🌴ТИЛАК-ИСТАК НИМА-Ю,
ДУО НИМА?🌴
"Аллоҳ берсин" деб айтиш– тилак-истак.
“Аллоҳим, бергин" деб сўраш–дуо.
Масалан: "Аллоҳ сизга давлат берсин"–тилак-истак.
"Аллоҳим, бу биродаримизга давлат бергин"–дуо.
Ҳайит намозидан кейин кўпчилик бир-бирига турли тилаклар билдиради. Айниқса, ёши катталардан дуо олишни истовчилар кўп бўлади. "Ҳожи додаси, боламни дуо қилиб қўйинг", деб илтимос қилишади.
Ана шундай пайтда "Аллоҳ ўғлингизни қори қилсин, умрини узун қилсин" деб гўёки учинчи шахсга ғойибона буйруқ бераётгандек шаклда айтиш шунчаки тилак-истак бўлиб қолади.
Гўёки ёнингиздаги одамга айтяпсиз: "У сенга шуни берсин" деб.
Ҳолбуки, сиз У деб назарда тутган Зот ёнингиздаги одамдан ҳам сизга яқинроқ. Шундай экан, нега ўзига айтмай, биров орқали тилагингизни етказмоқчисиз?
Тўғридан-тўғри Ўзидан сўрасангиз бўлмайдими?
Демак, бу тилак-истагингиз дуога айланиши учун Аллоҳ таолога У Зотнинг кўплаб исмларидан бири билан бевосита мурожаат қилишингиз керак.
Масалан, "ё Аллоҳ, ё Роҳийм, ё Ваҳҳоб, ё Ғаффор" деб. "Сен" деб, "У" деб эмас.
Нима сўрамоқчи бўлсангиз, шунга мос исмини айтиб, мурожаат қила олсангиз, янада яхши.
Масалан, кечиришини истасангиз "ё Ғаффор", ризқ сўрамоқчи бўлсангиз, "ё Раззоқ", илм тиласангиз, "ё Алийм" дейсиз ва ҳоказо.
Кейин, истагингизни илтижо қилиб сўрайсиз.
Масалан, "Менга(бунга, унга...) илм бер", "Мени(буни, уни) кечир, "Менинг(бунинг, унинг, анавининг) ризқини кўпайтириб бер" ва ҳоказо.
Бу гапларни ҳам айнан ҳокисорлик билан, ўзимизнинг ожизлигимизни ва У Зотнинг ҳар нарсага Қодирлигини билиб туриб, илтижо ва умид билан айтишимиз ДУО бўлади.
ДУОЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН ТЎҒРИ ДУО ҚИЛИШНИ ЎРГАНИШИМИЗ КЕРАК.
АЛЛОҲ ТАОЛОГА У ЗОТНИНГ ИСМЛАРИДАН БИРИ БИЛАН БЕВОСИТА МУРОЖААТ ҚИЛИБ, У ЗОТДАН БОШҚА ҲЕЧ КИМДАН УМИД ҚИЛМАЙ, ЁЛВОРИБ, ЯЛИНИБ, ИЛТИЖО ҚИЛИБ ВА АЙНИ ПАЙТДА "АЛЛОҲИМ АЛБАТТА СЎРАГАНИМНИ БЕРАДИ" ДЕГАН ИШОНЧ БИЛАН СЎРАШ "ДУО" ДЕЙИЛАДИ.
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Қурбон хайитида бизга вожиб ва суннат бўладиган амаллар ҳақида нималарни биласиз? ☺️
Манфаатли бўлган бўлса, яқинларга ҳам улашинг
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
ҚУРБОН БАЙРАМИГА ХОС ИШЛАР.
Қурбон байрами кунлари риоя этилиши зарур бўлган алоҳида одоблар бор:
1. Бу байрам кунлари рўза тутмаслик.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
»Арафот куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиздир. У кунлар еб-ичиш кунларидир«, дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Мазкур кунларда рўза тутиш ман қилинган. Булар хурсандчилилик, еб-ичиш, ўйин-кулги кунларидир. Шунинг учун ҳам мазкур кунларнинг рўзасини тутишдан қайтарилган.
