📝МЕНИ ЎГАЙ ДЕМАНГ...
ЁХУД 3 БОЛАГА ОНАЛИК ҚИЛГАН АЁЛ ҚИСМАТИ...( ҚАЙТАР ДУНЁ )
Баъзан одамлардан "ўгай она ундай, ўгай она бундай" деган гапларни эшитганимда, юрак-бағрим тилкаланиб кетади. Чунки ўгай она деган, эшитган қулоққа наштардай ботадиган сўз менга ҳам тегишли. Қисматимда бировнинг фарзандларига оналик қилиш битилган экан. Аммо улар мен учун биров, бегона эмас...
Ота-онам танлаган йигитга турмушга чиқдим. Эл қатори яшай бошладик. Тўйимиздан уч ой ўтиб, менда ҳомиладорлик аломатлари сезила бошлади. Бироқ кўп ўтмай шодлигимиз ярмида узилиб қолди. Ҳомила ичимда нобуд бўлган экан. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан уни олиб ташлашди. Кўп қийналдим. Уйга қайтганимда менга нисбатан муносабат ўзгаргандай эди. Қайнонам, қайинэгачиларимнинг хатти-ҳаракатидан оғриниб, "Битта боласи тушган мен эмас-ку! Худо хоҳласа, ҳали этак-этак фарзандлар кўраман. Ҳомилам нобуд бўлиб, шунча азоб чекишни ўзим хоҳлаганим йўқ-ку!" деб ўйлардим.
Орадан бироз фурсат ўтиб, турмуш ўртоғим айтган аччиқ ҳақиқат мени тамоман гангитиб қўйди:
Зиёда, сен кучли аёлсан. Ўзингни қўлга ол. Энди... биз... бошқа... фарзанд кўролмас эканмиз. Шунинг учун ҳомиланг нобуд бўлган экан. Нима бўлганда ҳам мен сендан ўзгасини демайман. Сен кўз очиб кўрганимсан. Ҳамиша менга суянишингни, мен учун қадрли эканингни ҳис этиб яшашингни истайман.
У қанчалик меҳр-муҳаббат ва самимият билан сўзламасин, менга маломатдай туюларди. Гўё юрагим уришдан тўхтаб қолгандай, дунё зимистонга айланганди. Кун-у тун туз тотмай йиғлардим. Қўлим ишга бормас, кўзларимга уйқу инмасди.
Дардим борасида кўринмаган шифокору табиблар қолмади. Натижа йўқ эди. Қайнонам иккимизни ажратиб юборишга уринарди. Аммо Ҳамид акам ҳеч унамади. Укасининг қатъий туриб олганини кўрган қайноғам эрта-индин кўзи ёрийдиган овсинимнинг боласини бизга бермоқчи бўлди. Овсиним билан қайнонам кўп қаршиликлар қилишди, лекин қайноғам айтганида туриб олди.
Чақалоқни туғруқхонадан тўғри уйимизга олиб келдик. Ўшандаги хурсандчилигимиз, севинчимизни тасвирлашга тил ожиз. Фарзандимни бор меҳрим, муҳаббатим билан парвариш қила бошладим. Уйимизга хушнудлик, чароғонлик олиб келгани учун унга Хушнуджон деб исм қўйдик. Дўмбоққина бўлиб бораётган Хушнуджонимга қараб, бахт таъмини туярдим. Ўзимни энг саодатли аёл деб ҳисоблардим.
Аммо ҳануз қайнонамнинг менга муносабати яхши эмасди. Овсинимни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Турмуш ўртоғим: "Уларга парво қилма. Лекин ҳар доим ҳурмат-иззатини жойига қўй. Айниқса, акамнинг кўнглини оғритма. Унинг шарофати, меҳрибончилиги билан фарзандли бўлдик, бағримиз тўлди", деб тез-тез таъкидлаб турарди. Аслида мен эримнинг барча қавму қариндошларини, айниқса, ота-онаси ва акасини қаттиқ ҳурмат қилардим. Йиллар елдек елиб,Хушнуджонимиз мактаб ёшига етди. Уни 1- синфга олиб борган куним ҳеч эсимдан чиқмайди. Жажжи қўлчалари билан портфелчасини маҳакам ушлаб,атрофга ҳайрат билан қийқириб қарарди. Лекни бахтни Худойим менга омонат берган экан... Овсиним арзимаган баҳона билан жанжал кўтарди-ю, Хушнуджонни... мендан қайтариб олди.
Энди у уйда мени ушлаб турадиган ҳеч нарса қолмаганди. Ўн йиллик меҳнатим, тортган машаққату азобларимни ўша хонадонга ташлаб, ота уйимга қайтдим.
Иш жойимни ўзгартирдим. Барибир ярим тунда уйқусиз кўзларим дардини болишдан ўзга билмасди. Иложим йўқ, кўнишим керак, тақдиримда шу ёзуқ бор экан. Бувим раҳматли: "Осмондан келганини ер, Аллоҳдан келганини бандаси кўтаради" дегувчи эдилар. Ажрашганимиздан икки йил ўтиб, собиқ эрим уйланди. Бир маҳалладан бўлганимиз сабаб,унинг уйига бегона жувон кириб-чиқишига кўзим тушса, ичимдан зил кетардим.Совчилар келар, аммо мен бошқа турмуш қуришни истамасдим.Бироқ собиқ эримнинг хотини ҳомиладорлигини эшитдиму, мен ҳам тезроқ турмушга чиқиб,узоқроққа кетишни истадим.Икки-уч қишлоқ нарида яшайдиган,хотини оламдан ўтган, уч боласи билан қолган эркакдан келган совчиларга розилик бердим.Йигит ўқимишли, ўқитувчи эди.Кўришдик. Бир-биримизга маъқул келдик. Никоҳландик.Унинг болалари билан тил топишиш осон кечмади.
Шунга қарамай, собиқ
турмушимдагиларнинг, айниқса, овсинимнинг олдида юзим ёруғ бўлиши учун барчасига чидадим, сабр билан синовни енгдим.
☪ 2021-йил
🗓 8 - Май
🍃 Шанба 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:42 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:12 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:24 🕰
🌇 АСР - 17:21 🕰
🌆 ШОМ - 19:29 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:57 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
☪ 2021-йил
🗓 7 - Май
🍃 ЖУМА 🌙
Аййомингиз Муборак
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:43 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:13 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:24 🕰
🌇 АСР - 17:20 🕰
🌆 ШОМ - 19:28 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:56 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
дилар... *** Шу
хотираларни эслаб ишим ҳам
якунига етганини сезмай
қолибман. Тезроқ уйга борсам
эди деган ҳаёлда йўлга чиқдим.
Уйга етиб келсам ҳар доимгидек
ҳамма ухлаган. Айвондаги столда
эса устига сочиқ ёпилган косада
бироз совуброқ қолган бўлсада
овқат турарди. Бу аниқ
синглимнинг, меҳрибон
Фариштамнинг иши эди!!!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Do'stlaringizga xam ulashung...
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
GAVHARIM!!! [Hikoya]
Кўпинча ишдан ярим кечада,
ҳамма ширин уйқуга кетганда
келаман уйга. Шу сабабли
эрталаб ҳаммадан кейин
уйғонаман ва ҳаммадан кейин
нонушта қиламан. Уйқудан туриб
кўчага чиқсам синглим
ҳовлидаги супада мани
уйғонишимни кутиб ўтирган
бўлади. Мани кўриши билан
ўрнидан туриб ошхона тарафга
кетади. Ювиниб дастурхон
қаршисига келгунимча нонуштам
тайёр туради ҳар сафар. Ёлғиз
овқатланишимни ҳоҳламасдан
нонушта қилиб бўлгунимча ҳеч
нарса емаса ҳам ман билан бирга
ўтиради. Меҳрим жўшиб кетади
ҳар сафар. Овқатланиб бўлишим
билан дастурхонни
йиғиштиришга тушади. -Ўзим
йиғиштирволаман,- дейишимга
қарамай бир зумда супадаги стол
усти саранжомланади. -Мусичага
ўхшайсан-а...?- дея ўйлайман
ҳаёлан. Ишга кетаётиб эса "Пул
керакми, Гавхар?” деб сўрасам: -
Йўқ, берган пуллариз йиғилиб
ётибди, пулим бор. -Ёқтирган
нарсаларинга ишлат дедимку,
ишлатавермайсанми? -Сиз ярим
кечагача қийналиб топган
пулизни бир неча минутда
ишлатиб юборишга кўзим
қиймайди, -деб жавоб беради. -
Ҳа майли, ман кетдим. -Яхши
бориб келинг... Ҳар куни шу
сўзлар билан ишга кузатиб қўяди
мани... Беш ўғил ичида ягона қиз
бўлгани учун дадамлар Гавҳарой
деб исм қўйганлар. Кўчага
чиқарканман беихтиёр ҳаёлим
бир йил аввалги хотиралар сари
кетади... *** -Ойи, нимагадир шу
кунларда бошим қаттиқ
оғрияпти,- деди синглим бир
куни кечки овқатдан кейин. -
Нимага оғрийди, қуёшда кўп
юрмадингми? -Йўқ, чиқмаяпман
офтобга. -Ҳа майли, эртага
докторга бориб келамиз...
Эртасига ишдан келсам онамлар
ухламай ўтирган эканлар. -
Ассаломалейкум, нега ухламай
ўтирибсиз? -Ваалейкум
ассалом... Уйқим келмади.
Тушкун ҳолатда эдилар. -Нима
бўлди, докторга бордингизми? -
Ҳа, бордик... -Хўш, нима
дейишди? -Жиддийроқ
қаратинглар деб шаҳар
поликлиникасига қогоз ёзиб
беришди. Эртага ўша ёққа
борамиз, шунга юрагим ғаш
бўлиб ўтирибман. Кириб ухлай
қол, чарчагансан... Юрагимга
қўркув ўрмалади. Анча вақтгача
ухлолмай ётдим. Эртасига онам
барвақт уйғотдилар: -Турақол,
бугун ҳамма қатори овқатлан,
Гавҳар билан шифохонага
кетаяпмиз... Ўша куни ишхонада
қўлим ишга бормади. Кун бўйи
"Ишқилиб яхши хабар билан
келишсинда..." деб юрдим.
Кечқурун ҳар доимгидек
алламаҳалда уйга келсам, ҳамма
уйғоқ! Бувимлар хам келган. "Эй,
Худо!" дея кўришдим ҳамма
билан. -Тинчликми, доктор нима
деди? -биринчи берган саволим
шу булди. Эътибор берсам
онамнинг кўзлари ёшланган.
Йўк! Ҳаммани кўзида ёш
кўринди. Қўрқиб кетдим: -Нима
бўлди ойи?! Ойим тутила-тутила:
-Синглингни бошида ўсимта бор
экан...-дедилар. Синглимни
хонаси томон шайландим. -
Кирма! Ухлаяпти. Хали ўзига
билдирмадим, - деб тўхтатдилар.
Кўзимдан ёш қуйилиб келарди...
-Ўзингни бос болам, ҳаммаси
яхши бўлади, ҳаммаси қодир
Аллоҳдан, -дея қалтироқ товушда
юпанч бердилар бувижоним.
Тилим сўзга келмасди. Оёқларим
кўчага бошлади. Ҳоли жойга
бориб алам билан йиғладим: -
Қайси гуноҳлари учун??? Ёлгиз
синглимни қайси гуноҳлари учун
бу дардни бердинг, эй Худо???
Қанча синовинг бўлса мани
синамайсанми? Синглим ҳали
очилмаган ғунчаку!!! Ўн еттига
қадам қўйдику Худойим!
Илтимос ундай қилма... Ҳали
умримда бунчалик
йиғламагандим йигит бошим
билан. Уйга қайтсам укаларим
ухлаб қолган. Дадам, онам ва
бувижоним эса ҳалиям уйғоқ. -
Эртагаёқ Гавҳарни шифохонага
ётқизишни ҳаракатини қиламиз,
-дедилар онам. Ўша кундан
бошлаб ман ташқи дунёдан
узилиб қолдим гўёки.
Ишхонадагилар ҳайрон,
ҳазилкаш, қитмир Файзуллоҳ
қандайдир бир кун ичида ғойиб
бўлганди. Бу орада синглимни
шифохонага ёткиздик. Уни
операция қилишадиган
бўлишди! Даҳшат эди бу!
Эндигина ўн еттига қадам қўйган
қизалоқни бошига тиғ
теккизишади! Бунчалар
бешафқатсан ҳаёт?! Операцияга
қадар муолажа олиши керак эди.
Бир кун ишдан қолиб синглимни
кўргани бордим... Касалхонани
ҳайбатидан одамни танаси
жимирлар эди. ТТЗдаги
Нейрохирургия маркази.
Қўнғироқ қилиб келганимни
айтдим синглимга. -Ҳозир
чиқаман,- деди. Юрак уришим
тезлашди. "Қаерларга келиб
қолдинг, Фариштам" дея
ҳаёлимдан ўтказдим. Касалхона
эшигидан синглим кўринди.
Ичимдан нимадир тошиб
келарди. Ёнимга келиб манга
ЗАЛЗАЛА” сураси
(Мадина, 8 оят)
1. Изаа зулзилатил арзу зилзаалаҳаа;
2. Ва ахрожатил арзу асқолаҳаа;
3. Ва қолал инсаану маа лаҳа;
4. Явма'изин туҳаддису ахбароҳаа;
5. Бианна Роббака авҳаа лаҳаа;
6. Явма'изий ясдурун наасу аштатал лиюров аъмалаҳум;
7. Фамай яъмал мисқола зарротин хойрой яроҳ;
8. Ва май яъмал мисқола зарротин шаррой яроҳ.
@Fotixa_surasi_uchun
/////////////////////////////////////
☪ 2021-йил
🗓 5 - Май
🍃 Чоршанба 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:46 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:15 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:25 🕰
🌇 АСР - 17:19 🕰
🌆 ШОМ - 19:26 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:53 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
Ушбу ҳикояни донишмандлардан бири сўзлаб берди.
Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
- "Маҳзунлигингиз сабаби недандир?" деб сўрадим.
У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриётингиз йуқми?
У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
Донишманд ҳикоясида давом этиб деди:
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
У:
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, - деди.
Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, - деб сўрадим.
У:
- Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
Мен:
- Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам.
Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- «Ҳозир аҳволингиз қандай?» , деб сўрадим.
У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди.
Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
Донишманд ўз қовлида давом этиб деди:
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан.
Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Do'stlaringizga xam ulashung..
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
Ибрат учун ҳамма ўқисин...
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....
Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Fotixa_surasi_uchun
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☝️ҚИЁМАТ КУНИ ЎҒЛИНГИЗ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ТУРИБ:
– Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.
☝️ЛЕКИН ҚИЁМАТ КУНИ:
– Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! деб даъво қилиши аниқдир.
☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
тир, иссиқ нон, райҳон ва яна нималарнингдир ёқимли иси келар эди. Аммаси Самарқандда яшайди. Энди у ерга қандай боради? Бувижони ўлганида, аммаси мошинда келдим деганди, аммо поезда арзонроқ девди. Унга чиқволса эди. Аммасини топарди. Сурайё ўрнидан туриб, этакларини қоқди-да сураб, суриштириб вокзал томон йўл олди. Аммо кечга томон қизалоқни вокзалда милиция ушлаб, қаерга нима учун кетаётганлигини сўради. Ундан тайинли жавоб олаолмагач, милиция таянч пунктига олиб келди.
