Чорак асрлик дўстим Анвар Самадов билан.
t.me/faxriddinhayit
Энам ва қизим Фариза.
Энг кенжа набира қуйиб қўйгандек энамнинг ўзи... Бор бўлинг, бошимдаги давлатим!
t.me/faxriddinhayit
ОППОҚ ПАРЧАЛАР
Совуқ қотди ғамгин сукунат,
Осмон бироз кўзин ёшлади.
Томчиларга битди сўнг қанот
Ва оппоқ қор ёға бошлади.
Борлиқ ёйди ажиб сирини,
Қувнаб тушар оппоқ парчалар.
Болалардек бири бирини
Қувлаб тушар оппоқ парчалар.
Зап қувликлар элади осмон,
Қорпарчалар – ишққа қасида.
Мўралайди, боқади шодон
Рестораннинг деразасидан.
Ичкарида дил бермас тизгин,
Айирмасин тақдир – бетамиз.
Кел, азизам, бир-биримизга
Қорпарчадек сингиб кетамиз.
Фахриддин Ҳайит
“Ишқим сенга ҳавола” китобидан
❄️ t.me/faxriddinhayit
***
МАНГУ БОР БЎЛ, БУХОРО!
🛤 Оилавий саёҳатни Бухородан бошладик. 2 кунлик сафарни ният қилганимизга аанча бўлганди...
🚄 Тойчоқдек "Афросиёб"га ўтирдигу қолган барча ташвишларга қўл силтаб йўлга тушдик. Иш дегани адо бўлармиди?!
🏞 Сўз билан изоҳлаб бўлмайдиган завққа, қувончга бой саёҳат бўлди. Болаларга юрт тарихининг бир саҳифасини жонли кўрсатишга муваффақ бўлдик.
👨👨👧👦 Сафардан қайтаётиб, бир хулосага келдим, буни аввалроқ бошлаш лозим эди!
🎈Фарзандларимнинг ўспиринлик, болалик хотирасида шундай ажиб кунларни муҳрлаётганимдан қувондим.
✈️ Айтибгина қўяй, янги йилдаги оилавий ният ва режаларимизда саёҳатлар муҳим ўрин тутади...
🌅 Барчамизни эзгу мақсадлар, яхши ниятларга етказсин!
🥇t.me/faxriddinhayit
МЕНИНГ ЙЎЛБАРСИМ
Ичимда бир йўлбарс яшайди писиб,
Мушук ниқобида юрар хокисор.
Наъра тортиб қўяр гоҳ ёлғиз кези,
Кимдир этганида кўнглимни абгор.
Вужудидан қулаб кетади сукут,
Дарҳол юпатаман қучиб оҳиста.
Уфириб туради нафасидан ўт,
Ғажиб ташлагиси келар гоҳида.
Назарга илмассан, мушукнусха деб,
Панжаларин ёйиб чўккалар сокин.
Йўлбарсни гўдаклик чоғидан, ҳа деб,
Андиша қилишга ўргатганман мен.
Кимдир илон боқар, ким боқади ит,
Кимдир тулки боқар – бўри ниқобда.
Бировлар, бировлар қилади таҳдид
Лайчасидан арслон ясайди сохта.
Жилмайиб қўяди салобат-ла жим,
Ғазабдан кўз ёши баъзан жиққадир.
Жонингни авайла, йўқса йўлбарсим
Кўкрак қафасимни ёриб чиқади...
Кейин нима бўлар, билмайман, мавҳум,
Иродам тобора бормоқда нураб.
Олисдан томоша айла, рақибим,
Қафас яқинига йўлама сира.
🖋Фахриддин Ҳайит
✅ t.me/faxriddinhayit
#Toshkentda_qor
... Сен бир қорни кўрмагин эканай...
Қор ҳам бу ҳайратингни кўриб, эриблар кетсалар керак! 😀
Батафсил видеода 🌧
❄️ t.me/faxriddinhayit
#yashil_makon
🌱 Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамоаси билан Бўстонлиқ туманида 20 гектар лалми майдонда бодом кўчатлари экдик.
