Кириб келаётган янги 2023 йил барчамизга муборак бўлсин!
Янги йил ҳар бир инсонга бахт олиб келсин, фарзандларимиз камолини кўриш насиб қилсин, муваффақиятларга бой йил бўлсин!
🌐 @fmadraximova
#OVOZLI_CHAT
Bugun, 14-dekabr, soat 19.00da TDPU talabalarining qishki ta'tilga chiqishlariga tayyorgarlik ko'rish jarayonlari bo'yicha Nizomiy nomidagi TDPU birinchi prorektori Feruza Madraximova tomonidan ovozli chat tashkil etiladi.
Ovozli chatga quyidagi havola orqali kirishingiz mumkin:
👉 /channel/fmadraximova?livestream=c34a2ea6e4bbc242e3
🌐 @fmadraximova
Бугун университетимиз томонидан ТТЖдаги 2200 нафардан ортиқ талабалар учун ош дамланди
Ҳозирги пайтда университетнинг талабалар турар жойлари учта ҳудудда жойлашган бўлиб, уларда 2207 нафар талаба истиқомат қилади. Об-ҳавонинг совуганлиги сабабли уларнинг шароитлари, иссиқлик таъминотлари билан боғлиқ холатлар бўйича доим мониторинг қилинмоқда. Бугун қозонларда ошлар ҳар бир ётоқхонанинг ўз ҳудудларидаги талабалар учун алоҳида ташкил этилди.
Конституциямизнинг 30 йиллиги муносабати билан ёзилган дастурхон барча талабаларга кўтаринки кайфият бағишлади.
🌐 @fmadraximova
🍀 #яшил_макон
Бугун талабаларимиз билан кўчатлар экдик. Тошкент вилояти Кенгсой ҳудудида жойлашган Ҳарбий таълим факультетимизга. Об ҳаво ҳам яхши бўлди. Ҳар қандай эзгу ишни шогирдлар билан, талабалар билан бирга амалга оширишни гашти бор.
Шу орада у ерда жойлашган Талабалар ётоқхонасидаги ҳолат ва шароитларни ҳам кўздан кечирдик.
👉 @fmadraximova
Янгиликлар 24 | 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси аъзолари ёш сайловчилар билан учрашди
#16oct #saylov2021 #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Внимание, набор в группу "Продлёнка"❗️
Мы хотим порадовать Вас открытием группы "Продлёнка"!
Это отличный повод для радости родителям, которые работают и некому оставить ребёнка после школы, тем более с пользой❗️
Почему нужно выбрать именно Нас ❓
- опытный преподаватель 👩🏫
- сделанная домашняя работа 📚
- английский язык 📗
- безопасная локация 📍
- комфортные классы 🚪
- сытые дети 🍩
- муви клаб 🎥
Мен ўқитувчилар оиласида туғилганман. Отам, онам ўқитувчилар. Амакиларим ва уларнинг аёллари ўқитувчи, иккита тоғам таълим тизимида ва уларнинг аёллари ҳам ўқитувчи, хуллас аммам ва 20 дан ортиқ қариндош аёллар, жиянлар барчаси университетлар ва мактабларда ўқитувчи.
Оиламиз бир жойга йиғилса мавзу деярли бир хил - "дарс соатлари", "қачон номзодлик ёки докторлик ҳимоя?" "доцентликни олдингми?", "нечта мақола чиқардинг", "чет эл мақоласи қайси журналда" ва ҳаказо мавзулар. Ҳимоясини қилганларга "елкангдан тоғ ағдарилибди" деб ҳавас билан қарашлар..
Ёшлигимизда онам дарс қилдирардилар ҳаммамизга битта хонада. Стол атрофида барчамиз дафтар, китобимизни чиқариб дарс қилардик. Ким дарс қилмасдан бошқа иш билан банд бўлса ёки эртароқ ухлаб қолса жазоланарди. Дафтар китобимиз озода бўлмаса ёки дарсни вақтида қилмасак калтак еган пайтларимиз ҳам бўлган. Ўша пайтлари гоҳида дарс тайёрламасак нимаям бўларди деб ўйлардим, дарс қилмайдиган бошқа боллар кўпку, уларга мазза деб қўярдим, ичимда..😔😄
Талабалик йиллари ҳам "тинч" ўтмаган. Отам Президент стипендиясини олишинг керак, ҳаракат қил дердила. Уйда ҳар куни шу мавзу бор эди, дарсдан ташқари қандай мақолалар чиқардинг, нима натижа қилдинг ва хаказо. Ўша пайтлари нега бошқа курсдошларимнинг оталари талаблар қўймайди, менинг отам бизни ҳеч ўз йўлимизга қўйиб бермайди деб ўйлаган пайтларим ҳам бўлган, айниқса ман конференцияда ўтирганимда курсдошларим кинога кетишса😔☺️
Магистратурани тугатдик, орада иккита фарзандли бўлдим. Отам келдила, энди аспирантурага кириб, илмий иш қилишинг керак дедила. Илмий ишим бошланди, лекин ҳимоя жуда чўзилди. Сабрим етмасди гоҳида. Ҳимоя қилгунимча отамнинг "қачон ҳимоянг? " деган саволларидан қочардим. Ота-онамникига борсак, суҳбат шу саволдан бошланарди. Бу саволдан ҳақиқатдан ҳам безор эдим, ҳар сафар энди ҳимоямгача келмайман деб ўйлардиму...))) лекин ҳимоя кечикавергач, шу саволни эшитишимни билиб ҳам бораверардим.
