ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ
Олис бир қишлоққа табиблар зиёратга боришиб, ерлик аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди.
Табиблар шикоят билан келган беморларга бирма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо, шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қилмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлашибди. Қишлоқнинг ҳавоси ва сувида ёки яна қандайдир шифобахш жиҳатлари бордир, дея гумон қилишибди. Аммо бирорта ҳам тахминлари тўғри чиқмабди. Ниҳоят, бунинг сирини қишлоқ аҳлидан сўрашса, кексалари шундай дейишган экан:
«Биз ғийбат, ҳасад, кўролмаслик, кек ва адоват каби иллатлардан ҳазар қиламиз. Бирор кимсага нисбатан бундай муносабатда бўлмаймиз. Аксинча, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаймиз. Ана шунинг учун ҳам бирортамизнинг қалб касаллигидан шикоятимиз йўқ».
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌸🎵GO'ZAL NASHIDA🎵🌸
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#КУН_ҲАДИСИ
🌺САЛОМНИНГ ФАЗЛИ
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Ассалому алайкум», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ўнта», дедилар. Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Йигирмата», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди. Сўнгра у зот: «Уттизта», дедилар».
🔹Шарҳ: Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олиши келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.
🎗Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
🔹Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ кишиларга аввал салом беришга одатланмоқ лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаммадан олдин салом берар эдилар. Саҳобаи киромлар пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга улгурмай қолар эдилар.
📚Ҳадис ва Ҳаёт китобидан.
Шундай экан биз хам сизга
🌺Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва боракатуҳ деймиз.☺️
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#ибрат
Аёлларга озор беришнинг оқибати.
Ҳазрати Мавлоно Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
"Аёлларга азоб берган кимсаларни ҳузур-ҳаловатда яшамаганликларини кўрдим. Бир жанобнинг аёли унчалик чиройли эмас эди. Шунда у иккинчи аёлга уйланиб олди ва биринчи аёлини йиғлатиб-йиғлатиб азоб берди. Шундан кейин нима бўлди? Олиб келган иккинчи чиройли аёли саратон касалига чалиниб қолди ва саратон қайси жойида бўлди? Ўпишлик учун олиб келган ўша чиройли юзида бўлди. Юзидан бироз йиринг чиқиб турар эди. Узоқдан бадбўй ҳид келар эди. Бадбўйлик сабабидан ўзи ҳам узоқда тик турар эди.
Яна бошқа бир жанобнинг аёли бироз қора эди. Ундан олтита бола туғилган эди. “Сенинг кўринишинг чиройли эмас. Энди, сен билан бирга яшай олмайман” дея кечаси соат ўн иккида унга талоқ бериб юборди. У аёл болаларини олиб, кечки ўн иккида уйдан чиқиб кетди ва осмон тарафга тикилиб ҳол тили ила шундай шеър ўқиди:
ہم بتاتے کسے اپنی مجبوریاں
رہ گئے جانب آسمان دیکھ کر
яъни: “Биз кимга ҳам ўз ночорликларимизни айтар эдик.
Осмон тарафга тикилганча қолавердик”.
У аёл жўнаб кетди. Шундан кейин эри бошқа бир чиройли аёлга уйланиб олди. Жуда хурсанд эди. Лекин, бироз кундан кейин фалаж бўлиб қолди. Аёлига ярамай ҳам қолди. Олти ой караватда ётганча хожатини бажараверди. Олиб келган янги аёли ташлаб қочиб кетди. Янгиси ҳам кетди, эскиси ҳам кетди. Бирор қараб турувчи йўқ эди. Хаттоки, шу ётган ҳолича ўлиб кетди".
“Пардес ме тазкирайе ватан” китобидан, 45-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси.
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Мулойим сўзлагин ки, қалбларнинг эшиклари очилсин!
Илиқ қалбли бўлгин ки, виждонлар сенинг ўйларингга «Марҳабо» десин!
Чин ихлосли бўлгин ки, таъсиринг давомли бўлсин!
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Жалолиддин Румий
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#Кун_ҳикояси
ҚОЗОННИ ЯЛАСАНГ, ТАЛОҚСАН!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Янги уйланган бир йигит келиннинг ҳар гал овқатни олиб келгач, ҳаммани мунтазир қилиб ўчоқ бошида қозонни ялаб қолиб кетишидан норози бўлади. Ҳар куни такрор бўладиган бу одат қайнона-қайнотани ҳам ранжитади. Ахир, шу ишни кейинроқ ҳам қилиш мумкин-ку!
Бир куни таом пайти йигит ота-онасининг кайфиятини кўриб, аёлини бу ишдан қайтариш мақсадида: “Агар яна бир марта қозонни яласанг, талоқсан!” деб юборади. Шундан кейин талоқ бўлишидан қўрққан аёл ўзини эҳтиётлаб юради. Орадан бир қанча вақт ўтгач, бир куни унутиб яна қозонни тагини ялаб қўяди. Эрининг гапи ёдига тушиб қўрқиб кетади ва бу ҳақда унга айтади.
Йигит ҳам қаттиқ афсусланади ва нима қилишини билмай Хожажон қози (Хўжажон Рожий 1834-1918) ҳузурларига келади ва воқеани баён қилади. Унинг сўзларини тинглаган қози домла: "Шундайми, бўлмаса бизни уйингга олиб бор, келин ош қилсин ва қозонни яласин, кўрайлик, шунга қараб ҳукм чиқарамиз”, – дейдилар.
Йигит хурсанд бўлиб келишилган фурсатда қози домлани уйига олиб боради. Таомдан кейин қози домла келинга: "Қизим, одатингиз бўйича қозонни ялангчи?" дейдилар. Келин қозонни ялай бошлайди. Уни кўриб турган қози домла:
– Шуми? – дейдилар
.– Ҳа, шу!
– Бу киши қозонни ялагани йўқ-ку!
– Йўғ-е?!
– Қозонни эмас, қўлини ялаяпти-ку! Ҳеч қандай талоқ тушгани йўқ, бемалол яшайверинглар.
Бу гапдан улар ўзларида йўқ хурсанд бўлиб кетадилар.
©манба imonuz
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Million Million pul bermasa ham
Shirin- shakar farzandlar bersin Allohim😍😍😍😍Omin😊😊
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Умр қисқа, вақт шиддат билан ўтмоқда. Уни беҳуда ўтказманг!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#ТАЪРИФ
Аёл йиғласа, оғзига қўлини қўяди.
Эркак йиғласа, кўзига қўлини қўяди.
Гуноҳ кўпроқ қайси аъзодан содир бўлса, ўша ерни
яширгандек…
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌸🎵GO'ZAL NASHIDA🎵🌸
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌹🌹☀️ХАЙРЛИ КУН☀️🌹🌹
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#Baxtiyor_oila_audio_kitob
©Мuallif: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Ассалому алайкум!
••••━━━❉🌸🌷🌸❉━━━••••
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
📝ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ГИЁҲВАНД ҚИЗНИНГ ҒАРОЙИБ ҚИССАСИ..
Мен уни масжидда учратиб қолдим. Кўзлари сўнган, лаблари қалтирар, танаси эса шарпага ўхшар эди. Тишни тишга қўйиб, ўзини йиғлаб юборишдан тийишга уринарди. У менга қуриб қолган резавор мевани эслатарди.
– Ёрдам беринг… Зулматдан чиқиб кетишга ёрдам беринг! Мен ортиқ чидай олмайман. Кучим қолмади, курашолмайман… Келажакдан умидим йўқолди. Айбларимни бошқалар такрорлашини хоҳламайман! Хато кетидан хато…
Ўсмирлик – даҳшатли қурол жоиз бўлмаган пайт, ёшлик даврида портлайдиган хусусиятга эга. Ўсмирлик кўпинча жирканчлик билан тўқнашадиган давр, арзимаган хато вояга етмаган норасида қалбларда бахтни қайғуга айлантирадиган лаҳза, табассум қон йиғлаш билан муштарак бўлган он, ўсмирнинг ҳаёти жар ёқасида турадиган палла…
Суҳбатдошим шундай давом этди: «12 ёшимда нафақат синф бўйича, балки мактабда ҳам энг чиройли қиз эдим. Шу сабабли ошиқлар пайдо бўлиши эрта бошланди, аммо тенгдошларим мени қизиқтирмасди. Пулдор жазманлар билан танишар эдим. Бошланишига совғалар, гуллар қизиқ туюларди. Ўзимни гўзаллик маликасидай ҳис қилардим. Кейинчалик бу учрашувларнинг аччиқ мевалари пайдо бўла бошлади. «Кириш бор жойда чиқиш ҳам мавжуд», деб айтишади-ку ахир.
