hack_the_biz | Неотсортированное

Telegram-канал hack_the_biz - Micro Бизнес Блог

1303

Менинг исмим Солижон Солиев. Бу каналдан, 2 соатда миллионлаб пул топиш ҳақида ҳеч қандай "олди-қочти" ҳикоялар, кутманг. Аммо тадбиркорларга хақиқий бизнес юритишда ёрдам берадиган постлар бўлади. Admin: @lp_admin Chat: @Hack_the_biz_chat

Подписаться на канал

Micro Бизнес Блог

​​Дилемма

Ҳаракатсизлик - иқтисодий инқироз шароитида, компания учун энг хавфли стратегия.
Аммо стресс таъсирида нотўғри қарорлар қабул қилиш ҳам, талайгина муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган, экстремал нарсадир.

Сиз бу иккисини орасида мувозанатни қандай сақлай оляпсиз?
---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

Аниқ мақсадларнинг йўқлиги

Аксарият тадбиркорлар нима сабабдан бизнес билан шуғулланишларию ва нималарга эришишни хоҳлашларини аниқ айтиб бериша олмайди.

Компания келажагини (молиявий жихатдан) аниқ кўра билиши, мақсадга эришишда ўз ҳаракатларини тўғри мувофиқлаштириш имконини беради. Компания режаларини аниқ қилгандан сўнг эса, мижозларни, ўз имкониятларини қайта бахолай олади ва мослашиб олади.
---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Нима учун бизнес даромад келтирмаяпти?

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланар экансиз, ундан келадиган даромад ривожланишнинг асосий омилларидан бири эканини билишингиз мумкин. Даромад бўлмаса, демак, хавотирга тушиш ва ҳаракатни бошлаш керак. Лекин олдин даромад нима учун йўқлигини аниқлаб олиш лозим?

Сиз пулларнинг барчасини ўзлаштириб келасиз.
Бизнес сизники эканлиги, барча пуллар ҳам сизники эканлигини билдирмайди. Ходимларга ўз вақтида пул тўламаслик, рағбат йўқлиги, умумий даромадларнинг камайишига сабаб бўлади.
 
Сиз бошқалар билан маслаҳатлашмайсиз.
Бизнесда авторитарлик худди мамлакатдагидек яхши оқибатларга олиб келмайди. Агар раҳбар ўзбошимчаликка берилиб кетса, кўп хатоликларга ҳам йўл қўйиши мумкин. Ташқаридан қараб кузатиб туриш эса доимо осон бўлган.

Молиявий режанинг йўқлиги.
Агар сизда яқин бир ой учун аниқ ҳаракатлар режаси ва таҳлил бўлмаса, у ҳолда сиз қаерга кетаётганингизни билмаслигингиз аён. 

Бундай шароитларда қандай қилиб даромадни ошириш мукин? Тўғри, умуман бунинг йўли йўқ.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнеснинг шаффофлиги нафақат истеъмолчилар, балки ходимлар ҳам ёқтирадиган амалиётга айланиши лозим. 

Агар раҳбарлар ўз жамоаси билан иш юзасидан шаффоф бўлишса, ишонч ҳисси пайдо бўлади ва ходимларга асосли қарорлар қабул қилишга имкон беради.

Бироқ, зарур бўлганидан кўпроқ маълумот алмашиш, энг яхши холатда, копоратив маданиятни ёмонлаштириши мумкин.

Шаффофлик жуда муҳим, чунки у мулоқот, ишонч ва шерикликни ривожлантиради. Бироқ, сизнинг бизнесингизнинг ҳар бир тафсилоти тўлиқ очиқ ёки тўлиқ сир бўлиши шарт эмас.

Мен учун шаффофлик спектрдир.

Хусусан, мен ҳар доим ҳамма учун фойдали бўлган маълумот, нимага кўпроқ контекст кераклиги ва нимани ўз ичига олиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилишда ёрдам берадиган танқидий чегарани белгилашга интиламан. 

Масалан, мен компаниянинг режалари билан шаффоф бўлсам-да, мен доимо Фойда ва Зарар хақидаги кўрсаткичларини ҳамма билан баҳам кўришга ҳожат йўқ, деб ўйлайман.(айтганча Money Manager дастури билан буни бемалол бажарса бўлади) 
Мухтасар қилиб айтганда, менинг бизнесимнинг ҳар бир тафсилотини ҳамма билан бўлишиш чалкашликларга, вақт йўқотишига ёки диққат етишмаслигига олиб келиши мумкин.

Яхши раҳбар, қачон шаффоф бўлиши кераклигини  ва қачон 100% шаффоф бўлиш чалғитиши ёки ҳатто оғир бўлиши мумкинлгини билади.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Юми ва мақсад

Японияда Юми номи билан аталадиган узун камондан отиш қадим замонлардан бери ўргатилган. Классик мактабларидан бирининг ўқитувчилари шундай дейишади:
Мақсадга эришиш учун мақсаднинг ўзига эмас, балки жараёнга, ҳар бир ҳаракатингизга эътибор қаратиш керак.

Менимча, худди шу тамойил дастурий таъминотни жорий қилишда хам қўлланилади. Сиз бир марта мақсадни белгилаб қўйдингиз, сўнгра ишнинг ҳар бир босқичида ҳаракатларга эътибор қаратасиз. Ва агар сиз ҳар бир ҳаракатни тўғри бажарсангиз, мақсадингизга албатта эришасиз.