Вақтлар ўтди, ҳозир ўша талабларнинг барчаси учун миннатдорман. Ўқитувчилар оиласида туғилганимдан жуда жуда фаҳрланаман. Ота-онам менинг биринчи устозларим, барчаси учун ташаккур! Байрам муборак бўлсин!
Айтганча, ҳозир отамнинг саволлари ўзгарган "докторлик ҳимоянг қачон?" 😊
👉@fmadraximova
Келажагингни ўзинг белгила!
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 40 кун қолди.
👉@fmadraximova
Бу бизнинг жамоа.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан университетимиз жамоасидан кўплаб фидоийлар кўкрак нишон билан эътироф этилди. Барчаси учун ташаккур.
Байрам муборак бўлсин азизлар!
@fmadraximova
Bilim va ko‘nikmalarni baholash markazi tomonidan yaxshi imkoniyat
🔹“O‘qituvchilar Assotsiatsiyasi” Jamoatchilik birlashmasi tomonidan tashkil etilgan “Bilim va ko‘nikmalarni baholash markazi” hozirda pedagogika yo‘nalishi bitiruvchilarini test o‘tkazish yordamida toifa sertifikatlarini berishni boshladi.
🔹Testni muvaffaqiyatli topshirgan pedagogika yo‘nalishi bitiruvchilari, anʼanaviy shakldan farqli ravishda, bir yillik muddatni kutmay turib, to‘g‘ridan-to‘g‘ri ikkinchi malaka toifasiga ega bo‘ladilar.
🔹Bizning sertifikatimizga ega bo‘lgan bitiruvchilar bir maʼmuriy-hududiy birliklar doirasida boshqa tuman va shaharlardan kelib, taʼlim sifati yuqori bo‘lmagan davlat umumtaʼlim muassasalarida mehnat faoliyatini amalga oshirsa, ularning bazaviy tarif stavkalariga 50% va boshqa maʼmuriy-hududiy birlikdan kelib mehnat faoliyatini amalga oshirsa, ularning bazaviy tarif stavkalariga 100% maxsus ustamalar to‘lanadi.
➡️Onlayn ro‘yxatdan o‘tish⬅️
Facebook | Telegram | Instagram
Diplomlari to‘g‘ridan to‘g‘ri tan olinadigan xorijiy OTMlar - 2021
O‘zbekistonda diplomlari to‘g‘ridan-to‘g‘ri (maxsus sinovlarsiz) tan olinadigan xorijiy OTMlarning 2021-yil uchun ro‘yxati.
👉@fmadraximova
ТДПУда Президент ва номдор давлат стипедияси сохиблари 14 нафар! Сизлар билан фаҳрланамиз, Сизлар бизнинг қанотларимизсиз!
Бугун 2022-2023 ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавр босқичи талабаларининг Президент ва номдор давлат стипендияси соҳиблари рўйхати эълон қилинди. ТДПУдан 14 нафар стипендиат.
Президент давлат стипендияси:
1. Каримова Жахонахон Ўктамжон қизи,
Навоий номли давлат стипендияси соҳиблари:
2. Aбдухалилова Маржона Ихтиёр қизи,
3. Собитов Отабекхўжа Йўлдош,
4. Aбдусаломова Хадича Ғайратжон қизи,
5. Эримбетов Мухаммад Мирзо ўғли,
6. Тўрақулова Дурдона Боходировна,
7. Aбдуллайева Шаҳноза Ҳамид қизи,
8. Aбдурахмонова Шаҳзодахон Пазлиддин қизи,
9. Журақулова Фарангиз Турақул қизи,
10. Нормуминов Лазиз Юлдош ўғли,
11. Суханбердийева Ситора Санжар қизи,
12. Ботирхонова Умидахон Баходирхон қизи,
13. Тўймуродова Гуллола Нормурод қизи,
Ислом Каримов номли давлат стипендияси:
14. Мусахожиева Дилбар Ботиржон қизи.
