faxriddinhayit | Неотсортированное

Telegram-канал faxriddinhayit - She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

369

Подписаться на канал

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#ijodiy_uchrashuv

Ажойиб кеча бўлиши кўзда тутилган...

Бизни таклиф этганларга минг бора қуллуқ.

🖌t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#hayot_haqida_hikoyalar


... Севдо йигитнинг нигоҳларидан ниманидир уққандек бўлди. Унинг узун тим қора киприклари ҳаяжонини ошкор қилиб қўярди:
– Ғарқ пишган тарвузни хомидан қандай ажратасиз? – Йигит дабдурустдан савол берди.
– Мен деҳқон эмасман, таваккал, кўнглим буюрганини бандидан узиб оламан, – ажабланиб жавоб қайтарди қиз.
– Бир умр бирга яшайдиган турмуш ўртоғингизни ҳам таваккал танлайсизми?
Севдо гап нимада эканини энди тушуниб етди. Оёғи остидаги тарвузни шартта бандидан узиб олди-ю, чайла томонга илдам юрди. Йигит елдай келиб, қизнинг қўлидан тарвузни юлқиб олди:
– Бу сизга оғирлик қилади!
– Тарвуз сизнинг саволингиз олдида анчагина енгил, – Севдо йигитнинг кўзларига боқмай жавоб берди.
– Мен Ўктамми, десам, мендан ҳам гапларингиз анча ўктам экан. Ўктам Темировичман, танишайлик!
Севдо йигитнинг кўзларига бир қаради-ю ичида аллақандай тотли титроқни ҳис этди…
Ўша куни қиз полизнинг энг ширин тарвузини танлади…

"Osmon yerga yaqin" kitobidan.

🖌 t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#saylov

🌱BIZ TABIAT UCHUN OVOZ BERDIK!

🖌t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

Талабларга биноан...

***
Автобусда оёғимни
босиб олган қизга


Ҳеч ҳижолат чекманг азизам,
Кечирим ҳам сўраманг мендан.
Оёқларим ростдан ҳам узун,
Ўзи калта қўлларим, чиндан.

Пошнангизнинг нимаси оғир,
Босаверинг, сиз истаганча.
Сизку оёқ босибсиз, ахир,
Юзим янчиб кетганлар қанча?!

🖊Фахриддин Ҳайит

“Илинж” тўпламидан.

@faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#ijodiy_uchrashuv

Кеча Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда қатнашдим.

Талабаларга талабалик йилларимда ёзилган, "Автобусда оёғимни босиб олган қизга" аталган шеърим, айниқса, манзур бўлди😁.

Бу саккизлик ўзимга ҳам ёқади)))...

🖌t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

МЕН КИМ ЎЗИ?

Мен ким ўзи – тупроқдир аслим,
Ё шу ҳокда унган бир дарахт.
Шу дарахтнинг шохида, балким,
Сайраётган қушдирман: чаҳ-чаҳ...

Дарёдирман, тошиб ўзандан
Оғушингга талпинаётган.
Майсадирман, эрта-азондан
Шабнам сочим тортиб уйғотган.

Мен шамолман, ҳаловат излаб
Тин билмаган ҳатто лаҳзалик.
Мен бургутман, қоялар узра
Учаётган – мағрур, беҳадик.

Мен ёмғирман, бағрингга сингиб,
Илдизларга бергувчи мадад.
Мен илдизман, вужудим билан
Бахш этгувчи меҳру муҳаббат.

Бир зарраман, илғамас назар,
Сенга содиқ яшайман бешак.
Она Юртим, пойингда ҳоксор 
Тупроқ бўлиш қанчалар юксак!

🖋 Фахриддин Ҳайит

Сурат муаллифи: Ўғилой Тошқулова,
Қашқадарё вилояти

➡️ t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#ona_tilim_bayrami

Bayramingiz muborak bo‘lsin aziz yurtdoshlar!!! 🇺🇿

🖋Faxriddin Hayit
@faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#ijodiy_safar

Бобом баъзан чўккалаб, хаёлларга чўмган ер,
Отам билан дардини ўз бағрига кўмган ер,
Онам мени соғиниб, кўз ёшлари томган ер,
Бугун кўнгил розимни айтаман, Қашқадарё,
Ҳар гал сени соғиниб, қайтаман Қашқадарё...