Ҳақиқий яшил маконга айланди...
Тилимда устоз шоир Эркин Воҳидовнинг шу шеъри айланиб юрди:
Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада,
Бу ниҳол номини яхшилик ата.
Ниҳолинг ёнига бир гул экиб қўй,
У гулнинг исмини гўзаллик деб қўй.
Гулу ниҳолингга бахш этиб ҳаёт,
Сув бер ва бу сувга меҳр деб қўй от.
Сендан фарзандингга боғ қолсин, эй дўст,
Боғинг Ватан деган ном олсин, эй дўст.
☘️ t.me/faxriddinhayit
#yangisidan_bor
Яккабоғнинг тоғларида қор тушгани ҳақида ахборотни ўқиб, кўнгил бир қалқиб кетди...
* * *
Даралардан оқар оқшом майин ёғду,
Яккабоғнинг тоғларида қорлар ёғди.
Чўққилардан энар ажиб виқор – оппоқ.
Одамларнинг юзларига кўчар шафақ.
Майин силаб бошингдаги қировларни,
Кузатасан дуд пуркаган уловларни.
Хазинамас, бошингдаги ҳар кумуш зар,
Эна, соғинч юрагингга чўғлар босар.
Юпатасан, ўз ўзингни кўзларинг нам:
“Келмаса соз, қорлар босган йўлларни ҳам”.
Деразадан боқар оқшом ҳарир ёғду,
Яккабоғнинг тоғларида қорлар ёғди...
Фахриддин Ҳайит
2023 йил, 10 ноябрь
t.me/faxriddinhayit
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣
💫Qadring baland bo‘lsin, ona tilim!
🇺🇿 Milliy qadriyatlarimiz va davlatchilik timsoli bo‘lgan ona tilimiz har doim dunyo minbarlarida jaranglab tursin! O‘z sofligi va jozibasini hech qachon yo‘qotmasin.
✅ 21-oktabr — O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun.
Tilimizni asraylik!
Vazirlikning rasmiy sahifalari⬇️
👍Veb sayt 🌐Facebook🌐Instagram 💬Telegram🌐bandlikvazirligi">You tube 🕊Twitter
#xushvaqt
... Ҳатто икки Ориф ўртасида ўтириб чой ичиш, пианино чалиш, тус шогирд Наврўз Норбобо билан суратга тушишга ҳам улгирдим...
😀 t.me/faxriddinhayit
https://www.youtube.com/watch?v=y733aFV26PY
Читать полностью…#esdalik
Ажойиб кунларнинг бирида...
"Ёшлик" журнали бош муҳаррирлари ва устоз ижодкорлар билан.
(Оламдан ўтган устозлар – Омон Матжон ва Собир Ўнарни Оллоҳ раҳмат қилсин).
t.me/faxriddinhayit
#yangi_ijod
***
Шамоллар эркалар, ёмғирлар ювар
Лабинг соҳилида кулгуларингни.
Қай маҳал кўксимга экибсан, дилбар,
Тонг каби мусаффо туйғуларингни?!
Ғоят сархушдирман, ғоят бемажол,
Кўзларинг ишқ ила тўлдирилган жом.
Мен севиб қолганман маъсума ҳилол
Ойдин жамолингда мизғиган оқшом.
Хаёлан гулларга тўлади бағринг,
Даврон ошиқлари бўлса мудрайди.
Кўз ёшга чўкади қорачиқларинг...
Севаман дейману таним титрайди!
Титроқ бор, идрок бор, аммо самар йўқ,
Оҳ уриб яшайман, ғамгин тирикман!
Наҳот илғамайсан, мен бағри куюк –
Кўзинг устидаги бедор киприкман.
