#Мазмунли_сатрлар
Юзнинг кулиб туриши унча қийин иш эмас. Сохта кулгилар ҳам бор. Муҳими – кўнгил кулиб туриши керак.
Тоҳир Малик Ҳафизаҳуллоҳ
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌸Ассаламу Алайкум!🌸
➖Дўстим Аллоҳ сизга яна бир кунни ҳадя қилиб берди. Эртанги кунни ҳадя қилишлиги номалум. Бугунги кунингизни Аллоҳни рози қиладиган амаллар билан ўтказинг!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
❗️Чиройлик бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
❗️Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.
❗️Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.
☝Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
▪️Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
▪️Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!
(Шайх Али Тaнтовий)
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Аллоҳнинг зикри ила қалблар сокин, тонглар мусаффо, кунлар хайрлидир!
••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••
✨Субҳаналлоҳ
✨Алҳамдулиллаҳ
✨Аллоҳу Акбар
••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#тафаккур #мулоҳаза
🌹 Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилдилар:
📜 «Мен узрли (ҳайз) ҳолатда (сув) ичдим, сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдим. У зот менинг оғзим теккан жойга оғзларини қўйиб ичдилар.
Мен узрли (ҳайз) ҳолимда суяк ғажидим - да сўнг, уни Росулуллоҳга узатдим, у зот мен оғзимни қўйган жойга оғзларини қўйдилар» (Муслим ривояти)
🥀 Бахт... муҳаббат... маваддат ... кошонада эмас.
🥀 Ёки энг нодир тақинчоғу олмосларда эмас...
🥀 Ё энг қиммат ресторанларда емак ейишда эмас...
🌹🌹 Бахт - муҳаббат, бир идишнинг четидаги икки лаб изи - ю...
Бир луқма икки бахтиёр инсонда демак!
© Фойдалар
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
“АЁЛ ОМОНАТДИР”
Сен чин эркак бўлсанг,
У ҳақиқий аёл бўлади!
Сен чин эр бўлсанг,
У ҳақиқий хотин бўлади!
Сен подшоҳ бўлсанг,
У малика бўлади!
Сен ошиқ бўлсанг,
У севади!
Ўзинг «ҳеч нарса» бўла туриб, ундан ҳар нарса кутма!
Ҳой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса аёл қалбида эдинг!
«Аёл омонатдир». Уни хорлама!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
✨Aсалому алайкум ва рахматуллоҳи ва боракатуҳ.🌙
🌤Хайрли тонг!🕊
☪Жума куни ўқиладиган муҳим дуо.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин
أستغفر الله الذي لا إله الا هو الحي القيوم وأتوب إليه
🔸«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳи», деб уч марта айтса, Аллоҳ таъоло, унинг гуноҳлари денгиз кӯпигича бӯлса хам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қайюм сифатли Зотдан ўзга илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
🍃🌹JUMA MUBORAK🌹🍃
Сен-ку зулм қилиб уйқуга кетарсан, аммо мазлум ухламайди. Аллоҳ ҳам ухламайди!
Аҳмад Ийсо Маъасровий
#Ҳикматлар_Чашмаси
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Биласизми❓ Аллоҳ сизга омадни ҳамроҳ қилган❗️ Ҳозир сизга буни исботлаб берамиз❗️
😊 Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз! Алҳамдулиллаҳ
😊 Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
Алҳамдулиллаҳ
😊 Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан бахтлироқ экансиз! Алҳамдулиллаҳ
😊 Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади! Алҳамдулиллаҳ
😊 Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз! Алҳамдулиллаҳ
😊 Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз! Алҳамдулиллаҳ
😊 Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз! Алҳамдулиллаҳ
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
☪ДИНИМИЗДА АЁЛ ҚАДРИ!
Дарҳақиқат, Ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
أَكْمَلُ المُؤْمِنِينَ إِيْمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا، وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ" (رواه الإمام الترمذي).
яъни: “Мўминларни имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз – аҳли аёлига яхшилик қиладиганингиздир” (Имом Термизий ривояти).
Шуни таъкидлаш керакки, аёл киши таом, ичимлик, либос ва шу каби бошқа моддий нарсаларга эҳтиёжманд бўлгани сингари, ширин сўзга, чиройли табассумга, гўзал муомалага, меҳрга муҳтождир. У қалбини завқлантирадиган, ғамни кетказиб, ҳаётни саодатли қиладиган ёқимли ҳазил-мутойибага ҳам баъзи моддий таъминотлардан кўра кўпроқ эҳтиёж сезади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига гўзал муносабат ва самимий муомалада бўлганлар. Оиша онамиз разияллоҳу анҳо Пайғамбаримизни сифатлаб шундай деганлар: “У зот аёллари билан холи қолганларида энг мулойим, карамли, хушчақчақ ва сертабассум киши бўлар эдилар”. Ҳатто Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз билан югуриш мусобақасини ўтказганлар. Бу ҳақда Оиша онамизнинг ўзлари шундай деганлар:
تَسَابَقْتُ اَنَا وَرَسُولُ اللهِ فَسَبَقْتُهُ فَلَبِثْنَا حَتَّى إِذَا أَرْهَقَنِي اللَّحْمُ سَابَقَنِي فَسَبَقَنِي فَقَالَ: "هَذِهِ بِتِلْكَ"
)رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وأحمد).
яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан мусобақалашдим. Мен У зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг менинг гўштим оғирлашганда (яъни, семириб, оғирлашиб қолганда) яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва “Ҳалиги билан биру бир”, - дедилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиммаларида исломни ёйиш, давлатнинг ички ҳолатини мустаҳкамлаш, ташқи душманлардан ҳимояланиш каби масъулиятлари бор эди. Одатан бу ишлар эркак кишини бутунлай машғул қилиб қўядиган нарсалардандир. Ул зот бундан ташқари Аллоҳдан ваҳий қабул қилардилар, доимий ибодатлар ва бошқа буюк ишлар билан машғул бўлардилар. Аммо мана шунча ишларга қарамасдан, зиммаларидаги аёлларининг ҳақларини ҳам унутмаганлар. Уларни ахлоққа чақириб тарбиялашни ҳам, эр-хотинлик муносабатларини ҳам ёддан чиқармаганлар.
Ҳар бир эр аёли билан бўладиган муносабатларда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни ўзига намуна қилиб олмоғи зарурдир.
Ҳаким ибн Муовия разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламга “Эй Аллоҳнинг Расули, бизда хотинларимизнинг нима ҳақи бор?” деб сўраганларида, У зот шундай дедилар:
"أَنْ تُطْعِمَهَا إِذَا طَعِمْتَ وَتَكْسُوَهَا إِذَا اكْتَسَيْتَ أَوِ اكْتَسَبْتَ، وَلَا تَضْرِبِ الْوَجْهَ وَلَا تُقَبِّحْ
وَلَا تَهْجُرْ إِلَّا فِي الْبَيْتِ" (رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ).
яъни: “Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзига урмайсан, ҳақоратламайсан ва бир хонадан бошқа жойда ётоғингни алоҳида қилмайсан” (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривоятлари).
Демак, хотиннинг эрдаги ҳақларидан бири – эр ўзининг иқтисодий имкониятига қараб, хотинини озиқ-овқат билан таъминлаб боришидир. Афсуски, баъзи эрлар улфатлари билан кўча-кўйда яхши ва сара таомларни еб юрадида, уйдаги аёли ва бола-чақаси эса зўрға тирикчилигини ўтказади. Бундай қилиш оилага зулм ҳисобланиб, фарзандлар ҳаққига хиёнат бўлади.
Минг афсуски, баъзи мусулмон эркаклар уйда ўтириб, аёлини пул топиш мақсадида бегона юртларга жўнатмоқда. Яна айрим эркаклар, хотинини нафақа билан таъминламаётгани етмагандек, “Сен ҳам пул топсанг нима бўлади?”, деб маломат ҳам қилишмоқда. Бу эса чидаб бўлмайдиган ҳолдир. Баъзи эрлар эса ўзга юртларга кетиб, узоқ вақт қарамоғидагиларнинг нафақаси ва таъминотидан хабар ҳам олмай қўймоқда. Бу ҳам бўлса, энг катта зулм ва гуноҳкорликдир.