😢@faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#ijodiy_safar

"Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида Қашқадарёга сафар...

🖌t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#qutlov

Бугун Шуҳрат Орифнинг туғилган куни.

Шуҳрат қалби ойдин, қўли очиқ, ҳаётда ҳам, ижодда ҳам омадли йигит. Ҳамма ҳавас қилади, бир суҳбатлашган киши борки, келгуси дийдорга илҳақ бўлади.

Дўстим катта устозларнинг залворли сабоқларини татиган, ўзига юқтирган, мақтовларига сазовор бўлган, катта довонларни ошган ижодкор.

Шуҳрат Орифнинг булоғидан кўпчилик сув ичган, ҳатто, ташналигини қондириб, ишини битириб, қўл силтаб кетганлар ҳам бор. Аммо у доим юрагини очиб, бағрини кенг қилиб юраверади.

Биз бир авлодмиз. Шуҳрат доим бизнинг авлод бир-биримиз ҳақида ёзмаслигимиздан гина қилади ва тўғри айтади.

Аммо Шуҳрат Ориф ҳақида ёзиб, чорак асрлик дўстлигимиз қат-қаватида яшаётган хотираларимизни ёйиб, ўқувчиларга илинсак, манзур лавҳа ва эсдаликлар дунёга келади. Насиб бўлса, келгусидаги яхши кунларида бу эзгу ишларни амалга оширамиз.

Шуҳрат Орифжонович, туғилган кунингиз билан чин дилдан қутлайман!

🎉 t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#ijodiy_safar

"Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида 8-11 октябрь кунлари Қаршида бўламиз.

4 та университет ва қатор мактабларда ижодий учрашувлар бўлиб ўтади. Илк дийдор давраси Қарши давлат университетидан бошланади.

Туғилиб ўсган Қашқадарёмга илк ижодий сафарим бу!

Шеър ўқиб, суҳбатлашиб, дил ёзадиган бўлдик. Сиз ҳам келинг.

@faxriddinhayit
t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#kuz_zavqi

🍂БИЗНИ СОҒИНГАНЛАР, ОМОН БОРМИСИЗ?

Шафақ акси тушган денгиздек алвон
Боғлар қаршисида турибсиз ҳайрон?!
Ҳаёт ташвишларин унутиб бир он,
Кузни соғинганлар, бормисиз омон,
Бизни соғинганлар, омон бормисиз?

Шивирлар – борлиқнинг соҳир шеваси,
Япроқлар – руҳимнинг олтин кемаси,
Куз – асли ошиқлар обидийдаси,
Бизни соғинганлар, бормисиз омон,
Кузни соғинганлар, омон бормисиз?

Кўк тўлар суронли хайр-хушларга,
Турналар кўчади ойдин тушларга,
Қўлларин силкитиб меҳмон қушларга,
Кузни соғинганлар, бормисиз омон,
Бизни соғинганлар, омон бормисиз?

Ҳаловат тутади донишманд боғлар,
Ҳузур бахш этади оний сабоқлар,
О, қайтиб келурми бу сокин чоғлар,
Кузни соғинганлар, бормисиз омон,
Бизни соғинганлар, омон бормисиз?

Тупроқни ўпади мудраган хазон,
Алвон либос кийган боғлар паришон.
Ўзи ғуробо-ю, кўнгли Сулаймон,
Кузни соғинганлар, бормисиз омон,
Бизни соғинганлар, омон бормисиз?

🍂КУЗ ТОНГИ

Қайгадир шошади эрта-азонлаб,
Денгиздек мавж уриб оловранг тўлқин.
Автолар ортидан чопар хазонлар,
Шўх-шодон болалар каби олмай тин.

Бедил машиналар қилмайди парво,
Елиб бораверар шамолдек бесар.
Бекатда хаёлчан кузатар аммо,
Ажиб куз валсини бир хушрўй дилбар.

Мунг тўла кўзларга парвона ҳасрат,
Ғамгин қаршилайди ҳар кун қиз тонгни.
Мажруҳ япроқларга жон бериб фурсат,
Уни овутади намчил куз тонги.

О дилбар, соғинчнинг ранги заъфарон,
Ичингда япроқдек потирлайди ишқ.
Баҳор қайтиб келар бир куни, ишон,
Яна куртак ёзар кўксингдаги ниш...

