиликларни енгиллаштиришга ҳисса бўлиб қўшилди. Бугунги кунда илгари сурилаётган қатор янгиликлар, ўзгартиришлар эса ватан тараққиётини жадаллаштириш, инсонларнинг турмуш даражасини юксалтириш, мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишга қаратилган. Ўзимизга хос бўлган ривожланишнинг муҳим омили маҳалла институтини янада такомиллаштириш борасида илгари сурилган ислоҳотлардан халқимиз яхши хабардордир. Маҳалла еттилиги жорий қилинди, маҳаллалар уюшмалари иш бошлади. Камбағалликни қисқартириш, ишсизликни тугатиш, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ҳам тамомила янгилик ва ўзгартиришлардан бири, холисона айтганда муҳим ислоҳотлардан саналади.
Маҳалла еттилиги таркибида фаолият юритаётган аёллар фаоллари хонадонма- хонадон кириб бориб, ёрдамга муҳтож, бандлиги таъминланмаган, муаммоли вазиятларга тушган аёлларни аниқлаб, “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда манзилли тарзда ёрдам кўрсатдилар ва бу ишлар ҳануз давом этмоқда.
2-mart – O‘zbekiston Birlashgan Millatlar Tashkilotiga (BMT) a’zo bo‘lgan kun
BMT yer yuzida tinchlik va xavfsizlikni ta’minlash, davlatlararo hamkorlikni rivojlantirish maqsadida tashkil
etilgan eng nufuzli xalqaro tuzilmadir.
O‘zbekiston 1992-yil 2-martda BMTga a’zo bo‘lgan. Shu kundan e’tiboran BMT bosh qarorgohi peshtoqida davlatimiz bayrog‘i hilpiray boshladi.
1993-yil 24-oktabrda Toshkentda BMTning vakolatxonasi ochildi. BMTda ham O‘zbekiston Respublikasining doimiy vakolatxonasi ish boshladi.
🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Хива туманидаги Истиқлол маҳалласида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев во время поездки в Хорезмскую область посетил махаллю Истиклол Хивинского района и ознакомился с условиями жизни населения.
#Mirziyoyev #safar #Xorazm #mahalla
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келгач, дастлаб Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига бориб, Амударёдаги янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Хорезмскую область посетил Амударьинский район Каракалпакстана, где принял участие в церемонии открытия нового моста через Амударью.
#Mirziyoyev #safar #Xorazm #kuprik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бугун шоир, адиб Матназар Абдулҳаким туғилган куни
Читать полностью…