hajumrauz | Неотсортированное

Telegram-канал hajumrauz - HAJ-UMRA MARKAZI

8367

Ўзбекистон Республикаси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг расмий телеграм канали +998 99 882-18-58 Kanalga ulanish 👇👇👇 https://t.me/hajumrauz

Подписаться на канал

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 Жабал Нур

🔹Мазкур тоғининг номи ўзбекчага таржима қилинса, нурли тоғ деган маънони билдиради.

🔹Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан шу тоғдаги Ҳиро ғорида кўп йиллар одамлардан холи қолиб ибодат қилганлар. У зот алайҳиссаломга биринчи ваҳий ҳам шу ерда нозил бўлган. Нурли тоғнинг баландлиги 642 метр, Маккада жойлашган. Ҳиро ғори тоғнинг шимоли-шарқий тарафида бўлиб худди туянинг  ўркачига ўхшайди.

🔹Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу мушриклардан яширинган Савр тоғининг баландлиги 728 метр.  Аллоҳ таоло:

“Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. (Тавба сурасининг 40-ояти)

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

✅Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

⛰ САФО ВА МАРВА

⛰Сафо ва Марва Маккадаги икки муқаддас тепалик. Уларга бориш ҳаж ва умрани бажариш амалларидан бири  ҳисобланади. Қуръони каримда:

🌙 “Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас. Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир. (Бақара сураси, 158 оят)

✅ Оятда саъйи қилиш вожиб бўлади, дейиш ўрнига, «Саъйи қилиш гуноҳ бўлмайди», дейилишининг боиси шуки, иккала тепаликда бут борлиги учун, саъйи қилиш мушрикларнинг иши, гуноҳ бўлади, деб ўйлаб мусулмонлар саъйи қилмай қўйган эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло гуноҳ бўлмайди, саъйи қилинглар, демоқда.

💦Сафо ва Марва Зам-зам булоғига яқин жойда жойлашган. Исмоил алайҳиссалом чақалоқликларида онаси Ҳожар она ана шу ерда туриб Аллоҳдан сув сўраб илтижо қилган ва Аллоҳ таоло Зам-зам сувини ато этган.

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

✅Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕌 Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🌹 Равза — боғ деган маънони билдиради.

🤲 Уламолар бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

🔹Умра сўзи қандай маънони англатади?


Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

🔹Умра қандай ибодат?

Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.

🔹Умрада қандай амаллар бажарилади?

Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.

🔹Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади?

Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.

🔹Умранинг суннат амаллари қайсилар?

Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.

🔹Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи?

Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 УМРА ИБОДАТИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 “УМРА – 2023” МАВСУМИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

✅ Бугун, 14 сентябрь куни “Умра – 2023” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🛫 Маълумот ўрнида, ҳар 3 кунда бир маротаба амалга ошириладиган авиақатнов юртимиздан Саудия Арабистонига йўл олади. Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

⚡️Умра тадбирини ташкил этиш бўйича нотўғри талқинларга муносабат!

📁 Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

🌐 Шу кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида мазкур қарордаги айрим жиҳатлар бўйича шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

Аслида, мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилаётгани келтирилган.

Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

🟢100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

🟤“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

🔵“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

🔴“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

🟢“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

📆 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилади.

📝Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим: Қарордаги “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланиши қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, бироқ мазкур жиҳатни турли ассоциация ва ваколатга эга бўлмаган шахслар томонидан шахсий қарашга асосланган ҳолда нотўғри талқин қилиниши – одамларни чалғитишга сабаб бўлмоқда.

🔴Аслида, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади.

❗️ Ўз навбатида, мазкур қарорни шарҳлаш ва шахсий қарашни оммага сингдириш турли ассоциация ва шахсларнинг ваколатига кирмаслигини маълум қиламиз.

😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 УМРА ИБОДАТИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 УМРА ДАСТУРИ

🔹 Мадинада - “Saraya Harmony Madinah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 100 метр;

🔹 Маккада - “Olayan Masi Makkah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 1,7 км. 24 соат Ҳарамга қатновчи бепул Замонавий автобуслар;

🔹Жойлаштириш бир хонада 4 киши;

🔹3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;

🔹Дастур 10 кун;

🔹Тиббиёт маркази;

🔹Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🔹Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат;

🔹Ҳадиялар;

🔹Тошкент-Жидда-Тошкент авиачипта (Uzbekistan Airways);

☎️ Мурожаат учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази +998 99 882 18 58, +998 77 085 18 58

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 Ахборот 24 | Саудия Арабистонида юртдошларимиз Ҳаж зиёртини адо этишмоқда

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 ҲАЖ ИБОДАТИ БОШЛАНДИ, МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ

Бугун, 26 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда покланиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила лаббайкани айтиб, Мино водийсига йўл олдилар. Бўлғуси ҳожиларимиз гуруҳ раҳбарлари бошчилигида автобуслар билан Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга жойлашдилар.

🔸 Баҳаво, кенг ва текис ҳудудда қад кўтарган мазкур чодирларнинг ҳар бири юмшоқ ўринлар, совуткичлар билан жиҳозланган. Озода, саранжом-саришта ушбу масканда ҳар қадамда салқин ичимликлар билан тўлдирилган махсус идишларни кўриш мумкин. Чодирлар олдига қўйилган самоворларда эса чой қайнаб туради. Мино водийсида зиёратчиларимиз фақат дуо ва ибодат билан машғул бўладилар.

📋 Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 Ҳаж-2023: Юртдошларимизнинг ҳаж амалларини адо этишга пухта ҳозирлик кўраётганлари тафсилотлари "Ахборот 24" лавҳасида

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 «Ҳаж-2023»: зиёратчилар Саудия Арабистонига кузатилмоқда

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 «Ҳаж-2023» Мадинаи мунавварадаги юртдошларимизнинг файзли амаллари ва қалб кечинмалари хусусида «Ахборот 24» дастури учун махсус лавҳа

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

Арафот тоғи

🔹Арафот тоғи зиёратчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ерда ҳаж амалларидан бири бажарилади. Арафот тоғи Жаннатдан ҳайдалган Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз ер юзида топишган азиз жой саналади.

🔹Арафот тоғининг нима учун бундай номланиши тўғрисида бир неча ривоятлар мавжуд. Жумладан, Арафот тоғида Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз бир-бирларини топишишгани учун шундай номланган. Ҳажда одамлар Арафот тоғида тўпланганлари сабабли “арафа куни” деб номланган. Аслида бу сўз “урф” сўзидан олинган бўлиб, унинг маъноси “яхшилик” деганидир. Чунки одамлар Арафот тоғида турсалар, Аллоҳ таоло уларнинг қалбларини поклаб, хато ва гуноҳларини кечиради.

🔹Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатди. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арафот деб номланиб қолди».

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

✅Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

#ВИДЕОҚЎЛЛАНМА
🕋 УМРА АМАЛИНИНГ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ВА ОДОБЛАРИ
(Умра ибодатига борувчилар сақлаб қўйиши ва тарқатиши тавсия этилади)

▶️ youtube орқали кўриш

Manba: Muslim.uz
#umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

✅Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

УМРАГА БОРГАНДА НАМОЗ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

🔵❓CАВОЛ: Биз яқинда умра зиёратига бормоқчимисиз. Биз у ерда намозларимизни қандай ўқиймиз. Қаср қилибми ёки тўлиқ ўқиймизми?

🔹💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Инсон уч кеча-кундузлик (тақрибан 96 км) узоқдаги жойга 15 кун ва ундан ортиқ муддатда туришни қасд қилиб борса, кўзлаган манзилига етиб борганда муқим ҳисобланади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Йўлда мусофир бўлиб намозларини қаср қилиб ўқийди. Агар 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади ва намозларини қаср қилиб ўқийди.