Қайгадир шошади эрта-азонлаб,
Денгиздек мавж уриб оловранг тўлқин...

🍂КУЗ САЙРИ

Хазонрез боғ аро кезади Аёл,
ҳаловат топгандек маъсум нигоҳи
оҳиста пичирлаб қўяди гоҳи,
Оловранг дарахтлар тутади мажол.

Ҳорғин табассумин бекитади ғам,
оппоқ сочларини яширар рўмол,
рўмолин тортқилаб ўтади шамол,
Таниш шамолларда хотиралар жам.

Тамшаниб қўяди қақраган лаби,
увишиб кетади, босади титроқ,
Япроқлар ичидан излайди япроқ,
Кўкдан юлдузини қидирган каби.

Гўё фош бўлади миллион йиллик сир,
кўз ёшга айланар бурунги дардлар,
бу Аёл ўйлайди оловранг барглар –
Мангу Ишқнинг
ташриф қоғозларидир.

🍂ҲОЛАТ

Куз қабоғин солиб бир пасда
кечар илиқ кунлар хайрини.
Арслон каби ошиб қафасдан
шамол бошлар боғда сайрини.

Дарахтларнинг баргига қўшиб
тортиб олар тароватини.
Бир лаҳзада олам увишиб,
йўқотади ҳаловатини.

Булутларнинг қабоғидан сўнг
тўкилади совуқ томчилар.
Олмаларга беради фусун,
анорларни олар чимчилаб.

Тин олади ғазабин тўкиб,
куз пойига чўкар олам тиз.
Сокин боғда эти жунжикиб
ёрилади анорлар: чирс-чирс...

Таралади намиққан ҳаво,
дарахтлардек қоламан ғариб.
Дилбарим, кел, ё бағри алвон
ёриламан анор сингари...

🍂КУЗ БЎЙ СОЛИБДИ

Лойсувоқдан қолган оғил томида
Сарғайган майсалар намга чўмибди.
Мусича ҳам ғариб истеҳкомида
Совуқдан дийдираб ғамга чўмибди.

Худбин шоирнинг шеър варақларидай
Уюлиб ётибди мажруҳ хазонлар.
Шафақранг шафтоли япроқларига
Оппоқ сочларини илар мезонлар.

Шаррос ёмғир қуяр, дўнар пўртана,
Томчилар, томчилар – тупроқнинг хасми.
Дарвозадан минг бор ҳатлаган онам
Остонада чизар соғинчнинг расмин.

Мунгли либос кийиб олибди чаман,
Райҳондан ҳам фақат хуш бўй қолибди.
Мен-чи, кўклам деб шеър ёзиб юрибман,
Она, ҳовлимизга Куз бўй солибди...

🍂* * *

Тергама, тийрамоҳ, сарҳисобим йўқ,
Умрини шамолга совурган менман.
Бўғзимда барқ урган бир хитобим йўқ,
Ўзни ғам ўтида қовурган менман.

Япроқлар сарғариб титилган дафтар,
Тўкилган ҳар баргда оҳ урган менман.
Изласанг, хазонрез боғлардан ахтар,
Бағри куюб, тағин чоғ юрган менман.

Руҳимни жиловлаб олган ғамларим,
Энтикиб юраги гупурган менман.
Қачон битар экан дея камларим,
Саҳармардон елган, югурган менман.

Қанча югурмайин на шитобим бор,
На офтобим бордир, на-да тобим бор?
Тергама, тийрамоҳ, сарҳисобим бор:
Умрини шамолга совурган менман!


🖊 Фахриддин Ҳайит

🍁 t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

▶️Тупроқ бу – инсоннинг энг гўзал фазилати ҳам бўлиб, камтаринлик, ҳокисорлик, ҳамиша дунёнинг ўткинчи эканини ҳис қилиб туриш деганидир...