Эрталаб, пунктга келган дадасини кўриб Сурайё ўзини унинг багрига отди.
- Ха, қизим , нега ундай қилдинг. Сарвар уйқусизликдан қизарган кўзларини унга тикди. Юзини отасининг кўкрагига яширган Сурайё миқ этмади. Сарвар қанчалик уринмасин, қизидан гап ололмагач, ишга кеч қолаётганини айтиб, шоша –пиша уйдан чиқиб кетди. Онаси билан ёлғиз қолган Сурайё ундан кўзини олиб қочар экан, дастурхон учини ўйнаганича жим ўтирар эди.
-Оғзингга қатиқ увитганмисан, нимага қочиб кетдинг. Ман билан дадангни ўйладингми. Кечаси билан ухламадик, ер ютгур. Нимага қочдинг деяпман, ифлос. Ўлингга куяй. Қўшнилар олдида шарманда қилдинг-ку, жувонмарг бўлгур.
Сурайё бу сафар юзига, бошига тушаётган калтаклардан хатто ўзини химоя қилишга уринмади ҳам…
Шу воқеадан сўнг хаёли паришон бўлиб қолган Сурайё, тез-тез бир нуқтага тикилганича қотиб қоладиган бўлиб қолди. Бу сафар хам укасини ўйнатгани кўчага олиб чиқиб, уйлари олдида газ қувури учун ковланган чуқур ёнида, унга тўлиб қолган лойқа сувга тикилганича ўтирар эди. Собиржон сувга кесак отиб ўйнар экан, сув юзида сузиб юрган ялтироқ қоғоз унинг диққатини тортди. Ерда ётган чўпни олиб, қогозни тутишга ҳаракат қила бошлади. Сурайё укасининг сувга бехосдан шалоплаб тушаганидан чўчиб тушди.
-Собир, Собир… Қўлингни бер.
Сувда бир кўриниб, бир кўринмай қолаётган укасининг куйлагидан ушлаш учун энгашган эди, нам тупроқ гавдасининг оғирлиги остида уваланиб, ўзи хам сувга қулаб тушди. Совуқ сув баданига наштар мисол санчилди.
-Ёрдам берингла-а-р…
Сурайё жонҳолатда сув юзига қалқиб чиқар экан, Собиржонни сув юзида кўрмади.
- Соби-и-р..
Унинг сўнгги бор қичқириги уфққа бош қўяётган қуёш нурлари билан биргаликда хавога сингиб кетди. Чуқур олдида ёрдамга чақираётган қўшни аёлнинг додлаши-ю, болаларнинг қий-чувигина бир неча сония олдин шу ерда даҳшатли воқеа юз берганидан далолат бериб турарди, холос.
Мурғак Собиржон ва қизининг жонсиз гавдаларинини кўрган Тожинисо ақлдан озишига сал қолди. Дам ўғлини, дам қизининг совиб бораётган таналарини қучоқлар экан, бирдан кўзи Сурайёнинг оғзи четидан сизиб, оқиб тушаётган қонга тушди. Худди қизи уйғониб кетадигандек, авайлаб қонни енги билан артди. Кўксидан отилиб чиқаётган фарёдни тўхта олмади.
-Сени қарғамай ман ўлай, сенлар ўлганича мен ўлсам бўлмасмиди?! Худойим мани жонимни олса бўлмасмиди?! Э, Худо…
Эрта кўкламнинг илиқ ёмғири томчилай бошлади. Баҳор чечаклари мисол қисқа умр кўрган мурғак қалблар учун осмонам қўшилиб йиғламоқда эди, гуё...
@Fotixa_surasi_uchun
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Do'stlaringizga xam ulashung...
ҚАРҒИШ
(Хикоя)
Тожинисо кўз ёшларини енги билан артаётган қизига қараб супургини отди.
- Хай, хай келин, қиз болани қарғаманг, фаришта ҳар бир гапга омин дейди-я, болангизга ўлим тилагунча, унга умр, ризқ тиланг, айланай.
Сорихон ая ерда ётган супургини олиб, чеккага қўйди. -Сурайё хали ёш, эндигина 12 га тўлган бўлса, болада, хали ўйнагиси келади.
- Ўйнамай ўлсин. Кўчада ликкилаганича ховли супуришни ўргансин. Тенқурларидан бўйи баланд-у, худойим бунга заррача ақл бермаган. Тожинисо хеч хам жахлидан тушай демасди.
- Бўлди келин, хали белимда қувватим, қўлимда кучим бор. Болани тинч қўйинг. Келинг, шу ховлини ўзим супура қолай.
Сорихон ая қўлига супурги олди.
- Э, қўйинг ая. Атайин қилаяпсизми? Хали замон ўғлиз ишдан келади-да, мени ёмон кўрсатмоқчисиз?. Ойда йилда бир кўчага чиқсам, шунга ҳам ғурватми?
- Келин мен сизга хеч нарса деяётганим йўқ-ку. Кўчага хам чиқманг демайман, лекин кунда аҳвол шу. Бечора Сурайёни хам қон қилвордингиз. Бола бечора муштдай бўлиб кир ювсинми, ховли супурсинми ё укасига қарасинми? Худойим ишқилиб инсофингизни берсин? Сорихон ая четда мўлтираб турган неварасига қаради-да, индамай ховли супуришга тушди.
- Биламан , мени бошдан бош ёмон кўрасиз. Ўтирсам ўпоқ, юрсам супоқман. Барингни орқангдан ифлосингни тозалаб, индамай юрибманку, яна нима?
Келининг баттар жазаваси тутаётганини кўрган Сорихон ая супургини четга қўйиб, хонаси томон йўналди. Қайнанасининг индамай уйга кирганини кўрган Тожинисо энди аламини қизидан олди.
- Ҳа, жувонмарг бўлгур. Қилғиликни қилиб қўйиб, нимага бақраясан. У бора солиб қизининг юзига тарсаки туширди. Яна шапати тушишидан қўрқиб,юзини кафти билан яшириб ўтириб олган қизини дуч келган жойидан урар экан, унинг «Аяжон бўлди, энди хечам кўчага чиқмайман» деган гаплари хам қулоғига кирмас эди. Неварасининг чинқириб йиғлаганини эшитган Сорихон ая чидай олмади, уйдан чиқиб, келининг қўлига ёпишди.
- Хай келин, болани урманг. Урманг деяпман. Эсингизни еганмисиз унда нима айб?
- Қочинг. Сиз уни талтайтириб юбордингиз.
Уйдан ховлидаги шовқин сурондан ўйғониб йиғлаган Собиржоннинг овози эшитилди.
- Бор укангга қара. Яна айтганимни қилмасанг ўлдираман. Тожинисо қайнонасининг қўлидан юлқиниб чиқди-да, шахд билан ўз уйига кириб кетди.
Кечқурун Сурайё овқатга хам қарамади. Бувисининг қистови билан бир- икки қошиқ шўрвани зурға ичди. Бошим оғрияпти, ётгим келаяпти деб, кўрпачага чўзилди.
