Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀 бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 📮 👉 @farmenedjer
2028 йилгача иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%га туширилади
Президент солиқ қўмитасига бутун тизими жалб қилган ҳолда, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қаерга йўналитирилгани ва у ерда қанчалик фойда келтираётганини ўрганишни топширди.
Шунингдек, Тошкент вилоятида иссиқхоналарнинг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни қатъий ҳал этиш вазифаси қўйилди.
«Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади», — деди президент.
диққат
❗️Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш 1 августдан бошланади
1 июлдан 31 июлгача вақтинча тўхтатилган ўқувчиларни мактабдан мактабга кўчириш хизмати 2025 йил 1 августдан қайта тикланади.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
#Диққат
⚡️⚡️🥵 Бугун ҳаво +44° гача исийди
Кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 36-41°, жанубда баъзи жойларда 43-44° гача бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Тошкентда битта хонадон қарздорлиги сабаб бутун қават сувдан узиб қўйилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-мавзе 10-уйда битта хонадоннинг сувдан қарздорлиги сабаб ҳудудий инспектор томонидан кўп қаватли уйнинг асосий сув тармоғи узиб қўйилгани, бунинг натижасида бир неча хонадон сувсиз қолгани ҳақида хабар тарқалди.
Инспектор ўзбошимчалик билан йўлакдан бир неча хонадонга тортилган қувурни асосий тармоқдан узган. Бунинг натижасида сувдан қарздорлиги бўлмаган хонадонлар ҳам бир муддат сувсиз қолган ва ҳақли эътирозга сабаб бўлган.
Ҳолат қисқа муддатда бартараф этилган. Инспектор ҳолат такрорланмаслиги бўйича қатъий огоҳлантирилган.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Андижонда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ХТТ тарафдори 8,5 йилга қамалди.
Андижон туманида яшовчи 28 ёшли эркак 2023-йилдан бошлаб «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилотининг медиа тарғиботчилари таъсирига тушиб, ташкилотнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» қилишга, «шаҳид» кетишга даъват қилувчи ғояларини қўллаб-қувватлаган ва материалларини тарқатган.
Ушбу фуқаро ХТТ аъзоларига мунтазам молиявий ёрдам кўрсатиб келган. Хусусан, 2023 2024-йиллар давомида 2,9 минг доллар ва банк карталари орқали 4 млн 190 минг сўм пул маблағи юборган.
Суриядаги террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун Қирғизистон орқали 2 марта Туркияга борган. Аммо Сурияга ўтолмагач Афғонистонга бориб, «Ислом жиҳоди иттиҳоди» сафига қўшилишни режа қилиб, ушбу мамлакатга ўтишга уринган пайтда қўлга олинган.
Мазкур фуқарога 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Самарқандда хонанда блогер эри томонидан бўғиб ўлдирилди
Аёлнинг ўлимига эр-хотин ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб бўлган.
Жанжал вақтида эркак турмуш ўртоғини қўллари билан бўғиб, ўлдиргани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эркак ушланган.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
‼️Кўз ёшлар фойда бермади
Самарқанддаги «қўзиқорин уй» бузиб ташланмоқда
Бузиш иши юзасидан расмий маълумот берилди:
Самарқанд шаҳрининг «Конигил» маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида «қўзиқорин шаклидаги уй» сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Қурилиш вазирлиги маълумотига кўра:
— Бино ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатлари ва рухсатномаларсиз қурилган;
— Эгаси уни 2012 йилда қўшнилар розилигига таяниб қуришни бошлаган;
— Илк режа 9 қават бўлган, кейин яна 3 чодирсимон қават қўшилиб, бўйи 35 метргача етган;
— 2022 йил июлда суд бинони бузиш ҳақида қарор чиқарган, аммо амалга оширилмай келинган.
Ҳозирги пайтда бинода яшаш ва фойдаланиш расман таʼқиқланган, шу билан бирга, биринчи қаватда ноқонуний кафе ҳам ишлаб тургани аниқланган.
💸 Доллар курси 12500 сўмгача тушди, рубль ва евро ҳам арзонлади
Марказий банк 30-июлдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
🇺🇸 USD 12 500,01 сўм (–14,33)
🇷🇺 RUB 151,96 сўм (–4,45)
🇪🇺 EUR 14 471,26 сўм (–129,22)
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️Пахтачи туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.M.” хусусий корхонаси савдо дўкони сотувчиси Н.Ш. харидорга қалбаки акциз маркасиз алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 43,5 млн сўмлик 723 дона алкоголь ва 1 322 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Андижондаги каналга нефть оқиб кетди
Ушбу ҳолат вилоят Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилмоқда.
