gsmgurus_faq | Неотсортированное

Telegram-канал gsmgurus_faq - GSM GURUS F.A.Q

4943

Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji Cмартфонлар учун аксессуар ва хизматлар: @gsmgurus_FAQ_shop Канал ҳақида: #сарҳисоб Админ: @YordamGSMGURUSBot

Подписаться на канал

GSM GURUS F.A.Q

Android смартфонларда мавжуд, лекин iPhone да бўлмаган баъзи имкониятлар

Яқинда Apple ўз мобил қурилмалари учун янгиланган iOS 16 операцион тизими бета-версиясини тақдим этди. Ҳеч кимга сир эмаски, смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар рақобатчиларидаги энг яхши ғояларни ўзлаштириб туришади. Сўнги iOS янгиланишида Apple компанияси кўпроқ Android операцион тизимидан илҳомланганга ўхшайди. Масалан, энди, iPhone фойдаланувчилари блоклаш экранини ўзларига мослаб созлашлари, юз билан очиш функциясидан (Face ID) горизонтал ҳолатда фойдаланишлари, уланган Wi-Fi тармоғи паролини кўришлари мумкин. Албатта, юқорида кўрсатилган имкониятлар Android фойдаланувчиларида илгаридан мавжуд.

Ўзим Apple қурилмалари (iPhone) фойдаланувчиси бўлмасам-да, компаниянинг янги маҳсулотларини доимий кузатиб бораман. Қуйида Android смартфондан iPhone га ўтишни режалаштираётган фойдаланувчиларда қандай имкониятлар бўлмаслиги ҳақида маълумот бериб ўтаман:
1. Илова ва ўйинларни турли хил манбалардан юклаб олиб ўрнатиш. Ушбу имконият Android тизимида иловаларнинг нафақат мод (рекламасиз, пуллик) версияларини, балки смартфонингиз тизимига мос келмаганда эскироғини ёки маълум бир минтақа учун мўлжалланганини ҳам ўрнатишга имкон беради.

2. Тизимдаги стандарт (бирламчи) иловаларни танлаш. Android тизимида смартфонингизда ўрнатилган хоҳлаган стандарт иловани бошқасига алмаштириш мумкин, хоҳ у бош экран (launcher) бўлсин, хоҳ овозли ёрдамчи ёки қўнғироқ қилиш иловаси. Умуман олганда, Apple ўз қурилмалари дастурий таъминотининг "ёғли" жойларини монополлаштирган.

3. Қўнғироқ қилиш иловаси имкониятлари. iPhone да ўрнатилган телефон иловаси рақам теришда контактлар рўйхатидан таклиф бермаслиги (рақамни тўлиқ териш керак), қўнғироқлар рўйхати фақат охирги ой учун сақланиши, контакт картасидан мессенжерига (масалан Telegram га) ёзиб бўлмаслиги, суҳбатларни ёзиб олиш (запись звонков) имкониятининг йўқлиги сабабли жуда ноқулай ва Apple бошқа шу турдаги иловаларни ўрнатишга рухсат бермайди.

4. AOD, виджетлар ва иловаларнинг бош экранда жойлашуви. Android тизими фойдаланувчиларига таниш бўлган, керакли маълумотларни экранга чиқаришга имкон берувчи Always On Display функцияси iPhone да мавжуд эмас. Шунингдек иловалардаги функцияларни виждетлар орқали бошқариш iPhone да бироз ноодатий тарзда ишлайди (масалан мусиқа плеери виджети орқали қўшиқни ижро этишни бошқариш ёки кейингисига ўтказиш иложсиз). iPhone бош экранида бўш жой бўлмайди, Android да эса энг кўп фойдаланадиган иловаларингизни бош экранда хоҳлаган тарзда жойлаштиришингиз мумкин.

5. Экранни иккига бўлиш, иккинчи жой, иловаларни клонлаш функциялари ва ташқи SD хотира ўрнатиш имконияти iPhone да мавжуд эмас.

P.S.: iPhone қотмайди ёки Android смартфонлардан тезроқ ишлайди каби афсоналар қачонлардир ҳақиқатга яқин бўлган бўлиши мумкин. Лекин iPhone ва умуман iOS тизими ҳам қотиши ҳақиқат. Агарда iPhone нархига тенг бирор Android смартфон харид қилиб iOS тизимидаги каби чекловлар билан фойдаланилса, иккала платформанинг барқарорлиги деярли бир хил бўлар эди. (Apple iPhone ва компания ҳақида шахсий фикрим)

Хулоса: Android тизими смартфонни ўзига мослаш учун фойдаланувчига кўпроқ имконият берса, iOS тизимида ишлаб чиқарувчи фойдаланувчи учун қайғуради.

Савол: Android смартфонларда мавжуд, лекин iPhone да бўлмаган яна қандай имкониятларни биласиз?

#маълумот #iPhone #iOS

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

iPhone дан Android га ўтишни осонлаштирадиган Google иловаси

Расмлар, видеолар, контактлар ва календарь маълумотларини iPhone дан Android смартфонга ҳеч қандай симларсиз осонгина ўтказиш учун Google томонидан яратилган илова.
Бунинг учун илова Android смартфонингизда созлаш ва қайта тиклаш жараёнида кўрсатадиган QR-кодини сканерлашингиз керак бўлади. (QR-коди бу нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?)

Нусхалаш жараёнида хабарлар ўтказилмайди, лекин илова iMessage ни қандай ўчириб қўйиш кераклигини кўрсатади, шунда ҳали ҳам iPhone дан фойдаланаётган дўстларингизниг хабарлари SMS кўринишида келади.
Android га ўтиш жараёнининг сўнгги босқичи iCloud маълумотларингизни "Google Диск" ва "Google Фото" хизматларига ўтказиш учун сўров бўлади. Ушбу босқичда маълумотларингиз нусхасини кўчириш учун Safari браузерида iCloud қўллаб-қувватлаш саҳифаси очилади.

Барча маълумотларни эски смартфондан янгисига қандай ўтказиш мумкин?

Switch To Android иловасини App Store дўконидан юклаб олиш.

Шунингдек аксинча Android дан iPhone га маълумотларингизни нусхалаш учун Apple томонидан яратилган Move to iOS иловасини тавсия қилишимиз мумкин.

#APK #маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

YouTube иловасида видеоларни ижро этишни бошқариш учун 5 та ишора

YouTube мобил иловасида видеоларни томоша қилиш бошқарув элементларининг кичиклиги туфайли ноқулай бўлиши мумкин, аммо махсус ишоралар ушбу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.

- Олдинга ва орқага ўтказиш учун экранга икки марта босинг
YouTube мобил иловасида видеони олдинга ва орқага ўтказиш имконияти мавжуд бўлса-да, бу учун махсус тугмалар мавжуд эмас. 10 сония олдинга ўтказиш учун видео экраннинг ўнг томонини икки марта босинг. 10 сония орқага қайтиш учун унинг чап томонига икки марта босиш керак. Ишора ишлаганлиги шу дақиқада экранда пайдо бўладиган иккита стрелка билан кўрсатилади.

- Видео бўлимлари ўртасида ўтиш учун икки бармоқ билан икки марта босинг
Баъзи YouTube видеолари "бўлимларга" бўлинган. Бу ҳақда ушбу видеолардаги синиқ чизиққа ўхшаш ўтиш панели орқали билиб олишингиз мумкин. Бўлимлар ўртасида тез ўтиш учун экраннинг чап ёки ўнг томонига икки марта босинг, фақат битта бармоқ ўрнига иккита бармоқ билан.

- Видеонинг керакли қисмига ўтиш учун бармоғингизни экран бўйлаб суринг
Видеонинг исталган жойига ўтиш учун, экранда "Чап ёки ўнгга суриб, керакли нуқтага боринг" деган кўрсатма пайдо бўлгунча бармоғингизни ушлаб туринг.
Бармоғингизни ҳаракатлантирганингизда, сиз ҳозир турган кадр билан олдиндан кўриш ойнаси пайдо бўлади. Видеони керакли жойдан ижро этишни бошлаш учун бармоғингизни экрандан олинг.

- Катталаштириш ишораси ёрдамида тўлиқ экран кўринишига ўтиш
Кўпинча экраннинг томонлар нисбати YouTube видеосининг "ўлчамлари" га мос келмайди, натижада тўлиқ экран режимида кўрилганда видеонинг четларида қора бўшлиқлар пайдо бўлади. Буни оддий ишора билан тузатиш мумкин.
Видеони катталаштириш учун иккита бармоқ билан экранга тегиб, уларни бир-биридан узоқлаштириш кифоя. Шунда видео смартфоннинг бутун экранини тўлдиради ва экраннинг юқори қисмида "Чегарасиз кўриш режими ёқилган" хабарини кўрасиз, лекин видеонинг юқори ва пастки қисмидаги қисмлари кесилишини ҳисобга олинг.
Видеонинг асл томонлар нисбатига қайтиш учун, экранга икки бармоғингиз билан тегиб, уларни бирлаштиришингиз керак.

- Тўлиқ экранда кўриш режимидан чиқиш
Тўлиқ экранли видео кўриш режимидан YouTube иловасига қайтмоқчи бўлсангиз, унда мавжуд бўлган қулай ишорадан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун видеони экраннинг юқори қисмидан пастга суринг ёки "тортинг". Бундай ҳолда, видео экраннинг пастки қисмидаги ойнада ижрони давом эттиради ва тўлиқ экранли видеони кўришга қайтиш учун устига босишингиз ёки юқорига суришингиз мумкин.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
YouTube тармоғида видеоларини рекламасиз томоша қилиш иловалари
Android учун YouTube иловасининг баъзилар билмайдиган фойдали имкониятлари

#маълумот #Youtube

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

"Кечирасиз, айни вақтда сиз фақат умумий контактларга хабар юбора оласиз." — билдиришномаси Telegram да нимани англатади?

Telegram орқали кимгадир хабар жўнатмоқчи бўлганингизда, юқоридаги каби билдиришномани кўришингиз мумкин.
Умумий контактлар — сизнинг телефон рақамингиз контактларида бўлган ва сизнинг рўйхатингизда унинг телефон рақами бўлганлар. Яъни шу каби контактларга ва сизга ўзлари биринчи бўлиб ёзганларга хабар юборишингиз мумкин.

Билдиришномани кўрсатилишининг сабаби нимада?
Ҳар сафар умумий бўлмаган контактга хабар ёзганингизда, унга сизнинг хабарингиз кўрсатилишидан ташқари, илова ойнасининг юқори қисмида сизни контактларига қўшиш ёки спам ҳақида хабар бериш имкониятини ҳам берилади. Сиз ёзган ҳар қандай умумий бўлмаган контакт, унга нима ёзганингиздан қатъи назар, спам ҳақида хабар бериши мумкин.

Билдиришномани кўрсатилишининг сабаби, аккаунтингиз билан боғлиқ кўплаб шикоятлар. Яъни, сиз ёзган одамлар "Блоклаш" тугмаси орқали спам ҳақида хабар қилишган. Шикоятлар сони маълум бир чегарага етгач, аккаунтга чеклов ўрнатилади ва юқорида айтиб ўтилган билдиришномани кўрасиз.

Нима сабаб спам ҳақида хабар берилиши мумкин?
Юқорида айтиб ўтилганидек, хабарнинг мазмуни муҳим эмас ва сиз юборган ҳар қандай матн, расм ёки видео спам сифатида баҳоланиши мумкин. Одатда, кўпчилик фойдаланувчилар бегоналар билан мулоқот қилишни хуш кўришмайди ва "Блоклаш" тугмаси айнан керакли жойда. Шунинг учун, умумий бўлмаган контактга биринчи бўлиб хабар ёзганингизда спамга тушиб қолиш эҳтимоли катта.
Аммо агарда сиз бирон бир ҳаволани, бирор нарсани тарғиб қилиш таклифини, бирор нарса сотиб олишни, шок хабарларни, гуруҳга қўшилиш таклифини ва шунга ўхшаш нарсаларни умумий бўлмаган контактга юборсангиз, спамга тушиш эҳтимоли 100% га яқин.

Аккаунтга биринчи марта ўрнатилган чеклов муддати - бир ҳафта. Чекловдан чиқаришни тезлаштиришнинг иложи йўқ, шунинг учун бу ҳақда Telegram қўллаб-қувватлаш хизматига ёзишдан наф йўқ.
Шу билан бирга, спамнинг айрим турлари, масалан, катта оммага агрессив реклама учун чеклов узоқроқ ёки ҳатто умрбод бўлиши мумкин. Агар аккаунт иккинчи марта спамга тушиб қолган бўлса ҳам, чеклов муддати узайтирилиши мумкин. Яъни, биринчи чекловни огоҳлантириш сифатида қабул қилиш керак.

Чеклов муддатини билиш, аккаунтга ноҳақ чеклов ўрнатилганлигини исботлаш ёки янги Sim-карта рақами блокланган бўлиб чиқиши каби ҳолатларда Telegram нинг расмий боти @SpamBot ёрдам бериши мумкин.

Аккаунтга ўрнатилган чеклов муддати UTC вақт стандартида кўрсатилади. Яъни, @SpamBot да "Аккаунтингиздан 20 Май 2022, 10:00 UTC санада барча чекловлар автомат тарзда олиб ташланади" деб ёзилган бўлса, бу Ўзбекистон вақти билан 15:00 (+5) га тўғри келади.

Савол: @SpamBot орқали аккаунтингизга ўрнатилган ноҳақ чекловни ёки телефон рақамнинг эски эгасидан қолган чекловни олиб ташлашга ҳаракат қилганмисиз ва натижаси нима билан якунланган?

#Telegram #Телеграм

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Фойдаланувчиларнинг смартфонлар ҳақида фикрлари ва шарҳларига асосланган рейтинг тизими — Telegram web-боти муҳокамаси

Хабарингиз бор 2022 йилда каналимиз обуначилари билан ҳамкорликда бир неча лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Биринчи лойиҳамиз китоб алмашиш Telegram боти (@kitobalmashish_bot) ишга тушганига 2 ой тўлди ва фойдаланувчилари сони 820 тага етди (фақат алмашмоқчи бўлган китобларини қўшишда фаоллик сустроқ).

Бугун, каналимиз мавзусига бевосита алоқадор лойиҳалардан бирини обуначиларимиз билан муҳокама қилмоқчимиз.

Смартфонларнинг фойдаланувчилар фикрлари ва балларига асосланган рейтинг тизими нима учун керак?
Менимча, ҳар қандай смартфон танловида унинг техник хусусиятларидан ҳам муҳимроқ жиҳати фойдаланувчиларининг фикрлари. Масалан энг кучли процессорга эга смартфонни харид қилдингиз, лекин ундаги совутиш тизимидаги камчиликлар (троттлинг) ёки барқарор бўлмаган дастурий таъминот туфайли қурилма секин ишлаши кузатилди. Агарда танлаган смартфонингизни харид қилишдан олдин бошқа фойдаланувчилари фикрларини ўқиганингизда танловда адашмаган бўлардингиз.

Яна бир мисол, 2 млн. сўмгача бўлган, батарея қуввати кўпроқ вақтга етадиган ва камераси сифатли суратга оладиган смартфон излаяпсиз. Яъни сиз учун процессор кучи, экран технологияси каби жиҳатлари унча муҳим эмас. Одатда танлов қилиш учун қурилмалар техник хусусиятлари кўрсатилган веб-сайтларда энг катта батарея сиғимига эга ва камераси кўп мегапикселли смартфонлар ўрганиб чиқилади. Лекин техник хусусиятларда кўрсатилган рақамлар қўлланишида ҳақиқий қийматини умуман акс эттирмайдиган кўплаб ҳолатлар мавжуд. Шу каби вазиятларда танламоқчи бўлган смартфонингизнинг ҳақиқий фойдаланувчилари шарҳларига асосланган рейтинг тизими жуда ас қотади.

Албатта, харид қилмоқчи бўлган смартфонингиз ҳақида бошқа фойдаланувчиларининг фикрларини катта аудиторияга эга Telegram ва Facebook гуруҳлардан сўраб билишингиз ҳам мумкин. Лекин кўпинча бу каби гуруҳларда фикрлар жуда қисқа (яхши, ёмон) ёки асоссиз (муср, бўлмайди) ёзилади ва бир жойда жамланмаган.

Яратилиши режалаштирилаётган Telegram web-ботнинг вазифалари
Энг кўп сотилаётган смартфонлар каталоги яратилиб, ҳар бири учун фойдаланувчилар баллари асосида умумий ва алоҳида рейтинг (экран, камера, батарея, ишлаш тезлиги кабилар) тизими жорий этилади. Фойдаланувчилардан танлаган смартфонларининг афзалликлари, камчиликларини шарҳлаш ва бошқа таассуротлари ҳақида изоҳ ёзиб қолдириш сўралади. Шунингдек фойдаланувчиларнинг неча фоизи танлаган смартфонни харид қилишни тавсия қилишлари кўрсатилади.

Эндиги сўз навбати сизга.
Шарҳларда, шу каби ботга эҳтиёж борми ёки ўзингиз фойдаланган бўлармидингиз ва имкониятларига қўшимча таклифларингиз ҳақида ёзиб қолдиринг.

#сўровнома #муҳокама #бизнинглойиҳа

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Поезд, самолёт, автобус чипталарини онлайн харид қилиш мобил илова ва хизматлари

Поезд, самолёт, автобус чипталарини кассага бориб харид қилиш ёки бўш ўринлар мавжудлигини қўнғироқ қилиб сўраш кабилар аста-секинлик билан ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда.
Чунки махсус илова ва сайтлар ёрдамида нафақат бўш ўринлар мавжудлигини реал вақт режимида билиб чипта харид қилишингиз (фақат банк картаси керак бўлади), балки ўзингиз хоҳлаган жойни танлашингиз ва керак бўлганда кассага бормасдан чиптани онлайн қайтариб беришингиз ҳам мумкин.

Uzrailway tickets — "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг темир йўл чипталарини сотиб олиш учун расмий иловаси. Смартфонингизда поезд чиптасини харид қилинг, буюртмани UZCARD банк картаси орқали тўланг.
Худди шу вазифани хизматнинг веб-сайтидан (https://chipta.railway.uz/uz/) ёки Apelsin онлайн тўлов иловасидан ҳам амалга ошириш мумкин.

Авиасейлс — авиабилеты дешево. Хизмат сўровингиз бўйича барча мавжуд парвоз вариантларини солиштириб авиачипталар нархларини таққослайди ва энг арзонларини топишга ёрдам беради.
Авиачипталарни шунингдек "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпаниясининг расмий веб-сайтидан (https://book.uzairways.com/uz/) ёки Payme онлайн тўлов иловасидан ҳам харид қилиш мумкин.

https://avtoticket.uz — Ўзбекистон Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобусларга чипталарни онлайн харид қилиш хизмати. Ҳозирча чипталарни фақат Тошкент автовокзалидан жўнаб кетадиган рейслар учун харид қилиш мумкин.

• Вилоятлараро такси топиш учун ҳам махсус мобил илова (Yulda) ва Telegram бот (Pitak24) мавжуд. Лекин ушбу хизматлар ҳайдовчидан қўшимча тўлов олгани учун йўлкира нархи бироз қимматлашиши мумкин. Такси ҳайдовчиларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун махсус Telegram гуруҳларни изланг (масалан, Самарқанд такси ҳайдовчиларини топиш учун Telegram қидирувда "@ samarqand taksi" калит сўзларини ёзинг).

Савол: Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб узоқ масофаларга бирга бориш учун ҳамроҳ излаш хизматларини биласизми? (Масалан, шахсий автомобилингизда бирор вилоятга иш билан бормоқчисиз ва якка ўзингиз кетмаслик учун яхши ҳамроҳ излаяпсиз)

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Ҳар қандай Android смартфонга виртуал оператив хотирани қандай қўшиш мумкин?

Баъзи смартфон ишлаб чиқарувчилар (масалан, Samsung, Xiaomi, Vivo) ўз қурилмаларида оператив хотирани кўпайтиришга имкон берадиган виртуал оператив хотира технологиясидан фойдаланишади.
Эндиликда смартфонларида виртуал оператив хотира технологияси мавжуд бўлмаганлар ҳам, SWAP - No ROOT иловасини ўрнатиб ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

SWAP - No ROOT иловасини Play Маркетдан ўрнатиб ишга туширинг ва керакли рухсатларни беринг.
Қанча оператив хотира қўшмоқчи эканлигингизни белгиланг. Одатда 512 МБ (0,5 ГБ), таклиф этилади, лекин кўпроқ танлаш ҳам мумкин. Илова сиздан рекламани томоша қилишингизни сўрайди (рекламасиз версиясини гуруҳимиздан юклаб олишингиз мумкин) ва кейин танланган ўлчамдаги виртуал оператив хотира файлини яратади. Ушбу файл иловалар томонидан кенгайтирилган RAM сифатида ишлатилади.

