📌Электрон савдо платформалари эгаларига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар савдосини амалга ошириш тартиби бўйича семинар ўтказилди
Унда жисмоний ва юридик шахслар томонидан савдо платформаларига радиоэлектрон воситалари эълонини жойлаштирилишида платформа мутахассисларига радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларнинг турлари, техник тавсифи ҳамда уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ва сотиш (бериш) ҳуқуқини берувчи тегишли ваколатли орган рухсатномалари бўлиши кераклиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
📌AirPON технологияси ҳақида нималарни биласиз?
Бугунги кунда телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижасида телекоммуникация хизматларининг сифатини яхшилаш ва турларини ошириш, қамровини кенгайтириш имконини берувчи замонавий ва илғор технологиялар яратиб келинмоқда. Бугун шулардан бири AirPON технологияси ва унинг афзалликлари ҳақида маълумот берамиз.
❌ Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир ўтказаётган радиохалақитларни аниқлашда 33 та ноқонуний қурилмалар фаолиятига чек қўйилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзкомназорат” инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова маълум қилди.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 13 101 та назорат тадбирлари, хусусан 149 та объектларда ўрганиш ҳамда 12 952 та мониторинг тадбирлари ташкил этилди.
Назорат тадбирларида 3 828 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича идора ва ташкилотларга 20 та тақдимнома, кўрсатма, 637 та огоҳлантириш ва 114 та хулоса ҳамда таклифлар берилиб, ижроси назорат қилинди.
Қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилмаган 61 та шахсга, жумладан 39 нафар жисмоний ва 22 нафар юридик шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.
2024 йилнинг I чорагида соҳага оид 2 806 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 75,0 фоизи, яъни 2 001 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг 2 198 таси Инспекциянинг 1144 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га йўлланган.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Давлатимиз раҳбари “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе с государственным визитом. В столичном аэропорту высокого гостя встретил Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон.
По прибытии глава нашего государства посетил площадь «Дусти» и возложил венок к памятнику Исмоилу Сомони.
#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #ehtirom
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Яхши хабар: камида 10Gb мобиль интернетга эга тарифларни ўртача ойликка нисбати бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши ўринда эканлиги эътироф этилди
Broadnabd Genie томонидан тузилган Мобиль маълумотлар ҳамёнбоплиги индексида (Mobile Data Affordability Index 2024) 179 та давлатларда ўртача ойлик ва камида 10Gb интернет ишлатиш ушбу ойликни қанча қисмига тўғри келиши таҳлил қилинган. Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Марказий осиё давлатлари орасида энг яхши ва дунёда 43-ўринда деб топилган.
Ушбу жадвални 10Gb интернетни ишлатиш нарҳи (Mobile data cost) бўйича таҳлил қилинса бу кўрсаткичда Ўзбекистон дунёда 5-ўринда энг арзон мобиль интернетга эга эканлиги кўрсатилган.
#ОАВ_биз_ҳақимизда
📹 Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг телекоммуникация йўналишидаги мурожаатлари «Ўзкомназорат» Инспекцияси томонидан ижобий ҳал этилди
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📌Сирдарёда ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштиришга оид вазифа ва лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати мониторинг қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларини реал вақт режимида мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича «ақлли сув» тизимини жорий этиш ҳамда сув насос станцияларида сув истеъмоли ҳажмини мониторинг қилиш, хусусан, электр энергия сарфини онлайн назорат қилиш автоматлаштирилган тизимларни жорий қилиш белгиланган.
Аксарият вазирлик ва идоралар раҳбарлари биздан энг кўп сўрайдиган масаласи бу рақамлаштириш бўйича яхши кадрлардан ёрдам, лекин Президентимиз томонларидан АйТи компанияларига яратилган шароитлар туфайли яхши кадрларга талаб юртимизда жуда қаттиқ ошган ва уларни орасидан давлат ташкилотларини режимида ишлай оладиганларини топиб тавсия этиш жуда қийин масала. Охирги 2 йилда юртимизда чет эл капитали иштирокидаги АйТи компаниялар 20 бараварга ошганини ўзи ҳам юқори малакали АКТ мутахассисларига талаб янада ошганидан далолат.
Шунинг учун UZINFOCOM интеграторимиз қошида USTUDY ўқув марказини ташкил этдик ва 17 апрель 12:30га режалаштирилган очилиш маросимига барчани таклиф этамиз. Жойлар чегараланганига олдиндан рўйхатдан ўтишни тавсия қиламиз: @USTUDY_uz_bot
USTUDYни энг катта устувор томони нафақат теоретик билим ва хорижий тажриба ўргатилади, балки давлат ташкилотларида ахборот тизимларини амалда жорий этиб ишлаётган раҳбарлар ва мутахассислар реал ҳаётдаги ҳолатлар билан боғлаб дарс ўтадилар ва келгусида энг зўр битирувчиларни Рақамлаштириш вазирлиги тизимидаги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардаги рақамлаштиришга масъул бўлинмаларга тавсия қилиш имкони бўлади.
Батафсил маълумот: /channel/ustudy_uz/18
#биласизми
✔️ Глобал ахборот жамияти хартияси — 2000 йил 22 июль куни Япониянинг Окинава шаҳрида бўлиб ўтган “саккизлик” саммитида қабул қилинган. Хартиянинг кириш қисмида, ахборот-коммуникация технологиялари йигирма биринчи аср жамиятининг шаклланишига таъсир қилувчи энг асосий омиллардан биридир дейилган.
Шунингдек, уларнинг инқилобий таъсири инсонларнинг турмуш тарзи, таълими ва фаолияти ҳамда ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро алоқасига тегишлилиги таъкидланган.
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📌 8-14 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Хон атлас» ҳафталиги бўлиб ўтади
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган «Хон атлас» фестивали доирасида «Ўзкомназорат» Инспекцияси тизимидаги аёл ходимлар атлас ва адраслардан тикилган миллий либосларда меҳнат фаолиятини олиб боришмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — миллий либосларимизда халқимизнинг минг йиллик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намоён этишдан иборатдир.
Президент Жиззахдаги Киберспорт аренасида ёшлар билан мулоқот қилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатимиз раҳбари Шароф Рашидов туманида "Янги Ўзбекистон" массиви қурилиши билан танишди
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
🛠 Сирдарёда қурилаётган кўп қаватли уйларнинг муҳандислик–коммуникация инфратузилмаси ҳолати ўрганилди
Унда турар-жой бинолари масъулларига шаҳарсозлик нормаларида белгиланган талаблар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташриф билан мамлакатимизга келди.
Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
—
По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев прибыл с визитом в нашу страну.
В международном аэропорту Ургенча высокого гостя встретил глава нашего государства.
#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
💻 Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро вилояти филиалида «103 Med-data» автоматлаштирилган бошқарув тизими ҳолати ўрганилди
Мазкур автоматлаштирилган бошқарув тизимнинг афзаллиги шундаки, у орқали қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни самарали бошқариш мумкин.
📌 “Ўзкомназорат” Инспекцияси томонидан жорий йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар бўйича маълумот
Инспекция ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова иштирокида брифинг
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📌«Ўзкомназорат» Инспекциясида «Ҳушёрлик ва огоҳлик давр талаби» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Ҳозирги оммавий коммуникация воситаларининг шиддат билан ривожланиб, интернет тармоқларидаги хизматлардан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бориши, бу борада ҳар биримизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишимизни талаб этмоқда.
📢 18 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Фанлар академияси Санъатшунослик институти олимларнинг тадқиқот натижалари, институтда амалга ошираётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Омина Азизова, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: Давлат хизматлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
⚫️Мавзу: “Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан жорий йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Рухсора Машарипова, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#биласизми
📌 Магистрал канал — иккита коммутация тугунини боғловчи жиcмоний канал. Коммутация тугунлари билан бирга магистрал каналлари маълумотлар маршрутлаш тармоғини ташкил қилувчи асосий таркибий қисмлардир.
