Таннархни 5 дақиқада хисобласа бўладими?
💼 Яна бир проектлардан бу, ZON оилавий (ишлаб чиқариш) корхонаси билан бўлган лойиҳамиз.
🎯 Лойиҳанинг мақсади:
🏭 Корхонанинг бошқарув қобилиятини ошириш,
🛠 Ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш ва
🧮 Харажатларни камайтириш эди.
✅ Бошқарув ҳисоби ва корхона бошқарувининг комплекс, замонавий тизими асосида, қарор қабул қилиш, кўрсаткичларини назорат қилиш воситаларини яратиш, орқали бунга эришилди.
“ZON”да автоматлаштириш учун “Money Manager” жорий этилди.
🟢 Инвентаризация тезлиги сезиларли даражада ошди, хом ашё ва махсулотни саралаш ҳажми эса бир неча марта камайди. Лойиҳа бошланишидан олдин, инвентаризация жараёни 3 иш куни давом этар эди, автоматлаштиришдан кейин бир кундан ортиқ бўлмади.
➕ Бундан ташқари, кўплаб манбалардан маълумотлар бирлаштирилганлиги сабабли уларни жорий қилиш пайтида хатолар сони сезиларли даражада камайди.
Иш натижалари.
📍 Биз таннархни ҳисоблаш жараёнини тезлаштирдик: аввал бир неча кун давом этарди, энди эса 5 дақиқа.
📍Тайёр маҳсулотларни чиқариш тўғрисидаги маълумотлар маҳсулот чиқарилгандан кейин 1 дақиқа ичида тайёр, жараён бошланишидан олдин, бу 12 соатгача вақт ичида бўларди.
🏦 Биз билан хамкорликдан олдин, тадбиркор, мухим рақам ва хисоботларни йиғиб, сўнгра, молиячи ёллаб бизнесини анализ қилмоқчи бўлган эди. Аммо охирги сухбатларимиздан бирида, қимматбахо молиячи хизматлари бу этапда шарт эмаслигини, барча керакли маълумотлар шундоқ хам қўл остидагилигини таъкидлади.
🏆 Корхона рахбари Турсунбойга ва командасига бизнесида ривож ва улкан чўққиларни эгаллашини тилаб қоламиз!
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Нима учун бизнесга фойда керак: олтита сабаб.
Биринчиси. Компаниянинг, инвестиция қилинган маблағлари бўйича даромад оладиган, эгалари бор. Агар фойда бўлмаса, дивидендлар бўлмайди ва эгалари даромад жиҳатидан қизиқроқ бўлган бошқа лойиҳаларга қарашни бошлашлари мумкин. Компания капиталсиз қолиш хавфи остида.
Иккинчи. Фойда инвесторлар, компания ёки лойиҳада иштирок этишга қарор қиладиган асосий омиллардан биридир. Фойда йўқ бўлса, инвесторлар хам йўқ.
Учинчиси. Фойда бизнеснинг омон қолиши учун жуда муҳим. Агар узоқ вақт давомида унинг харажатлари даромадидан кўп бўлса, ҳеч қандай компания фаолият юрита олмайди. Мавсумийлик билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган қисқа муддатли йўқотишлар учун ҳам хавфсизлик ёстиғи керак - ва фақат фойда унинг ягона манбаи хисобланади. Шунинг учун, сизга қийин пайтларни енгишингизга ёрдам берадиган маблағлар фондига мунтазам равишда ажратмалар қилишингиз керак.
Тўртинчи. Компаниянинг ўсиши учун фойда керак. Асосий воситаларнинг ўсиши,қоида тариқасида, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, бизнинг ҳолатимизда унинг асосий қисмини фойда ташкил этади. Шу билан бирга, ўз капиталининг ўсиши кредиторларга қарамликни камайтиришга ёрдам беради.
Бешинчиси. Банклар, қарз олувчининг кредитни тўлаш қобилиятини, шу жумладан фойдани миқдорини баҳолайдилар. Ва агар банк, биз зарар кўрсата бошлаганимизни ёки фойдани камайтирганимизни кўрса, хурсанд бўлиши даргумон.
Олтинчи. Фойда компания бошқарувининг самарадорлигини аниқлашга ёрдам беради.
-Агар бизнес доимий равишда даромад олса, бу менежментнинг иш юритиш даражасини кўрсатади;
-Агар бизнес беқарор ва нотекис фойда келтирса, бу бошқарувнинг мақбул даражасини кўрсатади;
-Агар бизнес доимий равишда йўқотишларга олиб келса, бошқарувни зудлик билан ўзгартириш вақти келганлиги хақида сигнал бўлади.
Бир томондан, мен, хамма учун шундоқ хам аён бўлган нарсаларни, санаб ўтдим. Лекин мен бу темани тизимлаштиришни, қисқача таърифлашни ва шу ерда қолдиришни зарур деб билдим.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
"Қандай қилиб бутун бизнесимни тезда автоматлаштиришим мумкин?"
Охирги кунларда тадбиркорлар менга бу саволни кўп беришади:
Айтганча, бу менежмент ҳисобини қуришда менинг энг севимли ва шу ўринда энг глобал мавзудир. Бу рақамлаштириш ёндашувиидаги бизнесни сканерлаш қобилияти деса хам бўлади.
Уларни бу саволга дарҳол жавоб олишни хоҳлаётганини хам тушунаман.
Аммо мен ўз практикам билан ҳам, хар бир кейс бўйича тез қарор қабул қилмайман.
Акс холда, бу мен томондан ишга жиддий ёндашмаётганлигимни далолати, бўлиб қолади. Шунинг учун мен биринчи фикримни ўзим учун ёзиб оламан, кейин ундан фойдаланишни бошлайман.
Лекин..
Биз проект устидан 3 томондан ишлаймиз:
👉🏻 Тадбиркор рақамлаштиришни қандай тасаввур қилади?
👉🏻 Унинг эҳтиёжи нимадан иборат?
👉🏻 Бизнесининг барча жараёнларини тушунтира оладими?
