O‘zbekiston Respublikasi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat bo‘yicha davlat inspeksiyasi Государственная инспекция по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан
#биласизми
📌 Телекоммуникациялар — белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар, видео ёки ахборотнинг бошқа турлари кўринишидаги сигналларни ўтказгичли, радио, оптик ёки бошқа электромагнит тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш ҳисобланади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
⚡️Сурхондарё вилоятининг соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларида мониторинг тадбирлари ўтказилди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📌 Янги қурилишлар, шаҳарларни, аҳоли яшайдиган бошқа жойларни ва алоҳида биноларни реконструкция қилиш, йўллар ва кўприкларни қайта қуриш, қишлоқ хўжалиги далаларини қайта режалаштириш сабабли алоқа коммуникацияларини қайта қуриш ва ўтказиш асосий қурилиш ёки ишларни амалга ошириш ишларини ташкил этувчилар, ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер эгаларининг капитал қўйилмалари ва моддий ресурслари ҳисобидан алоқа коммуникациялари ва иншоотлари эгалари билан келишган ҳолда техник шартлар бўйича амалга оширилади.
Мавжуд алоқа коммуникациялари ва иншоотларини ушбу коммуникация ва иншоотлар эгалари билан келишмасдан бошқа жойга кўчириш тақиқланади.
✔️Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
📌 Иншоотлар қурилишида телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади
Кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг аризаси бўлганда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бинода мавжуд инфратузилмадан беғараз фойдаланиш имконияти яратилади. Операторларга телекоммуникация инфратузилмаси объектларидан биргаликда фойдаланишга рухсат берилади.
👉 Батафсил
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
❗️Ер ости кабел линиялари трассаларида — чуқурлар қазиш, йўллардан вақтинча бурилиш жойлари очиш, транспорт ўтадиган йўлни ёпиш ва сув ўтказиш учун ер қазиш, далаларни текислаш, қозиқ қоқиш, тўсиқ учун тирговуч ўрнатиш, тупроқ намунасини олиш, турли мақсадлар учун хандақлар қазишни амалга ошириш учун алоқа коммуникациялари эгаларининг ёзма равишдаги розилиги олиниши керак.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Қандай қилиб ахборот технологиялари ва телекоммуникация соҳасида муваффақиятли мутахассис бўлиш мумкин?
"Ўзкомназорат" Инспекцияси ходими иш фаолиятини энди бошлаётган мутахассислар учун тавсиялар берди.
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Ўзбекистонда пенсияни тўхтатиб туриш учун онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимида яна бир қулайлик яратилди.
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📃 Оператор ва провайдерларнинг мажбуриятлари ҳақида биласизми?
✔️телекоммуникация соҳасидаги фаолиятни лицензиядаги шартларга ва белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга ошириш;
✔️кўрсатилаётган хизматлар сифати белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;
✔️телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарлар сир тутилишига риоя қилиш;
✔️хизматлар кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги, шу жумладан телекоммуникация хизматлари тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги батафсил ахборотни фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш;
✔️телекоммуникация хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, шунингдек хизматлар кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизматлар кўрсатмаганлик оқибатида фойдаланувчиларга етказилган зарарларни қонунчиликка мувофиқ қоплаш.
📌 "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси
📲 "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали ишонч телефонларининг фаолияти мониторинг қилинди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Қашқадарёда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ҳолати мониторинг қилинди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
“Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига
—
Участникам международной конференции «Джадиды: национальное самосознание, идеи независимости и государственности»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#bilasizmi
📌 Электрон тижорат — бу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тадбиркорлик фаолияти доирасида ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон савдо майдончаси орқали тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган олди-сотди ҳаракати ҳисобланади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💣 60 сония: "Ўзкомназорат"да ҳафталик дайжест
Инспекция фаолияти ва соҳага оид янгиликлар ҳақида гапирамиз.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
✨ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муборак бўлсин!
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президентимиз томонидан соҳамиз учун яратилган шароитлар туфайли 11 ой якунлари бўйича хизматлар орасида энг юқори ўсиш суръати айнан алоқа ва ахборотлаштириш хизматларида кузатилди - 124,3 фоиз.
Эспортни ошириш йўналишида бугунги кунда IT Parkнинг 550дан ортиқ резиденти экспортер сифатида рўйхатдан ўтказилган ва йил якунига 300 млн доллардан ортиқ IT/BPO хизматлари экспорти бўлиши кутилаяпти, яъни ўтган йилгидан 2 баробардан ортиқ. Бундай экспортерларнинг баъзилари билан ушбу видеолавҳада танишиш мумкин.
Бу каби хизматлар экспорти билан шуғулланадиган компанияларда ишлаш учун эса ёшларимиз чет тилларини ва ахборот технологияларини янада яхшироқ ўзлаштиришлари муҳим. Ёшларимиз интернетда ўзлари мустақил бепул ресурслардан ўрганишда қийналсалар, бу каби қўшимча билим ва кўникмаларни ўрганиш учун IT таълим резидентлари имкониятларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
https://www.education.it-park.uz/
https://uzbekcoders.uz/
https://www.it-istedod.uz/
📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда "Ўзкомназорат" Инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шуъбалари мутасаддилари иштирокида жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 11:00да Қоровулбозор туманида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилади.
Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.
📍 Манзил: Қоровулбозор тумани Буюк Ипак йўли кўчаси 4-уй "Бухоро нефтьгазпармалаш"АЖ биноси
📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлар:
+998 65 223-85-86
+998 65 224-01-11
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
📆 11 - 15 декабрь кунлари "Ўзкомназорат" Инспекцияси фаолиятида амалга оширилган асосий воқеалар дайжести
#дайжест
🔹Кўрсатилаётган почта хизматларининг сифатига бўлган талаблар юзасидан семинар ташкил этилди
🔹 Қашқадарёда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ҳолати мониторинг қилинди
🔷 "Ўзкомназорат" Инспекциясининг Навоий вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан вилоятда шиша толали алоқа кабелларига зарар етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида "Oltin vodiy" маҳаллий газетасида мақола чоп этилди
🔷 "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали ишонч телефонларининг фаолияти мониторинг қилинди
🔷 Оператор ва провайдерларнинг мажбуриятлари ҳақида биласизми?
🔷 Ўзбекистонда пенсияни тўхтатиб туриш учун онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди
🔷 Қандай қилиб ахборот технологиялари ва телекоммуникация соҳасида муваффақиятли мутахассис бўлиш мумкин?
🔷 Иншоотлар қурилишида телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
✅ ЎЗКОМНАЗОРАТ: қиш мавсумини беталофат ўтказайлик
📃 ХАБАР ГАЗEТАСИНИНГ 50-СОНИ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию автомобилестроения и сельскохозяйственного машиностроения.
#Mirziyoyev #taqdimot #avtomobilsozlik #mashinasozlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📦Почта алоқаси хизматлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлов почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмасини қабул қилиш ёки топшириш жойида даъво қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📣 Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг Хоразм вилоят ҳудудий шуъбаси бошлиғи в.б. Раджапов Зохиджон Мадрахимович иштирокида жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 09:00да Урганч шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилади.
Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулга ташриф буюринг.
📍 Манзил: Урганч шаҳри, “Гулчилар” маҳалласи, И.Каримов кўчаси, 63-уйда жойлашган Урганч шаҳар телекоммуникация боғламаси биносида.
📲 Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлар:
+998 62 225-68-54
+998 62 225-21-24
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева 12 декабря состоялось видеоселекторное совещание, на котором обсужден ход выполнения задач по устойчивому проведению зимнего сезона.
#Mirziyoyev #videoselektor #qish #energetika
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📃 "Ўзкомназорат" Инспекциясининг Навоий вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан вилоятда шиша толали алоқа кабелларига зарар етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида "Oltin vodiy" маҳаллий газетасида мақола чоп этилди.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
#bilasizmi
📌 IP-телевидение — телевидение, видео, аудио, матн, графика ва шу каби бошқа маълумотлар, IP протоколи асосидаги тармоқлар таъминланадиган, сифат, хавфсизлик, интерактивлик ва ишончлиликнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш мақсадида бошқариладиган мультимедиа хизматлари ҳисобланади.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📬📦 Кўрсатилаётган почта хизматларининг сифатига бўлган талаблар юзасидан семинар ташкил этилди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📣 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!
Барчангизни ушбу сана муносабати билан самимий табриклаймиз.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
📆 4 - 8 декабрь кунлари "Ўзкомназорат" Инспекцияси фаолиятида амалга оширилган асосий воқеалар дайжести
#дайжест
🔵 Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартиби қандай?
🔵 Навоий вилоятининг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган Учқудуқ туманида фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва уларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди
🔵 Бухорода киберхавфсизлик бўйича ўқув-семинари ташкил этилди
🔵 Халқаро IT сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш бўйича “IT-истедод” портали ишга туширилди
🔵 Самарқанднинг олис ҳудудларида мобил алоқа сифати яхшиланмоқда
🔵 Жиззах шаҳрида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланиб келаётган МЧЖ аниқланди
🔵 Тошкентда “Давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари” бўйича халқаро давра суҳбати ташкил этилди. Унда "Ўзкомназорат" Инспекцияси ходимлари ҳам қатнашди
🔵 Самарқандда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди
🔵 "Ўзкомназорат" Инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
🔵 Андижонда ахборот коммуникация технологиялари орқали сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг жорий ҳолати ўрганилди
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram| Youtube
📖 8 декабрь — Конституция куни умумхалқ байрами муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бунга 30 апрель куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди.
Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 155 тага, ундаги нормалар эса 434 тага ошди. Конституция 65 фоизга янгиланди.
Конституция — халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, обод ва фаровон жамият барпо этишда мустаҳкам пойдевордир.
"Ўзкомназорат" Инспекцияси барчангизни 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги билан табриклаймиз!
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube
💻 Андижонда ахборот коммуникация технологиялари орқали сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг жорий ҳолати ўрганилди
👉 Батафсил: GIS.UZ
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube