Agar sizda Telegram Premium bo’ladigan bo’lsa “boost” qilib yuborsangiz, hursand bo’lar edim.
Bu qo’shimcha funksiyalar ochilishiga yordam beradi.Читать полностью…
Оила бўлса-да, унда аёл эрга моддий жиҳатдан қарам бўлмаса. Оила бўлса-да, унда эркак аёлга юмушларда муҳтож бўлмаса. Оила бўлса-да, унда фарзанд ота-онага итоат қилиши шарт бўлмаса. Оила бўлса-да, унда ота-она фарзандга тарбия масаласида журъат қилолмаса...
Мана шу — оила эмас, ҳар ким шахсий манфаати ва хоҳишини биринчи ўринга қўйган худбин мавжудотларнинг ўлган кунидан бирга яшайдиган оғилхонасига айланади. Ўзи анови психолог жуда топиб гапирган экан. Ўшани шиор қилиб олинглар кўп қийналмасдан: “Ўзи эр нима керак?! Ўзи хотин нимага керак?!”
(C) Ikrom Sharif
@fikrbank
Ўзбекистонда 2025-2026 йилларда аҳолини рўйхатга олиши учун 800 млрд (тахминан 2025 га 60 млн доллар) сўралибди. Бу камми ёки кўп? Охирги марта 1989-йилда аҳоли тўлиқ рўйхатдан ўтказилган экан. Солиштириш учун Америка, Буюк Британия, Ҳиндистон ҳар 10 йилда аҳолини тўлиқ рўйхатдан ўтказади. Канадада бу жараён ҳар 5 йилда.
АҚШ 2020-йили бу учун 15,5 миллиард доллар ажратган. Британия ва Ҳиндистон 2021-йилда мос равишда 1,1млрд $ ва 1,2млрд $ сарфлаган. Канадада тахминан 530 млн $, лекин улар ҳар 5 йилда бу пулни сарфлашади.
Харажатлар асосан технологиялар, дата йиғиш, маълумотларни қайта ишлаш, маркетинг харажатлари ва узоқ ҳудудларга етиб бориш учун логистика, ойлик ва бошқалар учун сарфланган.
Ўзи нимага керак? Одатда бу давлат ресурсларни тўғри тақсимлаш учун жуда зарур. Қаерга қандай инфратузилма қуриш, ёки қайси ҳудудга кўпроқ шифохона керак, қаерга мактаб керак ва ҳ.к . Ундан ташқари бу аҳолини ижтимоий келиб чиқишини билиш учун ҳам жуда керак ҳисобланади.
@fikrbank
Andijonlik Do'stmatov Azizbek gepatitning eng og'ir darajasi bilan kasallanib, jigar serroziga chalingan.
U 1988-yil tug'ilgan va 8 yildan beri shu kasallik bilan kurashib keladi. Oxirgi tashxis natijalariga ko'ra, aprel oyigacha Hindistonga borib jigar ko'chirish amaliyoti bajarilmasa, kasallik o'lim bilan tugashi aytilgan.
Oila qiyin vaziyatda. Operatsiya uchun 35 000 $ miqdorida mablag' kerak ekan. A.Do'stmatov oilada yolg'iz o'g'il farzand, uning otasi ham rak hastaligidan vafot etgan. Hozirda nafaqada onasi, ayoli va 2 nafar qizchasi bor.
Saxovatli yurtdoshlarimizga murojaat qilamiz, oila qiyin vaziyatdan chiqib ketishi uchun oz bo‘lsa ham yordamingizni ayamang.
“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir” Ar-Rohman surasi, 60-oyat.
UzCard💳 5614 6816 0231 0389
Dosmatov Azizbek
Visacard💳 4790 9122 1089 0242
Azizbek Dosmatov
Tel.shaxsiy: +998994318018
Balki kichikroq tuman stadioniga ko’chirib o’tkazish mumkindir o’rindiqlarni?
O’zi nimaga buzilishi kerak? Soliqdan to’layotgan pullarimiz manashunday kaslarni ortidan havoga ketadi.
Zudlik bilan chora ko’rilishi shart!
@fikrbank
Qornini o’ylab, nafsiga ko’nib, musulmon hayotiga va insonlar qatliomiga befarq kimsalar ichadigan ichimlikla aylanib bo’ldi Coca-Cola men uchun.
@fikrbank
Ўзбек тилидан бир шингил
Ўзбек тилида «Ташриф буюрмоқ» деган феъл бор. Бунинг содда маъноси қаергадир бормоқни билдиради. Бироқ ушбу феълни бирор жойга борган одам томонидан қўлланиши, яъни, «биз фалон жойга ташриф буюрдик» дейиши аслида жуда-жуда хунук эшитилади, негалигини биласизми?
Чунки бу феъл мен ўша ерга бориб шараф келтирдим, марҳамат кўрсатиб бордим маъносини беради. Бу ўтакетган кибр ёки нокамтарликдан бошқа нарса эмас. Кимнинг қаергадир бориб шараф келтирганини у эмас, мезбон белгилайди. Агар мезбон «Маросимимизга/тўйимизга/уйимизга/фалон жойимизга ташриф буюриб бизни хушнуд қилдингиз» деса, бу «марҳамат кўрсатиб келганингиздан, бизни шарафлаганингиздан хурсандмиз» дегани бўлади.
Бу феълни айниқса микрофон кўтарган журналистлардан қаергадир боргани ҳақида гапираётганида эшитиб қолсам энсам қотади. Оддий одамку билмас, лекин сизлар ҳеч йўқ сўз маъносини англаб ишлатинглар дегим келади.
Хулоса шуки, «ташриф буюрмай» шунчаки «бораверайлик». Бекорга камтарга камол дейишмаган.
Бахтиёр Шералиев
Kitobni konspekt qilishni boshladik.
Quyida "Atom odatlar" kitobi haqidagi hulosa bilan tanishing.
@fikrbank
Dunyodagi elektr-avtomobil ishlab chiqaruvchilari
TOP 10 talik
1. Tesla: Tesla dunyoda eng ko'p sotiladigan elektr mashinalar ishlab chiqaruvchisi bo'lib, bozorning 21.7% ni egallaydi. Tesla o'zining yangiliklari va kuchli brendi bilan EV bozorida etakchilik qilmoqda.
2. BYD: Xitoylik ushbu ishlab chiqaruvchi Tesla'dan keyingi o'rinda turibdi va bozorning 16.2% ga ega.
3. GAC Aion: Yana bir Xitoy kompaniyasi bo'lgan GAC Aion bozorning 6% ni egallaydi. 2018 yilda tashkil etilgan Aion, GACning elektr mashinalari bo'limi hisoblanadi.
4. Volkswagen: Volkswagen 4.7% bozor ulushiga ega.
5. SAIC-GM-Wuling: SAIC Motors, General Motors va Wuling Motors qo'shma korxonasi bozorning 4.4% ni egallaydi.
6. Hyundai: 3.6% bozor ulushi bilan Hyundai ham EV bozorida muhim o'yinchi hisoblanadi.
7. BMW: BMW ham bozorning 3.6% ni egallab, elektr mashinalar ishlab chiqarishni kengaytirmoqda.
8. Mercedes-Benz: Mercedes-Benz EV bozorida 2.8% ulushga ega. Ular, masalan, EQS kabi hashamatli elektr mashinalarni taklif etadilar.
9. Kia: Kia bozorning 2.0% ni egallaydi. Ularning EV6 modeli dizayn va ishlash jihatidan yuqori baholangan.
10. Audi: Audi bozorning 1.9% ni egallaydi va e-tron seriyasi kabi turli elektr mashinalarni taklif etadi.
Manba
@fikrbank
Assalomu alaykum.
Bugun sizlarga jamiyatda o‘z o‘rniga ega bo‘lgan insonlarning foydali telegram kanallari haqida ma’lumot berib o‘tmoqchimiz.
Ularning aksariyati ijtimoiy tarmoqlarning faollari, xalqqa ziyo, ma’rifat ulashish yo‘lida jonbozlik qilib kelayotgan kishilar bo‘lgani uchun yaxshilikni sizlarga ilindik.