Тизим созламаларида оператив хотиранинг кўпайиши ҳеч қандай тарзда қайд этилмайди.
Агар хоҳласангиз, шу илованинг ўзида виртуал оператив хотира файлини ўчиришингиз мумкин.
SWAP - No ROOT фойдаланувчилари шарҳларда илова ҳақиқатан ҳам ишлаётганини ва виртуал оператив хотира файлини яратгандан сўнг, кўплаб илова ва ўйинлар тезлашгани ҳақида ёзиб қолдиришган. Жуда кўп "оператив хотира" қўшишга ҳаракат қилманг, айниқса смартфонингиздаги доимий хотира ҳажми унчалик катта бўлмаса, бу, аксинча, смартфоннинг ишлашини секинлаштириши мумкин.

#маълумот #APK

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Смартфон таъмирлашда малакали мутахассисни (устани) қандай топиш мумкин?

Барча соҳаларда яхши мутахассис — олтинга тенг, шундай эмасми?

Қўлингизда техник жиҳатдан мураккаб ҳисобланган қурилма — смартфон бор экан, эртами-кечми малакали таъмирлаш ёки дастурлаш хизмати мутахассисига мурожаат қилишингизга тўғри келади (умид қиламанки, каналимиздаги маълумотлар оддий саволлар билан усталарга мурожаатларингизни камайтирган).

Жамиятимизнинг барча соҳаларида учрайдиган — билимсизлик, ўртакашлик, мижозни алдаб пулини олиш каби салбий иллатлар смартфонларни таъмирлаш соҳасида ҳам учраб туради. Хўш, малакали ва инсофли мутахассисни қандай топиш мумкин?
1. Яхши мутахассис доимий рекламага муҳтож эмас, чунки керакли рекламани халқнинг ўзи тавсиялари асосида яратиб беради. Мутахассисни таниш-билишларингиз тавсиялари орқали изланг ва ишончли деб ҳисоблаганларингизни бошқаларга ҳам тавсия қилинг.

2. Малакали мутахассис юқори рақобат шароитидаги жойларда шаклланади. Одатда, ҳар қадамда устахоналар мавжуд техника марказлари ёки бозорлар атрофи шу каби масканлар ҳисобланади.

3. Тиббиётда "Тўғри ташхис — ярим шифо", деган гап бор. Бизнинг соҳада ҳам шунга ўхшаш принцип амал қилади. Смартфонингиздаги носозлик сабабларини ўрганмасдан (ҳатто қўлига ушламасдан), "плата алмаштирасиз, фалон пул бўлади" деб айтадиган усталарни, ўзида мавжуд бўлган дориларни сотишга ҳаракат қилаётган "тадбиркор шифокорларга" ўхшатиш мумкин. Маълумот учун, оммавий нуқсони мавжуд, сувга тушган, баъзи усталар учун тажриба вазифасини ўтаган ва яна бир қатор носозликларга эга смартфонларда ҳақиқатдан ҳам плата алмаштирилиши мумкин. Малакали мутахассиснинг биринчи белгиларидан бири, тўғри ташхис қўйишга уриниши деб билинг.

4. Вақтингиз ва нақдингизни тежаш учун биринчи қўл усталарни топинг. Бирор маҳсулот сотиб оласизми ёки хизматдан фойдаланисизми, ҳаммаёқда ҳозиру нозир "ўртакашларга" дуч келаверасиз. Одатда ўртакашлар сизга қулай жойларда ўтиришади ва арзимаган носозлик билан ҳам мурожаат қилганингизда, смартфонингизни қолдириб кетишингизни сўрашади.

5. Соҳасида узоқ муддатдан бери фаолият кўрсатаётган усталар йиллар давомида йиғиладиган содиқ мижозларининг қадрини яхши тушунишади ва уларнинг сони кўпайишидан манфаатдор. Шу сабаб мижозни алдаб пулини олиш каби иллатлар ўз касбининг фидоийларига хос эмас.

P.S.: Мутахассиснинг малакасига ёки ўзига шубҳангиз борми, унда унинг ишини ўзига ўргатишга ҳаракат қилманг ёки беўхшов саволлар (запчастини ечиб олмайсизми каби) берманг. Шунчаки бошқасига мурожаат қилинг.

Юқоридаги маслаҳатлар смартфонларни таъмирлаш соҳаси вакили сифатида ўз тажрибамдан келиб чиқиб ёзилди. Сиз ҳам мижоз сифатида ўз фикрларингизни шарҳларда ёзиб қолдиринг.
Агарда смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг расмий сервис марказлари рисоладагидек ишлаганида, балким ушбу маълумотлар ёзилмас эди. Афсуски расмий сервис марказлари арзимаган носозликлар учун ҳам плата алмаштириш ёки тизимни қайта ўрнатиш хизматларидан нарига ўтишмайди.

Шунингдек смартфон устаси мутахассислиги олийгоҳларда ўқитилмаслиги, турли хил курслар дипломлари эса мутахассиснинг малакасидан дарак бермаслигини таъкидламоқчиман. Малакали уста олдида етарлича амалиёт ўтаган шогирд, устозининг давомчиси ҳисобланади.

Савол: Мутахассислар смартфонларда юзага келган бир хил муаммони, икки хил усул ва вақтда ҳал қилиб беришди. Биринчи усулда тўғри созлаш орқали 2 дақиқада, иккинчи усулда тизимни қайта ўрнатиб 30 дақиқада. Қайси усул учун кўпроқ хизмат ҳақи тўланиши керак деб ўйлайсиз?

#маълумот #мулоҳаза

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Нима учун Android 12 да баъзи иловалар бошқаларидан ранг жиҳатидан фарқ қилади?

Android 12 тизим янгиланишидан сўнг, Google иловалари смартфонда ўрнатилган бошқа иловалардан ранг жиҳатидан фарқланаётганини сезган бўлишингиз мумкин.
Бу, айниқса, Google Play Маркет, Google Телефон, Google Хабарлар, Google Chrome каби иловалар ва смартфоннинг баъзи меню элементларида кўзга ташланади. Ранглар ҳам ҳар доим ҳар хил, қизғиш, жигарранг ва бошқача.

Гап шундаки, бу хусусият Android нинг янги версиясида тақдим этилган "Material You" дизайн концепцияси билан боғлиқ. Унга кўра, интерфейс элементларининг бир қисми фон расми рангига мослашади. Шунинг учун, агар сизга элементларнинг ҳозирги ранги маъқул келмаса, унда фон расмини бошқасига алмаштиришингиз керак бўлади.

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Google Phone (Телефон) иловасида ёзиб олинган қўнғироқларни қандай топиш мумкин?

Google Телефон иловасида қўнғироқларини ёзиб олиш функцияси мавжудлиги ҳақида каналимизда аввалроқ маълумот бериб ўтгандик.

Ёзиб олинган қўнғироқларни қандай топиш мумкин?
1. Телефон иловасини очинг.
2. Охиргилар (Недавние) бўлимига ўтинг.
3. Керакли абонентни танланг ва микрофон белгисини босинг.
4. "Ёзиб олинган" ёзувининг остидаги "Play" тугмасини босинг.
5. Ушбу абонентнинг бошқа ёзиб олинган суҳбатларини кўриш учун "Тарих" (История) тугмасини босинг.
6. Ёзиб олинган суҳбатни улашиш учун (масалан Telegram орқали) "Улашиш" (Поделиться) тугмасини босинг.
7. Юқорида кўрсатилган бўлимнинг ўзидан суҳбатларни ўчириш ҳам мумкин.

Барча ёзувлар сақланадиган папкага фақат Root ҳуқуқи орқали кириш мумкин: /data/data/com.google.android.dialer/files/callrecording

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Android тизимини ҳаво орқали янгилаш (OTA) нимани англатади?

Маълумки, барча дастурий маҳсулотлар мунтазам янгиланиб туради. Операцион тизимлар ва бошқа дастурий таъминотни ишлаб чиқувчилар ўз маҳсулотларини такомиллаштиришга, оптималлаштиришга ва янада функционал қилиш учун ҳаракат қилишади. Android операцион тизими ҳам бундан мустасно эмас. Чиқарилганидан бери (2008 йил) у жуда кўп янгиланишларни олди. Уларнинг барчаси хатоларни тузатиш ва функционалликни яхшилаш билан боғлиқ.

Google компанияси ўз операцион тизимини Интернет орқали янгилайди - бу OTA ёки ҳаво орқали янгилаш деб номланади.

OTA янгиланиши нима?
OTA инглизча "Over The Air" сўзларининг қисқартмаси бўлиб, "ҳаво орқали" деб таржима қилинади. Android учун янги қобиқни олиш ва янги файлларни ўрнатиш учун компютерга улашингиз шарт эмас, фақат Интернетга ёки Wi-Fi тармоғига уланиш кифоя. Бунинг Android тизими расмий версиялари эгалари учун катта афзаллиги, операцион тизимни такомиллаштириш ва оптималлаштириш автоматик равишда бажарилади ва фойдаланувчи иштирокини талаб қилмайди. (Норасмий прошивка нима ва унинг хусусиятлари)

ОТА янгиланишлари, агар улар "ҳаво орқали" келган бўлса, маълумотларнинг фақат бир қисмини ўз ичига олади. Яъни, фойдаланувчи 3-4 ГБ ҳажмдаги бутун тизимни юклаб олмайди, фақат 800-1000 МБ ҳажмдаги янгиланишларни юклаб олади.

Савол: Android операцион тизимини янгилашнинг яна қандай усулларини биласиз?

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонлар фойдаланувчилари бугун 22 июнь куни Google иловаси ишлашида хатоликга дуч келишди

Муаммонинг ечими:
- Янгиланган Google иловасини ўчириш
Созламалар ➔ Барча иловалар ➔ Google ➔ Янгиланишни ўчириб ташланг ➔ Ок.
Настройки ➔ Все приложения ➔ Google ➔ Удалить обновление ➔ Ok.

#шошилинч #маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Google компанияси Android тизимининг олтита янги имкониятини тақдим этди

Google компанияси, ушбу ёзда Android фойдаланувчиларига тақдим этиладиган бир нечта муҳим янгиликларни эълон қилди. Унда асосий эътибор, операцион тизим хавфсизлиги ва фойдаланиш қулайлигига қаратилган.

Зилзиладан огоҳлантириш тизими
Ўтган йили Google компанияси Android қурилмаларга ўрнатилган технологиялар асосида дунёдаги энг йирик зилзилани аниқлаш тармоғини яратишни бошлаганди. Ушбу тизим ёрдамида, сейсмик фаоллиги юқори бўлган ҳудудларда яшовчилар силкинишидан бир неча сония олдин огоҳлантириш олишлари мумкин.
Бундай тизим Янги Зеландия ва Грецияда ишлаб турибди, энди эса Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Филиппинда ишга туширилмоқда.

