❗️Тошкентда ноқонуний радиоэлектрон воситалари сотилишининг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди
Ўтган 3 йил давомида Тошкент шаҳрида жойлашган «Абу-Сахий», «Малика» ва «Ўрикзор» бозорларида тадбиркорлар томонидан радиоэлектрон воситаларини республика ҳудудига ноқонуний йўллар орқали олиб кириш ва сотиш ҳолатлари кузатилган. Ҳамда ушбу ҳудудларда ўтказилган тадбирлар давомида 986 та (2021 йилда 376 та, 2022 йилда 488 та ва 2023 йилда 122 та) ноқонуний радиоэлектрон воситалари аниқланган.
❗️Жиззах вилоятида радиоэлектрон воситаларининг ноқонуний фаолиятига барҳам берилди
Жисмоний ва юридик шахсларни «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 801-сон Қарорида белгиланган тартибда радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя қилишлари шартлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.
#биласизми
💻 BitTorrent — интернет орқали файлларни ўзаро алмашиш учун пиринг (P2P) тармоқ протоколи (инг. “битлар оқими”). Файллар бўлакларга ажратилиб узатилади ва ҳар бир torrent мижози ушбу бўлакларни юклаб олаётган пайтнинг ўзида уларни бошқа мижозларга узатади. Бу юкламани ва ҳар бир мижозга боғлиқликни камайтиради ҳамда маълумотларнинг ортиқчалигини таъминлайди.
👉 Манба
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
⚡️ "O‘zbekiston telekanali" orqali hamda ijtimoiy tarmoqlarda bir guruh ekstremist yoshlar terakt uyushtirmoqchi bo‘lgani, buning uchun portlovchi moslamani yasashda INHA talabasi ham ishtirok etganligi to‘g‘risidagi videolavha va ma’lumot tarqatildi.
"O‘zbekiston telekanali"gi videolavhada o‘zini Toshkent shahridagi Inha universiteti talabasiman, deb iddao qilgan Izzatilla Zaynutdinov 2021/2022-o‘quv yilida Inha universiteti birinchi kursiga qabul qilingan. Biroq ushbu talaba universitetda yaxshi o‘qimaganligi, o‘qish davrida fanlarni o‘zlashtira olmaganligi sababli o‘z xohishiga asosan 2022-yilning fevral oyida talabalar safidan chiqarilgan. Ushbu talaba birinchi kursning 1-semestrini ham yakunlay olmagan.
❗️Voqea sodir bo‘lgan vaqtda Izzatilla Zaynutdinov Inha talabasi bo‘lmagan.
Bu kabi noto‘g‘ri ma'lumotlar bilan Toshkent shahridagi Inha universitetining nufuziga salbiy ta’sir ko‘rsatmasligingizni so‘raymiz.
📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺InhaUz?si=n0Ofy_Xxw08flv2h">Youtube
📲 Мобил алоқанинг янги технологияси – rSim
rSIM — технологияси реал вақт режимида тармоқ сифатини кузатувчи сунъий интеллект томонидан қўллаб-қувватланади. Агар битта оператор билан алоқа узилиб қолса, SIM-картанинг ўзи алоқани тўхтатмаган ҳолда бошқа операторга ўтади.
#биласизми
💻 Рақамли трансформация ва унинг афзалликлари
Рақамли трансформация: моҳияти ва маъноси👉 Батафсил: GIS.UZ
Рақамли трансформация — бу давлат идоралари ишини оптималлаштириш учун энг янги рақамли технологиялар ва бошқарув усулларини жорий этиш жараёни ҳисобланади. Бунга жараёнларни автоматлаштириш, маълумотларни таҳлил қилиш учун рақамли воситаларни жорий этиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва давлат хизматларини такомиллаштириш киради.
📬 Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишига бағишланган профилактик тадбирлар бўлиб ўтмоқда
Бундай семинарларнинг ўтказилиши мавжуд муаммоларга ечим топиш билан бирга, келгусида соҳага оид муаммолар пайдо бўлишининг олдини олишга хизмат қилади.
❌🚗 Raqamli texnologiyalar vazirligi jamoasi hamda tizim tashkilotlar rahbar-xodimlari “Avtomobilsiz kun” aksiyasida faol ishtirok etmoqda
⚡ Bugun Toshkent shahrida “Avtomobilsiz kun” aksiyasi o‘tkazilmoqda.
❗️Ushbu aksiyadan ko‘zlangan asosiy maqsad – sog‘lom turmush tarzini targ‘ib qilish, atrof-muhitni muhofaza qilish masalalariga jamoatchilik e’tiborini jalb qilish, shaharlarda avtomobillar harakatini kamaytirish va jamoat transportini rivojlantirishdan iborat.
📍Mazkur aksiyada Raqamli texnologiyalar vazirligi rahbariyati, korxona-muassasalari hamda tizim tashkilotlari rahbar-xodimlari ish joylariga avtomobillardan foydalanmagan holda kelishdi hamda ushbu aksiyada faol ishtirok etishdi.
#digital
#aksiya
📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺digitaluz">Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 digital_uz_">Threads
“Raqamli avlod qizlari — 2024” respublika ko‘rik-tanlovining finali qizlarimiz raqamlar olamida ham naqadar kuchli ekanligini yana bir karra isbotladi.
Barcha ishtirokchilarga minnatdorlik bildiraman. Ularning qat’iyati, professionallikka intilishi gender stereotiplarini yo‘qqa chiqaradi.
-
Финал республиканского конкурса «Девочки цифрового поколения — 2024» ещё раз доказал, как изящно справляются девушки с миром цифр.
Я благодарю всех участниц. Их уверенность и стремление стать профессионалами разрушает гендерные стереотипы.
#автомобилсиз_кун
🚲 «Ўзкомназорат» Инспекцияси жамоаси «Автомобилсиз кун» акциясида фаол иштирок этмоқда
Бугун Инспекциянинг барча ходимлари иш жойларига шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед ва электросамокатдан фойдаланган ҳолда келишди.
💻 Қорақалпоғистон Республикасида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш мавзусида семинар ташкил этилди
Унда киберҳужум ва киберхавфсизлик борасида иштирокчиларга керакли маълумотлар берилди.
Маълумот учун, киберхавфсизлик интернетга уланган тизимларни, жумладан қурилма, дастурий таъминот ва маълумотларни киберҳужумлардан ҳимоя қилишни англатади.
📺 Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда «Ўзкомназорат» Инспекцияси Навоий вилоят ҳудудий шуъбалари ҳамкорлигида вилоятнинг Нурота туманида ахборот коммуникация технологиялари, телекоммуникация, мобил алоқа ва почта алоқаси йўналишида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
👉 Батафсил лавҳада томоша қилинг!
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
📻 Агар сизда ер ости алоқа кабелларининг муҳофаза ҳудудларида ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, магистраль алоқа кабели трассаси белгисида кўрсатилган манзилига ёки 1133 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз ҳамда мутахассислар кўрсатмаси асосида иш олиб боришингиз тавсия этилади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
#биласизми
📌Очиқ маълумотлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда эканини биласизми?
Ўзбекистон «Open Data Watch» ташкилотининг «Open Data Inventory» (ODIN) Очиқ маълумотлар рейтингида 70 балл йиғиб, жаҳон бўйича 30-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллаган.
Маълумот ўрнида, «Open Data Watch» – очиқ маълумотлар ва расмий статистика асосида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон маълумотлар қамрови (data coverage) бўйича 59 балл ва маълумотларнинг очиқлиги (data openness) бўйича 80 балл, умумий 70 балл олган бўлиб, 195 та давлат ичида 30 ўринни эгаллаган.
📲 Мобил телефонларнинг зарар ва фойдалари ҳақида нималарни биласиз?
Мобил телефон нима?
Мобил телефон асосан овозли алоқа учун мўлжалланган портатив алоқа қурилмаси бўлиб, ҳозирги вақтда радиоалоқа ўрнатишдаги энг кенг тарқалган восита туридир.
#ОАВ_биз_ҳақимизда
📃 «Ўзкомназорат» Инспекциясининг Бухоро вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан «Алоқа линияларини муҳофаза қилайлик» номли мақола «Эзгулик» газетасида эълон қилинди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2023 йил якунларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси асосида тўпланган барча кўрсаткичлар атрофлича муҳокама қилиниб, якуний натижалар эълон қилинди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари пойтахтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, янги таълим ва туризм объектларида яратилган шароитлар билан танишади.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие во внеочередной сессии Ташкентского городского кенгаша народных депутатов.
Глава государства также ознакомится с проводимой в столице созидательной работой, условиями, созданными на новых объектах в сфере образования и туризма.
Facebook|Instagram|X
#ОАВ_биз_ҳақимизда
❗️Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига!
Маълумки, баҳор фасли кириб келиши билан юртимиз бўйлаб ерга ишлов бериш, яъни ер қазиш-кўмиш, текислаш, шунингдек, қурилиш ишлари кўлами кенгаяди. Бу жараёнда эса ер ости алоқа кабелларининг шикастланиш эҳтимоли келиб чиқади.
❗️Тошкент вилоятида рациядан тегишли рухсатномасиз фойдаланган шахсга чора кўрилди
Мазкур ҳолат сабаб, фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат стандартлари талаблари бузилган.
IT Park экспортерларига Наманганда фаолиятларини кенгайтиришга қўшимча имконият!
Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари соҳамизга ҳам барака олиб келиб, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан замонавий IT Park фойдаланишга топширилди. Унда айнан экспортер резидентлар ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун Тошкентдан қолишмайдиган шароитлар яратилганини ушбу видеода кўришингиз мумкин.
Шу билан бирга, Тошкентдан кўра Наманганда бошқа харажатлар ҳам анча қамроқ бўлади. Ўз устида ишлаб, ҳаракат қиладиган ёшлар ҳам анча кўп, чет тилларини ўрганишга эса Ибрат домлани авлодларида ўзига хос мойиллик ҳам бор.
Марҳамат, IT Park экспортер резидентлари ушбу янги имкониятдан фойдаланинг!
PS. Бошқа ҳудудлар раҳбарлари томонидан ҳам Наманганнинг бу ижобий тажрибаси кенгроқ жорий этилса, албатта, ўша ҳудудларда ҳам хизматлар экспорти ошиши билан биргаликда, кўпроқ ёшларга юқори даромадли ишчи ўринлари яратилишига ёрдам бўлади.
https://www.facebook.com/watch/?v=743983234530712
“Telekommunikatsiyalar to‘g‘risida”gi Qonun yangi tahrirda qabul qilindi
Navbatdagi yalpi majlisda “Telekommunikatsiyalar to‘g‘risida”gi Qonunning yangi tahriri Senat aʼzolari tomonidan muhokama qilindi.
Taʼkidlangandek, mazkur Qonun bilan aholiga va telekommunikatsiya sohasida faoliyat yurituvchi subyektlarga bir qator qulayliklar yaratilmoqda.
Batafsil: 👉 https://shorturl.at/H1578
____
Закон «О телекоммуникациях» принят в новой редакции
На очередном пленарном заседании члены Сената обсудили Закон «О телекоммуникациях» в новой редакции.
Отмечалось, что Законом предоставляется ряд удобств населению и субъектам, осуществляющим деятельность в сфере телекоммуникаций.
Подробно: 👉 https://shorturl.at/nsV27
📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺digitaluz">Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 digital_uz_">Threads
#ОАВ_биз_ҳақимизда
💻 Бухорода «Фрилансерлик ва электрон тижорат – бу келажак касби» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» давлат муассасаси, Самарқанд шаҳридаги School-21 мактаби ва Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
📬 Бухорода почта ва курьерлик хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи субъектларга почта хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талаблар тўғрисида тушунчалар берилди
Мазкур семинарда почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш (саралаш)да, шунингдек, жўнатиладиган почтани визуал кўрикдан ўтказиш йўли билан қабул қилиш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талаблар тўғрисида иштирокчиларга тўлиқ тушунчалар берилди.
❗️Тошкент шаҳрида радиоэлектрон воситалардан тегишли рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланаётган шахс аниқланди
Жисмоний ва юридик шахслардан радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 801-сон Қарорида белгиланган тартибда иш юритишларини шартлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.
🛴 Бугун Тошкент бўйлаб «Автомобилсиз кун» тадбири бўлиб ўтмоқда
«Автомобилсиз кун»ни ўтказишдан асосий мақсад – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборатдир.
Маълумот учун, бу президентнинг «Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда.
❗️Бухоро шаҳрида радиоэлектрон воситаларидан тегишли рухсатномаларсиз фойдаланаётган шахсга чора кўрилди
Жисмоний ва юридик шахсларни «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 801-сон Қарорида белгиланган тартибда радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя қилишлари шартлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.
📲 Тошкент вилоятида сифатсиз мобил кучайтиргич қурилмаларини аниқлаш бўйича мониторинг тадбирлари ўтказилди
Мобил алоқа операторларининг ташқи радиохалақитлар тўғрисидаги мурожаатига асосан «Электромагнит мослашув маркази» ДУК ҳамда «Ўзкомназорат» Инспекцияси Тошкент вилояти ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан мурожаатларда қайд этилган база станциялар атрофида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. Унда Тошкент вилоятининг қатор туманларида сифатсиз мобил кучайтиргич (репитер) қурилмаларидан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
#ОАВ_биз_ҳақимизда
📺 Навоийда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича семинар ташкил этилди
«Ўзкомназорат» Инспекцияси Навоий вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида ходимларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида семинар ташкил этилди.
💻 Унда ахборотлашган замонда ахборот коммуникация технологияларига эҳтиёж жуда юқори даражадалиги, бундай тезкор ахборот алмашинуви даврида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, турли таҳдид ва ҳодисаларнинг олдини олиш долзарб аҳамият касб этиши ҳақида таъкидлаб ўтилди.
💻 Жиззах вилоятида ахборот хавфсизлиги бўйича семинар ташкил этилди
Семинарда рақамли технологиялар ривожланган замонда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, турли таҳдид ва ҳодисаларнинг олдини олиш долзарб аҳамият касб этиши ҳақида таъкидлаб ўтилди.