Асосий эътиборингизни нимага эришмоқчи эканлигингизга эмас, балки буни қандай амалга ошираётганингизга қаратинг. Ҳар бир жараёнга эътиборли бўлинг, уни амалга ошириш учун барча шароитларни яратинг. Шундан кейин, сиз ҳақиқатан ҳам мақсадга эриша оласиз.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​ХАРАЖАТЛАР

ХАРАЖАТЛАР атамаси бир нечта кўринишга эга (costs (рус.затраты) и expenses (рус.расходы)), улар ўртасидаги фарқ инглиз тилидан таржимасининг ўзига хослиги билан боғлиқ.

Муаммо шундаки, ўзбек тилида “харажатлар” атамасининг концептуал фарқ йўқ, лекин инглиз тилида бу фарқ сезиларли. Шунинг учун ўзбек тилида харажатлар тушунчаси аралашиб кетган ва уларнинг моҳияти йўқолган. Натижада, молиячилар ва тадбиркорлар инглзчадан нотўғри фойдаланишади - масалан, улар "costsни қисқартириш" дейишади. Хозир биз терминологиянинг нозик томонларини тушунтиришга харакат қиламиз.

  Сosts лар икки турга бўлинади: маҳсулот, хизмат ёки асосий воситалар таннархининг бир қисми сифатида капиталлаштирилади (product costs) ва давр харажатлари (period costs).

  Маҳсулот харажатлари, масалан, маҳсулотни сотиб олаётганда сиз тўлаган нарх (purchase price), уни сизнинг омборингизга етказиб бериш (inbound transportation), уни омборда сақлаш харажатлари (storage costs) ўз ичига олади. Унинг таркибий қисмлари натижасида бизнинг активимиз таннархи шаклланади. Бу шуни англатадики, актив сотилганда (айтайлик, маҳсулот бўлса), бу харажатлар бизга қайтиб келади, яъни улар қопланади (recovered).

  Period costs лар (масалан, маъмурий ходимларнинг ва бухгалтерия иш ҳақи, офис ижараси ва товар/хизматларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар) давр охирида харажатлар (expensed) таркибига киради ва харажатлар (expenses)га айланади. Яъни, ҳисобот даври охирида компания ўз фойдасини кўриб чиқса, уни сезиларли даражада соддалаштириш учун у даврдаги ялпи даромаддан биз капиталлаштирмаган, аммо харажатларга тегишли бўлган барча харажатлардан иборат бўлади. аудиторлар айтганидек - "экспенсияланган" давр харажатларига ўтиб қолади. Шундай қилиб, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (P&L)да акс эттирилган даврнинг барча харажатлари (period costs) Expenses тоифасига ўтади.

  Expenses ҳам ҳар хил бўлади. Улар орасида активларнинг асосий фаолиятда ишлатилиши билан боғлиқ харажатлар - масалан, асосий воситаларнинг амортизацияси (depreciation expenses) ва номоддий активларнинг амортизацияси (amortization expenses), қийматсизланиш харажатлари (impairment expenses). Шунингдек, булар активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар - масалан, умумий ва маъмурий харажатлар (general and administrative expenses), ижара харажатлари (rental expenses), солиққа тортиш харажатлари (tax Expenses)

  Агар янада тушунтириш осонроқ бўлсин десангиз, Балансда шаклланган актив сифатида акс эттирилган барча нарса ХАРАЖАТЛАР (product cost), фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган ҳамма ХАРЖЛАР эса (expenses) ҳисобланади.

  Шуни эсда тутиш керакки, ўз ҳаётининг бошида ҳар қандай expense, албатта, cost ҳисобланади ва фақат давр ёпилиш вақтида expense ҳолатига ўтади; лекин costs ҳеч қачон expenses бўла олмайди.

---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​#Иқтибос

«Менинг фикримча, стратегия  кўп кичик ва ўрта бизнеснинг энг заиф нуқтаси. Мен бизнес эгаларидан тез-тез эшитадиган сўзларим бу: "Қанақа стратегия: бугун омон қолсак яхши бўлар эди, келажак ҳақида ўйлаш у ёқда турсин". Лекин, бу нотўғри!

Катта компанияларда стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёни нафақат мавжуд, у аллақачон жуда яхши тузилган: ҳатто уни автоматлаштиришга ҳам уринишлар  қилинмоқда. 

Ушбу бошқарув жараёни компаниянинг рақобатбатдош устунликларидан бири бўлиши мумкин ва шу билан бирга эгасига кўплаб кичик муаммоларни енгишни осонлаштирадиган, операцион қарорларни қабул қилишда, ёрдам бериши мумкин "

Любов Малютина, Societe Generale Group, маркетинг бўйича директор.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Иқтисодчи Дан Ариели ишчиларни рағбатлантириш тўғрисида.

ТEД даги нутқида Дан одамларнинг нафақат иш ҳақи, балки уларнинг меҳнати тан олиниши ҳақида қайғуришини исботловчи бир неча тажрибалар ҳақида гапириб берди.

Тажрибалардан бири бундай эди: одамлар 15 цент эвазига қоғозга бир хил ҳарфлар кетма-кетлигини излашлари керак эди.

Биринчи гуруҳда ҳар бир киши ўз варағига имзо қўйгандан кейин, имтиҳончи уни диққат билан ўқиб чиқади, "аҳа" дейди ва ўқилган варақларнинг уюмига қўяди.

Иккинчи гуруҳда варақларга имзо қўйишга ҳожат йўқ эди ва имтиҳончи варақни ўқимайди, лекин дарҳол четга суриб қўяди.