🖋 Фахриддин Ҳайит
📎 2023 йил, 9 сентябрь
👁 t.me/faxriddinhayit
... Ўзбегимнинг яна бир буюги кетди. У миллатнинг ўзини, ўзлигини кўрадиган кўзгуси эди...
Ҳофиз тор чертганда, қалбнинг торлари ҳам ларзага келарди, Руҳу жон тўлғонарди.
Овозида шундай сеҳр бор эдики, дил қулфларини парчалаб кириб борарди. Шундай малҳам бор эдики, оғриқлар босилар, жароҳатлар битар, кўнгил яшнарди...
Афсуски, бизга одамзот боқий яшайдигандек туюлаверади...
Элнинг буюк ҳофизи Шерали Жўраевни, жамики ўтган халқимизнинг чароғбонларини Оллоҳ раҳматига олган бўлсин!
😢 t.me/faxriddinhayit
#do‘stlar_davrasida
МЕН ЙИҒЛАГАН КУН
Кеча ажойиб кун бўлди. Бир кун болаликка, эркаликка қайтдим.
Ҳаммаси таниқли бошловчи, истеъдодли журналист Нозима Воҳидованинг “Дўстлар даврасида” теле шоусига таклифидан бошланди.
Тўғриси, бошида иккиландим, бунинг сабаблари кўп, аввало, ишдан ортмайман. Иккинчидан истиҳола қилдим...
Хуллас, рози бўлдим ва барчаси бошланиб кетди.
Кўрсатув жараёнида менга энг қадрли инсонларни кўрдим. Бирга ишлаган, устозлик қилган Муҳаббат Ҳамидова, Дилфўза Шомаликова, адабиётшунос Нурбой Жабборов, курсдош дўстим Шуҳрат Ориф, қадрдоним, доим мен учун қайғуриб юрадиган дўхтир Ахтам акам, болаликдан ҳамон азиз дўстим Манзура, ашулачи укам Ўлмасбек...
Халқимизнинг суюкли санъаткори Фарход Абдуллаевнинг мен ҳақимда берган интервьюси...
Барчаси кутилмаган лаҳзаларни туҳфа қилди.
Саҳнада онам ёпган ноннинг пайдо бўлиши, унинг ортидан тут дарахтининг аччи хивчини кириб келиши... Фақат мени эмас барчани йиғлатди... Бир пайт саҳнага онам кириб келди, ўзимни тутиб туролмадим. Шунча масофа босиб қишлоқдан энам келибдилар... Ортидан тўнғич опам кириб келди... Кутмаган эдим. Мен учун Нозима опага йўқ, деёлмай йўл босиб, бировнинг уйида тунаб қолибди.
Хуллас, кўксимда йиғилиб қолган аччиқ кўз ёшлар тўкилиб кетди, анча енгил тортдим.
Қолганини “Маданият ва маърифат” каналида, “Дўстлар даврасида” кўрсатувида томоша қиласиз...
Биздан камчиликлар ўтган бўлса, олдиндан узр сўраймиз!
Айтганча, Нозима опа, Сизга алоҳида ташаккур!
🎬 t.me/faxriddinhayit
...Ногоҳ қиш сесканиб келди ўзига,
Сўнг қорга айланди бетиним ёмғир.
Совуқ лабларини босиб юзига
Аёз навбаҳорни эркалаётир.
Кўнглига изтироб солади ҳадик,
Оламни тарк этар энг гўзал виқор.
Азизам, баҳорни соғинган эдик,
Кўклам бошимизга элаяпти қор.
Йиллар бошимизга элаяпти қор...
🖌Фахриддин Ҳайит
🌧 t.me/faxriddinhayit
* * *
Совуқни хушламайман, чунки ёзда туғилганман, шуни сабаб қилиб кўрсатавераман. Аммо икки кундан буён болалигимнинг қиши қайтиб келгандек туюляпти.
Ўйноқлаб учаётган қорпарчалардан ғичирлаб товонга ўктамлик бериб турган қадам товушигача барчаси таниш хотираларни ёдга солаверади.
Совуқда ҳам пешонасидан тер оқиб, хамир қориб турган энам, чўян печда ваққиллаб қайнаб турган офтоба, чарсиллаб ёниб турган ўтиннинг захарханда саси, ҳаммаси кино тасмасидек кўз ўнгимда жонланади.
Супра лабида баркачда терилган чучвараларни печ устида териб, қизартириб ейишни яхши кўрардим, иси бутун хонани тутиб кетарди, бирам мазали...
Аммо бу совуқда мол-ҳолга қараш, тагини тозалаб, гунгини чиқариш, қорда юрмайдиган темир аравага солиб ҳовлининг тўрига тортиб бориш чиндан малол келарди. Бир паслик иш чунонам оғир туюлар эдики, кўзлари чақчайиб ҳуркиб турган говмишга зарда билан якун топарди.
Айниқса, очиққан бузоқ билан сигирни ийдириб, энам соғиб бўлгунча, уни тутиб туриш, тайсаллаб, онасининг елинига интилишига чидаш мушкул кечарди. Шатрага ботган туёқчаси билан кирзавой этигимни расво қиларди.
Энам ҳам баъзан говмишнинг тўшини силаб, узоқ хиргойи, баъзан зарда билан сигирни соғиб оларди. Кейин бузоқни қўйиб юбораман... У ўйноқлаб, онаси томон югуриб, елинга тармашади. Говмиш хотиржам боласининг юнгини ялайди.
Иссиқ-иссиқ сутчойни ичганда говмишнинг саховатини ҳеч эсламаган эканман.
Бу хотираларни ёдга олиш бугун ўзимга ҳам чексиз мароқ беради. Айниқса, бугун... Энам туғилган кунда!
Волидаи муҳтарамам Ойбаланд Файзулло қизи 77 ёшни қаршилади, шукурки, ҳали ҳам ўктам аёл!
Энам шундай қорли кунда туғилган бўлса керак, матонати, иродаси, шиддати билан менга шундай туюлади.
Эрта тонгдан қўнғироқ қилдик, кайфияти аъло! Соғлигимни сизларга берсин, деб дуо қилдилар! Фақат оналар шундай дуо қилишга қодир!
Энам, энажоним, туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин! Асрлар ошиб юринг. Доим шундай бардам, доим шундай ўктам бўлиб юринг.
Мен эса шу қорларни босиб, Сизни қутлагани боролмадим.
Чунки, мен ёзда туғилганманда... 😭😭😭
Фахриддин Ҳайит
🖋 t.me/faxriddinhayit
"Янги Ўзбекистон" газетасида мақолам чоп қилинди.
Камбағалликни қисқартириш соҳасига оид мақолада Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпингнинг "Қашшоқликдан халос бўлиш" китоби мазмун-моҳияти очиб берилган.
🖋 t.me/faxriddinhayit
❄ t.me/faxriddinhayit
Читать полностью…ҲАМИЯТ
Бу азал хўп ажаб жангларни кўрган,
Майдонга чиқмасдан сўнган қанча жон.
Итлар бир-бирини талаб ўлдирган,
Баъзан ўлжа қолиб, қолиб устухон.
Қиндан қилич олмай туриб, алҳазар.
Душман ўз-ўзига уруш бошлаган.
Ҳатто истилоси қизиқ нақадар,
Ғаним бир-бирини отиб ташлаган.
Менинг душманларим ўзга бир олам,
Ҳар лаҳза уларнинг ғамини ейман.
Гоҳо иним дейман, гоҳида оғам,
Мудом бор бўл, дейман, омон бўл, дейман.
Сезаман, пайт пойлар пистирмада ёв:
Нишони -- юрагим, ўлжаси -- бошим!
Чўғ сўрасам дарров тутади олов,
Ахир унга қизиқ менинг ёнишим.
Дадил бўл, теграмда юрма тўкилиб,
Отгил, паймонамни йўқса, тўлдирма!
