Нега биз билан хамкорлик қилиш тадбиркор учун фойдали бўлиши мумкин?
Мен бизнеснинг турли соҳаларида бошқарув ҳисобини рақамлаштириш билан шуғулланаман. Бошқача айтганда, мен доимий равишда тадбиркорларнинг замонавий ҳисоботдаги эҳтиёжларини кузатиб бораман ва уларни дастуримизга тадбиқ қилиб борамиз. Ва кейин, агар мавжуд фунуционал етарлик бўлмаса биз ҳар бир тадбиркор учун алоҳида яхшиланишларни амалга оширамиз. Аммо, одатда, тадбиркорларга биз созлаган нарсаларимиз етарли бўляпти.
Тайёр "мантиқ"ни ўзлаштириб олиб, сиз бошқа ҳар қандай бошқа бизнес учун хам тадбиқ қилишингиз мумкин бўлади. Агар хоҳласангиз, ҳатто мустақил равишда видео кўрсатмаларини ўрганишингиз ва дастурни ўзингиз учун ўзгартиришингиз мумкин. Бунинг учун биз тўлиқ кўрсатмалар ёзиб қўйганмиз.
Ёки шунчаки бизга ишонишингиз ва тайёр ечимдан фойдаланишингиз мумкин.
Бир марта ҳисобингизни тўпланг ва завқланиб хисоб-китоб ишини юритинг.
Саволларингиз бўлса телеграмда жавоб бераман: @salijan_saliev
-----------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Интуиция ва рақамлар
- Сизнинг асосий кўрсаткичингиз қандай ва у билан қандай ишлайсиз?
- Бизда бунақа ишларга вақт йўқ - биз, бор маблағни йиғиб янги ускуна сотиб олдик, шу станокда янги махсулотни ишлаб чиқаришни тугатяпмиз (чунки рақобатчиларимиз буни қилишди, уларда "яхши" бўляпти, демак бизда хам) ва уни бозорга чиқаришни режалаштирмоқдамиз.
Мен, дадиллик билан рақамларга беэътибор булган тадбиркорларни, яхши кўраман.
Йўқ, йўқ мен қойил қоламан, десам тўғрироқ бўлади.
Улар самурайларга ўхшашади - улар "паравоз"ларга қарши маънавият ва ирода билан курашадилар.
Бунда қандайдир романтика, сирли нарса бор.
Фақат хозир самурайлар энди фақат филмларда ёки паркларда.
Интуитив ҳаракат қиладиган тадбиркорлар хам тез орада фақат ўша ерларда қолишади.
#олдинги_постларни_эслаб
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Маржинал фойда.
Бу, тушумдан ўзгарувчан харажатларни олиб ташлангани.
Ўзгарувчан харажатлар - бу тушум билан бевосита боғлиқ бўлганлар.
Масалан, савдо менежерлари учун чиқариладиган фоизлар: улар даромадга тўғридан-тўғри пропорционал равишда ўзгаради.
Тушум ўсади - фоиз ўсади, тушум камайса - фоиз тушади.
Маржинал фойда ўзгарувчан харажатларнинг самарадорлигини баҳолашга имкон беради. Масалан, компания 50 млн даромад олди ва у 49 млн ўзгарувчан харажат қилди, яъни ўзгарувчан харажатлар учун пул самарасиз сарф қилинган: улар маҳсулотни ҳаддан ташқари юқори нархларда сотиб олишган ёки савдо бўлимида мотивация тизимидаги чекловлар тўғри йўлга қўйилмаганлигини англатади.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Сиз фақат ўлчашингиз мумкин бўлган нарсаларни бошқаришингиз мумкин.
Биз ўз бизнесимизда кўп хар-хил рақамларни қандай йиғишни аллақачон биламиз. Фақат бундан пул кўпаймаяпти 🤨
Чунки биз ҳали ҳам бу рақамлар ўртасида тўғри алоқа ўрнатишимиз керак бўлади!
Тадбиркорлар учун, рақамлардан "қўрқмаслик" ва фойдалик қарорлар қабул қилиш учун уларни йиғиш бўйича экспресс курс.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Эски ғиштдан янги уй
- Рақобатчи биздан ўтиб кетмоқда. Автоматлаштирмасак, орқада қолиб кетамиз, деди тадбиркор. - Нима қилиш керак?
Мен сизга ушбу муаммони ҳал қилиш схемаси ҳақида айтиб бермоқчиман:
1. Дастлабки маълумотларни тўплаш. Ходимлар билан суҳбатлар, ҳозирги вақтда барча мавжуд рақамларни тўплаш. Хуллас бизга унчалик ёқмайдиган мунтазам қайтарилаверадиган, майда чуйда ишлар.
2. Йиғилган маълумотни системалаш. Мисол учун, кассаларни валюта бўйича ажратиш, нормативларни тайёрлаш, омборларни саралаш ва мижозларни тоифаларга ажратиш, улар орастдаги муносабатларни ва кетма-кетликларни қидириш ва х.к.з.