Ҳозирда вазият тўлиқ бартараф этилган.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️Самарқанд шаҳар кўчалари бўйлаб пиёда ва велосипедчилар иштирокида содир этилаётган ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ва назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Ўзбекистонда хавфли қуёш ультрабинафша нурланиши кутилмоқда.
Бугун ва эртага Тошкент 10 баллик хавфли ултрабинафша нурланиш билан қопланади. Энг юқори чўққи 13:00 га тўғри келади ва 16:00 га яқин пасаяди.
Аҳоли ва меҳмонларга қуёшда бўлганда бош кийим кийиш тавсия этилади.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
2025-йилнинг дастлабки 6 ойида 17 мингдан ортиқ маҳбус озод этилди
Биринчи ярим йилликда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 17 144 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.
Шунингдек, 5 467 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️Қизига зўравонлик қилган отага 12 йил қамоқ жазоси тайинланди
Фарзандига жинсий зўравонлик қилган отанинг жинояти ижтимоий ходим ташаббуси билан фош этилган. Қизалоқ аввал жим юрган, бироқ тиббий кўрик чоғида воқеа маълум бўлган ва тергов бошланган.
Жабрланувчи бола оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, кейин онаси қарамоғига топширилган. Ҳозирда унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда экан.
Суд отани Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми бўйича айбдор деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этди.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
‼️Айтишларича, тўлов-контракт нархлари ошиши кутилмоқда экан.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️«Об-ҳаво инжиқликлари, «аномал иссиқ ва совуқ» деган тушунчалар одатий ҳолга айланиб улгурди»
Шавкат Мирзиёев йиғилишда шу масалага эътибор қаратиб, об-ҳавони баҳона қилмасдан иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли маҳсулотлар етиштиришга ўтиш кераклигини кўрсатди.
Қайд этилишича, ўтган 6 ойда озиқ-овқат экспорти 44% ўсиб, $1,3 млрд. бўлди. Экспорт географияси 16 та давлатга кўпайди.
Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистонда озиқ-овқат экспорти қолган ҳудудлардан пастлиги, Навоий эса ўтган йилги кўрсаткичга ҳам етмагани қўшимча қилинди.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️"UzAuto Motors" шартномаларида қонунбузарликлар аниқланди.
Рақобат қўмитаси томонидан "UzAuto Motors" АЖ дилерлик шартномалари таҳлил қилинганда, 8 та банд ва 45 та кичик банддан иборат шартномада қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди:
➖ 21 та кичик банд қайта ишлаб чиқилди ва қонун талабларига мувофиқлаштирилди;
➖ пулни қайтариш муддати 30 кундан 10 кунгача қисқартирилди;
➖ автомобил етказиб беришдаги кечикишлар билан боғлиқ банд форс-мажор бўлимига кўчирилди;
➖ такроран шартнома тузганда етказиб бериш муддатини 120 кунгача узайтириш ҳақидаги банд тўлиқ бекор қилинди;
➖ сотувчининг қонунда белгиланган мажбуриятлари шартномада аниқ кўрсатиб ўтилди.
Рақобат қўмитаси талабига кўра ўзгартиришлар киритилди.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️Самарқандга Хитойдан “Ютонг” автобусларини олиб келиш масалалари муҳокама этилди
«Ютонг» заводи раҳбарияти ҳамкорлик учун доимо тайёрликларини, Самарқанд шаҳри учун ҳудуд шароитидан келиб чиқиб автобуслар ишлаб чиқариш уни фойдаланишда ҳам техник комак кўрсатишларини маълум қилишди.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️Халқни мурожаати биринчи галдаги масала. Бугун кечгача мана шу мурожаатларни ҳаммасини бажариб, айтиш керак,- деди Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Самарқанд ва Тошкент вилоятларида янги ИИБ бошлиғи тайинланди
Генерал-майор Тоҳир Арипов Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Тошкент вилоят ИИББ бошлиғи эди.