*Бир пайтлар ўзим ҳам Президент стипендиати бўлганман, бу ютуқни ҳис қилиш бошқача.. ўзига хос масъулият, келажакка ишонч, мақсад сари дадил қадамлар. Барча стипендиатларни яна бир бор табриклайман, доимо ғолиблик сари интилаверинглар! Фахримизсизлар!
Феруза Мадрахимова,
Тошкент давлат педагогика университети биринчи проректори.
🌐@fmadraximova
Бугун қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. ТДПУ талаба ёшлари Президент совғасини қўлга киритдилар.
14-17 декабрь кунлари ўтказилган Интеллектуал олимпиада мусобақалари ўз якунига етди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент давлат педагогика университети жамоаси 3-ўринни эгаллаб, 100 та ноутбук - Президент совғасини қўлга киритди. 1-ўринни Қарши давлат университети, 2-ўринни Тошкент тиббиёт академияси эгаллади.
Марҳамат университетимиз қаҳрамонлари билан танишинглар:
1. Жамшид Товбаев
2. Назокат Абдусаитова
3. Жўрабек Ражабов
4. Маржона Муҳаммадиева
5. Содиқжон Ахмаджонов
6. Иқрор Абдуманнопов
7. Жаҳонгир Норқобилов
8. Машхурбек Жўраев
9. Лайло Жумабоева
10. Абдураҳмон Акромов
11. Озода Жонгабекова
12. Зиёмуҳаммад Неъматов
13. Абдураҳмон Даробов
Қувонарлиси, Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади.
Шунингдек, давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади.
Барча талаба ёшларимизни яна бир бора табриклаймиз, Омад ҳамиша ёр бўлсин! Уларнинг Устозларига миннатдорчилик билдирамиз!
🌐@fmadraximova
Бугун шахмат бўйича энг ёш гроссмейстер, 44-шахмат Олимпиадаси ғолиби, Ўзбекистон ифтихори медали соҳиби Жавоҳир Синдаров университетимизда шахматга қизиқувчи ёшлар учун мастер класс ташкил этди.
Жавоҳир талабаларга мақсадга эришиш, ғолиблик сари ҳаракат, унинг машаққати ва завқи ҳақида гапириб берди. Нафақат талабалар, балки биз ҳам Олимпиада тафсилотларини эшитиб ғурурландик.
🌐@fmadraximova
Асрлар қаъридан нур сочган даҳо
Давлатимиз раҳбарининг "Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райхон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда нишонлаш тўғрисида"ги қарори мени ҳам бир ўзбек аёли, ўқитувчи, тарбиячи ҳамда олима сифатида ғоят қувонтирди.
Берунийнинг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар", "Масъуд қонуни", "Ҳиндистон", "Сайдана", "Минералогия", "Геодезия" каби қатор асарлари ўз моҳияти ва аҳамияти билан нафақат бизнинг, балки дунё аҳлининг ноёб дурдоналари ҳисобланади. Уларда илгари сурилган илмий ғоялар ҳозирги кунда ҳам олимлар учун ўзига ҳос бир маёқ вазифасини ўтамоқда.
Мақолани тўлиқ варианти "Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида.
👉 @fmadraximova
TDPUda Ma'naviy-ma'rifiy kengashning navbatdagi yig'ilishi bo'lib o'tdi
Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetida Ma'naviy-ma'rifiy ishlar kengashining navbatdagi yig'ilishi bo'lib o'tdi. Kengashda birinchi prorektor Feruza Madraximova va kengash a'zolari ishtirok etdi.
Kun tartibida Tarix, Fizika-matematika va Innovatsion pedagogika fakultetlarida "Yoshlarga oid davlat siyosati to'g'risida"gi qonunning ijrosi muhokama qilindi.
Maktabgacha ta'lim, Musiqa ta'limi, Xorijiy tillar fakultetlarida "Inson qadrini ulug'lash va faol mahalla" yili davlat dasturi ijrosi muhokama qilindi.
Universitet tyutorlari tomonidan talabalar turar joylari, ijara va yaqin qarindoshinikida istiqomat qiladigan talabalar bilan amalga oshirilayotgan ishlar tahlil qilindi. Yuqoridagi barcha masalalar bo'yicha tegishli qarorlar qabul qilindi.
Shuningdek, imkoniyati cheklangan, nogironligi mavjud talabalar uchun "Imkon talabalar harakati"ni tashkil etish nizomi tasdiqlandi.
🌐 @TDPU_UZ
Бугун 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси томонидан имконияти чекланган сайловчиларга яратилган шароитлар бўйича ахборот берилди.
Учрашувда округ сайлов комиссияси раиси Одил Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси Ойбек Исаков, Кўзи ожизлар жамияти ва Имконияти чекланган ёшлар ташкилоти вакиллари, ёш сурдотаржимонлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Батафсил ахборот навбатдаги
постда👇
✅ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Келажагинг учун овоз бер» шиори остида ёшлар форуми ўтказилди
@yangidavr_rasmiy
Янгиликлар 24 | «Менинг овозим» тарғибот тадбири
#13oct #saylov2021 #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
⭕️ #saylov_2021
#ovoz_bering
Kelajakni o'zingiz belgilang!
