💻 «IT talents» лойиҳаси доирасида субсидиялар ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг «IT-хизматлар экспорти йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
«IT talents» дастури — IT Park резиденти бўлган IT-хизматларни экспорт қилувчи компанияларга юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб берувчи нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган лойиҳа ҳисобланади.
💻 Навоийда «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари бўйича семинар ўтказилди
Бугунги кунда соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш жадал амалга оширилмоқда. Рақамлаштириш, фуқароларга кўрсатилаётган хизматларни электрон кўринишга ўтказиш бир қатор қулайликлар яратиши баробарида киберҳужум, кибержиноятчилик каби фирибгарлик ҳолатларини ҳам юзага келтирмоқда. Бундай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
#Live
☝️ “Hukumat soati”da deputatlar “Mamlakatimizda elektron hukumat tizimini takomillashtirish, davlat organlarining ish faoliyatini raqamli formatga o‘tkazish, ijtimoiy soha obyektlarini Internet jahon axborot tarmog‘i bilan qamrab olish borasida amalga oshirilayotgan ishlar to‘g‘risida”gi masalani muhokama qilmoqda.
👉 Kun tartibidagi ushbu masala yuzasidan deputatlarning savollariga Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. Shermatov javob beryapti.
_______________________
☝️ В ходе "Правительственного часа" депутаты рассматривают вопрос «О проводимой работе по совершенствованию системы электронного правительства в стране, переводу работы государственных органов в цифровой формат, покрытию объектов социальной сферы глобальной информационной сетью Интернет».
👉 По вопросу повестки дня выступает Ш. Шерматов.
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO
❗️Самарқанд шаҳрида радиохалақитлар бартараф этилиб, алоқа сифати яхшиланди
📡 «Ўзкомназорат» Инспекциясининг Самарқанд вилоят ҳудудий шуъбаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятнинг баъзи ҳудудларида мониторинг тадбирлари ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳрида жойлашган «Боғистон», «Нафосат» ҳамда «Найман» маҳаллаларида истиқомад қилувчи фуқаролар уйларида 3 (уч) дона мобил кучайтиргич (репитер) қурилмасидан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланди.
C1 darajada chet tillarini bilgan yoshlarimiz yuqori daromadli ishga ega bo’lishlari aniq, Xalqaro imtihon xarajatlari davlat tomonidan qoplab berilishi yo’lga qo’yilgan bo’lsada, lekin sertifikat olayotgan yoshlarimiz soni yetarli emas. Bu xizmat haqida eshitganmisiz?
my.gov.uz da Xalqaro imtihon tizimlari bo‘yicha yuqori ball (daraja) to‘plagan yoshlarga imtihon xarajatlari to‘liq qoplab berilishiga doir davlat xizmati ishga tushirilgan: https://my.gov.uz/uz/service/413
Bugun sizlarning fikringizni bilmoqchimiz. Xizmatdan foydalanib ko‘rdingizmi? Biror muammoga duch kelganmisiz?
Xizmatni yanada soddalashtirish bo’yicha takliflar ham biz uchun muhim: https://bit.ly/49Q8txr
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
💻 Навоий вилоятида IT Park филиалининг янги биноси очилиб, фойдаланишга топширилди
IT Park'нинг Навоий филиалига резидентлари учун 5 та ҳамда ўқув курслари учун 3 та хоналар ажратилиб, зарур компьютер тўпламлари билан таъминланган.
Чет тилларини ва масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касбларни биладиган ёшларимизга юқори маошли ишчи ўринларини янада кўпайтириш ҳаракатидамиз
Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича мамлакатимиз ижобий тажрибасини Жаҳон банкининг биринчи Глобал рақамли саммитида сўзлаб бериш имкони бўлгани ҳам юртимиздаги ўзгаришларга халқаро ташкилотларнинг эътибори юқорилигини кўрсатади.