Фақат ушбу маълумотлар ва бизнинг методларимиз асосида, биз тадбиркор ўз ҳисоб-китобини юритадиган маҳсулотни устидан ишларни тугатамиз.
Бошқачасига рақамлаштириш ишламайди.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Инвентаризация (“остатка” олиш) вақтини қандай қисқартириш мумкин? 3 та осон қадам.
Менга диагностика учун келган тадбиркор, Фарғона водийсидаги, қурилиш материаллари чакана савдо (баъзан насияга хам сотадиган) дўкони сохиби эди.
Дўкон ойига 1500 та ташриф буюрувчи аудиторияга эга, каталогида деярли 2 мингта ассортимент мавжуд, 5-10 доимий насияга олувчи ва ойни охирида тўловчи мижозлар билан ишларди. Хуллас компания (ўзбекча) В2С да ишлайди.
Учрашувда Сирожиддин бизни олдимизга қўйган талаблари:
-инвентаризация учун вақтни қисқартириш, -рентабелликни кузатиш,
-бизнесга зарар қилмасдан қанча дивидендларни олиши мумкинлигини аниқ билишни истар эди.
Шундай қилиб, "Кунлик одатий ишларни бажаришдаги вақтни қандай қисқартириш керак" хақидаги қисқача саммари ни бошлаймиз.
1. Энг аввалида, ҳозирги вақтда нима, қаерда, қанча эканлигини билиб олдик.
"Тахминан" каби умумий маънодага сўзлар билан эмас, балки ҳақиқий қолдиқларни аниқлаб олдик. Сирожиддин мисолида, бизга омад кулиб боқган эди, чунки, “у рақамлар билан дўст эди, иқтисодни ҳисоблаш теориясини биларди, маркетингни тушунарди”.
Маълум бўлишича, агар биз бирон бир устага консигнация бўйича сотсак, ҳатто биз буни "дафтарга ёзиб қўйган бўлсак ҳам", бошқа томон буни қилмаган бўлса ва мижоз бу ҳақда кейинроқ эслай олмаса, узоқ давом этадиган ҳисоб-китоб процесси бошланар эди. Бунинг учун баъзида кунлар бўлмаса хам, кўплаб соатлар кетар эди.😵
2. Қайси операциялар тез-тез қайтарилади ва қайси бири ортиқча эканлигини аниқладик.
Таҳлил давомида маълум бўлишича, пул тўлаётган мижозларнинг атиги 25 фоизи кассадан ўтади, қолган барча мижозлар эса қаерда дуч келса ана шу жойда пулини бериб кетаверар эди. Албатта, сотувчилар жараённи тезлаштириш учун бу нарсани қилардилар ва бу босқичда маҳсулот “остаткасига” эътибор қилинмас эди.
Ечим: POS-терминални жорий қилдик ва сотувлар касса ёнидан ўтмаслиги учун бизнес жараёнини тузиб олдик.
Яна бир нарса: масалан, кун давомида битта компьютерда алоҳида касса юритишни, кечки пайт эса менежер сифатида умумий ишларнинг ҳолатини кузатиш, битта комп.дан фойдаланиб, ортиқча харажат қилмаслик мумкинлигини хам аниқлаб олдик.
3. Бу босқичда, биз фойдаланувчи билан чуқур суҳбатлар ўтказдик → у учун керакли ҳисоботларни йиғдик, автоматлаштирдик.
Биз мижозларга нима кераклигини аниқлаймиз, бу ерда деярли ҳар доим кўпчилик бир хил истакда эканлигига яна бир бор иқрор бўламиз . Чунки кўпчилик, бир вақтнинг ўзида, ҳамма отчетни хоҳлайди. Ва фақат иш жараёнида, хамма ҳолатда хам керак бўлмаслигини, бунинг учун тадбиркор ортиқча пул тўлаётганлиги маълум бўлади.
Одатда, янги бошловчи мижозлар учун учта стандарт ҳисобот етарлик бўлади, булар P&L,Balance,CashFlow🤑
Натижа.
Энди энг қизиқарли жойи. Тадбиркор ҳар ойнинг 26-куни дўконни ёпарди ва товар қолдиғини, кейин пулни, кейин дебеторкани ва кредиторкани ва ҳоказоларни ҳисоблай бошларди. Бу сафар у 27-куни (бир кундан кейин!) менга қўнғироқ қилиб, барча “остатка”ечиш ишларини тамом қилганини ва энди нима қилишини билмаётганини айтарди)). Фараз қилинг-а, бир ойда “бутун бошлик” 3 кун бўш вақт. Бу, биз хали бизнес жараёнларни оптималлаштирмаганимизда!!!
Биз унга оиласи билан бирга бўлиш учун уч кунлик таътилга чиқишни ва бизнесини ривожлантириш стратегияси ҳақида ўйлашни маслаҳат бердик.
Бизга ишонч билдириб, хамкорлик қилгани учун командамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз ва тадбиркорлик фаолиятида юқори чўққиларга эришишини тилаб қоламиз.
Бу ерда, дастур хақида Сирожиддин нинг фикри қайд этилган қисқа видеони хам қолдирамиз..
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бизнинг ечимимиз, бизнес муваффақиятига путур етказмасдан, ҳаётларида кўпроқ эркинликни хоҳлайдиган, кичик ва ўрта компаниялар эгалари учун махсус ишлаб чиқилган.
Алоқага чиқинг ва биз сизга бизнесингиз учун қандай самарали молиявий бошқарув тизимини яратиш ва фаолиятни делегировать қилишни кўрсатиб берамиз.
Соғлом иш юритиш ва шахсий ҳаётдаги мувозанатга зарар етказмасдан, сиз самарали бизнесни бошқаришингиз мумкин!
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Келинг, "тушум" деган ғалати мавзу ҳақида яна бир бор гапириб ўтайлик.
Афсуски, камдан кам тадбиркорлар, компаниясининг каттаю-кичиклигидан қатъи назар, тушум нима ва пул нима эканлигини аниқ белгилай олишади.
Нега ҳамма нарса жуда чалкаш? Нима учун тушум пул эмас, ва пул тушум эмас? дейишингиз мумкин.
- Келинг, ўрганиб олайлик!
Биринчи навбатда учта қоида ҳақида гапирайлик. Тушум фақат учта шарт бир вақтнинг ўзида бажарилганда тан олинади. Мен бир "вақтнинг ўзида" сўзини таъкидлайман.
Биринчидан, компания мижоз олдидаги барча мажбуриятларини, товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш орқали бажарган бўлиши керак. Иккинчидан, компания ушбу мажбуриятларни бажариш учун барча харажатларни ўз зиммасига олган бўлиши керак. Учинчидан, компания харидордан нақд пул ёки мажбурият (бу дебиторлик деб аталади) ёки қиймати аниқ белгиланган бошқа активни олган бўлиши керак.
Келинг, мантиқий фикр юритиб кўрайлик. Айтайлик, буюртмачига ҳали топширилмаган биноларни таъмирлаш бўйича ишлар учун 10 миллион сўм аванс олдик. Бизда нима бор? Биз мижоз олдидаги мажбуриятларимизни бажардикми? Йўқ. Мажбуриятларни бажариш учун барча харажатларни ўз зиммангизга олдингизми? Ҳали йўқ. Пул ёки бошқа мулк борми? Ҳа, биз уни олдик. Аммо шу билан бирга, учта шарт ҳам бажарилмайди. Бу шуни англатадики, бу ҳали тушум эмас, балки биз ишлаб "ёпишимиз" керак бўлган, бошқа одамларнинг пуллари. Ва улар биринчи иккита "йўқ" ишончли ва аниқ "ҳа" га айлангандагина тушум хисобланади.
Сизда савол туғилиши мумкин: бу чалкашликларсиз, пул тушумга тенг бўлган, бизнес йўқми?
Бор албатта. Масалан, ресторан бизнесида, чакана савдода - бу ерда тўлов мажбуриятларни бажариш билан бир вақтда амалга оширилади. Буни ёритиш учун алохида пост лозим бўлади.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Муаммо бор...
- кичик ва ўрта бизнеснинг аксарият қисмида оператив хисоб, аниқ маълумот, пухта тахлил деярлик йўлга қўйилмаган.
Бир ечим бор - Барча маълумотларни тезда тўплашга ёрдам берадиган дастур мавжуд. Дастуримиз билан ҳатто энг кичк бизнесга хам, қулай ва функционал бошқарув, молиявий ва омбор учун учёт системасини қуришингиз мумкин
Бизга ишонмайсизми? Ўзингиз синаб кўринг. Бунинг учун биз дастурни LOCAL версиясини беъпул қилиб қўйдик.
Ва биз, дастур:
* сизнинг вақтингизни сезиларлик даражада тежашига,
*бизнесингиздаги шериклар билан, харидорларингиз билан, етказиб берувчилар билан хисоб-китобингиз енгиллашишига шунчалик қаттиқ ишонамизки,
ҳатто дастурнинг баъзи функционаллари учун сиздан пул ҳам олмаймиз..
Синаб кўринг!
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
"Мутахассис"ларнинг шарҳлари.
Баъзида турли “мутахассис”ларнинг видеолари лентамда пайдо бўлиб туради. Тадбиркорнинг хохши, саволи, сўрови - "бизнесда қандай қилиб 10 карра ўсиш мумкин?" бўлса,
кўпинча маслахатлардан бири - "психологга ёки мотиваторга боринг", бўлади.
Мен бу маслаҳатни тушунмайман.
Аслида ишларни ҳал қилишда 4 турдаги жараён мавжуд
1. Бизнесда муаммо қандай?
2. Баъзи кўрсаткични қандай ошириш мумкин?
3. Тадбир лойиҳаси молиявий режада қандай баҳоланган?
4. Тадбир омилларга (факторларга) ажратилганми?
Ҳар бир иш тури учун якуний қарорга таъсир қилувчи омиллар тўплами билан тузилма қурилади. Энди менга тушунтириб беринг, бу ёндашувда "психолог ёки мотиватор билан мулоқот" бўлими борми?
(Денис Мушинский)
Бундай маслаҳатга сизниг фикрингиз қандай?
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Нима учун лидерлик таълимини бошқарув билимидан кўпроқ ўргатишяпти?
Шаманлар ва сеҳргарлар, одамларни ҳар қандай касалликларини даволашади, деган “ёввойи” вақтлар бўлган. Улар бунинг учун олов ёқишган, қўшиқлар куйлашган ва дўмбиралар чалишган. Баъзида бундай даволаниш ҳатто ёрдам хам берган. Ёки плацебо эффекти ишлаган, ёки даволовчи тўғри "дори" ўтни топган бўлган. Агар бу ёрдам бермаса, унда касаллик Худонинг иродаси билан эълон қилинган ва “сирли” дафн маросими ўтказилган 😁😜.
Аслида беморни, аниқ мезонлар ёрдамида диагностика қилиш тартиби мавжуд бўлиб, унинг бирон бир элементини эътиборсиз қолдирмаслик керак.
Буларга, даволашни тайинлаш тартиби ва бошқалар киради. Ҳар бир процедура учун ҳам босқичларни, ҳам диққат қилиниши керак бўлган тафсилотларни тавсифловчи аниқ протоколлар мавжуд.
Ва агар бирор нарса нотўғри бўлса, аввал қоидаларга риоя қилинганлигини текшириш керак, яаъни шифокор ўз вазифаларини бажаришнинг бир қисми сифатида қанчалик профессионал ишлаганини аниқлаш керак.
Жараёнлар қаттиқ тартибга солинганлиги туфайли, ташқаридан, шифокорнинг иши жуда оддий кўриниши мумкин. Лекин биз жуда яхши биламизки, бундай эмас. Раҳбарлар учун хам умумэътироф этилган қоидалар йўқ. Аммо бу, уларнинг ишлаб чиқилиши ва қўлланилишига эҳтиёж йўқ дегани эмас.