3. Ушбу маълумот ва "билим" билан бир неча ҳафта давомида "қўл" режимида - ҳеч нарса қилмасдан ишлаш. Онгсиз равишда процессларга ишлов бериш бошланади, камчиликлар кўрина бошлайди.
4. Хаёлингизга келган барча бизнес жараёнларни ёзиб чиқиш.
5. Энг "абсурд"ларни даражалаш ва реал ҳақиқат ва имконият билан тўқнаштириб, таққослаш.
Биламан баъзи пунктлар шундоқ хам хамма биладиган нарсалар, баъзилари эса "қуруқ гап"га ўхшайди. Аммо деярли барча муваффақиятли корхоналар шундай яратилган.
Шу схемага асосланиб, биз автоматлаштириш муаммоларини ҳал қилиш учун фойдаланиладиган хисоб-китоб усулимиз хам пайдо бўлган.
Хулоса оддий: рақобат муҳитида муаммо сиртда автоматлаштириш ётмайди. Унинг яратилиши худди шу этаплардан иборат иш бўлиб, унда вақт ва кучнинг 90 фоизи тайёргарлик ишларига кетади. Бусиз ҳамма нарса ўз-ўзидан ҳал бўлишини кутиш, аҳмоқликдир. Бошқачасига ишламайди.
-------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Реклама хақида...
👊 2000 - йилдаги жангда Майк Тайсон Джулиус Фрэнсисни уч марта нокаутга учратади. Йиқилиши яқин планда кўрсатилишини билиб, Джулиус оёқ кийими тагига олдиндан реклама жойлаб қўйган эди. Daily Mirror реклама учун, оёқ кийим сохибига 40 минг фунт тўлаган.
Креатив фикрлашга бир мисол халос 😀
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Агар ҳисоб-китобингизда тартибсизлик бўлса ...
Албатта, мен сизга, автоматлаштириш сизнинг барча, аниқроғи, мижозлар билан, пул билан, омборлардаги қолдиқлар билан бўлган муаммоларингизни хал қилади деб айтиб келаман. ЛEКИН бунинг барчаси долзарб бизнес жараёнларингиз тизимлаштиргандан кейингина мумкин бўлади, деб таъкидлайман.
Фақатгина барча ҳисоб-китоб ва бизнес жараёнларини синовдан ўтган (рақамлаштирилган)дан кейин уни автоматлаштириш мумкин. Фақат шундагина!
Менга барибир, мен жамоам билан ҳамма нарсани автоматлаштириб бера оламан!
Лекин мен ҳар доим биринчи навбатда тизимлаштиришни ва умумий холатга "юқоридан" қарашни тавсия қиламан - шунда сиз бизнесингизда автоматлаштириш қанчалик долзарблигини дарҳол тушунасиз, кўриб оласиз.
Фақат "сИналган ва сАналган" бизнес жараёнларини автоматлаштиринг, шунинг учун ҳали рақамлаштирмаганлар, маълумотларни тайёрламаганлар учун экспресс курсдан ўтишни тавсия қиламиз!
Бизнинг маҳсулотимиз нафақат автоматлаштириш хақида, балки кўпроқ бизнес жараёнлар ўртасидаги мантиқ ҳақида. Ва бу масалага мен доимо глобал ёндашаман. Хоҳ янги тадбиркорлар, хоҳ топ бизнесменлар бўлсин.
----------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Шахсий брендни ривожлантириш керакми?
Мен бу мавзуга ҳеч қачон фокусни қаратмайман, чунки буни иккинчи даражали деб ҳисоблайман.
Фикримча, биринчидан, қандай қилиб брендсиз пул ишлашни ўрганиш керак.
Бироз вақт ўтгач эса, сиз шахсий бренд билан молиявий ва ишчи бизнес модельини мустаҳкамлашингиз мумкин.
Сиз нима деб ўйлайсиз?
------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
NET
Инглиз тилида индикатор номи (NET) тоза пул оқими ёки эркин пул оқими хам деб аталади, яъни бепул пул оқими.
Нима учун иккита фаолиятни қўшиш керак?
Компаниянинг қарз маблағлар олмасдан нималарга қодирлигини кўриш учун , яъни молиявий фаолиятни кўриш учун.
Компания қачон молиявий фаолиятни бошлайди?
Операцион ёки инвестицион фаолият учун маблағ етишмаганда.
Агар компания ўз пулидан кўра кўпроқ пул қарз оладиган бўлса, молиявий фаолиятдан келиб чиқадиган пул оқими ижобий бўлади.