Ushbu havola orqali o‘tib kanallarga obuna bo‘ling va manfaatlaning:
/channel/addlist/Q0XwG2e7MgZlYTk1
Agar siz isroil davlatini qo’llasangiz mani do’stlikdan chiqaring!
isroilni qo’llamasangiz ham, lekin Falastinliklar yoki Hamas o’zi aybdor desangiz meni do’stlaringiz safidan chiqaring.
Boykotlarga istehzoli qarasangiz ham do’stlikdan o’chiring!
Sizdeklar orasida ekanligimdan jirkanaman.
Sizdek kaslarga qolgan kunim yo’q.
Sun'iy intellektga 1-rasmni qo'yib, birgina"lake" ya'ni "ko'l" degan so'zni yozdim. Natija 2-rasmda. Avallari bunday natijaga kelish uchun ancha vaqt sarflanar edi. Soyalar, hammasi daxshat.
* Ikkala rasmni ham kattalashtirib ko'ring farq uchun.
@fikrbank
Журналист қиз бир мутафаккирдан замонавий дунёни тасвирлашини сўради. Мутафаккир иккиланмай шундай деди:
- Одамлар кундан кунга космос ҳақида кўпроқ нарсаларни билишмоқда, ўзлари ҳақида эса борган сари камроқ нарсаларни англамоқдалар.
@fikrbank
Ўзингизга беришингиз керак бўлган энг ноқулай лекин, энг керакли 7 савол:
Журъатингиз етиб жавоб берсангиз, ҳаётингиз тартибга келади. Ёлғиз қолганда ўйланинг озгина.
1. Охирги икки ҳафтадаги ҳаёт тарзингизни умрингиз охиригача давом эттирсангиз, ҳаётингиз қандай кечади? Кейин афсусланмайсизми?
2. «Одамлар нима деркан» ёки «ўхшамасачи?» деган бошқалар фикри сабаб ичингизда қолиб кетган бир ишни қилиш истаги борми? 30 йилдан кейин бунга афсусланмайсизми?
3. Агар эртага ўладиган бўлсангиз, қайси айтолмаган гапингиздан афсусланасиз? Кимга айтолмаган гапингиз бу? Қачон айтасиз?
4. Ер юзидаги чекланган умрингиз давомида сиз учун нималар муҳим. Шу муҳим нарсалар учун яшаяпсизми?
5. Охирги 30 кунда ота-онангизни неча марта кўрдингиз? Уларни қанча умри қолди бу дунёда? Энди кеч бўлишидан олдин, яна қанча улар билан кўришасиз?
6. “Эплолмасам керак” деган қўрқув туфайли қайси ишни қилмаяпсиз? Ростини айтинг.
7. Кимсиз? (Исмингизни, мансаб, мартабангизни ишлатмасдан жавоб беринг. )
Ўзимизга ноқулай саволларни бериши бошида қўрқинчли бўлиши мумкин, лекин бу ҳаётни тартибга солишнинг энг зўр йўли. @birfoizbilim каналига обуна бўлинг. Ҳаётимизни сал яхшилаш учун интиламиз.
Ҳақиқат ёки иллузия?
Интернетда бир гендер фаоли "биз камчилик бўлсак ҳам, тўғри талабни қилаётганимиз учун Давлат шунақа қонунлар чиқаряпти" деяпти. Аслида ҳам шундайми?
Гендер, Экология ҳақидаги қарорлар Катта кредиторларимиз - Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки ва Европа Тараққиёт Банки кабилар қўйган минимум ижтимоий талаблар (ESG/ESP) рўйхатида борлиги учун ва уларни бажариш учун чиқади. Асосий фактор шу. Фаоллар тусовкалари ва бошқа интернетдаги бақир-чақирлар шунга фасад бўлиб ҳизмат қилади ҳолос. Бунда ким ютади, ким ютқизади, ким қўғирчоқ, ким эса қурбон - дарров билиб бўлмайди. Бу уларнинг кўпчилигига "мен тўғри йўлдаман ва мен туфайли бўлмоқда" деган иллузия беради. Лекин менга уларнинг кўпчилиги "Труман Шоуси" фильмидаги қаҳрамонларга ўхшайди.