2. Қурбон ийдида ҳеч нарса емасдан, намозга чиқилади,
Ўша куни биринчи таом сифатида ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.
3. Йўлда овоз чиқариб такбир айтилади.
Уйдан масжидга етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг» (203 оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳни саноқли кунларда эсланг» дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин »Аллоҳу акбар« деб такбир айтинг», деганидир«.
Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: »Ташриқ кунларининг охирги асригача«, деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса, ҳам муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.
4. Байрам намозидан кейин қурбонлик сўйиш.
Зотан, Ийди Қурбон ҳаж ибодатларининг тамом бўлиши муносабати ила ва Аллоҳ йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёрликни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.
Аллоҳ таоло Кавсар сурасида бундай деган:
»Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй" (1 2-оятлар).
https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!
🌸 Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
🕋 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
#Salohiddin
Salohiddin. Afsonaga aylangan qahramon.
11-qism
#Salohiddin_Afsonaga_aylangan_qahramon
#Islomiy_multfilm
( Iltimos kanalga joylanayotgan Postlarni tagiga oʻz Fikringizni bildiring har bir fikr biz Uchun muhim )
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
#Salohiddin
Salohiddin. Afsonaga aylangan qahramon.
10-qism
#Salohiddin_Afsonaga_aylangan_qahramon
#Islomiy_multfilm
( Iltimos kanalga joylanayotgan Postlarni tagiga oʻz Fikringizni bildiring har bir fikr biz Uchun muhim )
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)
Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:
“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.
Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.
Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.
Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.
Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».
Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”
🍃
Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.
УЧ ДЎСТ
Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...
ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...
Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...
Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...
....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...
....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...
.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...
.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди...
БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...
ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар...
УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...
🍃
УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОҲГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!!
●Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Salohiddin. Afsonaga aylangan qahramon.
2-qism
#Salohiddin_Afsonaga_aylangan_qahramon
#Islomiy_multfilm
( Iltimos kanalga joylanayotgan Postlarni tagiga oʻz Fikringizni bildiring har bir fikr biz Uchun muhim )
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
"Нега каналингизда тонгги табриклар қўймайсиз?" деб ўқувчиларимиз сўраб қолишди.
Дарҳақиқат, кўпгина каналларда ҳафтанинг ҳар бир куни учун алоҳида табриклар мунтазам бериб борилади.
Баъзилари салом билан бошланса, баъзиларида салом-алик ҳам йўқ, шунчаки, "Кунингиз хайрли бўлсин" ёки "Хайрли тонг" каби тилаклар...
Кимлардир ҳар тонг шу табрикларни биринчи бўлиб яқинларига юбориш учун шошилишади...
Мен нафақат бир кун, балки барча кунлар учун умумий табрик, шукрона сифатида бир шеър ёзгандим.
Ўқиб кўринг, ундан кейин келган ҳадисни ҳам ўқинг ва мушоҳада қилинг.
📝 Шукрона
Яна бир тонг отди,
Қуёш сочар нур–
Бугун ҳам тирикман,
Қалбимда сурур.
Алҳамдулиллоҳи,
Соғ ҳам омонман,
Иймоним саломат–
Чин мусулмонман.
Пешонам саждада,
Дилда фахр-ғурур–
Бугун ҳам мўъминман,
Ўзингга шукур!
Шаҳобиддин Одил
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
#ҲИДОЯТСАРИ
📹ИФТОРЛИКДА ОҒИЗНИ ОЧИБ, СИГАРЕТ, НОС ЧЕКАДИГАНЛАР!
🎙 Абдуллаев Билолиддин домла
🕌 ''Имом Бухорий''(ЧАМАНЗОР) жоме масжиди имом-хатиби
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
🌙🎊🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌙 РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🕋✨
🌺 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌺 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌺 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌺 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!
🌙 РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲
✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Allohning habibi Muhammad
3-FASL 30-QISM
#ALLOHNING_XABIBI
#ISLOMIY_MULTFILM
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃
•🌺•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌺•🌸•Динимиз - Ислом
•🌺•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌺•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌺•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌺•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌺•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌺•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌺•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌺•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌺•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌺•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌺•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🌸Бугун сокин осмону фалак,
🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸Қадрдонлар Рамазон муборак!