Учинчи гуруҳда текширувчи варақни олиши билан қоғоз майдалагичга солиб, уни топширганнинг кўз ўнгида йўқ қилди.

Нима бўлди? Натижалари кўзлари олдида йўқ қилинган одамлар бир хил ҳақ эвазига кетма-кетлик излашни давом эттиришга рози бўлмадилар, улар деярли икки баравар кўп тўлашлари кераклигини - ҳар бир варақ учун қарийб 30 центга ишлашлигини айтишди, биринчи гуруҳ эса 15 центга ишлашни давом эттирди.

Аммо ажабланарлиси шундаки, 15 сентдан иборат иккинчи гуруҳ иштирокчилари ҳам ғайратни тўхтатдилар, чунки уларнинг иши қадрсизланган эди.

Бу шуни кўрсатадики, иш ҳақи фақат рағбатлантирувчи омиллардан биридир, муҳим, аммо ҳар доим ҳам асосий эмас. 

Мотивациянинг энг муҳим қоидаларидан бири бу ўзингизнинг ишингиз ҳақида бошқа тарафдан фикр-мулоҳаза олишдир.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Пул бу хали фойда дегани эмас

Пул - бу ҳар қандай вақтда кассада, банкда, чўнтакда мавжуд бўлган ҳисоб-китобларнинг жисмоний қолдиғи. 

Қолдиқ пул = пул тушумлари минус пул тўловлари.

Компанияга пул тушумлари қуйидагилар манбаълардан бўлиши мумкин:

• фойда (агар компания, унинг маҳсулотлари, товарлари, ишлари, хизматларига “зудлик” билан бажарилган мажбуриятлар учун пул оладиган бўлса);

• олинган кредитлар ва займлар (вақтинча фойдаланиш учун қарзга олинган пул, кейин биз уни қайтариб берамиз);

• тўланган қайтарилган қарзлар  (қарздор мижозлар).

Компания томонидан амалга ошириладиган тўловлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

• харажатлар (агар сиз хизматни тўлаган бўлсангиз ва дарҳол истеъмол қилган бўлсангиз);

• активни сотиб олиш ("пул" активи бошқа активга алмаштирилди: товарлар, асосий воситалар ва бошқалар);
• мажбуриятларни тўлаш (қарзни тўлаш, ходимларга, мижозларга қарзни тўлаш ва бошқалар);

• компания фойдасини тақсимлаш (дивидендлар тўлаш) харажат эмас, бу капиталнинг камайиши.

Фойда ва харажатлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

• нақд пул кўринишида (пул келиб тушганда ёки тўланганда);

• пул кўринишида бўлмаган (пул миқдори ўзгармаган, аммо фойда ва зарарлар пайдо бўлган), масалан:

• активларнинг қадрсизланиши орқалик (омборда товарлар ёмонлашди - компания активларни ҳисобдан чиқаришдан келиб чиқадиган харажатларни (зарарни) тан олади);

• курс фарқлари орқалик (компаниянинг хорижий валютадаги қарзлари бор, курс ўзгаради, валюта курси бўйича олиниши ёки қайтарилиши керак бўлган сум миқдори ҳам ўзгаради - компанияда ёки курсдан ютуғи ёки курснинг зарари бор);

• амортизация (биз активни сотиб олиш учун аввалроқ пул тўладик ва биз ушбу активни компания фойдаланганлиги сабабли аста-секин харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарамиз).

Фойда - бу компаниянинг ишлаган натижаси, яъни маълум даврдаги фойда ва зарарлар ўртасидаги фарқ. 

Агар компанияда юқорида айтганимиздек, барча тушумлар фойда бўлмаса ва барча тўловлар - бу харажатлар бўлмаса, унда фойда хам давр охиридаги пул қолдиғига тенг бўлмайди.

Кўпинча, бошланғич тадбиркорлар фақат нақд пулни ҳисобга олишади (қанча келди, қанча қолди) ва операциянинг иккинчи қисмини кузатмайдилар (агар пул бир томонда бўлса, унда бошқа томонда нима бор?). 

Натижада сизда омборлардаги қолдиқларнинг маълумотлари йўқ, қарзларнинг миқдори йўқ (қанча сизга қарз, қанча қарздорсиз), бизнесдан қанча фойда олганингизни, қанча фойда бизнесда қолгани хақида ва ҳоказо.

Икки томонлама ёзувдан фойдаланиш хисобларни юритишга ва ҳисоботларни яратишга имкон беради, унда компанияда содир бўлаётган воқеаларнинг бутун сурати кўриниб туради. Маблағлар йўқолмайди, ҳисоботлар такрорланмайди.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​БОШҚАРУВ ҲИСОБИ
(диққат Long Read!!!)

Бошқарув ҳисоби – бошқарув персонали учун ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва тайёрлаш жараёни бўлиб, у корхона фаолиятини тўлиқ кўриб туриш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Тўғрироғи бошқарув мақсадларига хизмат қилади.

Ҳозирги замон адабиётида  бошқарув ҳисоби одатда корхона ресурсларини бошқариш билан тенглаштирилади, яъни хомашё ва маҳсулотлар заҳираси, таннарҳ ҳисоби, ҳомашё ва маҳсулотнинг омборхона бўйича ҳаракатланиши..
Бунинг учун  корхонани бошқариш бўйича маҳсус компьютер дастурлари мавжуд. Ва бу жуда тўғри.