📎 t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

​​ЗАМИН КЎЗЁШЛАРИ САБАБИ

Истаймизми-йўқми, тан олишимиз керак: бугун назмий ижодда чинакам истеъдод эгаларидан кўра булҳаваслар аксариятни ташкил этади. Ҳақиқий шеърият намуналаридан кўра қофияси, туроғи, ҳатто метафораси ҳам ўрнига қўйилган, лекин кўнгилга заррача ҳам ёруғлик улаша олмайдиган битиклар кўпроқ. Яхшиямки, истеъдод шуълалари ёрқин намоён бўлиб турган, миллий руҳ билан суғорилган чинакам ижод намуналари ҳам яратилаётир. Айни шу фазилатларга эга шоирларимиздан бири Фахриддин Ҳайитдир.
Шоир укамизнинг ижодини анчадан буён кузатиб келаман. Шеърлари туйғунинг ростлиги ва самимийлиги, ифоданинг тиниқлиги ва ёрқинлиги, ташбеҳлару истиораларнинг оҳорли экани билан алоҳида ажралиб туради. “Тонг тушлари” тўпламининг қўлёзмаси билан танишув жараёнида бунга яна бир карра амин бўлдим. “Соғинч фасли” шеъридан олинган мана бу сатрлар ушбу фикрни тасдиқлайди:

Тарновлар – энг кўҳна чолғулар,
Томчиларнинг қўшиғи ҳазин.
Шу куй билан тупроқ жонланар,
Бошланади табиат базми.

Қофиядаги “айбғина”ни истисно этганда, бу мисралар кўнгилларга энг эски чолғулар – тарновларнинг ҳазин қўшиқларини олиб киради. “Шу куй билан тупроқ жонланар, Бошланади табиат базми”... Икки сатрга оламга татирли теран мазмунни жойлай билиш Худо берган истеъдоддан ташқари чуқур билимни ҳам талаб этади. Қуръони каримда кўкдан ёмғир ёғиши орқали ўлик ер тирилиши, ундан турли набототлар ўсиб чиқиб, яралмишларга ризқ бўлиши айтилади. Ана шу моҳият Фахриддиннинг шеърида ўқувчининг қалбига етиб борадиган тарзда, самимий талқин этилган.
Тўпламдаги шеърларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: табиат тасвири, лирик кечинма ифодаси, инсон ва унинг моҳияти тўғрисидаги фалсафий қарашлар ҳамда муҳаббат талқини. Қай бир мавзуда ёзилган бўлмасин, шоир шеърлари миллий руҳ билан суғорилгани жиҳатидан таҳсинга сазовордир. Мумтоз шеъриятимиз, айниқса, буюк Алишер Навоий ижодидаги юксак фасоҳат ва балоғатни ҳис этмаслик, жаҳон адабиёти анъаналарига кўр-кўрона эргашув, турли “изм”лар таъсирига берилиш, бунинг натижасида асл илдизлардан йироқлашув ҳамда фикрнинг қашшоқлашуви тенденцияси тобора кучайиб бораётган бугунги кунда миллий руҳни сақлай олиш чинакам фазилатдир. Бадиий ижодда ана шу фазилатни асраш нечоғлиқ муҳим эканини устоз Абдулла Орипов мана бундай таъкидлаган эди: “Майли, буюкларга интилиш бўлсин, жаҳоннинг, башариятнинг энг илғор фикрларига ошнолик бўлсин, Ғарб, Европа, Америка дейсизми, майли Лотин Америкаси, майли Ойми, Марсми.... даражасида фикрлашсин, лекин ўзбек фикрласин, ўзбекча фикрласин! Агар шу “кичкинагина” шарт бажарилса, қолганига, албатта эришамиз”. Лекин устоз шоир алоҳида таъкидлаган ана шу “кичкинагина” шартни бажариш осон эмаслиги аён. Бунинг учун шоир ёки адибнинг ақлу тафаккурида, қалбу шуурида миллий руҳ ёлқинланиб турмоғи керак. У оламни ва одамни ўзбекнинг кўзи билан кўрмоғи, ўзбекнинг тафаккури билан англамоғи, ўзбекнинг руҳи билан ҳис этмоғи зарур. Фахриддиннинг шеърларидан ана шу ҳақиқатни теран англагани ҳамда ўз ижодига татбиқ этишга ҳаракат қилаётгани равшан сезилиб туради. Унинг табиат лирикасига доир шеърлари таҳлили ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди. “Она Ер ҳақида эртак” деб номланган шеъри бу жиҳатдан, айниқса, характерлидир.