Аёл ила гўзал муомала қилиш, унга нисбатан ҳусни хулқда бўлиш, ундан етган озорни кўтариш эркакнинг зиммасидаги мажбуриятлардандир.
Бу ҳақда Имом Ғаззолий шундай деганлар:
وَاعْلَمْ أَنَّهُ لَيْسَ حُسْنُ الْخُلْقِ مَعَهَا كَفُّ الْأَذَى عَنْهَا، بَلْ اِحْتِمَالُ الْأَذَى مِنْهَا
HUSUSIY KLINIKAMDA ABORT BILAN SHUG‘ULLANSAM GUNOHMI?
•••••••○●🍃🌼🌼🌼🍃●○•••••••
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
✨ОФИЯТ ВА АФВ✨
Банда энг лаззатли нарса билан ризқланса ҳам, офиятдан яхшироқ нарса топа олмайди. Шундай экан, Аллоҳдан афв ва офият сўранглар.
Аллоҳим, бизга афв ва офият ато қил!
Офият – тан сиҳатлик ва хотиржамлик.
Афв – гуноҳларнинг батамом кечирилиб юборилиши.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Пайғамбар (с.а.в)ни кўринишлари
1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. 17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ- овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам
берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган .
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
🍃🌹Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌹Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🍃🌹Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🍃🌹Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!
ХАЙРЛИ КУН
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
"Уйини супуриб-сидиришга соатлаб вақт ажратадиган аёлларимиз, кошки, АЛЛОҲнинг уйи бўлган қалбини ИСТИҒФОР билан поклаш учун бир неча дақиқа вақт ажратишса".
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бахтли бўлиш учун....
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Бўлмасдан, эшитиш;
✅Айбламасдан, гапириш;
✅Қизғонмасдан, бериш;
✅Унутмасдан, ваъда бериш;
✅Тортишмасдан, жавоб қайтариш;
✅Эътироз билдирмай, тан олиш;
✅Нолимасдан, бажариш;
✅Шубҳаланмасдан, ишониш;
✅Таъна қилмасдан, кечириш;
✅Тўхтовсиз Аллоҳдан сўраш керак!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🍃🌹Расулуллоҳ сизни соғиндим.🌹🍃
Расулуллох сизни соғиндим,
Сизни роса кўргим келябди,
Хадис ўқиб бир оз овундим
Расулуллох сизни соғиндим.
Тушларимга қачон кирасиз,
Қачон менга қараб куласиз,
Мени бахтли уммат қиласиз
Расулуллох сизни соғиндим.
Худди кўкда хилол сингари,
Муштоқдурман сизни кўргани,
Умар,Усмон,Али сингари
Расулуллох сизни соғиндим.
Билол бўлолмайман биламан,
Лекин сизга содиқ бўламан,
Уккошага хавас қиламан
Расулуллох сизни соғиндим.
Қурьон ўқийман кўзларда нам,
Тангрим менга беради малхам,
Сизни танитган дадамни хам
Расулуллох сизни соғиндим.
Онамни хожига юбордим,
Ўзим боролмадим ёлвордим,
Сизга катта салом айтвордим
Расулуллох сизни соғиндим.
Қибла тамон юзлатиб юзни,
Суннатлардан излайман сизни,
Келинг бир йўқлаб кетинг бизни
Расулуллох сизни соғиндим
Ўғилчамни босиб бағримга,
Саловат ўргатаман унга,
Эркаланиб менга дер:дада
Пайғамбаримизни соғиндим.
Шу эмасму мен учун давлат,
Сиз қолдирган мактабу,хикмат
Рахмат сизга,сизга минг рахмат
Расулуллох сизни соғиндим.
Бир кўришсак тўйиб қучардим,
Тахоратизга сув тутардим,
Тошкенча ош дамлаб берардим
Расулуллох сизни соғиндим.
Дунёда ўзбек миллати бор,
Бухорий авлоди у диёр,
Шафоатингиздан умидвор
Расулуллох сизни соғиндим.