Умрада ҳам худди шу йўсинда амал қилинади.

🔹Одатда одамлар 10, 15 ёки 20 кунга умрага боришади. Бу кунларнинг ҳам бир қисмида Мадинада, яна бир қисмида Маккада бўладилар. Агар Мадинада туриш куни 15 кундан кам бўлса, намозларни ўзлари ўқиганда, қаср қилиб ўқийдилар. Ўша ердаги имомга иқтидо қилиб ўқисалар, намозларни тўлиқ ўқийдилар.

🔹Маккада тургандаги намозларини ҳам худди шундай адо этадилар. Саудия Арабистонида умумий турадиган кунларини ҳисобламайди. Масалан, Мадина ва Маккада жами 15 ёки 20 кун турадиган киши, “Ҳар икки шаҳарда ҳам муқим бўламиз” деган тушунчага бормасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

Айни пайтда Мадина шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2023” янги мавсумининг илк зиёратчилари Масжидул Набавийда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак Равзаларини зиёрат қилиб, яқинларининг саломларини етказишмоқда.

Мазкур муборак масканда зиёратчиларимиз дуо ва ибодатлар қилиш билан бирга гўзал шаҳардаги Бақи қабристони, Қубо масжиди ҳамда Уҳуд тоғини зиёрат қилишяпти...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 “УМРА – 2023” МАВСУМИДА ЗИЁРАТЧИЛАР МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ЕТИБ КЕЛИШДИ

✅ Зиёратчилар Мадина шаҳрида Масжиди Набавий, Равза, Қубо, Қиблатайн, Уҳуд тоғи ва бошқа муқаддас қадамжоларни зиёрат қиладилар.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 УМРА ЗИЁРАТЧИЛАРИ УЧУН ЙЎРИҚНОМА

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

⚡️Умра тадбирини ташкил этиш бўйича нотўғри талқинларга муносабат!

🌐Батафсил: /channel/DinQumita/3737

😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

#Кун_ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳожи ва умра қилгувчи Аллоҳнинг меҳмонидир. Агар Аллоҳга дуо қилсалар дуоларини ижобат қилади ва агар Ундан мағфират сўрасалар уларни мағфират қилади” дедилар (Ибн Можа ривояти).

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

⚡️“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

☑️ Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

🔸 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

🔸 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

🔸 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

🔸 “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

🔸 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

☑️ “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸 мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;

🔸 мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;

🔸1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

✳️ Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🛩 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА

🔸Аввал хабар берганимиздек,  зиёратчиларимиз “Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунладилар ва айни пайтда бирин-кетин юртимизга қайтишга тараддуд кўрмоқдалар.

✅ Бугун, 4 июль куни биринчи гуруҳ зиёратчиларимиз юртимизга қайтиб келади.

❗️Ҳожиларимизни кутиб олувчилар: уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига

🕌 Юртдошларимиз тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнини ҳам рисоладагидек, чиройли тартибда ташкил этиш мақсад қилинган.

🛫 Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🌙 АРАФОТДА ЗИЁРАТЧИЛАР ДУОЮ ИЛТИЖОЛАРГА КИРИШДИЛАР

✅ Бугун, 27 июнь арафа куни юртимиз зиёратчилари ҳажнинг энг муҳим фарзини адо этиш мақсадида, Арофат майдонига етиб келдилар.

🌙 Ҳадисларда келтирилишича,
Арофат улуғ манзиллардан бири бўлиб, бу ерда қилинган дуолар шак-шубҳасиз қабул бўлади. Буни яхши англаган ҳожилар ҳар дамни ғанимат билиб, бундан унумли фойдаланмоқдалар.

🔸Ишчи гуруҳи томонидан зиёратчиларимиз хотиржам ибодат қилишлари учун кенг ва шинам чодирлар тайёрланган, совуткич ва музлаткичлар узлуксиз ишламоқда, уч маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва салқин ичимликлар мунтазам тақдим этилмоқда.