Давлат учун дилемма: Қарз олиш учун қадрятга қарши бориб, банклар қўйган «андоза» талабни тўлалигича қабул қилиш керак, Черри-пикинг кетмайди. Тўлиқ андоза эса давлат ва халқ миллий сиёсатига тўғри келмайди. Қисқаси ҳамма ривожланаётган давлат рўпара бўладиган дилемма. Ссенари бўйича мухофазакорлар қаттиқ турмаса, қадриятлар емрилади ва чин маънода мухофазакор ва либерал томонлар (партиялар) шаклланади. Ким қайси томондалигини эса ўзи белгилайди, дунёси ва эътиқотидан келиб чиқиб.
Қисқаси, айрим ёшлар ва журналистлар ичидаги гендер ва табиат «фаоллари» аслида ўзини қўғирчоқ эканлигини ва аслида кимга ҳизмат қилаётганини билмайди. Грантлардан қувонади, позициясига мутаассиб бўлади. (Охирги подкастлар мисол бунга)
Лекин бундан жамият ютадиган жойлари ҳам бор, масалан ЭСГ сабаб, чиқиндиларни қайта ишлаш такомиллашади, аёлларга бўлаётган зўравонликлар ҚИСМАН камаяди (статистикада анча камаяди) , одамларда табиат ва аёлларга муносабат ҳақида янги қараш ҳосил бўлади, ва ҳ.к. Қисқаси яшасак кўраверамиз.
Хуршид Марозқов
18.03.2024
@fikrbank
Аталас кастимни кесилган қисми интернетта айланяпти.
Бахтиёр Олимжоновни жиддий қабул қилиш керак эмас деганимда, Зафар, Элдор ва бошқа ҳаммаслаклари, ҳаттоки айрим аёллар ҳам ҳимоя қилган эди. "Ёрвордиз шепиим" деб тагига трамполин қўйилган бу мавжудотнинг тасаввурида «замонавий» аёллар, қўпол қилиб айтганда, "истагани билан ётиб" юриши керак экан.
Бу узунсоч провакаторларга ИИВ ёки ДХХ манимча чора кўради. Чунки бу ерда очиқ миллий қадриятлар устидан кулинмоқда. Бир эмас, бир неча маротаба. Масалани бошқа томони бор:
Энг ёмони, бир ғоя қандай қилиб анави икки қизни шунчалар деградация қилиши мумкинлигини ўша подкастда кўрдим. Одам шунчалар ҳам ўзини ерга урадими? Шарт туриб, "Ў хезале нима деяпсан?" деб шарт гапини бўлмайдими? Йўқ. Қўшилиб хиринг-хиринг қилиб ўтирибди. Шунга рози. Яшасак кўраверамиз.
@fikrbank
Эски касблар йўқолади, янгилари пайдо булади.
Эски билимлар ўз аҳамиятини йўқотиб, янги кўникмалар талаб қилинмоқда.
Бугунги кунда Интернет туфайли ҳамма учун билимга йўл очиқ ва шунинг учун узлуксиз ўқиб-ўрганиш хар қачонгидан хам мухимроқ бўлиб қолди.
Кечагина бутун умр бир корхонага содиқ бўлганларни мақтар эдик, бугун эса камдан-кам холларда одамлар нафақага чиккунча бир жойда ишлайди. Илгари одамлар узи тугилган жойда яшаган бўлса, бугун кўчиш заруратга айланиб бормоқда.
Бизнинг ота-оналаримиз билан тенг ёшдаги кўпчилик одамлар ҳалигача мактабдан кейин олган мутахассислиги бўйича ишлайди ёки нафақага чиққунга қадар шу ишни давом эттиради.
Бугунги кунда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган одамлар мартаба режаларини пайпоқ ўзгартиргандек ўзгартиши мумкин. Ўқув дастурлари, касблар ва иш берувчиларни ўзгартириш одатий холга айланди.
Карьера имкониятларининг хайратланарли ҳилма-хиллиги ягона йўл танлашни янада қийинлаштиради.
Худди шу нарса хаётимизда қабул қиладиган барча бошқа қарорларга хам тегишли. Бир хил мавзудаги кўплаб китоблар, бир хил таркибдаги кўплаб маҳсулотлар, бир хил хизмат бўйича кўплаб таклифлар мавжуд.