🌙✨РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➖➖➖➖➖
Рўзага Оид саволларга жавоблар бизнинг каналимизда!👇👇
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
HAYIT NAMOZI. Oʻqilish Tartibi
●Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
АРАФА КУНИ.. (ЕҲТИЁЖЛАР КУНИ)
Имом Авзоий айтдилар: "Аллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Арафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан".
Имом Нававий Арафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".
Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.
Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Арафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Арафа куни хакида
Арафа куни муборак болсин
Охиргача эшитинг ❗️
•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Zulhijja oyining boshidagi 10 kunlik afzalmi yoki Ramazonni ohirgi 10 kunligimi
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Lut alayhissalom
#Anbiyolar_qissasi
#Abdulloh domla
12-darslik
●Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
#Долзарб
⚡️Эртага Жума, Жума Муборак деб табрикласа бўладими?
Хоҳласангиз Пайшанба муборак, Душанба муборак деб табрикланг, бунга қонунда таъқиқ йўқ...
Видеони тўлиқ кўринг ва Яқинларга улашинг!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб:
- Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг.
Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар.
Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди.
Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди.
Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди.
Ит хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди:
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди.
Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди:
“Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди.
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди.
- Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз.
Бу сўзларга кучук ишонқирамай:
- Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади.
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа
олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз:
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймондан фойда йўқ !
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
УМРНИ УЗАЙТИРГАН АМАЛ
Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломни олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ йўқсилнинг дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди.
«Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан.
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
#hikmat
✅ Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.
🔸 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
🔹Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
✅ Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
🔸 Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
🔹Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
✅ Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
🔹Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
🔸 Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
Шайх Шаъровий
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
#РУҲИЯТ
📝 ТАВБА
Дунё ишида
Бўлса ҳам тўғри,
Иймонсиз зотлар
Аслида ўғри.
Муслим хулқидан
Ўғирлаб улар,
Яна, мўминлар
Устидан кулар.
Ҳаққни танимай,
Мен ҳақман, дейди.
Роббидан қўрқмай,
Ҳаром ҳам ейди.
Улар мўминга
Ибрат эмасдир.
Зоҳири гўзал,
Ботин нажасдир.
Инкор этмасмиз,
Хатолар бордир.
Йўлимиз кенг-у,
Йўлчамиз тордир.
Хулқимиз ёмон,
Одобимиз кам,
Ислоҳга муҳтож
Амалимиз ҳам.
Аммо, аслида
Биз эмас ўғри.
Китобимиз ҳам,
Ният ҳам тўғри.
Манзил яқиндир,
Боролсак оғмай
Суннат йўлидан,
Ўнг-сўлга боқмай.
Ўрнак олгани
Расулимиз бор.
Айбимиз учун–
Тавба, истиғфор,
Роббимиз бизга
Берган ҳақ динни.
Ҳаққ Ўзи қўллар
Ҳар бир мўминни.
Тинмай айтайлик
Тавба, истиғфор.
Нажот шундадир,
Роббимиз Ғаффор.
Тавба қилганга
Берадир паноҳ.
Тавбасиз юрмоқ
Энг катта гуноҳ.
Шаҳобиддин Одил
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Аллоҳ учун тутган рўзаларимизни ўз даргоҳида қабул бўлсин 🤲
Рўза билан тарбия қилинган вужудимиз, шукр билан камолга етишсин...
Ифтор дастурхонингиз баракотли, дуоларингиз ижобатли бўлсин.
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
22. Тўғон тошқини 22-воқеа 3-қисм
Қуръонда келган инсонлар қиссаси
#ISLOMIY_MULTFILM
#QURONDA_KELGAN_INSONLAR
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
21. Тўғон тошқини 21-воқеа 2-қисм
Қуръонда келган инсонлар қиссаси
#ISLOMIY_MULTFILM
#QURONDA_KELGAN_INSONLAR
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q
Allohning habibi Muhammad
3-FASL 29-QISM
#ALLOHNING_XABIBI
#ISLOMIY_MULTFILM
/channel/+SP6ytRJN4yJUu97Q