🤲 Ҳожиларимиз Арафотда дуои хайрлар, ибодатлар билан бўлиб, пешин ва аср намозларини жам қилиб ўқийдилар. Дуо ва тазарруларда бардавом бўладилар. Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қиладилар.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

ҲАЖДА ТИҚИЛИНЧ ХАВФИ САБАБЛИ МУЗДАЛИФАДАН АЁЛЛАР ВА ҚАРИЯЛАР ЭРТА ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж

❓1090-САВОЛ:
Муздалифада тунаб қолиш шартми? Агар тиқилинч юзага келиш хавфи юқори бўлса, ундан эртароқ кетиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Муздалифада туриш ҳажнинг вожибларидан биридир. Унда ҳайит куни бомдод вақти киргандан кейин қисқа муддат бўлсада туриш вожиб, бомдод вақтидан то кун ёришгунича туриш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
قدر الواجب منه ساعة لطيفة، وقدر السنة امتداد الوقوف الى الإسفرار جدا
“Муздалифада туришнинг вожиб миқдори (бомдод вақти киргандан кейинги) қисқа муддатдир. Суннат миқдори эса, у ерда туриш кун жуда ёришиб кетунича давом этишидир” (“Ғунятун носик” китоби, 266-бет).
   Демак, ҳайит куни бомдод вақти бўлиши билан Муздалифада бомдод намозини  адо этиб, кун ёришгунича ўша ерда дуо ва зикрлар билан машғул бўлиб туриш орқали ҳам вожиб, ҳам суннатни адо этилган бўлади.
   Агар Муздалифада тиқилинч юзага келиш хавфи юқори бўлса, кечанинг иккинчи ярмида аёллар, беморлар ва қарияларни эртароқ чиқиб кетишларига рухсат берилган. Бу ҳақда мазҳабимиз уламолари шундай дейишган:
ولو ترك الوقوف بها فدفع ليلًا فعليه دم إلا إذا كان لعذر بأن يكون به ضعف أو علة أو كانت امرأة تخاف الزحام فلا شيء عليه، كذا في «الهداية» و«اللباب»، فإن كان رجلا يخاف الزحام لا لنحو عجز أو مرض فتركه يلزمه دم.
“Муздалифада туришни тарк этиб, тунда у ердан (Минога) кетса, қон вожиб бўлади. Лекин заифлиги ёки касаллиги сабабли ёхуд аёл киши бўлиб, тиқилинчда қолишдан хавфсираши сабабли кетса, узрли ҳисобланиб, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди, “Ҳидоя” ва “Лубоб” китобларида шундай дейилган. Агар эркак киши, касалликсиз, ожизликсиз тиқилинчдан хавфсирасаю, Муздалифада туришни тарк қилса, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади” (“Ғунятун носик” китоби, 266-бет).
   Демак, ҳанафий мазҳабимизга кўра, аёллар, беморлар ва ёши кекса кишилар Муздалифада тонгга қадар қолмасдан, ундан эртароқ – ярим тунда кетишлари жоиз. Бунда улар бирор жиноят қилган ҳисобланмайдилар ва зиммаларига бирор нарса лозим бўлмайди. Уламоларимиз бунга далил сифатида қуйидаги ривоятни келтирадилар:
عن سالم قال كان أبي يقدم ضعفة أهله من المزدلفة إلى منى ويذكر أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يفعله
“Отам (Абдуллоҳ ибн Умар) аҳлларидан заиф кишиларни Муздалифадан Минога эртароқ кеткизар эдилар ва “Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, дер эдилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).
   Демак, аёллар, беморлар ва ёши кекса кишиларни Муздалифадан Мино водийсига бошқалардан эртароқ – ярим тунда кетишлари жоиз бўлиб, бу айнан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатларига мувофиқ саналар экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР ҚАНДАЙ ҲАЖ ҚИЛАДИ?
#ҳаж #қирон
#таматтуъ