-Тур болажоним, жойингга ётақол. Сорихон ая неварасидан хавотирланиб, унга ўз хонасига жой солди. Устига кўрпани авайлаб ёпар экан, бир зумда пайдо бўлган кўзи остидаги қора сояларни кўриб, юраги сиқилди. шу куни Сурайё туни билан алаҳсираб чиқди. Неварасининг ўт бўлиб ёнаётган пешонасига қўлини қўйган Сорихон ая, ўғлини уйғотишга шошилди. Чақирилган «Тез ёрдам» шифокори қизчани кўриб бўлгач, елка қисди. Ўзига термулиб турган Сорихон ая, Тожинисо, Сарварларга:
- Тушунмадим. Қизингиз соппа-соғ. Унда ҳеч қандай шамоллаш аломати йўқ. У ёки қаттиқ қўрққан, ёки бир нимадан сиқилган. Унга фақат яхши парвариш ва тинчлик керак. Икки- уч кунда отдай бўлиб кетади. Шундай бўлсада бир рухшуносга кўрсатсаларинг зарар қилмайди-деди. Тожинисо ўзига қаттиқ тикилган қайнонасининг қарашига дош беролмади. Секин хонадан чиқиб кетди.
Сарвар уколдан сўнг тинчиб,ухлаб қолган қизининг ёнига чўккалади.
- Аяжон , келинингиз билан орангиздан гап ўтдими? Боя унга бошқача қарадингиз.
- Ха, йўқ. Ҳеч нарса бўлгани йўқ, болам. Бор дамингни ол. Эрта билан туришинг керак – дея уни тинчлантирди.
Икки кунда соғайиб, яна юзига табассум қайтган Сурайё онаси уйда бўлмаса шўх-шодон қизалоққа айланар, унинг кўчадан қайтиб келаётганини кўриши билан бўрини кўрган қу
ўзи каби маюсланиб, юввош тортиб қолар эди. Мактабдан қайтгач, бувиси тайёрлаган овқатни шоша-пиша еб, икки ёшли укаси Собиржонни кўтариб олар ёки онаси буюрган ишларни қулоқ қоқмай бажаришга тиришар эди. Сурайёнинг мурғак қалби хар куни эрталаб, тушда эшитадиган онасининг қарғишлари-ю, калтакларига қарши исён кўтаришга интилар, ақлан эса унга кучи етмаслигини билиб, навбатдаги калтакдан сўнг бувисининг иссиқ бағридан паноҳ излар эди. Бора-бора Тожинисо қизининг қайнонасидан
....Масжидда бир бой одам билан бир дарвеш
ибодат қилар эдилар.
Улар бир~бирларига яқин ўтирганларидан,
қилаётган дуолари бир~бирларига
эшитилиб турар эди.
....Дарвеш намоздан сўнг шундай дуо қилди:
~ «Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон
таом ва фалон ширинликлардан етказ!»
Шунда бой ичида шундай деди:
~«Бу дарвеш атайин менга эшиттириш
учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Ўзимга
айтса ҳам бўларди~ку. Унга ҳеч нарса
бермайман». Нафс доим шундай, ҳар ишга
аралашади...
....Дарвеш дуоларини битириб, масжиднинг
бир четига бориб ёнбошлади.
Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида
сават билан кириб келди. Дарвешнинг
олдига бориб, саватни унинг олдига қўйди.
Бу ҳолни бой одам орқадан кузатиб
турарди.
....Дарвеш саватнинг устини очди. Саватда
дарвеш дуосида сўраган таом ва
ширинликлар турарди. Бой бу ҳолатни
ҳайратлар билан тамоша қилиб турди.
Дарвеш таом ва ширинликлардан тўйгунча
еди. Қолганини келтирган одамга қайтариб
берди. Ҳалиги одам саватни кўтариб
масжиддан чиқди. Бой туриб у одамнинг
орқасидан борди. Уни тўхтатиб сўради:
~ Сиз кимсиз?
~ Мен бир ҳаммол одамман.
~ Бу нарсаларни ким юборди?
~ Ҳеч ким юбормади. Ўзим келтирдим.
~ Сиз бу одамни танийсизми?
~ Йўқ, танимайман.
~ Танимаган, билмаган одамга нега шунча
нарса олиб келдингиз?
~ «Сизга англатай», ~деди дарвеш, кулиб.
~ Мен бир фақир одамман. Одамларни
юкини ташиб кун кўраман. Бугун бир бой
одамнинг юкини ташидим. У менга жуда
кўп пул берди. Мен ҳам дарҳол бошқа вақт
болаларимга едиролмаган таомлар учун
бозорлик қилдим. Уйга олиб бордим.
Аёлим таомни тайёрлар экан, мен ухлаб
қолдим. Тушимда Пайғамбаримиз
саллоллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. У
Зот менга шундай дедилар:
~ «Мана шу масжидда бир валий инсон
бор. У ҳозир мана шу таомларни
истамоқда. Сен унга мана шу таомларни
олиб бориб, едир. У бу таомлардан еганича
есин. Сен қолганини олиб келиб ўзинг е.
Шунда сенга баракот бўлади. Шу ишни
қилсанг, мен сени жаннатга киришинг учун
кафил бўламан.»
....Уйғондим~у, таомларни олиб масжидга
югурдим. Воқеъанинг қолганига ўзинг
гувоҳ бўлдинг.
Бой деди:
~ Шу таомларга қанча пул сарф қилдинг?
Дарвеш, фалонча, деди.
~ Шу пулни ўн баробарини сенга бераман.
Сен шу савобни бир бўлагини бер.
Фақир одам:
~ Бўлмайди, ~деди.
~ Йигирма баробарини бераман.
~ Бўлмайди.
~ Эллик баробар.
~ Йўқ.
~ Юз...
~ Бекорга овора бўлма. Қанча берсанг ҳам,
савобимни сенга бермайман. Тушун,
Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом
менга бу ишим учун жаннатни ваъда
қилдилар. Сен менга бутун дунёни берган
тақдирингда ҳам, мен буни сенга
бермайман. Қара, сен бу одам билан ёнма-
ён туриб намоз ўқиб, савобдан бебаҳра
қолдинг. Агар насибанг бўлганида эди, бу
иш сенга насиб қилган бўлар эди.!.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Do'stlaringizga xam ulashung...
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
☪ 2021-йил
🗓 30 - Апрель
🍃 ЖУМА 🌙
Аййомингиз Муборак
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:55 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:22 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:25 🕰
🌇 АСР - 17:16 🕰
🌆 ШОМ - 19:21 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:46 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
Аллоҳга беҳисоб шукр, чеккан ранжу машаққатларим эвазига Яратган мени оналик бахти билан сийлади. Ҳозир уч ярим яшар қизалоғим бор. У опа-акаларининг эркатойи. Ёшим қирққа етганда, фарзанд-ли бўлдим. Келганимда, эримнинг тўнғичи 12 ёшда, қизимиз 9 да, кенжа ўғлимиз 6 ёшда эди. Ҳозир ўғил уйлантириб, қиз чиқариш арафасидаман. Мен болаларимнинг ўгай эмас, ўз онасиман. Ахир айтишади-ку, туққан эмас, боққан она деб. Боласини менга бериб, улғайтириб ўстирганимдан кейин қўлимдан юлиб, кўнглимни чил-чил синдирган овсиним уч йил аввал қизини узатган эди. Икки йилдан бери тирноқ пойлаётган қизида тўлғоқ жараёни оғир кечиб, гўдак жарроҳлик йўли билан туғилди. Шунча қийналгани етмагандай, уч кун ўтиб чақалоқ нобуд бўлибди. Энди қайта фарзанд кўролмас экан. Эшитиб рости хафа бўлдим. Очиғи, овсинимни қарғамагандим. Ўшанда боласи-да, тўққиз ой қорнида кўтариб юриб, тўлғоқ азобини тортиб, дунёга келтирган фарзанди-да - ҳаққи бор, дея ўзимга таскин бергандим. Айниқса, онасидан ёш қолган болаларга оналик қилганимда, сабрим мукофоти сифатида қизалоғим туғилганида, ундан чексиз миннатдор бўлгандим. Аммо собиқ овсинимнинг ишлари Худога хуш келмаган кўринади. Нима бўлганда ҳам, Яратган Эгам ҳеч кимни ноумид қилмасин..
