Ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини дунёга кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизга ташриф буюриши кутилаётган сайёҳларга қулай шароитлар яратиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш, ушбу вазифаларни амалга оширишда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш ҳамда туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Ботир Саидов ва Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев туризм ва гастрономик кўчалар ташкил этиш бўйича шаҳарнинг марказий кўчаларини ўрганишди.
Чет мамлакатлардан келувчи туристлар оқимини кўпайтириш ва уларни жалб қилиш бўйича туризм соҳасида замонавий ахборот-коммуникация воситаларининг ўрни ниҳоятда катта. Шу боис, кейинги манзил вилоят Ёшлар Марказидаги IT соҳасига қизиқувчи ёшлар билан гавжум "Ёшлар стартаплар Маркази" бўлди.
Ушбу Марказ фаолияти билан танишиш баробарида туризмни тарғиб этувчи янги веб-сайтлар ва ижтимоий роликлар яратиш хусусида ҳам келишиб олинди.
Ички кўчаларга асфальт ётқизиш бошланди.
Ҳозирда "Пастом" ва "Саёпир" маҳаллаларидан ўтувчи Мустақиллик ва Эски қалъа кўчаларига 1.6 км узунликдаги асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизматиSayt | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube Читать полностью…
"УРГAНЧ – ФAРҒОНA - УРГAНЧ" йўнaлишида aвиaқaтновлaр бошлaнди
Ички туризмни янада ривожлантириш ҳамда сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида «Uzbekistаn airways» авиакомпанияси “Урганч – Фарғона – Урганч” йўналишида авиақатновларни йўлга қўйди.
Фарғона водийсидан келган бир гуруҳ йўловчилар бугун Урганч халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль санасидан бошлаб ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари “Урганч – Фарғона – Урганч” йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда бажарилади.
Соғлиқни сақлаш, тиббиёт, таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Хоразм вилоят ҳокимлиги, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, «Аsl Pharma» МЧЖ, Ҳиндистоннинг «BLOOMPHASE SERVICES» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.
#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Cпортнинг қўл жанги тури бўйича Хоразм вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақадан видеолавҳа.
Тўлиқ видео
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида спортнинг қўл жанги тури бўйича Хоразм вилояти ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Қўл жанги федерацияси ҳамкорлигида ёшлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ўртасида тўққиз вазн тоифаси бўйича ўтказилган мусобақаларда 150 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.
Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида ёшлар ўртасида 1-ўринга Урганч шаҳар қўл жанги маркази жамоаси, иккинчи ўринга Хива, учинчи ўринга Шовот тумани жамоалари сазовор бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва Қўл жанги федерацияси Хоразм вилояти бўлими ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин Қўл жанги федерацияси Хоразм вилояти бўлими, иккинчи ўрин ИИБ ТВБСО бошқармаси, учинчи ўрин Миллий гвардия вилоят бошқармасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимининг диплом, камар ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.
ҚОЗОҒИСТОНДАН ТАШРИФ БУЮРГАН ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ ХОРАЗМНИНГ ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
Читать полностью…Сўнгги кунларда Хитойнинг турли ҳудудларида, жумладан, Пекин шаҳри аҳолиси ўртасида COVID-19 коронавирус инфексияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари рўй бергани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси Хитойда бўлиб турган ва мазкур мамлакатга келишни режалаштираётган ватандошлардан қуйидагиларга эътибор қаратишларини сўрайди:
Читать полностью…Тупроққалъа туманида 2020 йилда 4 трлн. 261 млрд. сўм қийматдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 2019 йилга нисбатан 4.3% ўсишга эришилди.
Ушбу кўрсаткич Хоразм вилоятида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг деярли ярмини ташкил қилади.
2020 йил «XORAZM TEX» МЧЖ томонидан 11 млн 706 минг АҚШ долларлик маҳсулот Россия, Хитой ва Туркия давлатларига экспорт килинди.
Читать полностью…Хоразм вилояти ҳокими «Қўриқтом» маҳалласида 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг 80га яқин мурожаатларини қабул қилди.
Унда туман ҳокимлиги, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби кўплаб соҳаларга тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар иштирок этди.
Мурожаатлар уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, таълим, тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиладиган мурожаатлар ижросини ҳоким шахсан ўз назоратига олиб, тегишли ташкилот раҳбарларига мурожаат ижроси бўйича муддат белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ 5618-сонли Фармойиши билан Полванов Баҳодир Хусаинович Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Батафсил
⚡️Бугун Урганч шаҳрида Дрон шоу ўтказилади
Бугун Урганч шаҳридаги “Марказий стадион”да 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида “Дрон-шоу” тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабдан, “Байналминалчи” ва “П.Махмуд” кўчалари кесишган чорраҳадан “Ватанпарвар” биноси олдигача, “Байналмилалчи” ва “Фаязов” кўчалари туташган чорраҳадан “П.Махмуд” ва “Байналминалчи” кўчалари кесишган чорраҳагача транспорт қатнови соат 18:00дан 21:00га қадар вақтинчалик тўхтатилади.
