🕋 ҲАЖГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАРГА ТАВСИЯЛАР
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “…Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир…” (Оли Имрон сураси, 97-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳаж амали ўзининг эҳтиёжи ва қарамоғидагиларнинг нафақасидан ташқари ортиқча – Байтуллоҳга бориб келишга етарли маблағи бор ҳар бир ақли расо, болиғ (балоғатга етган), озод, соғлом мусулмонга (аёллар иддада бўлмаслиги ва уларга маҳрам-йўлдош ҳам бўлиши лозим) йўллар хатарсиз бўлса, ҳаж ибодатини кейинги йилга қолдирмай, адо этиш фарздир. Бундай шароитларда кечиктирса, гуноҳкор бўлади. Ҳаж ибодати умрда бир марта адо этиладиган фарз амалдир.
Ҳaж улуғ руҳий oзуқa бeрaдигaн ибoдaт бўлиб, ундa мусулмoн бaндaнинг вужуди Aллoҳ таологa тaқвo билaн, Унгa тoaт қилишгa aзму қaрор билaн, гунoҳлaригa нaдoмaт билaн тўлaди. Бу сaфaрдa мусулмон кишининг Aллoҳга, Унинг Рaсулигa вa мўмин-мусулмoнлaргa бўлган муҳaббaти зиёдa бўлади. Дунёнинг ҳaмма тaрaфлaридaги дин қaрдoшлaригa нисбaтaн дўстлик туйғулaри уйғoниб, мустaҳкaмлaнaди.
Ҳар бир зиёратчи ҳаж улуғ руҳий ва маънавий oзуқa бeрaдигaн ибoдaт эканлигини тушуниб етиши лозим. Ҳаж сафарига кетаётган кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмонлари ҳисоблангани боис, улар ҳажнинг ҳар бир одобига қатъий риоя этишлари керак.
❗️ҲАЖ САФАРИГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАР НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШЛАРИ ЗАРУР?
Сафарга кетишдан олдин:
1.Ҳаж ибодатига кетаётган аёл аввало ниятини холис Аллоҳ учун қилиши керак.
2.Ҳажга доир адабиётлар билан танишиб чиқиши, соҳа мутахассисларидан айнан аёлларга хос масалалар бўйича маълумотлар олиши керак. Таҳорат, ғусл, таяммум, ҳайз ва нифосга доир масалаларни ўрганиб бориш зарур.
3.Доимо эсда сақлаш зарур: ҳайз кўрган ёки таҳоратсиз аёл масжидга кириши, Қуръон ўқиши, тавоф қилиши асло мумкин эмас!
4.Ҳаж сафарига кетаётган аёлларга нима нарсалар олиши кераклиги 1- иловада келтирилади.
5.Зиёратчи қарзлари бўлса, қарзларини тўлаб, ота-онаси ёки кексалардан дуо олиб кетиши хайрли амаллардан ҳисобланади.
6.Сафарга кетишдан олдин ғусл қилиши ёки мукаммал таҳорат қилиб, 2 ракат намоз ўқиб, аэропортга йўлга чиқилади.
@hajumrauz
⚡САУДИЯ МАТБУОТИ
ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ
🇸🇦 Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири, маҳаллий ва халқаро хабарларни кенг ёритадиган "al-hadath.com" Интернет нашри ўзбекистонлик зиёратчиларни кузатишдаги юксак ҳурмат-эҳтиром ҳақида хабар эълон қилди.
🔸Унда бўлғуси ҳожиларимизни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлганига алоҳида эътибор қаратилган.
🛫 Шунингдек, хабарда зиёратчиларимиз республикамизнинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти орқали Мадина шаҳрига кузатилишига ҳам катта урғу берилган.
🔹 Таъкидлаш керакки, юртимиздаги инсон қадри учун ғоясининг ҳаётдаги татбиқи ва ижтимоий давлат тамойилининг амалий ифодасини халқаро ҳамжамият ҳам муносиб эътироф этмоқда.
@dinqumita
#Ҳаж_умра
❗️Равзага киришнинг одоблари
Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🔵 ҲАРАМ ҲУДУДИГА КИРИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اَللَّهُمَّ إنَّ هَذا حَرَمُكَ وَحَرَمُ رَسُولِكَ فَحَرِّم لَحمِي وَدَمِي وعظمي وبشري عَلى النَّارِ اَللَّهُمَّ آمنِّي مِن عَذابِكَ يَومَ تَبعَثُ عِبادَكَ.
