#8_mart
🌸Барча хотин-қизларимизга, опа-сингилларимизга баҳор айёми, гўзаллик байрами муборак бўлсин!
📎Аёл садоқати ҳақида шеър билан "Ассалом Ўзбекистон"да!
🌱t.me/faxriddinhayit
🌿 Biz sog‘ingan bahorlar qaytdi…
📖 Taniqli shoir Faxriddin Hayit “Assalom, O‘zbekiston” mehmoni!
📺 Tomosha qiling, bahoriy kayfiyatni his eting!
Facebook │ Instagram │ Telegram │Telegram_bot
Бугун энамнинг туғилган куни!
Пасту баланд йўлларни босиб ўтишимда ҳамиша қўллаб, дуолари, далдалари билан куч бериб турган, ютуғимдан суюнган, дард чексам куюнган энам ~ менинг бошимдаги давлатимдир.
Жонингиз соғ, умрингиз узоқ бўлсин! Ҳамиша бор бўлинг, жасур энам, ботир энам!
🎁 t.me/faxriddinhayit
#minnatdorlik
Талаба бўлиб илк бор ўқишга борганимизда бағрини очиб кутиб олган устозларимиздан бири Раҳимбой Жуманиёзов бўладилар.
Раҳимбой оғадек таниқли сухандон, нотиқ, тилимиз фидойиси бўлган салоҳиятли олимнинг бизга сабоғи ~ ҳам ҳайрат, ҳам ифтихор бағишлаган.
Чорак аср ўтибдики, ҳамон устознинг сабоғу ўгитлари, эътирофларидан баҳраманд бўлиб келмоқдамиз.
Устозларнинг аълоси мана шундай шогирдларига умр бўйи елкадош бўлади...
🖌t.me/faxriddinhayit
#yangisidan_bor
МУҲТОЖЛИК
Деразангга ўзини уриб,
Потирлайди бир қуш умидвор.
Ташвишларни орқага суриб,
Шу қушчани чиқариб юбор.
Ер қуёшдан эмган каби нур,
Қоронғуда жоиз каби шам.
Бу дунёга кимни кимгадир
Муҳтож қилиб яратган Эгам!
🖋Фахриддин Ҳайит
🗒2025 йил 30 январь
📚t.me/faxriddinhayit
#yangisidan_bor
ОДАМЗОТ БОҒИ
Бошингни болишга қўйган заҳоти,
Сирлар оламига айлайсан сафар.
Баъзида тушларинг кечар ғалати,
Кезгайсан Ердан то Коинот қадар.
Бир кеча туш кўрдим, илғадим равшан,
Улкан ўрмон эмиш чексиз адоғи.
Пештоқида гажак ҳарфлар билан
Ёзиб қўйилганмиш: “Одамзот боғи”.
Воҳ, сесканиб кетдим.
Бу қандай макон?
Наҳотки, бариси рост бўлса, ҳайҳот!
Томоша боғига ошиқар шодон,
Бир-бирин етаклаб гавжум ҳайвонот.
Филлар сичқонларга этар такаллуф,
Шерлар кийикларга кўрсатар шафқат.
Ҳамма бир-бирига йўл бўшатар-у
Ҳамма бир-бирига беради навбат.
Кейин бошланади қафаслар қатор,
Панжара ичида топталар нажот.
Маймунлар мазахлаб егулик отар,
Томоша кўрсатар банди одамзот.
Улар турфа эди, адоқсиз эди:
Турфа феъл, турфа юз,
турфа тан-бадан.
О, улар ким эди, саноқсиз эди...
Биров пичирлади: “кечган тавбадан!”.
Бирдан ич-ичимни босди ваҳима,
Терладим, жунжикдим, беҳол увишдим.
“Одамзот боғи”дан – минг саросима,
Сўнгра мен ўзимни излашга тушдим.
Тўрдан ташқарида чиқмади номим,
Сен билан бир сафда эдим, одамзот!
Бундан қувонайми, бундан йиғлайми,
Менинг ҳам кўксимда бўзлайди нажот.
Уйғониб кетаман шу он, билмайман,
Бўғзимдан отилиб кетади юз оҳ!
Сен қайси саволга жавоб излайсан,
Мен қайси жавобга истайман изоҳ?
🖌Фахриддин Ҳайит
🗓2025 йил 11 январь
📎t.me/faxriddinhayit
“Осмон Ерга яқин” китобини сотиб олиш юзасидан кўпчилик сўраб мурожаат қилмоқда.
