hack_the_biz | Неотсортированное

Telegram-канал hack_the_biz - Micro Бизнес Блог

1303

Менинг исмим Солижон Солиев. Бу каналдан, 2 соатда миллионлаб пул топиш ҳақида ҳеч қандай "олди-қочти" ҳикоялар, кутманг. Аммо тадбиркорларга хақиқий бизнес юритишда ёрдам берадиган постлар бўлади. Admin: @lp_admin Chat: @Hack_the_biz_chat

Подписаться на канал

Micro Бизнес Блог

​​Бизнесни бошлаган вақтимдаги мен қилган хулосалар: бюджет керак... (3)

рекламага..

Агар мижоз сиз ҳақингизда билмаса, демак сиз мавжуд эмассиз. Сиз ўзингиз учун энг самарали реклама канални топиш жараёнида, турли хилларни синаб кўришингиз керак бўлиши, доим ёдингизда бўлиши керак. Агар канал ишламаса, қотиб турманг, ёндашувингизни ўзгартиринг, тажриба қилинг. 

манёврга..

Манёвр қилиш учун маблағ бўлгани яхши. Бир пайтлар менда дўконни ҳеч бўлмаганда қандай қилиб ўзини оқлайдиган қилиш ҳақида фикрлар эдим, аммо ҳеч нарсага пул йўқ эди. Қўшимча товарларни сотиб олиш учун, ассортиментни ўзгартириш учун, ва х.з, буларнинг ҳаммаси пулни талаб қилади.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​#иқтибос

"Пулни тежаш бахонасида рекламани тўхтатиш, вақтни тежашга ҳаракат қилиб соатни тўхтатишга ўхшайди."

- Генри Форд
------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнесдаги муаммолар, компанияда тўғри молиявий ҳисоботга йўқлиги сабаб юзага келади.

Тадбиркорлар компанияда содир бўлаётган воқеаларнинг ҳақиқий холатини кўрмайдилар – улар қанча пул топяпти, қанча пул омборларда музлатиб қўйилган, қайси маҳсулотлар энг маржинал ва қайси бирини товар матрицадан олиб ташлаш керак. Бу эса ўз ўрнида - нақд пул бўшлиғига, доимий чалкашликга, безарарликнинг энг пастки чегарасини билмасликгар олиб келади. Бу муаммо билан шуғулланиш жуда мухим.

— "Биз бу билан шуғулланмоқчимиз, лекин қандай қилиб" демоқчимисиз?
4 босқичда бизнесни рақамлаштириш автопрактикумини ўтинг, жараён давомида бепул консультация олиб, бизнесингиз хисоб-китобини рақамлаштириб, назоратлик қилиб олинг.

4 та қисқа дарс давомида иштирокчилар маслаҳатчига саволлар беришлари, топшириқларни бажаришлари ва якунида амалий рақамлаштирилган бошқарув ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни олишлари мумкин бўлади.

Натижалар қандай бўлади?
Функционал молиявий ҳисоб шуни англатадики, ойнинг исталган санасида тадбиркор учта ҳисоботга эга бўлади: P&L, Balance, CashFlow. Ва у ўз бизнесининг ҳақиқий рақамларига эга бўлади.
Бу рақамларни кейинчалик молиявий моделда ўз бизнесини режалаштириши ва шу орқалик компания даромадларини башорат қилиш учун фойдаланиш имкони бўлади.

Ҳисоботлар, молиявий моделлар ва улардан фойдаланиш кўникмалари - буларнинг барчасини қисқа вақт ичида олиш мумкин. Қандай қилиб барқарор соф даромадга эришиш мумкинлигини тушунасиз.

Бу ҳақда "4 босқичда бизнесни рақамлаштириш" деб номланган бепул автопрактикумида билиб олинг ва бошқарув ҳисобини махсус дастурда созлаб олинг.
------
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Тадбиркор ўзи учун бизнесдан қанча пул олиши керак?

Нақд пулингиз тугаб қолмаслиги учун бизнесингиздан қандай ва қанча ечиб олиш бўйича оддий қўлланма тайёрладик.

1️⃣ Энг яхши стратегияни танланг. Сиз барча даромадларни ўзингиз учун олишингиз ёки уни компаниянгизни ривожлантиришга сарфлашингиз мумкин. Аммо бунинг ўртаси энг мантиқий харакат хисобланади. Ривожланиш учун бир оз пул сарфланг ва бир қисмини ўзингиз учун ажратинг.

2️⃣ Ўзингизнинг ва бошқаларнинг пуллари миқдорини аниқ билиб туринг. Бунинг учун балансни кўриб чиқинг. Бу сизга етказиб берувчиларингиздан қанча қарздор эканлигингизни, мижозларингизга қанча қарздорлигини ва умуман олганда қанча пулингиз борлигини кўрсатади.

3️⃣ Ойлик даромадингизни ҳисобланг. Бу ерда фойда ва зарари ҳисоботи ёрдам бериши мумкин. Асосий қоида шундаки, сиз топаётган фойдадан ортиқроқ нарсани ўзингизга ололмайсиз.

4️⃣ Келажакга қолдиринг. Келгуси ойда сиз етказиб берувчилар, ходимлар ва бошқаларга тўлашингиз керак бўлади. Нақд пул танқислигини олдини олиш учун тўлов жадвалларини белгиланг ва келгуси харажатларни олдиндан режалаштиринг. Агар сиз келажакдаги харажатларни ҳисобласангиз, қолган пулни ўзингизна хотиржам ажратишингиз мумкин.

5️⃣ Компания ривожи учун пул қолдиринг. Изохга хожат йўқ.

6️⃣ Керакли тўловлар тўғрисида қарор қабул қилганингиздан сўнг, сиз "чуқур ва хотиржам нафас олишингиз" ва ажратадиган фойдангиз ҳақида ўйлашингиз мумкин.

Вазифа қачон тугалланади? Бизнесдан керакли миқдорни олганингиздан сўнг, ўзингиз "нақд пул камоматига"га дучор бўлмасангиз.

Агар тадбиркор бошқарув ҳисобини ўрнатса, бу кўрсаткичлар унга бармоғини бизнесни пульсида ушлаб туришга ёрдам беради.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнес бошлаятганда мен қилган хулосалар: адекват  мақсад ва адекват бюджет бўлиши керак (1).

 Мақсадлар эгоистик ва меркантиль бўлиши керак:
- мен катта пул миқдорда пул ишламоқчиман,
- бутун мамлакат бўйлаб бизнесимни тармоғини ёймоқчиман,
- ўз йўналишимда ТОП1 бўлишни истайман. 
 Ҳар қандай мақсад ки, сиз бунинг учун нафақат харажатлар, балки тушум, фойда ва шунга ўхшаш нарсаларни хам режалаштиришингиз керак бўлсин.

 Бўлажак бизнеснинг (хеч йўқ!) тахминий молиявий моделини яратиш жуда зарур. Шунда, безарарлик нуқтасини ҳисоблаш, керакли савдо ҳажмини, сотиб олиш нархларини, мумкин бўлган максимал чегирмаларни топиш қийин бўлмайди. 

 Модель тўсиқларни ва асосий таъсир рычагларни яққол кўрсатиб беради. 
 Параметрларни ўзгартириб, молиявий модель билан “ўйнаб”, қайси кўрсаткичлар муҳим эканлигини, нимага эътибор бериш кераклигини, натижада 80% натижаларни берадиган 20% ҳаракатларни қаерга йўналтириш кераклигини тушунасиз.

 Ёрдам учун молиявий таҳлил ва бошқарув ҳисобидан албатта фойдаланинг. Интернетда дастурлар, ихтисослашган блоглар, дарсликлар - маълумотлар мавжуд. Бириси маъқул келмаса - бошқаларини топиш муамо эмас.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Агар бизнесдаги хисоб-китоб асосий вақтни олиб қўяётган бўлса, нима қилиш керак?

Агар бошқарув ҳисобининг ёмонлиги туфайли сизда ҳақиқатан ҳам бизнес билан шуғулланиш учун вақтингиз бўлмаса, “...бу вақтинчалик, кейинроқ қиммат, яхши дастурни жорий қилсам, ҳаммаси "яхши" бўлиб кетади...” деб ўйламаслигингиз керак.

Бир нарсани аниқ тушуниб олишимиз керакки, "кредиторлар" ва "дебиторлик қарзлари", омбордаги танқислик, нақд пул бўшлиқлари ва х.к.з.лар билан боғлиқ барча муаммолар фақат бошқарув ҳисоби-китоби тизимли олиб борилмаётганлиги туфайли пайдо бўлади.
Ва агар сиз унга бўлган муносабатингизни ўзгартирсангиз, унда бу бўшлиқлар йўқолади.

4 босқичда бизнесни рақамлаштириш бепул автопрактикумида сиз хисоб-китоб менежментга бошқа нуқтаи назардан қараш ва бизнесингизни қандай яхшилашни тушуниш имкониятига эга бўласиз.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Тадбиркорликдаги муваффақиятсизликга 30 та сабаб.