Ўқилиши: «Аллоҳумма, инна ҳаазаа ҳаромука ва ҳарому расулика. Фа ҳаррим лаҳмий ва дамий ва ъазмий ва башарий ъалан-наар. Аллоҳумма, ааминний мин ъазаабика йавма табъасу ъибаадак».
Маъноси: Аллоҳим! Бу жой Сени ва Расулингни ҳарамидир. Гўштим, қоним, суягим ва теримни дўзахга ҳаром қилгин. Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган Кунда мени азобингдан Ўзинг асрагин!
@hajumrauz
🌙 ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЖАННАТ БОҒИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР
🔸Расул алайҳиссалом шаҳрида бўлиб турган бўлажак ҳожилар ибодат ва зиёратларни давом эттирмоқдалар
✅ Шу йил 5 июнь куни ҳамюртларимиз Ишчи гуруҳи томонидан ташкиллаштирилган ҳолда Равзаи шариф зиёратига олиб чиқилди. Улар “Масжидун Набавий”да жаннат боғларидан бир боғ – равзада Ҳабибимизга салавот ва саломлар йўлладилар, намоз ўқиб, юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун дуолар қиладилар.
🔹Равза - Набий алайҳиссалом дафн этилган ҳужраи саодат билан минбар орасида жойлашган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор”, деганлар.
Айрим уламолар “бу жой охиратда яна жаннатга қайтарилади” деб айтганлар.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгa caлoм бepиш ажру савоби улуғ ишдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Биpop киши мeнгa caлoм бepca, aлбaттa, Aллoҳ мeнинг pyҳимни қaйтapиб бepaди вa мeн ўшa oдaмнинг caлoмигa aлик oлaмaн”, дeганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
@hajumrauz
✈️ САФАР ДАВОМИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
АЛЛОҲУ АКБАР,
АЛЛОҲУ АКБАР,
АЛЛОҲУ АКБАР,
АЛЛОҲУ АКБАР,
СУБҲАНАЛЛАЗИЙ СОХХАРО ЛАНА ҲААЗА ВА МАА КУННА ЛАҲУ МУҚРИНИЙН.
ВА ИННАА ИЛАА РОББИНАА ЛАМУНҚОЛИБУУН.
АЛЛОҲУММА, ИННА НАСЪАЛУКА ФИИ САФАРИНА ҲАЗАЛ БИРРА ВА ТАҚВО ВА МИНАЛ АЪМАЛИ МА ТАРДОО.
АЛЛОҲУММА, ҲАУВВИН АЪЛАЙНА САФАРОНА ҲАЗАА, ВАТ’У ЪАННАА БУЪДА.
АЛЛОҲУММА АНТАС СОҲИБУ ФИС САФАР, ВАЛ ХАЛИФАТУ ФИЛ АҲЛ.
АЛЛОҲУММА, ИННАА НАЪУУЗУ БИКА МИН ВАЪАСААИС САФАР ВА КААБАТИЛ МАНЗАР ВА СУУИЛ МУНҚАЛАББ ФИЛ МАЛИ ВАЛ АҲЛ.
@hajumrauz
✈️ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲИ МУБОРАК САФАРГА ЙЎЛ ОЛМОҚДА
🟢 ЖОНЛИ ЭФИР: https://youtu.be/zTGpeAtQeRY
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 “ҲАЖ – 2023” ИШЧИ ГУРУҲИ ЗИММАСИГА КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАНДИ
✅ Шу йил 1 июнь куни “Ҳаж – 2023” мавсумини намунали ўтказиш юзасидан навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, ишчи гуруҳи ва ошпазлар жамоалари иштирок этди...
➡️БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#Uzbekiston_24
#fakt_24
Ҳаж-2023: «Zamzam Pullman» меҳмонхонаси ўзбекистонлик ҳожилар хизматида бўлади.