Муҳим хабарларни белгилаш
Ёзишмаларингизда муҳим нарсани йўқотмаслик учун Google стандарт "Хабарлар" (Сообщения) иловасига белгилаш имкониятини қўшади. Бу чатингиздаги муҳим хабарларни тезда топиш учун, уларни "Сақланган хабарлар" (Избранное) бўлимига қўшишга имкон беради.
Шунчаки керакли хабарни белгиланг ва "юлдузча" қўйинг. Бундай белгиларнинг барчаси алоҳида бўлимда тартибланиб, унга илова ичидаги қидирувдан кириш мумкин.

Мазмундан келиб чиқиб кулгич
Gboard клавиатураси фойдаланувчиларига автоматик равишда хабар мазмунига (контекстига) мос келадиган эмодзилар таклиф қилинади. Ушбу стикерлар бир нечта стандарт стикерларни бирлаштириб, янги эмодзи яратиши мумкин бўлган Emoji Kitchen тизими ёрдамида бирлаштирилади. Ҳозирча ушбу функция фақат инглиз, испан ва португал тилларидаги хабарлар учун ишлайди.

Android Auto учун қўшимча имкониятлар
Android Auto тўғридан-тўғри смартфонингиздан бошланғич экранни созлаш ва қоронғу режимни қўлда ўрнатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, мултимедиа иловаларида навигация ҳам такомиллашади, мессенжерларга кириш соддалашади ва WhatsApp ёки "Хабарлар" (Сообщения) дан янги хабарларни овоз ёрдамида ўқиш ва жўнатиш функцияси кенгаяди. Илгари бу имкониятлар ҳамма жойда ҳам мавжуд эмас эди.
Эслатма: Android Auto — бу автомобил панели ва мониторида Android қурилмасининг, масалан смартфон функцияларини кўрсатиш учун Google томонидан яратилган мобил илова.

Иловаларга овозли буйруқлар
Google Assistant бир нечта оммабоп иловалар билан ишлашни ўрганади, бу эса уларнинг айрим функцияларини овоз орқали ишга тушириш имконини беради. Масалан, "Окей, Google, 1hls иловасида юрган қадамларимни кўрсат" буйруғи, смартфон экранида натижани тезда кўрсатади. Афсуски, Google Assistant хизмати ҳозирча ўзбек тилини тушунмайди, буйруқлар рус, инглиз ва бошқа халқаро тилларда берилиши мумкин.

Қарашни аниқлаш функцияси
Android тизими илгаридан имконияти чекланган инсонлар учун овозли бошқарувни тақдим қилган. Ушбу технология овозли буйруқлар ёрдамида смартфонда тез ва самарали ҳаракатланишни таъминлайди. Энди, қарашни аниқлаш функцияси туфайли, фойдаланувчилар фақат экранга қарагандагина овозли бошқарувни созлашлари мумкин бўлади.

#маълумот #янгилик

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Смартфоннинг қизиб кетиши одатий ҳол бўлган ҳолатлар

Яқинда каналимизда ўтказилган сўровнома натижалари ва унинг остида обуначиларимиз ёзиб қолдирган шарҳлари, смартфон асосан қандай ҳолларда қизиши мумкинлигини ҳақидаги саволга жавоб бўла олади.

Улар қуйидагилар:

1.
"Оғир" ўйинлар ўйнаганда. Айниқса, агар смартфон бир вақтнинг ўзида заряд олаётган бўлса. Бундан ташқари, юқори графикага эга бўлмаган баъзи ўйинлар, смартфонингиз учун яхши мослаштирилмаганлиги, унинг процессорига оғир юк бўлади.
Шунингдек, шу каби ўйинлар батареяни жуда тез сарфлаши ҳам мумкин. (Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?)

2. Смартфондан навигатор сифатида фойдаланганда, айниқса, агар у автомобилнинг қуёш нурларидан ҳимояланмаган қисмида жойлашган ва зарядловчига уланган бўлса.

3. Катта ресурс талаб қиладиган баъзи иловалар билан ишлаганда. Одатда, бу расм ва видео билан боғлиқ, лекин бошқа вариантлар ҳам бўлиши мумкин, масалан, торрент-трекерлар орқали файлларни юклаб олиш ва қурилма ишлаш тезлиги тестларини (benchmark) ўтказишда.

4. Бир вақтнинг ўзида бир нечта илова ёки каттароқ илова янгиланганда. Бундан ташқари, смартфонингизда автоматик синхронлашни амалга оширадиган кўплаб иловалар ўрнатилган бўлса.

5. Смартфон заряд олаётганда, айниқса тез зарядлаш каби функциядан фойдаланганда.

6. Смартфон тармоққа уланиши қийин бўлган (антенна йўқолиб яна пайдо бўладиган) ёки тармоқ турлари (2G/3G/4G) тез-тез ўзгариб турадиган ҳудудда бўлганда. (WiFi ёки 3G/4G интернет қайси бири батареяни кўпроқ сарфлайди?)

7. Смартфондан қуёш нурлари остида, жазирамада фойдаланганда, айниқса энергия талаб қиладиган вазифаларни бажарганда.

8. Сўнгги пайтларда, майнерлар криптовалютани ишлаб чиқариш учун турли хил усуллардан фойдаланишмоқда. Масалан зарарсиз бўлиб кўринган VPN, спорт мусобақаларини трансляция қиладиган иловалар ичига, яширин равишда криптовалюта ишлаб чиқариш функцияси қўшилади. Фон режимида доимий ишлаб турадиган шу каби иловалар смартфон қизиб ишлашига сабаб бўлади.

Савол: Смартфонингиз ғилофи (чехол) ҳам унинг қизишига сабаб бўла оладими?

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Xiaomi компанияси смартфонни 8 дақиқада тўлиқ зарядлаш технологиясини намойиш қилди. Лекин иккита муҳим жиҳати ҳақида сукут сақлади.

Xiaomi компанияси тез зарядлаш йўналишидаги сўнгги ишланмаларини намойиш қилди. Мослаштирилган Mi 11 Pro смартфони, HyperCharge технологиясидан фойдаланган ҳолда 4000 mAh қувватга эга батареяни атиги 8 дақиқада 100% гача, 3 дақиқада 50% гача заряд қила олди. 200 Ватт қувватни ҳисобга олса, компания янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда The Verge нашри Twitter тармоғидаги Xiaomi аккаунтига таяниб хабар берди.

Компания HyperCharge технологияси қурилмаларида қачон татбиқ этилишини аниқ айтмади, аммо бу йил амалга ошиши эҳтимоли кам.

Умуман олганда, Xiaomi ушбу йўналишда якка эмас: деярли барча Хитой ишлаб чиқарувчилари зарядлаш тезлиги пойгасида иштирок этишга ҳаракат қилишмоқда. Масалан, OPPO ва OnePlus ҳам ортда қолмаяпти: 2020 йилда улар 20 дақиқада 4000 mAh қувватга эга батареяни заряд қила оладиган, ўзларининг 125 Ватт тизимларини намойиш қилишган.

Бироқ, умуман олганда компанияларга ва хусусан Xiaomi га бундай кучли зарядлашни оммавий қўллашга тўсқинлик қиладиган камида иккита муаммо мавжуд — улар одатда тақдимотларда эсланмайди.

- Биринчидан, энг юқори қувват ва тезликка эришиш учун ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз технологиясини ишлаб чиқади. Одатда, ўз зарядлаш тизимига смартфоннинг аппарат қисми ва дастурий таъминоти киради. Яъни махсус зарядлаш адаптери ёки кабелидан бир қисми (ёки барчаси) алмаштирилса, смартфон одатдагидек 2-2,5 соат ичида зарядланади.

- Иккинчидан, бундай зарядлаш тезлигида батарея тезда хавфсиз ҳарорат чегарасидан ошиб кетади ва одатдагидан кўра тезроқ ишдан чиқади. Натижада, фойдаланувчи нисбатан қисқа вақт ичида қиммат флагман смартфонида "умри тугаган" батареяга эга бўлади.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ҳозирги вақтда юқоридаги каби тез зарядлаш технологияларни ишлаб чиқиш, фақат ким ўзарга мусобақа қилишга ўхшайди.
Бошқача айтганда, маркетологлар ҳали физика қонунларини четлаб ўтишни ўрганишмади.
2020 йилнинг энг тез қувват оладиган смартфонлар рейтинги

Савол: Нима сабабдан Samsung, Apple каби компаниялар смартфонлари юқори қувват ва тезликда зарядлашни қўллаб-қувватласада, комплектида (қутисида) пастроқ Ватт кучига эга адаптерлар билан келади? (iPhone 11, Galaxy S20, Note 20)
Бу компанияларнинг эҳтиёткорлигими ёки ҳасислиги?

#маълумот #янгилик

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Жанубий Кореядан келтирилган Samsung Galaxy смартфонлари нархи нима сабаб нисбатан арзонлиги ва афзаллик ва камчиликлари ҳақида

Ўзбекистон смартфонлар бозорида Жанубий Кореядан олиб келинган янги ёки илгари фойдаланилган Samsung, Apple, LG каби компанияларнинг қурилмаларини сотувда учратиш мумкин. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар орасида Samsung Galaxy смартфонларининг Кореядан келтирилганлари кенг тарқалгани сабабли айнан ушбу қурилмалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Қўшимча маълумот: LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатган, Apple қурилмаларининг (iPhone) Жанубий Корея учун мўлжаллангани бошқа давлатлар учун чиқарилганидан фарқланмайди (суратга олганда овозли билдиришномани ҳисобга олмаганда).

Samsung компаниясига Жанубий Кореяда асос солинганини кўпчилигимиз биламиз ва шу сабабли ушбу давлат аҳолисининг аксарият қисми Samsung бренди смартфонларидан фойдаланади. Компания ўз юртидаги биринчиликни қўлдан бой бермаслик учун барча имкониятларини ишга солади. Масалан компания жорий йилнинг апрел ойида маҳаллий мобил операторлар билан ҳамкорликда Galaxy S21 смартфонини 450 минг вон (370$), Galaxy S22+ ва Galaxy S22 Ultra смартфонларини тахминан 500 минг вон (402$) нархларда сотувга чиқарди. Айтмоқчиманки, Samsung ўз юрти учун нарх, имконият ва инновацияларда энг яхшисини раво кўради.

Жанубий Корея аҳолиси технологияларга ўчлиги сабаб, смартфонларини тез-тез янгисига алмаштириб туришади ва эскисини нисбатан арзон нархларда сотиб юборишади. Айнан аҳоли томонидан сотилган ва фойдаланилган смартфонлар Жанубий Кореядаги юртдошларимиз томонидан Ўзбекистонга жўнатилади.
Ушбу смартфонларнинг аксарияти, Ўзбекистон учун мўлжалланган ва расмий сотиладиган қурилмалар билан деярли бир хил техник хусусиятларга эга (дастурий таъминоти бироз фарқланади). Шунингдек хоҳлаган давлатда фойдаланса бўлади (SIM-карта ўқиши блокланмаган), ўзбек, рус тилларини қўллаб-қувватлайди ва қўнғироқларини ёзиб олиш функцияси (запись звонков) тизимнинг ўзида мавжуд.
Баъзилар ўйлаганидек ушбу смартфонлар қалбаки эмас (Хитойда қалбакилаштирилган ва Корея деб сотилаётганлари билан адаштирманг) ва одатда қайта йиғилмаган (refurbished) бўлади.

