⭕️ #вакцина
#соғлигимизни_асрайлик
Семинардан чиқиб, тўғри бориб вакцина олдик, иккинчи босқич.
Барчамиз соғлигимизни асрайлик.
👉@fmadraximova
⭕️ #TDPU #men_vaksina_oldim
✅ Inson uchun, avvalo, sog'lik muhim.
O'zingiz va atrofingizdagilar sog'ligini asrang!
✅ Yurtimizda bugungi kun vaziyatidan kelib chiqib COVID-19 bo'yicha karantin choralari kuchaytirilmoqda.
✅ Koronavirusdan saqlanishning yagona yo'li - bu vaksina bilan emlanishdir. Mamlakatimizda har bir fuqaroning sog'ligiga katta e'tibor qaratilmoqda. Davlatimiz rahbarining tashabbusi bilan xorijiy mamlakatlardan bu virusga qarshi vaksina keltirilmoqda.
✅ Ushbu imkoniyatlardan foydalangan holda Toshkent davlat pedagogika universiteti rahbariyati va xodimlari ham #men_vaksina_oldim aksiyasi doirasida koronavirusga qarshi vaksina olishda davom etmoqda. Vaksina olganlar barchasi o'zlarini yaxshi his qilmoqdalar.
✅ Azizlar, agar vaksina olishga ulgurmagan bo'lsangiz ushbu aksiya doirasida Siz ham vaksina oling! Aksiyada faol ishtirok eting va sog'ligingizni asrang!TDPU ijtimoiy tarmoq sahifalari:
🌐 Facebook | Twitter | Instagram | Telegram | You tube
29 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2021/2022 ўқув йилида ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Тошкент давлат педагогика университети ректори ва мутасаддилар
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Савдоларни назорат қилиш йўналишидаги ярим йиллик фаолият таҳлили
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Манзура Ҳасанова, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарори ижроси юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири иштирокида очиқ мулоқот
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва вазир ўринбосарлари
〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
/channel/aoka_uz
⭕️ #yoshlar_festivali
💥Siz kutgan yoshlar festivali endi TDPUda!
"Yangi O'zbekiston yoshlari, birlashaylik!" festivalini OTMlar orasida Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti boshlab bermoqda!
Festival Respublika doirasida barcha viloyatlarda, Qoraqalpog'iston Respublikasi va Toshkent shahrida o'tkazildi.
Endi esa universitetimiz talabalari va bitiruvchilari uchun universitetning o'zida tashkil etiladi.
Ko'zi yongan, yangilikka intiluvchan va yuragida o'ti bor, faol yoshlarni kutib qolamiz!
Qachon: 26 iyun, soat 18.30da
Qayerda: Toshkent davlat pedagogika universiteti markaziy maydonida.
🥳Barcha yoshlarni taklif qilamiz.
Kelganingizga achinmaysiz!👍
👉@TDPU_YOSHLAR
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Миллий тест тизими бўйича бериладиган сертификатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Тест саволларининг X-вариант сифатида тарқаб кетгани, айрим ўқув марказлари ва репетитор ўқитувчилар маълум ҳақ эвазига жавобларни пуллаётгани, натижада тестга кириб чиққанлар 90-100 фоиз натижа кўрсатаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.
Айни дамда ушбу масала бўйича муҳокама бошланди. Муҳокамага қуйидаги ҳавола орқали қўшилишингиз мумкин:
👉 /channel/xushnudbek?voicechat
Овозли чатда иштирок этишади:
• Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев;
• Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев;
• Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев;
• ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов;
• Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов.
Бу Ўлмасой ва у билан даволанаётган болажонлар. Улар жажжигина қалб эгаси, ҳаёт учун, узоқ умр яшаш учун курашмоқда.
Бугун университетимиз жамоаси билан бу болажонлар ва уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, муаммоларни бироз бўлсада ёддан чиқаришларига ёрдам бериш мақсадида улар даволанаётган марказга бордик. Бу болажонларнинг соғайиб кетишларини жуда жуда истаймиз.
*Ўзбекистонда йилига 3000 нафардан ортиқ болалар онкологик касалликлар билан оғрийди. Оллоҳ шифосини берсин.
@fmadraximova
Кунларнинг бирида қурбақаларнинг тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди.
Барча қурбақалар чуқурлик тепасида жамланиб олиб, «Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар, ҳадеб сакрайверишдан фойда йўқ" дер эдилар. Узоққа бормай икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлди.
Иккинчи қурбақа эса тинмай сакрашда давом этар эди. Ҳар сафар сакраганда, илгаригисидан баландроқ сакрар эди. Аммо, юқоридаги қурбақалар ҳамон : "Бўлди қил энди, фойдаси йўқ" деб такрорлар эдилар.
Кўп ўтмай бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлди. Тепадаги қурбақалар қаттиқ таажжубда ундан сўрашибди: "Қандай буни уддалай олдинг ?!"
У жим турарди. Кейин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан.
Ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида, қўллаб-қувватламоқдалар деб ўйлаб, бу мушкул ишнинг уддасидан чиққан экан.
Хулоса ўзингиздан.
👉@fmadraximova
⭕️#миллий_либослар
Университетимиз талабалари томонидан миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди
Тадбир саниатрия-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда очиқ осмон остида университетнинг кенг ҳовлисида ташкил этилиб, унда университет талабалари томонидан тайёрланган миллий кийимлар ва расмлар кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазма давомида миллий либослар билан биргаликда, университетнинг ички тартиб қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, талабалар учун тавсия этиладиган кийимлар ҳам намойиши бўлди.
Тадбирда нафақат профессор-ўқитувчи ва талабалар, балки университет атрофидаги маҳаллалардан келган ёшлар ҳам иштирок этди. Маҳалла ёшлари университет талабалари томонидан тайёрланган миллий ҳунармандчилик тақинчоқлари ва буюмлари, миллий либослар билан танишдилар.
Бугунги кунда университетда миллий тақинчоқлар ясовчи талабалар томонидан кўплаб маҳалла ёшлари шогирдликка олиниб, уларга касб-ҳунар ўргатиб келинмоқда.
Тадбир тафсилотлари кейинги постларда..
👉@TDPU_YOSHLAR
Жамиятга оптимистлар ҳам, пессимистлар ҳам ҳисса қўшади.
Оптимист самолётни ўйлаб топган бўлса, пессимист парашютни ихтиро қилган.
Бернард Шоу
👉@fmadraximova
Янги Ўзбекистон / расмий веб-сайти
https://yuz.uz/news/ijarada-yashovchi-talabaga-kim-masul
⭕️ #tdpu_yoshlar_ittifoqi
#yetakchilar_taqdirlash
✅ Fakultetlar kesimida Yoshlar ittifoqi guruh yetakchilarini taqdirlash davom etmoqda
✅ Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetining Tarix fakulteti Yoshlar ittifoqi guruh yetakchilarini taqdirlash marosimi bo'lib o'tdi.
Tadbirda universitetning Yoshlar bilan ishlash bo'yicha prorektori Feruza Madraximova va universitet Yoshlar ittifoqi boshlang'ich tashkiloti raisi Mumtoz Meliqo'ziyev ishtirok etdi.
Tadbir davomida guruh yetakchilari bilan birga fakultetning eng iqtidorli talabalari ham taqdirlandi.
👉@TDPU_YOSHLAR
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллиги муносабати билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ташкил этилган маънавий тадбирдан фотолар
Читать полностью…Мақсадга интилишга чорлайдиган яхши видеоролик тайёрланибди.
Муваффақиятнинг калити ўзингизни устингизда ишлашдир.. янги нарсаларни ўрганинг, хато қилишдан қўрқманг ва мақсадингизга эришинг.