📙Мазкур китоб Навоий кўчаси, 30-уй қаршисида жойлашган “Ўқитувчи” китоб дўконида сотилаётган экан.
Сотувчининг @booklish_admin шахсийси орқали боғланишингиз ҳам мумкин.
📚t.me/faxriddinhayit
...Янги йилни қишлоқда кутиб олдик. Неча йилки бунинг уддасидан чиқа олмасдик: болалар ёш эди, ҳаво совуқ, дер эдик, баҳона топиларди.
Бир хонада тахмондай қалашиб, яқинларнинг дийдорига тўйиб, остоналардан ҳатлаб, қариндошлардан кўнгил сўраб, қайтдик.
Энам бўлса, бир лаҳза тинмади, ўз боласини диди нозик меҳмондай кутди. Бошлари омон бўлсин!!!
Биз йўқлаб боролмаган қанча хонадонлар бор эди, эшигидан бош суқолмадик. Насиб бўлса, баҳорий илиқ кунларда дийдорлашамиз.
Хуллас, қишлоқнинг ҳавосидан мунаввар дақиқаларни тасвирга муҳрлаб, Сизларга улашгим келди...
t.me/faxriddinhayit
“ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ”
Ҳалокатга учраган “АЗАЛ” авиакомпаниясининг ҳаволайнери борт кузатувчиси, озар халқининг жасур қизи Ҳукума Алиева хотирасига бағишланади.
Баъзан элга оғир мусибат,
Бир тасодиф билан келади.
Озаримнинг сорбургут келбат,
Тайёраси бехос қулади.
Хавф олдида бир юпанч сўзни,
Кимдир айтиш керак тўқима!
Ҳозир бўлдинг, эй турк малаги,
Ўлимга тик боқиб, Ҳукума!
Ичингдаги фарёдларингни
Калимаи Шаҳодатга чай.
Эзгуликнинг қанотларини
Замин узра мардонавор ёй!
Бу ҳаётда, билсанг, баримиз
Бир чорасиз йўловчилармиз.
Сен чора бўл, адл, бўл,
Ҳукума,
Қўнғироқдек янграсин бир сўз!
Сен дунёни уйғотиб юбор,
Гул юз билан, чарос кўз билан.
Сен дунёни уйғотиб юбор,
Шу биргина ёруғ сўз билан.
...ва "Ҳаммаси яхши бўлади!"
Эриётган муз тоғларига
Бир нажот тут, инонтир, токи,
Куяётган Ернинг бағрига
Босиб турсин яхпарча гоҳи.
Нафаслари бўғилган боғлар,
Сўзларингдан топсинлар таскин.
Меваларга ёприлган зоғлар,
Ҳуркиб кетса, шу сўздан кошки.
Етиб борсин майин овозинг
Тош босган ол лолаларгача,
Урушларда тишлаб турган мунг,
Инграётган болаларгача!
Лочин Ҳукума,
қулочингни ёз,
Шамолларга сен бўлма таслим!
Қулаётган самолёт эмас,
Қулаётган дунёдир асли!
Фахриддин Ҳайит
2024 йил 27 декабрь.
🛬t.me/faxriddinhayit
Шу десангиз, иш билан чалғиб ҳеч мақтанишга вақт тополмадим.😄
🏆Туркий халқлар шеърият байрамида қилган хизматларимиз учун “Турксой” халқаро ташкилотининг Ташаккурномаси ҳамда Ташкилот томонидан тайёрланган машҳур венгр туркологи “Гюла Неметнинг 130 йиллиги” эсдалиги билан тақдирландим.
Айтганча, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ташаккурномаси ҳам ҳадя қилинди.
Бизни инобатга олганларга, алоҳида, устозимиз ва акамиз – Ғайрат Мажидга ташаккур билдирамиз!
🥇@t.me/faxriddinhayit
Ичикиш. Ichikish. Фахриддин Ҳайиь. Faxriddin Hayit.
https://youtube.com/watch?v=uYgM34CejLo&si=ssQP1bWLViOJVMQp
🎤"Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти олий таълим муассасалари ва мактабларида бўлиб ўтган тадбирлардан суратлар.
Ҳаммаси аъло ўтди.
✈️Аммо декабрнинг туманли кунларида самолёт рейси қолдирилгани бироз таъбни тирриқ қилди...