🌺✿°•┈┈┈••ৡ🌹ৡ•┈┈┈•°✿🌺
🕊•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🕊
Do'stlaringizga xam ulashung...
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
ТЕЛЕФОНДАГИ СУҲБАТ 📞
👱🏻♀Қизим қилди қўнғироқ,
🌬Овозида ҳаяжон.
👀Деди: - Сизни кўришга
🏃♀Бормоқчийдим, онажон.
🙍♀Кеча ўтсам бўларди.
👦Ўғлимнинг мазаси йўқ,
⚡️Синдирибди қўлини,
🦹♂Биласиз-ку, ўзи шўх.
🗣«Қарасанг бўлмасмиди?!»
🤦♀Деб уришди дадаси,
😒Бир нарса бўлса, менга
👊Ёпишади ҳаммаси.
😴«Бепарвосиз» деб роса,
👵🏾Жаврадилар қайнонам.
🛣Яхши ҳам дам олишга,
👴Кетгандилар қайнотам.
🤱Овсиним ҳам, туғдим деб,
💅Қўлин урмайди ишга,
🔁Супур, сидир, кир, овқат,
😥Кўмилганман юмушга.
🤭Ён қўшним эримни бир,
💃Аёл билан кўрипти,
🙎♂Шу кунларда ўзи ҳам,
🕺Бошқачароқ юрипти.
🤷♀Оғрияпти симиллаб,
💟Негадир чап курагим,
💊Бирон дори ичсамми,
💘Санчияпти юрагим.
🏞Кейинги ҳафталарга,
🔓Бир оз бўшаб қоламан,
🎡Болаларни боғчадан
🚀Оламану бораман.
🛍Бир халта олма, узум,
🥞Пишираман қатлама,
Анжир олиб борайми? 🌶
Нима ейсиз, айтинг-да. ⛓
Энди қон босимингиз, 💉
Ошмай қолди яхшиям.🌡
Мол ёғи, қуйруқ ёғин 🐝
Еманг энди астиям. 🐍
Дедим:
-Қон босим ҳайвон 🐄
Ёғидан ҳам ошади, 📈
Болаларнинг ўй, ташвиш, 🙇♀
Доғидан ҳам ошади. 🖤
🎶Овозингни танибоқ,
🥃Дори ичиб олгандим,
👻Бир ғамни айтмасайди
🤔Деб ташвишда қолгандим.
Деди:- Қилиб берайми, 👩🍳
Ёғсиз гўштдан чучвара? 🦈
Қатиқ кўкатлар солиб, 🌵
Ичиб олардингиз-да. 🔥
💓Шодлик элексири бор,
🍫Дейдилар шоколадда.
😋Есангиз олиб борай,
🛒Яхшисидан бир халта.
Дедим:- Шоколадингдан, 🍩
Ҳар кун олиб е ўзинг, 🤢
Қайнонангга, эрингга, 👨👩👧👦
Кулиб турсин юз-кўзинг. 🤡
🏡Ташвишингни уйингга,
⚰Кўмиб келгин, жон қизим,
🛤Менинг олдимга фақат
😍Кулиб келгин, жон қизим!
👵Қайнонангнинг самимий
👋Саломини олиб кел.
🍭Эрингнинг фақат ширин,
💭Каломини олиб кел.
🧟♀Ёмонлаб келсанг, мен ҳам
😼Ёмон кўриб қоламан,
🤝Учрашганда уларга,
😈Қовоқ солиб оламан.
🤜Яна ўзингга қийин,
📌Ниналарин санчишар,
🦟Сени бир чивин чақса,
❣Менинг жоним ачишар.
👩👦👦Болаларинг ҳақида ҳам,
👂Эшитай яхши хабар,
🤲Йиқилмасин, синмасин,
🤒Ўзинг ҳам бўлма касал.
🌋Эринггаям куюнма,
🥀Ғамдан сўлади юрак,
🧘♀Ўзингни эҳтиёт қил,
🏋♀Эрга соғ хотин керак.😄
💞Жон болам, жигаргўшам,
💖Қилгин сабру қаноат,
🏘Келгин бизникига ҳам,
✔️Эринг берса ижозат.
🎊Бир ёзилиб кетасан,
🏄♀Марҳабо ҳам келади.
📝У шеър айтса, кеннойинг
🧚♀Ўйин тушиб беради.
🌇Бизнинг уйда яшаш йўқ,
🌌Кенг дунёни тор қилиб,
🎤Қўшиқ айтиб бераман,
🎸Ўқлоғни «дутор» қилиб.
👜Халта-палта кўтарма,
🤩Суюнсин десанг, онам
💗Юрагингни тўлдириб
🌞Қувонч олиб кел, болам.
🌺✿°•┈┈┈••ৡ🌹ৡ•┈┈┈•°✿🌺
🕊•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🕊
Do'stlaringizga xam ulashung...
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
#БИЛАСИЗМИ?
Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).
Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.
Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.
Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.
Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).
Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.
Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).
Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.
Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).
Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.
Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
кулиб салом берди. Ўзимни
тутиб туролмадим... Кўзимдаги
ёшни яширмоқчи бўлиб маҳкам
бағримга босдим Гавҳаримни...
Сезиб қолди тушмагур. -
Йиғламанг ака, нимага
йиғлайсиз. Манга нима
обкелдиз, -дея қўлимдаги елим
халтага ишора килди. -Булар
санга, ёқтирган нарсаларингни
олиб келгандим. Икки кундан
кейин туғилган кунинг, биринчи
ўзим табриклагим келди.
Илохим тезрок соғайиб чиқ, -дея
қўлимдагиларни тутказдим унга.
Касалхона боғида анча гаплашиб
ўтирдик. Кетар чоғим эса: -
Ўзингни йўқотиб қўймагин
Гавҳар! Кучли бўл. Аллоҳ сани
синаяпти. Шукр қил, чунки фақат
яхши кўрган бандасига дард
беради Аллоҳ, эсингдан чиқарма
шуларни, -дея бағримга босиб
ҳайрлашдим синглим билан.
Икки кун ўтиб ҳамма
қариндошларимиз йиғилишиб
Гавҳаройни туғилган кунини
нишонлашди касалхонада. Ман
эса боришга имкон
тополмаслигимни билиб сал
аввалроқ табриклаб келишга
қарор қилгандим. Ўша куни
ишда эдим, ММС орқали
расмлардан жўнатиб турди
синглим. Операция куни ҳам
етиб келганди бу орада. Яна
кўпчилик қариндошлар
йиғилишдик касалхонада. Онам
эса қандайдир дадил эдилар.
Ичимдагини ўқигандек манга
қараб: -Гавҳарим албатта эсон-
омон чиқади операциядан мана
кўрасан! Сочини қирқишаётганда
кўзидан бир томчи ёш чиқмади.
Ман она бўлиб туриб қизим
бунчалик кучли эканлигини
билмагандим...- дедилар. Шу
вақтда ҳамширалар жарроҳлик
аравасида синглимни олиб
чиқишди: -Гавҳар операцияга
тайёр, гаплашиб олишингиз
мумкин, -дея синглимни
олдимизга олиб келишди. Онам
бағрига босиб кўз ёш тўкдилар: -
Эсингдан чиқарма қизим, ман шу
ерда кутаман сани. Аллоҳимга
омонат, -дедилар. Атайин
охирида синглимни кузатиш
учун бир чекада тишимни
тишимга босиб турардим.