Сиз раҳбар сифатида олдинга, сизнинг корхонангиз келажагига қарашингиз керак. Сиз бошқарув ҳисоби маълумотлари ёрдамида режалаштиришни амалга оширишингиз лозим.  Раҳбар учун бошқарув ҳисоби айнан шунинг учун ҳам керак.

Сиз унинг маълумотлари ёрдамида таннарҳни қайси меёрда ушлаб туришингиз кераклиги, бу ишни қандай бажаришингиз, қандай заҳирага эга эканингиз, келгуси даврда сизнинг корхонанингиз қайси вазифаларни бажариши кераклигини билиб борасиз.

Бошқарув ҳисобига беписанд бўлманг, уни ташлаб қўйманг.
Мавжуд рақамларни тўғри тушуниш, ҳулосалар чиқариш,  тўғри қарор қабул қилиш ва янги вазифаларни белгилаб олиш керак.
Мен бежизга  рақамларни тўғри тушуниш тўғрисида ёзаётганим йўқ. Бу гап сарф-ҳаражатларга ҳам тегишли. Сарф-ҳаражатларнинг қайси турини доимийга, қайсинисини ўзгарувчанга киритишни билиш мухим.

Сиз рақамлар келиб чиқиши мантиғини билишингиз керак. Бу эса мушкул. Нафақат тўғри, балки одатдаги қарорлар, юқори ва паст мақсадлар бўлади. Бунда фақат бир нарсани маслаҳат бера оламиз – ўқинг. Бошқа рецептлар йўқ.

Бошқарув хисобини олиб борувчи дастурий таъминотни танлаш хам жуда мушкул иш. Қайсидир маънода ҳатто ходимларни танлашдан ҳам қийин. Ходимнику вақти келиб ишдан ҳайдаш мумкин. Хоҳласангиз  ишга олган заҳотингиз ҳайдай оласиз. Сотиб олинган дастурий таъминотни эса йўқота олмайсиз. Тўланган пулга ачинасиз. Унга кўникиб қоласиз. Ходимларни қайта ўқитиб пул сарфлагингиз келмайди.

Замонавий ташкилотнинг интенсив ишлаши кўп жиҳатдан дастурий таъминотга боғлиқ.
Ишлаб чиқариш ва савдо фаолиятида маҳсулот, матералларнинг ҳаракатланиши амалга ошади. Агар сиз ишлаб чиқаришни бошқараётган бўлсангиз – калькуляция, кирим, чиқим, хомашёга кетадиган сарф-ҳаражат ва х.к.злар ҳисоби керак.

Ҳозирги пайтда барча дастурларни ихтисослаштирилган ва умумийга ажратиш мумкин. Умумийлари корхонани бошқариш дастурлари бўла олади. Бундай бўлиниш шартли асосда амалга оширилади. 

Ихтисослаштирилган дастур ва корхонани бошқариш дастури ўртасидаги фарқ яратилиш принципига сингдирилган бўлади. Ихтисослаштирилган дастур маълумотларни аниқ бир вазифа (бўлим дейиш ҳам мумкин) учун қайта ишлаб беради. Масалан, бухгалтерия блоки бухгалтерлик ҳисоби маълумотларини қайта ишлаш ва  олишга ярайди. Бошқарув ҳисоби блоки товарлар ва материаллар ҳаракати ҳисобини юритиш учун керак. 

Хозир мижоз учун рақобат асосан нархга боғлиқ ва ҳар бир қўшимча 10 сум унинг танловига таъсир қилиши мумкин. Компаниялар шунчаки керак бўлмаган харажатларни қоплашга қодир эмас. 

Манименежер дастури сизга нима учун бундай қўшимча харажатлар борлигини ва уни камайтириш мумкинлигини тушунишга ва бизнесингизни асосий молиявий кўрсаткичларини осон йўл билан хисоблаш имкон беради.

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Чидамлилик – самарадорликнинг онаси

Уинстон Черчиль шундай деган экан: “Муваффақият ҳеч қачон охиргиси бўлмайди, омадсизлик эса ўлимга олиб келмайди. Шу боис ишни давом эттириш муҳим аҳамиятга эга.

 Чидамлилик – самарадорликнинг онаси.

Муваффақиятсизликлар, хаттоки энг кучли инсонларда ҳам, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, ҳар куни рўй бериши мумкин.
Энг кучли ва энг маҳсулдор одамлар ҳар доим муваффақиятга эришиб юрган одамлар эмас, балки ютқизганда енгилмайдиган одамлардир.

Ҳаммасини ташлаб қўл силтаб кетишдан олдин ўйлаб кўринг, қанча йўлни босиб ўтдингиз ва ишни бошлашингиздан мақсад нима эди. Сиз ўзингиз пайқагандан ҳам кўпроқ жар ёқасида турган бўласиз.

Баъзи одамлар мақсадга эришай деб турганларида ҳаракатни тўхтатиб қўйишади. Бошқалар эса ҳар қндай қийинчилик ёки омадсизликларга қарамасдан сўнгги сониягача турли тўсқинликларни енгиб ўтишга ҳаракат қилишади.
Сиз ишингизни ташлаб кетишни ўрганиб қолганингизда бу нарса одатга айланиб қолади.

 Ҳар доим олдинга ҳаракат қилинг!