Жанубий Корея учун чиқарилган Samsung Galaxy смартфонларининг камчиликлари:
- Ўзбекистон ҳудудида расмий кафолатга эга эмас, фақат дўконни ўзи кафолат беради ва аксарият смартфонлар қутисиз (коробка) сотилади.
- Дастлаб дастурий таъминоти фақат битта SIM-картани қўллайди, лекин баъзиларини норасмий прошивкалар билан иккита SIM-картали (Duos) қилиш мумкин.
- Duos, Global қилинган смартфонларда тизим янгиланишлари автоматик янгиланмайди (мутахассис янгилаб беради) ва нотўғри созлаш оқибатида оператор тармоғи (антенна) билан муаммолар кузатилиши мумкин.
- Дастурий таъминоти Global тизимга ўгирилмаган (прошивка қилинмаган) смартфонларда "иккинчи линия", "конференц-алоқа", баъзи USSD кодлар ва видео-қўнғироқ (видеозвонок) функциялари ишламаслиги мумкин.

Нархлар: Оlx онлайн эълонлар сайтида фойдаланилган Samsung Galaxy S20 Plus Корея Snapdragon 865 версияси нархи 350-360$ (Global Exynos 9 Octa 990 версияси 420-460$), Galaxy Note 10+ Корея нархи 320$, Galaxy S10 Корея нархи 250$.

Савол: Жанубий Корея учун мўлжалланган Samsung Galaxy смартфонларидан фойдаланиб кўрганмисиз ва улар ҳақида фикрингиз қандай?

#маълумот #Samsung

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Нархларни пасайтириш учун смартфон ишлаб чиқарувчилар нималарни қурбон қилишади?

Смартфонлар бозори ишлаб чиқарувчиларга тўла, улар ўртасидаги рақобат ҳар йили ўсиб бормоқда. Бу барча нарх сегментларига таалуқли, лекин маҳсулот нархи қанчалик паст бўлса, рақобат шунчалик кучлироқ — бундай шароитда ишлаб чиқарувчилар ўз қурилмаларини фойда билан сотиш учун турли хил маркетинг ҳийлаларидан фойдаланишлари ажабланарли эмас.

- Керакли камералар (фойдасиз макро ёки чуқурлик сенсори ўрнатилиши)
Шартли айтганда, смартфонлар йиллар давомида синалган учта орқа камера тўпламига эга: асосий, ултра-кенг бурчакли ва телефото (сифат аниқлигини йўқотмасдан яқинлаштириш учун). Аммо кўпинча ишлаб чиқарувчилар тежамкорлик учун ушбу учликка ўзгартириш киритишади ва телефото ёки кенг бурчакли камерадан воз кечишади, уни макро модул ва "чуқурлик сенсори" билан алмаштиришади.
Тўртта камера кўрингани билан амалда иккитасидан фойдаланилади, чунки ўрнатилган макрокамера жуда кам пикселлар сонига эга ва автофокус йўқ. Шунингдек "чуқурлик сенсори" (фонни хиралаштириб портрет суратга олишга ёрдам берадиган камера) кўпинча умуман фойдасиз ва уни вазифасини бошқа камера бажара олади. (Смартфондаги қўшимча камера модуллари қандай ишлайди ва нима учун керак?)

- Чанг ва сувдан ҳимоя (одатда бунга биринчи бахтсиз ҳодиса рўй бергунга қадар эътибор беришмайди)
Тўғри барча ҳам смартфондан сувда фойдаланмайди, лекин ҳамма ҳам ёмғир остида қолиши ёки стол устига сув тўкиб юбориши мумкин.
Бюджет нархлари сегментида (ҳатто ўрта бюджетда ҳам) чанг ва сув киришидан ҳимояланган смартфонни топиш қийин. Шунинг учун қиммат бўлмаган смартфонларни сотиб олаётганда, корпус ичига кириши мумкин бўлган томчи сув ҳам носозликка олиб келишига тайёр бўлишингиз керак. Баъзида арзонроқ смартфонларнинг SIM-карта ўрнатиш жойида махсус ҳимоя резинкаси ўрнатилган бўлади, лекин бу сув ва чангдан тўлиқ ҳимояланган дегани эмас. (IP67 ва IP68 ҳимоя стандартлари. Бу нима ва уларнинг фарқи)

- Карнай сифати (айниқса стерео тизим сўзлашув карнайи билан умумлаштирилган бўлса)
Ишлаб чиқарувчилар сўнгги йилларда ўз қурилмаларини чиндан ҳам баланд овозли карнайлар ва ҳатто стерео тизим билан жиҳозлашни бошлашди, бироқ бу ерда ҳам баъзи ҳийлалар мавжуд. Биринчидан, овоз баландлигининг ўзи кўпинча сифатга ҳеч қандай алоқаси йўқ (ўртадан юқори даражада хириллашлар сезилади). Иккинчидан, стерео тизимда, кўпинча иккита овоз каналини ижроси учун иккита карнай эмас, балки бир яримта ишлатилади (сўзлашув карнайи асосийга қараганда икки баравар паст).

- Яқинлик ва ёруғлик датчиклари
Смартфон нархининг ҳар бир тийини учун курашаётган компаниялар кўпинча ушбу датчиклардан воз кечишади. Каналда бу ҳақда алоҳида маълумот берилган, қисқача: виртуалига алмаштирилган яқинлик датчики жуда ёмон ишлайди (смартфон кўпинча суҳбат пайтида блокланмайди ёки қўнғироқ тугашидан олдин қулфдан чиқарилади). Ёруғлик датчики бўлмаган смартфонда автоматик ёрқинликнинг тўғри ишлашини кутмаса ҳам бўлади.

- Ҳақиқий экран частотаси
Харидорлар кўпинча рақамларга алданишади, шунинг учун смартфонларда дисплейни янгилаш тезлигининг ошиши (силлиқроқ тасвир) технологияси пайдо бўлиши билан, деярли барча компаниялар дарҳол пойгага киришди (табиийки, харидорлар учун янги ҳийлаларни ўйлаб топишди). Баъзи ҳолларда максимал частотани қўлда ўрнатиш мумкин эмас: стандарт ёки динамик режим (частота кўрсатилган таркиб ва бошқа омиллар асосида автоматик созланади) мавжуд. Агар флагман смартфонларни оладиган бўлсак, иккинчи вариант ҳақиқатан ҳам яхши ишлайди ва ўзини оқлайди, бюджет моделларида бу кўпроқ маркетинг ҳийласи, чунки юқори частота жуда камдан-кам ҳолларда ёқилади (ва фақат ишлаб чиқарувчининг баъзи иловаларида).
Яна бир ҳийла — кучсиз процессордан фойдаланиш. Харидорлар экранни янгилаш тезлигининг ошишига ишониб, бир мунча вақт ўтгач, улар ҳатто асосий экран ҳам баъзан қотиб қолаётганини пайқашади (процессор шунчаки юқори кадр тезлигини кўрсатишга қодир эмас). Ишлаб чиқарувчилар процессор кучи етарли эмаслигини яхши билишади ва деярли ҳамма жойда дисплейнинг юқори янгиланиш тезлигини сунъий равишда чеклашади.

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Telegram тармоғида аккаунтингиз чекланишини олдини олиш усуллари

Асосий қоидалар:
• Хабарларни фақат контактлар рўйхатида бўлганларга ёзинг.

• Telegram тармоғида суҳбатлашиш учун нотаниш одамларни қидириш ёмон фикр.

• Агар сиз нотаниш одамга ёзишингиз керак бўлса, унда биринчи хабарда дарҳол ўзингизни таништиринг, мурожаатингизнинг мақсадини ва сизга нима кераклигини аниқ ёзинг.

• Нотаниш одамга биринчи хабарда ҳеч қачон ҳаволалар, бирор нарса сотиб олиш таклифи ёки бошқа реклама мазмунидаги хабарларни юборманг.

• Агар Telegram тармоғида гуруҳ юритсангиз, уни тарғиб қилишнинг спам усулидан фойдаланманг (бошқаларнинг рухсатисиз гуруҳингизга қўшиб қўйиш ва қўшилиш таклифи ҳаволасини жўнатиш).

• Агар сиз Telegram тармоғида ўз бизнес маҳсулотларингизни тарғиб қилаётган бўлсангиз, рекламанинг спам усулидан фойдаланманг. Бу кўпинча аккаунтингизни блокировкаси билан якунланади.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
Нима сабаб Instagram тармоғида блокланиш мумкин?
Рақамли этикет: Илтимос, мета саволлар берманг
Рақамли этикет: Интернетда ўзини қандай тутиш норасмий қоидалари
Онлайн суҳбатдош билан умумий тил топишиш учун керак бўладиган маслаҳатлар


#Telegram #Телеграм

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Telegram учун фойдали ботлар:

• @FAQMusicBot — Shazam нинг аналоги, фақат кенгроқ имкониятларга эга, ботда мусиқа билан овозли хабарларни юборишдан ташқари, мусиқали видео юборишингиз мумкин ва у ушбу видеодаги қўшиқ номини топиб беради.
Бундан ташқари, ботга исталган TikTok ҳаволасини юборишингиз мумкин ва бот ушбу TikTok да ижро этилган қўшиқ номини ҳам топиб беради.

• @Mixvk_bot — мусиқа, филмлар, сериаллар ва мултфилмларни қидириш учун бот. Ботга керакли қўшиқ номини юборинг ва у сизга жавобан аудио файлни юборади. Ушбу бот замонавий хитларни жанр бўйича кузатиб бориш ва мусиқани офлайн режимда ижро этиш имконини ҳам беради.

• @WeathersBot — Ушбу бот ҳар қандай танланган ҳудуддаги об-ҳавони кўрсатади. Ҳозирги об-ҳаво ҳақидаги маълумотлардан ташқари, бот 5 ва 10 кунлик прогнозлар ҳақида олдиндан айтиб бериши мумкин. Ҳар куни белгиланган вақтда об-ҳаво маълумотларини автоматик равишда олиш мумкин.

• @Username_Bot — аккаунтингиз, оммавий гуруҳ ёки каналингиз учун банд бўлган фойдаланувчи номини (username) тиклайдиган расмий Telegram боти. Агар Facebook, Twitter, Instagram ижтимоий тармоқларининг камида иккитасида бир хил фойдаланувчи номига эга бўлсангиз ушбу бот ёрдам беради.