  Ушбу рўйхатдаги нечта пунктни "бу мен хақимда" деб белгилашингиз мумкин?

  Агар сиз бизнес билан шуғулланаётган бўлсангиз, эҳтимол сиз тадбиркорларнинг ижобий ва салбий тажрибасини ўргангансиз ва биз хам Inc порталидан турли лойиҳалар асосчиларининг ҳикояларидан 30 та муваффақиятсизликни тўпладик.

1. Вирусли видеолар тайёрласам етарлик ва шу маркетинг бўлади деб ўйлаш.
2. Excel да молиявий хисоб-китоб ёзувларни юритиш.
3. Нореал режалар билан ходимларни демотивациялаш.
4. Янги нарсаларни ўрганиш ўрнига одатланиб қолган ишни қайтаравериш.
5. Иш ва шахсий ҳаётни аралаштириш.
6. Молиявий назоратнинг йўқлиги.
7. Яхши мутахассисларни ёллаш билан биргаликда ёмонларини ҳам ишга олиш.
8. Кўпчилик олдида ходимларни сўкиш.
9. Компания қадриятларини командага етказа олмаслик.
10. Ортиқча инвестиция қилиш.
11. Инвесторларни топиш учун, ўзи харакат қилиш ўрнига ёлланма консультант хизматларидан фойдаланиш.
12. Компания акцияларини “ўнга чап”га бехуда тақсимлаб ташлаш.
13. Бизнесга хобби сифатида қараш.
14. Асосий билимларни аутсорсинг қилиш.
15. Профессионал реклама воситаларидан фойдаланмаслик.
16. Махсулот (хизматни) иқтисодиётни ҳисобламасдан ишлаб чиқариш.
17. Ёлғон хаёллар устига бизнес қуриш.
18. Бизнес ғояни бозорда синаб кўришдан олдин инвестор маблағларини жуда эрта жалб қилиш.
19. Мос келмайдиган ходимларни ёллаш.
20. Безарарлик нуқтасига тезроқ чиқиш ўрнига инвестор пулига “яшаш”.
21. Автоматлаштириш жараёнига жуда кўп пул сарфлаш.
22. Самарадорликни ҳисобламасдан ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш ва ишга тушириш.
23. Йиллар давомида малакасиз ходимларни ёллагаш.
24. Аналитикага диққат қилмаслик ва сармоя киритмаслик.
25. Биринчи мижозлар қаердалигини билмаслик.
26. Ишни бизнес жараёнларни қуришга эмас, балки маҳсулотга қаратиш.
27. Керакли(!) вақтда қарз маблағ жалб қилишдан “қўрқув”
28. Бозор ҳажмининг аҳамиятини кам баҳолаш.
29. Жараёнларни созламасдан региондан ташқарига чиқишга шошилиш
30. Ўзини тингламаслик (эътибор бермаслик) ва оқибатда тез хафсаланинг “пир” бўлиши.

Эслатма: Ушбу рўйхатдаги кўп нарсалар молиявий бошқарув билан боғлиқ ва охир оқибат бизнес учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Бизнеснинг молиявий бошқарувини такомиллаштириш орқали бу муваффақиятсизликларнинг олдини олиш мумкин. Буни, масалан, "4 босқичда бизнесни рақамлаштириш" деб номланган бепул автопрактикумида ўрганиш мумкин ва керак.

Қайси фикрларни таъкидлаган бўлардингиз? Бизнесингизда қандай хатоларга йўл қўйдингиз?
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Нега фойда бор, лекин пул йўқ?

- Етказиб берувчиларга тўлаш учун пулимиз йўқ.
- Қанақасига - пул йўқ? Мен ҳисоботни кўриб чиқдим, биз доимий равишда фойдага ишлаяпмиз.
- Ҳа, шундай: фойдамиз бор, лекин ПУЛ йўқ.

Таниш холат бўлса мен нима бўлаётганини сабабларидан бирини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Ва энг муҳими, бу вазиятдан қандай чиқиш кераклигини хам айтиб ўтаман.

- Аввало, биз ҳисоб-китобларимизда нотўғри йўл тутганимизни кўриб чиқамиз: биз мижозларимизга етказиб берувчилардан олганимиздан кўра кўпроқ тўловни кечиктириш шартини бераётган бўлишимиз мумкин.

Мисол, бизнинг дебиторлик қарзларимизнинг ўртача айланма муддати 48 кун, яъни биз маҳсулотларни ортиб юборамиз ва кейин ўртача 1-2 ойда тўлов қабул қиламиз. Шу билан бирга, кредиторлик қарзлари учун шу кўрсаткич 32 кунни ташкил этади, яъни биз материалларни сотиб оламиз ва деярли бир ой ичида тўлашимиз керак.

- Фавқулодда чора сифатида йирик харидорлар билан музокаралар олиб бориш ва шартномалар бўйича тўлов шартларини ўзгартириш имкониятларини муҳокама қилиш керак. Бунга параллель равишда, кечиктирилган тўловни, жарималарсиз, ошириш учун энг муҳим етказиб берувчилар билан ҳам худди шундай қилиш керак.

Бундан ташқари, келажакда барча тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқиш, тўлов шартларини қайта кўриб чиқиш, иложи борича қўшимча шартномалар тузиш керак. Сотув ва сотиб олиш бўлимлари учун улар контрагентларга таклиф қилишлари мумкин бўлган кечиктириш муддатлари устида ишлаш мухимлигини тушунтириш керак.
-----
Money Manager барча мураккаб ва тушунарсиз рақамларни оддий ва тушунарли қилишни билади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Агар бизнес пул келтиришини истасангиз, сизга уни молиясини қандай бошқаришни билишингиз мухим.

Бунинг учун фақат 3 та ҳисобот керак бўлади - уларни Money Manager дастурида + бошқарув ҳисобини тузиш бўйича автовебинарда бепул осон тўплаб олишингиз мумкин.

Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот. (CashFlow.) Унда ҳар ойнинг бошида пул нимага сарфлангани ва счетларда қанча қолганлиги кўрсатилади. Унинг ёрдамида сиз ижара ҳақини тўлаш, иш ҳақини тўлаш ва етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун етарли пул мавжудлигини биласиз.

Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот. (P&L). У, бизнес қанча даромад келтиради ва қайси соҳалар энг фойдали ҳисобланади, деган асосий саволга жавоб беради.

Баланс. (Balance), Унда компания қандай молиявий ресурсларга эга эканлиги кўрсатилади: корхона нимага эгалик қилади (ускуналар, омбордаги захиралар, офис - яаъни компаниянинг барча активлари) ва улар қандай маблағларга билан сотиб олинган (капитал, кредитлар - компаниянинг мажбуриятлари).

Ушбу ҳисоботларни қўлда санаш учун сизга алохида молиячи ёки кўп вақт керак бўлади. Money Manager-да ҳисоб китоб автоматлаштирилган бўлиб, у вақтни тежайди ва уларнинг тўғри саналаётганлигини кафолатлайди.

Биз таклиф қилаётган Автовебинарда сизга қуйидигилар тақдим қилинади:
- Практикумнинг барча 4 та дарси, жадваллар билан Money Manager дастури.
- Шаблонлар, чек листлар ва "Молия ва компания стратегияси", "Универсал молиявий модель" мавзусида бўлиб ўтган вебинарлар видео ёзуви.
- 3.000.000 сўмга сертификат, бундан бизнинг дастурларимиз ва хизматларимиз учун тўлашда фойдаданишингиз мумкин.
ва қўшимча қилиб:
ᆞМатериалларга чексиз кириш хуқуқи;
ᆞЯрим йил давомида шахсий куратор;
ᆞДастур мутахассиси билан шахсий маслаҳат.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Маҳсулот матрицасини қандай оптималлаштириш мумкин. XYZ-анализи.

Фақатгина АВС анализга асосланиб, маълум позицияларни олиб ташламасликка ва улардан фақат тушумнинг камлиги ёки паст маржалар асосида кечиб юбориш мумкин эмаслигига, савдо бўлим бошлиғи қаршилик қилади. У талаблар борлиги ҳақида, тинимсиз янги шартномалар устида ишлаётган сотув менежерлар ҳақида гапиради.

   Беихтиёр ўйланиб қоласиз, бизга, қарор учун, яна бирор нарса етишмаяптимикан? деб.
Тўғри қарор қабул қилишимизга ишонч ҳосил қилиш учун яна қандай далиллар бор экан?
Балки бизда паст маржали CC позициясига катта талаб бордир ва АА позицияларни эса биз ойига бир марта  сотаётгандурмиз.

Бунинг учун яна бир ечим бор. Бу XYZ-анализи деб аталади. У ҳар бир товар объектига бўлган талаб холатини аниқлаш имконини беради.