Охирги 2 йилнинг ўзида чет эл капитали иштирокидаги IT Park резидент компаниялари сони 20 баробарга ҳамда IT хизматлари экспорти 7,5 баробарга ортгани ҳақидаги маълумотлар Нью Йоркдаги биринчи Ўзбекистон аутсорс конференцияси иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди ва кўпчилиги Ўзбекистонда аутсорсни кенгайтириш ҳаракатини бошладилар.
Лекин ҳамма учрашган компанияларимиз вакилларининг асосий саволи ёшларимизнинг қанчаси чет тиллари ва масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касбларни эгаллаган ва бизда қайси соҳада талантлар кўп эканлиги ҳақида бўлди.
Бу дегани эса юқори даромадли ишга эга бўлмоқчи бўлган ёшларимиз чет тиллари ва масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касбларни (нафақат data science каби талаб ортаётган АйТи йўналишлари, балки исталган масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касблар, масалан, АҚШ тизими бўйича бухгалтерия, юридик хизматлар ва ҳ.к.) тезроқ ўрганишлари зарурдир.
Янги тажриба сифатида АҚШдаги элчихонамизда экспортни ривожлантиришга масъул вакилимизни қолдирдик, чунки АҚШга Ўзбекистоннинг экспортини ярмидан кўпи айнан бизни соҳамизга тўғри келади: Султонмурод https://www.linkedin.com/in/sultanrasulov
Чет элдаги ватандошларимиз ҳам у билан боғланиб, агар Ўзбекистонда масофавий ишчи ўринлари яратишга ёрдам берсалар, уларни рағбатлантириш механизмини ҳам жорий этдик. Марҳамат ушбу имкониятдан фойдаланиб, кўпроқ компанияларни Ўзбекистонга жалб этинг ва қўшимча даромадга эга бўлинг!
💻 Рақамли технологияларга оид жиноятларнинг олдини олиш бўйича кадрлар тайёрланади
Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятлар олдини олиш йўналишида профессионал кадрларни узлуксиз, босқичма-босқич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
📸 AQShda Jahon bankining “Global Digital Summit-2024” sammiti bo‘lib o‘tmoqda.
Ushbu sammitda Raqamli texnologiyalar vaziri Sherzod Shermatov ishtirok etmoqda.
▶️ Sammitni ushbu havola orqali tomosha qilishingiz mumkin: https://www.youtube.com/watch?v=7x7wrlBjcuc
#digital
#jahonbanki
#AQSh
📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺digitaluz">Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 digital_uz_">Threads
#ОАВ_биз_ҳақимизда
IT-соҳаси: Хизматлар ва экспорт имкониятлари кенгаймоқда
⚡️ Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!
Фирибгарлик – алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш.
Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
⚡️ Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!
#ОАВ_биз_ҳақимизда
«Ўзкомназорат» инспекциясининг «Алоқа назорати» телеграм гуруҳига йўлланган мурожаат қисқа муддатларда ҳал этилди
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Хоразм вилояти ижобий тажрибасини бошқа ҳудудларимиз ҳам ўрганиши керак
Ҳар 10 минг аҳолига АйТи соҳасида банд бўлганлар сони бўйича Хоразм вилояти Тошкентдан ташқари барча ҳудудларимиз орасида биринчи ўринда. Ўтган йили вилоятда АйТи Парк резидентлари сони 2 баробарга, уларнинг хизматлари ҳажми 4 баробарга, экспорти эса 5 баробарга ўсди.
Ёшларимизни АйТи орқали юқори даромадли иш билан таъминлаш бўйича Президентимиз топшириқларини тўлиқ тушуниб етган Хоразм вилояти ҳокимияти томонидан нафақат вилоят марказида, балки барча туманларда ҳам замонавий АйТи Парклар ташкил этилганини ушбу роликда кўрсангиз бўлади. Энди уларда Ал-Хоразмий ворислари лойиҳаси бўйича мактаблардан саралаб олинган иқтидорли ёшларимиз инглиз тили ва ахборот технологияларига бепул ўрганиб, юқори малакали мутахассис бўлиб етишадилар.