Қизаради ловуллаб шафақ,
Қуёш ботар ҳар кун қонталош.
Чиқиб келар Ой юзида доғ,
Тун кўксига секин қўяр бош. Давоми…

Нурбой Жабборов

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

ҲАМИЯТ

Бу азал хўп ажаб жангларни кўрган,
Майдонга чиқмасдан сўнган қанча жон.
Итлар бир-бирини талаб ўлдирган,
Баъзан ўлжа қолиб, қолиб устухон.

Қиндан қилич олмай туриб, алҳазар.
Душман ўз-ўзига уруш бошлаган.
Ҳатто истилоси қизиқ нақадар,
Ғаним бир-бирини отиб ташлаган.

Менинг душманларим ўзга бир олам,
Ҳар лаҳза уларнинг ғамини ейман.
Гоҳо иним дейман, гоҳида оғам,
Мудом бор бўл, дейман, омон бўл, дейман.

Сезаман, пайт пойлар пистирмада ёв:
Нишони -- юрагим, ўлжаси -- бошим!
Чўғ сўрасам дарров тутади олов,
Ахир унга қизиқ менинг ёнишим.

Дадил бўл, теграмда юрма тўкилиб,
Отгил, паймонамни йўқса, тўлдирма!
Фақат бир илтимос, ёнимда кулиб,
Ўзимни ўзимга мақтаб ўлдирма!

Фахриддин Ҳайит


🖋 t.me/faxriddinhayit 📝 @faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

📻 Эрталабдан “Temp FM”да (аввалги “Наврўз” радиоси, шу номи ўзи яхши эди) ажойиб суҳбат бўлди. Ишга келаётиб мириқиб тинглаб келдим.

🍲Суҳбат соғлом овқатланиш мавзусида кечди ва у ерда айтилган бир хулоса мени роса ҳайратлантирди.

🩺Хуллас, ҳар бир халқ миллий таомларининг ўз саломатлигига салбий таъсири борасида дунёда жуда катта тадқиқот ўтказилибди.

🌍Кураи заминнинг 195 та мамлакатида олиб борилган илмий ўрганишларда ўзбек миллий таомларининг умумхалқ саломатлигига таъсири энг юқори даражада деб топилибди.

🥇Барака топ, халқим, ниҳоят 1-ўриндасан!!!
Қўй ёғидан қази-қартали ош, тандиру сомса, жизу биқтирмани “қултамицин”га қориб, орқасидан “вижиллақ” сувларни ичиб, буни бир ювмаса бўлмайдиёв...
Ош бўлсин!!!

Сиз нима дейсиз⁉️

🖊t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

Ҳаёт шундай бешафқат!

Кўнгилга қил сиғмай қолди. Мансур ҳаммани йиғлатиб кетди...

Дунёнинг жамики яхши феълини ўзи билан олиб кетгандек туюляпти. Фазилати шундай бебаҳо эди...

Мансур, уни таниган инсон борки, кўнглида яхшилик ниҳолини экиб, ҳалимлиги, табассуми билан суғориб юрган экан.

Қозоқ, қирғиз, озар ёш шоирлари ҳам ўзбек ижодкорлари каби қайғуга ботяпти, ҳамдардлик билдиряпти. Мансур Жумаев оташин ижоди билан улар учун ҳам суюкли шоирга айланганди.

Энди у шеърларида, ойдин сатрларида, фарзандларининг кўз-қошларида яшайди.

Охиратингиз обод бўлсин, иним!!!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

😢t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#kitob_bor

Китоб чиқди, анча енгил ошдим. Кўнглимдагилар шу "сандиқча"га жамланди.

Энди бундан сиз ҳам баҳраманд бўласиз, истасангиз, албатта!

Китобни қаердан сотиб олишни эртага айтаман!!!

📚 t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#yangisidan_bor

* * *
Зарқайчида зарҳал тўн бичар,
Шундай моҳир чевармиди куз?
Қуш паридай мезонлар учар –
Бир мустариғ хабармиди куз?

Бу оламнинг ҳар они сафар,
Ёки ажиб зафармиди куз?
Боғлар ичра заъфарон хатлар,
Менинг каби севармиди куз?

Куз ёмғири кўзёшни ювар,
Кўнгил ёшин ювармиди куз?!

🖋Фахриддин Ҳайит

🗒2024 йил 23 октябрь

🍁t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

АҚШда туғилиб ўсган испан фарзанди Eulogio Crespin билан дўст бўлиб қолдик, жудаям самимий йигит экан.