Ҳар қандай йўналиш ва ҳамён учун менежмент ва бизнеснинг сеҳргарлари бор: кечаги мактаб ўқувчиларидан тортиб, бизнес сирларини "ўргатувчи" энг содда, нуфузли жаҳон миқёсидаги бизнес мактабларининг жиддий профессорларигача.
Уларни барчасини битта нарса бирлаштиради: яхши ишлаб чиқилган ва тасдиқланган методологиянинг йўқлиги. Бошқарув тартиб-қоидаларини тушунмаслик. Ва шунга кўра, улар ўргатган нарсаларни қилиш қобилиятининг етишмаслиги. Бир хил натижани такрорлашга эришишнинг ҳужжатлаштирилган, методлаштирилган усули йўқ. Шунинг учун бўлса керак, улар тарғиб қилаётган тушунчалардан бири бу фақат - ЛИДЕРЛИК.
Менежерлик шифокор, геолог, дизайнер ёки слесарь билан бир хил прагматик касбдир. Тадқиқотлар асосида, вазифаларни таҳлил қилиш ва буларни бажарувчиларни бошқаришнинг асосий тартиблари аллақачон тузиб бўлинган.
Бошқа ҳар қандай касб фаолияти сингари, менежмент ҳам энг муҳим тамойилга асосланади: белгиланган тартиб-қоидаларни амалга ошириш, башорат қилинадиган натижага эришиши керак.
Менежментни ўрганиш мумкин. Худди муҳандислик, мусиқа, тиббиёт, ҳуқуқни ўргатишингиз мумкин каби. Асосий билим ва кўникмаларни олишингиз мумкин. Лекин бу бир-икки ойда ўрганилмайди.
Ҳа, машғулотни тугатганларнинг ҳаммаси ҳам яхши раҳбар бўла олмайди. Худди ҳар бир тиббиёт олийгохи битирувчиси яхши шифокор бўла олмагандек. Аммо ўқиш, умумий базага эгалик қилишга ва бошқарув этикасидан хабардор бўлишга ёрдам беради. Ва бунинг учун ўргатувчини ўзи нафақат назарияни, балки бошқарув амалиётини ҳам билиши керак. Турли бошқарув вазиятларини бошдан кечириш тажрибасига эга бўлиши керак.
Шунинг учун бўлса керак, менежмент ўрнига, улар ҳали ҳам лидерлик ва бошқа "сеҳр"ларни ўргатишади. Ва улар, тадбиркорлар илм-фан устидан сеҳрнинг ожизлигини тушунмагунча ўргатишда давом этишаверади. Тадбиркорларда эса, бошқаруви тизимини қуриш зарурати туғилмайди. Ва бу жуда ачинарлик холат.
-----
Рақамларингизни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Алхамдулиллах!
Бир йилдан ошди, ойига "стабильно" 80-90 подписчик (хеч қаерда рекламасиз!) қушиляпти. ЮТубни хам биринчи табриклари, 75К "просмотр" билан (кўп-ми бу, кам-ми? бу асосий-си эмас).
Демак кимгадур бир оз бўлса хам фойдамиз тегяпти, демак бекор эмас... 😜
Барча бизни қўллаб қувватлаётганларга катта рахмат айтамиз! 🙏
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бизнес ривожланишини секинлаштирадиган жавобсиз 10 та савол:
- Кўриниб турибдики, бизда жуда кўп харажатлар бор. Ёки булар хаммаси эмас-ми?
- Қандай харажатларни безарар (ёки деярли "безарар") камайтиришимиз мумкин?
- Нима учун фойда пасайиб, тушум кўпаймоқда?
- Оборот учун қанча пул керак?
- Захираларда ортиқча пулни қандай музлатиб қўймаслик керак?
- Тайёр маҳсулотларнинг минимал балансини қандай сақлаш керак?
- Ушбу чоракда компаниянинг ривожланишига путур етказмасдан бизнес эгаси қанча дивиденд олиши мумкин?
- Бизга ҳақиқатан ҳам шунча кўп ходимлар керакми?
- Нима учун битта бизнес йўналиш яхши пул келтиряпти, қолган иккитаси эса нолга зўрға чиқяпти?
- Нима фойдалироқ: ижарага олиш-ми ёки сотиб олиш-ми?
Рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин. Бизнесни ривожлантиришнинг ҳар бир янги босқичи янги саволларни туғдиради.
Агар сизнинг компаниянгиз ушбу саволларнинг барчасига аниқ жавоб берадиган бошқарув ҳисобига эга бўлса, эҳтимол сизнинг молиянгиз ишончли қўлларда. Агар саволлар бўлса, лекин жавоблар бўлмаса, унда сизга малакали молиявий ҳисоб кераклигини билишингиз керак.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бизнесингизнинг молиясини қандай бошқариш керак.
Кичик ва ўрта бизнес учун ечим.
Сизнинг компаниянгиз ўсиб бормоқда ва уни бошқариш борган сари мураккаблашмоқда.
Бир нарсани аниқ айта оламанки, зарур воситаларсиз бошқарув тезда қўлдан чиқиб кетади.
Биз компаниянинг ривожланишини кузатиш ва янги муаммоларни кўриш қанчалик тадбиркорнинг асабини бузишини ва қиммат вақтини олишини яхши биламиз.
Қандай қилиб хатоларни такрорламаслик ва оддий учёт воситалари ёрдамида компанияни самарали ривожлантиришни давом эттирса бўлади?
Нима учун бошқарув ва учёт воситалари бизнес ривожланиши учун муҳим:
🔹 Компаниянинг кучли ва заиф томонларини кўришни бошлайсиз.
🔹 Ҳамма нарса қандай ишлашини тушунсангиз, вазифаларни топшириш ва одамларни самарали бошқариш осонроқ бўлади.
🔹 Муаммолар қаерда пайдо бўлишини кўра бошлайсиз ва улар жуда жиддий бўлмасдан олдин уларни ҳал қилиш чораларини кўрасиз.