Дадамлар, холаларим,
аммамлар, амаким, тоғам,
келинойимлар оқ йул тилаб дуо
қилишди синглимга. Ё Тангрим!!!
Синглим йиғламасди! Ҳамма
билан кулиб ҳайрлашди. Ман эса
кўз ёшларимни тия олмасдим.
Ниҳоят ҳайрлашиш навбати
манга келди. Қўлидан маҳкам
тутиб пешонасидан ўпдим.
Шундагина кўзларига ёш келди
Фариштамни: -Йиғламанг ака...-
деди аста. -Айтган гапларим
эсингдами? -Ҳа, эсимда ҳаммаси.
Сизлар учун курашаман ман.
Худо ҳоҳласа ўзим юриб чиқиб
кетаман шу касалхонадан. Мана
кўрасиз... -Борақол, Аллох
паноҳида сақласин, -дея
ҳайрлашдим синглим билан. Уни
секин операция хонаси томон
олиб кетишди. Онам эса... Онам,
Онажоним! Нима деб юпатай
сизни? Кўзларингиздаги ёшни
кўриб қандай тилим сўзга келсин
Онажон?! Минг азобда олти
фарзанд ўстирганингиз каммиди
Она?! Онамнинг кўзларидаги
ёшга, касалхона деворларини
титратиб юбораётган фарёдига
ман қандай чидай??? Операция
бошланди. Ҳар бир сония соатдек
ўтарди назаримда. Ўша кун
атрофимдаги баъзи одамларни
асли қандайликларини кўрсатди
манга... Телефоним жиринглади.
Сардор акам! -Ассаломалейкум
Сардор ака. -Ваалейкум ассалом,
биз келдик! -дердилар кулиб. -
Қаерга келдинглар, ким билан
келдинглар? -сўрадим ҳайрон
бўлиб. -Ҳа дарвоза олдига чиқ
ахир кўрасан ким билан қаерга
келганимизни. Югуриб
ташқарига чиқсам Сардор акам
билан Нурали акамлар
туришарди. Ўша дамда қанчалик
хурсанд бўлиб кетганимни сўз
билан баён этиб бера олмайман.
Улар билан кўришарканман,
бирма-бир таскин бера
бошлашди. Шунақа кунда
ёнимда бўлиш учун келишибди
улар. Шу атрофдаги кафега
кириб ўтирдик. Мани чалғитиш
учун, кўнглимни кўтариш учун
бири олиб, бирлари қўйиб
гапиришарди ҳар ёқдан. Улар
билан вақт ўтиши осон кечди.
Тўрт соат ўтирибмиз гаплашиб.
Онамга юпанч бериш мақсадида
касалхонага йўл олишди улар
ҳам ман билан. Бу инсонларнинг
бу яхшилигини ҳеч қачон
унутмайман. Улар билан шу сайт
орқали танишганмиз. Лекин
иккаловини ҳам туғишган
акаларимдек кўраман...
Операция салкам етти соатга
чўзилди ва ичкаридан бир
ҳамшира чиқиб дадамларни
чақирди ичкарига. Орадан беш
дақиқа ўтар-ўтмас дадамлар
онамга қўнғироқ қилиб: -
Ичкарига киринглар, ҳаммаси
яхши тугади, -дедилар. Онамнинг
хурсандлигини кўрсангиз эди...
Ҳаммани бир-бир бағриларига
босиб чиқдилар қувонч ёшлари
билан: -Айтмаганмидим?
Айтмаганмидим ҳаммаси яхши
тугайди деб?! Бу МАНИ
ГАВҲАРИМ, МАНИ ГАВҲАРИМ!!! -
дея севинар
☪ 2021-йил
🗓 6 - Май
🍃 Пайшанба 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:45 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:14 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:24 🕰
🌇 АСР - 17:19 🕰
🌆 ШОМ - 19:27 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:54 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
✒️ ТАЪСИРЛИ ХИКОЯ
Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди. Унинг бу қилиғи эрига ғалати туюлди.
Нимага дастурхондан турдингиз, хоним? Сизга нимадир ёқмадими? - деди.
Аёл:
Ойингизнинг қўллари кир экан. Иштаҳам бузилиб, кўнглим айниб кетди!
Шу сабаб турдингизми? Ҳўп, нима қилиш керак, азизам? Айтинг!
Ойингиз ўзи овқатлансин! Биз билан бир дастурхон узра ўтирмасин! Бундан кейин уни биз билан бирга кўришни хоҳламайман!
Хўп, хўп бўлади. Бугундан эътиборан, ойим алоҳида, ўзлари ўтирадилар.Лекин мен, сиз айнан онамнинг биз билан таомланишларидан эмас, бир уйда яшашларидан ҳам қалбингиз сиқилаётганини сезяпман. Сизга қолса, онам биз билан яшамасалар, а?
Гапнинг очиғи шундай, мен ўз уйимда улар сабаб хотиржам яшолмайман! Эркинликка ўрганганман!
Хабарингиз бор. Онамнинг ёлғиз фарзандиман. Улар кекса бўлиб қолдилар. Нима қилишим керак?
Масала ҳал, қариялар уйига олиб бориш керак. Вақти вақти билан бориб кўриб келасиз. Агар шундай қилмасангиз, ота уйимга кетаман. Олдингизга қайтиб келмайман.
Хўп бўлади, азизам! Менга сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Онамни қариялар уйига олиб бораман! - деб аёлига табассум қилди.
Ҳа айтганча, кеча дадангиз менга қўнғироқ қилиб, уйларига чақирдилар - а?
Ҳа, чунки мен илтимос қилган эдим!
Таклифларининг сабаби нима, азизам?
Эртага борганимизда билиб оласиз! Энди мен бориб ухлаб дам ола қолай! деди аёл.
Аллоҳ офият берсин! деди эри.
Сўнг онасининг хонасига кирди. Онаси:
Болам, хотинингга нима қилди? Овқатланмади? Бетобми?
Ҳа, онажон, мазаси йўқ!
Ҳа унда нега олдимга келиб ўтирибсан? Бориб доктор чақир! Дори дармон сотиб ол! У касал бўлиб, емак емай оч ухлаб колса, Аллоҳ олдида жавоб берасан! Ундан масъулсан!
Йўқ, онажон! У қадар эмас. Бироз дам олса, ўзига келиб қолади. Хавотир олманг!
Аллоҳ сизларни соғ - саломат қилсин, болажоним!
Омин! Она, эртага сизни бир жойга олиб бораман! Ундан кейин ҳамма нарса ўзгаради.
Қаерга болажоним?
Эртага билиб оласиз! Сиз фақат у пайт менинг қилган ишимдан ғазабламанг! Уришманг!
Ўғлим, сен ҳамма нарсани ҳикмат билан бажаришингга ишонаман!
Аллоҳ сизни асрасин, онажон!
Эртаси куни ҳаммалари бирга аёлнинг ота уйига боришди. Куёв онасининг қўлидан тутиб мошинадан туширди.
Аёли секин келиб эрининг қулоғига пичирлади:
Ойингизга нима бор эди? деди.
Хотиржам, бўлинг! Бу ердан чиқиб кейин ташлаб келаман! деди, эри.
Келиннинг ота-онаси уларни кутиб олди. Пешин намозини ўқиб, тушлик қилмоқчи бўлишди. Келиннинг отаси куёви билан ёлғиз гаплашиб олиш мақсадида бошқа хонага таклиф қилди.
Сиз билан муҳим масала юзасидан гаплашиб олишим керак! Қизим ёлғиз фарзандим! Унинг бахти мен учун ҳамма нарсадан устун! У менга қўнғироқ қилиб, онангиз билан яшашни истамаётганини айтди.Тез ечим топмасангиз бўлмайди.Эркатойим сиқилишини хоҳламайман! Бўлмаса, қизим уйингизга қайтиб кетмайди! деди.