 Масалан Қаранг: ҳақиқий сотувни унинг ўртача қийматдан фоизда “оғиши”ни кўрсатадиган формула мавжуд. Олинган қийматга қараб, биз учта гуруҳга ажратамиз:
Х - оғиши 10% бўлган товарлар, бу товарларга талаб барқарор; 
Y - оғиши 10 - 25% бўлган товарлар, уларга бўлган талаб ўзгариб туради;
Z - оғиши 25% дан ортиқ бўлган товарлар, буларга талабни олдиндан айтиш деярли мумкин эмас.
  
Хўш, бундан биз нимани хулоса қилиб оламиз? Бизнинг 5 та позициямиз аутсайдер эди ва омбордан кўриниб турибдики, биз доимо ушбу позицияларни сонини кўп ушлаб турамиз, чунки улар қачон, қанча ва кимга керак бўлиши аниқ эмас. Матрицадан олиб ташлаш керак деган хулоса-ми? Хозирча йуқ, шошилманг!

Энди биз олдинги постда кўриб чиққан АВС таҳлили ва XYZ- таҳлили маълумотларини бирлаштирамиз. Шунда бизда ҳар бир маҳсулот учун учта ҳарфдан иборат кодлар пайдо бўлади.

  Бизда маҳсулот номлари бўлган биринчи устунда ҳарф кодлари бўлган устунлар бўлади.
- Агар ҳамма нарса тўғри тўпланган бўлса, унда жадвал пайдо бўлади: аниқ етакчи махсулотлар - ААХ ва аниқ аутсайдерлар - ССZ. 

ААХ максимал тушум, максимал маржа ва барқарор талабни билдиради. ССZ эса паст маржа, паст даромад ва олдиндан айтиб бўлмайдиган талабни англатади.
  Бир тарафдан бу тўғри хулоса, аммо, бу жуда радикал ёндашув.

Келинг, яна бир бошқа жадвал тузайлик, бу ерда энди қаторларни турли рангларда ажратиб кўрсатамиз.
Аниқроғи 4 та ранг. Яшилда - етакчилар: ААХ, ААY, ABX, BAX..
Қизилда - аутсайдерлар: CCZ, ССY, CBZ, BCZ. 
Яна эътиборга арзийдиган сариқ элемент мавжуд - AAZ.
Қолган товарлар ўрта позицияларда.

 Ушбу электрон жадвалга асосланиб, сиз энди AAZ га бўлган талабни барқарорлаштириш ва ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш учун, савдо бўлими бошлиғи билан гаплашишингиз мумкин.
Аутсайдерлар ҳақида қарор қабул қилишингиз, CCZ гуруҳни матрицадан аниқ олиб ташлашингиз мумкин.
Қолган позициялар учун, командангизда ишчи гуруҳ тузинг, камида олти ойга иш режасини ишлаб чиқинг. Уларни савдосини оширишга ҳаракат қилинг.

Энди айтинг-чи, Рақамга қараб қарорлар қабул қилиш, шундай бўлиши керак эмасми?

Эслаб кўринг бу аналитикани нимадан бошладик? Ха тўғри, тушум, даромад, маржа.. Сизда бу кўрсаткичлар мунтазам йиғиляпти-ми?
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​❗️"Кичик бизнесда бошқарув ҳисобини қандай рақамлаштириш мумкин?"

  Дўстлар ёрдамилар керак, мен маҳсулотни яхшилаш, уни ўрганиш ва жорий қилишни қулай қилиш мақсадида хар хил йўналишларни синовини ўтказяпман. Мен бизнеснинг ҳақиқий ҳолатини таҳлил қилгандан сўнг, нолдан, P&L, Balance, CashFlow ва яна кўп бошқа бизнес ҳисоботларини тузиб олиш учун, тадбиркорлардан иборат фокус-гуруҳни танлов асосида йиғяпман!
 
  Бизнесингиз учун бепул бошқарув ҳисоби воситасини молиячилар ва IT мутахассисларисиз, 3 кун ичида, самарали усулда рақамлаштиришни амалга ошириш режасини олишга улгуриб қолинг! Жойлар чекланган!

Беъпул:
🔹Бизнесингизнинг ушбу босқичида ишлар холати қандай кетаётганини таҳлил қилиб олинг;
🔹Бизнесингизни рақамлаштиринг.
🔹 Керакли рақамлар ва ҳисоботларни тезда йиғиш кўникмаларини шакллантириш бўйича қўшимча кўникмаларни олинг.
🔹“СТРАТEГИЯ ВА МОЛИЯ”, “ФИН. МОДЕЛЬДА ФОЙДАНИ РEЖАЛАШ” мавзусидаги 2 та мухим ВEБИНАРЛАР (ютубдаги видеоёзуви + “Молиявий модел” excel файлини СОВҒА сифатида олинг.
🔹Ҳар бир иштирокчи биздан "жонли" ёрдам, чуқур тахил ва батафсил фикр-мулоҳазала олишга улгуринг.

Фақат энг тиришқоқ тадбиркорларгина:
🔹Ўзининг бизнеси белгиланган натижаларга эришмовчи бўлганлар.
🔹Ўзининг бизнесида барча тўловларни, кредиторлик ва дебиторлик қарзлари ҳақида шаффоф маълумотларни кўрмоқчи бўлганлар.
🔹Ўзининг бизнеси молиявий таҳлил ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун аниқ маълумотларни билиб турмоқчи бўлганларни кутиб қоламиз.

Ҳозироқ бепул автопратикумга ёзилинг, у ерда биз биргаликда айнан Сизнинг бизнесингиз учун бошқарув ҳисоби стратегиясини тузамиз.

Бизнинг амалга ошириш методологиямиз туфайли, сиз ўзингиз хоҳлаган молиявий мақсадингизга тезда эришиш учун, қандай қадамлар қўйишингиз кераклиги аниқ бўлади.
-----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Иқтибос

Яқинда ўзим учун яна бир тасдиқ топдим.

Харажатларни ҳеч қачон нольга тушириб бўлмайди, лекин даромадни чексиз ошириш мумкин.
Шундай экан, биринчи навбатда, харажатлар ҳақида эмас, балки фойда ҳақида ўйлаш керак.

Бу математик жиҳатдан хам, ҳар доим кузатилган тўғри ечим. (Денис Мушинсий)

Сизнинг фикрингиз қандай?
---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Нима учун товар учети бизнес учун мухим?

Кўпинча, бутун бизнеснинг тақдири товар ҳисоб-китобини тўғри олиб боришга боғлиқ. Бу бизга маҳсулотларимиз ҳақидаги маълумотларни тез олиш, ассортиментни кузатиш, сотувлар пасайиши сабабларини аниқлаш ва бошқа кўп нарсаларни қилиш имконини беради. 
  Бу постда биз, дўконда хисоб-китоб ёзувларини қандай ташкил қилиш ва сақлаш бўйича баъзи маслаҳатларни айтиб ўтамиз.

Товар учети нима?
  Товарларни ҳисобга олиш, савдодаги барча операцияларни, шу жумладан сотиб олиш, сақлаш, сотиш ва қайтаришни акс эттиради.

Чунки, агар сиз қайси маҳсулот гуруҳлари борлигини билмасангиз, маҳсулотларни сотиб олиш ёки йўқ қилишда тўғри қарор қабул қила олмайсиз.

Нима учун инвентаризацияни ҳисобга олиш керак?
  Маҳсулотларнинг операциялар тарихини сақлаб юриш учун. Бу маҳсулот қачон сотиб олингани, қанча тўланганлиги, қачон сотилгани ва қанча даромад олинганлигини кўрсатади.

Харид жараёнини тизимлаштириш учун. 
  Муайян буюмнинг қанча захираси борлигини биласиз. Шундай қилиб, сиз фақат талаб катта бўлган товарларни сотиб олишингиз мумкин.

Маблағларни музлатишни тўхтатиш учун. 
  Харидни оптималлаштириш инвентаризация харажатларини камайтиради ва рентабелликни оширади, чунки сиз энди ортиқча запаслар сақламайсиз ва айланма маблағларингизни оқилона бошқаришингиз мумкин.

Ходимларнинг фирибгарлик қилиш эҳтимолини камайтириш учун.
   Агар жараёнлар тўғри ташкил қилинмаган бўлса, фирибгарлик ва ўғирликни аниқлаш қийин. Товарларни ҳисобга олиш, ходимлардан, камомад ва алдаш сабабларини, тезда аниқлаш имконини беради. Бу сизга инвентаризацияни кузатиб бориш ва кун охирида қанча захирага эга бўлишингиз кераклигини тушуниш имконини беради.

  Товар айланмасини ҳисобга олиш, айниқса, кўп миқдордаги маҳсулот ва мавсумий маҳсулотларга эга чакана савдо дўконларида айниқса фойдали бўлади. Масалан, кийим-кечак дўконлари, автомобил эҳтиёт қисмлари дўконлари, қурилиш материаллари дўконлари ва озиқ-овқат дўконлари.