Полковник Абдувосит Абдуразоқов Тошкент вилоят ИИББ бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи эди.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️Тошкент вилояти ИИББга янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига кўра, полковник Абдураззоқов Абдувосит Абдулхаевич Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Абдувосит Абдураззоқов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️1 августдан жарималар миқдори ҳам ошади
Энг оммабоп жарималар миқдори қуйидагича бўлади:
📌 Камар тақмаслик – 206 000 сўм;
📌 Техник кўрик ёки дори қутиси бўлмаслик – 206 000 сўм;
📌 Ҳужжатсиз ҳайдаш – 412 000 сўм;
📌 Суғуртасиз машина бошқариш – 412 000 сўм;
📌 Светафорнинг қизил чироғида ўтиш – 824 000 сўм;
📌 Нотўғри парковка – 824 000 сўм;
📌 Телефонда гаплашиш – 1 236 000 сўм;
📌 Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 20 060 000 сўм;
📌 Тезлик (+20 км/соат) – 412 000 сўм;
📌 Қарама-қарши йўлда ҳайдаш – 4 120 000 сўм;
📌 Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 10 300 000 сўмгача ёки 3 йилгача дисквалификация;
📌 Рухсатсиз тонировка – 10 300 000 сўм.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
⚡️Энди ҳомиладор талабаларнинг стипендиясига қўшимча пул тўланади
Давлат раҳбари ҳомиладорлар нафақасини минтақавий яшаш минималини 100% гача ошириш бўйича қонун лойиҳасини имзолади.
Амалиёт 1 сентабрдан бошланади.
Ушбу қонун фақат кундузги таълимда ўқувчилар учун амал қилади. Лойиҳа бўлажак оналарни молиявий қўллаб-қувватлашни оширишга қаратилган.
Қонун Россия президенти Путин томонидан имзоланган
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Жиззахда МИБдан 2 млрд сўмдан ортиқ қарзи бўлган фуқаро тўхтатилди
Аниқланишича, Traverse ҳайдовчиси қарийб 30 та ижро ҳужжати бўйича қарзи туфайли қидирувга бўлган.
Қарздор махсус «Қалқон» тизими орқали камералар ёрдамида аниқланган, машина эса жарима майдонига жойлаштирилган.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
❗️Самарқанд вилоятида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Тошкентда 59 та янги қурилаётган ноқонуний домлар қурулишдан тўҳтатиб қўйилди. Улар ичида сиз тўлов қилган ва орзиқиб кутаётган дом бўлиши мумкин.
Олмазор, Чилонзор, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Учтепа, Яккасарой, Янгиҳаёт, Яшнобод, Юнусобод ва Бектемир туманларидаги янги домлар электрдан узилиб, қурулиши номаълум муддатга тўҳтатиб қўйилган.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Таъзия
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди.
Унинг "Ўзбекистон", "Менинг Ўзбекистоним", "Ассалом Ўзбекистон" каби куйлари нафақат телевидение орқали, балки расмий тантаналар, байрам саҳналари ва халқ орасида ҳам тинмай янграб келган.
У кўп йиллар давомида санъатнинг эстрада ва бастакорлик соҳасида фаолият юритди ҳамда ушбу санъатни ривожлантиришда фидокорона хизмат қилди.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Кам таъминланган оилаларга мансуб хотин-қизларга ижара тўловининг ярми қоплаб берилади
Уй-жой ижараси ва уйларни таъмирлаш учун ижтимоий ёрдам "Аёллар дафтари" жамғармасидан ажратилади. Тегишли чора-тадбирлар ҳукумат қарорида назарда тутилган.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Наманганда 2 нафар мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди
Улардан бири ўлик ҳолда 2 кунда топилган, 16 ёшда бўлган яна бир болани қидириш ишлари 5 кундан бери қидирилмоқда.
Ҳозирги кунда Наманган, Чуст ва Поп тумани ФВБ ёнғин қутқарувчилар томонидан сувусти ва бошқарма ёнғин қутқарув отряди ғаввослари томонидан сувости қидирув ишлари давом эттирилмоқда.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar
Ўзбекистонда ажримлар кўпайиб, никоҳлар камаймоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда никоҳлар сони камайиб, ажримлар кўпайган.
Статистикага қараганда, ярим йилликда 95,3 мингта никоҳ расмийлаштирилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 мингтага кам.
Ажримлар сонида эса ўсиш кузатилган бўлиб олти ойда 23,3 минг эр-хотин расман ажрашган. Бу ўтган йилга нисбатан 800 тага кўп.
Батафсил 👉 @Fargonaliklar