Креатив индустрияни ривожланиши қўшимча қийматни оширишга ва юқори маошли ишчи ўринларни кўпайтиришда ёрдам беришига Хитойдаги Shenzhen Industrial Design Profession Association (SIDA) мисолида яна бир бор амин бўлдик.
Давлатимиз Раҳбарининг бу сафарги Хитойга ташрифларини тарихий эканлигини Хитойлик катта ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистонлик делегация аъзоларига жуда илиқ, ҳамкорликка қаратилган муносабатидан ҳам бемалол сезиш мумкин бўлди.
Бу эса, бизга анъанавий телеком инфратузилмаси бўйича лойиҳаларимизни кенгайтиришдан ташқари, янги йўналишларда янги ҳамкорликларни очилишига ёрдам берди.
Жумладан, АйТи таълим сифатини ошириш бўйича янги ҳамкорликларни йўлга қўйдик ҳамда йирик АйТи компанияларни ҳам IT Park имкониятларидан фойдаланишга таклиф этдик.
Шенжендаги Бизнес форумда мамлакатимизда АйТи соҳаси учун яратилган имкониятларни тақдим қилганимиздан кейин, ушбу ассоциация раҳбари қизиқиб, ўзларининг Дизайн Паркларига таклиф қилди.
SIDA Финландиянинг машхур дизайнерлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган ва унда асосан ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари сотувини яхшилаш мақсадида уларни инсонлар учун янада қулай ва жозибадор қилиб берадиган industrial design билан шуғулланувчи мингга яқин корхоналар аъзо экан. Барча катта ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз махсулотларининг янги дизайнларини ишлаб чиқаришда улардан фойдаланади ва натижада ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардошлиги ортиб боради.
Йил бошида IT Park резидентлигига креатив индустрияда экспорт қилувчи корхоналарни ҳам киритишга рухсат берилгани бу каби корхоналарнинг ҳам мамлакатимизга кириб келишига ва ижодкор ёшларимизга юқори маошли ишларнинг янада кўпайишига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.
Албатта, биринчи марта танишган ҳамкорлар Ўзбекистондаги имкониятларга ҳақиқий ишонч билдиришлари учун уларни ҳам 18-20 март кунлари режалаштирилган Аутсорсинг бўйича тадбиримизга таклиф қилдик. Ўйлаймизки, келиб, ҳақиқий имкониятларни ўз кўзлари билан кўрганларидан кейин улар ҳам Ўзбекистонда ўз корхоналарини очишлари ҳақида қарор қабул қилишни бошлайдилар.
#маълумот
📌"Ўзкомназорат" Инспекцияси томонидан 2023 йил давомида ўтказилган назорат, текшириш ва мониторинг тадбирлари ҳамда уларнинг натижалари ҳақида
Ўтган 2023 йилда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 870 та назорат тадбирлари, хусусан, 1 та текшириш ва 869 та объектларда ўрганиш ўтказилди ҳамда 45 974 та мониторинг тадбирлари ташкил этилди.
Назорат тадбирлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга (2022 йилда 805 та), мониторинг тадбирлари 79,6 фоизга (2022 йилда 25 589 та) ортган. Назорат тадбирларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича идора ва ташкилотларга 406 та кўрсатма ва 776 та огоҳлантиришлар берилиб, 186 нафар шахсга, жумладан 104 нафар жисмоний ва 82 нафар юридик шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.
#биласизми
📌 Ахборот-коммуникация инфратузилмаси — жами ҳудудий тақсимланган давлат ва корпоратив ахборот тизимлари, алоқа линиялари, маълумотлар узатиш тармоқлари ва каналлари, коммутация ва ахборот оқимларини бошқариш воситалари, шунингдек, уларнинг самарали фаолиятини таъминловчи ташкилий тузилмалар, ҳуқуқий ва меъёрий механизмлар ҳисобланади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📌 Соҳага оид аҳоли мурожаатларини қаноатлантириш даражасининг 2023 йилдаги ҳолати
"Ўзкомназорат" Инспекциясига ўтган 2023 йилда ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасига оид 11 868 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 84,0 фоизи, яъни 9 920 таси ижобий ҳал этилган.
2022 йилнинг мос даврига нисбатан мурожаатлар сони 14,6 фоизга кўпайган (2022 йилда – 10 348 та), қаноатлантириш даражаси 12,7 фоизга ўсган.
Бугунги кунда соҳага оид мурожаатларни қабул қилиш учун Инспекциянинг қисқа 1144 рақамли "Ишонч телефони", "Алоқа назорати" телеграм гуруҳи ҳамда "Алоқа назорати" мобил иловаси фаолият юритиб келмоқда.
🔄Xitoylik hamkorlar bilan IT ta'limni rivojlantirish istiqbollari muhokama etildi
Raqamli texnologiyalar vazirligi delegatsiyasining Xitoy Xalq Respublikasiga tashrifi davom etmoqda.
Tashrif chogʻida Raqamli texnologiyalar vaziri Sherzod Shermatov boshchiligidagi delegatsiya Chunsin munitsipaliteti hukumati rahbariyati hamda Chunsin provinsiyasining 8 ta oliy taʼlim muassasalari rahbarlari bilan uchrashuv oʻtkazdi.
#биласизми
📌 Автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва уларнинг
технологияларини таъминлаш воситалари — ахборот тизимларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун фойдаланиладиган ёки яратиладиган дастурий, техникавий, лингвистик, ҳуқуқий, ташкилий воситалар (компьютер учун дастурлар; ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари; луғатлар, тезауруслар ва таснифлагичлар; кўрсатмалар ва услубиятлар; қоидалар, низомлар, лавозим кўрсатмалари; чизмалар ва уларнинг таснифлари, бошқа фойдаланиш ва кузатиш ҳужжатлари) ҳисобланади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
"Coursera" лойиҳаси: 700 нафар пешкулик ўқувчи халқаро сертификатга эга бўлди
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
🇺🇿🇨🇳Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади – Ш.Мирзиёев
Дунёдаги энг катта аудиторияга эга Хитойнинг етакчи газетаси "Жэньминь жибао" яьни “People's Daily”да Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон – Хитой: минг йилликларни қамраб олган дўстлик ва ҳамкорлик” номли муаллифлик мақоласи эълон қилинди.
Мақолада хитой ва ўзбек халқи муносабатларининг узоқ тарихий илдизлари, ижтимоий-маданий, сиёсий ришталари, ўзаро ҳамкорликнинг тадрижий тараққиёт йўли батафсил баён қилинган.
Шунингдек, муаллиф, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги тижорат, иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик натижаларини рақамларда кўрсатиб, Хитойнинг қашшоқликни бартараф этиш борасидаги муваффақиятлари долзарб ва намунали эканлигини алоҳида қайд этган.
📌 Мақола билан қуйидаги ҳаволада батафсил танишиш мумкин.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
#биласизми
📌 Аудиовизуал асар — ўзаро боғлиқ кадрларнинг (товуш жўрлигида ёки товуш жўрлигисиз) белгиланган тартибидан иборат бўлган, тегишли техник воситалар ёрдамида кўриш ёки эшитиш (товуш жўрлигида бўлса) орқали қабул қилиш учун мўлжалланган асар. Аудиовизуал асарлар ичига, уларнинг дастлабки ёки кейинги сақланишидан қатъий назар, кинематографик асарлар ва кинематография воситалари орқали тақдим этиладиган барча асарлар (теле- ва видеофильмлар, диафильмлар, слайдфильмлар ва шу кабилар) киради.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми?
Бу борада сизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналлари ёрдам беради.
❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали Сиз барча ҳудудлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.
—
Сегодня под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами Шавката Мирзиёева состоится расширенное заседание Совета безопасности.
Facebook|Instagram|Twitter
📌 Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш шартлари қандай ?
Юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги айрим фаолият турлари махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширилади.
Қуйидагилар лицензияланиши шарт:
телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;
телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;
телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;
телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш.
Умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишга, қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатишга доир фаолият учун лицензия талаб этилмайди.