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Ўзгарувчан харажатлар

Бу маҳсулот (ёки иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг ўзгаришига пропорционал равишда ўзгарадиган харажатлардир.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнеснинг миссияси

Ҳар қандай бизнес учун етарлича фойда олиш жуда муҳимдир. Фақат фойда сабабидан, жуда кичик бўлмаган ва унчалик катта эмас хам корхоналар, кенгайиши мумкин ва тобора кўпроқ одамларга фойдали бўлиб бориши мумкин ... 
Керакли фойда олишга ҳаракат қилаётганда, кераксиз ва ортиқча харажатлардан қочиш қанчалик муҳимлигини доимо ёдда тутишингиз керак.
   Коносуке Мацусита

Бизнесда қандай фойдалар борлиги хақида бир оз тушунчамиз хосил бўлди, кейинги постларимиз, Худо хохласа, харажатлар хақида бўлади.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

Энди сиз тўрт хил фойда борлигини биласиз. Булар - маржинал, ялпи, операцион ва соф фойдалардир.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақида янада кўрооқ видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉
Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

Ҳисобланг, ўйланг ва яна ҳисобланг - ва шундан кейингина ҳаракат қилинг.
Бирор бизнесни ғайрат ва омад аралашмаси билан очадиган вақтлар ўтиб кетди деб ўйлайман.

"Ҳаракат қилинг (газни босинг) ва ҳамма нарса “ўхшайди”" - ҳам энди ишламаяпти.

 Агар сиз бошланғич қоидаларни билмасангиз ва унга риоя қилмасангиз, сиз барча сармояларингизни йўқотишингиз мумкин ва иккинчи уринишга пул ёки энергия қолмайди.

Тасаввур қилинг, сиз машина рулига ўтириб, шаҳарни тирбанд кўчаларига чиқмоқчисиз . Агар сизда соғлом фикр ва масъулият бўлса, унда сиз йўл ҳаракати қоидаларини ўрганасиз, кейин
ҳайдаш учун гувохномани оласиз (сотиб олмайсиз!) ва шундан кейин хайдашни бошлайсиз. 

Худди шундай: бизнесни бошлаш учун хам, сиз унинг ҳаракат механизмини билишингиз керак. 
Бизнинг телеграмм ва You Tubeдаги каналларимиз хам, бизнес очиш ва уни амалга оширишда сизга, хатолар ва йўқотишларни олдини олишга, имкон берадиган тавсиялар тўплами бўлади деган умиддамиз.

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнесда ўсиш!

Бошқарув бўйича мутахассисларининг айтишича, бизнесда трансформация, тадбиркорнинг миясидаги дастурий таъминот янгиланиши деб ҳисоблайдиганларда, бизнеси хам ўсади дейишади. 

   Бизнесда муваффақиятига эришиш учун рақамлаштириш дастуридан фойдаланиш вақти келмадимикан?
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Капитал

Капитал = АКТИВЛАР - ПАССИВЛАР

Компаниянинг молиявий капитали - бу компания активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқ. 
Капитал компаниянинг соф активлари деб ҳам аталади. 
Ушбу қиймат қанчалик катта бўлса, сизнинг бизнесингизнинг “нархи” шунчалик катта бўлади.
Активларни кўпайтириш ва мажбуриятларни камайтириш орқали сиз ўзингизнинг компаниянгиз капиталини кўпайтирасиз.
Капитал нима? 
Бу, биринчи навбатда, иккита асосий компонент:

устав капитали (компанияни рўйхатдан ўтказиш пайтида ёки келажакда капитални кўпайтириш учун эгаси томонидан бизнесга қайтариб бўлмайдиган даражада қўшадиган маблағлар: кимдир пул, кимдир ускуналар, кимдир патентлар ва бошқа активларни қўшади);

компаниянинг тўпланган фойдаси / зарари - бу иш олиб борган ва маълум бир кунда бизнесда қолган молиявий натижа. 

Топилган фойда бизнесдан олиниши мумкин (эгаларига дивиденд сифатида тарқатилади). 
Ажратилмаган ҳар қандай нарса бизнесда пул ва бошқа мол-мулк шаклида қолади.
Дастлаб, компаниянинг капитали устав капиталидир.
Кейин компания фаолият кўрсатади, ишлайди ва тўпланган фойда/зарар ҳосил бўлади.
Даромад бу харажатларни олиб ташлаган ҳолдаги молиявий натижа.

Капитал мажбуриятлар бўлимларидан бири бўлиб, компаниянинг мажбуриятлари активларни шакллантириш манбалари ҳисобланади. 
Сизнинг активларингиз дастлаб устав капиталини қўшганингиз, кейин корхона даромад олганлиги сабабли шаклланди. 
Агар ўзингизнинг маблағингиз етарли бўлмаса, сиз ўзингизнинг ва қарз маблағларингиз ҳисобидан қарз маблағларини жалб қилган бўласиз ва сотиб олган / қабул қилган бўласиз. 
Ўз капитал ва қарз (мажбурият) манбалари мавжуд.

• Бизнесдаги активлар ва мажбуриятлар қанча кам бўлса, капитал ҳам шунча кўп бўлади.

• Капитал қанча кўп бўлса, бизнеснинг қиймати шунчалик катта бўлади.

• Бизнеснинг қиймати қанчалик баланд бўлса, эгаси шунча кўп дивиденд олиши мумкин.

энди сизларга вазифа:

Сизнинг бизнесингиз капитали  нимага тенглигини биласизми?
-----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Иккита муаммо...

Савдо, менежмент, маркетинг - бу, албатта, бизнес ва унинг ривожланиши учун муҳим. Лекин етарли эмас. Савдо кўрсаткичлари юқори бўлган жуда муваффақиятли компания молия масалаларида ожиз бўлиши мумкин.