Агар бизнесингизни ривожлантирмоқчи бўлсангиз, контроль ва учётни кучайтиришингиз мухим!
------
Ушбу каналда биз, ҳафтанинг беш кунида молиявий менежмент бўйича фойдали материалларни эълон қиламиз, бу эса бизнес самарадорлигини оширишга сабаб бўладиган заҳираларни топишга ёрдам беради. Ҳозироқ қўшилинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
"Мен ҳеч кимдан ўзим қила олмайдиган ишни бажаришни сўрамайман"
- Индра Нуйи, PepsiCo CEO (бош директор)
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бошқарув ҳисоботи асосий тамойилларидан - ВАҚТ.
Ҳисобот ўз вақтида бўлиши керак. Сиз батафсил ҳисоботни хоҳлаган вақтингизда тузишингиз мумкин, аммо қарор қабул қилиш учун "кеча керак эди" бўлса,бундай хисоботдан нима фойда бор.
---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бизнесни режалаштиришда энг кўп учрайдиган саволлар/муаммолар/хатолардан бири бу "осмондан олинган" тушум, даромад, харажат ва бошқа кўрсаткичлар.
📊 Қандай қилиб:
-Умуман бизнес бошлашга арзийдими?
- Ўзини ўзи оқлаш нуқтаси қандай бўлади?
- 1, 2 ва 3 йиллик ишда қандай натижаларга эришилади?
- Ўртача чек, конверсия ва реклама бюджети қандай бўлиши керак?
ва х.к.зларни тушуниш мумкин?
Албатта, молиявий модель орқалик! Лекин, аслида, кўп одамлар бу модельни унутишади.
Пул қаердан келади? Маркетинг кўрсаткичларини белгилашингиз керак бўлган савдо воронкасини моделлаштиришга ишонч ҳосил қилинг: лиднинг нархи ва сотув этаплари бўйича конверсия. Фақатгина шу холда, биз камида... маркетинг орқали тушумни тартибга солиш ва реклама бюджетларини тушуниш имкониятига эга бўламиз.
Каналимизда Молиявий модель тузишни батафсил видеодарсликларини жойлаганмиз.
Ҳа, биз қисқа ва кенг қамровли видео дарсликларни томоша қилишни таклиф қиламиз. Ўзингиз учун қулай вақтда, исталган қурилмадан, мураккаб вазифаларсиз.
Нималарни ўрганасиз:
-Қандай қилиб тушумни сезиларли даражада ошириш мумкин.
-Қандай қилиб стратегик режалаштиришга ўтиш мумкин.
-Компанияни кенгайтиришга қандай тайёргарлик кўриш керак.
-Бизнесни ривожлантиришда хато ва йўқотишлардан қандай қочиш керак.
Тайёрмисиз? Унда “Молиявий модель” видеокурсини томоша қилинг. Мархамат фойдаланинг!
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бошқа тадбиркорларга “Маҳсулотингиз нима сабабдан керак эканлигининг 40 та сабабини айтиб чиқинг”, деган вазифа бажаришим керак эди🤔.
Осон бўлмади албатта 😅.
Мана менинг 40 та сабабим:
1. Бизнеснинг барча маълумотларини бир жойда тўплаш имконини беради
2. Бизнеснинг заиф томонларини визуал кўриш имконини беради
3. Ҳар қандай йўналишга мослашади
4. Ҳаракатларингиз самарадорлигини кўрасиз
5. Сиз рақамларни кўриб, онгли равишда даромад олишни бошлайсиз
6. Сотув воронкаси учун ҳақиқий рақамлар тўплайсиз.
7. Жамоангиз ўз ҳаракатларининг бизнесга қандай таъсир қилишини кўради
8. Жамоа ишини осонгина кузатиб борасиз.
9. Режа/Факт тузиш ва натижага таъсир қилиш осонлашади.
10. Сиз бизнесни бошқарасиз, чунки унинг рақамларини кўриб турасиз
11. Жамоанинг хар бир ходими ўз бажарган ишининг натижаларини тўлдиради.
12. Маркетинг учун керакли рақамлар кўриниш бошланади.
13. Сиз бюджетни асосли тузасиз ва назорат қиласиз.
14. Корхонада харажат категориялари пайдо бўлади.
15. Сизнинг ҳаракатларингиз фойдага қандай таъсир қилишини кўришни бошлайсиз.
16. Асосий даромад манбаларини назорат қиласиз.
17. Сиз маркетинг учун бюджетни максимал фойда беришни кўзлайсиз.
18. Ҳар бир ходимнинг самарадорлигини аниқ кўришингиз мумкин.
19. Таннархни кўрасиз.
20. Ўзингизга қанча пул сарфлашингиз мумкинлигини биласизми?
21. Жалб қилган маблағингизни самарадорлигини кўрасиз.
22. Реал вақтда бизнес фойдасини кузатасиз.
23. Ўртача чек ва улар сони даромадга қандай таъсир қилишини кўрасиз
24. Сиз ўртача чекни бошқаришни бошлайсиз
25. Трафик билан ишлашни бошлайсиз.
26. Бунинг натижасида даромадни оширасиз.
27. Олдинги даврларга нисбатан рақамларни динамикада кўрасиз.
28. Сиз фойда ва тушум пул миқдорини кўришни ва назорат қилишни бошлайсиз
29. Сиз қандай чегирма беришингиз мумкинлигини ва бу бизнесга қандай таъсир қилишини кўрасиз
30. Сиз кун / ҳафта / ой бўйича бизнесингизнинг соф фойдасини кўрасиз
31. Инвесторга ҳисобот бериш осонлашади.
32. Сизда тизимли ва бошқариладиган бизнесингиз пайдо бўлади.
33. Рақамлаштириш асосида ҳаракатлар режасини тушуниш пайдо бўлади
34. Сиз шахсий пулингизни ва бизнес пулини кўрасиз ва уларни ажратишни бошлайсиз.