Каналимизда жуда кўплаб Telegram ботлар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #Бот хештегини танланг.

#Telegram #Бот #Телеграм

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг Ўзбекистондаги расмий сервис марказлари ҳақида

Смартфон таннархига таъсир қилувчи омиллардан бири, бу — расмий 1 йиллик кафолати ва ишлаб чиқарувчисининг сервис марказларига эга эканлиги. Эътибор берганмисиз, баъзида бир хил русумдаги смартфонлар турли хил нархларда сотилади. Сабаби арзонроқ нархдаги смартфонга сотувчининг ўзи 1 ой кафолат берса, қимматроғига расмий сервис маркази томонидан 1 йиллик кафолат берилади.

Кафолат фақат кўрсатилган муддат давомида ишлаб чиқарувчининг айби билан юзага келган нуқсонлар ва носозликларни бепул таъмирлаш учун берилади. Афсуски, смартфонни расмий сервис марказларида таъмирлаш муддати жуда узоққа чўзилиши ёки турли хил баҳоналар билан бепул таъмирлаш рад этилиши ҳолатлари ҳам кўп учраб туради. Шу каби вазиятларда расмий сервис марказларининг бошқа филиалига мурожаат қилиш ёки компания бош офисига шикоят қилиш муаммони сизнинг фойдангизга ҳал бўлишига ёрдам беради.

Смартфоннинг кафолат муддати тугаганидан сўнг носозликни пуллик таъмирлаш хизмати учун расмий сервис марказига мурожаат қилиш сизга жуда қимматга тушиши мумкин (сабаби нархлар оддий усталар билан солиштирганда анча қиммат).

Бугунги кунда Ўзбекистонда қуйидаги смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг расмий сервис марказлари мавжуд:

1. Samsung компаниясининг
республикамиз бўйлаб 29 та сервис марказлари мавжуд.
Умумий call маркази рақами 7799 Beeline, Ucell, Mobiuz, Humans абонентлари учун, 0799 рақами Uztelecom (UzMobile) абонентлари учун. Мурожаатлар ҳафтанинг барча кунларида ўзбек (соат 09:00 дан 21:00 гача) ва рус тилларида (соат 09:00 дан 00:00 гача) қабул қилинади.
Қўшимча маълумот:
- www.samsung.com/uz_uz/info/contactus/ (Бош директорга шикоят қилиш имконияти)
- www.samsung.com/uz_uz/info/service-centre/ (сервис марказлари манзил ва рақамлари)
- www.samsung.com/uz_uz/info/imei-status/ (смартфонингиз расмий кафолатини текшириш)

2. Xiaomi компаниясининг республикамизда ягона хизмат кўрсатиш маркази Тошкент шаҳрида жойлашган.
Қўшимча маълумот: www.mi.com/global/service/support/warranty/uz.html (сервис маркази манзили ва рақами)

3. Vivo компаниясининг республикамизда 2 та сервис маркази мавжуд ва иккаласи ҳам Тошкент шаҳрида жойлашган.
Қўшимча маълумот: www.vivo.com/uz/uz/support/service-center (сервис марказлари манзил ва рақамлари)

4. Realme компаниясининг республикамизда ягона хизмат кўрсатиш маркази Тошкент шаҳрида жойлашган.
Қўшимча маълумот: www.realme.com/uz/support (сервис маркази манзили ва рақами)

5. OPPO компаниясининг республикамизда ягона хизмат кўрсатиш маркази Тошкент шаҳрида жойлашган.
Қўшимча маълумот: https://support.oppo.com/uz/ (сервис маркази манзили ва рақами)

6. Huawei компаниясининг республикамизда ягона хизмат кўрсатиш маркази Тошкент шаҳрида жойлашган.
Қўшимча маълумот: https://consumer.huawei.com/uz/support/contact-us/ (сервис маркази манзили ва рақами)

7. Tecno Mobile компаниясининг республикамиз бўйлаб 7 та сервис марказлари мавжуд.
Қўшимча маълумот: www.tecno-mobile.com/uz/repair-centers-uz/

Савол:
1.
Смартфонингиз учун расмий кафолат, ишлаб чиқарувчисининг сервис маркази мавжудлиги сиз учун қанчалик муҳим ва ундан фойдаланганмисиз?
2. Смартфонингизни носозликлардан суғурталаш ва муддатли тўлов (рассрочка) эвазига таъмирлатиш хизматларига фикрингиз.

#маълумот #сўровнома

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Сўнги ойларда Samsung Galaxy смартфонларида учраётган носозликлар

Яқинда каналимизда сўнги ойларда Xiaomi смартфонларида учраётган носозликлар ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Бугун эса, айнан ўша мавзуни Samsung Galaxy смартфонлари билан давом эттирмоқчимиз.

1. Баъзи Galaxy A51 смартфонларида тизим тўлиқ ишга тушмасдан Samsung логотипида қотиб қолиши. Дастурий таъминотини қайта ўрнатиш иш бермади, усталар ташхисни чипсет носозлиги деб топишди (шахсий маълумотларни сақлаб қолиш учун смартфонни қисқа муддатга ишга тушириш мумкин). Муаммонинг тўлиқ ечими, смартфон бош платасини алмаштириш.

2. Ишлатилган ёки янги харид қилинган Galaxy смартфонлари ўз-ўзидан ёки завод созламаларига қайтарилгандан сўнг (сброс), кредит ҳақи тўланмаган ёзуви билан блокланиши. Сабаби кредитга харид қилинган смартфон бироз фойдаланилиб ёки янгилигича сотиб юборилган ва навбатдаги тўлов қилинмагани учун блокланган. Муаммонинг ечими, смартфонингизни харид қилган жойингизга мурожаат қиласиз.

3. Баъзи Galaxy смартфонлар экранида асосан очиқ фонда кўринадиган соялар пайдо бўлиши. Муаммонинг сабаблари ҳақида илгари каналимизда батафсил маълумот бериб ўтганмиз (1, 2). Соялар Amoled туридаги экран ўрнатилган бошқа компаниялар (Apple, LG, Xiaomi) смартфонларида ҳам учраб туради, фақат ушбу турдаги экранлар асосан Galaxy смартфонларида ўрнатилганлиги учун муаммо кўпроқ кузатилади. Муаммонинг қисман ечими, смартфонларга сервис хизматлари кўрсатиш марказларида (масалан бизнинг марказда) махсус дастурий таъминот ёрдамида экрандаги сояларни камайтириш мумкин.

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Сўнги ойларда Xiaomi смартфонларда учраётган носозликлар

Фаолиятимиз смартфонларни таъмирлаш билан боғлиқ бўлгани учун улардаги носозликлар ҳақида ҳам доимий маълумотга эгамиз.
Бугун сизга сўнги ойларда мижозлар қайси Xiaomi смартфонлари билан кўпроқ мурожаат қилишгани ҳақида маълумот бермоқчимиз. Мақсад эса кўрсатилган смартфонлар фойдаланувчиларини шахсий маълумотларини нусхалаб олишларига чорлаш ёки маълум бир амалларни бажармай турмасликларини сўраш.
Қуйида кўрсатилган муаммолар шу русмдаги барча смартфонларда учрайди дегани эмас, шу сабаб қурилмангиздан тезроқ қутулишга уринманг, фақат ҳар эҳтимолга қарши эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг.

1. Xiaomi Redmi Note 10 5G смартфонида MIUI 12.5.5.0 янгиланишидан сўнг тизимнинг ишдан чиқиши. Муаммонинг ечими, тугмалар орқали тизим созламаларини завод параметрларига қайтариш ёки компьютер орқали прошивка қилиш. Иккала вариантда ҳам маълумотларингиз тўлиқ ўчирилади.

2. Xiaomi Redmi 9T ва Poco M3 смартфонлари ўз-ўзидан ўчиб қолиши. Иккала смартфон ҳам Qualcomm Snapdragon 662 чипсети базасида йиғилган ва бир хил муаммога эга. Муаммонинг ечими, уста смартфонни очиб 15-30 дақиқада завод томонидан қўйилган камчиликни бартараф этиб беради. Маълумотларингиз ўчмайди.

3. Xiaomi Redmi 9, 9A, 9C каби MediaTek чипсети базасида йиғилган смартфонларда тизим янгиланишидан сўнг мобил оператор тармоғи йўқолиб қолиши. Муаммонинг ечими, смартфонингизни харид қилган жойингизга мурожаат қиласиз.

Кейинги маълумот Samsung Galaxy смартфонлари ҳақида бўлади.

Смартфонларда учрайдиган оммавий нуқсонлар ва носозликлар

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Навигация иловаси ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишда қандай ёрдам беради

Хабарингиз бор, сўнги ойда йўл ҳаракати қоидаларига (ЙҲҚ) қатор ўзгартиришлар киритилмоқда ва қоидабузарликлар учун янги тизим жорий этилмоқда.
Ҳайдовчи учун йўл ҳаракати қоидаларини билишдан ташқари, тажриба, йўлдаги вазиятга эътиборли бўлиш ва у ҳақида қўшимча маълумот жуда муҳим ҳисобланади.
Эътиборингиздан четда қолиши мумкин бўлган йўлдаги вазият ҳақидаги қўшимча маълумотни смартфонингизда ўрнатилган навигация иловаси бера олади. Лекин, тан олиб айтиш керакки, айнан смартфон ҳайдовчи эътиборини сусайтирадиган энг ёмон восита ҳам ҳисобланади. Ушбу вазиятда "олтин ўрталик" ни қандай топиш мумкин?

1. Авваламбор, смартфонни автомобилда яхши ушлагич (держатель) билан қулай жойлаштиринг, у ҳайдовчи кўзидан узоқда бўлмаслиги ва эътиборини чалғитадиган жойда ҳам жойлашмаслиги керак.
2. Автомобилга ўтиришингиз билан смартфонда "Безовта қилинмасин" (Не беспокоить) режимини фаоллаштиринг (ушбу вазифани автоматлаштириш ҳам мумкин).
3. Бирор манзилга маршрутни автомобилда ҳаракатни бошлашдан олдин тузинг ёки овозли ёрдамчи имкониятидан фойдаланинг (масалан, Яндекс Навигаторда "Алиса, создай маршрут до работы" буйруғи каби).
4. Ҳаракат давомида смартфон экранига чалғиманг, навигатор буйруқлари ва огоҳлантиришларини овоз билан ҳам эшитиш мумкин. Кейинги манёврни экранга қараб қайта текшириш учун светофорларда тўхтаган вақтдан унумли фойдаланиш мумкин.