Магистрал канал кўп сонли тизимлар томонидан йўналтирилган маълумотларни узатиш учун мўлжалланганлиги сабабли, у айниқса катта ишончлик ва юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Шунинг учун магистрал каналлар одатда эфир, оптик кабел ва коаксиал кабеллар асосида қурилади.
📲Уйингиздан чиқмаган ҳолда муаммонгизни ҳал этинг!
Ҳурматли фуқаролар агар сизда интернет, мобил алоқа, почта ва маҳаллий телефон, телевидение ва радио, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматларининг сифати юзасидан мурожаат, шикоят ёки таклифлар бўлса, "Ўзкомназорат" Инспекциясининг қисқа рақамли 1144 Ишонч телефони, "Алоқа назорати" телеграм гуруҳи ҳамда "Алоқа назорати" мобил иловасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мазкур қисқа рақам (1144) ҳафтанинг 7 кунида 24 соат давомида фуқаролар учун хизматидадир.
#биласизми
Симсиз локал тармоқ — маълумотлар эфир орқали узатиладиган ва қурилмалар кабелларсиз уланган локал тармоқ ҳисобланади.
👉 Манба
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📍Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топишнинг қулай механизми
Навоий вилоятининг Кармана туманида аҳолининг мобил алоқа, почта хизматлари, кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари ҳамда телекоммуникация соҳасига оид қатор мурожаатларни тинглаш ҳамда тегишли тартибда ҳал этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар масъуллар томонидан тингланиб, ўз ечимини топди.
Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.
✨Азиз юртдошлар!
«Ўзкомназорат» Инспекцияси жамоаси барча мўмин-мусулмонларни ва юртимиз аҳлини муборак Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан чин қалбдан самимий муборакбод этади.
Халқимизнинг шу муборак кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин! Ҳар бир хонадонга қут-барака, соғлик-омонлик ва бахт саодат тилаймиз!
💻 Транспорт бошқармаси ходимлари учун ахборот хавфсизлиги бўйича семинар ташкил этилди
Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига янада кўпроқ эътибор қаратишдан иборат.
9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун!
Дунёга машҳур жаҳонгир, Хилда Хукхем таъбири билан айтганда «Етти иқлим ҳукмдори», соҳибқирон Амир Темур 1336 йилда Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа Илғор қишлоғида таваллуд топган. Бу йил соҳибқироннинг 688 йиллиги бутун республикамиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Давлат ишларининг тўққиз улуши кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улуши эса қилич билан бажо келтирилур.
Амир Темур
#ОАВ_биз_ҳақимизда
💻 Наманганда IT-паркнинг очилиш маросими бўлиб ўтди
IT-парк вилоятларда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Маълумки, барча ҳудудларда ахборот технологиялари бўйича ўқитиш ва бизнес юритиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, куни кеча Наманганда янги IT-парк биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ҳам иштирок этиб, IT мажмуасининг очилиши вилоятда ёшлар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ҳудудда соҳаларни драйверга айланишига туртки беришини таъкидлади.
📌 Хоразм вилоятида халқаро магистрал алоқа линиялари захираси яратилмоқда
Хоразм – Дашогуз йўналишидаги халқаро магистрал алоқа линиясининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида «Ўзбектелеком» АК Телекоммуникация транспорт тармоғи филиали томонидан ушбу йўналишда янгидан захира линияси қурилди.
#биласизми
📌 Оптик алоқа линияси — узаткич сифатида фойдаланиладиган модуляцияланувчи ёруғлик манбаидан, оптик толали кабел ҳамда фотодетектордан (қабул қилгичдан) иборат алоқа линияси. Линиянинг барча элементлари оптик сигналлар манбаидан қабул қилгичга етиб борадиган тарзда уланади.
👉 Манба
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Don’t miss the next Tashkent International Investment Forum, which will be held on May 2-3, 2024!
Register online at: https://tiif.online/
It is a great opportunity to explore more about Uzbekistan and meet new people.
If you have any investment proposals in the area of Digital Technologies Development in Uzbekistan, please contact our team as well: invest@digital.uz
#Investment #Opportunity #Uzbekistan #Digital