Бунга одатда иккита муаммо сабаб:

- иш юритиш ёзувларини “бир гап бўлар” услубида юритиш;
- бизнесингиз учун қандай ҳисоботлар кераклигини билмаслик.

Натижани олдиндан айтиш мумкин - активларнинг йўқолиши, бизнеснинг банкротлиги ва бошқа оқибатлар. Яъни, барча сайи ҳаракатлар бекорга кетади.

Шунинг учун, биринчи навбатда, сиз бизнес асосини  тўғри яратишингиз ва барча молиявий хавфларни нольга туширишингиз керак.
--
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Фойда - бу бизнес талабидир

Бизнес эгаси ўз компаниясида нима содир бўлаётганини тушунмаса, фақатгини номи “бизнес”бўлиб қолади ва жамоа эса “гап” га боргандек бўлиб қолади. Ишга борамиз, мулоқот қиламиз, ҳаракатларини қаттиқ қиламиз, лекин натижа бўлмайди.

Корхона фаолияти самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигининг асосий мезони бу - фойда ҳисобланади. Ва бу тадбиркорнинг хоҳиши эмас, балки бизнеснинг талабидир.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Такрорланадиган хато..

Агар барча молиявий хатоларни бир ерга тўплайдиган бўлсак, унда биринчи ўринда турганларидан бу - "молиявий натижани (фойда / зарар) ҳисобламаслик" бўлади.

18 йилдан бери молияни сарамжонлаш соҳасида ишлар эканман, мен ишбилармонлар, менежерлар молиявий натижаларни қайд қилишни, уни санашни ёқтирмаслигига ҳайронман! 

Улар хар сафар бир хил хатони қайтараверишади ва ойлар, ҳатто йиллар давомидаги қимматбахо вақтларини йўқотадилар.

Хатоларни асосий "аломатлари" :

...“плюс”да юрган кўринади, аммо бирор харид учун пул етарли эмас
… нимадир ишлаб топди, аммо қанчалиги ноаниқ
… дивиденд олиш мумкинми? ва агар “ха” бўлса бу қанча?

Нима учун ҳисоблаш керак?

Агар фойда ҳисобланмаса, унда тўсатдан “тешиклар” қайта-қайта пайдо бўлаверади ва уларни эсон омон ёпиш хар доим хам “ўхшайвермайди”. 

Тўғри қарорларни қабул қилиш ва бизнесдаги процессларни назорат остида ушлаб туриш тобора қийинлашиб боради.

Фойдани ҳисобламаслик, кино пайтида ухлаб қолиш ва кейин бошқалардан “фильм нима ҳақида бўлганлигини” сўрашга ўхшайди. 

Фойда ҳисобланмайдиган бизнес - бу векторсиз куч, беҳуда нарса.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Молиявий бошқарув - бу мақсадларга эришиш учун жараёнларнинг онгли равишда юритиш. 

Молиявий менежментнинг якуний мақсади компания эгаларининг манфаатларини қондиришдир. Масалан, фойда олиш ёки компаниянинг қийматини ошириш бўлиши мумкин. 

Мақсад - тўғри молиявий сиёсат ёрдамида эгаларининг даромадларини ошириш. Мақсад молиявий бошқарувни амалга ошириш орқали кўпроқ даромад олишдир.

Молияни бошқариш қуйидагиларни англатади:

• режа (молиявий мақсадларни белгилаш, уларни амалга ошириш учун зарур ресурсларни аниқлаш, режани амалга ошириш учун эришиш керак бўлган асосий кўрсаткичларни тушуниш);

• ёзувларни олиб бориш (вазиятни тушуниш ва уни ҳар бир лаҳзада бошқариш учун содир бўлаётган воқеаларни бошқариш, тезкор ёзувлари);

• таҳлил қилиш (самарадорликни ошириш ва иш самарадорлигини ошириш имкониятларини излаш, “оғиш” сабабларини излаш ва уларни бошқариш);

• назорат (режалаштирилган кўрсаткичларнинг бажарилиши, белгиланган молиявий мақсадларнинг бажарилишини таъминлаш);

Қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш:
• активлардан самарали фойдаланиш;
• харажатларни оптималлаштириш;
• молиявий рискларни бошқариш;
• компаниянинг молиявий имкониятларини баҳолаш ва улардан фойдаланиш;
• рентабеллик, самарадорлик (бир хил ресурслар билан кўпроқ натижаларга эришиш) ва молиявий барқарорликни таъминлаш;

Бунинг имкони бўлиши учун, аввало, компания молиясида, яъни қуйидаги йўналишларда тартиб ўрнатиш зарур:
бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар
молиявий режалаштириш
бошқарув ҳисоби ва ҳисоботи
молиявий таҳлил ва молиявий менежмент. 

Натижада, ҳар қандай вақтда, сизни қизиқтирган рақамни олишингиз мумкин бўлиши керак, у ишончли ва бошқарув қарорларини қабул қилишга мос келиши керак.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Тизим

Бизнес учун, молиявий дастурни бизнес воқеалари тўғрисидаги маълумотларни асосий молиявий ҳисоботларга ишлов берадиган тизим, сифатида тасаввур қилиш керак.

Агар ушбу тизим бошқарув таҳлили учун тузилган бўлса. Агар воқеа маълумотлари стандартлар бўйича эмас, балки бошқарув нуқтаи назаридан талқин қилинса (проводка қилинса).
У холда чиқишда сиз молиявий ҳисоботларни бошқариш учлигини, яъни ТРИАДАсини оласиз.