15 ёшимда абортлар занжири билан маҳкам боғланган эдим. Кўз очиб-юмгунимча яна ва яна «юк»дан халос бўлиш учун гинеколог ҳузурида турардим. Неча маротаба бола олдирганимни ҳам эслолмайман ҳатто…
Мастликда ҳамма нарсани унутишга уриниш натижа бермаганидан сўнг 18 ёшимда гиёҳванд моддаларни татиб кўрдим. Даҳшатли тушларимдаги ўлик болаларимнинг овозлари мени телба қилар эди…
Гиёҳвандликка чалинганимдан сўнг дилимдаги оғриқлар иккинчи даражага тушди, асосий мақсадим тезроқ янги доза топиш бўлиб қолди…
Кунлар жуда тез ўтиб борар, фақат дорига талаб кучайганида вақт тўхтаб қоларди.
Бир ой олдин жуда даҳшатли воқеа содир бўлди. Мен маст ҳолда рулга ўтирдим ва машинани катта тезликда ҳайдашни бошладим. Кўзларимда ёш, қалбимда олов, ғам-қайғу… Ўтмишимни ортда қолдиришни истардим.
Саховатпешалик, яхшилик, қалб тозалиги ва одамийлик мавжуд бўлган порлоқ келажагим бўлишини истардим…
Қандай қилиб, билмадим, аммо тўсатдан йўл ўртасида 3-4 ёшли гўдак пайдо бўлиб қолди… Бир зумда мени титроқ босишни бошлади, кўзларим қоронғулашиб, атрофимни туғилиш бахтига муяссар бўлмаган болаларим қамраб олди ва ёш тўла кўзлари билан «Онажон, тўхтанг… тўхтанг!.. Ортиқ ўлим керак эмас…» деб қулоғимга шивирлар эдилар. Қай тарзда тормоз босиб, қаерга машинани буриб юборганимни эслай олмайман, ўзим эса ён ойнадан йўлга, қизалоқнинг оёқлари остига отилиб тушдим. Унинг тоза ва беғубор мовий кўзлари ҳамон ёдимда… Ҳозиргина уриб юборишимга оз қолган кичкинагина қизчанинг сўзлари эсимда: «Хола… холажон… Тузукмисиз? Қаерингиз оғрияпти?…» Сўнг у беғубор кўзлар ғойиб бўлди…
Зулмат… Қоронғулик… Совуқлик… Хаёлимдан «Барчаси тугади… Ўлим шундай келар экан-да», деган фикр ўтди. Тўсатдан зулмат ичра чақмоқ сингари овоз эшитилди. Мудҳиш овоз:«Кофирлар қийноқда бўлурлар. Ҳеч ким Аллоҳга қарши чиқиб, қийноқлардан қутула олмайди», деди…
Кўзимни очганимда оқ шифт, оппоқ деворлар ва ойнадан чарақлаб турган қуёш нурини кўрдим. Мен шифохонада эдим. Бўғзимда тугун, кўзларимдан тинмай ёш оқарди. Ниҳоят, яшаш тарзим нотўғри бўлгани, жоҳилликда умр кечирганимни тушуниб етдим. Ўзгаришни хоҳлайман!.. Исломни қабул қилиб, Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман. Аллоҳ менга имкон берди… Унинг қоидалари билан яшашга имкон берди! Ёрдам беринг… Зулматдан чиқишимга ёрдам беринг!..» У ёшларига бўғилиб йиғлашни бошлади…
Маълумки, инсон камдан-кам тўғри жавобни тез топиб олади, чунки бу танланганларга хос, ўзликни билиш доимо хатолар ва синовлар билан биргаликда кечади. Ёдингизда бўлсин: бу дунёда биз меҳмонмиз, вақт-соати етиб, бу дунёда барча орттирганларимизни ташлаб, ўзимиз билан эса фақатгина амалларимизни олиб кетамиз, Аллоҳ ҳузурида ҳар бир сўзимиз, ниятимиз ва қилмишимиз учун жавоб берамиз. Ҳар бир амалимиз самимий ва энг муҳими Аллоҳ буюрганидек бўлсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Аллоҳ сизни паноҳида асрасин.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
😄TONGGI TABASSUM😄
- Эсингдами хотин аввалги йили тилла соатингни йўқотгандинг. Бугун шкафни очиб, эски куртканг чўнтагини қарасам....
- Вой дадаси топдингизми?!
- Йўқ, тахминимча соатинг тушиб кетган тешикни топдим. 😀
©IslomShermatov
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Xotira rashki
🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Ayoli vafot etganiga bir oylar chamasi vaqt o'tgan erkak kutilmaganda ko'chada tengdoshining yoqasiga yopishdi.
-Xotinimni janozasida rosa yig'laganmishsan, nima haqqing bor u uchun yig'lashga?!