Уч нафар ўғли, оиласи билан Тошкентда яшайди. Фарзандлари пойтахтдаги оддий мактабда ўқийди.

Байрамга бирга тайёргарлик кўрдик. Ўғли билан саҳнага чиқишни мен таклиф қилдим.

Ҳаммаси жуда самимий кечди...


🖋t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

https://mutolaa.com/book/sherlar-139

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#ijod_va_hayrat

📎 Расмни 16 ёшли ирланд рассоми Шенай МакДон оддий қаламда ишлаган экан. Жудаям ҳайратланарли...


ОНАЛАР БОР ЭКАН...

Сени ҳеч тупроқдан яратган эмас,
Тошдан бино этган балки танингни.
Бериб ўн саккиз минг оламга бир дарс,
Матонат сувига чайган жонингни.

Шундай бўлмаганда кўзинг ёшидан
Эриб кетар эдинг аллақачонлар.
Тоғлар бошин эгиб турар қошингда,
Оҳингга урилиб тинар суронлар.

Оналар, келинлар, ёрлар суюкли -
Қаноти таланган қушларим ночор.
Урушлар аямас, бағри куюкнинг
Қалбига чўғ босиб ўйнайди озор.

Ўқ теккан кўксини яшар ғижимлаб,
Жангдан олисда ҳам жангга назари.
Билмадим, бир иқрор унар ичимда,
Аёлга очилган урушлар бари.

Қайда кўрган эдим ўлмаган жонни,
Устухон ўрнида сўнгсиз ирода?!
Эрлар ер тишлатар манфур душманни,
Оналар бор экан токи дунёда.

Фахриддин Ҳайит

2020 йил.

t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#videolavha

“Ma’rifat ulashib” loyihasi doirasida Qarshi davlat universitetida O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zolari Abduqayum Yo‘ldosh, Faxriddin Hayit va Muhammad Siddiq Rahmatov mehmon bo‘ldi.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#radio_suhbat

"Тафаккур ва ижод"  эшиттириши. 2-қисм.

🎙t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#radio_suhbat

Суҳбат самимий кечди.
Журналист,  олима опамиз Робия Камолга таклиф учун миннатдорлик билдираман.

2-қисм тез кунда узатилади.

🎙t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#esdaliklarim

Yoshlik” журнали сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Ўзбекистон халқ шоири, хассос ижодкор, устозимиз Омон Матжон хотирасига бағишланган эсдалигимизни эълон қилибди.

Дорилбақога риҳлат қилган устозларимизнинг охирати обод бўлсин!

Бугун ҳам меҳр-эътибори ва сабоқлари билан кўнглимизни равшан этаётган устозларимни байрам билан табриклайман!

Ўқиб, дилингизга бир учқун сачраса, хурсанд бўламиз.

“ОДАМНИНГ СОЯСИ ҚУЁШГА ТУШДИ…”

Омон Матжон руҳиятининг вазминлиги, баъзан сукунати, узоқ хаёлга чўмиши ҳам менга сабоқ эди: қаршисида ҳамиша дилимни ҳайрат чўлғар, сукут ичра устознинг бу оламни идрок этаётганига гувоҳ бўлардим...

👉https://www.facebook.com/share/EXx6j31HBuuiCVxw/?mibextid=oFDknk

📚 https://yoshlikjurnali.uz
🖋 t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#kuz_zavqi

Кузни соғинганлар, бормисиз омон,
Бизни соғинганлар, омон бормисиз?

Куз фасли тараннум этилган шеърларни жамлаб эълон қилишга қарор қилдим. Бироздан сўнг ҳукмингизга ҳавола этаман.

Ўйлайманки, бу шеърлар ҳақидаги хулосаларингизни изоҳ сифатида қолдирасиз...

🍁t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#his

✅ Устозимиз Нурбой Жабборов домла шеърларимиз таҳлилига бағишланган “Ер нега кифтини силкиди?” номли мақолани ҳам эълон қилибди.

Зийрак олим таҳлиллари давомида бир жиҳатга алоҳида урғу берибдилар: “...Умуман, Фахриддиннинг шеърларида Ер, тупроқ образлари энг фаол қўлланиши кузатилади. Жумладан, “Мен ким ўзи – тупроқдир аслим” сатри билан бошланган “Мен ким ўзи?” шеъри “Она юртим, пойингда хоксор Тупроқ бўлиш қанчалар юксак”, тарзида хулосаланган. “Ёмғир” сарлавҳали шеъри эса “Мен тупроқман безабон, бесас” мисраси билан якунланади...”.

