O‘zbekiston Respublikasi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat bo‘yicha davlat inspeksiyasi Государственная инспекция по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан
❗️Энди турар жойингиз майдони тўғрисидаги маълумотномани уйдан чиқмаган ҳолда олинг
💻 my.gov.uz порталида "Турар жойнинг майдони тўғрисида маълумотнома олиш" хизмати ишга туширилди.
⏰ Аризани дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, исталган кунда, 24 соат давомида юборишингиз мумкин.
📱 Мазкур хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул, яна ҳеч қандай ҳужжат ҳам талаб қилинмайди. Хизмат натижаси эса бир зумда тақдим этилади.
🏠 Фуқарога тегишли турар жойнинг майдони тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот тизимларидан электрон шаклда кўчмас мулкнинг кадастр рақами орқали текширилади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича йил бошидан бери 24 поғонага кўтарилибди, лекин операторларимиз ортиб бораётган талабни қондириш учун янада кўпроқ инвестиция киритишга ҳаракат қилишлари зарур.
Читать полностью…https://telegra.ph/Aloqa-va-axborotlashtirish-boyicha-sayyor-qabul-otkazildi-12-22
Читать полностью…📍Зарафшон шаҳри сайёр қабул ўтказилди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.
Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади.
Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.
Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир",
- деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
#OAV_biz_haqimizda
🎥 Бухоро вилоятининг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган Коровулбозор туманида ахборот коммуникация технологиялари, мобил алоқа ва почта хизматлари йўналишида фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва уларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюриб, IT ва рақамлаштириш соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди
#20dec #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратилади – Президент
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратишга 65 млрд сўм ажратилади
Президент IT экспорти бўйича юқори суръатларда ўсган ва паст натижа кўрсатган ҳудудларни санаб ўтди.
Батафсил — bugun.uz/218820
@bugunrasmiy
Шу билан бирга, ҳозирда вазирликларнинг 50 дан ортиқ хизматлари Ягона давлат хизматлари порталига уланмаган.
Масалан, солиқ декларациясини жўнатиш ва кэшбек олиш, қуёш панелини тизимга улаш ва унга субсидия олиш, транспорт тўлов картасини харид қилиш каби хизматлардан фақат идоравий сайтлар орқали фойдаланиш мумкин.
Барча раҳбарларга уч ойда ўз тизимидаги давлат хизматларини ягона портал орқали кўрсатишни йўлга қўйиш топширилди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Барча тармоқлар ва улар тизимидаги компаниялар раҳбарларига келгуси йилда рақамлаштириш ҳисобига таннархни камида 10-15 фоизга камайтириш бўйича кўрсатма берилди.
Хорижий консультантларни жалб қилиб, коммунал соҳада рақамли назорат тизимини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Келгуси йилда авиа, темир йўл, автобус, метронинг ҳаракатланиш йўналишлари ва графиги тўғрисида
ягона тизимда онлайн ахборот олиш имконини яратиш топширилди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
⚡️"Рақамлаштириш, энг аввало, маҳалладан бошланиши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда
Ҳозир "маҳалла бешлиги" планшет ва компьютер билан тўлиқ таъминланган. Лекин маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли рақамли технологиялардан қанчалик фойдаланаётгани савол остида.
Масалан, ёшлар етакчисига субсидия олиш учун мурожаат қилган фуқаро ҳалигача маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ёки бандлик бўлимидан ишсизлик тўғрисида маълумотнома олиб келишга мажбур.
“Қачон маҳаллага рақамлаштириш тўлиқ кириб борса, шундагина "Электрон ҳукумат" ишлаб кетди, деб айта оламиз”, деди Президент.
Мутасаддиларга 1 мартга қадар "Рақамли маҳалла" ягона платформасини ишга тушириш ва "маҳалла еттилиги"ни рақамли тизимлардан фойдаланишга ўқитиш топширилди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюриб, IT ва рақамлаштириш соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди.
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
#биласизми
✔️телекоммуникациялар оператори — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар инфратузилмасига эга, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникациялар хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
✔️телекоммуникациялар хизматлари провайдери — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникациялар хизматларини кўрсатувчи юридик шахс ҳисобланади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва "Ўзкомназорат" Инспекцияси Навоий вилоят ҳудудий шуъбалари раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 10:00да вилоятнинг Зарафшон шаҳарида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилади.
Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.
📍Манзил: Зарафшон шаҳар, "Янги Зарафшон" МФЙ биноси
📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлар:
+998 79 224-01-11
+998 79 223-84-84
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Симли интернет тезлиги рейтингида мобиль интернетникидан юқорироқ ўриндамиз, лекин бу йўналишда ҳам операторларимиз оптикадан фойдаланувчиларга юқорироқ тезликдаги тарифларни кўпроқ тавсия қилаверишлари керак
Читать полностью…📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг Сурхондарё вилоят ҳудудий шуъбаси бошлиғи Шоназаров Хуршид Шоназарович иштирокида жорий йилнинг 25 декабрь куни соат 11:00да Термиз шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилади.
Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.
📍Манзил: Термиз шаҳар, Ф.Хўжаев кўчаси 13-уй, "Ўзбекистон почтаси" АЖ Сурхондарё филиали биноси зали
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Тошкентда "Киберхавфсизликни таъминлаш ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни такомиллаштириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Унда "Ўзкомназорат" Инспекцияси ходимлари ҳам иштирок этди.
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📡 VoLTE/ViLTE ҳамда Wi Fi Calling нима? Улар қандай ишлайди?
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Президентимизнинг алоҳида эътиборлари туфайли АйТи соҳаси жуда кам сонли энтузиастларнигина хабари бор йўналишдан деярли барча ўз фарзандини келажакда карьера қилишига ҳавас қиладиган соҳалардан бирига айланди. Юртимизда ҳар йили юзлаб хорижий компаниялар ўз офисларини очиб, минглаб ёшларимиз ўз билим ва кўникмалари туфайли интернет орқали масофавий хизматлар кўрсатиб расман юқори даромад топаяптилар.
Йил якунида Президентимиз графикларида жуда кўп масалалар бўлишига қарамай деярли бир иш кунини тўлиқ рақамлаштириш масалаларига бағишлаб, IT Park Uzbekistan мажмуасида соҳа натижалари ва истиқболлари ҳақида батафсил муҳокамалар қилиб, барча давлат ташкилотлари раҳбарларига рақамлаштириш бўйича жуда катта марраларни белгилаб бердилар. Шу билан биргаликда, UZINFOCOM жамоаси фаолияти билан ҳам танишиб, айтишникларимизга жуда катта мотивация бериб кетдилар.
Энди барча жамоамиз аъзолари ушбу мотивациядан руҳланиб, белгилаб берилган юқори марраларга эришишга бор куч ғайратимизни сафарбар этишимиз зарур!
Ёшларимиз эса юқори даромад топиш учун имкони борича чет тилларини ва ахборот технологияларини ўрганаверишлари керак.
Президент Шавкат Мирзиёев: IT соҳасини ривожлантиришсиз давлат, жамиятда ривожланиш бўлмайди
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
2026 йилда Информатика бўйича халқаро олимпиада илк бор Ўзбекистонда ўтказилади
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва "Ўзкомназорат" Инспекцияси Cамарқанд вилоят ҳудудий шуъбалари раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 21 декабрь куни соат 11:00да Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги Касб-ҳунарга ўқитиш мактабида ҳамда шу куни соат 15:00да вилоятнинг Каттақўрғон шаҳридаги Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиалида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилади.
Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.
📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлар:
+998 66 234-76-13;
+998 66 234-76-44
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
⚡️IT cоҳаси ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги ошмоқда.
Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.
Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.
Ноябрь ойида IT воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича Президент қарори имзоланди.
Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.
Умуман, IT хизматлари ҳажмини 20 триллион сўмга, экспортни 800 миллион долларга етказиш, тармоқларда 130 та ахборот тизимини жорий қилиш ва 750 та давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш борасидаги режаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Йиғилишда IT хизматларини ривожлантириш учун ҳудудларда юқори тезликдаги интернет кераклиги таъкидланди.
Ўтказилган сўровларда IT парк резидентларининг 33 фоизи ҳудудларда интернет тезлиги пастлигини айтган.
Халқаро магистрал йўлларнинг муайян қисмлари мобиль интернет билан қамраб олинмагани кўрсатиб ўтилди.
Шу боис Рақамли технологиялар вазирлигига келгуси йилда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун хорижий инвестициялар жалб қилиш топширилди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Президентимиз 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатимизда ўтказилишини маълум қилди
Шу муносабат билан мутасаддиларга "мактаб – туман – вилоят – республика" босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.
IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Давлатимиз раҳбари 2024 йилдан бошлаб ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда:
- IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади;
- иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади;
- 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилади;
- экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Бу мақсадларга келгуси йилда 65 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги IT паркни халқаро миқёсга олиб чиқиш учун келгуси йилда Германия ва Саудия Арабистонида унинг шўъба корхоналарини очади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с деятельностью IT-парка в Ташкенте и реализуемыми проектами в области информационных технологий, а также проведет видеоселекторное совещание по приоритетным задачам развития сферы IT и цифровизации государственного управления.
Facebook|Instagram|Twitter
#OAV_biz_haqimizda
"Ўзкомназорат" Инспекциясининг Хоразм вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан "Hazoraspnoma" маҳаллий газетасида "Мобил интернет қамрови яхшиланди" мавзусида мақола эълон қилинди. Унда жорий йилда Ҳазорасп туманида 7 та таянч станциялари ишга туширилгани ва 14 та мавжуд таянч станциялар модернизация қилингани ҳақида маълумот берилган.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
Шавкат Мирзиёев ҳамда Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументни очилиш маросимида иштирок этди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube