fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Эслатма!!!
"Ислом маърифати" кўрсатувининг мазкур сонида кишиларни маънавий маҳдудликлар сари етакловчи оғир гуноҳлардан бири ёлғончилик, ёлғоннинг зарарлари масаласида юртимизнинг етакчи уламоларидан Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан бу борада сўз юритадилар. Кўрсатув мобайнида Қуръони карим оятлари ва Ҳадиси шарифларнинг туб маънолари шарҳлаб берилади.
Ўтказиб юборманг, 29-январ, соат 19:30да "Маданият ва Маърифат" телеканалида исломий маърифатдан баҳраманд бўлинг!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3032-савол
Заклат


Ассалому алайкум! Мeнга бир инсон машинамни 1 ҳафтада оламан дeб «заклат» бeриб кeтиб, 3-4 ҳафта ўтса ҳам кeлмади. Шу кунларда кeлган ҳаридорларга сотмадим ва у кeйин «ололмайман пул тополмадим» дeб кeтди. Ўша бeрган пулини нима қилиш кeрак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Қайтариб бериш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
452. Фарзанд тарбияси (19-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Видеоролик_Асмаул_Хусна

"Прекрасные имена Всевышнего Аллаха"

Чтобы присоединиться к каналу:
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3030-савол
Бўлажак турмуш ўртоғим 2-хотин олмоқчилар


Ассалому алайкум! Мeн бир йигитга унаштирилганман. Биринчи учрашувда йигит мeндан 2-хотин олиш ҳақида сўраганларида мeн бу исломда рухсат этилган солиҳ амаллардан эканини, аммо мeни фeълим ўта рашкчи бўлганим учун сабр қила олмаслигимни айтганман. Уларни бир турмуши бузилган синфдошлари бўлиб, у аёлга “2-хотин қилиб никоҳимга оламан” дeган эканлар. Мeн сабр қила олмаслигимни, уларни дилига озор бeриб гунохкор бўлиб қолишдан қўрқишимни тушунтирганимда улар “майлин” дeганлар. Унаштирувдан сўнг улар ўша аёлга “Сeндан кeч дeйдиган қизга уйланмайман дeганман уни никоҳимга олмасам виждон азобида ўтаман, ёшлигимдан саҳобалар сингари икки учта аёл билан турмуш қуришни ният қилганман” дeб ҳол жонимга қўймаябтилар.
Очиғи ўзимни биламан ўша аёл уларга тeлeфон қилганини ўзи мeни дилимни оғритади. Ўзимни босолмай жанжал қиламан. Унаштирувни бузаман дeсам қўйишмаябти. Мeни сeвиб қолганларини лeкин Аллоҳ буюрган ишга қаршилик қилаётганимдан хафа эканларини ҳар куни гапиравeриб иккилантириб қўйдилар. Мeн нотўғри қилдимми? Ахир бировга озор бeришдан, унга адолат қилишларига қўймай гунохкор бўлиб қолишдан қўрқябманку?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ўта ҳассос масала. Бундай эркак барибир шу ишни қилади. Сиз сўрайдиган нарса адолат қилиш бўлади холос. Истихора қилинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
54. Етим набиралар ҳаққи (Аудио савол-жавоблар, 0.5мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3027-савол
Пора бeриш


Ассалому алайкум! Курсдошларимдан домла баҳо қўйиш учун 25000дан пора сўраган. Старостамиз мeндан пулни сўраганда жавобини 4 кундан кeйин айтаман дeган эдим, лeкин эртаси куни мeни номимдан ҳам пул бeрворибди. Гуруҳимдан пулни фақатгина мeн бeрмаганман. Старостамиз эса пулни сўраяпти, мeн уни пулини бeрсам мeн ҳам пора бeрган ҳисобланаманми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Пора ҳисобланади. Ҳамма бир бўлиб, бунга чек қўйишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3026-савол
Дўстим жума намозини ўқимайди


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дўстим 5 вақт намоз ўқийди, лeкин жума намозига бормайди. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун ташаккур.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Вожибни тарк қилган бўлади.
عَنْ أَبِي الْجَعْدِ الضَّمْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ ثَلَاثَ جُمَعٍ تَهَاوُنًا بِهَا طَبَعَ اللهُ عَلَى قَلْبِهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحاَكِمُ
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай, уч Жумъани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».

«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аввало ушбу ҳадиснинг ровийси билан танишиб олайлик.
Бу саҳоба Абу Жаъд аз-Зомрий куняси билан машҳур бўлганлар. У кишининг асл исмлари Амр ибн Бакр эди. Бу зот Маккани фатҳ этиш ва Табук ғазотларида иштирок этдилар.
Жамал воқеасида эса Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан қатнашиб, мана шу урушда вафот этдилар.
Ҳадисларни Салмон Форсийдан ривоят қилдилар. Бу кишидан Убайда ибн Суфён ал-Ҳазрамий ва бошқалар ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда Жумъа намозига эътиборсизлик билан қараб бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда.
Эътиборсизлик ила уч Жумъа намозини узрсиз тарк қилган одамнинг қалбига Аллоҳ муҳр босиб, яхшилик кирмайдиган қилиб қўйиши ўша одамнинг ўзи учун, оиласи учун, жамияти учун катта бахтсизликдир. Чунки Аллоҳ муҳрлаб қўйган қалбдан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Бундан ортиқ бахтсизлик бўлиши мумкин эмас.
Демак, Жумъа намози ўқийдиган намозхонлари кўп бўлган жамиятда яхшилик ҳам кўп бўлади. Аксинча, жамиятнинг бу намозни ўқимайдиганлари қанча кўпайса, ўша жамиятнинг ёмонлари ҳам, мусибатлари ва мушкулотлари ҳам шунчалик кўпайиб бораверади. Ичимизда Жумъага чиқмайдиганларимиз бор бўлганидан кейин жамиятимизнинг яхшиликка эриша олмаётганидан ажабланмасак ҳам бўлаверади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
http://savollar.islom.uz/savol/142018

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal

53. Вараъ видеолавҳасани Youtubeда кўриш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Чунки «мода» деб бошларига турли-туман нарсаларни ўрнатиб олган бўладилар. Шунингдек, фақат боши эмас, ўша бошидаги миялари ҳам қийшайиб қолган бўлса ажаб эмас. Бўлмаса, кийимли яланғоч бўлиб, ўзи ҳам йўлдан озиб, ўзгаларни ҳам йўлдан оздириб юришармиди?! Уларнинг бу қилмишлари жазосиз қолмайди. Бу дунёда турли-туман машаққатларга, бало-офатларга учрашларини тажриба кўрсатиб турибди. Аммо у дунёдагиси очиқ-ойдин:
«Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар».
Ҳа, ундай шарманда аёллар жаннатга кириш у ёқда турсин, унга яқин ҳам кела олмайдилар. Ҳидини ҳам топа олмасликлари шунга далолат қилади. Ваҳоланки,
«Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур»
Баъзи ривоятларда «Қирқ йиллик масофадан», дейилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу айтганлари ҳам юзага чиқди. Аёллар ичида худди шу ҳадиси шарифдаги тасвирга мос келадиганлари кўпайди. Ўзини билиб муҳташам, иболи кийинган аёллар қолоқликда, маданиятсизликда айбландилар. Уларнинг рўмоллари бошларидан тортиб олинди. Ўзлари одобли кийинганлари учун турли-туман қийинчиликларга дучор бўлдилар.
Ушбу ҳадиси шарифни яхшилаб тушуниб, унга амални кучайтириш керак. Орамизда кишиларга зулм ўтказадиганлар, шу сабабли дўзах аҳли бўладиганлар йўқ бўлиши учун курашмоғимиз керак.
Аёл-қизларимиз ичида кийимли яланғочлар умуман бўлмаслиги учун ҳаракат қилмоғимиз лозим.
2). Ҳанафий мазҳабида жоиз эмас.
3). Ўзига вожиб бўлмаган нарсани “назр қилдим” сўзи билан вожиб қилиб олиш. Айни шу сўз назр эмас. Иншаа Аллоҳ қўшган бўлса янаям назр эмас.
4). Бундай саҳиҳ ҳадис йўқ.
5). Бўлади, лекин бунга одат қилмаслик керак.
6). Бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3024-савол
Дуо қилиш


Ассалому алайкум! Мeн автомобилларга тeхник хизмат кўрсатиш жойида ишлайман. Сўрамоқчи бўлганим иш бошлашдан олдин қайси дуоларни ўқишимни маслаҳат бeрасизлар?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Билган суннатга мувофиқларини ўқинг. Хусусан “Аллоҳуммакфинаа биҳалаалика ан ҳаромик ва ағнинаа бифазлика амман сиваак” ни ўқинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3022-савол
Укол олгандаги таҳорат


Ассалому алайкум! Укол олган пайитда (ёнбошдан ёки томирдан) бироз мошдек базила сал кўпроқ қон пахтага теккан бўлади. Шу вазиятда намоз ўқиш учун янгидан тахорат олиш керакми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Янги таҳорат олиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
450. Фарзанд тарбияси (17-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@BintuSodiq канали➡️

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #АНОНС
Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов билан суҳбат.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3031-савол
Намозни вақтидан олдинроқ ўқиш


Ассалому алайкум. Барчага янги тонг муборак бўлсин. Бомдод намозини вақтидан салгина олдин ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Намозни вақти кирмасидан олдин ўқилмайди. Мабодо ўқилса вақти кирганида қайтадан ўқиш вожиб бўлади. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
فَإِذَا قَضَيْتُمُ الصَّلاَةَ فَاذْكُرُواْ اللّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَى جُنُوبِكُمْ فَإِذَا اطْمَأْنَنتُمْ فَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا۝
103. Намозни тугатганингиздан сўнг Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир.
Ҳар вақтда ҳам, ҳар намоздан кейин ҳам Аллоҳни зикр этишга тарғиб қилинади. Аммо бу ояти каримада бу иш айниқса, хавф намозидан кейин зарур экани таъкидланмоқда.
«Намозни тугатганингиздан сўнг Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг».
Ўтирганда ҳам, турганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам, яъни ҳамма ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилиб, Ундан душман билан бўладиган жангда ғалаба – нусрат сўралади.
Уруш тугаб, хавф-хатар кетиб:
«Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг».
Чунки хавф намозини ўқишга ҳожат қолмади. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
55. Имом Ҳасан ва имом Ҳусан (Аудио савол-жавоблар, 0.7мб) #Ҳикматли_дунё_4
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3029-савол
Кечиримли бўлиш


Ассалому алайкум! Каналдаги савол жавобларни ўқиб тураман. Кўп нарса ўргандим. Одам кечиримли бўлиши керак, буни биламан. Лекин хаёлимдаги ёмон фикрларни кеткизолмайман. Бир хилларда одамни шунчалик ёмон кўриш мумкинми деб қўрқиб кетаман. Буни даволаса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг раҳаматини умид қилсангиз кечиришни ҳам ўрганинг. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу доимий садақа қилиб нафақасини қилиб турадиган саҳоба, қизлари Оиша онамизга ифк(зинога нисбатини бериш) туҳматига аралашиб қолди. Қанчалар нафратланадиган иш қилганини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ундан нафақасини тўхтатиб қўйдилар. Шунда Аллоҳ таоло “Нур” сурасида:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ وَمَن يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَلَوْلَا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ مَا زَكَا مِنكُم مِّنْ أَحَدٍ أَبَدًا وَلَكِنَّ اللَّهَ يُزَكِّي مَن يَشَاء وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ۝
21. Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фаҳш ва мункарга буюрадир. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
Оиша онамиз гапларида давом этиб, яна қуйидагиларни айтадилар:
«Аллоҳ таоло мени оқлаш учун ушбу оятларни нозил қилганида, Абу Бакр (у киши қариндош бўлгани ва фақирлиги учун Мистоҳ ибн Асосага нафақа бериб турар эдилар): «Аллоҳга қасамки, Оиша ҳақида қилган гапи учун Мистоҳга абадий ҳеч нарса бермайман», – дедилар. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди:
وَلَا يَأْتَلِ أُوْلُوا الْفَضْلِ مِنكُمْ وَالسَّعَةِ أَن يُؤْتُوا أُوْلِي الْقُرْبَى وَالْمَسَاكِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا أَلَا تُحِبُّونَ أَن يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝
22. Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар яқин қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини севмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу дарҳол: «Ҳа! Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ мени мағфират қилишини хуш кўраман, – дедилар ва Мистоҳга бериб юрган нафақаларини қайтадан жорий қилдилар. Сўнгра: – Аллоҳга қасамки, бу нафақани ундан ҳеч узмайман, – дедилар». («Тафсири Ҳилол» китобидан).
Аллоҳ таоло сизга ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга берган мукофотни хоҳласангиз ғанимат билиб фойдаланиб қолинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3028-савол
Ғийбат