Устознинг, аввало, меҳридан, сўнгра топқирлигидан бениҳоя хурсанд бўлдим ва тупроқ тушунчаси ёки образи, деймизми, тупроқ фалсафаси, деймизми, ўзим ҳам бироз изоҳ бергим келди.

Публицистикада қоғоз қоралайманми, назмдами, доимо ёзганларимдан тупроқ иси келиб туришини истайман.
Чунки, тупроқ бу – тан, бадан, инсон. Биз Одамнинг тупроқдан яралганини идрок этамиз, ишонамиз.

Тупроқ бу – ватан, юрт. Инсоннинг олий бурчларидан бири киндик қони томган тупроқни асраш, авайлаш, уни дунёга келтирган она каби меҳр бериш, ундан баҳра олиш саодатидадир.

Тупроқ бу – ризқ-рўз, насиба. Қорнингни тўйғизади, бағрида табиат яшиллигининг илдизини тутиб, оламни яшнатиб туради.

Тупроқ бу – инсоннинг энг гўзал фазилати ҳам бўлиб, камтаринлик, ҳокисорлик, ҳамиша дунёнинг ўткинчи эканини ҳис қилиб туриш деганидир...

🖊t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

​​ҲАСРАТНИНГ СУВРАТИ

Лирик кечинма ифодасига доир шеърлар замирига Ватан ва миллат дардини маҳорат билан сингдириб юбориш учун шоир юрагида чўнг дард ва ёниқ туйғу бўлиши зарур. Чинакам шеърда тафсилотлар сўзлаб ўтирилмайди. Миллатнинг турмуш тарзидан олинган ҳаётий образлар ўқувчи шуурида яққол намоён этилади. Фахриддин Ҳайит шеърларида аксар ўзбек қишлоғининг оддий одамлари образи тасвирланади. “Ҳасрат” шеъри ўз номи билан миллатнинг дарду изтироблари бадиий сувратлантирилгани, ифоданинг тиниқлиги, туйғунинг самимийлиги билан кўнгилларни ўртаб юборади. Шеърда оддий қишлоқ одамлари – кампир ва чол образи тасвирланган. Чўян печда чарсиллаб ёнаётган ўтин жиғига теккан кампир: “Ҳой, отаси, одамлар бурун нима учун ўтга сиғинган?”, дея савол ташлайди. Чолнинг жавоби оҳанжамадан, сунъийликдан йироқ ҳақиқий ўзбек бобосининг самимий ва дангал сўзлари сифатида жаранглайди:
- Тавба, миянг суюлган, момо,
чаноқ бору мағзинг тўлмаган.
Топган сендек ақли норасо,
мендек доно чоли бўлмаган...
Шу сўзларни айтар экан, чол мийиғида кулади. Момо – онанинг кўнгил изҳори эса миллат бошига тушган оғир дардни, чўнг мусибатни ифода этгани билан қимматлидир. Фахриддин чол-кампир диалоги учун чинакам халқона ифода услубини топа олган. Қулоққа танбур чертиш билан боғлиқ халқ ибораси унинг сўз қўллаш маҳоратига ёрқин далил бўла олади:
Мийиғида илжаяди чол,
жаҳли чиқиб тошади кампир.
- Қачон сизга берсам бир савол,
қулоғимга чертасиз танбур. Давоми…

Нурбой Жабборов

Читать полностью…

She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)

#yangisidan_bor

* * *
Маънисиз кечибди баъзи йилларим,
Бир ишга қўл тутсам, ҳали бор, дебман.
Гоҳ ортга ташлабман, гоҳ чала-ярим...
Ажаб, барчасининг, гали бор, дебман.

Билсам, вақт –
йўл юриб, мўл юрган карвон,
Умр бу – бобомнинг жулдур чориғи.
Бу меҳмон дунёга келдингми, ишон,
Бордир ҳар лаҳзанинг ўз тадориги.

🖋Фахриддин Ҳайит

📎2024 йил 13 сентябрь

🐫 t.me/faxriddinhayit

Читать полностью…
Подписаться на канал