Guvohlar ajratishga urinishdi:
-Unda o'zi yig'lamagan odam qolmadi-ku?
Bolalaring yosh qoldi, hammayam achinib yig'ladi.
Erkak bo'g'ilgan yoqali kishining oqargan yuziga tikilib, hech kim eshitmas darajada pichirladi:
-Xamma yig'lasayam, sen yig'lama.
Xey, mobodo Quron tilovat qilib bag'ishlab yurma.
U dunyodayam yodiga tushishingni xohlamayman.
Bahaybat panjalardan qutilgan yigit ko'nglidan o'tqazdi:
Umidim u dunyoda yetmoq edi.
Bu ham armonga o'xshaydi...
✍ Dilso'z Azimova
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
○○○○○●🌼●🌼●🌼●○○○○○
✨Аллоҳ таолонинг мўжизаларини кўриш учун, ўзингизга назар солишингиз кифоя...
🌺Алхамдулиллаҳ🌺
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌺Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва боракатуҳ.
⛅️Хайрли тонг.
Тонгим табассум, куним табассум, туним табассум, умрим табассум…
Қалбим шукрини лабларимга индирган Зотдан миннатдорман!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌸🎵GO'ZAL NASHIDA🎵🌸
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌸 Ассаламу алайкум 🌸
🌼 Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!
🌼 Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!
🌼 Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!🤲🏻
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
#Baxtiyor_oila_audio_kitob
©Мuallif: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Эр-хотин қўл билан кўздай бўлиши керак: қўл оғриганида кўз йиғлайди, кўз йиғлаганида қўл унинг ёшини артади.
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🌸Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
• Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Никоҳ тўйи
#Аудио
#Баҳтиёр_оила
@islomuz_kanal
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
🍃🌸🍃 🍂🥀🍂 🍃🌼🍃
Қанчадан қанча ерда машҳур кимсалар борки, осмонда эса номаълум......
Қанчадан қанча ерда номаълум зотлар борки, осмонда эса машҳурдир....
Демак, меъёр ва мезон тақводадир, кучда эмас!
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз – энг тақводорингиздир»
📚(Ҳужурот сураси, 13 оят).
ДУО : Аллоҳим! Борар жойимизни кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатдан қилгин.
Омин...🌙
••━━━❉🌹🌸🌹❉━━━••
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
ИККИ ОЙЛИК БАХТ
(ўқинг, фақат йиғламанг)
Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қ/оғозни топди
Аёлини қоғозига:
"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..
Эркакни қоғозига эса:
"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..
Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...
Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Аёл киши...
Нодон кишилардан бири
•Аёл ойок кийимга охшайди озинга лойигини топгунинича алмаштираверасан-алмаштираверасан деди.
Шунда ёнида отирган бир донишманд унга караб :
•Тогри айтасан аёл оёк, кийимга охшайди озини оёк, деб биладаганларга.
Лекин у тождир озини бош деб биладиганларга-деб жавоб берди😊
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Сизлардан бирингиз:
- Севгининг белгиси, далил нима? - деб сўраса...
Ҳеч иккиланмай:
- Маҳбубнинг ёнида бўлиш, қаттиқ иссиқ бўлганда, ёқимли салқинликни, совуқ кунларда эса, илиқликни ҳис қилиш кабидир... -дердим
🌸Айтардимки...
- Севги, кулфатнинг кетиши, дўстликнинг қолишидир..
Ёлғонга ҳожат қолдирмайдиган, орадаги машаққатни кетказадиган, ўзингизни уни ҳайрон қолидириш учун ўзгаришга мажбур қилмайдиган, борингизча кўринишингизни ҳам юксак қабул қилиниши, ҳақиқий севгининг далилидир....
Иккингиз жим турсангиз, сукунат тотли... Бирингиз гапирсангиз, эшитиш тотли...
┄┅┅•🌸•═•⊰☘️⊱•═•🌸•┅┅┄
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.
Тавбанинг шартлари:
1. Гуноҳдан тўхташ.
2. Надомат қилиш.
3. Гуноҳга асло қайтмаслик.
4. Ҳақларни эгаларига қайтариш.
5. Умрининг охиригача бошқаларни ҳам гуноҳдан қайтариш.
©Аҳмад ибн Ҳанбал
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g
Ассаламу алайкум
✨Хайрли тонг✨
Бугунги кунингиз хайрли, барокатли, унумли ва мазмунли ўтсин....
••••━━━❉🌸🌷🌸❉━━━••••
🌺🦋 @Farishta_Bekajon 🦋🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwjW_n-VegIpAEx3g