Таҳажжуд намозига айтиладиган азон вақти
03:31
👉Эътибор беринг:
Бомдод вақти киришидан бир соат олдин таҳажжуд намозига азон айтилади. Шу вақтда бомдод вақти кирди деб ўйлаб, бомдод намозини адо этманг! Намоз вақтларини билиб олинг.
@hajumrauz
УМРАДА ВИДОЛАШУВ ТАВОФИ БОРМИ?
#Ҳаж_умра
❓1035-CАВОЛ: Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, "Тавофи видо" — видолашув тавофи фақат ҳажда вожиб ҳисобланади. Умрада эса бундай вожиб амал йўқ. Умрада эҳром боғлаш ва байтни тавоф қилиш фарз бўлиб, Сафо ва Марва оралиғида саъй қилиш ва соч олдириш (ёки қисқартириш) вожиб бўлади. Умра қилувчилар учун тавофи видо йўқ.
وطَوافُ الصّدرِ وهو طواف الوداع للآفاقِي من الحاج دون المعتمر
“Садр тавофи видолашув тавофи бўлиб, у мийқот ташқарисидан ҳаж учун келганларга вожибдир. Умра қилувчилар учун эмас”. (Шарҳи ниқоя). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мадина шаҳрида бўлиб турган юртдошларимиз Қубо масжидида намоз ўқидилар ҳамда Уҳуд тоғида мангу қўним топган саҳобалар ҳаққига Қуръон тиловат қилиб дуолар қилдилар.
@hajumrauz
ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.
(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
🕌 ЗИЁРАТЧИЛАР РАВЗАИ МУБОРАКНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДИ!
Айни кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳарлари — Мадинаи мунавварада ибодатларини адо этаётган юртдошларимиз зиёратнинг илк кунида Равзаи муборакни зиёрат қилиши насиб этди.
🌙Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор” дедилар. Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.
@hajumrauz
Юртдошларимиз Макка шаҳрига келиб, гуруҳ раҳбарлари бошчилигида муборак умра ибодатини адо этмоқдалар.
Аллоҳнинг байтини тавоф қилаётган зиёратчилар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги сўраб дуо қиладилар.
@hajumrauz
#БИЛАСИЗМИ?
БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ
Бақиъ қабристони Мадинаи мунавварада жойлашган катта қабристон бўлиб, у ерга минглаб саҳобий, тобеий ва авлиёлар дафн этилган. У Масжиди Набавийнинг қибла томонида жойлашган.
Дастлаб Масжиди Набавий билан Бақиъ қабристони ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. У ерга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўққизта аёллари, яъни мўминларнинг оналари дафн этилганлар.
Улар:
1. Ойша розияллоҳу анҳо.
2. Ҳафса розияллоҳу анҳо.
3. Савда розияллоҳу анҳо.
4. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
6. Умму Салама розияллоҳу анҳо.
7. Жувайрия розияллоҳу анҳо.
8. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо.
9. София розияллоҳу анҳолардир.
Шунингдек, бу ерда Расулуллоҳнинг қизлари Фотима, Руқайя, Зайнаб, Умму Кулсум розияллоҳу анҳолар, ўғиллари Иброҳим, куёвлари улуғ саҳобий Усмон ибн Аффон, набиралари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумлар дафн этилганлар.
@hajumrauz
Юртдошларимиз Макка шаҳрига келиб, гуруҳ раҳбарлари бошчилигида муборак умра ибодатини адо этмоқдалар.
Аллоҳнинг байтини тавоф қилаётган зиёратчилар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги сўраб дуо қиладилар.
@hajumrauz
🔵 БОШҚАНИНГ НОМИДАН УМРА ҚИЛИШ
❓САВОЛ: Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бир киши солиҳ амал (нафл намоз, тиловати Қуръон ва бошқа савобли амаллар) қилиб, унинг савобини тирик ёки вафот этган кишиларга ёхуд иккаласига бағишласа жоиз бўлади. Буни фиқҳий манбаларимизда "Ийсолу савоб" деган атама билан келтирилади. Шунинг учун Умрага борган киши ўзининг зиммасидаги суннат умрани бажаргач, қўшимча нафл умра қилиб савобини тирик одамга бағишлашлиги мумкин бўлади.
"من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الأموات والأحياء جاز". (ج2، ص: 243) فقط والله أعلم
"Кимки рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа қилса ва савобини бошқага ўлган ёки тирик бўлсин бағишласа жоиз бўлади" ("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
@hajumrauz
Таҳажжуд намозига айтиладиган азон вақти
03:26
👉Эътибор беринг:
Бомдод вақти киришидан бир соат олдин таҳажжуд намозига азон айтилади. Шу вақтда бомдод вақти кирди деб ўйлаб, бомдод намозини адо этманг! Намоз вақтларини билиб олинг.