Siz ham bizga qo'shiling, yangi marralar uchun ovoz bering!
👉@poytaxt_liderlari
⭕️#ttj_tv
#ijara_tv
Yangi o'quv yilida Talabalar turar joylari va ijara masalalari bo'yicha Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti prorektori Feruza Madraximova bilan suhbat.
"Sevimli" telekanali orqali.
👉@TDPU_YOSHLAR
Лидерлар ҳар бир жамоада шаклланиши керак
"Келажак лидерлари"нинг мантиқий давоми сифатида Низомий номидаги ТДПУда ҳам 30 ёшгача бўлган 30 нафар лидер ёшлар аниқланди. Улар орасида ўқитувчилар ҳам, талабалар ҳам, бўлимлар ходимлари ҳам бор.
Бу ҳали бошланиши. 20 мингдан ортиқ нафар талаба бор бўлган университетимизда лидер ёшлар сонини яна кўпайтирамиз.
Уларни танлаш ва уларга тўғри йўналишлар бериб бориш давом этади. Азиз талабалар, Сиз ҳам лидер ёшлар қаторига қўшилинг!
👉@fmadraximova
Шижоат, профессионализм ва садоқат- бу хусусиятлар лидерларга хос. Бугун Тошкент шаҳрининг 20-35 ёшда бўлган 50 нафар лидерлари аниқланди ва улар "Келажак лидерлари" клубига аъзо бўлдилар.
Бу клубдан оладиган нарсаларимиз кўп. Мақсад - ушбу клубда бериладиган турли мотивацион ўқув семинарлар ва йўналишларни олий таълим талабаларига ҳам етказиш. Юртимизда чинакам лидерлар сафини кўпайтириш.
ТДПУдаги фаолиятим давомида талабалар орасида лидерлар ва бунга интилувчилар кўплигини кузатдим. Уларга фақат тўғри йўналиш керак, у ёғини ўзлари давом эттириб олиб кетадилар.
Ушбу лидерлар клуби фаолиятини кенгроқ ташкил қилиш керак, айниқса катта ҳаётга энди қадам қўяётган талабалар орасида.
Танланган 50 нафар лидерлар билим, тажриба, шижоат жиҳатдан ёшларнинг энг "қаймоқ" лари. Албатта, бу жамоа ҳар бир лидер учун тайёр ИЖТИМОИЙ КАПИТАЛ. Бу ердаги ҳар бир ёш фаолиятини қаерда, қайси нуқтадан давом эттиришида клуб аъзолари- лидерлар бирдам куч. Асосийси, ўз жамоаларини шакллантиришда тайёр кадрлар бор.
@fmadraximova
Bir yilni kutmay to‘g‘ridan-to‘g‘ri ikkinchi malaka toifasiga ega bo'lsh imkoniyati berildi
Pedagogika yo‘nalishi bitiruvchilari, anʼanaviy shakldan farqli ravishda, bir yillik muddatni kutmay turib, to‘g‘ridan-to‘g‘ri ikkinchi malaka toifasiga ega bo'lshlari mumkin.
Bu tezroq natijani qo'lga kiritaman degan pedagogika yo‘nalishi bitiruvchilari uchun zo'r yangilik!
Bunda Bilim va ko'nikmalarni baholash markazi Sizga imkoniyat beradi. Testni muvaffaqiyatli topshirgan pedagogika yo‘nalishi bitiruvchilari, anʼanaviy shakldan farqli ravishda, bir yillik muddatni kutmay turib, to‘g‘ridan-to‘g‘ri ikkinchi malaka toifasiga ega bo‘ladilar.
Markaz tomonidan sertifikatga ega bo‘lgan bitiruvchilar bir maʼmuriy-hududiy birliklar doirasida boshqa tuman va shaharlardan kelib, taʼlim sifati yuqori bo‘lmagan davlat umumtaʼlim muassasalarida mehnat faoliyatini amalga oshirsa, ularning bazaviy tarif stavkalariga 50% va boshqa maʼmuriy-hududiy birlikdan kelib mehnat faoliyatini amalga oshirsa, ularning bazaviy tarif stavkalariga 100% maxsus ustamalar to‘lanadi.
Onlayn ro‘yxatdan o‘tish (https://forms.gle/ZXpFaJyzq126KN566)
👉@fmadraximova
Соғлик ўзимизга керак.
Ушбу лавҳада мамлакатимиздаги бугунги эпидемиологик вазият кўрсатилган.
Кўринг, ҳулоса қилинг.
👉@fmadraximova