Ҳозирда кичик бизнеснинг аксарият қисми Эксель ёки Гугл файлларини ишлатмоқчи булишади, яна бир қисми қўлда ишлайди.

Эксел бу яхши ҳаётдан эмас. Агар сиз ўша 1С-ни олсангиз, уни бухгалтерия ҳисоби учун ҳам, бошқарув хисобига ҳам ўрнатишингиз керак, бу яхшигина пул , яна система яхши бош бухгалтер назорати остида амалга оширилиши керак ва бу эса яна харажат, лекин кичик корхона ҳамма нарсани арзонроқ бўлишини хоҳлайди ва иккинчи операцион учёт тури пайдо бўлади, уни аввал директор бошқаради, кейин кимгадир топширади. 

Нормал бухгалтерияда ҳисобидан "фойда ва зарарларни ҳисоблаш" усуллар натижасини биттада ва 5 дақиқада чиқариш мавжуд эмас. 

Фойдаланувчилар учун қулай бўлган тизимлар жуда кўп эмас. 1С-да кўпроқ одатий бухгалтерия ҳисоби, ЕРП ёки УНФ хам бор албатта, мисол УНФ - бу арзон нархдаги тўлиқ хисоб китоб эмас, ЕРП эса мега бухгалтерия мега нархда, бу иккаласи орасида ҳеч қандай ўртача йўл йўқ деб хисобланади.
 Аммо бундай ўйлаш тўғри эмас..

Сиз қандай системаларни мисол келтира оласиз?

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Бизнесни ривожлантиришнинг турли босқичларида молиянинг ўрни.

Сиз ёлғиз эмассиз..

Ҳар қандай корхона ёки лойиҳа ривожланиш жараёнида бир неча босқичларни босиб ўтади. Уларнинг ҳар бири, жараён сифатида ташкил этилганми ёки йўқми бундан қатъи назар, молия ва менежментга эга.

1. "Бетартиблик" босқичи

Нима бўлади: ҳамма нарса энди бошланмоқда, компания туғилди, шаклланди, сиз биринчи пулингизни топасиз.
Ушбу босқичда молия билан нима содир бўлади? Учёт ҳисоби йўқ. Ҳамма нарса тадбиркорнинг калласида, ҳеч нарса автоматлаштирилмаган. Сиз индивидуал кўрсаткичларни ҳисоблашни бошлайсиз, бунга муҳтожлигингизни тушунасиз, лекин ҳисоб-китобларга эътиборингизни қаратмайсиз, чунки сизда бошқа вазифалар бор - тирик қолиш ва бизнесни ривожлантириш.

Хаос, дастлабки икки ой ёки бир йиллик иш билан чегараланиши шарт эмас. Бу бир неча йил давом этиши мумкин ва фақатгина, сиз онгли равишда нарсаларни тартибга солиш кераклиги тўғрисида қарор қабул қилганингизда тугайди.

2. "Ўсиш, ривожланиш" босқичи

Кейин, агар ҳамма нарса яхши бўлса, сиз тез ўсишни бошлайсиз. Товар айирбошлаш ва "фойда" ўсиб бормоқда, барча хайи харакатларингиз иш бермоқда.

Рақамлар билан, кўрсаткичлар билан нима содир бўлмоқда? Агар молиявий ҳисоботни режалаштириш, яхши йўлга қўйилмаган бўлса, унда тартибсизлик ўсишда давом этмоқда. 

Бухгалтер, молиячилар, маслаҳатчилар пайдо бўлади ва кўрсаткичларнинг хаотик ҳисоби жорий этилади.

3. "Барқарорлашиш" босқичи

Ушбу босқичда сизда аллақачон шаклланган бизнес-модель мавжуд - сиз ўзингизнинг бизнесингиз қандай ишлашини тушунасиз (кимдан сотиб оласиз, кимга сотасиз, нимани ишлаб чиқарасиз, қандай фойда олинади, қанчалик тез ривожланасиз ва ҳоказо). 

Бу барқарорлашиш мезонидир. Сиз рақамлар ва кўрсаткичлар бўйича бетартибликда бўлишингиз мумкин, аммо умуман бизнес модель шаклланган ва ишлаятган бўлади.

Стабилизация босқичида сиз бизнес самарадорлигини ошириш ва яхшилаш нуқталарини излайсиз, яна қўшимча нималар қилиш кераклигини ўйлайсиз. 

Гипотезалар тузасиз: савдо ҳажмини ошириб кўрасиз, янги йўналишларни очиб кўрасиз, ходимларни ёллайсиз / ишдан бўшатасиз, бизнес жараёнларини тавсифлаб чиқасиз ва албатта автоматлаштирасиз. 

Аммо сизнинг молиявий учётингиз, бир текисда эмас. Кўрсаткичларга талаб тобора ортиб бормоқда ва қаерга ва қандай боришни тушуниш учун сизга кўпроқ маълумотлар керак бўлади.

Молиявий таваккалчилик билан боғлиқ вазиятлар оғирлашади, масалан, солиқлар кутилганидан кўпроқ тўланган, сотувлар кескин пасайган, нақд пул бўшлиқлари бўлган. Савол нима учун? 
Бу ҳолатга келишдан олдин бошқарув қаерда эди?

Агар ушбу босқичда компания учёт ҳисобини, автоматлаштирилган ҳисоботни ўрнатган бўлсангиз, кўрсаткичларни ҳисоблашни бошлаган бўлсангиз, сиз тушунасиз: янги гипотеза қурасиз (масалан, биз қуйидагича ривожланамиз), уни ҳисоблаб чиқасиз, амалга оширишга ўтасиз, яъни кейинги даражага кўтариласиз.

