fotixa_surasi_uchun | Неотсортированное

Telegram-канал fotixa_surasi_uchun - FOTIHA SURASI

1686

Murojaat uchun: @Fotixabot Guruximiz: @Fotixa_surasi_guruxi

Подписаться на канал

FOTIHA SURASI

Супургини тик қўйиб бўлмайди. (шу каби саволларга аниқ жавоб )

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!!


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

Араб тили грамматикаси Ўзбек тили грамматикасидан фарқ қилади араб тилида 2та жинс категорияси бор.
МУАННАС-АЁЛ жинси
МУЗАККАР-ЭРКАК жинси.

@Fotixa_surasi_uchun

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

HAYRLI TUN AZIZLAR.

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

Лa илahа иллaЛлаh
лa илahа
иллaЛлаh!
Мухаммад расyлyЛлаh
Такбир ❗️
Аллоhу Акбар !

💎🕊

Владелец:#💛M
/channel/mylove_sm

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

Етимнинг дуоси

Уч-тўрт йил аввал соғлиғим ёмонлашиб, Қашқадарёнинг Касби туманига қарашли оромгоҳда даволандим. Феълим ўзимга маълум, мени шўх-шодон ёшлар давраси эмас, кўпроқ оғир-вазмин кексалар муҳити ўзига тортади. Хуллас, бош шифокор меҳрибонликлари, маслаҳатларига қарамай, уч-тўрт қария ёнига жойлашдим. Улар билан бирга намоз ўқийман, ўтган-кетгандан суҳбатлашаман.

Қариялар орасида Менгли бобо деган бир чол бўлиб, гарчи тиловатда баъзан тажвид қоидаларини бузса ҳам, унинг ўта тақводорлиги мени ҳайрон қолдирар эди. Бир куни шу чол бошидан ўтказган ғайриоддий воқеани сўзлаб берди.

“Менга ота дийдорини кўриш насиб қилмаган. Бечора онам мен етимни деб кўп шўришлар кўрган.

40-йилларни охирлари эди. Чамаси 8-9 яшар пайтим. Қишлоқда очарчилик шу даражага етганки, кунжара, турли ўсимлик илдизлари, ўлимтиклар одамларнинг асосий емишига айланган. Биз каби етимларга эса шу ҳам қаҳат. Онам шўрлик егулик йўқлигидан менга қуриган кўкрагини тутади.

Бир куни очликдан силлам қуриб, ухлаб қолибман. Уйғонсам, уйда онам кўринмади. “Ҳойнаҳой, даладан бирор егулик топиб келгани кетгандир”, деб ўйладим. Келавермагач, шом кириб, атроф қорая бошлаганига қарамай, онамни излаб йўлга тушдим. Ўн қадам юраман, атрофга аланглайман, онамни чақираман. Бир соатча йўл босиб, уйимиздан анча йироқдаги чакалакзорга бориб қолибман. Бир пайт атрофдан оч чиябўриларнинг чўзиб увиллашлари эшитила бошлади. Овозлари лаҳза сайин кучаяр, яқинлашар, борган сари вужудим музлаб, оёқ-қўлим қалтирар эди. Бақирай дейман, овозим чимайди. Дафъатан онаизоримнинг “Менгли-и-и”, деган товуши қулоғимга чалинди. Бор кучимни тўплаб, овоз томон югурдим. Она бола бир нафас сўзсиз қучоқлашиб қолдик. Ҳаяжон ичида пайқамаган эканмиз, зум ўтмай атрофимизда доира ясаган чўғдек қип-қизил кўзларни кўриб, онам шўрлик хўнграб юборди, унга мен ҳам қўшилдим. Чиябўрилар ҳалқаси борган сари яқинлашар, онам тинимсиз нималарнидир пичирлар эди. Жон ҳолатда онамнинг: “Эй Худойим, етимчамга раҳминг келсин, унинг бегуноҳ вужудини ўзинг саломат асра”, дея пичирлаётганини илғадим. Ва беихтиёр ўзим ҳам Яратганга муножот қила бошладим. Шунда бирдан инсон зоти ишонмайдиган мўъжиза содир бўлди. Биз билан чиябўрилар ўртасида яна бир доира пайдо бўлди. Ғира-ширада бу доира узун қора устунларга ўхшаб кўринар, ҳар жуфт чўғдай кўз рўпарасида биттадан турар, оч чиябўрилар эса, увиллашдан тўхтаб, жойида қотиб қолган эди. Биз бир оз ўзимизни ўнглаб олгач, аста-секин уйга томон силжий бошладик. Қора устунлар уйимизга қадар бизни “кузатиб” боришди. Фақат уйга кирганимиздан сўнг ғойиб бўлишди. Онам уйга кирган заҳоти жойнамоз ёзди. Икки ракъат шукрона намозини ўқиди. Мен ҳам унга эргашдим. Шундан бери намозни канда қилган эмасман, менга мўъжизавий қудрати ва раҳим сифати билан иккинчи бор ҳаёт ато этган Аллоҳимга рукуъ, сажда қилишдан чарчамайман”.