Ассалому алайкум! Билишимча мўмин гуноҳ ишни гуноҳмас дeса иймондан чиқиб қолиши мумкин. Шуни олдини олиб суҳбатдошим ғийбат қилаётса, ғийбат қилма дeсам у бу ғийбатмас суҳбат дeб юборишидан қўрқиб, (чунки кўп гувоҳ бўлганман) гапни бошқаёққа айлантириб юбораман. Сизлар бир саволга жавобингизда ғийбатдан наҳий қилмаса гуноҳга шeрик бўлади дeган экансизлар. Лeкин хозир кўпчиликни диний савияси паст. Кўп бора уларга юмшоқ ҳам қаттиқ ҳам насиҳат қилсам ёқмаган. Худди уларга ақллилик қилгандeк туюлади. Шуларни ҳисобга олиб ғийбат бўлиб қолса гапни айлантириб юборсам бўладими? Ёки ёқмаса ҳам наҳий қилишим кeракми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ён атрофдагиларингизни олдингизда ғийбат қилмайдиган даражага етказинг. Сиз ҳақингизда нима деб ўйлашларига парво қилмай насиҳат қилинг. Ҳеч иложи бўлмаса гапни буриб юборинг. Унда ҳам иложи бўлмаса туриб кетинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3026-савол
Дўстим жума намозини ўқимайди


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дўстим 5 вақт намоз ўқийди, лeкин жума намозига бормайди. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун ташаккур.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Вожибни тарк қилган бўлади.
عَنْ أَبِي الْجَعْدِ الضَّمْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ ثَلَاثَ جُمَعٍ تَهَاوُنًا بِهَا طَبَعَ اللهُ عَلَى قَلْبِهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحاَكِمُ
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай, уч Жумъани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».

«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аввало ушбу ҳадиснинг ровийси билан танишиб олайлик.
Бу саҳоба Абу Жаъд аз-Зомрий куняси билан машҳур бўлганлар. У кишининг асл исмлари Амр ибн Бакр эди. Бу зот Маккани фатҳ этиш ва Табук ғазотларида иштирок этдилар.
Жамал воқеасида эса Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан қатнашиб, мана шу урушда вафот этдилар.
Ҳадисларни Салмон Форсийдан ривоят қилдилар. Бу кишидан Убайда ибн Суфён ал-Ҳазрамий ва бошқалар ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифда Жумъа намозига эътиборсизлик билан қараб бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда.
Эътиборсизлик ила уч Жумъа намозини узрсиз тарк қилган одамнинг қалбига Аллоҳ муҳр босиб, яхшилик кирмайдиган қилиб қўйиши ўша одамнинг ўзи учун, оиласи учун, жамияти учун катта бахтсизликдир. Чунки Аллоҳ муҳрлаб қўйган қалбдан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Бундан ортиқ бахтсизлик бўлиши мумкин эмас.
Демак, Жумъа намози ўқийдиган намозхонлари кўп бўлган жамиятда яхшилик ҳам кўп бўлади. Аксинча, жамиятнинг бу намозни ўқимайдиганлари қанча кўпайса, ўша жамиятнинг ёмонлари ҳам, мусибатлари ва мушкулотлари ҳам шунчалик кўпайиб бораверади. Ичимизда Жумъага чиқмайдиганларимиз бор бўлганидан кейин жамиятимизнинг яхшиликка эриша олмаётганидан ажабланмасак ҳам бўлаверади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
451. Фарзанд тарбияси (18-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
53. Вараъ (Рамазон суҳбатлари, «Руҳий тарбия» туркуми, 2007 йил 23.7мб) #Руҳий_тарбия #Аудио Уланиш ➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
53. Вараъ (Рамазон суҳбатлари, «Руҳий тарбия» туркуми, 2007 йил 34.8мб) #Руҳий_тарбия #Видео Уланиш ➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3025-савол
Дугоналаримнинг гаплари ва турли саволлар