Хўш, навигация иловаси (Яндекс Навигатор мисолида) ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишда қандай ёрдам беради?
1.
Борадиган манзилингиз учун турли хил маршрутларни одатда йўл ҳаракати қоидалари асосида ва йўллардаги вазиятдан (тирбандлик, чекловлар) келиб чиқиб тузади.
2. Манзилингизга етиб бориш вақтини тахминий кўрсатади, тезроқ етиб бориш маршрутлари аниқланганда таклиф қилади ва қанча вақт ютишингизни билдиради. Тўсатдан юзага келган тирбандлик ҳудудини четлаб ўтиш маршрутлари таклиф қилади (шошма-шошарлик билан қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланаётганларга фойдали бўлади деган умиддаман).
3. Маршрут давомида учрайдиган манёврлар (бурилиш, қайрилиб олиш), авария, йўлдаги носозлик каби ҳолатларни олдиндан кўрсатади. Ҳатто қайси қатордан бурилиш ёки тўғрига ҳаракатланиш мумкинлигини ҳам кўрсатади. Бирор сабабга кўра бажарилмаган манёврни (масалан кўрсатилган жойдан бурилмадингиз) яна қайта автоматик тузади.
4. Тезлик чекловлари, қоидабузарликни аниқловчи камералар, қувиб ўтиш учун хавфли ҳудудлар, яқинлашаётган мактаб ва хавфли чорраҳалар ҳақида олдиндан огоҳлантиради (баъзилари учун маршрут тузиш шарт эмас, навигация иловаси очиқ бўлса бўлди).
5. Борадиган манзилингизга яқин атрофдаги тўхтаб туриш (парковка) жойларини кўрсатади ва маршрут тузиб беради(айниқса бозорлар атрофида жуда керакли функция).

P.S.: Афсуски, йўлларимиздаги қоидабузарликлар сони кундан-кунга кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас (буни ЙТҲ статистикаси ҳам яққол кўрсатади). Янги киритилаётган қоидалар ва тизим йўлларимиздаги аҳволни қай даражада ўзгартиради, буни вақт кўрсатади. Лекин, онгли жамият назоратисиз ҳар қандай қоидалар ва тизим танлаб қўлланилади ёки унутилади.

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Билдиришномалар товушлари, ботлар учун инқилобий янгиланишлар ва бошқа янгиликлар — Telegram 8.7 версиясига янгиланди

Баътафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
https://teleuz.info/telegram-8-7/#telegram-87-bildirishnomalar-tovushlari-botlar-uchun-inqilobiy-yangilanishlar-va-boshqa-yangiliklar

Иловани юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

• APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk)
• Тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK)

#Telegram #Телеграм

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Google Chrome смартфон хотирасини тўлдириб қўйса нима қилиш керак?

Google Chrome мобил браузери смартфон хотирасини тўлдириб қўйиши мумкин ва баъзида унинг ҳажми бир неча гигабайтдан ошади.

Дастлаб, Google Chrome иловаси кичик ҳажмга (тахминан 80 МБ) эга бўлади. Аммо вақт ўтиши билан браузер ҳажми ўсиб боради ва ундан қанча кўп фойдалансангиз, у шунчалик катталашаверади. Буларнинг барчаси сайтларга киришда тўпланган кешга боғлиқ.
Кешни исталган вақтда тозалашингиз мумкин ва бунда браузер орқали юклаб олинган муҳим маълумотлар ёки файллар ўчирилмайди. Фақат вақтинчалик файллар ўчирилади, яъни саҳифалар вақтинча бироз секинроқ юкланади, аксарият фойдаланувчилар буни сезишмайди ҳам. Кешни ўчириш натижасида Google Chrome иловасининг ҳажми сезиларли даражада камаяди.

Қўшимча иловаларсиз кешни икки хил усулда тозалаш мумкин:

1. Тизим созламаларидан Google Chrome кешини тозалаш
Браузернинг умумий ҳажми ва кешни тозалаш функцияси ҳақида маълумотни тизим созламаларидан топиш мумкин.
Созламалар ➔ иловалар ➔ Google Chrome (Настройки ➔ приложения ➔ Google Chrome)
Бу ерда "Хотира ва кеш" бўлимида илова, унинг маълумотлари ва кеши қанча жой эгаллагани батафсил тавсифланади. Вақтинчалик файлларни ўчириш учун "Кешни тозалаш" тугмасини босишингиз керак. Илова ҳажми дарҳол сезиларли даражада камаяди.

2. Google Chrome иловасининг ўзидан маълумотларни тозалаш
Кеш, браузер тарихи, cookie-файллар ва бошқа маълумотлар илованинг ўзида сақланади. Уларни браузер созламалари орқали тозалашингиз мумкин:

- Google Chrome браузерини очинг.
- Экраннинг бурчагидаги учта нуқта устига босинг.
- "Созламалар" (Настройки) бўлимини танланг.
- "Махфийлик ва хавфсизлик" (Конфиденциальность и безопасность) ни танланг.
- "Браузер тарихини тозалаш" (Очистить историю) ёзувини танланг.
- Асосий созламалар бўлимида фақат "Кешда сақланган файллар" (Сохраненные в кеше) ёзуви ёнидаги катакчани белгилаб, вақт диапазонини "Бошидан бери" (Все время) га ўзгартириб, "Тарихни тозалаш" (Удалить данные) тугмасини босинг.

Агар смартфон хотирасининг доимий тўлиб қолиши сабаби номаълум бўлса, ушбу маълумотни ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
Chrome браузери фойдаланувчилари учун фойдали маслаҳатлар
Бизнинг назаримизда энг яхши Браузерлар (Web browser)
Google Chrome "Ҳолат қаторидаги" реклама билдиришномаларни ўчириш
Android учун Chrome иловасининг яширин созламалари

#маълумот #Chrome

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Xiaomi, Redmi ёки Poco смартфони навбатдаги MIUI янгиланишини олишини қандай билиш мумкин

"Менинг Xiaomi смартфоним янги MIUI ни оладими?" ёки "Нега менинг смартфоним янгиланмаяпти?" — Xiaomi смартфонлари эгаларининг энг кўп сўраладиган саволларидан. (One UI, EMUI, MIUI график қобиқлари ҳақида маълумот)

Аввало, янгиланишларни қўллаб-қувватлаш вақти кўплаб омилларга боғлиқлигини таъкидлаш лозим, шу сабаб смартфон қачон янгиланишларни олишни тўхтатишини олдиндан айтиб бўлмайди. Шунга қарамай, компаниянинг илгари янгиланган қурилмаларига асосланиб, смартфонингиз кейинги янгиланишни оладими ёки йўқлигини тахмин қилиш мумкин. (Тизим янгиланиши ҳақида шахсий кузатувларим)

Янгиланишларни қўллаб-қувватлаш минимал даври
Маълумки, Xiaomi ўз смартфонларини чиқарилган кундан бошлаб камида 2 йил давомида янгилашни қўллаб-қувватлайди (Samsung да ушбу муддат 3-4 йил). Шундай қилиб, смартфонингиз яқинда эълон қилинган MIUI нинг янги версиясини оладими деб қизиқсангиз, смартфонингиз жаҳон бозорига қачон чиқарилганини билиш кифоя. Агар чиқарилганига икки йилдан кўп бўлмаган бўлса, унда катта эҳтимол билан у янгиланишдан маҳрум бўлмайди. (Германия ҳукумати смартфон ишлаб чиқарувчилардан қурилмаларини 7 йил давомида қўллаб-қувватлашларини талаб қилмоқда)

Смартфонлар сериялари
Янгиланишни қўллаб-қувватлаш даврига таъсир қиладиган навбатдаги нарса — бу смартфонлар серияси: Xiaomi/Mi сериясининг флагмани ҳар доим Redmi бюджети олдида устувор бўлиб қолади, шунинг учун кўпроқ янгиланишларни олади.
Xiaomi/Mi флагманлари, одатда, қўллаб-қувватлаш даврида Android версиясининг иккита янгиланишини 3-4 йил ичида олиши мумкин (масалан, 10 дан 11 гача, кейин 11 дан 12 гача). Redmi бюджет серияси эса одатда 2-3 йил давомида Android версиясининг фақат битта янгиланиши билан чекланади (масалан, 10 дан 11 гача). Шунинг учун, агар смартфонингиз бозорга чиқарилганидан бери Android версиясини ҳеч қачон ўзгартирмаган бўлса, у MIUI янгиланишларини олиш эҳтимоли юқори. ( Cмартфонлар сериялари ҳақида: 1, 2)

Истиснолар
Бироқ, янгиланишларнинг юқорида кўрсатилган принципи ҳар доим ҳам долзарб эмас ва камдан-кам ҳолларда истиснолар мавжуд. Масалан янгиланишларнинг чекланиши, маълум бир чипсет учун янгиланишларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун зарур ресурсларни таъминлай олмаган процессор ишлаб чиқарувчисига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, масалан, кенг оммалашмаган смартфонлар анча олдинроқ "нафақага чиқади" ва янгиланишларсиз қолади.

Ушбу қурилмалар энди ҳеч қачон янгиланмайди
Ҳа, Xiaomi ўзининг расмий веб-сайтида ҳар қандай янгиланишларни, шу жумладан Android, MIUI версиялари ва хавфсизлик патчларини қўллаб-қувватлаш бутунлай тўхтатилган Xiaomi ва Redmi қурилмаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилади. (*EOS Product List - қўллаб-қувватлаш тўхтатилган маҳсулотлар рўйхати).
Агарда сизнинг смартфонингиз ушбу рўйхатда бўлса, энди янгиланишларни олишдан умидингизни узсангиз ҳам бўлади.
Ушбу рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://trust.mi.com/misrc/updates/phone?tab=policy

Смартфонингиз MIUI 13 янгиланишини қўллаб-қувватлайдими, билмоқчи бўлсангиз, Google Play Маркетдан MIUI Updater иловасини юклаб олиб текшириб кўришингиз мумкин.

Xiaomi смартфонларида минтақанинг ўзгариши нимага таъсир қилади?
Тизим янгилангандан сўнг, Android нинг эски версиясини қайтариш мумкинми?
Xiaomi смартфонларини тизим (Android) янгиланиши
Нима учун Xiaomi смартфонлари рақобатчиларига нисбатан арзонроқ?

#Xiaomi #маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Нима учун суҳбатлашиш пайтида смартфон экрани ёниб қолади?

Асосан Xiaomi смартфонларида яқинлик (приближения) датчики билан боғлиқ муаммолар тез-тез учраб туради, буни каналимизда ўтказилган сўровнома натижаларидан ҳам англаш мумкин.