Аксинча, компания қарз миқдорини камайтирганда, молиялаштириш фаолиятидан келиб чиқадиган пул оқими салбий бўлади.
https://youtu.be/VCaaAR98n1Q
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бошқарув ҳисоби бизнесни бошқарувининг муҳим жиҳати бўлиб, ташкилотнинг молиявий саломатлиги ва фаолияти ҳақида қимматли маълумот беради.
У ташкилотнинг барча даражаларида қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун, молиявий ва молиявий бўлмаган маълумотларни аниқлаш, ўлчаш, таҳлил қилиш, талқин қилиш ва етказишни ўз ичига олади. Қуйида, бошқарув ҳисобини амалда қандай қўллаш мумкинлигини кўрсатадиган баъзи ҳаётий мисоллар:
Бюджетлаш: Бошқарув ҳисоби компанияларга тарихий молиявий маълумотлар асосида ва тенденцияларни тақдим этиш орқали, бюджетларни яратиш ва юритишга ёрдам беради. Масалан, ишлаб чиқариш корхонаси ҳар бир маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини аниқлашда бошқарув ҳисобини қўллаши мумкин, бу эса унга тўғри бюджет тузишга ва рақамларга асосланган тўғри нарх қарорларини қабул қилишга ёрдам беради.
Харажатларни бошқариш: Бошқарув ҳисоби, маҳсулот ва хизматлар таннархи ҳақида маълумот беради, бу эса компанияларга ишлаб чиқаришнинг энг тежамкор усулларини аниқлашга ёрдам беради. Масалан, корхона хомашё, материаллар, меҳнат ва қўшимча харажатларни аниқлаш учун бошқарув ҳисобини қўллаши мумкин, бу эса материалларни қаердан олиш ёки ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш тўғрисида асосли қарор қабул қилишга ёрдам беради.
Самарадорликни ўлчаш: бошқарув ҳисоби компанияларга молиявий ва операцион натижалар тўғрисида маълумот бериш орқали, уларнинг фаолиятини баҳолашга ёрдам беради. Мисол учун, чакана савдода сотувлар, фойда маржаси ва захиралар даражасини ўлчаш учун бошқарув ҳисобини қўллаши мумкин, бу эса унинг турли хил маҳсулот турларининг самарадорлигини аниқлашга ва маҳсулот матрицаси ҳақида оператив қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.
Бошқарув ҳисоби тадбиркорларга асосли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этади. Масалан, компания кутилаётган харажатлар, даромадлар ва хавфларни таҳлил қилиб, янги маҳсулот матрицасини яратиш ёки бозорни кенгайтиришга арзийдими ёки йўқлигини аниқлаш учун бошқарув ҳисобини қўллаши мумкин.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, самарали бошқарув ҳисобининг “сири” қарор қабул қилувчиларга тегишли, ишончли ва ўз вақтида маълумотларни тақдим этишдадир. Бунинг учун бизнесни чуқур тушуниш, пухта ишлаб чиқилган ахборот тизими ва олинган маълумотлардан самарали фойдалана оладиган ва шарҳлай оладиган тадбиркор бўлиш керак.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бизнесни бошлаяпсизми? Мен қилган хулоса: Истаклар, умидлар, орзулар..
Ҳеч қачон ушбу фойдаси бўлмаган "ўртоқлар" нинг йўлидан юрманг. Уларнинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ, улар атроф-муҳитга ҳеч қандай таъсир қилмайди, шунинг учун улар сизнинг бошингиздаги “таракан”лар томонидан ҳисобга олинмаслиги керак.
Худди шундай муносабат, келажакдаги тахминий, вақтинчалик имкониятларга, "содир бўлса яхши бўлар эди" форматидаги барча нарсаларга ҳам тегишли.
Тежамкорлик
Мумкин бўлган ҳамма нарсадан тежанг. Агар у 100% фойдали бўлишига амин бўлмасангиз ва харажатларни пул ёки вақтинча қоплашига ишонмасангиз, ҳеч нарса сотиб олманг.
Ускуналар
Бирор нарсани ишлатилганини олиб туринг, ниманидир ижарага олинг, янги ва қимматбаҳо ускуналарга тўла омборда ўтиришдан кўра ёки сотганда анча арзонга сотгандан кўра, ишлар яхши бўлгандан кейин, эскисини сотиб, янгисини сотиб олиш яхшироқ бўлади.
Риё..
Бизнес барқарор фойдага кирмагунча, қиммат харидларга ўрин йўқ! Бекорчи харажатлардан кўра, товарларга, рекламага, ассортиментга, янги маҳсулотларга маблағ сарфланг.
-----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Кичик бизнес эгалари молиявий менежментдаги муаммолари.
Харажатлар ва ҳисоб-китобларни кузатишдан тортиб, бюджет тузишгача, тартибни сақлаш ва назорат қилиш қийин бўлиши мумкин. Лекин бу муаммолар сизни фаолиятингизда тўхтатиб қўйишига йўл қўйманг. Тўғри воситалар ва стратегиялар ёрдамида сиз хисоб-китоб жараёнларини соддалаштиришингиз, уларни камайтиришингиз ва операцияларингизни соддалаштиришингиз мумкин.