Сиз учетни оддийгина дафтарда ёки Excelда ёзишингиз мумкин ёки ҳар бир босқичда товарларнинг ҳаракатини кузатишингиз мумкин. Ёки бўлмаса,, махсус дастурларда олиб боришингиз мумкин. Масалан, Money Manager - бу умуман бизнеснинг бошқарув ҳисоб-китоби учун тузилган дастур ва унда чакана дўконларни хисоботини юритиш учун хам керакли воситалари мавжуд.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнесда рақамлар мулоқот учун энг аниқ ва тушунарли тилдир, айниқса мухим қарорларни талаб қиладиган масалаларда.

  Зарар кўрсатаётган, мобиль телефонлар ишлаб чиқариш йўналишини ёпишни режалаштирган, LG компанияси ҳақидаги жаҳон янгиликларини эсингиздами?
Агар биз йўқотишларимиз маълум рақамлардан ошиб кетгунча кутишни истамасак, LG каби, биз хам тезда қарор қабул қилишимиз керак.

Бизнесдаги чалкаш тафсилотлардан бири, пул олиб келмайдиган маҳсулотлар билан шуғулланиш, яъни маҳсулот матрицасини қайта кўриб чиқишдир.

Ишнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлаш учун товар матрицасининг АБC таҳлилини ўтказиш керак, энг яхшиси ўтган йил ёки камида чорак якунлари бўйича.
Буни амалга ошириш учун сиз товарлар контекстида тушум (выручка) бўйича маълумотларни тўплашингиз, кейин камайиб кетиш кўринишида жадвалда тартиблашингиз ва кейин прогрессия билан жадвалда қўшимча устунни киритишингиз керак.

  Натижада, товарларнинг учта гуруҳини ажратиш мумкин бўлади: компанияга 80% даромад келтирадиган А гуруҳи, Б гуруҳи - 15%, C гуруҳи - қолган 5%.
Аммо бу, С гуруҳидаги ҳамма нарсани ишлаб чиқариш ва сотишдан олиб ташлаш мумкин дегани эмас. Фақатгина ушбу жадвал асосида бундай хулосалар чиқариш мумкин эмас. Эҳтимол, агар сиз худди шундай АБC таҳлилини тушум бўйича эмас, балки маржа нуқтаи назаридан ўтказсангиз, сиз бошқача холатга эга бўлишингиз мумкин. Масалан, биринчи ва иккинчи жадвалларнинг C гуруҳида 5 та товар элементидан фақат 2 таси мос келиши мумкин.

Сиз тақсимот маълумотларини даромад ва маржа бўйича бирлаштирган жадвалини тузишингиз керак. Ҳар бир товар элементи қайси гуруҳга мансублигига қараб икки ҳарфдан иборат код белгисига эга бўлади. вариантлар - АА, АБ, АC ва бошқалар, бизни биринчи навбатда СС белгисига эга бўлганлар қизиқтиради.

 Бу ҳисоб-китобларга асосланиб, бизда аутсайдерлар бўлади. Бу бир вақтнинг ўзида энг кам тушум ва энг кам маржа олиб келадиган позициялардир. Булар товар матрицасидан чиқиш учун аниқ даъвогарлар бўлади.
  Бу маълумотлар асосида тадбиркор ишлаб чиқариш ва савдо бўлими раҳбарларига бу борада ўз фикрларини тайёрлаш вазифасини қўяди ва қарор қабул қилади.

  Бундан ташқари шу ўринда, АА гуруҳини яаъни - энг юқори даромад келтирадиган ва энг яхши сотиладиган бир нечта товарларни муҳокама қилиш мантиқга мувофиқ бўлади. Бизда бир нечта ўринли саволлар пайдо бўлади, масалан, ушбу позициялар учун тушумни оширишга нима қилишимиз керак? Ишлаб чиқариш қувватлари кўпроқ ишлаб чиқаришга имкон берадими?, ва буларнинг хаммасига "сотувчилар" нима дейишади?
  Чунки бу позициялар бизнесингизни ўсиш драйвери ва сиз уларга барча мавжуд ресурсларни ташлашингиз керак.

  Қарор, албатта, қийин бўлади. Лекин ишончим комил бу тадбир бизнесга фақат фойда бўлади. Чунки бу, бизнеснинг асосий ва истиқболли йўналишларини ривожлантириш имкониятини берувчи мувозанатли ва рақамларга асосланган қарор бўлади.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бу чоракда биз бизнес эгаларига дивидендлар тўламоқчимиз, фойдани кўрмаяпмиз, лекин бизнинг ҳисобларимизда ва нақд пулда қолдиқларимиз бор, шу билан бирга бу ойнинг барча харажатлари тўланган. Бу, биз фойдадамиз дегани-ми?

Гап шундаки, сиз компьютерда, Эксельда, кўрган рақам бу фойда эмас. Бу бизнинг ҳисобимиздаги ва қўлимиздаги пул қолдиғи.
- Нима, яна ҳамма нарса тушум каби чалкашми? дейишингиз мумкин.
Шундай дейиш хам мумкин. Хулоса шуки, фойдани ҳисоблашда, харажатлар ва фойда, улар ҳисобланган ойда инобатга олинади.

Масалан, бу ойнинг маошини олайлик. Биз уни ходимларга кейинги ойнинг бешинчи кунида тўлаймиз, лекин, биз буни бу ой ҳисобига олдик, демак, фойда шу миқдорга камаяди.

Етказиб берувчилар билан ҳам худди шундайми? деб сўрашингиз мумкин.
Ҳа, агар биз товарларни қабул қилган бўлсак, шу ойда далолатномаларни имзолаган бўлсак, лекин бизда кейинги ойнинг ўрталарига қадар кечиктирилган тўлов мавжуд бўлса, унда фойда камайиши керак.

- Яна бир фалсафий савол: нега буни осонроқ яъани ҳамма нарсани пул деб ҳисоблаб бўлмайди? Бу ой ҳисобига келганларнинг ҳаммаси тушум деб. Чиқиб қетганини харажат деб. Фойда деб барча қолганини?
- Ха, бундай деб ҳисоблаш мумкин, бу "касса усули" деб аталади.
Бизнес жуда кичик бўлса, барча контрагентлар билан ҳисоб-китоблар дарҳол, ҳеч қандай кечиктирмасдан амалга оширилганда фойдаланиш қулай. Аммо агар компания каттароқ бўлса, ҳисоб-китоблар янада мураккаблашади ва касса усулини қўллашда ишларнинг ҳақиқий ҳолати тўлиқ кўринмайди.

Масалан, компания офисни ойига 500 долларга ижарага олади. Октябрда биз жорий ой учун офис ижара ҳақини тўладик ва кейинги икки ой учун олдиндан тўловни амалга оширдик. Ҳисобингиздан қанча пул чиқади?
- 1500 санаган бўлсангиз, тўғри. Октябрь ойида фойдани ҳисоблашда қанчасини ҳисобга оламиз?
- 500 долларми? Қолгани ҳаммаси келажак учун кечиктирилган харажатлар дейилади.
- Бу усул тескарисига хам ишлайди-ми: ҳисобда кам пул бўлиши мумкин, лекин фойда кўп? деб сўрашингиз мумкин.
- Жавоб ижобий бўлади. Бу, "ҳисоблаш усули" (метод начисения) дейилади. Ва бу усул бизга ҳамма нарсани тўғри ҳисобга олиш имконини беради.

Тасаввур қилинг-а,сиз Эксельда кўраётган маблағларни биз фойда деб санасак. Биз дивидендлар тўлаган бўлардик ва кейинги ойда биз нақд пул бўшлиғига тушиб қолган бўлардик, чунки иш ҳақи ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар учун пул етмас эди.
Бу эса "пул бўшлиқлари" дейилади, бу муаммо ҳақида алоҳида, кейинроқ гап юритамиз.
-----
Money Manager барча мураккаб ва тушунарсиз нарсани оддий ва тушунарли қилишни билади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнесда идеал ҳисоб-китобни қандай амалга ошириш мумкин-ми?

Эҳтимол, сиз "калла"нгизда ҳисоб-китобни санаб юрибсиз, унинг идеал жадвали хам фақат бошингизда бор.
-Сизда бу жадвал қандай кўринишда?
-Сиз ҳамма нарсани ҳисобга оляпсиз-ми?
-Фойдани қанчалик тўғри санаяпсиз?

Албатта, бу жадвалда, сизнинг фикрингизча ҳеч қандай камчиликлар йўқ. Аксинча, компания ривожланаяпти ва кенгайяпти. Аммо нимадир кўнгилни ғаш қилиб тургандай. Аниқлик киритиш учун, бу жадвални ҳақиқатга айлантириш ва умумий стандартларга мос келадиган қилиш керак холос.

Ва буни қилиш сиз ўйлагандан кўра осонроқ. Сиз фақат дастлабки балансни йиғишингиз, кундалик транзакцияларни осонгина киритишингиз ва бизнесингиз учун муҳим бўлган асосий ҳисоботларни ажратиб кўрсатишингиз керак.

Буни амалга ошириш усун эса, "Бизнесни 4 босқичда рақамлаштириш" бепул экспресс-курси Сизга ёрдам беради.
-----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Сосискадан бошланган катта бизнес тарихи.

1937 йилда Қўшма Штатлар Буюк Депрессиядан чиқиш учун кураш олиб борар эди ва бизнесменлар иши унчалик яхши эмас эди. Янги бизнес бошлаш осон эмас эди. Аммо ака-ука Ричард ва Морис Макдоналдлар шунчалик катта рағбатга эга эдики, уларни тўхтатиш қийин эди.

Улар ирландиялик камбағал муҳожирлар оиласидан чиққан. 1937 йилда Морис 35 ёшда эди, Ричард эса 28 ёшда эди ва шу пайтгача улар ҳеч қандай эътиборлик нарсага эриша олмаган эдилар. Улар Калифорниянинг Монровия шаҳрида яшаб, даромад келтирадиган ягона жойи хот-дог киоскаси эканлигини тушунишар эди. Монровияда пойга стадирни бор эди ва ака-ука пойгага ўйнаш учун келганларга ўз сосискаларини хамирда (сосискт в тесте) таклиф қилишарди. Аммо, пойга мавсуми тугади дегунча, харидорлар хам қолмасди.

Шунда Морисда янги фикр пайдо бўлди. Монровиядан 50 мил узоқликда жойлашган Сан-Бернардино шаҳри бўлиб, у ерда асосан гурман овқатга муҳтож бўлмаган ишчилар яшар эди, лекин уларга, арзон ва тез овқатланишлари керак эди. Ҳа, ва у ерда Монровияга қараганда кўпроқ аҳоли бор эди - 100 мингга яқин, Ричард жуда яхши пиширган ҳот-догларни истеъмол қилишни хоҳлайдиганлар бўлиш эхтимоли хам катта эди.

Бироқ, ҳатто ҳот-дог сотадиган оддий ресторан учун ҳам бошланғич капитал керак эди ва банклар ака-укаларга кредит беришдан бош тортдилар. Ниҳоят, 1940 йилда Банк оф Америка уларга ўша вақтлар учун жуда катта миқдор хисобланган - 5 минг доллар берди ва 1940 йил 15 майда биринчи МкДоналдс очилди.

Бу, биз бугунги кунда МкАвто деб атайдиган нарса эди - ёш йигитлар у ерга хот-дог ейиш ва улардан буюртма олган қизлар билан суҳбатлашишга келишар эди. Тез орада ака-ука Макдоналдлар йилига 40 000 доллар даромад ола бошлашди.

Бироз вақт ўтгач, улар бошқача йўл тутишга қарор қилишди. Биринчидан, улар шундай хулосага келишди: ликопларни грилга қараганда тозалаш осонроқ, гамбургерлар эса сосискаларни булочкаларга солишдан кўра осонроқ - ва ... тадаммм! - Улар Биг Мак, чизбургер тайёрлашни бошладилар, сутли коктейллар, фри қўшдилар ... кейин давомини ўзингиз биласиз.

Улар официант қизларсиз ишлашга қарор қилишди, улар ташриф буюрувчилар билан жуда кўп “хиринглашар” эдилар. Энди ҳамма ўз буюртмасини пештахтадан олдиган бўлди, ошхона эса конвеер лента принципи бўйича ишлай бошлади, бу ерда тайёрланган ингредиентлардан буюртма тезроқ йиғиларди. Бургерлар муддатидан олдин пишириларди ва исситилган холда мижозга тортиларди.

1952 йилда ака-укалар янада замонавий дизайнга муҳтожмиз деб ўзоарига қарор қилишди. Ричарднинг хаёлига ресторанга кириш иккита бир-бирига боғланган арклар сифатида лойиҳалаштирилиш келган эди. Улар архитекторлар билан муҳокама қила бошладилар – бириси, аркалар ёмон фикр эканлигини айтарди, яна бошқаси рози бўлди, лекин дарҳол уларнинг шаклини ўзгартиришни таклиф қилди.

Рози бўлган Стенли Кларк Местон эди ва тез орада биз ҳаммамиз МкДоналдс деб танийдиган эгри М ҳарфини яратди. 1953 йилда Аризонада иккинчи ресторан очилганда, унга кириш "олтин аркалар" кўринишида безатилган эди. Кейинчалик, МкДоналдс кўпайганда, ака-ука арклар орқали киришдан бош тортишади, аммо эгри ҳарф компаниянинг логотипига айланади.

Қолганини сиз эшитгансиз деб ўйлайман – дунёни забт этиш шу ердан бошланган. Айтганча, ака-укалар умуман глобал тармоққа айланмоқчи эмас эдилар ва бир мунча вақт ўтгач, улар компанияни шериклари Рей Крокка сотишади ва у компанияни барча қитъаларда жойлаштиради. Бугунги кунда МкДоналдс ҳатто Антарктидадаги Америка қутб станциясида хам жойлашган. 1984 йилда эса, тармоқнинг биринчи ошпази Ричард Макдоналдга Ню-Йоркдаги Гранд Ҳаят меҳмонхонасида зиёфатда тантанали равишда 50 миллиардлик гамбургер тақдим этилган.

Фотода: ака-ука Ричард ва Морис МакДоналдлар
--------
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнес бошлаятганда мен қилган хулосалар: бизнес-режа бўлиши мухим (2).

Тайёр бировнинг режасини олманг ва уни тузатишга харакат қилманг, балки ўзингиз учун нольдан ёзинг. Бизнес-режа амалга ошиши эҳтимолдан йироқ бўлади, лекин сиз, маҳсулот ва бозор, мақсадли аудитория ҳақида янги нарсаларни ўрганасиз, фикрларингизни тузасиз, янги ғоялар пайдо бўлади, энг муҳими, синовдан ўтиши керак бўлган гипотезалар пайдо бўлади. 

Қандай қилиб ёзиш керак? 
- Интернетда қидиринг, бирон бир мутахассиснинг яхши курси бўлиши керак албатта.
Сизга ВПН-ни ўрнатишни, торрентлардан, фойдаланиб қидиришни ўргатиш лозим эмас деб ўйлайман ... ва умуман олганда сиз буни қила оласиз!
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

Хисоб-китобни тўғри юритиш оқибатида қанча куч ва вақт сарфлашингизни биласизми?

🔹 P&Lни қўлда ҳисоблаш учун қанча вақт кетади?;

🔹 Кредитор ва дебетор қарздорликлардаги маълумотларни, иккита “дафтарга” ёзиб қўйиб, кейин эса қаерда хатога йўл қўйганингизни излаб қанча маблағ ва вақт йўқотгансиз?

🔹Бизнесда аслида қанча пул борлигини ва улар қаерда эканлигини кўрсатадиган аниқ P&L ва Balance каби хисоботларни жамлашда қанча қимматбахо вақт йўқолаётганлиги?;
хақида, хеч фикрлаганмисиз?

P&L, Balance ва CashFlowни йиғишга вақт сарфламанг - Money Managerда рақамлаштиришдан сўнг улар автоматик тарзда тузилади.
------
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Ўсиш механизми

- Сизнинг бизнесингиздаги асосий муаммо нимада?
- Ҳа, ҳеч қандай муаммо йўқ
- У холда нега ўсмаяпсиз?

Сўнгги пайтларда кўплаб бизнесларни кўриб чиқяпман. Ва, албатта, тадбиркорлар билан суҳбатлашдим. Яна бир бор ишонч ҳосил қилдимки, ўсиш учун тўсиқлар, аниқ бизнес жараёнларни йўқлигида ва тўғри учёт тизимининг етишмаслигида.

Энг кенг тарқалган учта нарсалар бу:
- Мақсад йўқ ва демак фокусировка йўқ
- Рақамлар ва маълумотларга эътибор берилмайди, фақат интуицияга таянилади. 
- Мижозлар билан гаплашилмайди.

Тадбиркор "муаммо йўқ" деб айтганда, у ўсишни хоҳламайди ёки “муамони” тан олишдан қўрқади. Сизнинг асосий чекловингизни билиш ва у билан курашишга ҳаракат қилиш айнан ўша ўсиш механизмидир
---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​ ChatGPT

Сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши ҳақидаги янгиликлар кўпчилигимизга жуда таъсирли бўлаяпти. Охирги янгиликлардан бири ChatGPT Уортон университетида MBA Operations Management имтиҳонини муваффақиятли топширди. Бир дақиқага эътибор беринг, бу энг нуфузли университетлардаги, энг қийин мавзуларидан бири хисобланади!.

  Сунъий интеллект бухгалтерлар ва молиячиларни алмаштирадими? деган савол пайдо бўлиши табиий.

  Албатта, технологик ўзгаришлар меҳнат бозорига таъсир қилмаслиги мумкин эмас. McKinsey агентлиги бухгалтерлар ва молиячилар учун автоматлаштирилиши мумкин бўлган функциялар рўйхатини тузди. Натижани фотосуратда кўриш мумкин.

Кўриб турганингиздек, юқори "хавф" соҳаларига, стандарт бухгалтерия операциялари, касса операциялари, даромадларни бошқариш ва молиявий бошқарув киради. Бошқача қилиб айтганда, одатий функциялар чарчамайдиган ва “гап қийтармайдиган”ларга топширилади: сунъий интеллектга.

Ижодий вазифаларга келсак, бу ерда McKinsey прогнозлашда анча эҳтиёткор ва бизнесни ривожлантириш, аудит ва рискларни бошқаришда, вазифаларни автоматлаштириш имконияти яқин горизонтда кўрмаяпти.


“I’m of the mind that AI isn’t going to replace people, but people who use AI are going to replace people,” Kara McWilliams, head of ETS Product Innovation Labs, which offers a tool that can identify AI-generated answers, told the Times.

- Кара МакВилямс, head of ETS Product Innovation Labs раҳбари, Times газетасига берган интервюсида.

  "Мен ишонаманки, сунъий интеллект одамларнинг ўрнини боса олмайди, лекин бошқа одамлар уларни - сунъий интеллектдан фойдаланадиганларни алмаштирадилар" дейди.
---
Шундай қилиб, профессионал мускулларнинг ижодий қисмини ривожлантиринг, ўрганинг, одатий вазифалар учун сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланинг ва бизнесингизни янги чегараларга олиб чиқинг!

Ва, бизнес жараёнларини соддалаштиришга ва ўсишнинг янги имкониятларини очишга қандай ёрдам бериши ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун "4 босқичда бизнесни рақамлаштириш" деб номланган бепул автопрактикумида билиб олишни ва бизнесингиз бошқарув ҳисобини махсус дастурда созлаб олишни таклиф қиламан.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​"Кўрсаткичлар қанча кўп бўлса, молиявий модельни бошқариш шунчалик қийин бўлади".

  Компаниянинг муваффақиятли ривожланиши учун бизнеснинг турли жиҳатларига таъсир кўрсатадиган ва керакли натижаларни кўрсатадиган режа керак. Бироқ, режа мавҳум бўлмаслиги керак ва албатта реал бизнес кўрсаткичларини ҳисобга олиш керак. Ушбу муаммони ҳал қилиш воситаларидан бири компаниянинг молиявий модели бўлиши мумкин. Молиявий моделни қандай яратиш хақида видеони каналга жойлаганмиз.

Молиявий модель нима учун ва кимга керак?

   Молиявий модель компания менежерлари ва таҳлилчилар учун воситадир. Уларнинг ёрдами билан улар ўз қарорларининг самарадорлигини баҳолашлари ва компаниянинг қандай ва нима учун ривожланишини башорат қилишлари мумкин.
Молиявий моделни фақат жадвал сифатида эмас, балки тўғри қарор қабул қилиш воситаси сифатида тузиб олиш муҳимдир.

   Молиявий моделга тахминий маълумотларни киритиш жиддий хато бўлиб, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Мисол учун, харажатларни нотўғри ҳисоблаб чиқдингиз ва паст самарадорлик йўналиш экан деб, ушбу йўналишни ёпиб юбордингиз. Бироқ, бу фойдали йўналиш эди ва кейинчалик бизнес ривожланиши билан даромад келтириши мумкин эди.

Компаниянинг қийматини паст кўрсатиш ҳам салбий оқибатдир. Бу компанияни сотишда акциядорлар ва бизнес эгалари учун жуда муҳимдир. Агар ҳисоб-китоблар нотўғри амалга оширилган бўлса, у ҳолда лойиҳада маблағ етишмайди ва пул бўшлиқлари пайдо бўлади.

   Бизнесни ривожлантиришнинг стратегик моделлари, тадбиркорлар учун муҳим бошқарув воситадир. У бизнес эгларига ҳисобот бериш, бўлим режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг фактларга мос келишига ишонч ҳосил қилиш учун ишлатилади. Бу уларга савдо моделларини мослаштириш, харажатларни тезда назорат қилиш ва харажатларни оптималлаштириш ёки муайян бюджет моддаси бўйича ва харажатларни ошириш бўйича ўз вақтида қарорлар қабул қилиш имконини беради.

  Бизнесда бошқарув ҳисобини қандай қилиб янги босқичга олиб чиқиш мумкин? Биринчи қадамлардан бири ҳисоб-китобни рақамлаштиришдир. Бу вазифани амалга ошириш тадбиркорнинг зиммасига тушади.

Лекин биринчи навбатда сиз бошқарув учетини базаси билан шуғулланишингиз керак: аслида бошқарув ҳисоби нима, у нимадан иборат ва биринчи навбатда нимага эътибор бериш керак?

Бу ҳақда "4 босқичда бизнесни рақамлаштириш" деб номланган бепул автопрактикумида билиб олинг ва бошқарув ҳисобини махсус дастурда созлаб олинг.

Автовебинар, компаниясини ривожлантирмоқчи бўлган, "тартибсиз" ёки бўлмаса "менда хамма нарса эсимда туради" дейди-ю аммо хисоб-китоби чиқмайдиган, бир сўз билан айтганда, тизимли ишламайдиган, бизнес эгалари ва тадбиркорлар учун фойдали бўлади.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​1920 йил Чикагодаги почта бўлими ўз ишчиларини ғилдиракли конкига қўйди. Бу ишчиларга тезроқ ҳаракат қилиш имконини берди ва шу билан компания вақтни тежай бошлади.

Айтинг-чи, сиз ўз компаниянгизнинг энг қимматлик ресурси, яаъни ВАҚТ ни тежаш учун нималарни жорий қилгансиз?
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Рақамлаштиришнинг одатий хатоларидан бири бу катта проектни биттада, ёппасига жорий қилишни амалга ошириш.

Ўз бизнесини рақамлаштиришга қарор қилган тадбиркор, бизнес жараёнларини текширишдан бошлашлари керак.

Бизнесни рақамлаштирадиган ҳар қандай яхши интегратор, лойиҳадаги мавжуд вазият ҳақида маълумот сўрайди. У тадқиқот натижалари, фойдаланувчилар ва ички мижозлар (масалан, ходимлар) билан мулоқотдан бошлайди.
Бизнеснинг ўз қадриятларига, стратегиясига рақамлаштириш қандай мос келишини ва кейин бу ҳаракатларга қандай ҳисса қўшишини тушуниши муҳимдир.

Кўпинча шундай бўлади-ки, охир-оқибат компания дастлаб ўйламаган хам ечимга, маҳсулотга муҳтож бўлиб чиқади. Бизнес-жараёнларнинг аудити, баъзи муаммоларни ҳал қилади, қолганларига эса бутунлай бошқа воситалар билан қопланиши мумкин бўлади. Шунинг учун жараёнларни сифатли таҳлили, биринчи ва асосий қадамдир.

Кейин - рақамлаштиришни босқичма-босқич, кичик қадамлар билан ва ҳар бир этапда, фикр-мулоҳазаларни йиғиш ва унга мослаштириш билан юргизиш керак бўлади. Амалга ошириш жараёнида кўрсаткичларни текширинг, дастлабки режа ва стратегия билан боғланг, керак бўлганда мослаштиринг.
Ва энг мухими, биринчи мартадан, ҳамма нарсани мукаммал қилиш ҳақида ўйламанг хам: бундай бўлмайди - ҳар бир бизнеснинг ўзиги яраша муаммолари ва қийинчиликлари бор.

Аммо малакали тайёргарлик ва босқичма-босқич ҳаракат, уларнинг кўпчилигининг олдини олишга ва катта молиявий йўқотишлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​2000 йиллардаги Аудининг реклама кампанияси.

Ушбу фотосурат остидаги шиорда шундай ёзилган: "Nothing to prove" ("Хеч нарсани исботлаш шарт эмас").
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Нима учун счётларда пул бўлса хам, етказиб берувчиларга тўловни келишилган муддатдан олдин тўлаш бу хато.

  Келинг, аниқлик киритиб оламиз.
  Бундан аввал биз айланма маблағларни бошқариш ҳақида гаплашганмиз, канал лентасида юқорида излаб кўринг. Бир сўз билан айтганда, биз ўзимизнинг товар айланмамизда етказиб берувчиларимизнинг пулларидан фаол фойдаланамиз. Соддароқ айтганда, бепул кредит.

  Ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш учун, банк кредитлари ёки бизнес эгаларининг пулларини жалб қилмаслик учун, етказиб берувчиларимиз томонидан тақдим этилган кечиктирилган тўловдан фойдаланамиз. Бу йўналишдаги ишларни “қуриш” барча учун анча вақт талаб этган, чунки етказиб бериш шартлар “шундоққина” ҳал бўлмаган. Кўп учрашувлар ўтказилган, харидлар билан шуғулланадиган ҳар бир ходим қайси тўлов шартлари биз учун энг фойдали эканлигини ва қайси бири қабул қилиниши мумкин эмаслигини аниқ билишига ааанча вақт ажратганмиз. Олдиндан тўловсиз сиз билан ишлашга тайёр бўлган янги етказиб берувчиларни қандай қидирганингизни эсланг.

   Ҳа, бу хавфли стратегия: айниқса, агар сизнинг омборингизда минимал захирангиз бўлса ва янги етказиб берувчилар билан келишув хали мавхум бўлса, буни “катта таваккал” дейиш мумкинки. Аммо шу билан бирга, бу энг катта фойда келтирадиган стратегия!

   Ва энди тасаввур қилинг-а, сиз етказиб берувчилар билан энг фойдали муносабатларни ўрнатиш учун жуда кўп иш қилган эдингиз, лекин сизнинг фикрингизча жорий ҳисобингиздаги “бекор” ётган пулдан халос бўлишга қарор қилганингиз учун, ҳамма қурган системангиз йўқ бўлиб кетади-ми?

  Ахир пул бўлса, нега тўлаб, қарздан қутилиб қўймимиз? деб сўрашингиз ўринлик албатта.

Бунинг учун бизда тўлов тақвими бўлиши керак, унда биз тузилган шартномалар шартларига мувофиқ ёки солиқ тўлаш, иш ҳақини тўлаш шартларига мувофиқ кимга, қачон ва қанча тўлашимиз кераклиги аниқ кўрсатилади. Шунингдек, тақвим бизнинг харидорларимиздан олишни режалаштирган пулларни ҳам ўз ичига олади.

Аммо ўзингиз биласиз, келадиган пуллар билан турли хил нарсалар,  “оғишлар” бўлиши мумкин. Лекин биз ойни шундай режалаштиришимиз мумкин-ки, нақд пул бўшлиқлар бўлмайди, ҳамма нарса теккис ўтадиган қилиб олишимиз мумкин. Аммо агар биз етказиб берувчига муддатидан олдин тўлаш учун “бўш” маблағни йўналтирсак ва мижозлардан бири бизни “қийин ахволга” солиб қўйса, биз қарзларга ёки ундан ҳам ёмони, кредитларга кунимиз "қолиб" кетиши мумкин бўлади ва иккинчиси бепул эмас, тушунсангиз керак.

  Шунинг учун, самарали ишлайдиган тизимни тузиб олинг. Ва жорий ҳисобингиздаги пуллар “бекорчи” ётибти, деб ўйлашни бас қилинг.

  Етказиб берувчиларга муддатидан олдин тўлаш мумкин бўлган ягона шарт, агар улар бизга қарзни муддатидан олдин тўлаш эвазига чегирма берса. Яъни биз эртароқ лекин камроқ тўлаймиз (Диққат! Ушбу шарт шаръий қанчалик “тўғри” келишига аниқлик киритиш керак).
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Пул қаерда?

Мен бугун пул қаерга кетаётгани ҳақидаги саволни текширишни таклиф қиламан. Бунинг учун фақат битта баланс етарли эмас.
- Нега? Бошқарув баланси асосий ҳужжат эмас-ми? деган хаққоний савол беришингиз мумкин.
  Мен: хам ҳа, хам йўқ деб айта оламан.

Нега ҳамма нарса бунчалик чалкаш! Энг Аввалидан бошлайлик. Бизда "Пул маблағлари" қатори бор ва биз уларнинг қиймати давр мобайнида ўсганини кўрамиз. Бу кўпроқ пул дегани. Тўғрими?

Лекин тадбиркор сифатида тахминларга эмас, биз фақат рақамларга таянамиз. Шунинг учун биз пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботга мурожаат қиламиз.

— Олдин хам айтганимиздек, Бизнесда учта асосий пул оқими мавжуд: операцион, молиявий, инвестицион. Келинг, биринчи навбатда операцион фаолиятни кўриб чиқайлик. Бу бизнинг асосий фаолиятимиз - товарлар, ишларни, хизматларни сотиш бизга қанча пул олиб келишини кўрсатади.

  Соғлом бизнеснинг белгиси бу йўналишдаги ижобий пул оқими бўлишидир. (Шу ерда Сизда қандай оқим эканлигини кўришни таклиф қиламан?)

  Айтайлик, бизда ортиқча маблағ чиқди, яъни “+”! Демак, бизда ҳаммаси яхши дегани-ми?
Аммо мен бундай хулоса чиқаришга шошилмаган бўлар эдим.

  Келинг, батафсилроқ кўриб чиқайлик. Энди Инвестицион йўналишга қараймиз. Ушбу бўлимга нималарни киритамиз?

- Асосий воситаларни сотиб олишни -мисол: янги ишлаб чиқариш линиясини сотиб олдик. Асосий воситаларни сотишни - мисол: керак бўлмаган бир нечта машиналар сотган бўлишимиз мумкин.
Кўпинча биз ушбу бўлимда “Минус” чиқамиз.
Фалокатга ўхшайди, тўғрими? Лекин кўп ташвишланманг. Операцион ва инвестиция оқимининг миқдорига қарашимиз керак. (Ўзингизни бизнесда буни ҳисоблай оласиз-ми?)

- Айтайлик, "Минус" чиқди.  Бу холат шуни кўрсатадики, компания ушбу даврда ўз ривожланишига фаол сармоя киритган ва мулкни сотиш билан овора бўлмаган.
 Бундай ҳолда сиз қўшимча маблағлар жалб қилинган бўлиши керак. Демак, энди навбат "Молиявий фаолият" бўлимига келди...

Бу ерда бизда кредитга олинган пул ва ... кредитлар қайтарилган рақамлар. Яаъни, биз кредитларнинг бир қисмини тўладик, янги траншларни олдик ва х.к.з.

Энди энг қизиқ нарса, ҳар уч фаолият бўйича оқимдан, бизнинг умумий нақд пулимиз қанча? Бунинг учун, "Пул оқимлари сальдо"си қаторига қараймиз ва масалан, бизда жавоб - Ижобий! Энди балансдан “Нақд пул” моддасининг давр бошидаги кўрсаткичини олиб, унга шу қолдиқни қўшамиз. Ушбу рақамни давр охиридаги "Нақд пул" қаторидаги рақам билан солиштирсак, улар бир хил чиқганини гувохи бўламиз.

- Қандайдир фокусга ўхшайди, шундай эмасми?
Лекин мен сизга айтсам, бу фокус эмас, балки ҳисоботлар ўртасидаги боғлиқлик. Шундай бўлиши керак!

Умид қиламан-ки, энди сиз балансга қарасангиз: "Асосий фаолиятимиз ижобий пул оқимини яратяпти, шунинг учун биз ривожланишга сармоя киритяпмиз ва камомад маблағни қарзлар билан қоплаятган эканмиз. Демак, бизда хаммаси тўғри ишлаяпти.” дейсиз.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Қандай қилиб ойлик иш ҳақини сотса бўлади?

  Инқироз даврида ишчилар харажатларини оптималлаштириш чоралари қаттиқ ва номақбул бўлиши мумкин, аммо натижа чораларни оқлайди - бизнес барқарорлигини оширади ва хавфларни камайтиради.

  Тадбиркор қийин даврда ходимлар билан “бизнес хавфларини” баҳам кўриши мумкин ёки уларни ишдан бўшатиш мумкин.

  “Lincoln Electric” компанияси 1895 йилда ташкил этилган ва бутун дунёга Американинг энг йирик пайвандлаш ва кесиш ускуналарини ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида танилган. Корхона фаолиятини 1934 йилдан бери даромадининг катта қисмини ходимлар ўртасида тақсимлаб келди. У тарихга, 1958 йилда ҳеч қачон ходимларни ишдан бўшатмасликка ваъда бериб, кирган.
Молиявий инқирозлар ва технологиянинг тез ўзгаришлари шароитида Lincoln Electric, одамлар бизнесда улушга эга бўлганда ва умумий столда ўтирганда яхшироқ ишлашларини англаб, ўзининг йўналишида юқори чўққиларни забт этди.

Бу ерда "ҳеч қачон ходимларни ишдан бўшатмаслик" иборасига эътибор беринг.

Фойда - бизнес эгаси ўз зиммасига олишга тайёр бўлган, таваккалликдир. Инқироз шароитида, ушбу қийин давр ўтиб кетганда тезда тикланиш учун бизнесингизни қандай сақлаб қолиш ҳақида ўйлашингиз керак. Шунинг учун хавфларни камайтириш керак.

Бу иш жойини сақлаб қолиш билан қандай боғлиқ? деб сўрашингиз мумкин.
  Биз хавфларни камайтириш усулларидан бирини қўллашимиз мумкин - доимий харажатларни ўзгарувчиларга айлантириш. Бизнинг доимий харажатларимиз ижара ҳақи, ходимларнинг иш ҳақи, солиқлар, кредитлар бўйича фоизлар ва бошқалар бўлиб, улар ҳеч қандай тарзда даромадга боғлиқ эмас.

Аммо ўзгарувчан харажатлар билан бу бутунлай бошқача масала: тушум бор - улар пайдо бўлади, тушум йўқ - бу харажатлар ҳам бўлмайди.
  Бизнинг иш ҳақимиз ҳозир доимий харажатлардир ва агар биз доимий харажатларни ўзгарувчиларга айлантирсак, аслида мижозларимиз компания ходимларига иш ҳақини тўлайдилар.

  Биз харажатларни "сотамиз". Бундай ҳолда, улар нафақат ходим бўлишади, балки улар шерик бўлишади, сотуаларнинг пасайиши билан боғлиқ таваккалчиликларни ўз зиммаларига оладилар ва ўз иши учун фойданинг фоизи кўринишида ҳақ оладилар.

Албатта, бу усул ҳаммага ёқмайди. Аммо ҳар бир киши сотувга қизиқиш билдирса, бу компанияга фақат фойда келтиради. Инқироз шароитида бизга "шунчаки ходимлар" керак эмас - бу фақат хавфни оширадиган баласт бўлади. Инқироз шароитида бизга хавф --хатарни тадбиркор билан бўлишишга тайёр бўлган "бизнес учун жонкуяр" бўлганлар керак.

  Таклифни тайёрлаш учун тадбиркор биринчи навбатда қайси тоифадаги ходимлар учун янги моделга ўтиш мақсадга мувофиқлигини аниқ билиши ва барча керакли ҳисоб-китобларни амалга ошириши керак. Ва бунинг учун, ўз навбатида, унга бизнесидан ҳақиқий рақамлар кераклиги хақида эслатиб ўтиш шарт эмас деб ўйлаймиз.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Нима учун Money Managerни стандарт ечим билан ишлашни бошлаш муҳим ва шундан кейингина уни такомиллаштириш керак.

Бошқарув ҳисобини автоматлаштирмоқчи бўлган мижоз биз билан боғланса, биз аввал бутун бизнесни рақамлаштирамиз ва ечимни синов схемасида намойиш қиламиз. Кўпинча биздан бирор нарсани яхшилаш сўралади: маълумот қўшиш, менюни ўзгартириш ёки кнопкадаги матнни бошқача ёзиш. Бу қулайроқ бўлади, дейишади. Бундай сўровга бизнинг биринчи муносабатимиз: "Сизнингча, нима учун дастурнинг стандарт функциялари билан ишлашга ҳаракат қилмайсиз? Балки шу холат яхшироқ бўлар? Синаб кўринг, ўзгартиришни исталган вақт амалга ошира оламиз"

Мана бизнинг аргументларимиз, нима учун рационаллик нуқтаи назаридан, биринчи навбатда одатий ечимни синаб кўриш арзийди:

1️⃣ Шошилинч хулоса чиқарманг. Дастурнинг қулайлигини ўрганиш учун сиз у билан камида бир неча ой ишлашингиз керак.

2️⃣ Ходимлар ҳам дастур билан ишлайди, шунинг учун улар учун хам нима қулайлигини текшириш муҳим.

3️⃣ Яхшиланишлар амалга ошириш сметани "кўпайтириши"и мумкин, бу эса автоматлаштиришни сизга фойдасиз қилиб кўрсатиши мумкин. Агар сиз ҳамма нарсани кетма-кетлигини аниқламасангиз, харажатлар одатдаги ечим нархининг 100% гача ўзгариши мумкин.

4️⃣ Дастурни янгилашда ўзгаришларга мослашишни талаб қилиши мумкин. Шу сабабли, ҳар қандай ўзгартириш Money Managerни жорий қилиш харажатларини оширади, чунки янгилаш жараёни кўпроқ вақт ва ресурсларни талаб қилади.

Мижоз дастурни ўзгартиришга мутлақо ҳақли. Мисол учун, агар унга стандарт ҳисоботлар қониқтирмаса ёки бизнес шу қадар олдинга қадам қўйган бўлса-ки, дастурнинг асосий функцияси муаммони ҳал қилмайдиган бўлиб қолган бўлса.

Ҳисобот қониқтирмайди. Мисол учун, агар мижоз намойиш пайтида стандарт ҳисобот формаси керакли маълумотларни тақдим этмаслигини кўрса. Агар стандарт формалар мижозни қониқтирмаса, биз дастурий таъминотни ҳеч қандай саволсиз ўзгартирамиз.

Бизнес анча ривожланиб кетган бўлса. Агар бизнес ривожланса, жараёнлар муқаррар равишда ўзгаради, шунинг учун ўз вақтида модернизация қилиш керак. Бунинг учун биз йилига тахминан бир марта аудит ўтказишни тавсия қиламиз, бу ечим жорий жараёнлар талабларига жавоб берадими ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради. Агар йўқ бўлса, дастурни такомиллаштириш учун вазифани тузиш вақти келди.

Шунинг учун биз мижозни диққат билан тинглаймиз ва дастлабки босқичда тўғри функцияларни танлаш ва келажакда шошқалоқ қарорлар учун пул тўламаслик учун ечимларни таклиф қиламиз.
----
Money Manager барча мураккаб ва тушунарсиз нарсани оддий ва тушунарли қилишни билади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнеснинг мақсади ва миссияси. Фарқи нимада?

Мисол учун ИКEА ни олайлик: "Оддий одамларнинг кундалик ҳаётини яхши томонга ўзгартириш" ёки Samsungни: "Биз юқори сифатли маҳсулот ва хизматларни яратиш учун компаниянинг инсоний ва технологик ресурсларидан фойдаланамиз ва шу тариқа жамиятдаги глобал вазиятни яхшилашга ҳисса қўшамиз"

Агар диққат билан ўқисак, айнан биз юритаётган компания ҳақида ёзилганга ўхшайди, тўғри-ми?.
Ёки яна бир мисол, Zappos: "Мижозларга энг яхши хизматни тақдим этамиз" Бу ҳар қандай компанияга тегишли, тўғри эмас-ми?

Аммо бу, кўпроқ компаниянинг миссияси ҳақида. Бизнинг мақсадимиз эса бошқача тўғри-ми?
Бизнинг мақсадимиз пул ишлаш.
Компаниямизнинг мақсади пул ишлаш ва бизнес эгаларига фойда келтиришдир.

Бизнинг миссиямиз ҳам бор албатта, ва бу, маҳсулотнинг юқори сифати, жамиятга қўшган ҳиссаси ва мукаммал хизмат ҳақида. Миссия ва мақсадни аралаштирмайлик.

Мақсад - пул топиш ва биз қилган бошқа ҳамма нарса бу мақсад учун воситадир. Ҳар бир ходимнинг ҳар бир ҳаракати бизни мақсадимизга яқинлаштириши керак, ундан узоқлаштириши керак эмас.

Дарҳол савол туғилиши мумкин: шунда, бизга керак бўлган ягона кўрсаткич - бу савдони ҳажми-ми?
- Йўқ бундай эмас. Биттагина, сотувлар ҳажми биз мақсадга эришганимиз - яъни "пул ишлаб топганимиз" ҳақида ҳеч нарса айтмайди, чунки сотишда бизда таннарх, яъни харажатларимиз бор.

Компания эгалари мақсадга эришилганлигини тушунишлари учун капиталнинг даромадлилиги кўрсаткичи мавжуд, яъни мулкдорлар томонидан қўйилган ҳар бир сўм учун қанча пул олинганлиги хақида кўрсаткич.

У холда, яна бир савол, автоматик равишда пайдо, бўлади: Ходимларнинг ҳар бири, компаниянинг ўз капиталини рентабеллиги кўрсаткичига қандай таъсир қилиши мумкин? Уларнинг ҳар бири, ўз соҳасида нима қилишлари керак?

Бу саволга жавоб бериш учун DuPont формуласи мавжуд. Мен сизни кераксиз тафсилотлар билан зериктирмайман, лекин содда қилиб айтса: компанмя ўз капиталининг даромадлилиги, бизнеснинг рентабеллигига, активлар айланмасига ва молиявий рычагга боғлиқ.

Агар бироз ёритиброқ тушунтириш керак десангиз, бунинг учун бизнинг каналимизда барчаси батафсил тавсифланган мақола мавжуд. Мархамат, 1,2,3.

Ана ундан кейин пул ишлаш мақсадингизга эришиш учун, ҳар бир соҳа (маркетинг, менежмент, ишлаб чиқариш, савдо ва х.к.з бўлимлари) учун ҳаракат режасини ишлаб чиқишга ишчи гуруҳ тузинг.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…
Подписаться на канал