Демак, ўша муҳим-м-м масала, менинг онам экан - да? Ҳа, биз қизингиз билан ечим топдик! Бу ердан чиқиб, Онамни қариялар уйига олиб бориб қўяман!
Тушунганингиз учун раҳмат! Масала ҳал, демак! деди қайнота.
Дастурхонга таомлар тортилди. Аёлнинг барча оила аъзолари келиб ўтирди. Лекин куёвнинг онаси йўқ эди.
Онам қанилар? деб сўради куёв.
Ҳа, уларми улар бошқа хонада ўзлари овқатланадилар.
Буни сиз уларга айтдингизми, азизам?
Ҳа.
Куёв қайн оиласига бироз қараб турдида,улар дастурхонга қўл узатишларидан олдин:
Ростини айтсам, мен сизлар билан овқатланишдан ҳазар қилаганаман!Чунки ҳаммангизни қўлларингиз ювуқсиз,кир! Сизлар бор жойдан нафас ололмайман!Кўнглим сиқилади! деди.
Ҳаммалари даҳшатга тушишди.
Аёл шашт билан ўрнидан туриб:
Бу нима деганингиз?- деди.
Қалбинг ёндими? Кеча онам ҳақида ҳам шундай деганингда юрагим ёнди! деди. Сўнг қайнотасига қараб Сиз - чи, кап - катта одам! Онангдан қутил! Уни ҳайдаб сол,дегани Худодан уялмадингизми?Куни келиб, сиз ҳам мункиллаб қолсангиз, фарзандларингиз сизни кўчага улоқтиришса,нима қилган бўлардингиз?
Аллоҳ инсоф берсин, сизларга деди.
Сўнг онаси ўтирган хонага кириб уни олиб чиқди.
༺༻✦༺༻✦༺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
Яхши ният (тасирли воқеа)
Қадимда бир подшоҳ ўтган
экан. Бир куни у тунда кўрган
тушидан таъсирланиб узоқ ўй
сурибди ва вазирини чақириб:
— Тайёрлан! Саройдан
ташқарига чиқамиз, — дебди.
Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб
борардилар. Бир қишлоққа
етганларида подшоҳ тушида
кўрган жойни таниб қолди.
Атрофда одам кўп, ҳамма ўз
иши билан банд.
Шундоққина ерда бир
одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди.
Шунда подшоҳ одамлардан
сўради:
— Бу кимнинг жасади,
биродарлар? Нега у бундай
хорликда ётибди?
— Э, сўраманг, меҳмон! Бу
уятсиз бир ароқхўрнинг
жасади, — деб жавоб берди
бир одам. У менинг қирқ
йиллик қўшним эди. Тан олиш
керак, жуда моҳир тақачи
бўлган. Эртадан то қора кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаердаки ароқ бўлса, бор-будини бериб бўлса ҳам сотиб оларди. Уйига фоҳишаларни бошлаб келишдан ҳам тоймасди, бугун биттасини, эртасига бошқасини...
Агар ишонмасангиз,
бошқалардан ҳам сўранг,
марҳумни бирор марта жамоат билан ҳеч ким кўрмаган...
Бир фурсатдан кейин одамлар
тарқалиб кетишди.
— Юринг, шоҳим, биз ҳам
кетайлик, — деди вазир.
— Йўқ! — деди подшоҳ. — Мен
кўрган тушимнинг ҳикматини
ҳали тушуна олганим йўқ.
Жасадни олиб кетамиз. Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб
кўмишни ўзм уддалайман.
Фақат ювиш учун жой топсак,
кифоя...
Икколвон жасадни кўтариб,
нариги қишлоқдаги масжид
сари йўл олдилар. Жасадни
кафанлар экан, марҳум
юзидаги нурни, лабларидаги
маъноли табассумни кўриб
хаёлларидан: «Бу одам
қўшнилари айтганидек ёмон
кимсага ўхшамайди-ку» деган
ўй ўтди. Барча ишлар битгач,
вазир:
— Шоҳим, бу одам тўғрисида
янглиш фикр
эшитмадикмикин? Марҳумнинг яқинлари, бола-чақаларини суриштириш керак шекилли, —
деди.
— Тўғри айтасан, — деди
подшоҳ. — Сен шу ерда тур,
мен унинг уйига бориб
келаман.
Подшоҳ сўраб-суриштириб,
марҳум яшаган уйни топди.
Эшикни очган маъсумагина аёл шоҳнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршилашга ҳарчанд уринса-да, кўзидан оққан шашқатор ёшларини тия олмади.
— Менинг эрим ўзи бир олам
эди, — деди аёл. Эртадан
кечгача тиним билмай ишлаб,
топган пулига уйга ароқ олиб
келарди. Кейин буларни
ҳамқишлоқларим ичмасин, дея ҳожатхонага тўкарди. Баъзида уйимизга ахлоқи бузуқ аёлларни ҳам етаклаб келарди ва «Мен сизларнинг
вақтингизни сотиб олдим-а?»
деб сўрарди. Улардан тасдиқ
жавобини олгач, «Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар»,
дерди. Мен эса уларга имон-
эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир
қилганича ўргатардим. Эрим
қишлоғимиздаги масжидга
бормас, ибодат учун қўшни
қишлоқдаги масжидга
қатнарди.
Сабабини сўрасам, «Шундай
имомнинг ортида туриб ибодат қилгинки, қулоқ қоққагингда қаршингда Каъбани кўргин»,
деган эди… Одамлар эримнинг ишларини нотўғри
тушунишарди. Бу ҳақда унга кўп айтганман. Бир куни:
— Қўшнилар сиз ҳақингизда
ёмон ўйлашяпти, ишқилиб
жанозангиз ўртада қолмаса
эди, — дедим. Шундан кейин
эрим ўзи учун қабр ковлаб
қўйди. Мен яна эътироз
билдирдим:
— Қабр кавлаш билан иш
тугамайди, ахир сизни ким
ювиб, ким кафанлайди, ким
кўмади? — дедим.
— Хўш-хўш, у нима деди? —
шошиб сўради подшоҳ.
— У табассум қилиб, «Ахир Худо бор-ку, хотин. Менинг ўлигим кўчада қолмайди! Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор!..» деди...
Хулоса сиздан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Do'stlaringizga xam ulashung...
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
☪ 2021-йил
🗓 4 - Май
🍃 Сешанба 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:48 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:17 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:25 🕰
🌇 АСР - 17:18 🕰
🌆 ШОМ - 19:25 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:51 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Ибрат учун ҳамма ўқисин...
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....
Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Fotixa_surasi_uchun
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
☪ 2021-йил
🗓 3 - Май
🍃 Душанба 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:50 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:18 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:25 🕰
🌇 АСР - 17:18 🕰
🌆 ШОМ - 19:24 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:50 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
#Табассум.
ҲАВАС...
Менинг бир оғайним бор эди, мен ҳар куни бомдод намозини биринчи сафда ўқиганимни кўриб ҳавас қилар эди. У бир куни мендан сўраб қолди:
- Қандай қилиб ҳар куни бомдод намозига ҳаммадан аввал келасан. Ҳарчан уринмай масжидга ҳеч сендан эрта келишга улгирмадим. Бунинг сири нимада?
- Менинг иккита аёлим бор, улар менга хизмат килишда бир бирлари билан мусобақа қилишади... Хулласи, эъзоздаман дедим. Оғайним анча соддалиги туфайли гапларимга ҳеч иккиланмай ишонди. Кўп ўтмай менга қилган ҳаваси рўёбга чиқди, иккинчисига уйланди...
