gisuz | Неотсортированное

Telegram-канал gisuz - O‘zkomnazorat

5444

O‘zbekiston Respublikasi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat bo‘yicha davlat inspeksiyasi Государственная инспекция по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан

Подписаться на канал

O‘zkomnazorat

📊#СТАТИСТИКА

📈Қайси ҳудудда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг юқори ўсиши
қайд этилди?

2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Навоий вилоятида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 434,5 млрд. сўмни ташкил этган.

📈Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 18,0 % га ошган. Ушбу хизмат тури бўйича энг юқори ўсиш суръати Кармана туманида (124,6 %) қайд этилган.


Ҳудудлар кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари:

⚡️Навоий шаҳри – 16,7 %
⚡️Зарафшон шаҳри – 17,4 %
⚡️Ғозғон шаҳри – 12,9 %
⚡️Конимех тумани – 14,5 %
⚡️Қизилтепа тумани – 17,7 %
⚡️Навбаҳор тумани – 18,5 %
⚡️Кармана тумани – 24,6 %
⚡️Нурота тумани – 16,3 %
⚡️Томди тумани – 13,0 %
⚡️Учқудуқ тумани – 16,8 %
⚡️Хатирчи тумани – 18,7 %.


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

We invite all US companies, that are planning to grow their business with us through minimizing tax and human resources related costs, to join Uzbekistan outsourcing conference in New York City on March 7, 2024.

The number of companies with foreign capital increased 20 times just within last two years, so you don't miss this opportunity to become the resident of IT Park Uzbekistan.

If you're interested in participating, please fill out the form, and we'll contact you shortly: https://lnkd.in/dcW2bCcV

#ITOutsourcing #BPO #UzbekistanIT #ITParkUzbekistan #NewYork #UzbekistanOutsourcingConference

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

📌«Ўзкомназорат» инспекциясида хотин-қизлар фаоллигини ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Prezident Shavkat Mirziyoyev IT-xizmatlar infratuzilmasi va eksportini rivojlantirishga oid takliflar taqdimoti bilan tanishdi.

#digital
#IT_eksport

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺digitaluz">Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 digital_uz_">Threads

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

💠Samarqand viloyati EMMX va O‘zkomnazorat inspeksiyasining Samarqand viloyati hududiy sho‘basi tomonidan hamkorlikda Samarqand viloyati Davlat bojxona boshqarmasi xodimlari uchun texnik o‘quv-seminari tashkil etildi.
Texnik o‘quv seminarida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-dekabrdagi “Radiochastota spektridan foydalanish sohasida ruxsat etish hamda radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalardan foydalanishni tartibga solish to‘g‘risida”gi 801-sonli qarorining 2-3-ilovalari atroflicha muhokama qilindi.

▶️Batafsil: https://cemc.uz/uz/hamkorlikda-oquv-seminari-tashkil-etildi

🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
Web I Telegram I Instagram I Facebook

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

#биласизми

📝 «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларида текширувларни ўтказиш тартиби ҳақида маълумот берамиз

Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари, текширувлар қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.


📹 Тўлиқ маълумотни видеода томоша қилинг

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Нодавлат таълим ташкилотлари ҳам савоб ҳам даромад имкониятидан фойдаланинг: ногиронлиги бўлган ёшларни ўқитиб, ишга жойланишига ёрдам беринг ва 35 миллион сўмгача субсидияни олинг!

Куни кеча Президентимиз ижтимоий ҳимоя масалаларида жуда кўп янги йўналишларни белгилаб бердилар. Яқинда имзолаб берган қарорларига кўра, битирувчиларини айнан АйТи хизматлари экспортерига ишга жойланишига эришган ўқув марказлари учун 25 миллион сўмгача, агар у ногирон бўлса 35 миллион сўмгача субсидия ажратилишини белгилаб бергандилар.

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, кўпроқ ёшларимизнинг келгуси ҳаётларида юқорироқ даромад топишларига биргаликда кўмаклашайлик!

IT таълим конференцияси видеосидан бу масалаларни батафсил тушуниб олишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=LSQmwJBJAp0

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари фойдаланувчилари диққатига!

“Ўзкомназорат” инспекцияси Жиззах вилояти ҳудудий шуъбаси бошлиғи в.б. Сирлиев Авазжон Мамарасулович томонидан, жорий йилнинг 27 февраль куни соат 11:00да Жиззах вилояти, Бунёдкор кўчаси, 51-уйда жойлашган “Бобур” МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилади.

Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.


📍Манзил: Жиззах шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 51-уй “Бобур” МФЙ биноси

📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлари:
+998 72 226-57-88.

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.

По приглашению Президента Российской Федерации Владимира Путина Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 21 февраля совершит рабочий визит в город Казань.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Соғлиғи, ҳаёти хавф остида бўлган, етим ва назоратсиз қолган болаларни қарамоғига олиш бўйича “ихтисослашган тутинган оила” тизими жорий этилади.

Тутинган оила махсус сертификатга эга 30 ёшга тўлган одамлар томонидан ташкил этилиб, унга 3-5 нафаргача болалар қабул қилинади.

Ихтисослашган 160 та таълим муассасасида босқичма-босқич “ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинади. Яъни, оғир касаллиги бор болаларга шу гуруҳларда қараш орқали, ота-оналарига ишлаши учун шароит яратиб берилади.

Ота-онасидан айрилган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши учун кўмаклашиш тизими ҳам ўзгаради. Эндиликда “Ёшларга ҳамроҳлик” дастури асосида бундай ёшларни қўллаб-қувватлаш 23 ёшгача этиб белгиланади (ҳозирда 18 ёш).

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

#ОАВ_биз_ҳақимизда

❗️Самарқандда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

📌 Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Инглиз тилини B2 (IELTS 5.5) ва ундан юқори даражада билган ёшларимизга юқори даромадли ишга киришларига Президентимиз томонидан яратилган қўшимча имконият: энди улар IT сертификатларини олишга ва ўқишга сарфлаган харажатларини тўлиқ 100 фоиз қоплаб олишлари мумкин бўлади.

Профессионал даражадаги сертификатларни олиш қийинлиги билан бирга анчагина қимматлигини ҳам инобатга олиб, инглиз тили сертификати бўлмаганларга ҳам аввалгидек 50 фоиз ўрнига 60 фоиз харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.

www.it-istedod.uz

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

🖥️ IT соҳасида ойига 1000 доллар даромад топаётган бухоролик ёшлар

23 ёшида фрилансер орқали 1500 доллар даромад топаётган Иброҳим Истамов:

“Дастлаб фрилансерлик орқали биринчи ишимни 50 долларга олганман. Ҳозирги кунда лойиҳаларимиз катта ва унинг ҳажмига қараб даромадим ҳам шунча ошиб бораверади. Ҳозирги кунда 20 минг долларлик имзоланган шартнома устида иш олиб боряпмиз. Ҳозирда ойлик даромадим 1200-1500 долларни ташкил этади. Шу билан бирга, киберхавфсизлик соҳасини ҳам ўрганяпман. Яқин йилларда ўз компаниямни ташкил қилиб, ойлик даромадимни 10 минг долларга етказиш ниятидаман”, – дейди Иброҳим Истамов.


📺 “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тайёрланган ушбу қизиқарли махсус кўрсатувни видеода тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Вилоятимизда IT компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга зарур шароитларни яратиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида IT-парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 47 тага етди. Ушбу корхоналарда 450 нафарга яқин ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Резидентларнинг 13 таси экспортёр корхоналар ҳисобланади. 2023 йил давомида вилоятдаги IT-парк резидентлари томонидан кўрсатилган жами хизматлар ҳажми 95 млрд сўмни ташкил этган бўлса, IT хизматларининг экспорти қарийб 2 млн долларга етди.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Урганч филиалида IT соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ёш дастурчилар билан учрашди. Вилоят ҳокими дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида тўхталиб, бир гуруҳ иқтидорли ёш дастурчилар ҳамда IT-паркнинг йирик экспортёр резидентларига ташаккурнома ва пул мукофотларини топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

#ОАВ_биз_ҳақимизда

📹 Аҳоли мурожаатлари ўзининг ижобий натижасини топмоқда


📌 Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

#ОАВ_биз_ҳақимизда

📹 Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда «Ўзкомназорат» инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шуъбалари ҳамкорлигида сайёр қабул ташкил этилди.

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

💻 Самарқандда тиббиёт муассасаларининг рақамлаштириш ҳолати мониторинг қилинди

👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

❗️Жомбой туманида радиоэлектрон воситаларидан ноқонуний фойдаланилишининг олди олинди

👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Президент Шавкат Мирзиёев IT-хизматлар инфратузилмаси ва экспортини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию инфраструктуры и экспорта IT-услуг.

#Mirziyoyev #taqdimot #IT #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий шуьбаси хамда "Ўзкомназорат" инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан жорий йилнинг 23 февраль куни соат 11:00да жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилади. 

Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.


📌Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шахри, "Баркамол авлод" биноси

📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлар:
+998 65 223-85-86

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Президентимиз "Келажак ўйинлари" халқаро мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этди

Президент нашей страны принял участие в церемонии открытия международного турнира "Игры будущего"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Ўзкомназорат" инспекцияси Қашқадарё вилоят ҳудудий шуъбаси бошлиғи томонидан жорий йилнинг
23 февраль куни соат 11:00да жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилади. 

Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.


📌Манзил: Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, Еттитом шаҳри, Туман ҳокимлиги биноси

📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлар:
+998 75 221-13-02

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

#ОАВ_биз_ҳақимизда

📹 Аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ер ости магистрал алоқа кабеллари давлат муҳофазасига олинган.

📃 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майда қабул қилинган 210-сон қарорига мувофиқ, магистраль алоқа кабелларининг ҳар икки томондан 2 метр қисми ҳимоя ҳудуди ҳисобланади.


‼️ Шу боис, мазкур ҳудудларда рухсатсиз барча турдаги ер қазиш-кўмиш ва турли шаклдаги қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади!

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

📲Уйингиздан чиқмаган ҳолда муаммонгизни ҳал этинг!

Ҳурматли фуқаролар агар сизда интернет, мобил алоқа, почта ва маҳаллий телефон, телевидение ва радио, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматларининг сифати юзасидан мурожаат, шикоят ёки таклифлар бўлса, "Ўзкомназорат" Инспекциясининг қисқа рақамли 1144 Ишонч телефони, "Алоқа назорати" телеграм гуруҳи ҳамда "Алоқа назорати" мобил иловасига мурожаат қилишингиз мумкин.


Мазкур қисқа рақам (1144) ҳафтанинг 7 кунида 24 соат давомида фуқаролар учун хизматидадир.


"Ўзкомназорат" Инспекцияси ва унинг ҳудудий шўъбалари барча мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш чораларини кўради.

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!

“Ўзкомназорат” инспекцияси Фарғона вилояти ҳудудий шуъбаси бошлиғи в.б Иброҳимов Бобирмирзо Нуриддин ўғли томонидан, жорий йилнинг 22 февраль куни соат 11:00да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар А.Жомий кўчаси, 6-уйда жойлашган “Дегрезлик” МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилади.

Агар Сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.

📍Манзил: Қўқон шаҳар А.Жомий кўчаси, 6-уй “Дегрезлик” МФЙ биноси

📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлари:
+998 73 244-50-00.
+998 73 244-48-48.

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Маълумки, ўтган йил июнь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган эди.

Ўтган даврда 10 дан ортиқ давлатнинг тажрибаси чуқур ўрганилди, ижтимоий хизмат бўйича мутахассис-экспертлар билан ҳамкорликда соҳанинг аҳволи ўрганилди.

Таҳлил ва ўрганишлар кўрсатганидек, одамлар ташвишини ичига кирмаган, ўзидан ўтказмаган эски тизим тубдан ўзгариши керак ва бу мураккаб, комплекс жараён.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

⚡️ Ingliz tili bo‘yicha B2 va undan yuqori darajaga ega bo‘lgan yoshlarning professional darajadagi xalqaro IT-sertifikatlarni olish hamda o‘qish xarajatlari to‘liq qoplab beriladi – Vazirlar mahkamasi qarori

Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro IT-sertifikatlarga ega yosh mutaxassislarni rag‘batlantirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida” 2024-yil 17-fevraldagi 95-son qarori qabul qilindi.

❗️Qarorga ko‘ra, 1-martdan boshlab:

🔴 Xalqaro IT-sertifikatlarga ega yoshlarning o‘qishi hamda ushbu sertifikatlarni olish uchun sarf qilgan xarajatlarining 60 foizgacha bo‘lgan qismini qoplab beriladi.

🔴 Shuningdek, ingliz tili bo‘yicha B2 va undan yuqori darajaga ega bo‘lgan yoshlarning professional darajadagi xalqaro IT-sertifikatlarni olish hamda o‘qish xarajatlarini to‘liq qoplab berish belgilandi.

🔴 Bunda yoshlar xalqaro IT-sertifikatlarni olish xarajatlarini qoplab berish bo‘yicha Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) orqali elektron tarzda ariza yuboradi.


Batafsil: 👉 https://digital.uz/news/view/6060/

#digital
#qaror

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺digitaluz">Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 digital_uz_">Threads

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!

“Ўзкомназорат” инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий шуъбаси бошлиғи в.б Раджапов Зохиджон Мадрахимович томонидан биносида жорий йил 20 февраль куни соат 10:00да Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Х.Дўстлиги кўчаси, 25-уй, Рақамли технологиялар ўқув маркази биносида сайёр қабул ўтказилади.

Агар Сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.

📍Манзил: Хонқа тумани, “Жаннатмакон” маҳалласи, Х.Дўстлиги кўчаси, 25-уйда жойлашган Рақамли технологиялар ўқув маркази.

📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлари:
+998 62 225-68-54.
+998 97 513-34-33.

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

Инглиз тилида бемалол С1 даражада сўзлашадиган ёшларимиз ишсиз қолмаслиги аниқ, масофавий хизмат кўрсатишга етарли малакага эга бўлсалар ўз маҳаллаларида яшаб, бемалол юқори даромад топишлари мумкин бўлади

Оддий мисол, Linkedinда ҳозирнинг ўзида масофадан ишлаш мумкин бўлган ярим миллиондан ортиқ вакансия жойланган, уларнинг деярли ярми бошланғич лавозимлардир.

Дубайдаги конференцияда АйТи соҳасига Президентимиз Фармонлари билан яратилган шароитларни эшитиб, ўз аутсорсини Ўзбекистондан амалга оширмоқчи бўлган компаниялар ҳам демография яхши бўлгани билан мамлакатимиздаги ёшларнинг билим ва кўникмалари билан қизиқдилар.

Шунинг учун юқори даромад топиш ниятидаги ёшларимиз вақтларини имкони борича чет тилларини, АйТи ва бошқа масофадан амалга ошириш мумкин бўлган касбларни ўрганишга ҳамда кўнгилочар ижтимоий тармоқлар ўрнига иш топиш ва профессионал ривожланишга фойдалироқ бўлган Linkedinга кўпроқ сарфлашга қаратишлари муҳим.

Читать полностью…

O‘zkomnazorat

🌐 O‘zbekiston mobil internet tezligi bo‘yicha 2023-yil boshidan joriy yil yanvar oyiga qadar 32 pog‘onaga yuqoriladi

💬 Ookla kompaniyasining speedtest.net servisi 2024-yil yanvar oyi natijalariga oid yangi ma’lumotlarni e’lon qildi. Unga ko‘ra, mamlakat mobil internet tezligi bo‘yicha 4 pog‘ona yuqorilab, o‘sish qayt etdi.

📈 Bu bilan O‘zbekiston 2023-yilning boshidan joriy yil holatiga ko‘ra, 32 pog‘ona yuqoriladi.


Mamlakatda yanvar oyida mobil internet orqali o‘rtacha yuklab olish tezligi 26,97 Mbit/s, yuklash tezligi esa 11,25 Mbit/s ni tashkil qildi. Shuningdek, simli internet tezligi  (Fixed Broadband) esa o‘rtacha 59,07 Mbit/s ni tashkil etdi hamda reytingda 2023-yil boshidan bugungi kun holatiga ko‘ra, ikki pog‘ona yuqoriladi.

#digital
#speedtest

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺digitaluz">Youtube 🐦 X 🌐 LinkedIn 🐦 digital_uz_">Threads

Читать полностью…
Подписаться на канал