Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар юзасидан янгиликлар ва шахсий фикрлар. Боғланиш учун @Harbiroilatadbirkor_bot Кредит масаласида мурожаат учун @arzonkredit_bot
Ўзсаноатқурилишбанк раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов томонидан Бухоро вилоятидаги барча банкларнинг раҳбариятига - жудаям бир ажойиб, оддийгина тилда ўтказилган семинар тренинг видеосини каналга жойлаштираябман.
Тренинг асосий мавзуси, бу мижозларга максимал даражада қулайликлар яратиш йўналишида банк тизимини тубдан ўзгартириш. Оддий тилда, банк - мижоз ўртасидаги масофани камайтириш. Шунга банк мижозлари ҳам кўрса фойдали.
Видеони скачать қилиб албатта кўринг. Тавсую. Жудаям тушунарли тилда. Хозирги кунда китоб ўқиш ва семинар эшитиб малака ошириш энг фойдали ишлардан бири деб ўйлайман.
Имхо
Имтиёзли кредитларни олиш шартлари бирхилми?
Ушбу саволга жуда кўп дуч келаман. Ҳатто банкнинг катта-катта лавозимларда ишлайдиган ходимлари ПҚ-3777 бўйича шунча кредит, ПҚ-4231 бўйича эса бунча кредит ажратдик деб йиғилишларда айтади. Ўтириб гаплашиб кўрсангиз 4231 Қарори мазмунини яхши билмай бу ҳам Ҳар бир оила – тадбиркор дастури, барча имтиёзли кредитлар шу Қарорга асосан бирлашиб кетган, тартиби ҳам бирхил деган гапларни айтиб одамни “рука-лицо” ҳолатига келтириб қўйишади.
Аслида ПҚ-4231-сон Қарор Ҳар бир оила – тадбиркор дастури доирасида ажратиладиган кредитларни тартибга солувчи ёки барча дастурларни шартларини тўлиқ бирлаштирувчи хужжат эмас. Ҳар бир оила – тадбиркор дастурини тартибга солувчи алоҳида ПҚ-3777-сон Қарор ва унга асосан ишлаб чиқилган 3022-сон билан рўйҳатга олинган "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом мавжуд. Ўтган йили 21 та банк айнан шу Низомга асосан имтиёзли кредитларни ажратган.
4231-сон Қарор эса 7 та дастурни фақатгина иккита нарса билан бирлаштирган (8-банди). Бу ҳам бўлса, биринчиси – кредит маҳсулот етказиб берилишидан кейин ажратилиши (супермаркет усули), иккинчиси – кредит Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг (ҳокимият) хулосаси асосида ажратилиши. Шу иккита нарса холос. Қолган шартлари эса ҳар бир дастурни ўзига тегишли Қарор ва Фармонларда ёзилган. Фоизлари ҳам қайсидури 7, қайсидури 8 дан бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги 4498-сон Қарорига асосан 2020 йилдан бошлаб барча дастурлар бўйича кредитлар йиллик 16 фоизлик ставкадан берилиши ҳамда молиялаштирувчи банклар 3 та, Халқ банки, Агробанк ва Микрокредитбанк бўлиши белгиланди. Кредит ажратиш тартиби, яъни ҳужжат йиғиш тартиби мутлақо ўзгармаган. Ҳужжатлар 7 та дастур бўйича аввал белгиланганидек йиғилади.
Каналга юқорида айтилган барча хужжатлар жойлаштирилган.
ИМХО.
Кўп бериладиган саволларга жавоб.
Каналга анчадан бери янгиликлар жойлаштирилмаганлиги учун узр сўрайман. Шу ўринда жуда кўп тадбиркорлар томонидан каналга мурожаатлар ёки саволлар келиб тушади. Ушбу саволларга жавоб беришга харакат қиламан, лекин берган жавобларим оммага эмас, ўша фуқаро доирасида қолиб кетади.
Албатта берилган жавоб оммавий ва халқ тилида бўлса, шу мазмундаги мурожаат ёки саволлар ҳажми камаяди. Ўзи таҳлил қилинганда мурожаатларнинг аксарияти савол кўринишида бўлади, яъни кимнидир устидан шикоят эмас, “Кредитлар қачондан берилади?,” “Фоизи қанча?”, “Қайси банкка борай?” каби саволлар кўринишидаги мурожаатлар бўлади. Бошланишига галстукни ечиб, Қарор, Низом демасдан, шу 3 та саволга жавоб бериб ўтмоқчиман.