Сизга атаб шеьр ёздим хозир,
Тугатгим йўқ, тугатмоқ оғир,
Фарходов Мухаммад амин шоир
Эй Мухаммад сизни соғиндим.
Соллаллоҳу алайҳи васаллам.
©Farkhadov Muhammad Amin
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
SuPeR erning 🔟 ta oltin qoidasi✅
Oilaning mustahkamligi va kelajagi, birinchi navbatda, erkakning yaqinlar hayotida tutgan o‘rni, o‘rnatgan tartib-qoidasi va tutumlariga bog‘liq. Xotinining ko‘z o‘ngida va umuman uning hayotida birinchi raqamli inson bo‘lish uchun erkak amal qilishi zarur bo‘lgan ma’lum qoidalar mavjud.
1. Yaxshi kiyining. O‘z ayolingiz uchun chiroyli, ozoda kiyinishga harakat qiling. Erkaklar ayollarini doim chiroyli bo‘lishlarini istaganidek, ular ham o‘z turmush o‘rtoqlarini ko‘rkam va ozoda yurishlarini xohlashadi. 👖👔👟
2. Ayolingizni chiroyli ismlar bilan chaqiring! Ayolingizga murojaatda unga ma’qul bo‘ladigan eng chiroyli ismlar va erkalash so‘zlaridan foydalaning. Bilasiz, ayollar qulog‘i bilan yaxshi ko‘radi. Payg‘ambar sallallohu alayhi vasallam hazratlari ham ayollarini ularga eng yoqimli bo‘lgan ismlar bilan chaqirganlar. ☺️
3. Yaxshi tomonlarini e’tirof eting va e’tiborli bo‘ling! Doim ham ayollarimizning biz va oilamiz uchun qilayotgan ishlarini yetarlicha baholamaymiz, rag‘batlantirmaymiz. Buni bajarilishi shart bo‘lgan odatiy yumushlardek qabul qilamiz. Vaholanki, bunga qancha mehnat va vaqt ketadi. Shu sabab ba’zi kamchiliklaridan ko‘z yuming, ishlarini e’tirof qilib turing. Bu ayollarga o‘ziga bo‘lgan ishonchni orttiradi, sizni yanada ko‘proq hurmatlaydi.
💘
4. Xatolarini yuziga solmang! Agar ayolingizda biror kichik kamchilik bo‘lsa, uni darrov yuziga solib, muhokama mavzusiga aylantirmang. Bosiqlik bilan tushuntiring va jo‘yali tavsiya hamda maslahatlar bilan ulardan xalos bo‘lishiga ko‘maklashing.
🤫
5. Tabassum qiling! Maslahatlarning ichida eng oddiysi bu samimiy tabassumdir. Tabassum sunnat amal bo‘lsa, ayoliga tabassum hadya etish ikki karra sunnatdir. Rishtalar mustahkamligining asosi ham samimiy tabassum va ayoliga ochiq chehra bilan munosabatda bo‘lish, deyilsa xato bo‘lmaydi.
😬😬😬
6. Minnatdorlik. Uning ham munosabatlarda ulushi katta. Ayolingizga oilangiz uchun bajarayotgan ishlari uchun minnatdorlik izhor qilib turing. Zero, ro‘zg‘ordagi pokizalik, tozalik va saranjomlikni ularsiz do‘ndira olmaymiz. Minnatdorlik ayolingizga zavq beradi, hayotidan mamnunlikni yuksaltiradi.🤗
7. Ayolni baxtli qilish. Ayolingizdan uni baxtiyor qiladigan 10 ta narsa nomini so‘rang va quvonch hadya qiling. Uning baxti haqida qayg‘urishingizni his etishi sizga bo‘lgan mehr-muhabbat va hurmatni yana oshiradi.💰
8. Tinchlantiring va ovuting. Ayol – juda nozikqalb hilqat. Uning kayfiyati har qanday sabab bilan o‘zgarib turishi mumkin. Ana shunday vaziyatlarda erkakcha vazminlik bilan holatdan chiqishiga ko‘maklashing, yelkadosh bo‘ling.