Ушбу датчикнинг вазифаси, қўнғироқлар пайтида смартфонни қулоғингизга олиб борганингизда экранни ўчириш.
Муаммо шундаки, яқинлик датчики яхши ишламаган смартфонларда суҳбатлашиш пайтида экран ўз-ўзидан ёниб қолади ва натижада юз ёки қулоқ билан тасодифий функциялар босилиб кетади. Баъзида қўнғироқни тугатиш тугмаси босилиб кетгани туфайли алоқа узилади ва смартфон эгалари муаммо нимадан эканлигини ҳам англай олишмайди. Шунингдек, суҳбат пайтида ўчмаган экран батареяни нисбатан тезроқ сарфлайди.

Нима учун яқинлик датчики ишламай қолади?
Смартфонларда яқинлик датчики икки хил бўлади: инфрақизил (оптик) ва ултратовушли (виртуал).

Инфрақизил датчик асосан арзонроқ ва эскироқ русумдаги смартфонларда учрайди ва юзага келган муаммоларни калибровка усули билан ҳал қилиш мумкин (бу ҳақида каналда маълумот бор).

Ултратовушли датчик янги русумдаги смартфонларда (MI ва Redmi Note 10 серияларида, Poco F3, Mi 11) қўлланилган ва қурилмада алоҳида ўрнатилмайди. Ҳозирда айнан ушбу технологияни тадбиқ этишда камчиликлар мавжуд.

Аслида смартфонни қулоғингизга олиб борганингизда ёки унинг юқори олд қисмини бирор нарса билан ёпганингизда яқинлик датчики ишга тушиши керак.

Ултратовушли датчик технологиясида қўнғироқ пайтида смартфонни ушлаб, қопқоқнинг орқа, юқори қисмини қўлингиз билан ёпганингизда ҳам датчик ишга тушади. Шу сабабли муаммолар пайдо бўлади.
Афсуски буни ҳозирча тўлиқ тузатиб бўлмайди. Махсус иловалар (Call Proximity Sensor Fix
, Proximity Sensor Screen On Off) билан суҳбат пайтида экранни тўлиқ ўчириб, керакли пайтда қувват тугмаси (Power) орқали ёқиш билан муаммони қисман ҳал қилиш мумкин. Смартфондаги "чўнтак режими" нима ва нима учун керак?

Смартфонни пастки ва ўрта қисмларидан ушлашга ҳаракат қилинг. Шунингдек унинг бурилиш бурчаги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун смартфонни тахминан 45 даража ушлаб туришингиз ва уни қийшайтирмаслигингиз керак . Ушбу ҳолатда у нормал ишлаши мумкин.

Савол: Сизда суҳбатлашиш пайтида экран ёниб қолиши муаммоси кузатилганми ва қайси смартфонларда?

#маълумот #APK

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Нима учун сувдан ҳимояланган смартфон сувга тушганда кафолат берилмайди?

Смартфон тақдимотларида ишлаб чиқарувчилар янги қурилмаларининг афзалликлари ҳақида гапириб, асосий эътиборни кўп ҳолларда сувдан (намлик) ҳимояланганлигига қаратишади. Истеъмолчига, смартфонни маълум даража чуқурликдаги (одатда 1- 1,5 метр) сувга бемалол ботириши, жўмрак остида ювиши ва ёмғирда қўнғироқ қилиши мумкинлиги кўрсатилади.

Лекин IP67 ва IP68 стандарти билан ҳимояланган смартфон сув (нам) сабабли ишдан чиқса, ишлаб чиқарувчи расмий хизмат кўрсатиш маркази бу кафолатга кирмаслиги ва қурилмани таъмирлаш фақат эгасининг ҳисобидан бўлиши ҳақида айтиши мумкин. (IP67 ва IP68 ҳимоя стандартлари. Бу нима ва уларнинг фарқи)

Гап шундаки, IP68 стандарти билан ҳимояланган смартфонлар сув остида, масалан, бассейн ёки денгизда сузиш пайтида фойдаланиш учун мўлжалланмаган ("Galaxy S21 5G ва S21 + 5G IP68 сифатида баҳоланган. Синов натижаларига кўра 30 дақиқагача 1,5 метргача чуқурликда сув ўтказмайди. Пляж ёки бассейнда фойдаланиш тавсия этилмайди.", дейилади Samsung компанияси расмий сайтида).

Гарчи смартфонларнинг хусусиятларида унинг сувдан тўлиқ ҳимояланганлиги кўрсатилсада, қатъий чекловлар мавжуд. Масалан чуқурлик бир метрдан ошмаслиги, сувнинг босими, таркиби ва ҳ.к.з. Агар ушбу чекловлар бузилса, смартфон ишламай қолиши мумкин (қурилма батареяси ва корпуси ичидаги "намлик индикатори" қизил рангга ўзгариши, сувга тушганлигини аниқлаб беради). (Смартфонга сув кирганда нима бўлади ва тавсиялар)

Шундай қилиб, ишлаб чиқарувчининг тавсияларига амал қилмаган смартфон эгаси бу ҳолатда айбдор ҳисобланади. Бунинг аксини исботлаш деярли имконсиз, шунинг учун қурилмани ўз маблағингиз ҳисобидан таъмирлашингиз керак бўлади. (Бизнинг сервис марказда, сувга тушиб ўчиб қолган смартфонлардан фойдаланувчи маълумотларини чиқариб олиш хизмати ҳам мавжуд.)

Тавсиялар:
- Сувдан ҳимоясини текшириш учун смартфон билан атайлаб чўмилманг
- Сув тубида суратга олиш учун махсус чехоллардан фойдаланинг
- Таъмирланган (батареяси алмашган, корпуси бир марта бўлса ҳам очилган) смартфонда сувдан ҳимоя сустлашади
- Телефон сувга (суюқликка) тушганда нима қилиш керак
- Илова ёрдамида телефон карнайини қандай тозалаш мумкин?

Савол: Сувдан ҳимояланган смартфон сувга тушиб ишламай қолганда, расмий хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилганмисиз ва кафолати билан таъмирлашганми?

#маълумот

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

Мобил операторларнинг июн ойидаги янги интернет-пакетлари

Beeline:
Интернет пакет 75 - 75 000 МБ 30 кунга. Уланиш нархи 110 000 сўм/30 кунга.

Ucell: "Ойлик интернет-тўпламлар" хизматида 10 ГБ лик янги тўплам. Уланиш нархи 45 000 сўм/31 кунга.
Шунингдек 20.05.2021 дан ойлик интернет-тўпламлар тўлиқ янгиланди: трафик кўпаймоқда, нархлар эса олдингидек. Масалан илгари 5 ГБ учун 35000 сўм тўланган бўлса, янгиланган тўпламда шу нархга 7 ГБ берилади.

UzMobile: 2021 йил 1-июндан бошлаб фойдаланишнинг иккинчи ойидан бошлаб 10% чегирмага эга Интернет-пакетларга янгиланишлар киритилди.
Масалан 16 ГБ ҳажмдаги ва қиймати 60 000 сўм бўлган пакет (Фойдаланишнинг иккинчи ойидан бошлаб - 54 000 сўм). 2 ойдан бошлаб Интернет-тўплам нархи 10% га камаяди, трафик ҳажми эса ўзгармайди.
Шунингдек Интернет-трафик ҳажмини ҳисоблашнинг янги тизимига ўтилди. Энди Интернет-трафик мегабайт эмас, балки Гигабайтда ҳисобланади.
Масалан, одатдаги 25 000 сўмга энди абонентлар 5000 МБ эмас, балки 5 ГБ сотиб олишлари мумкин (яъни илгаригидан 120МБ кўпроқ). 1ГБ=1024МБ, 5ГБ = 5120МБ.

Mobiuz ва Humans операторлари июн ойида янги интернет пакетлар тақдим қилишмаган.

Бошқа мамлакатлар мобил операторлари ҳақида.
Канадада истоқомат қилувчи юртдошимиз Telegram каналида қуйидаги маълумотга кўзим тушиб қолди.
"Ўзбекистонда деярли барча хизматларга олдиндан тўлайсиз (pre-paid). Канадада эса аксинча: коммуналкага ҳам, телефонгаям, интернет учун ҳам аксарият ҳолларда хизматлардан фойдалангандан кейин тўланади (post -paid)."

Савол: Мобил операторларимиз ва аҳолимиз, хизматлардан фойдалангандан кейин ҳақ тўлаш тизимига ўтишга тайёрмикан?

#маълумот #оператор

Читать полностью…

GSM GURUS F.A.Q

10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўловлари тўланиши ҳанузгача ишга тушмади

2021 йил 1 июндан
аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида яратилган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси тўлиқ ишга туширилиши ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт Вазирлиги ташаббуси билан яратилган 1hls мобил иловаси ҳақида Google Play Маркетда (https://play.google.com/store/apps/details?id=hls.uz) ёки платформанинг расмий сайтида (https://1hls.uz/uz) маълумот олишингиз мумкин.

Илова Android ва iOS платформаси учун яратилган бўлиб, унга "Иловани юклаб олинг, телефонингизни чўнтагингизга қўйинг ва пул ишлашни бошланг!", – деб таъриф берилган.

Афсуски, илованинг Google Play Маркетда 2021 йил 26 майда жойланган 1.1 версиясида Google хизматлари билан боғлиқ хатолик мавжуд.
Яъни илова фойдаланувчининг Google аккаунтидаги махфий маълумотларига киришга урингани учун Google томонидан блокланган.
Иловага ёзилган шарҳларнинг бирортасида унинг ишлагани ҳақида маълумот учрамайди.
Шунингдек, иловадан фойдаланиш учун https://id.egov.uz/ порталида рўйхатдан ўтиш мажбурияти ҳам, аксарият фойдаланувчилар учун мушкул вазифа.

Нима сабабдан ушбу мақсад учун тайёр GoogleFit иловасидан фойдаланилмаган (Beeline компаниясининг "Қадамлар учун Гиглар" акцияси каби) ёки 1hls иловасидаги хатоликлар тузатилмаяпти (аслида Google Play Маркетга тўлиқ ишлайдиган версияси юкланиши керак), буниси менга қоронғу.

Илова ҳақидаги таклиф ва эътирозларингизни Google Play Маркетда ёзиб қолдиришингизни тавсия қиламан.

Шарҳларда, қайси смартфонларда 1hls иловаси тўлиқ ишлагани ҳақидаги хабарларингизни кутиб қоламан (айниқса Google хизматлари ўрнатилмаган Huawei смартфонлари ва iOS платформасида).

Сингапурликлар махсус фитнес илова ёрдамида бажарилган жисмоний фаолият учун $280 пул олишлари мумкин
Смартфон соғлиғингизни яхшилаш ва назорат қилишда қандай ёрдам беради?

#янгилик

Читать полностью…
Подписаться на канал