Манба: «Ўзбекистон 24» телеканали
@hajumrauz
🌙Масжиду Набавий ёнидаги “Zamzam Pullman” меҳмонхонаси ҳожилар хизматида бўлади
✅Аввал хабар берганимиздек, Ҳаж мавсуми жорий йилнинг 4 июнь кунидан бошланади. Шу боис, зиёратчиларимизни кузатишга тайёргарлик, Саудия Арабистонидаги меҳмонхоналар шароити ва ташкилий ишлар ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз.
🔸Ўзбекистон ҳаж ишчи гуруҳи бир неча кундан буён Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларни кутиб олишга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Юртдошларимизни намунали кутиб олиш мақсадида, Мадина халқаро аэропорти билан боғлиқ ташкилий ва ҳужжат ишлари якунига етди.
🏨 Бу йил Мадина шаҳридаги беш юлдузли “Zamzam Pullman” замонавий меҳмонхонаси ўзбекистонлик ҳожилар хизматида бўлади. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг ёнида жойлашган бўлиб, зиёратчиларимиз беш маҳал намозни ушбу масжидда адо этиш ва бир неча бор Равзаи шарифга кириш имконига эга бўладилар.
🔑 Ишчи гуруҳ томонидан ушбу меҳмонхонанинг ҳар бир хонасида озода чойшаблар солингани, ювиниш хонасида барча шароитлар ҳозирлангани, шахсий гигиена воситалари мавжудлиги, совуткич, музлаткич созлиги кўздан кечирилди. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим ва телевизор билан жиҳозланганлигига ҳам эътибор қилинди. Шунингдек, ҳожиларга хизмат кўрсатадиган ошхона-ресторанда ҳам зарур ўринлар ва барча қулайликлар шай ҳолатга келтирилган.
Меҳмонхонада тиббий марказ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, шифокор ва масъуллар 24 соат давомида барча турдаги мурожаатларни тинглайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 "ҲАЖ ҚЎЛЛАНМАСИ" НОМЛИ МОБИЛ ИЛОВАНИ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
🕋 Ҳаж сафари зиёратчилари учун “Ҳаж қўлланмаси” мобил иловаси ишлаб чиқилган. Унда ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари, дуолар, Саудия Арабистонида жорий этилган янги тартиб-қоидалар, аэропорт, меҳмонхоналарда нималарга эътиборли бўлиш кераклиги каби масалалар батафсил баён этилганки, у барча ёшдаги кишилар учун қулайдир.
✅ Шунингдек, иловада муборак сафар давомида ўқиладиган дуолар аудио шаклида берилгани зиёратни мукаммал адо этишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга Ҳаж зиёратида қаерларга борилиши, зиёратгоҳларнинг тарихи ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
✅ Илова қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
“Ҳаж қўлланмаси”
“Ҳаж дуолари”
“Сафарга тайёргарлик”
“Ислом тарихига оид жойлар”
📲 Юклаб олиш учун линклар:
🔹GooglePlay:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.devteam.hajguide
🔸AppStore:
https://apps.apple.com/uz/app/haj-qollanmasi/id1629805267
@hajumrauz
⚡“Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи: мавсумга тайёргарлик авжида
📝Аввал хабар берганимиздек, Ҳаж мавсуми жорий йилнинг 4 июнь кунидан бошланади. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланмоқда.
✅ Бу йилги мавсумни юқори даражада ташкил этиш ва зиёратчиларимиз учун янада қулай шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🔷 Шу мақсадда, Саудия Арабистонида зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш ва улар ҳаж ибодатларини мукаммал адо этишлари учун “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи томонидан мавсумга кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
🔵 Жумладан, зиёратчилар истиқомат қилиши режалаштирилган Мадина шаҳридаги “Zam-zam Pullman”, Макка шаҳридаги “Roshidiya”, “Abraj al-Dana”, “Laba Darna”, “Ruba al-Hijaz” меҳмонхоналари атрофлича кўздан кечирилмоқда.
📌 Хусусан, ҳар бир хонада ётоқ чойшабларининг озодалиги, ювиниш хонасидаги шароитлар, совутгич, музлатгич, журнал столи, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим, телефон, телевизор ва замонавий мебеллар билан жиҳозланганига алоҳида эътибор қилинди.