https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

​​ОНАМГА БИР ҚУЧОҚ ГУЛ ОЛАРДИМ...

(таъсирли хикоя)

Университет таҳсилини тамомлаб эндигина иш бошлаган йилим эди. Ҳаяжон билан бешинчи синфларга дарсга кирдим. Биринчи дарсимни қизиқарли ўтиш учун синф доскасига инглиз тилида “Бир куни бой бўлсам онамга .... совға қиламан” деган жумлани ёздим-да, ўқувчиларга қараб:

Болалар, сиз доскага ёзилган жумладаги нуқталар ўрнига ўзингиз хоҳлаган сўзни қўйиб, гапни тўлдиринг. Тушунарлими?- дедим. Ўқувчиларга варақ тарқатдим. Синф сув қуйгандек жим-житлик ичида қолди. Болалар синф тахтасига кўз тикиб хаёлга берилдилар. Беш дақиқадан сўнг синф хонасини кезиб, тарқатган қоғозларимни йиғдим ва бирма -бир ўқий бошадим. Онасига қаср совға қилишни, машина олиб беришни, ҳаж зиёратига юборишни орзу қиларкан менинг жажжи дўстларим. Беғубор орзуларни ўқиганим сари синфда кулгу кўтарилар, тийнати покиза болажонларнинг шаффоф ниятидан кўнглимга нур инарди. Сўнгги варақдаги ёзувни ўқидим. “If I were rich, I would buy flowers for my mom”

Бу гапнинг эгаси синфга шу йили янги келган, ҳеч ким билан очилиб гаплашмайдиган, маъюсгина болакай эди.

Орамизда романтик дўстимиз ҳам бор экан, -дедим. – Сардор, ўрнингдан туриб ўртоқларингга бу вараққа нима ёзилганини тушунтирасанми?

Бир куни бойиб кетсам, онамга жуда кўп гуллар совға қиламан,- деб ёзилган устоз...

– Сардорнинг овози маҳзун, лекин қатъият билан чиқди.

Синфда енгил кулгу кўтарилди.

Мен жуда бой бўлсангиз, дегандим. Яъни ўзингизни бойиб кетган бадавлат дея тасаввур қилиб, сўнг ёзинг дедим. Шунга қарамай, гул олардим, деганингнинг ўзига хос сабаби бордир? – дея сўрадим.

Бироз жим турди-да:

Хаёлимга бошқа нарса келмади-да, устоз!- деди оҳиста. Чеҳрасида Мона Лизанинг юзидаги табассум ва қайғу қоришиқ ғариб ифода зоҳир эди.

Тушунтирдим-ку, Сардоржон? Хаёлингга бирор нима келиши учун яна нима қилишим керак эди? – Шундай дея жавоб варақаларини болаларга тарқатдим.

Дарс якунланганини билдириб қўнғироқ чалинди. Болалар тўзғиган ари уясидек ташқарига отилдилар.

Эртаси куни тонгда мактабга келсам, Сардорнинг отаси мени коридорда кутаётган экан. Қўлида кеча Сардорнинг орзуси ёзилган ғижимланган қоғозга кўзим тушди. Ўтириб бироз гаплашдик. Сўнг у кетди. Оёғимни зўрға босиб ўқитувчилар хонасига кирдим. Бошим айланарди. Юрагимдан ўкирикка ўхшаган нарса тўлиқиб келар, нафасим тиқилиб, ичимда нимадир портлашга шай тургандек эди. Мен қоғоздаги кичик бўшлиқни гул билан тўлдирган Сардорнинг ҳаётидаги улкан бўшлиқни ҳам гул билан тўлдиришга уринаётганини англадим. Уч ой аввал бахтсиз ҳодиса туфайли онасидан айрилган болакай ҳар жума куни отаси билан онасининг қабрини зиёрат қилишни канда қилмаслигини ва ўзи билан онаси ёқтирган гулларни олиб боришини билдим. Кеча тунда отаси эшитмаслиги учун юзини ёстиққа ўраб тонгача ўксиб йиғлаганини эшитдим. Ва англадимки фақатгина Университетнинг ўқитувчилик дипломи билан устозликни ўрганиб бўлмас экан...