Ушбу постда биз бошқарув ҳисоби дастурий таъминотидан фойдаланишнинг асосий афзалликларини ва бу баъзи муаммоларни енгиб ўтишга қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўриб чиқамиз. Кичик бизнес эгалари дуч келадиган энг кенг тарқалган муаммолар:
- "Дафтарлар"нинг ҳаддан ташқари кўплиги ва маълумотларни қўлда киритиш.
- Нотўғри молиявий ҳисобот ва бюджет тузиш.
- Тартибсиз ёзувлар юритиш ва уларни йўқотиш.
- Маълумотларни таҳлил қилиш учун кўп вақт талаб қилади.
- Бизнесини молиявий соғлиғига назар чекланган.
Бошқарув ҳисоби дастурини жорий қилиш орқали сиз ушбу муаммоларни ҳал қилишингиз ва бизнесингизни кейинги босқичга олиб чиқишингиз мумкин. Ушбу восита хисоб-китоб жараёнларини соддалаштиришга ва ўсишнинг янги имкониятларини очишга қандай ёрдам бериши ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун "4 босқичда бизнесни рақамлаштириш" деб номланган бепул экспресс-курсида билиб олинг ва бизнесингиз бошқарув ҳисобини махсус дастурда созлаб олинг.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бизнеснинг турли босқичларида молиянинг ўрни.
Сиз ёлғиз эмассиз..
Ҳар қандай корхона ёки лойиҳа ривожланиш жараёнида бир неча босқичларни босиб ўтади. Уларнинг ҳар бири, жараён сифатида ташкил этилганми ёки йўқми бундан қатъи назар, молия ва менежментга эга.
1. "Бетартиблик" босқичи
Нима бўлади: ҳамма нарса энди бошланмоқда, компания туғилди, шаклланди, сиз биринчи пулингизни топасиз.
Ушбу босқичда молия билан нима содир бўлади? Учёт ҳисоби йўқ. Ҳамма нарса тадбиркор нинг калласида, ҳеч нарса автоматлаштирилмаган. Сиз индивидуал кўрсаткичларни ҳисоблашни бошлайсиз, бунга муҳтожлигингизни тушунасиз, лекин ҳисоб-китобларга эътиборингизни қаратмайсиз, чунки сизда бошқа вазифалар бор - тирик қолиш ва бизнесни ривожлантириш.
Хаос, дастлабки икки ой ёки бир йиллик иш билан чегараланиши шарт эмас. Бу бир неча йил давом этиши мумкин ва фақатгина, сиз онгли равишда нарсаларни тартибга солиш кераклиги тўғрисида қарор қабул қилганингизда тугайди.
2. "Ўсиш, ривожланиш" босқичи
Кейин, агар ҳамма нарса яхши бўлса, сиз тез ўсишни бошлайсиз. Товар айирбошлаш ва "фойда" ўсиб бормоқда, барча хайи харакатларингиз иш бермоқда.
Рақамлар билан, кўрсаткичлар билан нима содир бўлмоқда? Агар молиявий ҳисоботни режалаштириш, яхши йўлга қўйилмаган бўлса, унда тартибсизлик ўсишда давом этмоқда.
Бухгалтер, молиячилар, маслаҳатчилар пайдо бўлади ва кўрсаткичларнинг хаотик ҳисоби жорий этилади.
3. "Барқарорлашиш" босқичи
Ушбу босқичда сизда аллақачон шаклланган бизнес-модель мавжуд - сиз ўзингизнинг бизнесингиз қандай ишлашини тушунасиз (кимдан сотиб оласиз, кимга сотасиз, нимани ишлаб чиқарасиз, қандай фойда олинади, қанчалик тез ривожланасиз ва ҳоказо).
Бу барқарорлашиш мезонидир. Сиз рақамлар ва кўрсаткичлар бўйича бетартибликда бўлишингиз мумкин, аммо умуман бизнес модель шаклланган ва ишлаятган бўлади.
Стабилизация босқичида сиз бизнес самарадорлигини ошириш ва яхшилаш нуқталарини излайсиз, яна қўшимча нималар қилиш кераклигини ўйлайсиз.
Гипотезалар тузасиз: савдо ҳажмини ошириб кўрасиз, янги йўналишларни очиб кўрасиз, ходимларни ёллайсиз / ишдан бўшатасиз, бизнес жараёнларини тавсифлаб чиқасиз ва албатта автоматлаштирасиз.
Аммо сизнинг молиявий учётингиз, бир текисда эмас. Кўрсаткичларга талаб тобора ортиб бормоқда ва қаерга ва қандай боришни тушуниш учун сизга кўпроқ маълумотлар керак бўлади.