35. Ушбу кўриш сизни пул бўшлиқларига тушишдан қутқаради.
36.18 йилдан ортиқ тажрибам рақамлаштиришда тўпланган.
37. Молиявий ёстиқни тузишни бошлайсиз.
38. Сизда хавотир туйғуси йўқолади, чунки бизнесда нима бўлаётганини кўрасиз
39. Ўзингиз ва оилангиз учун вақт ажратишни бошлайсиз
40. Бизнес жараёнларни автоматлаштиришни бошлайсиз.
Айтинг чи, Сиз хам шундай вазифани бажариб кўрганмисиз?
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Сиз бизнесингиз учун якуний натижага таъсир қилишни хоҳлайсиз-ми?
У холда муайян йўналишлар ва умуман бизнес учун жавобгар бўлинг.
Ҳар дақиқада тадбир учун нима кераклигини аниқ билиб туринг, ишни тартибга солинг.
Молиявий модельни тузиш + Бизнинг дастуримизда ишлаш бу:
- бошқарув ҳисоби архитектурасини ишлаб чиқиш, бошқарув ҳисоботлари тўпламини йиғиш.
- ҳисоботларни таҳлил қилиш ва ижобий ёки салбий тенденциялар ҳақида маълумот олиш.
- компанияда менежер ва ходимларни назорат қилиш, уларни диққатни тўғри йўналишга йўналтириш.
- бизнес ғоялар, кредитлар, янги лойиҳаларни молиявий тўғри ҳисоблаш.
-мақсадларга эришиш учун асосий кўрсаткичлар бажарилишини назорат қилиш.
- ахборот тизимини такомиллаштириш. Уни шаффоф, маълумотли ва ишлатиш учун қулай қилишдир.
-----
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Ҳал қилувчи омилни қандай аниқлаш мумкин?
(мавзуни тўлиқ тушуниш учун 1 ва 2 постларни диққат билан ўрганишни тавсия қиламиз)
Компанияда доминант омил борми ва компания ўз капиталининг рентабеллигини ошириш учун қандай резервлардан фойдаланиши мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун сизга:
- Активлар айланмаси ва молиявий левережни нисбатлардан фоизларга айлантириш керак.
- Компания капиталининг рентабеллигига учта компонентнинг ҳар бирининг таъсирини улушини аниқлаш керак.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, DuPontнинг уч факторли модельи нафақат бизнеснинг учта асосий саволига жавоб беради, балки, ўз капиталининг рентабеллигини ошириш учун бошқарув қарорларини қабул қилишда ишлатилиши мумкин.
Формула бошқа компанияларга инвестицияларнинг жозибадорлигини баҳолаш учун яхши восита бўлиб, компаниянинг капитал тузилиши, бизнес самарадорлиги ва қарз даражаси ҳақида деярли бир зумда тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Ўсишнинг учта омили (давоми)
Биринчи компонент - бу соф фойданинг даромадга нисбатига тенг бўлган бизнеснинг рентабеллиги, даромаднинг ҳар бир сўмида фойда улушини кўрсатади, операцион самарадорликни акс эттиради ва "Биз ҳақиқатан ҳам бозорга керак бўлган нарсани сотяпмизми?" деган саволга жавоб беради.
Иккинчи компонент - бу даромаднинг активларнинг умумий қийматига нисбатига тенг бўлган активлар айланмаси, активларнинг ҳар бир сўми қанча даромад келтиришини кўрсатади, компаниянинг инвестиция самарадорлигини акс эттиради ва "Менежмент компанияни (активларни) яхши бошқаряпти-ми?" деган саволга жавоб беради.
Учинчи компонент - бу, олинган қарз капиталининг, компаниянинг ўз капиталига нисбатига тенг бўлган молиявий левераж (фин.рычаг), ва у "Бизда кредитлар жуда кўп эмас-ми?" деган саволга жавоб беради.
Уч омилдан қайси бири ҳал қилувчи эканлигига қараб, компанияларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
1.Бизнеси юқори сифатли ва эксклюзив товарлар, санъат объектлари, шунингдек капитални кўп талаб қиладиган ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган юқори маржага эга компаниялар. Ушбу компаниялар учун сотишнинг ўсиши ўз капиталининг рентабеллигини ошириш учун жуда муҳимдир.
2.Барча чакана савдони ўз ичига олган юқори актив айланмасига эга компаниялар. Ушбу компаниялар учун активларни бошқариш самарадорлигини ошириш капитал рентабеллигини оширишнинг зарурий шартидир.
3.Бизнеси суғурта, молиявий хизматлар, телекоммуникациялар, савдо билан боғлиқ бўлган юқори молиявий леверажга (рычаг) эга компаниялар.
Қандай қилиб "хал қилувчи омилни қандай аниқлаш мумкин" деган савол қизиқ бўлса, 👍ни кўпайтиринг, алохида пост қўямиз.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Йил натижалари ўрнига ...
Менинг "натижаларим" менинг хамкасаба тадбиркорларим бўлади.
Мен келаётган йилни уларга бағишламоқчиман.
Уларнинг биринчи рақамлаштиришлари ва бизнесларини автоматлаштиришнинг кейинги босқичига ўтгани билан табрикламоқчиман.
Улар орасида -
👉🏻Ўз ишларига диққат билан қарайдиган тадбиркорлар хам..
👉🏻 Рақамларда бошқарув ҳисобини қандай қуришни билмай юрган интровертлари хам бўлди..
👉🏻 Ҳатто Excel да ҳам хисоб-китоби бўлмаган тадбиркорлар хам бор эди..
👉🏻 Рақамлаштиришга уринган, лекин нимадир нотўғри бўлган, ўзига ишонган ва илғор тадбиркорлар хам...
👉🏻 Автоматлаштириш билан шуғулланган, лекин барибир уларга нимадир мос келмаган, доимо нимадир етишмаётгандай ўзини хис қилган тажрибали тадбиркорлар хам бор эди.
Мен улар билан жуда фахрланаман.