Фақат бир илтимос, ёнимда кулиб,
Ўзимни ўзимга мақтаб ўлдирма!
Фахриддин Ҳайит
🖋 t.me/faxriddinhayit 📝 @faxriddinhayit
ЁМҒИР ҚОРГА АЙЛАНГАН КЕЧА
Кузатади атрофни беҳол,
Ёлғизликдан зериккан кўча.
Деразадан боқаман бедор
Ёмғир қорга айланган кеча.
Қитиқлайди чироқ нурлари,
Болалардек қиқирлаб кулар.
Кеч кузакнинг сулув ҳурлари –
Изғириндан қўрқмаган гуллар.
Симёғочлар – мудраган соқчи,
Совқотган ё олган ҳайфсан.
Сен нимадан турибсан чўчиб,
Кўнглим, нечун бунча ғарибсан?
Безанади бу кўҳна очун,
Менга кулиб боқар Ҳақиқат.
Ёрга мактуб ёзишим учун
Йўллаяпти оппоқ саҳифа.
Мен ошиқман, сен ошиқ, кўнглим,
Ҳижрон доғи кўксимдан ўчар...
Ёрни илк бор тушимда кўрдим,
Ёмғир қорга айланган кеча.
©Фахриддин Ҳайит
t.me/faxriddinhayit
#Taqdimot
... Кеча Конгресс-Холда Хитой раҳбари Си Синпингнинг "Қашшоқликдан халос бўлиш" китоби тақдимоти бўлди.
Тадбирга қисқа кунда тайёргарлик бошлангани боис, югуриб-елишга тўғри келди.
Китоб тақдимотига тайёргарликни, аввало, уни ўқишдан бошлаш керак!
Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Айтганча, Си Синпинг жаноблари китобдаги мақолаларни анча самимий ёзган экан. Иқтисодий-ижтимоий мақсадларини ҳаётий образлар, ажойиб ташбеҳлар, ҳикматлар билан ифода этиб борган.
Албатта, таржимада нўноқликлар бор, аммо ўқиса, нимадир олса бўлади...
📝 t.me/faxriddinhayit
Тошкентда бўлиб ўтган йирик анжуман ~ Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида туркманистонлик ОАВ вакилларига ҳамроҳ бўлдик.
Анжуман юқори савияда ўтди, меҳмонлар кўп мамнун бўлдилар...
t.me/faxriddinhayit
#Samarqand_forum
МЕН КИМ ЎЗИ?
Мен ким ўзи – тупроқдир аслим,
Ё шу ҳокда унган бир дарахт.
Шу дарахтнинг шохида, балким,
Сайраётган қушдирман: чаҳ-чаҳ...
Дарёдирман, тошиб ўзандан
Оғушингга талпинаётган.
Майсадирман, эрта-азондан
Шабнам сочим тортиб уйғотган.
Мен шамолман, ҳаловат излаб
Тин билмаган ҳатто лаҳзалик.
Мен бургутман, қоялар узра
Учаётган – мағрур, беҳадик.
Мен ёмғирман, бағрингга сингиб,
Илдизларга бергувчи мадад.
Мен илдизман, вужудим билан
Бахш этгувчи меҳру муҳаббат.
Бир зарраман, илғамас назар,
Сенга содиқ яшайман бешак.
Она Юртим, пойингда ҳоксор
Тупроқ бўлиш қанчалар юксак!
🖋 Фахриддин Ҳайит
➡️ t.me/faxriddinhayit
#Samarqand_forum
Самарқандда Бутунжаҳон Туризм Ташкилотининг юбилей сессияси кўтаринки руҳда ўтмоқда.
Дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларидан меҳмонлар қатнашаётган ушбу йирик анжуманда италиялик халқаро журналист, "Италия газетаси" нашрининг мухбири Федерико Грандиссога ҳамроҳлик қилмоқдаман.