Молиявий таваккалчилик билан боғлиқ вазиятлар оғирлашади, масалан, солиқлар кутилганидан кўпроқ тўланган, сотувлар кескин пасайган, нақд пул бўшлиқлари бўлган. Савол нима учун?
Бу ҳолатга келишдан олдин бошқарув қаерда эди?
Агар ушбу босқичда компания учёт ҳисобини, автоматлаштирилган ҳисоботни ўрнатган бўлсангиз, кўрсаткичларни ҳисоблашни бошлаган бўлсангиз, сиз тушунасиз: янги гипотеза қурасиз (масалан, биз қуйидагича ривожланамиз), уни ҳисоблаб чиқасиз, амалга оширишга ўтасиз, яъни кейинги даражага кўтариласиз.
4. "Масштабланиш" босқичи
Барқарорлашганлар инвесторларни жалб қилиш, франчайзингни сотиш орқали ёки органик ўсишда ривожланишни давом этадилар.
Масштабланишни амалга ошириш учун сиз компания иқтисодиётини, ресурсларга бўлган эҳтиёжни, фойда олиш ва инвестицияларнинг рентабеллиги учун мақсадларни аниқ тушунишингиз ва молиявий моделга эга бўлишингиз керак.
5. "Йўқ бўлиб кетиш" босқичи
Лойиҳа ниҳоясига етади, чунки у олдига қўйган мақсадларига эришган Ёки, аксинча, умидларни оқламаган бўлади.
Бу молиявий натижаларни сарҳисоб қилиш, баҳолаш, инвесторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш босқичидир.
Сизнинг бизнесингиз қайси босқичда?
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Нима учун ўқиш керак?
Ўқув машғулотлари фақат иккита ҳолатда самарали бўлиши мумкин: агар сиз
а) илгари қилмаган ишни қилишни бошласангиз
ёки.
б) илгари қилган ишингизни қилмасангиз.
Бошқа барча ҳолларда тренинглар,
-ёки бошидан сизга зарур бўлмаган,
-ёки сизга самара бермаган.
#олдинги_постларни_эслаб
------------
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Худди бир дарёга икки марта киришни имкони булмагандек, бизнинг экспресс-курсга хам қайта бепул кириб бўлмайди.
Бизнинг экспресс-курс барча учун бепул, лекин вақти чекланган - бу хақида ботга аъзо бўлганларга мунтазам эслатиб турамиз!
Бу, бизнесининг хисоб-китоби устида хақтқатдан қайғураётган Тадбиркор учун, "ҳозир ва шу ерда" иштирок этишга мотивация деб хисоблаймиз. (Ахир фикрлаб кўринг, дастур+ўрганиш+жорий қилишни хеч қандай бошланғич тўловларсиз амалга ошириш имконияти бўлса, нима йўқотяпсиз?!)
Биз, ҳар хил йўллар билан курсга қайта киришга уринаётган ҳар бир кишини системада кўряпмиз, Лекин бу харакатдан ҳеч нарса чиқмайди. Ботни ишлаб чиқишимизда, бу функционални амалга оширишга жиддий ҳаракат қилдик-ки, шунда сиз белгиланган вақт оралиғида экспресс-курсни бепул бажаришга вақтингиз бўлмаса, у ерга иккинчи марта бепул кира олмайсиз.
Фақатгина сиз буни, маълум бир кичик ҳақ эвазига қилишингиз мумкин, шунинг учун сизда бепул имкониятга мотивация мавжуд бўлади деган умиддамиз.
Бизнинг ўзига хослигимиз нимада ва тадбиркор учун бу қандай фойда бериши мумкин?
Сизда мавжуд бўлган асосий ҳисоб-китобни тизимлаймиз, стандарт молиявий ҳисоботлар билан тўлдирамиз ва автоматлаштирамиз. Ва буни атиги 3 кунда амалга ошириш имконияти фақат бизда бор.
------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
“Одамлар Лидер ва Босснинг фарқи нимада, деб сўрашади. Лидер очиқ иш юритади, босс - ўзи билганини қилади, муомалага "ёпиқ" бўлади.
Лидер командани ортидан етаклайди, босс тортади, бошқаради" - Теодор Рузвельт
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Биз рақамли иқтисодиёт асрида яшаяпмиз.
Одамлар ҳам, компаниялар ҳам мунтазам,доимий қайтарилаверадиган ишлардан халос бўлишни орзу қиладилар. Агар биринчилари, камроқ стрессга тушиш мақсадида бўлса, иккинчилари, камроқ сарф- харажат мақсадида. Хар-хил консультантлар ва автоматлаштирувчилар (ораларида "Доктор Обқочаров"лар хам учрайди 😉) буни амалга ошириш учун, йиллар талаб қиладиган стратегия ва тизимларни сотиш орқали, фойдаланадилар хам.