Мен онгли равишда энг қийин бўшлиқлардан бирини эгалладим ва:
- нольдан тадбиркорларга ўз лойиҳалари билан бемалол шуғулланишда,
- уларга муҳим бизнес қарорларини қабул қилишида ва шу харакатлар орқалик бизнеси ўсишини бошлашда кичик хиссамни қўшганимдан мамнунман.
Уларнинг амалиётларини сиз хам синаб кўринг, сизга мос келадиганларини "олинг" ва бизнесингизни бошқа даражага кўтаринг. Бизда барча тадбиркорлар ва бизнес йўналишлар учун мисоллар мавжуд.
🌟Қани кетдик🌟
-----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Ўсишнинг учта омили
Баъзи афсоналарга кўра, DuPont эгаси ҳар куни унга келадиган чексиз кўп ҳисоботлардан чарчаганидан, у ўз ходимларига учта асосий саволга жавоб берадиган формулани ишлаб чиқишни топширган:
- Биз ҳақиқатан ҳам бозорга керакли нарсани сотяпмиз-ми?
- Менежмент компанияни яхши бошқараяптими?
- Бизда қарзлар жуда кўп эмас-ми?
Шундай қилиб, юз йилдан кўпроқ вақт олдин DuPontнинг уч факторли формуласи пайдо бўлди. У МСФО стандартларига мувофиқ ҳисоб юритмайдиган ва EBITDA, EBIT, EBT каби фойда кўрсаткичларини ҳисобламайдиган кичик ва ўрта бизнеснинг реаликларига энг мос келадиган формула эди.
Кейинги постлардан бирида, уни батафсил ёритишга харакат қиламиз, қизиқ бўлса албатта! (👍белгиси кўп ёки камлиги менга буни "аломатини" билдиради.)
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
DuPont (Дюпон) модели
Ҳар қандай компаниянинг мақсади пул ишлаш ва бизнес эгасига фойда келтиришдир. Ушбу мақсадни ўлчайдиган асосий кўрсаткич - капитал рентабеллиги (ROE — return on equity). Бу давр учун соф фойдани компаниянинг ўз капиталига нисбатига тенг.
Соф фойданинг қиймати Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботдан (P&L), ўз капиталининг қиймати - Баланснинг (Balance) "Капитал ва захиралар" бўлимидан олиниши керак.
Олинган кўрсаткич фоизда ўлчанади ва унинг қиймати бўйича тадбиркор банк депозитига пул қўйиш яхшироқ-ми ёки бизнес қилиш-ми тушуниб олади (Диққат! Постимизда банкга пул қўйишга хеч қандай тарғиб йўқ).
Бизнес эгаси олинган кўрсаткични рақобатдош компанияларнинг маълумотлари билан, шунингдек, ўз компаниясининг олдинги даврлардаги маълумотлари билан солиштириши ва менежмент олдига керакли рентабеллик даражасига эришиш ва ўз капитали рентабеллиги қийматини ошириш вазифасини қўйиши мумкин.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
"Агар битта бизнесни яхши юрита олсангиз, сиз ҳар қандай бизнесни яхши юрита оласиз".
Ричард Брансон.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Молиявий ҳисоботни автоматлаштиришда қандай этаплардан ўтамиз?
Ўсиш жараёнида кўплаб компаниялар, индивидуал бизнес жараёнлари кўпроқ вақт ва ресурсларни талаб қила бошлаганлиги ва турли бўлимларнинг ҳисоботлари билан ишлаш қийин бўлган, тизимли бўлмаган маълумотлар қутисига айланиши билан, дуч келишади.
Ушбу ҳолат бизнес учун маълум хавфларни келтириб чиқаради.
Шунинг учун биз доим учётни корхона билан бирга ўсишини тарафдоримиз.
Аммо бу дегани, жорий, ишлаётган бизнесни автоматлаштириш кеч дегани эмас албатта. Бунинг учун бир нечта босқичдан ўтиш лозим.
Амалга ошириш босқичлари.
Бутун автоматлаштириш лойиҳасини учта асосий +1 та қўшимча босқичга бўлиш мумкин.
1. Компаниянинг бизнес-жараёнларини ва функционал моделлаштиришни ўрганиш.
Биз барча бўлимлар билан суҳбат қиламиз ва маълум миқдордаги маълумотларимизга асосланиб, бошланғич иш модельини тузамиз.
Босқичнинг давомийлиги тахминан 1-3 кун.
2. Синов даври эксплуатацияси.
Ушбу босқич техник нуқтаи назардан энг қийин бўлади. Босқичнинг бир қисми сифатида биз тизимни мослаштирамиз, Агар тадбиркор ўз жараёнини автоматлаштириш бўйича талабларини дастурни стандарт функционаллари билан қондира олмаса, персонал ечим қидирамиз.
Ниҳоят, синов даври давомида биз бир вақтнинг ўзида янги ва эски маълумотлар базаларида ёзувларни тенг олиб борамиз ва натижаларни янги тизим тўғри ишлаётганлигини текшириш учун таққослаймиз. Ушбу босқич тахминан икки ой давом этди.
3.Тўлақонли эксплуатация.
Янги тизимнинг ишлашини текшириб бўлгач, биз эски тизимлардаги ишдан воз кечамиз ва бутунлай янги маҳсулотга ўтамиз. Ушбу босқич тахминан 3 ой давом этади.
4.(қўшимча босқич). Бу босқични қўллаб-қувватлаш деб аташ мумкин.
Бу яна 3 ой давом этади. Биз энди лойиҳа устида доимий ишламаймиз, балки тизимнинг ишлашини кузатишда давом этамиз ва фойдаланувчиларга ва IT-мутахассисларга маслаҳат берамиз.
Амалга ошириш вақтида барча ходимлар дастурда иш юритишга ўргатиб кетамиз. Улар маълумотлар тузилишини, нима қилиш кераклигини ва буни қандай қилишни тушуниб олишади. Лекин, албатта, нюанслар ва тафсилотлар билан алохида шуғулланиш керак бўлади.