❗Шунингдек, ошхонадаги стол-стуллар, овқат тарқатиш жойлари ва тиббий бўлимдаги ўринлар сони, жиҳозлар ҳолати, дори-дармон сақлаш омбори кўздан кечирилди ҳамда зиёратчилар учун хизматлар сифатини янада оширишга эътибор қаратилди. Зиёратчиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи белгилар фойелар, коридорлар, қаватлар ва лифтларга ўрнатилди.
📍Ишчи гуруҳи томонидан барча йўналишлар бўйича тайёргарлик ишлари зиёратчиларимизнинг биринчи гуруҳи муборак заминга етиб боргунга қадар давом этади.
«Ҳаж-2023» сафари билан боғлиқ жараёнлар ҳақида расмий саҳифаларимизда маълумот бериб борамиз.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
@dinqumita
🕋 ҲАЖ МАВСУМИ 4 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ
✈️ Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.
✅ Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республикамизнинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
🔹“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши томонидан “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик ишларини турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Жумладан, зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди. Саудия Арабистонида дастлабки ишчи гуруҳ мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда...
➡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔵 "РОББИНГИЗГА ТАЗАРРУЪ ИЛА ВА МАХФИЙ ДУО ҚИЛИНГ. ЗОТАН, У ҲАДДАН ОШУВЧИЛАРНИ СЕВМАС" ("Аъроф" сураси, 55-оят).
@hajumrauz
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА:
🕋 МАБРУР ҲАЖНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ!
🌙 Ҳаж мавсуми тобора яқинлашиб келаётгани муносабати билан Muslim.uz портали ижодкорлари “Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннат!” номли янги лойиҳани бошлади.
🔹Унда Ислом динининг бешинчи рукни бўлган Ҳаж арконининг аҳамияти, уни бажаришга қодир мўмин-мусулмонларга бериладиган ажру мукофотлар, ҳажнинг фарз, суннат ва мустаҳаблари, бу улуғ ибодатнинг фазли ва фойдалари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, сара мақолалар, шаръий савол-жавоблар ҳамда ҳаж мавсумига оид сўнгги янгиликлар бериб борилади. Ушбу дастурларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг етук уламолари иштирок этади.
✅ Шу билан бирга мухлислар ҳажга оид саволларини қуйидаги @MabrurHajBot ботга юбориши мумкин. Саволнинг жавобларини эса /channel/muslimuzportal дан олишингиз мумкин.
🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!
#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиMuslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
Матбуот хизмати
#haj_2023
#madina
#hojilar
«Ҳаж-2023» мавсуми: Мадинаи Мунаввараги ибодат жараёнлари ва зиёратчиларимизнинг эътирофи ҳамда дил кечинмалари хусусида махсус лавҳа
@hajumrauz
🕋 Андижон вилояти учун "Ҳаж-2023" мавсуми бошланди
КУЗАТИШ ЖАРАЁНИДАН ЛАВҲАЛАР
Манба: /channel/attermiziyuzportal
@hajumrauz
🕋 НАМАНГАНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ
#haj2023
✈️ Бугун Наманган-Мадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда. Унда Намангандан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда
🔸Дастур бўйича Наманган халқаро аэропортидан Наманган ва Андижон вилоятлари зиёратчиларини Мадинага етказиш учун 14 та авиақатнов режалаштирилган бўлиб, ҳар бир рейсда 245 нафардан йўловчини манзилга етказиш ва мавсум сўнгида қайтариб олиб келиш режалаштирилган.
@hajumrauz
Юксак эҳтиромда кузатилиб, Расул алайҳиссалом шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинаётган ҳамюртларимиз
@hajumrauz
#haj_2023
#yangiliklar_24
Ҳаж-2023: муборак мавсум бошланди. Тафсилотлар «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Янгиликлар 24» дастурида.
@hajumrauz
#haj_2023
#uzbekiston_24
2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланди. Тафсилотлар «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Факт 24» дастурида
#2june #uzbekiston24
@dinqumita
#videobayonot
#haj_2023
#sharoitlar
#kvota_narx
⚡«Ҳаж–2023» мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни
тартибли ўтказиш юзасидан
ВИДЕОБАЁНОТ
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
@dinqumita
✅ МИНО ВА АРАФОТДАГИ ШАРОИТЛАР ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ
🕋 “Ҳаж – 2023” мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга Мино, Арофат ва Муздалифадаги хизматларни янада яхшилаш юзасидан Саудия Арабистонининг “Араб давлатлари” Тавоф ширкати ўртасида учрашув ўтказилди.