Аслида республика буйича кредитларни ажратилиш динамикасига қарайдиган бўлсак, улар 2018 йилнинг июлидан бошлаб узлуксиз ажратиб келинмоқда. Ҳа албатта “мен банкка мурожаат қилганимда менга ресурс йўқ деб айтишдику” дейишингиз мумкин. Бу саволга жавоб оддий, ресурслар хеч қачон чексиз бўлмайди, қайсидир банк филиали ресурсларни бошқа филиалга қараганда тезроқ ўзлаштириши мумкин. Шунга қайсидир филиалда ресурс бор, қайсидирида эса тугаб қолиши мумкин. Лекин бу дастур тугади дегани эмас. Бу ҳолат таклифга қараганда талаб юқорироқ бўлганидан, оддийроқ қилиб айтганда аҳолимизни тадбиркорлик қилишга жуда катта қизиқиши борлигидан пайдо бўлади.
2020 йилда кредитлашда кичик бир узилиш бўлди, бунга сабаб кредитловчи банклар олдингидек 20 та эмас 3 та бўлади. Маҳаллалар ҳам янгидан 3 та банкка бириктирилди. Шу жараёнда банклар қайси маҳаллага кредит бериш кераклилигини билмай тўхтаб қолишди. 10 кунча шу ҳолат кузатилди. Ҳозирда республиканинг барча маҳаллалари 3 та банкка бириктирилди. Қайси банкка қайси маҳалла бириктирилганлиги маҳалла раисидан сўрасангиз бўлади. Билмаса, ҳудудий Марказий банкларда рўйхати бор. Кредитлаш бошланган. Энди банклар уйма-уй юриб, кредит оласизларми деб уйингизга тақиллатиб келмайди. Сиз маҳалла раисларига мурожаат қилишингиз керак. Улар сектор раҳбарлари билан лойиҳангизни кўриб чиқиб, Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказига йўллайди (йўллаши керак). Имтиёзли кредитлар 2020 йилдан бошлаб йилига 16 фоиз ставкасида ажратилади.
Бу йил лойиҳани кўриб чиқилишида эътибор кафолатланган ишчи ўрни яратадиган ва ялпи ҳудудий маҳсулот ошишига ҳисса қўшадиган кичик ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига қаратилади.
Албатта барчаси шахсий фикрлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони (ПФ-5893, 12.12.2019 й.)
Каналга уланиш:👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Ҳар бир оилада тадбиркорликни йўлга қўйиш ва даромадларни кўпайтириш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом
(рўйхат рақами 3022, 09.06.2018 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги фармони (ПФ-5466, 27.06.2018 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони
(ПФ-5242, 17.11.2017 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (ПҚ-3680, 26.04.2018 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Боғча ташкил қилиш учун қандай қилиб 1 фоизлик кредит олса бўлади ?
Барчамизга маълумки 2020 йилдан бошлаб барча ижтимоий дастурлар доирасидаги кредитлар қайта молиялаштириш ставкасида яъни 16 фоиз ставкада ажратилиб келинмоқда. “Хўш, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган фоизда кредит ажратилмайдими, ажратилса қайси йўналишларга ажратилади?” - деган савол ҳаммани қизиқтириши тайин.
Бугунги кунда, Сиз сўрамоқчи бўлган имтиёзли кредит 2018 йилнинг апрелидан бошлаб тижорат банклари томонидан мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига 15 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоизли ставкада ажратилмоқда.
Ушбу кредитлар устувор равишда мактабгача таълим нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга берилади.
Ҳақиқатда болалар боғчаси очиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлиб, лекин ишни нимадан бошлашни билмай турган тадбиркорлар қуйидаги сатрларга диққатлироқ бўлсин.
Имтиёзли кредит олиш учун Сиз биринчи навбатда Мактабгача таълим вазирлиги билан БИТИМ шартномаси тузишингиз керак бўлади. “Битим шартномаси ўзи нима дегани?” дейишингиз мумкин. Битим шартномаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича тузиладиган шартнома. Мактабгача таълим вазирлиги давлат томонидан шерик сифатида тадбиркор билан 30 йилга битим тузади. Бунда Сиз, Мактабгача таълим вазирлигига ариза, бизнес режа, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун гувохнома, лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда вазирлик талаб қиладиган бошқа қўшимча ҳужжатларни тақдим этишингиз керак бўлади.