📚Майли, ҳамма нарсада бир ҳикмат бор! Бор йўғи ҳаётдан ҳикмат қидириб юрган одамман!
🖌t.me/faxriddinhayit
Тошкентда туркий халқлар шеърияти фестивалида қатнашдим.
"Турксой" ташкилоти ёзарлар бирлиги раиси, қозоғистонлик шоир Улуғбек Эсдавлет ҳамда Туркия ёзарлар бирлиги раиси Муса Козим Арижанга ҳамроҳлик қилдим.
Қозоғистондан келган қадрдонимиз Муратхан Шоқан билан ҳам анжуман баҳона дийдорлашдик.
Хуллас, нафис мажлислар яхши ўтди.
Менга микрафон тегиб, шеър ўқиб юбордим.
Жараён тасвирга олинган, бироздан сўнг улашаман...
🖌 t.me/faxriddinhayit
#yangisidan_bor
* * *
Топганингни нимкосангда жим
еб ўтирсанг, ширин туюлар.
Ҳеч бир кунинг қолмасин, элим,
туққан боланг бўлса ҳам у гар.
Олам тўлди миннатчиларга,
нима бўлса, бўлди бу замон.
Эҳсон дея жар солар ҳар гал,
бир йўқсилга тутса қотган нон.
Миннатчига қилич керакмас,
миннатчига керакмас ханжар.
Берган шаму пиликдан у кас,
пичоқ ясаб кўксингга санчар.
Йўлатманг бу элга иллатни,
бошқа гапим йўқ сизга, тамом!
Қиймати йўқ тоза ҳимматнинг,
хайр – бу бир қалбга эҳтиром
ва Худога йўлланган салом!
🖋Фахриддин Ҳайит
🗓2024 йил 20 ноябрь
🤲t.me/faxriddinhayit
#yangisidan_bor
* * *
Мен кўп алданганман,
шундан задаман,
Тупроқни капалаб, чайнаганман тош.
Дўстимсан, деганлар пойлаб қадамим,
Айбу нуқсонларим айлаб келар фош.
Боқсам, ҳамма сергак бу даҳр аро,
Воажаб, бир-бирин таъқиб этар жим.
Бой бердим, адашдим қайдадир, илло,
Мен ҳам бу дунёга ҳушёр келгандим.
🖋Фахриддин Ҳайит
🗓2024 йил 16 ноябрь
📗t.me/faxriddinhayit
#yangisidan_bor
ХАВОТИР
Ари гул лабидан олади бўса,
Ўзига аълодир ҳамманинг диди.
Булбул боғлар атрин шайдоси бўлса,
Туяга хуш келар янтоқнинг ҳиди.
Ҳаргиз қидирмагин бировдан нуқсон,
Кимгадир қуёшдек азиз шуъла, шам.
Қарғага гўнгтўда тансиқ дастурхон,
Cуқиб кўрма асло, бурнингни сен ҳам.
🖋Фахриддин Ҳайит
⏱️2025 йил 27 февраль
🐫 t.me/faxriddinhayit
🎥Ассалом, Ўзбекистон!
⏱Эрта тонгдан тараддуд билан "Ассалом, Ўзбекистон" дастурида қатнашдик. Баҳор остонасида томошабинларга шеър улашдик!
📺Ўспиринлик йилларида отам раҳматли билан шу кўрсатувни кўриб ўтирардик. "Ассалом, Ўзбекистон"да чиқишим бир менинг эмас, отамнинг ҳам орзуси эди.
Майлида, аммо онам кўрибдилар, қўнғироқ қилиб табриклади...
🎤 t.me/faxriddinhayit
#taqdimot
🎬Мен ҳам бу дунёга ҳушёр келгандим...
🖌t.me/faxriddinhayit
#taqdimot
Менинг душманларим ўзга бир олам,
Ҳар лаҳза уларнинг ғамини ейман...
🎬 t.me/faxriddinhayit
Мен ўзимга ўзим тилмочман,
Топиб беринг менга ўзимни...
🖌t.me/faxriddinhayit
📎 Одамият боғи... Тушларимга қоришиб кетган ўй-хаёлларимнинг тасвири... Дунё ҳақидаги тасаввурларим... Бир шоирона хулосалар... Ва очиқ қолаётган саволлар...
🖌t.me/faxriddinhayit
#tashakkur
Бугун муннай қарасам, фейсбукдаги саҳифам аъзолари 8 минг нафардан ошибди...