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

✍🏼 ҲАСАДГЎЙ
(ибратли ҳикоя)

Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.
– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам... – деди эшик олдидаги киши.
– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.
Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.
У ажойиб-ғаройиб манзараларни ҳикоя қиларкан, шеригининг ичини ит тирнарди. “Бу адолатдан эмас, – деб ўйларди. – Нимага уни дераза ёнига қўйишган-у, мени пойгакка, оёқостига итқитишган? У ҳар куни дунёни томоша қилиб, роҳатланиб ётади. Мен бўлсам, бўёғи кўчган эшикдан бошқа нарсани кўрмайман”.
Бир куни ойна ёнидаги беморни қаттиқ йўтал тутди, хириллаб нафас ола бошлади. У ҳамширани чақириш учун бош томонидаги қўнғироқ тугмасига интилди, бироқ ета олмади. Чунки бунга мажоли қолмаганди, йўтал кучайган, аъзойи бадани дир-дир титрарди. Хонадоши бўлаётган воқеаларни жимгина кузатиб турди. Хоҳласа, ўзининг тугмачасини шундоққина босар, ҳамшира зумда етиб келарди. Лекин у хоҳламади.
Бироз вақт ўтгач бемор тинчиб қолди. У бу ғалвали ва диққинафас дунёни мангуга тарк этди.
Уни олиб чиқиб кетишаётганда хонадоши ҳамширадан: “Энди мени ойна ёнига олиб ўтиб қўйсангиз”, деб илтимос қилди. Ҳамшира унинг ўтинчини ерда қолдирмади. Кўрпа-тўшакларни тўғрилади, устидаги жилдини янгилагач, яхшилаб сирди. Сўнг беморни кўчириб ўтказди. Ҳаммаси жойида эканига ишончи комил бўлгач, эшик томонга йўналди. Бироқ уни касалнинг товуши тўхтатди. Унинг овозида ажабланиш бор эди:
– Ахир қанақасига?! Бу ойнадан қуп-қуруқ деворларгина кўзга ташланяпти-ку! Анави ўлган хонадошим менга ўрмонни, кўлни, булутларни, одамларни кўргани ҳақида гапирганди. Қандай қилиб? Ахир бу ойнадан одамни завқлантирадиган ҳеч нарса кўринмаяпти!
Ҳамшира маъюс жилмайди:
– У умуман кўра олмасди. Бечора шеригингизнинг кўзлари ожиз эди...

(Хулоса ўзингиздан)


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

Қуръони Карим.
(Ўзбекча изохли таржима)
Аловуддин Мансур.
634 - бет.


ХАММА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

FALAQ SURASI

قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ 

مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ 

وَمِنْ شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ 

وَمِنْ شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ 

وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ 

Qul a’uzu birobbil falaq. Min sharri ma xolaq. Va min sharri g‘osiqin iza vaqob. Va min sharrin-naffasati fil ‘uqod. Va min sharri hasidin iza hasad.

Ma'nosi: «(Ey Muhammad,) ayting: "Panoh tilab iltijo qilurman tong Parvardigoriga yaratgan narsasi yovuzligidan, tugunchaga dam uruvchi ayollar yovuzligidan hamda hasadchining hasadi yovuzligidan"»


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

🔅FOTIHA SURASI🔅

BISMILLAHIR ROHMANIR ROHIYM
Alhamdulillahi Robbil alamiyn. Ar- Rohmanir -Rohiym. Maliki yavmiddin. Iyyaka na'budu va iyyaka nasta'iyn. Ihdinas- sirotal mustaqiym. Sirotollaziyna an'amta alayhim g'oyril mag'zubi alayhim valazzolliyn.



✔️MA'NOSI.

Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan boshlayman.
Hamdu sano butun odamlar hojaysi, mehribon va rahmli jazo kunining egasi-podshohi bo'lmish ALLOH uchundir. Sengagina ibodat qilamiz va Sendagina madad so'raymiz. Bizlarni g'azabga duchor bo'lmagan va haq yo'ldan toymagan zotlarga in'om qilgan yo'ling bo'lmish - haq yo'lga yo'llagan.


✅FOTIHA VA IHLOS SURALARI HAQIDA

1. FOTIHA surasi o'limdan boshqa barcha dardga davodir.

2. FOTIHA va IHLOS suralari o'qilsa , Qur'onni uchdan bir qismini o'qiganchalik bo'ladi.

3. Uyiga kirganda FOTIHA va IHLOS suralarini o'qisa Alloh taolo u uydan faqirlikni ketkazadi. Huzur va baraka ato etadi.

https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

БОЛАЛАР ҲАМ ФИКРЛАЙДИ

(таъсирли ҳикоя)


📖Аям уйдан кетиб қолди. Дадам иккиси бироз айтишишди. Аям остонада дадамга қараб: "Менга жавоб беринг" деди. Дадам "Йўқ" деди. Мактабда ўқитувчимиз жавоб бермаса, уйга кетмас эдик. Лекин аям кетиб қолди.
Мени ҳам ўзи билан бирга олиб кетмоқчи эди, кўнмадим. Дадам менга "Мансурбек, ўзинг биласан, ўғлим" деди. Аямни яхши кўраман. Менга жуда меҳрибон. Барча аялардан чиройли. Мени мактабга анча жойгача кузатиб келади. Кичкиналигимда синфгача кирар эди. Ҳозир катта бўлиб қолдим - тўртинчида ўқийман. Ўқишдан келишимга ширин-ширин овқатлар пишириб қўяди. Мазза қилиб еб, кейин ўйнагани кўчага чиқаман. Кечқурун дарсимни тайёрлашга кўмаклашади. Шундай бўлсаям, дадам билан қолдим. Дадамни ҳам яхши кўраман-да. "Сен катта бўлсанг, зўр одам бўласан", дейди. Уйда Аям йўқлигида овқат пиширмайди. Кафе ва ошхоналардан олиб келади. Колбасалар, пишириқлар, ширинликлар... мазза.
Дадам шифокор. Беморларни даволайди. Гавдаси ҳам катта. Сочини доим орқага тарайди. Галустик тақишни билади. Кўчада қўл ушлашиб кетаётганимизда кўпчилик салом беришади. Болалар ҳам қараб -қараб қўйишади. Шунда мен хурсанд бўлиб кетаман.
Аяни ёмон демайман-у, баъзи ишидан дадам аччиқланиши ўринли. Кўп ҳолларда дадам гўшт олиб келганда, аямнинг бепарволиги туфайли гўштни мушук олиб қочади. Овқатдан соч чиқиб қолганда, дадам "Овқат нега ширин бўлибди, десам соч солган экансиз - да", дейди кулиб. Аям қовоқ уяди.
Бирга ўқийдиган Жаҳонгир деган ўртоғим бор. Баъзан уларникига бораман. Жаҳонгирнинг дадаси бундай пайтда товоқни овқати билан улоқтириб юборади. Аяси кўзига ёш олади. Жаҳонгирнинг ойиси Мунира ая жуда яхши, меҳрибон. Тинмайди. Қачон борсам, нимадир иш билан банд. Мол-қўйлари бор. Бизга яхши гапиради. Сут пишириб беради. Даладан ўт ташийди. Томорқасига қарайди. Бодринглари кўп. Мунира ая ювган кирлари қуригач, сўрида ўтириб, бирма-бир кўрикдан ўтказади. Йиртиқ жойларини тикади. Менинг дадам бўлса, пайпоғидаги тешикчадан бармоғини чиқариб, "Дарча очилиб қолибди-ку", дейди. Бир - икки кун ўтгач, ўзи тикаётганини кўраман. Дадамнинг нолишича, кийимларни тикиш керак бўлса ёки тугма қадашга аям мос ип қидириб ўтирмас экан.. Дуч келгани билан тикиб қўя қолар экан.
Кеча мактабдан келганимда дадам "Аянгни соғингдингми?" деб қолди. Мен индамадим. "Дам олиш куни олиб келамиз" деди. Яйраб кетдим. Бугун мактабга борсам, аям турибди. Дадамнинг гапини айтдим. Аям бўлса "Ўҳ-ҳў, эртароқ борса бўлмас эканми?" деди. Мен бир ўғилман. Дадам "Сенга ука олиб келамиз", деганига анча бўлди. Мен ҳам укамни ўйнатиб юргим келади. Уларнинг эсларидан чиқиб қолди, шекилли.
Саҳарлаб кимдир сочимни силаяпти. Аямнинг қўлларини дарҳол сездим. Мен туш дебман. Ўнгим экан. Аям қайтиб келибди. Ҳурсанд бўлиб кетдим. Якшанбагача анча бор эди. Яхши бўлибди. Аяжоним менинг!



https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

​​👉 «ФОТИҲА» сураси:
АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

👉 «ЯСИН» сураси:
Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

👉 «ВОҚЕА» сураси:
Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

👉 «МУЛК» сураси:
Қабр азобидан сақлайди ...

👉 «КАФИРУН» сураси:
Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

👉 «ИХЛОС» сураси:
Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

👉 «ФАЛАҚ» сураси:
Кулфатдан сақлайди ...

👉 «НАС» сураси:
Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

👉 «ЮСУФ» сураси:
Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
👇👇👇👇



https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
═════════════

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

HAYRLI TUN
TUNINGIZ TINCH BO'LSIN INSHAALLOH 🌙

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

🔅FOTIHA SURASI🔅

BISMILLAHIR ROHMANIR ROHIYM
Alhamdulillahi Robbil alamiyn. Ar- Rohmanir -Rohiym. Maliki yavmiddin. Iyyaka na'budu va iyyaka nasta'iyn. Ihdinas- sirotal mustaqiym. Sirotollaziyna an'amta alayhim g'oyril mag'zubi alayhim valazzolliyn.



✔️MA'NOSI.

Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan boshlayman.
Hamdu sano butun odamlar hojaysi, mehribon va rahmli jazo kunining egasi-podshohi bo'lmish ALLOH uchundir. Sengagina ibodat qilamiz va Sendagina madad so'raymiz. Bizlarni g'azabga duchor bo'lmagan va haq yo'ldan toymagan zotlarga in'om qilgan yo'ling bo'lmish - haq yo'lga yo'llagan.


✅FOTIHA VA IHLOS SURALARI HAQIDA

1. FOTIHA surasi o'limdan boshqa barcha dardga davodir.

2. FOTIHA va IHLOS suralari o'qilsa , Qur'onni uchdan bir qismini o'qiganchalik bo'ladi.

3. Uyiga kirganda FOTIHA va IHLOS suralarini o'qisa Alloh taolo u uydan faqirlikni ketkazadi. Huzur va baraka ato etadi.

https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

Арабча :أَنَا
Ўқилиши :анаа
Ўзбекча маъноси :МEН/1-ШАХС БИРЛИК МУАННАС МУЗАККАР жинсига бир ҳил ишлатилади

@Fotixa_surasi_uchun

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина қандай иш қилмасин, катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…

Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»

Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.

Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, авайлаб сейфга солди. Ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ туғилганини ҳис қилди ва айни ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…

Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:

– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшики узоққа кетиб қолмабсиз.
Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиш, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништириш шунчаки одатга айланиб қолган…»

Қаҳрамонимиз нима дейишини билмай, узоқлашиб бораётган қария ва ҳамширанинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Демак, йил бўйи ишонган, кўнглини тўлдириб, уни янги чўққилар сари етаклаган 500 минг доллар асли йўқ нарсамиди? Лекин шу он эришган ютуқларига асос пул бўлмаганини ҳис қилди. Унинг ҳаётига таъсир қилга нарса, аслида, ўзидан топгани – катта ва мустаҳкам ИШОНЧ эди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

☪ 2021-йил
🗓 22 - Апрель
🍃 Пайшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )


🏙 ТОНГ - 04:09 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:33 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇 АСР - 17:11 🕰

🌆 ШОМ - 19:13 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:34 🕰



Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

АРАБ РАҚАМЛАРИ МУЗАККАР (эркак) ЖИНСИ УЧУН

١-1 ؤَاحِدٌ [вааҳидун]
٢-2 إثْنَانِ [иснаани]
٣-3 ثَلَاثٌ [салаасун]
٤-4 أَرْبَعٌ [арбаун]
٥-5 خَمْسٌ [хомсун]
٦-6 سِتٌّ [ситтун]
٧-7 سَبْعٌ [сабъун]
٨-8 ثَمَانِي [самааний]
٩-9 تِسْعٌ [тисъун]
١٠-10 عَشَرٌ [ашарун]