“Банкдан кредит олишим учун битим имзолаб ўтираманми” – деб ўйламанг. Давлат билан хусусий шериклик шартлари асосида боғча очсангиз, бунда сиз имтиёзли кредитдан ташқари давлат томонидан бир қанча имтиёзларга эга бўласиз.
Энди Сиз Вазирликнинг барча шартларини бажариб, битим имзолагандан кейин боғча ташкил қилишда имтиёзли кредитга талаб мавжуд бўлган тақдирда барча ҳужжатлар билан ҳудуддаги тегишли банкларга мурожаат этасиз.
Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
Сиз банкка кредит олишда ҳамма ҳужжатларни тўлиқ беками-кўст тақдим этишингиз мумкин, лекин гаров таъминотингиз бўлмаса кредит ололмайсиз. Ҳаётий амалиётда ҳам бунга бир неча бор дуч келганмиз. Шу боис Сиз банкларга кредит олишда гаров таъминоти турларидан бирини тақдим этсангиз, бу ишнинг
70 фоизи битди дегани.
Баъзи бир тадбиркорлар томонидан “Биз вазирлик билан битим имзоладик, лекин банкка борганимизда ресурс йўқ” деган гаплари эшитилиши мумкин. Бу табиий ҳолат, чунки банклар ушбу кредитларни Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Бунда Молия вазирлиги тижорат банклари томонидан ҳар битта боғча учун берилган буюртмаларга асосан маблағларни ажратиб беради. Ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан боғчаларни қурилиш ишларининг боришига қараб босқичма-босқич ажратиб беради.
Шуни алоҳида айтиш керакки 2020 йилдан бошлаб барча ижтимоий дастурлар доирасидаги кредитлар қайта молиялаштириш ставкасида яъни 16 фоиз ставкага ўзгарганлиги сабабли ушбу мактабгача таълим муассасалари учун берилаётган 1 фоизли кредит ҳудудларга қараб фоизи ўсиши эҳтимоли йўқ эмас.
Агар сиз юқорида келтирилган гапларга ишонмасангиз, ишониб тушунмасангиз, тушуниб янаям тўлиқроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тўлиқ танишиб чиқишингизни маслаҳат бераман.
ИМХО.
Имтиёзли кредит олиш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш учун бизнес режа керакми?
Интернетдан бизнес режа қидираман десангиз ҳаётга тадбиқ этиб бўлмайдиган, минг хил вариантлардаги бизнес режалар чиқиб келади. Қайси бирини танлашни билмай қоласиз.
Шунинг учун сизларга www.alldata.uz сайтини тавсия этаман.
Сайтда айнан Ўзбекистонда тадбиркорликни бошлаш учун тайёр бизнес режалар мавжуд.
Реклама эмас, шахсий фикр.
⚡️⚡️Ҳурматли фуқаролар ва банк мижозлари!
Агар Сизларда
⸰ «Ҳар бир оила — тадбиркор»;
⸰ «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш»;
⸰ «Ҳунармандчиликни ривожлантириш»;
⸰ «Бандликка кўмаклашиш»;
⸰ «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш»;
⸰ «Yoshlar — kelajagimiz» дастурлари доирасида кредитлар олиниши бўйича муаммолар мавжуд бўлса, сиз ушбу @arzonkredit_bot бот орқали ўз мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.
Ушбу ботга келган мурожаатлар тегишли банклар масъул ходимларига жўнатилади ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Ботда фойдаланувчилар сони кўплигини инобатга олиб, мурожаатингизни аниқ, содда ёзиб битта пост орқали қуйидаги кўринишда жўнатишингиз сўралади.
1. Ф.И.Ш:
2. Телефон рақамингиз:
3. Яшаш манзилингиз (вилоят, туман, маҳалла):
4. Мурожаат қилган банкингиз:
5. Қисқача мурожаат мазмуни:
Маълумот учун:
— кредитлар олдин олинган кредитларни қайтарилишидан шаклланадиган 2,9 трлн.сўм ресурслар эвазига берилади;
— устувор равишда кафолатланган ишчи ўринлари яратадиган, аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулот ошишига ҳисса қўшадиган кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади;
— ўтган йилга ўхшаб лойиҳалар қисқа вақт ичида эмас, йил давомида молиялаштирилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори (ПҚ-4498, 24.10.2019 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (ПҚ-4231, 07.03.2019 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарори
(ПҚ-3777, 07.06.2018 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қуллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони (ПФ-5325, 02.02.2018 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (ПҚ-3856, 14.07.2018 й.)
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/harbiroilatadbirkor