Бизда тобора кўпрок имкониятлар пайдо бўлмоқда ва шу билан бирга вақт борган сари камайиб бормоқда.
Биз хозир дарахтлар орқасидаги ўрмонни кўрмаяпмиз.
Доминик Спенст
@fikrbank
Сумочилар ва ўқитувчилар
«Фриканомикс» китобида келтирилган Сумо курашчилари ва Чикагодаги ўқитувчиларнинг ҳолати, жамиятдаги рағбатлантириш тизимлари ва инсон табиатининг мураккаблигини кўрсатиб беради.
Сумо курашчилари ҳолатида, муаллифлар Япониядаги сумо курашчилари орасида жангларни сохталаштириш далилларини келтирадилар. Уларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, сумо курашчиларининг рекорди 7-7 бўлганида, уларнинг кейинги жангда ғалаба қозониш эҳтимоли анча юқори. Бу ҳолат жуда муҳим эди, чунки 8-7 рекорд ғалаба қозонишни ва шу билан бирга молиявий ва ижтимоий мақомни оширишни англатади. Сумо курашчиларининг бу ҳаракати, уларнинг шахсий манфаатларини таъминлаш учун тизимни манипуляция қилишларини кўрсатади.
Шунга ўхшаш, Чикагодаги ўқитувчилар ҳам стандартлаштирилган тестларда ўқувчиларнинг жавобларини ўзгартириш орқали ўзларининг иш жойларини, маошларини ва мактабларининг молиявий маблағларини таъминлаш учун тизимни манипуляция қилишган. Бу ҳолатда, ўқитувчилар ўқувчиларнинг яхши натижаларга эришишларини таъминлаш учун босим остида эдилар, чунки уларнинг иш жойлари ва маошлари шу натижаларга боғлиқ эди.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам, муаллифлар инсонларнинг рағбатлантириш тизимлари остида қандай қилиб этик чегараларни бузишга мойил эканликларини кўрсатиб беришади.
Улар шунингдек, жамиятдаги муаммоларни ҳал қилишда фақат жиноятчиларни эмас, балки муаммоларнинг сабабларини - яъни тизимларни - ўзгартириш кераклигини таъкидлашади.
@fikrbank
Юқорида келтирган китобимизга қўшимча кейс стадини келтиришни мақул топдик.
📂 Кейс-Стади: Британия Велосипед Жамоаси
Британия Велосипед Жамоасининг Сэр Дейв Бреилсфорд (Sir Dave Brailsford) раҳбарлигида рўй берган ажойиб ўзгаришлар, James Clearning китобидаги муҳим мисоллардан биридир. Бреилсфорд "атомик одатлар" фалсафасига жуда яқин бўлган маргинал ўзгаришлар принтсипини қўллаган.
Унинг мақсади жамоанинг ҳар бир жиҳатини, фақат машқ ва ускуналарни эмас, балки овқатланиш, уйқу тартиби ва велосипед ўриндиғининг эргономикаси каби эътиборсиз қолдирилган соҳаларни ҳам 1% га яхшилаш эди. Ушбу кичик яхшиланишларнинг йиғиндиси ҳайратланарли натижаларга олиб келди. Браилсфорд раҳбарлигининг беш йиллиги ичида Британия Велосипед Жамоаси тарихида олдин кўрилмаган даражада устунлик қозонди, бир қатор Олимпия медаллари ва Тур де Франс ғолибликларини қўлга киритди. Ушбу мисол, Clearнинг китобининг асосий ғоясини кучли тарзда намойиш этади: кичик, стратегик одатлар ва жараёнлардаги ўзгаришлар ҳар қандай соҳада йирик муваффақиятларга олиб келиши мумкин.
📢 @fikrbank
Ленгвишинг? Бу яна нима?
Кеча битта 18+ видео келди. Видеода битта бола ўзини метро поезди тагига отди. Ўлди. Умуман олганда депрессиядаги ёшлар, суитсид рақамларини ортиши. Шуларни негизида Ленгвишинг ётибди дейди Адам Грант.
Ўзингизни бир жойда қотиб қолгандек сезасизми? Масалан, депрессияда эмассиз лекин қандайдир мақсадсиз яшаяпсиз гўёки, иш ёки ҳаётдан чарчамагансиз лекин қандайдир қувонч йўқ, ёлғиз эмассиз лекин ичингиз бўш қандайдир.