Манба
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Қашқадарё вилоятида "Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликка риоя қилиш" мавзусида семинар ташкил этилди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Рақамлаштирилаётган соҳалар ҳақида
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел рабочую встречу с советником по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Сумой Чакрабарти.
#Mirziyoyev #uchrashuv #maslahatchi #islohotlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#сарҳисоб
📬 "Ўзкомназорат" Инспекциясининг Почта алоқаси бўлими томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот
📹 Батафсил видеороликда томоша қилинг.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
🇺🇿26 январь — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни
Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати тизимларида фаолият юритаётган барча божхоначиларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз. Хизмат фаолиятида улкан зафарлар ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз. Юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишдан чарчаманг!
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида" Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи ўз якунига етди. Президентимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
—
Государственный визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику завершился. Президент отбыл в город Ташкент.
#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#биласизми
📌 Ахборот хавфсизлиги воқеаси — ахборот хавфсизлиги сиёсатининг мумкин бўлган бузилиши ёки ҳимоя воситаларининг ишдан чиқишини кўрсатувчи тизим ёки тармоқ ҳолатининг аниқланган воқеаси, ёки хавфсизлик учун жиддий бўлиши мумкин бўлган ва олдин номаълум бўлган вазият. Ахборот хавфсизлигининг барча воқеалари ахборот хавфсизлиги ҳодисаси ҳисобланмайди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади
Жорий йилда ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилади.
📹 Батафсил видеороликда
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
#биласизми
📌АКТ хавфсизлиги — АКТнинг конфиденциаллиги, яхлитлиги,
фойдаланиш мумкинлиги, итоаткорлиги, ҳисобдорлиги, аутентлиги ва ишончлилигини белгилаш, таъминлаш ва сақлаш билан боғлиқ барча жиҳатлар.
Манба
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📌 Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик имкониятлари кенгаймоқда
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💣 60 сония: "Ўзкомназорат"да ҳафталик дайжест
Инспекция фаолияти ва соҳага оид янгиликлар ҳақида гапирамиз.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
📌 Шаҳрисабз туманининг туризм объектларида ўрганишлар ўтказилди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
⚠️ Агар сизда ерости алоқа кабелларининг муҳофаза ҳудудларида ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, магистрал алоқа кабели трассаси белгисида кўрсатилган манзилга ёки 1133 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилинг!
Фақат мутахассислар кўрсатмаси асосида иш олиб боринг.
Акс ҳолда алоқа линияларига етказилган зарар ва авария-тиклаш ишларини олиб бориш учун талаб этиладиган харажатлар қоидабузар шахслар ҳисобидан қопланади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.
—
Президент Республики Узбекистан, Верховный Главнокомандующий Вооруженными Силами Шавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности, расположенный в Ташкентской области.
#Mirziyoyev #tanishuv #mudofaa #sanoat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА
Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материалларнинг 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра рўйхатини эълон қилди.
📈 Батафсил инфографикада
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📺 Телевидение тармоқлари — эркин томоша қилиш мумкин бўлмаган кабелли, эфир, IPTV (IP-телевидение), OTT (Over the Top) ва on-line телевидение каналлари орқали ҳар қандай ахборотни тарқатиш ва етказиб беришни таъминлайдиган телекоммуникация воситаларининг мажмуи ҳисобланади.
📌 Манба
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
✅ “Telekommunikatsiyalar to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining yangi tahriri loyihasi muhokama qilindi
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Innovatsion rivojlanish, axborot siyosati va axborot texnologiyalari masalalari qo‘mitasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan hamkorlikda “Telekommunikatsiyalar to‘g‘risida”gi qonun loyihasi mazmun-mohiyatiga bag‘ishlangan seminar tashkil etildi.
Seminarda mazkur qonun loyihasini ishlab chiqish zarurati, unda aks ettirilayotgan yangi normalar va tadbirkorlik hamda fuqarolar uchun yaratilayotgan yengilliklar xususida so‘z yuritildi.
Batafsil: 👉 https://digital.uz/news/view/4803/
#digital
#qonun_muhokamasi
📌 Telegram | Facebook | Instagram | digitaluz">Youtube | digital_uz_">Threads | Twitter