@Fotixa_surasi_uchun

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

☪ 2021-йил
🗓 21 - Апрель
🍃 Чоршанба 🌙

( Тошкент шаҳри )


🏙 ТОНГ - 04:11 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:34 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:27 🕰

🌇 АСР - 17:10 🕰

🌆 ШОМ - 19:11 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:33 🕰



Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

☪ 2021-йил
🗓 20 - Апрель
🍃 Сешанба 🌙

( Тошкент шаҳри )


🏙 ТОНГ - 04:13 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:36 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:27 🕰

🌇 АСР - 17:09 🕰

🌆 ШОМ - 19:10 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:31 🕰



Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).



https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

☪ 2021-йил
🗓 19 - Апрель
🍃 Душанба 🌙

( Тошкент шаҳри )


🏙 ТОНГ - 04:14 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:37 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:27 🕰

🌇 АСР - 17:09 🕰

🌆 ШОМ - 19:09 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:30 🕰



Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ

1. Таҳорат олишдан аввал ушбу дуо ўқилади:
«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳил аъзийм. Валҳамду лиллаҳи ъала дийнил Ислам.»


2. Таҳорат бошланиб икки қўл ювилаётганда шундай дуо қилинади:
«Алҳамдулиллаҳиллази жаъал маъа тохурон»


3. Оғиз чайилоятганда ўқиладиган дуо:
«Аллоҳумма аъинний ъала тилаватил қуръани ва зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика»


4. Бурнига сув тортаётганда ўқиладиган дуо:
«Аллоҳумма арихни роихатал жаннати ва ла турихни роихатан нари»


5. Юз ювилаётганда ўқиладиган дуо:
«Аллоҳумма баййиз важҳи явма табяззу вужуҳун ва тасвадду вужуҳ»


6. Ўнг қўл ювилаётганда ўқиладиган дуо:
«Аллоҳумма аътини китаби би ямийни ва хасибни хисабай ясийро»


7. Чап қўл ювилаётганда ўқиладиган дуо :
«Аллоҳумма ла туътини китаби би шимали ва ла мин варои зохри».


8. Бошга масх тортаётганда ўқиладиган дуо:
«Аллоҳумма азиллани тахта зилли аршика явма ла зилла илла зилла аршика»


9. Қулоққа масх тортаётганда ўқиладиган дуо :
«Аллоҳуммажъални миналлазийна ястамиъунал қовли фаяттабиъуна аҳсанаҳ»


10. Бўйинга масх тортаётганда ўқиладиган дуо :
«Аллоҳумма аътиқ роқобати минан нари»


11. Ўнг оёқ ювилаётганда ўқиладиган дуо:
«Аллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тазуллул ақдам»


12. Чап оёқ ювилаётганда ўқиладиган дуо:
«Аллоҳумажъал занби мағфурон ва саъйи машкурон ва тижароти лан табуро»


УШБУ ФАЗИЛАТЛИ ДУО ҲАМ ТАҲОРАТДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИ.

ʼʼ Ашхаду ан лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳи ла шарийка лаҳу ва ашхаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ"


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

IXLOS SURASI

•┈•┈•✿••❁📖❁••✿•┈•┈•
@Fotixa_surasi_uchun
•┈•┈•✿••❁📖❁••✿•┈•┈


قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ 

اللَّهُ الصَّمَدُ 

لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ 

وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ 

Qul huvallohu ahad. Allohus-somad. Lam yalid. Va lam yuvlad va lam yakullahu kufuvan ahad.

Mazmuni: (Ey Muhammad,) ayting: «U — Alloh yagonadir. Alloh behojat, (lekin) hojatbarordir. U tug'magan va tug'ilmagan ham. Shuningdek, Unga teng biror zot yo'qdir».



https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

🎶An-Nas surasi 🎶

"An-Nas" surasi - Yomon hayollardan saqlaydi!

AN-NOS SURASI

قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ 

مَلِكِ النَّاسِ 

إِلَٰهِ النَّاسِ 

مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ 

الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ 

مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ 

Qul a’uzu birrobin-nasi malikin-nasi ilahin-nasi min sharril vasvasil xonnas. Allaziy yuvasvisu fiy sudurin-nasi minal jinnati van-nas.