Ходимларни тайёрлаш учун биз Money Manager платформаси муҳитида, билим базасини туздик. У ерда ҳар хил турдаги транзакциялар бўйича барча керакли кўрсатмалар ва асосий маълумотларни тўплаганмиз. Бу саралаш ва қидиришни қулай қилади. Хозирда биз ушбу базадан, янги ўрганувчиларни тайёрлаш учун фойдаланмоқдамиз во доим у базани янгилаяпмиз.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Режалаштириш, ҳисоботлар ва рақамлардаги тартиб ҳар қандай шароитда фойдани оширишга ёрдам беради.
----
Ушбу каналда биз, ҳафтанинг беш кунида молиявий менежмент бўйича фойдали материалларни эълон қиламиз, бу эса бизнес самарадорлигини оширишга сабаб бўладиган заҳираларни топишга ёрдам беради. Ҳозироқ қўшилинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Миқдор ва сифат хақида
Twitch стриминг хизмати саккиз миллион фойдаланувчига эга. Даромадининг ярмини атиги 1 фоизи келтиради, фойданинг тўртдан бир қисмини эса 1000 та энг яхши стримерлардан келади. Youtube, Substack, TikTokда ҳам худди шу ахвол.
Хулоса оддий: харидор учун "ов" миқдори, сони учун эмас, балки уларнинг сифати учун бўлиши керак. Айниқса ҳозир вақтда.
-----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
KPI
Кўп тадбиркорлар ушбу учта ҳарфни орзу қиладилар, гўёки, бу барча муаммоларнинг ечими, деб адашади.
Бу бизнес юритишдаги воситалардан бири. Қайси кўрсаткичлар якуний натижага кўпроқ таъсир қилишини ва компанияда ким уларга таъсир қилишини аниқлаш керак. Универсал тўплам ва ечим йўқ, ҳар бир бизнес учун улар индивидуалдир.
Бу энг мураккаб модель, шунинг учун амалга оширишдан олдин барча асосий бизнес жараёнларини қуриш ва аниқ ташкилий тузилмани яратиб олиш муҳимдир.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Нима учун компанияда нақд пул бўшлиқлари пайдо бўлади ва нима учун бизнес эгасининг чўнтагидан ёки кредит ҳисобидан "муаммо ёпишлиши" керак?
Бу ҳақида кўп гаплар айтилган, кўп ёзилган ва шунга қарамай, бу кичик ва ўрта бизнес учун асосий бош оғриқдир.
Ҳар қандай компания, катталигидан қатъи назар, нақд пул бўшлиғига тушиши мумкин. Бу катта бизнес, ўрта бизнес, кичик бизнес, микро бизнес бўлиши мумкин ва ҳамма учун бу ёқимсиз дақиқа.
Бироқ, менинг йирик компаниялар билан ишлаш тажрибам шуни кўрсатадики, йирик бизнес учун нақд пул бўшлиғи - бу бошқариладиган жараён ва қоида тариқасида, компаниялар нақд пул бўшлиғини режалаштираётганликларини олдиндан билишади, улар қанча вақт ва қандай давом этишини билишади.
Буни билмаганларга эса муаммони ҳал қилиш учун жуда қимматга тушади, кичик бизнес учун бу ҳар доим катта муаммо ҳисобланади. Маълумки, Ўзбекистонда кичик бизнеснинг 95 фоизи 3 йилгача яшамайди. Бизнес шунчаки банкрот бўлади ва бунинг асосий сабаби нақд пул бўшлиғидир.
Бу парадокс: худди шу ҳодиса баъзи компаниялар учун муаммо ва бошқалар учун иш жаранидаги ҳолат бўлади. Бунинг сабаби шундаки, йирик компаниялар нақд пул бўшлиқларини бошқаришни ўрганган, кичик компаниялар эса йўқ. Бундан ташқари, йирик корхоналарда менежментнинг молиявий саводхонлигининг умумий даражаси, кичик ва ўрта компанияларникига қараганда, беқиёс юқори.
Хавотирга ўрин йўқ, бу сотиб олиниши мумкин бўлган нарса ва бу пост молиявий саводхонлик даражасини ошириш учун бошланғич қадамлардан бири деб куринг.
Биз нақд пулдаги бўшлиқларнинг сабабларини, нима учун бу бизнес учун хавфли эканлигини ва қандай қилиб олдини олишни таҳлил қиламиз, нақд бўшлиқнинг таърифини берамиз, бўшлиқларнинг асосий сабабларини аниқлаймиз, ушбу ҳодисанинг ижобий ва салбий томонларини баҳолаймиз.
Биз нақд пулни режалаштириш қоидаларини кўриб чиқамиз, нақд пул бўшлиқларининг олдини олишнинг асосий босқичларини кўриб чиқамиз, шунингдек, қарзни молиялаштиришнинг асосий формаларини номлаймиз. (давоми)
P.S: Диққат! Темани имкон қадар батафсил ёритмоқчи бўлганимиз учун пост "узун" бўлди. Аммо ўз бизнеси хақида қайғурадиганлар учун бу катта муаммо эмас деб ўйлаймиз 😉
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Вақт хеч қачон етишмайди!
Money Manager дастурига рўйхатдан ўтиш фаол давом этмоқда. Дастурни жорий қилгандан кейин, бизнес эгалари ўзлари учун энг камида учта асосий ҳисоботни олишмоқда ва ўз бизнесини бошқаришга муносабатини ўзгартирмоқда. Нега сиз ҳалигача улар орасида эмассиз?
Айни дамда, сизнинг бизнесингизни рақамлаштирилган учётини ташкил қилиш ва маълумотларни ўзлаштиришга вақтингиз йўқ-ми?
Бундай имконият ўтган ой ҳам бўлмаган. Мен сизга бир сирни очиб берай-ми?!, бунинг учун ҳатто бир ойдан кейин ҳам қулай вақт бўлмайди ...
Сиз астойдил харакатни бошламагунингизча, ўзгаришлар ўз-ўзидан рўй бермайди!.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