4 "Масштабланиш" босқичи

Барқарорлашганлар инвесторларни жалб қилиш, франчайзингни сотиш орқали ёки органик ўсишда ривожланишни давом этадилар.

Масштабланишни амалга ошириш учун сиз компания иқтисодиётини, ресурсларга бўлган эҳтиёжни, фойда олиш ва инвестицияларнинг рентабеллиги учун мақсадларни аниқ тушунишингиз ва молиявий моделга эга бўлишингиз керак.

5. "Йўқ бўлиб кетиш" босқичи

Лойиҳа ниҳоясига етади, чунки у олдига қўйган мақсадларига эришган Ёки, аксинча, умидларни оқламаган бўлади. 

Бу молиявий натижаларни сарҳисоб қилиш, баҳолаш, инвесторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш босқичидир.

Сизнинг бизнесингиз қаерда?

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Тадбиркор - бу бизнеснинг архитектори.

Унинг стратегияси:
- қайси бозорларда ишлаш,

- мижозларга қандай маҳсулотлар таклиф қилиш,

-қайси бизнес жараёнлар ва лойиҳалар ёрдамида ишларни бажариш ва бизнес мақсадларига эришиш,

- қандай ташкилий тузилма ҳақида, ўйлайдиган кишидир.

- керак одамларни қандай қилиб ёллаш ва уларни рағбатлантириш
ва бошқа кўп нарсаларни ташвишини қилади.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Синмаган ойна

Одат - қобилиятни ривожлантиришнинг энг яхши усули. Агар ёзмоқчи бўлсангиз, буни ҳар куни бажаринг. Агар сиз инглиз тилида гапиришни истасангиз, уни ҳар куни машқ қилинг. Агар сиз ўсишни хоҳласангиз, ҳар куни уни устида ишланг. 

Мунтазамлик жуда муҳимдир.

Ҳа, ғоялар, вақт ва куч йўқ кунлар бўлади. Шунда мен "синган дераза" назариясини эслайман: битта синган шиша ҳам қотилликка олиб келиши мумкин.

Бугун шундай кун. Ва бу пост биринчи синмаган ойна.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Ҳақиқий молиявий кўрсаткичларни тушунмасдан, бизнесни барқарор олиб бориш ва ривожлантириш мумкин эмас. 

Буни йирик компаниялар билишади. Улардаги молия созланган ва автоматлаштирилган, менежерлар молиявий кўрсаткичлардан самолётни бошқаришдаги панел сифатида фойдаланадилар. 

Кичик ва ўрта бизнесда менежерлар ҳақиқий кўрсаткичлар бўйича эмас, балки кўпинча "ҳис-туйғуларга кўра" ишлашади, шунинг учун ўзлари билмаган холда бизнесга катта зарар етказишда давом этишаверади.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Агар сиз бошидан бизнесингизни молия тизимини тузсангиз ва у билан шуғуллансангиз, у бизнес билан бирга ривожланиб боради.

Менежер сифатида сизнинг мақсадингиз бизнесни ривожлантиришнинг ҳар бир босқичида керакли рақамларга (кўрсаткичларга) эга бўлишдир.

Ишларни тартибга солишни, молиявий кўрсаткичларни рақамлаштиришни қанчалик кечиктирсангиз, кейинчалик бу шунчалик қийин ва қимматроқ бўлади.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

Аниқ мақсадларнинг йўқлиги

Аксарият тадбиркорлар нима сабабдан бизнес билан шуғулланишларию ва нималарга эришишни хоҳлашларини аниқ айтиб беришолмайди.

 Компания келажагини аниқ кўриш, мақсадга эришишда ўз ҳаракатларини тўғри мувофиқлаштириш имконини беради. 

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Соф фойда

Бу компаниянинг якуний молиявий натижасидир, бу умуман бизнеснинг самарали ёки йўқлигини кўрсатади. 

Соф фойда рентабеллигини баҳолаган ҳолда, бизнес эгаси, корхона пул олиб келадими, компаниянинг ривожланиши учун ўзи пул етарли ми ва дивидендлар олса бўладими йўқлигини кўриб чиқади.

Соф фойда олиш учун сиз тушумдан нафақат барча умумий ишлаб чиқариш харажатларини, билвосита харажатларни ва таннарх харажатларини балки солиқларни, кредитлар бўйича фоизларни ва ускуналарнинг амортизациясини ҳам чиқариб ташлашингиз керак.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…

Micro Бизнес Блог

​​Операцион фойда.

Бу компаниянинг асосий фаолиятидан даромад оладими йуқ ми, кредитлар, амортизация бўйича фоизларни қоплаш учун етарли маблағга эгами йўқ ми ва жорий солиқ "юк"ини олиб чиқадими-йўқлигини кўрсатади.

Операцион фойдага эришиш учун ўзгарувчан, умумийишлаб чиқариш ва билвосита харажатларни тушумдан айриб ташланади.

Диққат қиламиз, солиқлар, кредитлар ва амортизация хали бу ерда йўқ.

Компания учун билвосита харажатларга, товарларни сотиш харажатлари ва маъмурий ходимларнинг иш ҳаққи киради.
Бу, махсулот таннархига қўшиб бўлмайдиган ва йўналишларга ажратиб бўлмайдиган харажатлардир.

Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉

Аъзо бўлинг ва проектимиз сизга мамнун келса 👍 босишни унутманг!

Читать полностью…
Подписаться на канал