Сиз, ҳар куни, катта маълумотларни бир зумда таҳлил қилиш асосида, махсус дастурий таъминотдан фойдаланиб, ўзингизни бизнесга мослаштирилган тавсияларни олишингиз мумкин. 3 кунда жорий қилишни амалга оширишигиз ва натижаларни кўришигиз мумкин. Ва яна буни (баъзи амалиётларини тўғри бажарсангиз) бепул хам созлаб олишигиз мумкин.
Буни амалга оширишда кўплаб тадбиркорларга ёрдам бердик. Мана уларнинг фикрлари"
------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Молиявий шаффоф бизнесда, ҳисоботлар шакллантирилган, бизнес жараёнлар рақамлаштирилган ва молиявий режалаштириш амалга оширилган бўлади, бу кўриниш инвесторлар учун жозибали ва қизиқарли бўлади.
Бундай тартиб, компания қийматига хам, ижобий таъсир қилади.
-------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Операцион фойда.
Бу, компаниянинг асосий фаолиятидан даромад оладими йуқ ми, кредитлар, амортизация бўйича фоизларни қоплаш учун етарли маблағга эгами йўқ ми ва жорий солиқ "юк"ини олиб чиқадими-йўқлигини, кўрсатади.
Операцион фойдага эришиш учун ўзгарувчан, умумийишлаб чиқариш ва билвосита харажатларни тушумдан айриб ташланади.
📌Диққат қиламиз, солиқлар, кредитлар ва амортизация хали бу ерда йўқ.
Компания учун билвосита харажатларга, товарларни сотиш харажатлари ва маъмурий ходимларнинг иш ҳаққи киради.
Бу, махсулот таннархига қўшиб бўлмайдиган ва йўналишларга ажратиб бўлмайдиган харажатлардир.
------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Вақт ёки пул. НОЛДАН МОЛИЯВИЙ МОДЕЛНИ ҚАНДАЙ ТУЗИШ МУМКИН!
Тадбиркор ўз қарорини ҳаётга татбиқ этишдан аввал унинг оқибатларини ҳисоблаб чиққани маъқул. Шунда, фойдали битимлар тузиш, асабларни тежаш ва даромадни ошириш унга анча енгил ва қулай бўлади.
Бунинг учун тайёр восита сифатида - Молиявий модел мавжуд. Бир оз қунт қилсангиз, Бу ерда уни бизнесингиз учун бепул тузиб олишингиз мумкин.
Ўзингизнинг XLS молиявий модель шаблонингизни ва зарарсизлик нуқтасини ҳисоблашни, видеоинструкция орқалик тузиб олинг.
Комфортни хис этиш учун, ёки тайёр ечимни сотиб олишингиз мумкин (интернетда таклифлар кўп, танлашда эътиборлик бўлинг, "Қундуз бобо"лар хам кўпайиб кетган 😂), ёки вақтингизни сарфлаб ўзингиз мустақил тузишингиз мумкин. Танлов доим сиздан 😎
P.S: Диққат, модельни "йиғиш" жараёнида сизга баъзи кўрсаткичлар керак бўлиши мумкин, агар улар тайёр бўлмаса, у холда сизга аввал бу ерда уларни тизимлаб олишингиз керак бўлади.
P.P.S: у хам бепул 😉
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! 💲
❤Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
"Бозор" хатоларни "кечирмайди!"
Бизнес ва уни "юргизиш" ҳақидаги кейслар, мақолалар ва ҳатто китоблар кўпчилик томонидан тингланади, ўқилади. Кўпчилик завқ билан китоб ўқийдилар, марафонлар ва курсларга борадилар, ҳар хил: бизнесни қандай ташкил қилиш, қанча сармоя киритиш, қайси шерикларни танлаш, операцион тизимдан қандай чиқиш ва ҳоказо каби тавсияларни тинглайдилар.
Ҳаммада битта фикр: "Мен бугундан бошлайман!" дейди, кейин, "қандай белгилар унда муаммо борлигини айтадиган" симптомларни қидириш бошланади. Ва, шу ерда, одатда, у охиригача етиб бормайди (ёки оддий эринчоқлик, ёки "Қундуз бобо бизнес тренер" таъсирига тушиб) ва ўзига ўзи: "Йўқ, менда ҳали муаммо аломатлари кўринмаяпти!" деб хулоса чиқариб олади. Шундан сўнг, "кейинроқ" деб номланадиган узоқ кечиктиририш "бизнес процесслари" бошланади. 😉
Ҳолат таниш ва ачинарли. Бир нарсани билиб олиш муҳим: агар сизга ҳамма нарса "яҳши" кетаётган кўринса, билингки "бозор" ҳатоларингизни хозирча "кечиряпти". Аммо шундай бир лаҳза келади (ишонаверинг, эртами-кечми албатта келади!) бозор "мехрибончилик" қилишни тўхтатади.