Бошқачасига бўлмайди.. олтин калит ҳам йуқ, сеҳрли чироқ ҳам йўқ. Хаммаси ўзингизга боғлиқ.
@fmadraximova
Имконият доимо мавжуд
Жанубий Африка қамоқхонасидаги 46664 сонли маҳбус 27 йилни панжара ортида ўтказган. Унинг икки кишилик камерасида ёзув столи, стул, тўшак ва бир жуфт кўрпа бор эди.
Маҳбусга бошқа одамларга яқинлашиш тақиқланган ва ташқи дунё билан алоқа олти ойда битта хат ва битта ташриф билан чекланган.
Бу одам қамоқни университетга айлантирган Нельсон Мандела эди. Мандела 71 ёшида қамоқдан озод қилинган. Африкада апартеид сиёсатини тинч йўл билан йўқ қилиш ва демократик асосларни барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун 75 ёшида у Нобель мукофотига сазовор бўлган.
77 ёшида эса Жанубий Африка Республикасининг илк қора танли президенти бўлган. Ушбу инқилобий ғалабаларнинг асоси унинг қамоқхона камерасида ўрганган китобларига бориб тақалади.
Мандела қамоқхона қўриқчиларининг таажжубли нигоҳларига эътибор бермасдан, ўзига ўзи ўқитувчилик қилган ва охир-оқибат ҳуқуқшунослик бўйича бакалавр даражасини қўлга киритган.
Мандела инсон ўз ҳаётини бошқариш имкониятини йўқотиб қўйиши нималигини яхши билган. Лекин инқирозга дуч келган ўз орзуларини кўммаган.
Манба: "Унутилган тарих" телеграм канали.
👉@fmadraximova
Янгиликлар 24 | «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали
#30june #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
⭕️ #yoshlar_festivali
💥Siz kutgan yoshlar festivali endi TDPUda!
Ko'zi yongan, yangilikka intiluvchan va yuragida o'ti bor, faol yoshlarni kutib qolamiz!
Qachon: 26 iyun, soat 18.30da
Qayerda: Toshkent davlat pedagogika universiteti markaziy maydonida.
👉@TDPU_YOSHLAR
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда халқаро сайлов стандартлари бўйича участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибликка номзодларга семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Янги киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича тўлиқ маълумотлар берилмоқда.
@fmadraximova
⭕️ #TDPU #bolajonlar #bayram
✅ TDPU vakillari Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya Markazida davolanayotgan bolajonlar uchun bayram tadbirini tashkil etdilar.
✅ 2021-yil 2-iyun kuni Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti Pedagogika va psixologiya fakulteti tomonidan Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya Markazining bolalar bo'limida davolanayotgan, hayot uchun kurashayotgan bolajonlar uchun “Bolalarga bering dunyoni” mavzusida bayram tadbiri o‘tkazildi.
✅ Tadbir davomida bolajonlarga TDPU Pedagogika va psixologiya fakulteti jamoasi va talabalari tomonidan tuhfa etilgan har xil turdagi sovg‘alar, o‘yinchoqlar, ertak kitoblar, sport anjomlari, kiyim - kechaklar ulashildi. TDPU ijtimoiy tarmoq sahifalari:
🌐 Facebook | Twitter | Instagram | Telegram | You tube
Ушбу ролик ўз мақсадига эришадиганлар учун.
Ҳаракат, фақат ҳаракат ва Сиз уддалайсиз!
Кучли мотивация берувчи видеоролик. Айниқса 3-дақиқадан кейин
@fmadraximova
#milliy_liboslar
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан #milliy_liboslar челленжи бошланди.
Сиз ҳам иштирок этинг.
👉@fmadraximova
А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:
— Директорнинг таълим инновацияларини жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари;
— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— "Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасини жорий этиш ва ривожлантириш илмий тадқиқот бўлими мудири;
— Мактаб ва мактабдан ташқари таълим муаммоларини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири;
— Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;
— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;
— Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;
— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими;
— "Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасини жорий этиш ва ривожлантириш илмий тадқиқот бўлими Бош илмий ходими.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 апрелдан 12 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
Порталнинг расмий канали — /channel/vacancy_argos
Diplomlari to‘g‘ridan-to‘g‘ri tan olinadigan xorijiy OTMlar ro‘yxati.
Ushbu ro‘yxatga kiritilgan xorijiy OTMlarda olingan diplomlar to‘g‘ridan-to‘g‘ri (maxsus sinovlarsiz) tan olinadi.
👉@fmadraximova
Ҳаётда қоқилмасликнинг энг оддий қоидалари:
1. Салом беришни - унутманг;
2. Шовқин қилманг - секин гапиринг;
3. Очдингизми - ёпиб юринг;
4. Ёқдингизми - ўчиринг;
5. Буздингизми - тузатинг;
6. Олдингизми - қайтаринг;
7. Ифлос қилдингизми - тозаланг;
8. Фойдаланаябсизми - эҳтиёт қилинг;
9. Бировнинг нарсасини олмоқсимисиз - сўраб олинг;
10. Сизга таълуқли эмасми - аралашманг;
11. Қўполлик қилдингизми - узр сўранг;
12. Топшириқни олдингизми - бажаринг;
13. Ҳавф остида зиёнингизга бўлса ҳам - тўғри сўзланг;
14. Бугунги кунингизга нолисангиз - ўтган кунингизга қаранг!
Боболар бисотидан.
👉@fmadraximova
⭕️ #abdulla_avloniy
#tdpu_avloniy
Toshkent muzeyida Abdulla Avloniy xotirlandi
Bugun Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti tomonidan Abdulla Avloniy hayoti va faoliyati yuzasidan "Toshkent muzeyi"da ma'naviy-ma'rifiy kecha tashkil etildi.
Tadbirda universitetning Yoshlar bilan ishlash bo'yicha prorektori Feruza Madraximova va professor-o'qituvchilar hamda Abdulla Avloniy filmi rejissori Muzaffar Erkinov, O'zbekiston xalq artisti Gavhar Zokirova, jurnalist Muhabbat Hamroyeva, O‘zbek milliy teatri aktyori Xamza Xasanov, “O‘zbekkino” milliy agentligi aktyori Ma’ruf Otajonovlar ishtirok etdi.
Tadbirda Abdulla Avloniy hayoti va ijodiga oid jarayonlar va voqealar haqida so'z yuritildi. Shuningdek, universitet faol talaba qizlari tomonidan she'rlar va qo'shiqlar kuylandi.
Tadbir so'ngida Adiblar hiyobonidagi Abdulla Avloniy haykali poyiga gullar qo'yildi.
👉@TDPU_YOSHLAR
Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,
Келсун, агар юзумни эвурсам, бало манга.
Неткаймен, ул рафиқ билаким, қилур басе
Меҳру вафо рақибға жавру жафо манга.
Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг,
Чун бўлди ул парий сифатим ошно манга.
Бобур бўлубтурур ики кўзум йўлида тўрт,
Келса не бўлди қошима бир-бир манга-манга.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
⚡️Университет 74 нафар мактаб битирувчисини тест имтиҳонига бепул тайёрлайди
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Чилонзор туманида жойлашган ўнта умумий ўрта таълим мактабини оталиққа олди.
Батафсил 👉 https://bit.ly/3tkkDdf
Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Шавкат Мирзиёев: Иқтисодий камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб бораяпмиз. Лекин маънавий қашшоқликни қандай қисқартирамиз? Фикр қарамлигидан қандай қутуламиз?
Ислоҳотлар учун маблағ ва инвестицияларни топяпмиз, лекин маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш учун руҳий ресурсни қаердан топамиз?
Бу саволлар ҳар биримизни ўйлантириши зарур.
@fmadraximova