Ma'nosi: «(Ey Muhammad,) ayting: "Panoh tilab iltijo qilurman odamlar Parvardigoriga, odamlar Podshohiga, odamlar Ilohiga yashirin vasvasachi (shayton) yovuzligidanki, (u) odamlarning dillariga vasvasa solur. (O'zi) jinlar va odamlardandir"



https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

САВОЛ:

Ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очиладими?

ЖАВОБ:


- Ғуслда буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттиқ жойига сув етказиш эса суннат саналади. Рўзадор рўзадорлигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади.
Агар бир киши оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кириб кетса, рўзадорлиги эсида бўлса, рўзаси очилади ва қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди. “Хулоса”да ҳам шундай келтирилган, шунга амал қилинади (Фатавои Ҳиндия).

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

HAYRLI TUN AZIZLAR

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

Бир киши бўлиб, унинг ёлғизгина суюкли қизидан бўлак, ҳеч кими йўқ экан. Кунлардан бир куни қизи оғир дардга чалиниб вафот этибди. Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди.
Бечора отани одамлар қабрдан зўрға чиқариб олибдилар. Сўнгра йиғлай йиғлай уйига, манзилига қайтибди.
Қизининг аза маросими..
Ҳеч ҳам ишонгиси келмас эмиш.. қўни қўшинлари кишининг суянчиғи бўлишиб, барча аза ҳаражатларини ўзлари тўлабдилар. Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш.
Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди.
Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди:
- қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими?
Имом "бўлади" деб жавоб берибди.
Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!!
Қабрда нимани кўрди экан?
Ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди...
Бироздан сўнг қизи қабрда яна пайдо бўла бошлабди. Аммо унинг юзи, тиззалари, қадамлари ва қўллари куйиб кетган эди.
Ота секингина қабрни ёпиб, жуда ҳам дахшатли холатда уйига қайтибди.
Уйга етиб олиши билан қаттиқ толиққанлиги боис, ётиб чуқур уйқуга кетибди. Тушида қизини кўрибди ва сўрабди:
- Мен қабрга тушганимда сен қаерда эдинг?
Нима учун баъзи аъзоларинг куйиб кетган?
Қиз айтибди:
- Мен қабрга тушган захотим, фаришталар келиб мени оловли жойномозда намоз ўқишим учун дўзахга олиб кетишди.
Бу хол ҳар намоз маҳал такрорланди.
- Нима учун сени дўзахга олиб боришади?
- Чунки мен намозларимни ўз вақтида ўқимасдан кечиктирар эдим.
(Намозини кечиктирганнинг аҳволи шундай бўлса, ўқимаганнинг аҳволи не кечар экан?)

✨Кун ҳикмати✨
Ишга кечикканимизда бошлиқдан уялиб, бошимизни эгиб, зўрға уялиб гапирамиз. Аллоҳнинг ҳузурида туриладиган намозга кечикканда ҳам шундаймизми?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Do'stlaringizga xam ulashung...


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

Uyqusidan chôchib ketganda.

La ilaha illallohu
l'-Vahudu l'-Qohhar.
Robbu s-samavati
va-l-'arzu va ma bayna-
huma l'-Azizu l'Goffar.

Ma'nosi: Allohdan boshqa ibodatga loyiq iloh yôq, osmonlar, yer va ularning orasidagi mavjud narsalarning Xudosi Allohdir. U Ulug' va kechirimlidir.


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ

Читать полностью…

FOTIHA SURASI

ℍ𝕒𝕪𝕣𝕝𝕚 𝕥𝕦𝕟 𝕒𝕫𝕚𝕫𝕝𝕒𝕣. 𝕋𝕦𝕟𝕚𝕟𝕘𝕚𝕫 𝕥𝕚𝕟𝕔𝕙 𝕓𝕠'𝕝𝕤𝕚𝕟. 𝔼𝕣𝕥𝕒𝕝𝕒𝕓 𝕦𝕪𝕘'𝕠𝕟𝕚𝕓 𝕓𝕒𝕞𝕕𝕠𝕕 𝕟𝕒𝕞𝕠𝕫𝕚𝕟𝕚 𝕠'𝕢𝕚𝕤𝕙 𝕙𝕒𝕞𝕞𝕒𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕟𝕒𝕤𝕓 𝕖𝕥𝕤𝕚𝕟 𝕀𝕟𝕤𝕙𝕒𝔸𝕝𝕝𝕒𝕙

Читать полностью…
Подписаться на канал