Буни туйғунинг номи - «ленгвишинг» (Langushing). Дастлаб социолог Кори Кийиз (Corey Keyes) томонидан фанга киритилгандан сўнг ленгвишинг охирги йилларда ҳақиқий эпидемияга айланди.
Адам Грант (Think Again) муаллифи, Нью-Йорк Таймсдаги мақоласини ленгвишингни "рухий шифохонанинг ташлаб кетилган боласи" деб таърифлайди.
Яъни сизда рухий тушкунликнинг ҳамма симптомлари бўлмайди, лекин ёрқин, хурсанд ҳам юрмайсиз. Ленгвишинг ўзида хурсанчиликка нурсиз қараш, пастлаган мотивация ва тарқоқ диққатни жамлаб олади.
Бир қарашда "бугун унча кайфиятим йўқ, билмадим нега" деган туйғу хавфсиз кўрингани билан, аслида хатар шу бефарқ қарашда. Ҳозирги ёшлар орасида кенг тарқалган - депрессия ва пессимизга ўралган ленгвишинг кейинчалик ўз асоратларини кўрсатади.
2021 йилда Италиядаги пандемия-хамширалари ўртасида ўтказилган илмий изланиш натижалари шуни кўрсатдики, 2020 йил баҳорида ленгвишингга «чалинганлар» 3 баробар кўпроқ ТТСБ (PTSD) га чалинган.
Кийизнинг ўз изланишларига кўра эса, кейинги 10 йилликда чуқур депрессия, ичкилик ёки бошқа зарарли моддаларга ружу қўйиш айнан бугунги ленгвишинг натижасида содир бўлади.
Муаммони ҳозир аниқлаш келажак учун биринчи қадамдир. Грант бу вазиятдан чиқиш учун «Flow» ни таклиф қилади. Яъни қайсидир ишни ишни продуктив бажараётганимиздаги ўзимиздан қониқиш хиссини берадиган «кайф».
Хоп, қанақа қилиб флоуни топамиз? Бирчинчи - диққатингиз бўлинмайдиган муайян вақтни танланг. Иккинчи - Шу вақтда шуғулланиш учун машғулот танланг. Машғулот қандайдир «скилл» талаб қилсин, мақсади бўлсин, қоидаси бўлсин. Масалан теннис, мантиқий ўйинлар, қанақадир курс.
Вақт ўтиши билан даражани ошириб бориш керак бўлади ва бу орқали инсонда ўзидан қониқиш хисси пайдо бўлади.
Аслида эса юқоридаги саналган муаммо жамиятда рухий зўриқишга учраётган ёшлар орасида кенг тарқалишини кўп олимлар такидлайдилар. Флоуни илмий фанга киритган олим Миҳали Сикзенмихали ғарбда диний озуқанинг етишмаслигини ҳам катта омил сифатида кўради.
Майли нима бўлганда ҳам, фарзандларингиз, яқинларингиздаги бундай холатга бефарқ бўлманг. Фаластинга рўшнолик, юртимизга тинчлик, ёшларимизга фасохат ва закийлик тилаб,
Хуршид Марозқов.
@fikrbank
Биздаги бўлиниш ёки бир китоб конспекти.
Бир масала устида бир томонни тинглангандан сўнг, иккинчи томонни тингламасдан тоқатсизлик билан гўшак қўйилди. Ваҳолангки аввал шу икки томон баъзи масалаларда ҳамфикр ҳам бўлган эди.
Твиттер ёки Фейсбукда ҳам бундай холат кўп бўлади. Фақатгина Ўзбек твиттери эмас, борингки сиз тинч санаган Суоми (финлар) твиттери ҳам иккига бўлиниб ётибди.
Нега бундай эканлиги сабабини "The Power of Us" китобида икки олим - Ван Бевел ва Паркерлар тушинтиришга ҳаракат қилишади. Уларнинг фикрича биз ўзимиз ўйлагандек бўлинган эмасмиз ва бу феномен "False Polarization" яъни ёлғон қутбланишдир.