Вилоятлик мутахассислар нафақат чет элга аутсорсга, балки Тошкентдаги компанияларга аутсорсга ҳам ишламоқдалар, масалан Узинфокомнинг катта лойиҳаларини амалга оширадиган филиали айнан Хоразмда фаолият юритмоқда.
Маҳаллий стартаплар ҳам бошқа ҳудудларга кенгаймоқда. Хусусан, MAAB Innovation чет элга Data Science йўналишида хизматлар кўрсатишга юқори малакали кадрлар қидириб, бошқа ҳудудларда филиалларини очаётган бўлса, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари учун онлайн навбатга қўйиш тизими MBOS ҳам вилоят автомобиллар хайдовчилари учун қулайлик яратиб, бошқа ҳудудларга ҳам кенгаймоқда.
Албатта, бу йилга вилоятда АйТи экспортини ошириш бўйича жуда катта марра белгиланган, бунинг учун ҳар маҳалладан камида 7 тадан С1 даражада чет тилини биладиган мутахассисларни тезроқ тайёрлаш керак бўлади.
📢 My.gov.uz portali orqali 2 ta yangi davlat xizmatlari ishga tushirildi
📱 Bugundan boshlab My.gov.uz portalida yoshlarning IT-sertifikat xarajatlarini qoplash va o‘quv markazlarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida 2 ta yangi davlat xizmati ishga tushirildi.
1️⃣ Bitiruvchisi IT-xizmatlarni eksport qiluvchi IT-Park rezidenti bo‘lgan kompaniyalarga ishga joylashgan nodavlat o‘quv markazlariga subsidiya ajratish xizmati
🦠 Bu xizmat orqali bitiruvchisi IT xizmatlar eksport qiluvchi kompaniyaga ishga joylashgan o‘quv markazlariga BHMning 75 baravarigacha (25,5 mln so‘mgacha), nogironligi bo‘lgan yosh bitiruvchisi ishga joylashgan hollarda esa 105 baravarigacha (35,7 mln so'mgacha) bir martalik subsidiya ajratiladi.
🦠 Bu xizmаt orqali ingliz tili bo‘yicha B2 va undan yuqori darajaga ega bo‘lgan yoshlarning professional darajadagi xalqaro IT-sertifikatlarni olish hamda o‘qish xarajatlari to‘liq qoplab beriladi.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади.
Тумандаги маҳаллалардан бирида давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Сайхунабадский район Сырдарьинской области, где ознакомится с условиями жизни населения.
В одной из махаллей района под председательством главы государства состоится видеоселекторное совещание по вопросам повышения доходов населения через полное задействование возможностей приусадебных и домашних хозяйств.
Facebook|Instagram|X
#ОАВ_биз_ҳақимизда
📝 «Ўзкомназорат» Инспекцияси Навоий вилоят ҳудудий шуъбасининг «Рухсатномасиз ретранслятор қурилмаларидан фойдаланиш ва унинг оқибатлари» номли мақоласи маҳаллий «Media makon» ижтимоий-сиёсий газетасида чоп этилди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📹 Фарғона вилоятида "MedKPI" тизими синов тариқасида ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6079-сонли Фармонига асосан, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини ошириш ва фаолиятини рейтинг баҳолаш мақсадида "MedKPI" электрон тизими ишлаб чиқилган. Мазкур тизим ҳозирда Фарғона вилоятида синов тариқасида ишга туширилди.
Бемор даволаниб, тиббиёт муассасасидан чиқиб кетаётган вақтда унга кўрсатилган тиббий хизматга айнан шу тизим орқали ўз баҳосини беради. Унга хизмат кўрсатган ҳар бир тиббиёт ходимини махсус сўровнома асосида 10 баллгача бўлган тизимда баҳолайди.