Ҳурматли элдошлар Ушбу “Дрон-шоу” тадбири бўлиб ўтадиган ҳудудда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз!
Ахборот 24 | Хоразм вилоятида ҳар 10 гектар ердан 1 гектари ёшларга ажратиб берилмоқда
Читать полностью…Транспорт соҳасидаги камчиликларни бартараф этилиши бўйича келишилди
Хоразм вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев бошчилигида вилоятдаги транспорт ва йўл хўжалиги соҳаси, “Урганч Ҳалқаро аэропорти” МЧЖ, "Қўнғирот минтақавий темир йўл узели" УК Хоразм ҳудуди, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси, ташкилот рахбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда транспорт ва йўл соҳалари бўйича оммавий ахборот воситалари орқали танқидий мақолаларнинг ёритилаётган холатларни келиб чиқиш сабаблари бўйича, аҳоли томонидан билдирилаётган камчиликларни бартараф қилиш ва транспорт соҳасида олиб борилаётган ишларни мақсадли ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида келишиб олинди.
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
✈️ Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
Мамлакатимизда ички туризм ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 3 ва 6 февраль кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида қуйидаги жадвал асосида "Uzbekistan airways" авиакомпанияси парвозларни амалга оширишини маълум қиламиз.
Урганч – Фарғона
🛫 Учиш соат 10:55 да, 🛬 қўниш 12:35 да.
Фарғона – Урганч
🛫 Учиш соат 14:05 да, 🛬 қўниш 15:45 да.
Жорий йилнинг 11 февралидан эса ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда бажарилади.
Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди
Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, инфекциянинг "британча штамм"и ҳам сабаб бўлмоқда.
Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди.
“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти
Читать полностью…#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Куни кеча XORAZMBUGUN телеграм каналида "Урганч шаҳрининг марказий деҳқон бозори олдида чуқурча пайдо бўлибди" номли мақола эълон қилинган эди.
Бугун ушбу мақолада кўрсатилган Урганч шаҳар "И.Каримов" кўчасининг "Жиззах" кўчаcи билан кесишган қисмида (чорраҳасида) пайдо бўлган камчилик “Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” Унитар корхонаси томонидан бартараф этилди.
Aмерикалик журналист ва ёзувчи Terrell Jermaine Starr Хоразмда
AҚШнинг "Atlantic Council" (Aтлантика кенгаши) катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Terrell Jermaine Starr Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Икки кунлик саёҳати давомида журналист Хива шаҳридаги "Нуруллабой" саройи, "Ичан қалъа" давлат музей қўриқхонасидаги зиёратгоҳ ва тарихий обидаларда бўлиб бизнинг бой тарихимиздан катта таассуротларга эга бўлди.
Хоразмнинг миллий таомлари, миллий куйлари ва рақслари ҳамда миллий анъаналаримиз билан яқиндан танишди.
Бундан ташқари, Хива туманидаги "Khiva Silk Fabric" корхонасининг ипак толасидан мато ва гилам тайёрлаш технологиясини кўздан кечирди.
Ёзувчи Инстаграмдаги саҳифасида "Бу ерда мени барча очиқ юз билан қарши олди. Ҳатто, ўзбекистонлик мезбонлар менга кўринишим тасвирланган гилам совға қилишди. Бунинг учун уларга миннатдорлк билдираман. Ушбу саёҳатимдан мақсад, "Blackmen on the step" номли китобимда Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойларини ва тарихини кенг ёритишдир",- деб ёзиб қолдирган.
Президент "маҳаллабай" ишлаш тизими ҳақида: Ҳар бир хонадонда соат сайин ишонч пайдо бўлиши керак
—
Президент о системе работы в разрезе махаллей: В каждой семье должна крепнуть уверенность в завтрашнем дне
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ 2020 йилда вилоятимизнинг ташқи савдо айланмаси 468,5 млн. АҚШ доллари бўлди.
экспорт – 168,8 млн. АҚШ доллари,
импорт 299,7 млн. АҚШ доллари
В 2020 году ООО «Хорезм ТЕКС» экспортировало продукции на сумму 11 миллионов 706 тысяч долларов США в Россию, Китай и Турцию.
Читать полностью…Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Боғот туманидаги «Қумбодоқ» маҳалласига келиб, «Кўнабирлашув» ҳамда «Қумбодоқ» маҳаллаларида «Маҳаллабай» тизимида фаолият юритаётган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди. Йўл, ичимлик суви, электр таъминоти, тадбиркорлик лойиҳаларига ажратилаётган кредитлар ва маҳаллалардаги муаммоларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъул ташкилотларнинг ахборотини тинглади ва мутасаддиларга топшириқлар берди.
Читать полностью…#kun_qahramonlari
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖнинг фидойи ходимлари ноқулай об-ҳаво туфайли ҳудудларда юзага келган электр энергиясидаги узилишларни бартараф этишмоқда.