❓1083-CАВОЛ: Ҳаж бир неча турга бўлинишини эшитдим. Уларнинг қай бири афзал ва биз ҳажга борсак ҳажнинг қайси турини адо қиламиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат, ҳажнинг уч тури бор. Қирон, таматтуъ ва ифрод. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари наздида ҳажнинг қирон тури афзал ҳисобланади. "Мухтасарул виқоя" китобида:

القران أَفْضَلُ مُطْلَقاً... والتَّمَتُّعُ أَفْضَلُ مِنَ الإِفْرَادِ

яъни: "Қирон мутлақо афзалдир. Таматтуъ ифроддан афзалдир" дейилади. Чунки, уламоларимиз наздида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қирон ҳажини қилганлар. Шунингдек, қирон ҳажи машаққатли бўлгани учун унга кўпроқ савоб берилади. Лекин уни қилиш учун кўп куч-қувват, сабр-тоқат ва билим керак. Чунки қирон ҳажида ҳожи Мадина мийқоти бўлмиш Зул ҳулайфадан умра ва ҳажни қўшиб ният қилиб эҳром боғлайди. Маккага келиб умра қилади ва ҳаж кунларигача эҳромда туради. Бу дегани биринчи борган баъзи ҳожиларимиз 17-15 кун эҳромда туришлари керак. Буни ўзига яраша машаққати бор. Бунинг устига тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик эҳромда юрганда турли камчиликларга йўл қўяди ва жаримага тушади. Ҳатто ҳажни бузадиган камчиликларга йўл қўйилиши эҳтимоли бор. Қирон ҳажи қилган киши эса ҳар бир жиноят учун икки ҳисса жарима ўтайди. Шунинг учун ҳожиларимизга Таматту ҳажини қилиш тавсия қилинади. Унда умрани қилгандан кейин токи ҳаж кунлари бошлангунга қадар ҳожилар эҳромсиз ҳолатда қулайликлардан фойдаланиб турадилар. Бу айниқса, қария ва заиф кишиларга қулайлик туғдиради. Таматтуъ ҳажи Қирондан кейин турсада, юқоридаги иборада келгандек ифрод ҳажидан афзалроқ ва савоблироқ ҳисобланади. Чунки унда ҳам икки ибодат бажарилади. Шунинг учун таматтуъ ҳажида ҳам шукрона учун қон чиқариш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

⚡Зиёратчиларимизнинг овқатланиш рациони доимий эътиборда

🕋 Айни кунларда юртдошларимиз Маккаи мукаррамада тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва кайфиятда давом эттирмоқда.

✅ Ишчи гуруҳ томонидан зиёратчиларимизнинг ибодати, сиҳат-саломатлиги, рисоладагидек истиқомат қилиши ҳамда витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан таомланиши учун барча қулайликлар яратилган.

🏨 Хусусан, Макка шаҳрида "Рошидия",  “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналарида ўзбекистонлик моҳир ошпазлар зиёратчилар учун тансиқ таомлар тайёрлаб беришяпти. Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат ва ҳар хил мева-чевалар тақдим этиляпти. Масалан, эрталабки нонуштада иссиқ таомлар билан бирга тухум, сариёғ, пишлоқ, асал, ҳолва кабилар қўшимча қилинса, тушлик ва кечки овқатланиш рационидан ҳўл мевалар, салқин ичимликлар, қатиқ ва салатлар ўрин олган.

🔸Бир сўз билан айтганда, зиёратчиларимиз яратилган шароит ва имкониятлардан мамнун бўлиб, дуолар қилишяпти.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

#haj_2023
#kutib_olish
#makka_hotel

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🕋 Сафар билан боғлиқ жараёнларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.


@hajumrauz

Читать полностью…
Подписаться на канал