Ҳурматли ўқирманларимга кеч бўлса ҳам ташаккуримни айтиб қўяй, дедим!
Борларингизга шукур!
Сиз ўқишдан ҳориманг, биз ёзишдан чарчамайлик!!!
😍 t.me/faxriddinhayit
Умр довонларини ошаяпмиз.
Йиллар шундай шиддат билан ўтиб боряпти...
Телефонни титкилаб, 2024 йил хотираларини кўриб чиқдим. Бир йил лаҳзадай туюлди менга.
Майлида, Худонинг куни. Яшайверамиз! Фақат бир-бирингиздан яхши гапни дариғ тутманг.
Хайрли тонг!
* * *
Маънисиз кечибди баъзи йилларим,
Бир ишга қўл тутсам, ҳали бор, дебман.
Гоҳ ортга ташлабман, гоҳ чала-ярим...
Ажаб, барчасининг, гали бор, дебман.
Билсам, вақт –
йўл юриб, мўл юрган карвон,
Умр бу – бобомнинг жулдур чориғи.
Бу меҳмон дунёга келдингми, ишон,
Бордир ҳар лаҳзанинг ўз тадориги.
🖋Фахриддин Ҳайит
🐫 t.me/faxriddinhayit
Бакудан Грознийга учган Озарбайжон авиакомпаниясининг Ақтауда қулаган учоғи фожеаси барчанинг қалбини ларзага солди.
Айниқса, ҳаволайнери борт кузатувчиси Ҳукуманинг ўлим қаршисида ҳам иродасини букмай, йўловчиларга бераётган далдаси, майин ва хотиржам овози инсонни товонгача титратиб юборди.
Мана қаҳрамонлик! Мана инсонлар учун жонфидолик! Лочин қизнинг сўнгги сўзлари, "ҳаммаси яхши бўлади", деган юпанчи олам узра тинмай янграяпти!
Охиратинг обод бўлсин, Ҳукума!
Ҳамдардман, Озарбайжон!
🛩t.me/faxriddinhayit
#taqdimot
Эртаклар ичидан мен ҳаётга қайтган лаҳзалар ҳақида...
🖌 t.me/faxriddinhayit
"Осмон Ерга яқин"
"Ijod NASHR" nashriyotiga katta rahmat!
Yangi kitob targ‘iboti yuzasidan videorolik ishlanibdi. Sizga ham maqbul bo‘lsa, mamnun bo‘laman.
"Chig‘anoq" loyihasi doirasida chop etiladigan kitoblarni kuting.
📚t.me/faxriddinhayit
Termiziy bobolar yurtidan tonggi salomlar!
Учоқда бироз ҳадиксирайман, аммо бу гал парвоз ўзгача бўлди. Тоғлар устидан қуёш биз билан бирга учиб келди. 👍
t.me/faxriddinhayit
#taqdir_tuhfasi
🌱Ҳеч қачон йўқолиб қолишдан қўрқманг, кутишдан чарчаманг!
🪷Бир куни омад ўзи қулочини ёйиб келади. Аммо, Сиз бу омадни бус-бутун қабул қилишга, унинг шартларини бажаришга тайёр туринг.
🎤Бегимой қариндошим оддий қирғиз аёли, уй бекаси. У бир куни шифокорга кўринаман деб қишлоқдан Бишкекка борди, кечги пойтахт сайрида истироҳат боғида караокеда бир қўшиқ куйлаб, лаҳзада юлдузга айланди.
👏Аёл истеъдоди билан тошни ёриб чиқди, овози оламга ёйилди. Унинг учун катта саҳналарга эшик очилди. Яша, қариндошим!
📹t.me/faxriddinhayit
#iftixor
🇺🇿🇺🇿Bayroq kuni muborak bo‘lsin!
t.me/faxriddinhayit
🎤Рақамли технологиялар вазирлигида "Шеър азиз олам аро..." деб номланган ижодий учрашув кўтаринки руҳда ўтди...
...Айвонингда чоғ қалдирғочман,
Қалдирғочлар қўнган оғочман.
Шўрлик онам пешонасига
Тушган ажин ё оппоқ сочман:
Айтинг, мени кўрмадингизми?!
Гумбурлаган момоқалдироқ,
Балки менман, чеккандирман оҳ!
Ёки силаб товонларимни,
Эркалаган камсуқум тупроқ...
Айтинг, мени кўрмадингизми?!
🖊t.me/faxriddinhayit