@hajumrauz
✈️ САФАР ДАВОМИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
АЛЛОҲУ АКБАР,
АЛЛОҲУ АКБАР,
АЛЛОҲУ АКБАР,
АЛЛОҲУ АКБАР,
СУБҲАНАЛЛАЗИЙ СОХХАРО ЛАНА ҲААЗА ВА МАА КУННА ЛАҲУ МУҚРИНИЙН.
ВА ИННАА ИЛАА РОББИНАА ЛАМУНҚОЛИБУУН.
АЛЛОҲУММА, ИННА НАСЪАЛУКА ФИИ САФАРИНА ҲАЗАЛ БИРРА ВА ТАҚВО ВА МИНАЛ АЪМАЛИ МА ТАРДОО.
АЛЛОҲУММА, ҲАУВВИН АЪЛАЙНА САФАРОНА ҲАЗАА, ВАТ’У ЪАННАА БУЪДА.
АЛЛОҲУММА АНТАС СОҲИБУ ФИС САФАР, ВАЛ ХАЛИФАТУ ФИЛ АҲЛ.
АЛЛОҲУММА, ИННАА НАЪУУЗУ БИКА МИН ВАЪАСААИС САФАР ВА КААБАТИЛ МАНЗАР ВА СУУИЛ МУНҚАЛАББ ФИЛ МАЛИ ВАЛ АҲЛ.
@hajumrauz
ЭҲРОМДАГИ КИШИ ЎНГ ЕЛКАСИНИ ОЧИБ НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра #намоз
❓1027-CАВОЛ: Эркаклар эҳромда ўнг елкасини очиб, чап елкасини ёпиб Кабъани тавоф қилишади. Шу ҳолатда намоз ўқишнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳрoм матосини ўнг қўлтиғдaн чиқaриб, чaп елкaгa тaшлaб, ўнг елкaни oчиқ қoлдириш изтибоъ дейилади. Изтибоъ кўпчилик ўйлагандек эҳром боғлагандан эҳромдан чиққунича давом этмайди. Балки ортида саъй амали бўлган тавофда суннат ҳисобланади. Қолаверса, изтибоъни тавоф қилишдан озгина олдин қилиб олиб, тавоф тугагандан кейин, икки ракат тавоф намозини ўқишдан олдин тугатади. Яъни эҳром матоси билан ўнг елкани ҳам ёпади ва шу билан эҳромдан чиққунича очмайди.
وينبغي أَنْ يكونَ الاضطباع قبل الشروع في الطواف بقليلٍ. ذكره ابنُ الهُمَام، يعني لا اضطباع من أَول الإِحرام كما يَفْعَلُه العوام، ولا في السَّعْي، كما صرح به في «البدائع». وكذا في «العناية شرح الهداية»، ثُم الاضطباع سُنَّةٌ في جميع أَشواط الطواف
“Изтибоъ тавофдан бироз аввал қилинади. Ибн Ҳумом шундай зикр қилган. Яъни Изтибоъ айрим одамлар қилаётгандек эҳромга киришдан бошланмайди. Шунингдек, сафо ва марва орасидаги саъйда ҳам изтибоъ қилинмайди. Бу гап “Бадоеъ” да “Иноя”да очиқ айтилган. Қолаверса, изтибоъ тавофнинг етти айланасида ҳам суннат ҳисобланади”. (Шарҳул виқоя).
)إزاراً) أي يستر العورة (ورداء) يستر الكتفين، فإن الصلاة مع كشفهما أو كشف أحدهما مكروهة وإنما يسن الاضطباع حال الطواف فقط
"Эҳромдаги киши авратини ёпадиган изор ва икки елкасини ёпадиган ридо кияди. Чунки икки елка ёки бирини очган ҳолда намоз ўқиш макруҳдир. Изтибоъ фақатгина Кабъани тавоф қилиш жараёнида суннат ҳисобланади". (Иршодус сорий). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
🔵 ТАЛБИЯ АЙТИШНИ КЎПАЙТИРИШ
Умрага эҳром боғлагандан кейин кўп бор талбия айтиш суннатдир. Ўтириб, юриб ва ҳар қадамда талбия айтишни давом эттириш лозим.
Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мусулмон талбия айтса, албатта, унинг чап ва ўнгидаги ер тугагунча бўлган ердаги тошлар, дарахтлар ва кесаклар ҳам талбия айтади», дедилар» (Имом Термизий ривояти).
@hajumrauz
Ахборот 24 | Эътибордан масрур кўнгиллар: эҳтиёжманд оилалар вакиллари Умра зиёратига жўнатилмоқда
@hajumrauz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ НУРИДДИН ДОМЛА ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИКЛАРИЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
🔵 Эҳромда тақиқланган қуйидаги амаллардан сақланишга алоҳида эътибор беринг:
❗️ Ҳокисор бўлинг, олишманг ва жанжаллашманг, эҳромда эканингиз ёдингиздан чиқмасин.
❗️Бош, ички ва бошқа кундалик кийимларни (эркаклар) кийманг.
❗️Қурт-қумурсқалар, қушлар ва бошқа жонзодларга асло озор берманг. Ўсимликларни юлманг, дов-дарахтларни синдирманг.