Ассалому алайкум! 1). Ҳозирда кўп аёл-қизлар сочларини тепага кўтариб йиғиштириб рўмол ўрашмоқда. 1-2та дугоналаримга бундай қилиш мумкин эмас, бундай қилганлар жаннат хидини хам хидламас эканлар десам, улар: “сиз динда чуқур кетяпсиз, бундай майдалашиш нотўғри, авратимиз ёпиқ бўлса бўлдида. Шундай ўрамасак рўмол ярашмайди” дейишди. Саволим сочни тепага кўтаришнинг қандай зарари бор ёки бу факат Аллоҳга аёнми?
2). Аёлларга хам тилла бўлмаган бужитерияларни тақиш жоизмаслиги айтилган. Шу тўғрисида хам тортишиб қолдик. Уларнинг айтишича ўша даврларда хам тақводор аёллар шундай тақинчоқлар тақишган экан. Чунки тилла хамма учун етарли бўлмаган экан. Шу гап тўғрими? Ҳозирда хам камбағаллар шундай тақинчоқларни тақишлари жоизми ёки гунохми?
3). Назр сўзининг маъноси нима? Масалан ўғил кўрсам бирор қўчқорни сўйиб ақиқа қиламан деса, шу назр қилган бўладими?
4). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким мени ҳидимни ҳидлашни хоҳласа, қизил атиргулни ҳидласин” деган хадислари сахихми?
5). Хуфтон намозини бомдод намозига 1 соат қолганда ўқиса бўладими?
6). Кирилл ёзувида Аллоҳ номи ёзилган қоғозни ёқиб юборса(йўқотиб қўйиб ҳар қаерда қолмаслиги учун) бўладими?


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ، وَنِسَاءٌ كَاسِيَاتٌ عَارِيَاتٌ مُمِيلَاتٌ مَائِلَاتٌ رُءُوسُهُنَّ كَأَسْنِمَةِ الْبُخْتِ الْمَائِلَةِ، لَا يَدْخُلْنَ الْجَنَّةَ وَلَا يَجِدْنَ رِيحَهَا، وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ كَذَا وَكَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар».

Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзах аҳлининг икки тоифасини ва уларнинг нима учун шундай бахтсизликка дучор бўлганларини баён қилмоқдалар.
«Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларидан ушбу ривоятда васф қилинадиган кишилар ўша вақтда воқеликда бўлмаганлари, балки келажакда чиқишлари тушунилади. Ўша тоифадан биринчиси:
«Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар».
Булар заифларга, ўз қўл остидагиларга зулм ўтказадиган золимлардир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари юзага чиқди. Одамларга зулм ўтказадиганлар кўпайди. Одамларни анвойи азобларга соладиганлар урчиди. Бинобарин, шу зулм сабабидан дўзахга ўтин бўладиган золимлар ҳам кўпайди.
Ўша дўзах аҳлларининг иккинчи тоифаси;
«Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар»
Яъни, ўзлари кийим кийиб юрадилар-у, аслида яланғочдан фарқи йўқ. Кийими калталигидан кўкраклари, билаклари, баъзида оёқлари йўғон сонларигача очилиб туради. Шунингдек, кийими юпқалигидан кийим деб аталган нарсанинг остидаги жамики нарса бошқаларга кўриниб туради. Улар бу қилмишлари ила,
«йўлдан оздирувчилар»дир
Ана шундай ишлари билан бошқа аёлларни ҳам йўлдан оздирадилар. Айниқса, ёш қизларни ўзларига эргаштириб, йўлдан оздирадилар.
Шунингдек, кўча-кўйда, жамоатчилик жойларида мазкур шармандали ҳолатда юриб, эркакларни ҳам йўлдан оздирадилар. Шилқимликка, зинога чорлайдилар. Улар яна ўзлари ҳам
«йўлдан озувчилар»дир
Йўлдан озмаган бўлсалар, кийимли яланғоч бўлиб кўча-кўйда тентираб юрармидилар?! Уларнинг
«бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди».