✅ t.me/faxriddinhayit
#ona_tilim
КАКЛИКЛАР ТИЛИ
Ёяйин деб какликларимнинг
Тор қафасда зерикишини.
Қўйиб бердим эски хонишин
Қай даралик қариндошининг.
Бир лаҳзада ўзгарди туси,
Сўнг ҳофиздек созлади нафас.
Хуш овозга жўр бўлди қушим
Тўрт тарафга таралди қўш сас.
Бол томсин-ай, мангу тилингдан,
Дилбар қушим, эй юраги ҳур!
Ор қилмайсан какликлигингдан,
Садоқатинг учун ташаккур!
Бўғзим куйгай, алам босар чўғ,
Шундайлар бор – инсондир номи:
Ўз элига садоқати йўқ,
Ўз тилига йўқ эҳтироми.
Фахриддин Ҳайит
KAKLIKLAR TILI
Yoyayin deb kakliklarimning
Tor qafasda zerikishini.
Qo‘yib berdim eski xonishin
Qay daralik qarindoshining.
Bir lahzada o‘zgardi tusi,
So‘ng hofizdek sozladi nafas.
Xush ovozga jo‘r bo‘ldi qushim,
To‘rt tarafga taraldi qo‘sh sas.
Bol tomsin-ay mangu tilingdan,
Dilbar qushim, ey yuragi hur!
Or qilmaysan kaklikligingdan,
Sadoqating uchun tashakkur!
Bo‘g‘zim kuygay, alam bosar cho‘g‘,
Shundaylar bor – insondir nomi:
O‘z eliga sadoqati yo‘q,
O‘z tiliga yo‘q ehtiromi.
Faxriddin Hayit
t.me/faxriddinhayit
... Бугун пахта даласида суратга тушдим. Бепоён далалардан, куздан эсдалик бўлиб қолиши учун эринмай пайкал ораладим.
Кўзни яшнатиб турган оппоқ пайкалда нурсиз болалик хотираларим жонланди.
Бир замонлар қисматнинг аччиқ қистови билан ўспиринликнинг нодир палласини қишлоқдан юз-икки юз чақирим нарида, адоқсиз ва шавқатсиз чўлларнинг зах қўйнида ўтказган дамларим қалбимни тирнади.
... Деразасиз шийпон, таъмсиз овқат, самарасиз меҳнат, раҳматсиз заҳмат, ҳаловатсиз кунлар, малҳамсиз яралар, завқсиз кулгулар болалигимиздаги куз фаслининг хайрсиз "мукофоти" эди.
Саҳарлаб пайкалга ҳайдар, қуёшни тун бағрига кўмиб баракка қайтардик.
Бир йили бутун танамни йирингли яра босди. Бармоқларим шилвираб, чаноқни тутолмай қолдим. Кейин самоварга ўтказди. Оловнинг тафти баттар қўзғади. Сўнгги кунлар ётиб қолгандим ўшанда...
Бизни олиб кетарга келаётган автобусларни кўриб, ўлимдан авф этилган маҳкумдай йиғлаганман.
Бугун эса муносиб меҳнат тарафдори, тарғиботчисиман.
Шунақа гаплар...
t.me/faxriddinhayit
📺"Маданият ва маърифат" телеканалининг "Дўстлар даврасида" кўрсатуви (тўлиқ вариант).
✅ Маъқул бўлса, бошқаларга улашиб қўйинг.
🎥 t.me/faxriddinhayit
***
Бугун, соат 20.55 да, "Маданият ва маърифат" телеканалида "Дўстлар даврасида" кўрсатувида кўришамиз!
✅ Шаҳзод Сафарий Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик Бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби, яхши ижодкор йигит. Шижоати юрагидан тошиб туради.
✈️ Тошкентга келиб, биздан бирдам ҳол сўрагани кириб, шундай ижодий маҳсулни яралишига сабабчи бўлди.
Сизларга ҳам маъқул бўлар...
🎬 t.me/faxriddinhayit