Тадбиркорнинг бизнесдаги вазифаси, ҳамиша бу хатолар келадиган вақтни олдиндан кўра билиш, ана шу масофани узоқлаштириш, ҳушёр бўлишдир. Мисол: ходимлар билан муаммо-ми, демак корхона мухитида, касса бўшлиқлари ёки омборда камчилик-ми, демак хисоб-китобда, савдо пасайиш аломатлари-ми, демак махсулотда ёки сотувларда, нимадур "нотўғри" кетяпти ва бу узоққа бормайди, демак БОЗОР хозирча "кечиряпти".
Эътибор берган бўлсангиз, постларимизни охирида хар доим: Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! деб якунлаймиз ва буни қайтиришдан чарчамаймиз 😁💪.
------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Муваффақиятнинг 3 та омилли.
Муваффақиятли тадбиркорлар бошқалардан қандай фарқ қилади?
Нима учун бошқалардан камроқ ишлайди?,
Улар хақиқатдан доим яхши натижаларга эришади-ми?
Ва ниҳоят, уларнинг асосий «ҳарбий сири» нимада?
Бу йиллардан бери одамлар берадиган саволлар.
Бу ҳақида, шахсий ҳикоялари билан юзлаб китоб ва автобиографиялар, ёзилган.
✅1 омил - тадбиркорона фикрлаш.
Тадбиркорлик бу - ўз бизнесингизда маҳсулот ёки ҳизматингизни қўшимча қийматини имкониятларини яратиш, ўзингизнинг соҳангизда вақтинчалик монополияни яратишдаги «бўшлиқни» топиш.
✅2 омил - тизим (система).
Тизим - бу бизнесни, сизнинг доимий аралашувингизсиз ишлаш учун имкон берувчи машина.
✅3 омил - шахсий энергия.
Энергия - буларнинг барчасини ишлатадиган ёқилғи ҳисобланади.
Оддий бизнесда тизимни яратишда - тажриба, билим ва пулнинг катта ўрни бор.
Бизнесни, фақатгина энергияни қўшиб, истиқболли мавқега эга тайёр тизим ёрдамида яратиш мумкинми? Фикрингизни комментарийда қолдиринг
------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
5 та компонент.
1. Ғоя;
2. Молия;
3. Бизнес стратегияси;
4. Маркетинг стратегияси;
5. Мақсадли аудитория.
Агар ғоя, ривожланиш стратегиялари ва мақсадли аудиториялар ҳар хил бӯлиши мумкин бӯлса, молия билан ҳам одатда, вазият худди шунақа болади. Бу вазиятда, бизнеснинг дастлабки босқичидаги инвестицияларнинг етишмаслиги, энг катта муаммолардан бўлмайди.
Иқтисодий инқироз, бозор динамикаси, нотӯғри ҳисобланган рақамлар ва назорат қилиш тизими - бунинг барчаси аввало молиявий аҳволга таъсир қилади. Кӯпинча, турғунликнинг сабаби ташқи омиллар эмас, балки иш услубларини ӯзгартирмаслик бӯлади.
Молия доимо имкониятга боғлиқ. Аммо эртами-кечми, офисда кунига 24 соат сарфлаш имконсиз бӯлиб қолади. Самарали режалаштириш тизими, вазифаларни тақсимлаб бериш, бизнес-жараёнларни автоматлаштириш, молиявий саводхонлик курслари - бизнес дунёсидаги ушбу тенденциялар бизнес ва шахсий ҳаёт ӯртасида муроса ӯрнатиш ҳақида гапиради.
Маълумотларнинг парчаланиши ҳам компания учун ӯзига яраша хатарли вазият ҳисобланади. Айнан шунинг учун, ахборот блокларининг пазлларини узоқ вақт давомида Excel жадвали ва 1C дастур ёрдамида тӯплашган. MoneyManager дастури хисоб-китоб ва назорат тизимининг янги авлодидир.
Қулай интерфейс, фойдаланишнинг оддийлиги ва кенг функционал сизга минимал йӯқотишлар билан иш олиб бориш ва ӯсиш стратегиясини босқичма-босқич амалга ошириш имконини беради.
------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Тадбирконинг шкафидаги монстрлар...
Молия билан шуғулланмайдиган тадбиркорнинг энг даҳшатли монстрлари бу - "мавхум" фойда, сотувларнинг планлар билан тўғри келмаслиги, касса бўшлиқлари, қарзлар билан тўлдирилган шкафга ўхшайди.
Бу каби саволларга аниқлик киритиш кераклиги аён бўлиб турса хам, лекин тадбиркор барибир "ой тўлиши" ни кутадими ей? ёки "қулай вақт" ни кутадими ей?..
Тадбиркор қўрқув ва тушунмовчиликдан халос бўлиши керак, янги монстрларни етиштирмасликга гигиеник одатини шакллантириши лозим деб ўйлайман.