Фанда "Ёлғон қутбланиш" деб бошқларнинг қарашлари аслидагидан кўра кўпроқ экстрим ва радикал эканлигига ишонишга айтилади. Ёлғон қутбланиш инсон тафаккуридаги яна бир хатолик - содда реализм (Naive Realism) билан боғлиқдир. Содда реализм бу инсонларнинг "дунёни қандай бўлса шундайича кўраман" деб ўйлашидир. Аслида вазият бир перспиктава эга бўлмайди кўп холда.
Хўш қандай қилиб бизнинг «объективлигимиз» (содда реализм) бошқаларнинг экстримист фикр эгаси эканлигига (йўлғон қутбланиш) олиб бориши ва ўзимизни ишонтириши мумкин?
Муаллифлар 2015 йилда интернетни бир муддат иккига бўлган либосни мисол қилиб келтиришади. Либос, оқ-тилларангми ёки қора-сиёҳрангми? Эсладингизми? Яъни ҳаётда ҳам ҳар бир томон ўзи кўрган нарсага тўлиқ ишонади ва бошқаларни бу борада хато қилаётганига ишонади.
Лекин содда реализм бизнинг қарашларимзини тўғри ёки нотўғри эканлигига таъсир қилишдан ташқари қуйидаги учта хулосалашга олиб келади.
1. Нарги тараф ўқиётган манба кучсиз.
2. Улар дангаса ва муросасисз.
3. Улар ўз мақсадларига етиш учун бир томонга ён босади.
Бошқача қилиб айтганда биз билан келиша олмаганларни обрўсизлантиришга уринамиз. Бугунги рақамли технологиялар замонидан одам ўзи билан ҳамфикр инсонларни осон топиб олади ва қандайдир «гуруҳ» туза олади.
Атрофимизда бир шиор остида бир ҳил фикрдаги инсонларни тўпланиши баъзан керак бўлса, айрим холларда ёлғон қутбланиш ва ижтимоий бўлинишга йўл очиб беради. Фикрларимизнинг бошқалар томонидан қўлланиши ўзимизга бўлган ишончни орттиради ва қарама қарши томон аргументини кучини «кесади». Бунинг натижасида қарши томон фикридаги фақат ноқисликларни кўрамиз ва уларни бўрттирамиз.
Айнан шу нарса биздаги фарқларни бир биримизга бўрттириб кўрсатади ва соғлом фикр алмашиш имкониятидан тўсади.
Майли, ҳаммага хотиржамлик, Фаластинга рўшнолик тилаб,
Хуршид Марозиқов.
@fikrbank
Бир ойдан бери онгли ҳаридларни амалга оширмоқдаман. Исроилга алоқадор ва уни қўлловчи брендлар маҳсулотларини сотиб олмаяпман. Айниқса озиқ-овқат маҳсулотларидаги муқобил танловларим овқатланишимни яхши томонга тартибга солди.
Ўзимга ўзим эълон қилган «Бойкотдан» яхши фойда кўряпман. Тавсиям, дўконлардаги Исроилга алоқадор махсулотларни сотиб олманг.
Айрим лўттибоз ва буқаламунлар «бундан исроилга зарар етмайди» деб такидлаётгандек эмас аслида вазият. Қозонни охирида энг камида «Franchising fee» дан ким манфаат олиши маълум.
Har qanday Rossiya bilan bo'lgan Vatanimiz manfaatiga zid hox siyosiy, hox iqtsodiy bitimlarni bekor qilib, ulardan uzulishni ayni vaqti. Iroda ko'rsat!
#irodaKorsat
Amerika va Yevropadagi eng ommabop avtomobil modellari. Hajmga e’tibor beramiz. Ko’p narsani tushunish mumkin bu infografdan.
@fikrbank
Бир ердаги баҳсдан:
— Фаришта ёки шайтон деган махлуқотлар бор деб ишониш абсурд.
— Нима деб ўйлайсиз? Туя мавжудми?
— Мавжуд.
— Саккизоёқчи?
— Мавжуд.
— Унда айтингчи, саккизоёқлар океан ва денгиз тубида яшайди, улар учун туялар мавжудми? Ваҳолангки, улар туяларни кўрмаган, лекин бу туялар мавжуд эмас дегани эмас.
@fikrbank