💐💐💐
9. Kulgu ulashib turing. Janobi Akram sallallohi alayhi vasallam ham o‘z ayollariga kulgu ulashib turganlar. Quvnoqlik, kulgu-tabassum va hazil-mutoyiba munosabatlar mustahkamligini ta’minlovchi yana bir muhim jihatdir.☺
10. Barcha sharoitlarni yaratib bering. Payg‘ambarimiz yaxshiliklarning eng a’losini avvalo o‘z oilasiga qilish kerakligi va ana shunday kishilar eng yaxshilar ekanini ta’kidlaganlar. Qolaversa, o‘z duolaringizda Yaratgandan oilaviy baxt, mehr-muhabbat, o‘zaro hurmat tuyg‘ulari mustahkamligini so‘rashni unutmang. ☝
Islam . Today saytidan
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Росулуллоҳ ﷺ нинг аҳли-аёллари билан муомалалари:
Аёли билан сайр қилиш:
―Росулуллоҳ ﷺ : «Агар кеч кирса Оиша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар».
(📚Бухорий ривояти.)
Уй ишларида ёрдам беришлик:
―Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺ уйида нима қилишлари ҳақида сўралганида: «Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эди», дедилар.
(📚Бухорий ривояти.)
Муҳаббатини изҳор қилишлик:
― Росулуллоҳ ﷺ Хадича онамиз ҳақида гапириб, «Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди», дедилар.
(📚Муслим ривояти.)
Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солишлик:
― Росулуллоҳ ﷺ : «Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)», дедилар.
(📚Муслим ривояти.)
Аёлини урмаслик:
―Оиша онамиз айтади: "Росулуллоҳ ﷺ ҳеч қачон бирорта аёлини урмаганлар"
(📚Насоий ривояти.)
Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдардлик қилиш:
―София розияллоҳу анҳо бир куни «Росулуллоҳ ﷺ билан сафарда эди, ўша кун София онамизни навбати эди, маркаби юришда секинлаб қолди ва Росулуллоҳ ﷺ келганларида, сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз деб йиғлаганида Расулуллоҳ ﷺ қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, ҳотиржам қилар эдилар».
(📚Насоий ривояти.)
Аёлининг оғзига луқма солишлик:
― Росулуллоҳ ﷺ : «Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан», дедилар.
(📚Бухорий ва Муслим ривоятлари.)
Аёли билан мусобақа ўйнашлик:
―Оиша онамиздан, Росулуллоҳ ﷺ : «Келинг (кимўзиш) мусобақасини ўйнаймиз деди, мусобақа ўйнадик ва мен ўзиб кетдим, сўнг мен семириб, оғирлашиб қолгач Росулуллоҳ ﷺ ўзиб кетдилар ва кулдилар-да, бу ўшани ўрнигадир», дедилар (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб).
(📚Абу Довуд ривояти.)
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Ассалому алайкум!
🌹🔮🌹🌹🔮🌹
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
🔮🔮🔮
Янги кунга бисмиллаҳ...
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Аллоҳим, Сен барча ишларимизни иҳота қилгансан!
Ҳар бир ҳолимиздан хабардорсан!
Замон ташвишларида бизга лутф айла!
Ҳар бир маконда асра!
Бизга ғам ва маҳзунликда кифоя қил!
Бу куннинг ва ундаги, биз билган ва билмаган яхшиликларда бизни жамла!
Биз ва яқинларимиздан барча ёмонликларни узоқ қил! Омин!
Яна бир янги кун, яна бир имконият муборак! Кечаги кунингиздан бугунингиз янаям яхшироқ, фойдалироқ бўлсин!
Кунингиз хайрли ўтсин!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
⚜Қизни ўзи истамаган кишига турмушга беришга мажбурлашнинг ҳаромлиги
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча турмушга берилмайди. Бoкирa қизни унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди». Сaҳoбaлaр: «Ё Расулуллоҳ, унинг рoзилиги қaндaй (билинади)?» деб сўрашди. «Сукут сaқлaши (розилигидир)», дeдилaр (Муттафақун алайҳ).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жувон аёл ўзига валийсидан кўра ҳақлироқ, қиз боладан ўзи хусусида изн сўралади, изни – сукут қилишидир»
(Имом Муслим ривояти).