🔸Маълумки, Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Нигоҳ – 2030” давлат тараққиёт дастури доирасида Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида (Машоир) ҳаж хизматлари, хусусан, чодирлар ўрнатиш, ҳожиларни турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминлаш кабилар сифатини янада яхшилаш ҳамда зиёратчиларга ҳаж хизматларини янги босқичга олиб чиқиш жараёнлари бошланган.
🔹Учрашувда Ишчи гуруҳи вакиллари, “Араб давлатлари” ширкати директори Моҳир Солиҳ Жамол ҳамда “Ҳаж – 2023” мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат кўрсатувчи муассасалар раҳбарлари билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.
✅ Натижада, ҳожиларимиз учун Мино водийсида “Sofa bed” (ёстиқ ва юмшоқ тўшак), Арофот ҳудудида "Martaba" (тўшак), фреонли кондиционер, 3 маҳал иссиқ овқат ҳамда доимий чой билан таъминлаш каби қулайликлар қилишга эришилди.
Мана шундай шароитлар ҳожиларимизга роҳат билан тўла-тўкис ибодат қилишларига муносиб хизмат қилади, инша Аллоҳ.
🌙 Ҳаж сафари билан боғлиқ барча янгиликларни бизнинг каналимизда биринчилардан бўлиб мутолаа қилинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
⚡️Саудия Ҳаж вазирлигидан огоҳлантириш!
🔴 Ҳаж қилиш учун фақат "ҳаж визаси" эгаларига рухсат берилади.
‼️Қуйидаги визалар билан ҳаж қилишга рухсат берилмайди:
🔹Visit visa;
🔹Tourist visa;
🔹Work visa;
🔹Transit visa;
- Бошқа барча турдаги визалар.
❗️Саудия Ҳаж ва умра вазирлиги.
@hajumrauz
‼️ “Ҳаж-2023” мавсуми учун Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар бир зиёратчига қуйидаги талаблар жорий этилган:
🔹SARS-COV-2 (Covid-19) Коронавирусга қарши вакциналарнинг (Pfizer/BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna, Janssen (1 доза), Covovax, Nuvaxovid, Sinopharm, Sinovac, Covaxin, Sputnik-V) бири билан 2 дозада эмланган бўлиши. Эмланганлик ҳақида сертификат тақдим этилиши талаб этилади.
🔹Менингитга қарши 4 валентли (ACYW) вакцинаси билан эмланган бўлиши. Эмланганлик ҳақида сертификат тақдим этилиши талаб этилади.
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мавсумий гриппга қарши эмланиш тавсия этилган.
@hajumrauz
⚡️Саудия Ҳаж вазирлигидан эслатма!
🔴 Туризм визаси (зиёрат виза) билан Ҳаж тадбирини амалга оширишга рухсат берилмайди.
‼️Умра амалини бажариб бўлиб виза муддати тугамасдан олдин мамлакатни тарк этишингиз сўралади.
❗️Саудия Ҳаж ва умра вазирлиги.
@hajumrauz
🕋 ҲАЖНИНГ ФАРЗ БЎЛИШИ ШАРТЛАРИ (1-сон)
Ушбу кўрсатувда:
❓- Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими?
❓- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?
❓- Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади? каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.
✅ Ҳажга оид саволларингиз бўлса қуйидаги @MabrurHajBot га юборинг.
🤲 Аллоҳ таоло барча солиҳ амалларимизни қабул этсин!
#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️
⚡️ Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Фалон фирма билан ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ!
🔺 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда "Ҳаж-2023" визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.
🟥 Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади.
📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.
❇️ Маълумот учун, биргина 2022 йил Ҳаж масумида 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик ва бизнес виза орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж ибодати майдони “Машоир”га кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания давлатлари орқали келган 1500 нафарга яқин фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Жумладан, 155 нафар фуқароларимиз Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган.
✅ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда “Ҳаж” тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Шунга кўра, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди.
❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!
Дин ишлари бўйича қўмита
@dinqumita