❗️Сочингизни, соқолингизни олманг, танангиздаги тукларни қасддан юлманг.
❗️Хушбўй атирларни сепишдан ва ҳидлашдан сақланинг.
👉 Эҳромда бўлган кишига қуйидагилар рухсат этилади:
🔹 Иссиқдан сақланиш учун соябондан фойдаланиш.
🔹 Вақтни билиш учун соат тақиш.
🔹 Эҳромни маҳкам ушлаш ва пулларни сақлаш учун камар тақиш.
Эҳромга кирган ҳолда Умра ибодатини амалга оширишни ният қилган зиёратчилар саодатли дамлар насиб бўлганидан Аллоҳга ҳамду санолар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар айтиб Маккаи мукаррамага кириб борадилар.
@hajumrauz
🕌 ЗИЁРАТЧИЛАР РАВЗАИ МУБОРАКНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДИ!
Айни кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳарлари — Мадинаи мунавварада ибодатларини адо этаётган юртдошларимиз зиёратнинг илк кунида Равзаи муборакни зиёрат қилиши насиб этди.
🌙Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор” дедилар. Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.
@hajumrauz
🕌 Мадина шаҳрида қилинадиган амаллар
🔹Масжиди Набавийнинг шимол тарафидан келганда унинг чап томонида жойлашган Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг минбарлари кўзга ташланади.
🔹Минбардан уларнинг қабрларигача бўлган оралиқда равза жойлашган. “Равза” сўзи “боғ” маъносини англатади.
🔹Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Уйим билан минбарим ўртасида жаннат боғларидан бир боғ бор” деб марҳамат қилганлар.
🔹Бинобарин, равза ёнида икки ракъат намоз ўқиш афзалдир.
🔹Шундан сўнг, ниҳоятда одоб билан, Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг қабрлари томон юрилади. Қабри шарифнинг тўғрисига келганда унга юзланиб: “Ассалому ъалайка ё Расулаллоҳ” дея салом берилади. Расулуллоҳ (алайҳиссалом)га салом бериш улкан бахт ва саодатдир. Ул зот Ҳадиси шарифда: “Бирор киши менга салом берса, Аллоҳ менинг руҳимни қайтариб беради ва мен ўша одамнинг саломига алик оламан”, деб марҳамат қилганлар.
@hajumrauz
Юртдошларимиз Макка шаҳрига келиб, гуруҳ раҳбарлари бошчилигида муборак умра ибодатини адо этмоқдалар.
Аллоҳнинг байтини тавоф қилаётган зиёратчилар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги сўраб дуо қиладилар.
@hajumrauz
Мадина шаҳрида бўлиб турган юртдошларимиз Қубо масжидида намоз ўқидилар ҳамда Уҳуд тоғида мангу қўним топган саҳобалар ҳаққига Қуръон тиловат қилиб дуолар қилдилар.
@hajumrauz
🕋 МАСЖИДУЛ ҲАРАМГА КИРИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🔹Масжидул ҳарамга киришда аввал ўнг оёқни қўйиб, дуруди шариф айтиб, қуйидаги дуо ўқилади:
بِسمِ الله والصلوة والسَّلامُ عَلَى رَسُولِ الله، اللهمّ اغفِر لِي ذُنُوبِي، وافتَح لِي أَبواب رَحمَتِك.
🤲 Ўқилиши: «БИСМИЛЛААҲИ, ВАССОЛААТУ ВАССАЛААМУ ЪАЛАА РАСУЛИЛЛААҲ. АЛЛОҲУММАҒФИР ЛИЙ ЗУНУУБИЙ, ВАФТАҲ ЛИЙ АБВААБА РОҲМАТИК» 🤲🤲 (Ибн Можа, Сунани Термизий).
🔹Маъноси: Аллоҳнинг номи билан (кираман). Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Гуноҳларимни мағфират қилгин ва менга раҳмат эшикларингни очгин!
@hajumrauz
🕌 Мадина шаҳрида қилинадиган амаллар
🔹 Расулуллоҳ (алайҳис-салом) масжидларига зиёратга боришдан олдин, ғусл қилиб, ўзига ҳушбўй нарсалардан сепиб, энг яхши кийимларини кийиб боради.
🔹 Муборак масжидга етганда ўнг оёғи билан киради ва кириш пайтида қуйидаги дуони ўқийди:
"Бисмиллаҳи вассолату вассаламу ала росулиллаҳи, аъузу биллаҳил азим ва биважҳиҳил карим ва султониҳил қодим минаш шайтонир рожим. Аллоҳуммафтаҳ ли абвоба роҳматик".
🤲 Яъни "Аллоҳнинг номи билан. Расулуллоҳга салавот ва саломлар бўлсин. Улуғ Аллоҳдан унинг карим важҳи, қадим султони билан шайтони ражимдан паноҳ тилайман. Эй, Аллоҳ, менга раҳматинг эшикларини очгин"!🤲
@hajumrauz