Хансо бинт Хизом ал-Ансориядан ривоят қилинади: «У аввалда турмуш кўрган эди, отаси уни бировга никоҳлаб берди. У бу никоҳни ёқтирмасдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига шикоят қилиб борди. Шунда у зот унинг никоҳини рад қилдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Шарҳ:
Уйланмоқчи бўлган кишига розилик бериш ёки рад қилиш қиз-жувоннинг Аллоҳ берган ҳаққидир. Валийси уни мажбуран узатиши жоиз эмас, бунинг оқибати зарарли бўлиши мумкин. Валийси қиз билан маслаҳатлашиши, розилигини олиши лозим. Қиз бола розилигини изҳор қилишга уялиши мумкин, шунинг учун сукути ризо аломати деб қабул қилинади.
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#Baxtiyor_oila_audio_kitob
©Мuallif: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
яъни: “Билгинки, аёлинга озор беришдан тийилишинг ҳусни хулқ эмас. Балки, ундан етадиган озорни кўтаришинг ҳусни хулқдир”.
Ҳозирги кунда шариатдан бехабар баъзи эрлар аёллари билан муносабатлари бузилса, “Мен энди аёлим билан яшамайман, уни нафақа билан ҳам таъминламайман, талоғини ҳам бермайман”, дейди. Бунда аёл на оилали бўлмай, на эридан ажрала олмай, йиллаб аросатда қолиб кетмоқда. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида шундай деган:
...وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلَا تَتَّخِذُوا آَيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا...
яъни: “...Уларга зулм қилиб, зарарлантириш ниятида ушлаб турманг! Ким шундай қилса, демак, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билмангиз!...” (Бақара сураси, 231-оят).
Аёлларга бундай зулм қилиш шариатимизнинг барча кўрсатмаларига зиддир.
Шуни унутмаслигимиз керакки, қизларнинг таълим-тарбияси, турмуш тарзи учун зарур бўлган ҳар бир нарса отанинг зиммасидаги фарзлардан биридир. Ота бу фарздан фақат қиз турмушга чиққанидан кейингина фориғ бўлади. Чунки энди бу фарз эрнинг зиммасига ўтади. Отаси ёки эри йўқ аёлнинг нафақаси акаси ёки унинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга вожиб бўлади. Умуман олганда, Исломда аёл киши нафақасиз қолиши мумкин эмас.
═══ °❖📚❖◎📖◎❖📚❖°═══
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Икковлари ҳам фақирликдалар.Лекин, қизалоқ отасини подшоҳдек кўради. Ота эса қизини дунё маликасидек. Шундай нарсалар борки барча бойликлар эвазига бўлса ҳам, сотиб олиб бўлмайди.
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
☝️Пайғамбар алайҳиссалом наслидан бўлган Боқир Муртазо:
«Хунук сўз пасткашларнинг қуролидир» деганида минг бор ҳақ эди.
«Унваанул байаан»
китобидан.
══ °❖📚❖◎📖◎❖📚❖°══
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🍃Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди.
Киши: Эй сен, нима сотяпсан? - деди.
Аёл: Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.
Киши: Кўрсатгинчи! - деди.
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб: Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.
Аёл: Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши: Тўламагунингча кетмайман! - деди.
Аёл: Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши: Минг дирҳам! - деди.
Аёл: Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши: Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.
Аёл: Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! - деди.
У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради. У воқеани айтиб берди.
Йигит: Мен бераман, ўша маблағни! - деди, ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит: кўнглингиз жойига тушдими?
Киши: Нима демоқчисан? - деди.
Йигит: Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.
Киши: Ҳа! - деди.
Йигит: Кийим қани? - деди.
Киши: Нима? - деди.
Йигит: Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.
Киши: Яланғоч кетаманми? -деди.
Йигит: У ёғи билан ишим йўқ .
Киши: Кийимни бермасамчи? - деди.
Йигит: Унда пулини беринг! - деди.
Киши: Минг дирҳам - а? - деди.