Алҳамдулиллаҳ, энди масжидда ёлғиз тунамайдиган бўлдим. 😁😁😁
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
@Fotixa_surasi_uchun
🔅🔅🔅🔅🔅🔅🔅🔅🔅🔅
химоя истаётганини кўриб, Сорихон ая йўқлигида бир неча бор «бувингга яқинлашма» деб, унинг баданини ўйиб, ўйиб олди. Авваларига неварасининг одамови бўлиб, ўзини четга олаётганига эътибор бермаган Сорихон ая, келининг навбатдаги мехмондорчиликка ясан-тусан илиб чиқиб кетаётганини кўрди-да, секин Сурайёни олдига чақирди.
-Болам, нега олдимга келмай қўйдинг, ё мендан хафамисан.
Сорихон ая Сурайёни юз-кўзларидан ўпди.
-Йўқ. Олдиизга келсам, аям уришаяптилар.
Бу гапни эшитиб аянинг юраги увишди.
- Майли болам, хафа бўлма. Мановини ол. Сенга деб олиб қўювдим. Сорихон ая неварасининг қўлига шоколад тутқазиб, яна юзидан ўпди.Чап кўкрагида санчиқ пайдо бўлганидан, кўз олди қоронгилашди. Бир оздан сўнг нафасини ростлаб секин неварасига шивирлади.
- Энди борақол. Укангга ўзим қараб тураман. Бир пас кўчада ўйна . Лекин узоққа кетма.
Қувониб, чопқиллаб кетган неварасининг орқасидан қараб қолар экан Сорихон аянинг яна юраги сиқилди. Ўрнидан турмоқчи бўлган эди, боши айланаётганини хис қилди. Бир пас нафас олмай, нотекис, тез-тез ўраётган юрагига қулоқ солиб турди. Этагига тармашаётган Собиржонни энгашиб қўлга олмоқчи бўлди Аммо қаттиқ юрак санчигига дош беролмай, ерга йиқилди…
…Сорихон аяни сўнгги манзилга кузатишга тумонат одам йиғилди. Аёллар кўкрагига уриб, юзларини тирнаб, «Вой, онамлаб» йиғлаётган Тожинисога ачиниб қарашар, «Келин бўла туриб, қайнонасига шунча меҳрибон-а» деб, ўзаро шивирлашишарди. Уни юпатишга уринишар эди. Аммо Тожинисо ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмас, таъзия билдиришга келган ҳар бир аёл олдига додлаб чиқар эди. Хамманинг эсидан чиққан Сурайё эса ҳали нима бўлганини, тогдай суянчиғидан айрилиб қолганлигини тушунмай, бурчакда чўккалаганича, уввос тортиб йиғлаётган аёлларга қўрқув ичида қарар эди.
Сорихон аянинг мана қирқи хам ўтди. Энди Сурайёнинг ташвиши кўпайганда, кўпайди. Уйларидан одам ариди. Мактабдан қайтгач, бувижонисиз бўм -бўш бўлиб қолган ховлига термулиб, жойида бир оз туриб қолар. Худди уйдан бувиси чиқиб келиши мумкиндек, хонаси эшиги томон беихтиёр юрар эди.
Ха, жувонмарг бўлгур. Оғзигинангдан қонинг келсин. Ўша уйда бало борми? Тез бўл. Ечиниб чиқ. Укангга қара.
Аясининг овозидан чўчиб, орқага тисланган Сурайё шоша-пиша ўйга кириб, кийимини алмаштиришга ошиқди.
Орадан олти ой ўтиб устидан «кўки»ни ечган Тожинисо қизини мактабга қўймай қўйди. Болалик беғуборлиги, ўйин кулгисини унутган қизалоқ уйнинг чўрисига айланди-қолди.
Мактабга келмай қолган Сурайёни излаб, уйларига келган ўқитувчига Тожинисо остонадан туриб бобиллаб берди:
-Ўқиб, гўр бўлармиди. Бўйи етиши билан эрга бервораман. Қиз бола бировнинг хасми. Хозир мани ишимни қилмаса, кейин қачон қилади.
Барча уринишлари зое кетганини кўриб, муаллима опа бош чайқаганича чиқиб кетди. Мехнатдан эзилган, супурги-ю, ўроқдан жажжи қўллари қадоқ бўлган Сурайё аҳён-аҳёнда кўчада болаларнинг шовқини эшитилса, катталардек чуқур «ўх» тортар, бурнини тортиб қўйиб, тоғарадаги кирга томган кўз ёшини кўйлагининг учи билан артар эди. Биринчи бор уйдан қочиш фикри қизалоқда ўша куни тўғилган бўлса ажаб эмас. Укасини опичлаб, кўчага чиққан Сурайё бир пас тенқурларининг ўйинини томоша қилиб турди-да, сўнг худди уйқудан уйгонган одамдек сергакланди. Укасини орқасидан тушириб:
- Бор, аям шу ердалар, дея уни қўшнинг дарвозасидан ичкарига киритиб юборди. Сўнг эса худди аяси чиқиб, уни қувлаб кетадигандек, югуриб кетди. Сурайё ўзини қушдек енгил хис қилар, мана шу ховлидан узоқроққа кетса, барча кўргуликлари ортда қоладигандек туюларди. Югуриб чарчагач, шохлари тарвақайлаб ўсган садақайрағоч танасига суянди. Бирдан юрагини ваҳима босди. Фақат мактабининг йўли-ю, ўзларининг бир икки кўчасидан нарига ўтмаган. Энди нима қилади, қаерга боради. Дадасининг ишхонаси қаерда эди-я?! Э, йўқ. У ёққа борса, яна уйга қайтади. Дадасига мактабга бормаслигини айтса, аяси баттар уради.
Миясида бир-бирига тўқнашиб, ғужғон ўйнаётган хаёлларини жамлаш учун, у бошини чангаллади.
- Қаерга боради, қаерга… Топди. Албатта аммасиникига.
Сурайё бувижониси тириклигида тез-тез келиб турадиган, кейин эса негадир келмай қўйган аммасини эслади. У Сурайёни хар гал сўйиб, бағрига босганида ундан а
☪ 2021-йил
🗓 2 - Май
🍃 Якшанба 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:51 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:19 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:25 🕰
🌇 АСР - 17:17 🕰
🌆 ШОМ - 19:23 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:48 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
☪ 2021-йил
🗓 1 - Май
🍃 Шанба 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:53 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:20 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:25 🕰
🌇 АСР - 17:16 🕰
🌆 ШОМ - 19:22 🕰
🌃 ХУФТОН - 20:47 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди. Ташкарида ёмғир ёғаётган экан, ёмғирга карамай уйидан чиқибди. Озгинадан кейин сирғаниб йиқилиб тушибди. Хаммаёғи лой бўлган, масжидга бора олмайдиган даражада. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди. "Алхамдулиллах" деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса эшикни олдида бир киши шамчироқ билан турибди. - Қани биродар эхтиёт бўлиб юринг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг ... деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди. Мўмин хайрон бўлиб: - Биродар масжидга кирмайсизми? - деб сўрабди. - Йўқ кирмайман - дебди. - Нега? - Чунки мен Шайтонман. - Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса? Шайтон - Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйиндан биринчи марта ёмғир ёғишига карамай чиққанингда Аллох сени гунохларингни кечириб юборди. Сен ўрнингдан туриб уйингдан бошқаттан чиқганингда Аллох бу амалинга ахли оилангни гунохларини кечирди. Иккинчи бор сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллох бу амалинга бутун шахар мўминларни гунохларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда йиқилсангу сен яна чиқсанг Аллох бутун Ер юзидаги мўминларни гунохларини кечириб юборишидан қўрқдим - деган экан...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Do'stlaringizga xam ulashung...
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