#биласизми
📌 CCITT (Consultative Committee for International Telegraph and
Telephone) — телеграфия ва телефония бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси. Халқаро телекоммуникациялар иттифоқи (ITU) қўмитаси ҳамда ўз навбатида БMTнинг ҳам бир қисмидир. Бу қўмита вазифаларига халқаро хабарлар учун стандартлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш киради.
👉 Манба
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
📹 Олис ва тоғли ҳудудлар аҳолиси юқори тезликдаги интернет билан таъминланмоқда
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
❗️Булунғур ва Жомбой туманларида радиоэлектрон воситалардан ноқонуний фойдаланилишининг олди олинди
«Ўзкомназорат» Инспекциясининг Самарқанд вилоят ҳудудий шуъбаси ҳамда вилоят Электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан Булунғур ва Жомбой туманлари ҳудудида радимониторинг тадбирлари ўтказилди.
✨Азиз юртдошлар, Рамазон ойингиз муборак бўлсин!
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди ва мамлакатимиз аёлларини табриклади. Тантанали равишда давлат мукофотлари топширилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в праздничном мероприятии по случаю Международного женского дня и поздравил женщин нашей страны. Состоялось торжественное вручение государственных наград.
#Mirziyoyev #marosim #8mart #taqdirlash
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📲 «Ўзкомназорат» Инспекцияси вакиллари ҳамда Инспекциянинг қисқа 1144 рақамли «Ишонч телефони»га хизмат кўрсатаётган «Ўзбектелеком» АК «Контакт маркази» филиали масъуллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Учрашув давомида масъуллар ва операторлар иштирокида Инспекциянинг қисқа 1144 рақамли «Ишонч телефони»га жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни сифатли ва тезкорликда қабул қилиш, кўриб чиқиш учун ижрочиларга ўз вақтида етказиш масалалари муҳокама қилинди.
📌 Тошкентда терроризмга қарши кураш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди
Унда «Ўзкомназорат» инспекцияси ходимлари ҳам иштирок этиб, янги технологиялардан террорчилик мақсадларида фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган билим ва кўникмаларини оширмоқда.
📌 Сирдарё вилоятида Божхона бошқармаси ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
#1144_Ишонч_телефони
❗️Ҳурматли фуқаролар агар сизда интернет, мобил алоқа, почта ва маҳаллий телефон, телевидение ва радио, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматларининг сифати юзасидан мурожаатлар бўлса, "Ўзкомназорат" Инспекциясининг қисқа рақамли 1144 Ишонч телефонига мурожаат қилинг!
"Ўзкомназорат" Инспекцияси ва унинг ҳудудий шўъбалари барча мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш чораларини кўради.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Yuqori maosh taklif qilinayotgan vakansiyalar hozirni o’zida ham anchagina ekanligini ushbu tahlilda ko’rishingiz mumkin. Chet tili va IT kasblarini o’rganib yanada yuqori daromadli ishga ega bo’lishingiz mumkin! Uning ustiga Chet tili xalqaro sertifikatini va IT sertifikatini olish hamda o'qish xarajatlari davlat tomonidan qoplab beriladi.
Yoshlarimizdan faqat bo’sh vaqtlarini bekorga sarflamay ushbu ish beruvchilar talablarini o’rganib, ularga yetish uchun o’z ustilarida ko’proq ishlashlari, ish beruvchi platformalarda resume yozish, interviewga tayyorgarlik ko’rish, o’z portfoliolarini ko'paytirishni o’rganib borishlari kerak xolos.
https://hh.uz
https://ishkop.uz
https://it-market.uz/job/
/channel/uzdev_jobs
Biz esa outsourcing imkoniyatlarini targ’ib qilish orqali chet ellik kompaniyalarni ko’proq yurtimizga taklif qilaveramiz va C1 darajadagi IELTS yoki TOEFL sertifikatiga ega yoshlarimiz ishsiz qolmasligiga kafolat beramiz.
#Vaqtingni_til_va_kasb_uchun_sarfla_shunda_yaxshi_ishga_kirasan