Йигит: Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.
Киши: Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди
Йигит: Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.
Киши: Жуда кўпку? - деди
Йигит: Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.
Киши: Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.
Йигит: Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.
Киши: Бу - зулм, - деди.
Йигит: Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.
Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди. Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.
•┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•
Аллохнинг адолати бор! Хар ким узи казиган чукурга узи тушади бир кун!
Мазлум булсангиз хам, махзун булманг!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#мулоҳаза
Қуръондаги уч оят хусусида фикр юритиб, хафа бўлишга ўрин йўқлигини, маҳрумликдан шикоят йўқлигини билдим:
📖 «Аллоҳ одамларга нимаики раҳматни очса, уни тутиб қолгувчи бўлмас. Нимани ушлаб қолса, У Зотдан кейин уни қўйиб юборувчи бўлмас» (Фотир сураси, 2- #оят).
📖 «Ер юзидаги жонзот борки, ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобда бордир» (Ҳуд сураси, 6- #оят).
📖 «Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бордир» (Шарҳ сураси, 5- #оят).
Ризқинг келаверади, келаверади…
Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстинг ҳам ризқ. Ризқни мўл-кўл ато қилувчи Аллоҳдек Зотдан мол-дунёдан бошқа нарса сўрамайдиган кимса ҳақиқий бечорадир.
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Эй раҳмлиларнинг энг
раҳмлиси ! 😢
Бир аёл Аллоҳнинг
пайғамбари Мусо
алайҳиссаломнинг
олдиларига келиб:
---“Эй Аллоҳнинг Набийси,
Роббингизга менга қалбимни
шодликка тўлдирадиган
солих фарзанд беришини
сўраб дуо қилинг” деди.
Мусо алайҳиссалом
Роббиларига ўша аёлга
фарзанд беришини сўраб дуо
қилдилар. Аллоҳ азза ва
жалла у зотга:
-Мен уни “Ақийм” (Туғмас)
деб ёзиб қўйганман”~ деб
жавоб берди.Мусо алайҳиссалом халиги
аёлга:
---“Аллоҳ азза ва жалла “Мен
уни “Ақийм” деб ёзиб
қўйганман” деяпти” дедилар.
Аёл қайтиб кетди...
Орадан бир йил ўтгач, аёл яна
келиб, Мусо алайҳиссаломга:
---“Эй Аллоҳнинг Набийси,
Роббингизга яна бир бор
менга солиҳ фарзанд
беришини сўраб дуо қилинг”
дея илтимос қилди. Мусо
алайҳиссалом Роббиларидан
у аёлга фарзанд беришини
сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ
азза ва жалла:
--- “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб
қўйганман” деди. Мусо
алайҳиссалом халиги аёлга:
“Аллоҳ азза ва жалла:
---“Мен уни “Ақийм” деб ёзиб
қўйганман” деяпти” дедилар...
Орадан бир йил ўтгач, Мусо
алайҳиссалом бояги аёлни
қўлида чақалоқ кўтариб
кетаётганини кўрдилар.
Ундан:
--- “Бу бола ким?!” деб
сўрадилар. Аёл:
---“Бу менинг ўғлим” дея
жавоб берди. Мусо
алайҳиссалом Роббиларидан:
---“Эй Роббим, Сен у аёлни
“Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг.
Қандай қилиб унда бола
бўлди?!” деб сўрадилар...
Шунда Аллоҳ таоло:
---“Ҳар сафар “Ақийм”
деганимда, у “Роҳийм”
дерди. Бас, "Рахматим"
қудратимдан устун келди”
деб мархамат килди !
Эй раҳмлиларнинг энг
раҳмлиси !
Нақадар буюксан !
Эй карамлиларнинг энг
Карамлиси!
Нақадар меҳрибонсан! Эй
фарзанд неъматига
эришолмай, умдсизликка
тушаётганлар!
Аллоҳнинг раҳматидан
ноумид бўлманглар!
Аллоҳга бўлган
гумонларингизни гўзал
қилинглар! Бошқалар қатори
менга ҳам солиҳ фарзанд ато
этади деб "яхши гумонда" бўлинглар!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g