hajumrauz | Неотсортированное

Telegram-канал hajumrauz - HAJ-UMRA MARKAZI

8367

Ўзбекистон Республикаси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг расмий телеграм канали +998 99 882-18-58 Kanalga ulanish 👇👇👇 https://t.me/hajumrauz

Подписаться на канал

HAJ-UMRA MARKAZI

Мадина шаҳрида бўлиб турган юртдошларимиз Қубо масжидида намоз ўқидилар ҳамда Уҳуд тоғида мангу қўним топган саҳобалар ҳаққига Қуръон тиловат қилиб дуолар қилдилар.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 "РОББИНГИЗГА ТАЗАРРУЪ ИЛА ВА МАХФИЙ ДУО ҚИЛИНГ. ЗОТАН, У ҲАДДАН ОШУВЧИЛАРНИ СЕВМАС" ("Аъроф" сураси, 55-оят).

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🤲 Саъй вақтида икки яшил чизиқдан ўтиб Марва тепалигига чиқаётганда ўқиладиган дуо

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🤲 Сафо тепалигида ўқиладиган дуо

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🤲 Саъй қилиш учун Сафога чиқишда ўқиладиган дуо

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 Азиз зиёратчилар Люкс дастурида!

🔹 Мадина ва Макка шаҳарларида Сиз учун фақат 5 юлдузли қуйидаги меҳмонхоналар хизмат қилмоқда.

🔹 Мадинада - “Pullman Zamzam Madinah” ва "Crowne Plaza Madinah" меҳмонхоналари;

🔹 Маккада - “Makkah Hilton Convention” ва “Makkah Hilton DoubleTree”
меҳмонхоналари;

🔹Жойлаштириш бир хонада 2 киши;

🔹3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар меҳмонхоналар менюси асосида;

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

#Унутманг

Сафарингиз чоғида Аэропорт Чегара хизмати томонидан хорижга чиқишга таъқиқ бор ёки йўқлиги бўйича текширув ўтказилади.

Ноҳуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида барча қарздорлик тўловларини олдиндан амалга оширишингиз сўралади.

Қарздорлик ва хорижга чиқиш учун таъқиқни текшириш:

Android:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.mib.center.ijro

Telegram bot: @mibuzbot

Веб сайт: https://www.mib.uz/

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

Юртдошларимиз Макка шаҳрига келиб, гуруҳ раҳбарлари бошчилигида муборак умра ибодатини адо этмоқдалар.

Аллоҳнинг байтини тавоф қилаётган зиёратчилар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги сўраб дуо қиладилар.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 ДОРУЛ АРҚАМ

Ислом тарихида муҳим воқеалар содир бўлган Макка шаҳридаги масканлар ҳақида маълумот бериб борамиз:

ДОРУЛ АРҚАМ

Дорул Арқам уйи - Сафо тоғи этагида жойлашган тарихий маскан. Исломнинг илк даврида, пайғамбарликнинг яширин даъват қисмида Расулуллоҳ (ﷺ) Арқам уйида Исломни тарғиб қила бошлаганлар. Ҳозирда уй жойлашган ҳудуд Масжидул Ҳаром биносига қўшиб юборилган.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ УЙИ

Бу жой Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйи ўрни ҳисобланади. Ҳозирда уйнинг аниқ манзили Маккадаги Makkah Towers Hotel меҳмонхонасининг 4-қаватида ва у ерда Абу Бакр масжиди бор.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 АБУ ЖАҲЛНИНГ УЙИ

Бу ерда Абу Жаҳлнинг уйи бўлган. Бу жой Сафо тепалиги этагида жойлашган. Абу Жаҳл - Расулуллоҳ (ﷺ) ва Исломнинг душмани эди.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ УЙИ

Хадича розияллоҳу анҳонинг уйи Марва тепалигидан ташқарига чиққан ҳудудда жойлашган. Расулуллоҳ (ﷺ) Хадича розияллоҳу анҳо билан шу ерда яшаганлар.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 ЖАННАТУЛ МУ’АЛЛА

Бу ер Масжидул Ҳаром шарқидаги водийда жойлашган Жаннатул Му’алла қабристонидир. Қабристонда Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг оила аъзолари, хусусан Хадича онамиз дафн этилган.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🤲 Зам-зам сувини ичганда ўқиладиган дуо

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🤲 Мултазамда ўқиладиган дуо

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕌 ЗИЁРАТЧИЛАР РАВЗАИ МУБОРАКНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДИ!

Айни кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳарлари — Мадинаи мунавварада ибодатларини адо этаётган юртдошларимиз зиёратнинг илк кунида Равзаи муборакни зиёрат қилиши насиб этди.

🌙Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор” дедилар. Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган
.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

🔹Умра сўзи қандай маънони англатади?


Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

🔹Умра қандай ибодат?

Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.

🔹Умрада қандай амаллар бажарилади?

Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.

🔹Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади?

Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.

🔹Умранинг суннат амаллари қайсилар?

Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.

🔹Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи?

Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🤲 Саъй вақтида икки яшил чизиқ оралиғида ўқиладиган дуо

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🤲 Сафо томонга чиқаётганда ўқиладиган дуо

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵УМРА ИБОДАТИГА КЕТИШДАН ОЛДИН ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИККА ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ!

🔹ТАВОФ ВА САЪЙ ҚИЛИШ УЧУН ЎРТАЧА 10 МИНГ ҚАДАМ БОСИБ ЎТИЛАДИ. САФАРИНГИЗДАН АНЧА АВВАЛ КУНЛИК 10 МИНГ ҚАДАМ ЮРИШНИ МАШҚ ҚИЛИБ ОЛИНГ;

🔹УМРА ҚИЛИШ УЧУН МАККАГА ЕТИБ КЕЛГАНИНГИЗДАН КЕЙИН БИР МУДДАТ ХОРДИҚ ЧИҚАРИБ ОЛИНГ.

🔹УМРА АМАЛИНИ БАЖАРИШДАН ОЛДИН КЎП ОВҚАТ ЕМАНГ.

🔹ЎЗ ВАҚТИДА ТЕЗ-ТЕЗ СУВ ИЧИБ ТУРИНГ.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕌 ЗИЁРАТЧИЛАР РАВЗАИ МУБОРАКНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДИ!

Айни кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳарлари — Мадинаи мунавварада ибодатларини адо этаётган юртдошларимиз зиёратнинг илк кунида Равзаи муборакни зиёрат қилиши насиб этди.

🌙Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор” дедилар. Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган
.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🕋 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔹 Тошкент халқаро аэропортидан навбатдаги HY 5307-сонли рейс билан Тошкент-Жидда йўналишида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятлари зиёратчилари жўнаб кетди.

🔹 Маълумот учун: Мазкур рейс 19 март соат 22:50 да (HY 5314) Тошкентга қайтиб келади.

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 ДОРУН НАДВА

Дорун Надва - мажлис, йиғилиш уйи сифатида манбаларда тилга олинган. Ушбу уй Каъбанинг шимолий-ғарбий қисмида бўлган. Замонавий сўз билан айтганда Дорун Надва парламент биноси бўлиб, бу уйда Қурайш қабиласи муҳим масалаларни ҳал қилиш учун мажлис ўтказарди ва айнан шу жойда Расулуллоҳни (ﷺ) ўлдириш учун фитна уюштирилган эди.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 АББОС РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ УЙИ

Ушбу жой Сафо ва Марва оралиғида саъй қилинадиган йўлакдан ташқарига чиқиш эшиги остонасида жойлашган. Шу ерда Аббос розияллоҳу анҳунинг уйлари бўлган. Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг (ﷺ) амакиси эдилар.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 АБУ ҚУБАЙС ТОҒИ

Сафо тоғига туташган ерда жойлашган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу тоғнинг устида Ойга қараб иккига бўлинишини буюрган ва Ой бўлинган.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵УММИ ҲОНИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ УЙИ

Бу жой ҳозирги Масжидул Ҳаромнинг “Боб Абдулазиз” дарвозасининг ён томонида бўлган. Умму Ҳоний розияллоҳу анҳо Абу Толибнинг қизи ва Пайғамбар алайҳиссалломнинг амакиваччаси эди.
Маълумки, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламни Исро кечаси Жаброил алайҳиссалом шу уйдан тунги сайрга олиб чиққан.

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

АЁЛЛАР ЭҲРОМ КИЙИМЛАРИНИ АЛМАШТИРИШИ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

❓1044-CАВОЛ: Мийқотдан эҳром боғлаб Маккага келгандан кейин гуруҳимиздаги уч-тўрт аёллар кийимларини алмаштириб, шу кийимлари билан умра қилишибди. Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар учун эҳромда махсус либос йўқ. Муҳими авратини ёпадиган, тана аъзоларини билдирмайдиган ва одамларни ўзига жалб қилмайдиган кийим бўлишидир. Тикилган кийим эркаклар учун тақиқланган. Аёллар ҳар қандай тикилган кийим кийишлари мумкин. Шундай экан, саволда зикр қилинган аёлларнинг кийим алмаштиришларида ҳеч қандай жиноят ҳам, кароҳият ҳам бўлмайди.

وتلبس من المخيط مابدالها كالدروع والقميص والسراويل والخفين والقفازين

“Аёл киши ўзига маъқул бўлган рўмол, кўйлак, лозим, махси ва қўлқопларни кияверади” ("Ғунятун носик"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🤲 Раҳмат тарнови остида ўқиладиган дуо

@hajumrauz

Читать полностью…

HAJ-UMRA MARKAZI

🔵 МУЛТАЗАМ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Қора тош билан Каъба эшиги олдида бирор киши туриб Аллоҳга дуо қилса, барча яхши кўрган нарсаларининг ҳожати чиққанини кўради», дедилар.

Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ): «Рукн билан эшик орасидаги жой мултазам деб номланади. Одамлар ўша ерда Аллоҳдан бирор нарса сўрасалар ёки бирор нарсадан паноҳ тиласалар, Аллоҳ уни уларга беради», дедилар.

@hajumrauz

Читать полностью…
Подписаться на канал