- Тадбиркор нима учун пул тўлайди? деб сўрасангиз
- Масалан, мунтазам равишда шкафга назар ташлаш одатини ўзида ишлаб чиқариш учун, деб жавоб берган бўлар эдим
Сиз нима деб ўйлайсиз?
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Сизнинг фикрларингиз ва саволларингиз мухим!
Дўстлар, бир неча йил давомида мен ушбу каналга кўп постлар жойладим. Сиз уларни ўқидингиз, ўз муносабатингизни билдирдингиз ва чидадингиз 😜.
Ишончингиз учун раҳмат. Бугун мен сиздан сўрайдиган нарсам - саволлар беринг. Яна нима ҳақида ёзиш керак? Нима мухим ва нима учун? Нимани ўзгартириш, қўшиш, олиб ташлаш ёки тузатиш керак?
Сизнинг овозингиз, фикрингиз мен учун муҳим. Олдиндан рахмат!
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Барчага Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳ ушбу ойда билиб-билмай қилган гуноҳларимизни кечирсин, тутган рўзаларимизнинг савобини кўпайтириб қабул қилсин! Узоқ йиллар рамазонга етказсин!
Келаси йилга ҳам барчамизни шунақа сахарликлар қилиб, рузаларни тутиш насиб қилсин.
АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗЛАР!
Кўринишидан оддий формула...
💰🧮 Тушум ➖ ўзгарувчан харажат = маржинал даромад.
💵 Маржинал даромад ➖ доимий ҳаражат * = фойда 🏆
*доимий ҳаражатнинг деярли константалари йўқ - шунинг учун "шартли доимий" атамасини ишлатамиз
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Агар, сиз кичик бизнес билан шуғулланаётган ва барча молиявий холатни кузатиб боришга ҳаракат қилаётган тадбиркор бўлсангиз, бу пост сиз учун.
Сизни жуда кўп ташвишлантирадиган муаммо бу - сиз доимо бизнесингизни қандай ривожлантириш, ходимларни бошқариш ва мижозларни хурсанд қилиш ҳақида ўйлайсиз.
Ана шу ташвишларни бир қисмини осонлаштирадиган восита борлигини айтсак-чи?
Бошқарув ҳисоби дастурини жорий қилинг.
Ушбу дастур ёрдамида сиз барча молиявий маълумотларингизни бир жойда кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Энди қоғозларини қайта кўриб чиқиш ёки ўтган ой қанча сарфлаганингизни эслашга уринманг. Дастурда ҳамма нарса сизнинг контрольингизда бўлади.
Ва бу фақат бошланиши. Ушбу дастур, шунингдек, сизнинг бизнесингиз учун мухим қарор қабул қилишингизга ёрдам беради. Маркетингга қанча пул сарфлаётганингизни билмоқчимисиз? Қанча фойда оляпсиз? Жавоблар тугмани бир неча марта босиш яқинлигида бўлади.
Аммо қулайликлар шу билан тугамайди. Бошқарув ҳисоби дастуридан фойдаланиб, сиз ўз бизнесингизни кейинги босқичга олиб чиқишингиз мумкин. Сиз жуда кўп пул сарфлаётган жойларни аниқлай оласиз ва даромадни ошириш учун оператив ўзгаришлар киритасиз. Сиз сармоя ва бизнесни кенгайтириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган барча маълумотларга эга бўласиз.
Лекин бу ерда энг яхши томони бу: бизнинг бошқарув хисоб-китоб дастуримиздан фойдаланиш осон, ҳатто сизда бухгалтерия ҳисоби бўйича тажрибангиз бўлмаса ҳам. У худди сиз каби тадбиркорлар учун мўлжалланган бўлиб, бизнесингиз учун янги имкониятлар очишига ишончимиз комил.
Хўш, нимани кутяпсиз? Бугундан бошлаб молиянгизни назорат қилинг ва бизнинг бошқарув хисоб-китоб дастуримизни юклаб, ўрганиб, жорий қилиб олинг.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
Бизнесни бошлаганимдаги қилган хулосаларим: ...тайёр бўлинг! (4)
"Подшох"ларнинг парҳезига ўтиришга тайёр бўлинг! Ўзингизни тун бўйи ишлашга ва ҳатто ҳамма нарсани йўқотишга хам тайёр бўлинг.
БМТнинг нсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси тадбиркорларда “ишламайди” 😉.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
#Иқтибос
Бухгалтерия ҳисоботларининг мавжудлиги бу қонуний эхтиёж, молиявий ҳисоботлар эса бизнес эгаси ва унинг бизнеси учун ҳаётий заруратдир.
Улар тадбиркорларнинг қуйидаги муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради:
- бизнес учун фойдали қарорлар қабул қилишда;
- пул бўшлиқлари ва молиявий йўқотишларнинг олдини олишда;
- бизнес даромадли ёки йўқлигини аниқлаш учун.
А.Афанасьев (россия, тадбиркор)
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