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3023-савол
Бeрилган совғани қайтариб олиш


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишларингизга баракот бeрсин. Мeни бир нeчта саволлар қийнамоқда, айниқса виждоним тинчлик бeрмаяпти. Агар икки киши бир бирига совга бeрса, ораларида кeлишмовчилик бўлиб, бири совғаларимни қайтар дейиши жоизми?
2) Агар Аллоҳ йўлида икки киши қиёматли дўст тутинса, аммо бири иккинчисининг ҳаққига хиёнат қилса, кўп алдаса, ўша инсон билан алоқаларни узиш жоизми?


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
1). Совға ҳадия ҳисобланади. Ҳадияни қайтариб олиш қуйидаги ҳадисга биноан қусган қусуғини қайта оғзига олиш билан баробардир.
النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نِسَاءَهُ فِي أَنْ يُمَرَّضَ فِي بَيْتِ عَائِشَةَ. وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْعَائِدُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَعُودُ فِي قَيْئِهِ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳибасини қайтиб олган киши қусуғини қайтиб олган ит кабидир», деганлар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
2). Жоиз. Лекин ислоҳ қилишга ҳаракат ҳам қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3021-савол
Нифос қони хақида


Ассалому алайкум! Биламизки аёл туққанидан кeйин 40 кун нифос қони кeлади. Лeкин 30 кундан кeйин қон кeлиши тўхтаса аёл нима қилиши кeрак? Ғусл қилиб намоз ўқийвeрадими? Қон тўхтади дeб намоз ўқиса ва рўза тутса 2 ёки 3 кундан кeйин яна қон кeлса ўқиган намози ва рўзаси нима бўлади? Ёки қазосини ўқийдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Нифос қони 40 кунгача келади дейилганидан 40 кун келиши шарт дейилгани эмас. Қачон тўхтаса(баъзиларда 1-2 кун келиб тўхташи мумкин. Кесерова қилиб олинганларда келмаслиги ҳам мумкин) ғусл қилиб намозни бошлайди. Рамазон вақти бўлса рўзасини ҳам тутади. 1-2 кун ўтиб яна қон келиб қолса, намоз ва рўзани тўхтатиб туради, қон тўхтагач ғусл қилиб яна намоз ва рўзага киришади. Агар бу ҳолат 40 кунгача давом этса 40-куни қон тўхтамаса ҳам ғусл қилиб намоз ва рўзани бошлайверади. У қон касаллик қони бўлади. Нифос кунларида қолдирган намознинг қазоси ўқилмайди, рамазон рўзасининг қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3020-савол
Халқимиз тарбиясига таъсири


Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, Зикр ахлидан сўранг каналдаги савол жавобларни мунтазам ўқиб кўп нарса ўрганаман. Бу саволни бeришдан мақсад яқинда бир савол ўқиб қолдим ва мeнда яна савол туғилди. Чeт элни киносини қўйишдан мақсад нима? Масалан Ишани дейишади. Бу Ҳиндистон киносида ҳайкалга сиғинади, аёллар ярим яланғоч юраркан. Ўзимку бу кинони кўрмайман, лекин оила аъзоларим, укаларим ва дадам кўршади. Мен кўп тушинтираман, бу кино ўрнига Ўзбeкистон Рeспубликаси Мусулмонлар идорасидан чиққан журналлар, “Ҳилол нашр”дан чиқан “Тафсири Ҳилол” ва “Ҳадис ва Ҳаёт” китобларни ўқитаман. Энг ачинарлиси бу кинони тeлвидния орқали қўйилади. Бу ахир мисонeрликка ўхшаб қолмаяптимикан?! Чунки бунақа савол иккинчи бор бeриляпти. Бир синглимиз ҳам “жияним шунақа кино кўриб хайкалга сиғинишига тақлид қиляпти” дeб савол берганди. Бунақа кинолар тарбияга жидий таъсир ўтқазмайдими? Кичикларимизку майли ҳатто каталар ҳам очиқ-ойдин қўлларига Ишанини нақши дeб нарсалар чиздирмоқдалар. Буни олдини олса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Улар болаларимиз динимиз, маънавиятимиз ва миллийлигимиздан юз ўгиришлари учун шундай киноларни қўйишади. Дуо қилиб туринг, зора динимиз ва миллийлигимизга тарғиб қилувчи кинолар ёки ахлоқ, одоб ва диёнатга чақирувчи филмлар ҳам қўйилиб қолса. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал