Taniqli bolalar shoiri, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi, filologiya fanlari nomzodi, "Oltin qalam" mukofoti sovrindori ustoz Dilshod Rajab bilan ijodiy online suhbat boshlanishiga 20 daqiqa qoldi. Ustozning hayoti va ijodiga doir savollaringizni ushbu post ostida qoldirishingiz mumkin!
Читать полностью…Eʼlon!
🏢Erkin Vohidov nomidagi
ijod maktabi
🔖 Bugungi ijodiy online suhbatimiz mehmoni sevimli bolalar adibi — Dilshod Rajab.
🔖 Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi, filologiya fanlari nomzodi, jurnalistika sohasida VI “Oltin qalam” Milliy mukofoti uchun xalqaro tanlov sovrindori (2011-yil).
🔖Asarlari: „Hazilkashlar davrasida“ (1991), „Otamning bog‘i“ (1996), „Daryo ko‘ngil“ (1997), „Jilvon o‘g‘loni“ (2001), „Alifbo“ (2001), „Sanoq“ (2002).
🔖 Suhbatni ustozimiz Qobiljon Shermatov olib boradi.
🗓 Bugun
⏰ 19:00
Suhbat manzili:
🔴 /channel/erkinvohidovmaktabi
❄️ ҚОРХАТ ❄️❄️
Шоира қизларга
Қор ёғар — осмонда оққушлар учар,
Қор ёғар — осмондан оқ укпар тушар.
Қор ёғар еру фалакни тўлдириб,
Бизлар эрсак иссиқ уйда ўлтириб,
Тарк этолмай халқимизнинг одатин
Ёзамиз дўстларга дўстлик қорхатин.
Қорхат асли қордай оппоқ дил хати,
Оқ кўнгилнинг меҳри, тафти, ҳурмати.
Ошинолик, чин вафо изҳори ул,
Гоҳи пинҳон севгининг иқрори ул.
Қор ёғар, қорхат ила, хуллас калом,
Шоира қизларга йўллаймиз салом.
Сизга, эй Гулчеҳра қизлар, Эътибор,
Айтамиз кўнгилда орзу неки бор.
Ой Ҳалима ҳам Малика, Турсуной,
Эй чирою файзга бою шеъри сой,
Сизга дилдан энг самимий эҳтиром,
Янги йилнинг табриги ҳам ассалом!
Энди келсак сўзнинг индаллосига,
Яъни қорхатнинг асл маъносига:
Янги йилда давра тузмоқ фарз бўлур,
Ким ютилса, бир зиёфат қарз бўлур.
Қорхат элтган элчимизни тутсангиз,
Тан берурмиз, қарз бўлурмиз, ютсангиз.
Йўқса ўзни катта ишга чоғлангиз,
Шу бугундан пеш этакни боғлангиз.
Бермангиз Гулчеҳраларга зарра дам,
Бирйўла ювгай мукофотларни ҳам.
Енг шимарсин Мўътабар, Ойдин букун,
Қарз улар бултурги достонлар учун.
Тутди бир қўлда газет, бир қўлда тор,
«Лирика»ни ювмади лек Эътибор.
Бибисора ҳам Санобар қайдадир,
Битта шеъри бир зиёфатга татир.
Хуллас, энди барчангиз ҳамдам бўлинг,
Худди «Қизлар давраси»дек жам бўлинг.
Шеър ёзар чоғидагидек ёнингиз,
Бунда дастурхонингиз — достонингиз.
Ўзингиз айланг товус янглиғ хиром,
Шеъриятдай тотли бўлсин ҳар таом.
Ол яноғингиз каби олма, анор,
Кўзларингиздек чарос боқсин хумор.
Эслатиб ҳам писталар хандонингиз,
Юзингиздек кулса ширмой нонингиз.
Бўлса бодомлар қабоғингиз каби,
Ҳам мурабболар дудоғингиз каби.
Лағмон эшиб тола-тола сочингиз,
Мисли ёйиб ташлагандай сочингиз.
Сочдаги баргакдайин кўк бодиринг,
Ҳам хино янглиғ патинжон олдиринг.
Тарвузу қовунни ҳам сероб қилинг,
Худди ошиқларни тилгандай тилинг.
Ҳар узум бўлсин дуру маржон каби,
Ё Мукаррам шеър ўқиб турган лаби.
Шабнамиким ой Нилуфар холидай,
Таъми Ойдин шеърларининг болидай.
Турса соз сизнинг ғазал янглиғ шароб,
Кирса боз бизнинг юрак янглиғ кабоб.
Ол анорни дилни эзгандай эзинг,
Шарбатини майни сузгандай сузинг,
Барча неъмат бир томону шеър соз,
Шеър бирлан бизни айланг сарфароз.
Ўлтириб оппоқ саҳардан токи шом
Бўлмасин ҳеч баҳсу шеърхонлик тамом.
Бу каби суҳбатга чин дўстлар аро
«Қилса арзир юз Саида жон фидо».
Мен бўлай бир неча ҳамроҳим билан.
Ўлмасу Абдулла, Иброҳим билан.
Боргумиз ютсак агар албатта биз,
Йўқса сиз иззатдаю хизматда биз.
Шоюсуф обкашда тонгдан сув ташир,
Ҳам Барот ўқлоғ тутиб ёйгай хамир.
Чучвара туккай Муҳаммад чўккалаб,
Ўт пудар Ҳусниддин ўздан ўпкалаб.
Не ажаб, куйса патир, ёнса қозон,
Тандир олдида Рауф, ошпаз — Омон.
«Ҳай» деб уф тортиб Жамол елпир кабоб,
Топмайин човлини Охунжон хуноб.
Шу маҳалда бир латифа, шубҳасиз,
Тўлқину Анварга сўйлайдур Азиз.
Оқибат меҳмонхона қоқ ер бўлур,
Катта дастурхонда ёлғиз шеър бўлур.
Бир томонда сиз пари рухсоралар,
Бир томонда биз ғариб бечоралар.
Ким қошин куйдиргану дўппини ким,
Бош эгармиз, ёлворармиз сизга жим...
Хат ёзилди, энди биз омад талаб,
Элчининг чаққонлигида ҳамма гап.
Йўлласак Маъруф Жалилни — анча бўш,
Ёки Сайёрми? У бўлмас, лаққа гўшт...
Хўш, ким элчи? Ҳа, билиб ишнинг кўзин,
Элчи қилдик мулла «Муштум»нинг ўзин.
Ушлаб олмоқнинг сира имкони йўқ,
Чунки у кетгувчи ер поёни йўқ...
Қор ёғар — осмонда оққушлар учар,
Қор ёғар — осмондан оқ укпар тушар.
Қор ёғар, қорхат ила хуллас калом,
Барча ой қизларга йўллаймиз салом.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1973 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐 www.t.me/Erkin_Vohidov
🌐 www.erkinvohidov.com
#Erkin_Vohidov_tavalludining_87_yilligi
#To_quyosh_sochgayki_nur_tanlovi
O'zbegimning Erkin shoiri...
Shoirim, she'ringiz shuurimdadir,
Bo'g'zimdan otilar o'tli nidolar.
So'zingizning sehri qalb qo'rimdadir,
Qulog'imda yangrar erkin sadolar.
Siz orzu qilgandek bo'lmadim daho,
Har satringiz berdi hayot darsini.
She'ringiz orimga, borimga baho,
Qayerdan bildingiz qalbim dardini.
Menga kerak edi bir pillapoya,
Yaxshilik urugʻin eltardim ko'kka,
Bog'imga bulutlar solmasa soya,
Oqibat daraxtin yetkazay ko'pga.
Izingizdan yurgan toy bo'lay endi,
Bir bora bolam deng boy bo'lay endi.
Qalamim qarodir, qalbim yarodir,
Satringizni tinglab soy bo'lay endi.
Shoirim, ruhimga sokinlik indi,
O'zbegimning bek oyimi bo'layin,
Dilimdagi tengsiz tug'yonlar tindi,
She'riyatning osmonida to'layin.
🎙Olimjonova Zahro
🏫Namangan viloyati Uchqoʻrgʻon tuman ixtisoslashtirilgan maktabi
🔍Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI InstagramI👈
📁Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabida tashkil etilgan “Parvoz-2023” sarhisob tanlovining taqdirlash marosimi o‘tkazildi.
Читать полностью…📁Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabida tashkil etilgan “Parvoz-2023” sarhisob tanlovining taqdirlash marosimi o‘tkazildi.
Читать полностью…ИЗТИРОБ
Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун
Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин,
Унинг йўқ обрўсин тўкканим учун
Тўлов берсам борим сотганим бўлсин.
Халқимга қадрингни бил десам агар,
Кураш, ҳақни ошкор қил десам агар,
Бу қутқу аталса давлатга зарар,
Қанча азоб бўлса тортганим бўлсин.
Амалдор дер эса, тузум – мен ўзим,
Фармон фармонимдир, сўз менинг сўзим,
Мен бундай тузумдан ўгириб юзим,
Тамом жиноятга ботганим бўлсин.
Тифлисда халқ узра танк юборган зот
Шаънин қилар бўлса қонун эҳтиёт,
Ўша зот коммунист бўлса, мен, ҳайҳот,
Фирқа дафтаримни отганим бўлсин...
1989
Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ шоири
Кўмирга айланган умр
Халқ мақоллари, маталларида бир ҳикмат бўладики, у ҳикматли сўз деб аталади ва асрлар оша оғиздан оғизга кўчади.
Гап кўп, кўмир оз, деган иборада мен чуқур маъно, тагдор фикр кўрмадим. Суҳбат чўзилса сандалнинг чўғи совуб қолгани учун шундай дейдиларми? Бу гапда не бадиият, не ҳикмат бор?
Ўйлашимча, бу ибора аслида гап кўп-ку, умр оз бўлган.
Ку юкламасининг кейинги сўзга қўшилиб кетишидан умр кўмирга айланган. Аслиятни тикласак, дунёнинг дардини айтишга умр етмайди, деган фалсафий хулоса чиқади.
Бу сингари замонлар оша тилдан тилга ўтиб, сўзлари, ҳарфлари ўзгариб кетган, асл маъносини йўқотган мақол ва маталлар кўп.
Халқда Меҳмон отангдан азиз, Устоз отангдан улуғ деган ҳикмат бор. Бирор ақлли зот, отадан улуғ, отадан азиз инсон бўлмайди, деб айтган чоғи, кейинги вақтда Меҳмон отангдек азиз, Устоз отангдек улуғ дейиш урф бўлди.
Отадан улуғ ва азиз кишининг йўқлиги ҳақиқат. Айнан шунинг учун ҳам бу ташбеҳ ишлатилади. Мақол халқ ижоди. Ижод бадииятсиз, бадиият муболағасиз бўлмайди. Инсон боши тошдан қаттиқ, деймиз. Тошдан қаттиқ нарса йўқлиги учун шундай деймиз. Тоғни урса талқон қиладиган йигит, деган гап бор. Тоғни майдалаб бўлмаслиги учун бу мақол қудратли ва боқий. Дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган одам бўлмайди. Соч билан кўча супурилмайди, кўз ёши билан сув сепилмайди. Лекин ёр юрган кўчаларни супурай сочим билан, чанги чиқса сув сепай кўзлардаги ёшим билан, дея куйланади. Буни лутф дейдилар. Завқи йўқ одам лутфни англамайди. Бир дўстимиз бўларди. Латифа айтсалар кулмас, “йўғ-ей, бунақа бўлиши мумкин эмас” деб турарди. Шу дўстимиз адабий танқидчи бўлди, лекин адабиёт нима эканини, гўзаллик нима эканини англамай хўмрайганча дунёдан ўтиб кетди.
Меҳмон отангдан улуғ, деганда биз аввало отани улуғлаймиз. Отадан азиз, отадан улуғ зотнинг йўқлигини муболаға воситаси билан тасдиқлаймиз.
Нега мен бу арзимас хатога ёпишиб олдим? Гап шундаки, одамларда тафаккур кучи ортгани сари тасаввур кучи камайиб бормоқда. Завқ-шавқ ўрнини совуқ ҳисоб-китоб эгалламоқда. Ақл ва юрак баҳсида ҳиссиёт енгилиб, қуруқ мантиқ ғалаба қилмоқда. Бу жамият учун хатарли ҳол. Ўзбек аскияни унутса, дўстона ҳазилларни эсдан чиқарса, сўзнинг латофатини англамай қолса, бу фалокатдир.
Мақолни таҳрир қилувчи ҳушёр дўстларга маслаҳатим бор: Агар “дан” ўрнига “дек” қўшишни жуда хоҳласангиз, халқнинг бошқа бир ибораси борки, уни шундай таҳрир қилса савобли иш бўлади.
“Тўйлар қилинг, қамишдан бел боғлаб хизмат қилай,” дейдилар. Аслида қамишдан бел боғлаш эмас, қамишдек бел боғлаб хизмат қилиш тўғрироқ бўлади. Қамиш неча бўғинли бўлса шунча карра бели боғлиқ. Ичининг бўм-бўшлиги емай-ичмай хизмат қилишга, шамолда тебраниши тинч турмасликка, иш учун эгилишга, елиб югуришга тимсол. Хипчалиги, ингичкалиги эса меҳнатга шай турган ёш йигитчадек. Мана буни ҳикмат деса бўлади.
Шу ўринда озроқ “лирик чекиниш”. Қамиш мумтоз адабиётимизда садоқат рамзи ҳисобланади. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг машҳур байти ўзбекчада шундай :
Тингла найдин, не хикоятлар қилур,
Айрилиқлардан шикоятлар қилур.
Яъни, най аслида қамиш эди. Ботқоқ тўқайда ўсган эди. Уни кесиб най қилдилар, саройга келтирдилар, бахмалларга ўраб олтин нақшли ғилофларга солдилар. Эъзозлаб, суйиб лабга босдилар. У эса нола қилди, фарёд кўтарди. Ўзи ўсиб унган тўқайзорини соғинди. Ҳашаматли саройларни, топган иззат икромини асл макони бўлган ташландиқ қамишзорга алмаштиролмади. Шу боис найдан ҳамиша нола оҳанги чиқади.
Ватанга садоқат, юрт соғинчи ҳақида айтилган абадиятга дахлдор байт! Хазрат Навоий айтганларидек, ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш.
Бир байтга шунча мазмун сиғдиролган, биргина қамишдан шунча фалсафий хулосалар чиқарган мавлонодек буюк аждодларимизни ўрганиш ўрнига ёшлигимизнинг олтин дамларида “Шумел камыш” ни айтиб юрдик. Мана буни ёниб кетган фурсат, кўмирга айланган умр деса бўлади...
Бизда яна янги лойиҳа! Энди бизни Youtube даги Turkiston 138 ўзани орқали кузатиб боришингиз мумкин. Тил, миллат, давлат ва Ватан ҳақида тиллашамиз ва диллашамиз.
Бизнинг илк меҳмонимиз Фарғона давлат университетининг таянч докторанти, таниқли олим Исломбек Маннопов билан "Алишер Навоий ва иккинчи ренесанс" мавзусида бўлади. Бугун 14-00 да бошлаймиз!
Ватанни таниш ватаннинг асл фарзандларини танишдан бошланади. Шунинг учун ҳам туркийларда етти пуштни билиш талаб этилган. Етти пушт бу етти миллат, етти ватан ва тилдир. Эллик йилда эл янги, қирқ йилда қозон, дейди доно халқимиз. "Туркистон 138" маърифий клубида тил, миллат, ватан ва миллий руҳ ҳақида гаплашамиз, баҳслашамиз.
Ватан, ватан дер эдилар, не дер эдим билмай они,
Энди билсам, ватан экан бу танларнинг ширин жони,
Бин мен эмас, эй суйгули томирларнинг қони, Ватан,
Сенсан бале билганлара жонларнинг жонони, Ватан!
P/S: Loyiha nomi nega shunday ataldi? 🥰Kim biladi?
📁Ijod maktabimizning 4 nafar ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchisi hamda 19 nafar o'quvchisi Bilim va malakalarni baholash agentligining ona tili va adabiyot fanidan "Umumta'lim fanini bilish darajasi to‘g‘risida sertifikat"ni qo‘lga kiritishdi.
Jumladan, Xusanova Mashhura, Xursandova O'g'iloy, Muhammadaliyeva Muqaddaslarning 90%dan yuqori natija ko'rsatganligi alohida e'tirofga loyiq.
Milliy sertifikatni qo'lga kiritgan vakillarimizdan
Ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchilari:
✅Mashhuraxon Xusanova 93 ball
✅Sharofat Ismoilova 81.7
✅Munira Qo‘qonova 79 ball
✅Umidbek Xolmatov 74 ball
11-sinf o‘quvchilari
✅O‘g‘iloy Xursandova 91 ball
✅Muqaddas Muhammadaliyeva 89.1 ball
✅Sug‘diyona Aminjonova 82 ball
✅Muxlisa Haydarova 80 ball
✅Saida Muhiddinova 73.3 ball
✅Nilufar Hakimova 67 ball
✅Muxlisa Tohirjonova 62 ball
10-sinf o‘quvchilari
✅Ruhshona Oybekova 79.5 ball
✅Nozima Ibrohimova 78.4 ball
✅Fazliddin G‘ulomjonov 75.6 ball
✅Gulsanam Madrahimova 70.5 ball
✅Nodirabegim Ikromova 66.5 ball
✅Dilshoda Matkarimova 62.8 ball
✅Gulsanam Bahromova 62.4 ball
✅Nurzoda Bahodirova 60.6 ball
9-sinf o‘quvchilari
✅Madina Abdusalomova 78.4 ball
✅Sarvinoz Mahmudova 71 ball
✅Gulnoza Bahromova 63.1 ball
✅Ziyoda Abdupattoyeva 62.4 ball
#Amaliy_va_tasviriy_kulolchilik
📁Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabida o‘quvchilarning har tomonlama yetuk barkamol shaxs bo‘lib yetishishlarida o‘z hissasini qo‘shib kelayotgan to‘garaklarning safiga yangi tashkil etilgan “Amaliy va tasviriy kulolchilik” to‘garagi ham qo‘shildi va to‘garak rahbari Temurbek Haydarov boshchiligida ilk amaliy mashg‘ulot o‘tkazildi.
🍶O‘quvchilarni kulolchilik sohasiga qiziqtirish maqsadida tashkil etilgan ushbu to‘garakning a’zolari birin-ketinlik bilan loydan har xil turdagi piyola, ko‘za, tandir, kosa kabi buyumlarni yasadilar.
🔖Kulolchilik milliy xalq amaliy sanʼati turlaridan boʼlib, hunarmandchilikning loydan, gildan turli buyumlar, idishlar, qurilish materiallari tayyorlaydigan sohasiga kiradi. Kulolchilikning bezak sanʼati boʼlgan koshinkorlik sanʼati Farg‘ona vodiysida keng rivojlangan.
🔍Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
#Erkin_Vohidov_nomidagi_ijod_maktabi
#Oʻzbegim_time
🎙 Jahongir O'rmonov
✍️ Rashkim : Erkin Vohidov so'zi
🔎Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
#ustozlar_bisotidan
📖VATAN, TO TANDA JONIM BOR...
Vatan, to tanda jonim bor,
Seningdirman, seningdirman,
Tanim xok oʻlsa ham sen yor,
Seningdirman, seningdirman.
Jahon kengdir, falak kengdir,
Yurak kengdir, chu sen borsan,
Seningsiz ikki dunyo tor,
Seningdirman, seningdirman.
Menga begona ellarda nasib gar
Oʻlsa yuz rohat
Chekay bagʻringda ming ozor,
Seningdirman, seningdirman.
Agar shodliklaring ozdir,
Meningdirsan, meningdirsan,
Magarkim gʻamlarim bisyor,
Seningdirman, seningdirman.
Bugun bor, erta yoʻq jismim,
Valek ruhim uchun mangu
Sening manguliging darkor,
Seningdirman, seningdirman.
Sening ishqing bilan yondim,
Ketar jonimda bu otash,
Seningdirman, yana takror,
Seningdirman, seningdirman.
✍️Erkin Vohidov, Oʻzbekiston Qahramoni, Oʻzbekiston xalq shoiri
🔍Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
#Hayot_darsi
🔰ERKIN VOHIDOV NOMIDAGI IJOD MAKTABIDA “HAYOT DARSI” LOYIHASI
📁Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining bu galgi mehmonlari Fargʻona viloyati hokimining Davlat tili boʻyicha maslahatchisi Sohibjamol Tongotarova, Farg‘ona shahar hokimi maslahatchisi Farhodjon Mamajonovlar ishtirokida 10 hamda 11-sinf o‘quvchilari uchun “Hayot darsi” loyihasi oʻtkazildi.
📋Muloqot davomida o‘quvchilarni erishgan yutuqlari, maqsad va xohishlari tinglandi hamda istiqboldagi rejalari haqida so‘z yuritildi.
📖Har qanday jamiyatda ham kishilar bilimli, fikri teran insonlarning ortidan ergashgan. Insonlarning jamiyat oʻrtasidagi obroʻ-e'tibori ham uning bilish darajasi hamda tafakkur oynasining yorqinligi bilan belgilangan.
🔍Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
Dilshod Rajab 1964 yilning 17 dekabrida Buxoro viloyatining Shofirkon tumanida ziyoli oilasida tugʻildi. 1982 yil Navoiy nomidagi 4-oʻrta maktabni oltin medal bilan bitirib, Nizomiy nomidagi Toshkent Davlat pedagogika instituti (hozirgi universitet)ning oʻzbek tili va adabiyoti fakultetiga oʻqishga kirdi. 1983–1985 yillar harbiy xizmatda boʻlib qaytgach, tahsilni davom ettirdi. 1989 yil oliy dargoh tahsilini tugatib, oʻzi oʻqigan 4-oʻrta maktabda oʻqituvchi boʻlib ishladi. 1990–1993 yillar Nizomiy nomidagi TDPI aspiranturasida oʻqib, “80-yillar oʻzbek bolalar sheʼriyatida poetik mahoratning ayrim masalalari” mavzusida nomzodlik ishini himoya qildi.
Dilshod Rajab Oʻzbekiston Davlat matbuot qoʻmitasida, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi “Adabiyot jamgʻarmasi” nashriyotida, Respublika “Shahidlar xotirasi” xayriya jamgʻarmasida turli lavozimlarda ishladi (1994–2004). Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining “Muhofaza+” jurnali, “Vaziyat” gazetasi birlashgan tahririyatida bosh muharrir sifatida faoliyat yuritgan (2005-2020y).
Ilk sheʼri “Gulxan” jurnalida 1978 yilda bosildi, “Qorqiz sovgʻa keltirdi” nomli ilk kitobi esa hammualliflikda 1989 yilda nashr etildi. Shundan soʻng, shoirning “Otamning bogʻi” (1996), “Daryo koʻngil” (1997), “Jilvon oʻgʻloni”, “Alifbo” (2001), “Tanish tovushlar” (2006), “Sukut sarhadi” (2006), “Oʻn oʻrtoq”, “Poyezdning bolasi” (2013), “Baxshi bola – yaxshi bola” (2016), “Shamolning supurgisi” (2018),"Yo‘lim quyosh tomondir" (2019), “Qahramon qasidasi”(2022), "Olam ziyoga to’lsin" (2023) kabi bolalarga bagʻishlangan kitoblari dunyoga keldi.
Dilshod Rajab, shuningdek, davriy matbuotda oʻzining ilmiy, ilmiy-ommabop va publitsistik maqolalari bilan ham muntazam qatnashib keladi. U ayni paytda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi bolalar va oʻsmirlar adabiyoti kengashi aʼzosi sifatida ham faoliyat koʻrsatadi.
Dilshod Rajab Jurnalistika sohasida “Oltin qalam” mukofoti sovrindori (2011 yil). O’zbekiston yoshlar ishlari agentligining “Bolalarga bag’ishlangan eng yaxshi kitob” hamda O’zbekiston yozuvchilar uyushmasining “Vatan uchun yashaylik” respublika ko’rik tanlovlarida (2022) faxrli o’rinlarni egallagan. Dilshod Rajab 2023- yilda Prezident farmoniga binoan 2-darajali Sog’lom avlod uchun ordeni bilan taqdirlangan.
#Olamni_mahliyo_aylagan_diyor
🇺🇿 10-DEKABR — OʻZBEKISTON RESPUBLIKASINING DAVLAT MADHIYASI QABUL QILINGAN KUN!
📝 Qonunga koʻra, madhiya Davlat suverenitetining ramzidir. Madhiyaga ehtirom bilan qarash har bir fuqaroning vatanparvarlik burchidir.
✅Yurtimiz mustaqillikka erishgach, xalqimizning azaliy orzu-istaklari, ezgu intilishlari Oʻzbekiston Respublikasining davlat ramzlarida oʻzining yorqin ifodasini topdi. Chunonchi, Vatanimiz madhiyasi ham uning oʻzi kabi aziz va muqaddasdir.
🎼Ona yurtimiz madhiyasi hamisha gʻurur va faxrimiz, shonu shuhratimiz ramzi boʻlib, jahon arenalari va yuksak minbarlarda, dillarda va tillarda baralla jarang sochsin!
🗺Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi barcha yurtdoshlarimizni O‘zbekiston Respublikasining Davlat madhiyasi qabul qilinganligining 31 yilligi bilan samimiy tabriklaydi!
Agentlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Tabrik
8-dekabr — O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun!
Assalomu alaykum aziz yurtdoshlar!
Barchangizni, erkin va obod kelajagimizning mustahkam poydevori bo‘lgan O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 31 yillik bayrami bilan tabriklab, chin qalbimdan samimiy muborakbod etamiz.
Yillar o‘tgani sayin Asosiy Qonunimizning hayotimiz, taraqqiyotimiz uchun ahamiyati qanchalik katta ekanligiga qayta – qayta ishonch hosil qilyapmiz.
Joriy yilning 1-may kunidan e’tiboran kuchga kirgan yangi tahrirdagi Konstitutsiyamizning yangi normalarida asosiy e’tibor inson, jamiyat va davlatning barqaror rivojlanishini ta’minlashga qaratilganini ishonch bilan ta’kidlash mumkin.
Xonadoningizga tinchlik, mamlakat taraqqiyoti yo‘lidagi fidokorona mehnatlaringizda muvaffaqiyatlar tilaymiz.
ERKIN VOHIDOV NOMIDAGI IJOD MAKTABI JAMOASI
🔍Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI InstagramI👈
#Tabrik
8-dekabr — O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun!
Xalqimiz siyosiy-huquqiy tafakkurining yuksak namunasi, inson huquq va erkinliklarining qonuniy kafolati bo‘lgan, biz uchun ozod va obod hayot qurish yo‘lini ochib bergan Konstitutsiyamiz bilan har qancha faxrlansak, g‘ururlansak arziydi.
Asosiy qonunimiz – millati, tili va dinidan qat’i nazar, yurtimizda yashayotgan har bir inson tengligini kafolatlab, tinchlik va zamonaviy demokratik taraqqiyotning asosiy garovi bo‘lib kelmoqda.
Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi Bosh qomusimiz qabul qilinganligining 31 yilligi munosabati bilan barcha O‘zbekiston ahlini samimiy tabriklaydi!
Agentlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
📁Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabida tashkil etilgan “Parvoz-2023” sarhisob tanlovining taqdirlash marosimi o‘tkazildi.
Читать полностью…📁Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabida tashkil etilgan “Parvoz-2023” sarhisob tanlovining taqdirlash marosimi o‘tkazildi.
Читать полностью…📁Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabida tashkil etilgan “Parvoz-2023” sarhisob tanlovi ilmiy va ijodiy salohiyati yuqori, faol o‘quvchi va ustozlarni aniqlash va rag‘batlantirish maqsadida taqdirlash marosimi o‘tkazildi.
🔖Tadbir ijod maktablari bilan ishlash bo‘limi boshlig'i Saidxon Ashirov, Fargʻona viloyati hokimining Davlat tili boʻyicha maslahatchisi Sohibjamol Tongotarova, Farg‘ona shahar hokimi maslahatchisi Farhodjon Mamajonov, o'qituvchilar, o'quvchilar, maktab jamoasi, o'quvchilarning ota-onalari ishtirokida o‘tkazildi.
📋Birinchi chorak yakunida tanlovlarda barcha sinf o‘quvchilari faol ishtirok etdi. Ushbu tanlov maktab-internati ma’muriyati tomonidan ijod maktabi ustozlari va o‘quvchilari uchun ta’sis etilgan.
📘Avvalo, unib o‘sib kelayotgan yosh avlod qalbida Vatanga muhabbat va sadoqat tuyg‘ularini kamol toptirish, ona yurt taqdiriga daxldorlik hissi bilan yo‘g‘rilgan mazmunan teran, badiiy yetuk asarlar va ijod namunalarini yaratish, iste’dodlarni kashf etish va ularni munosib rag‘batlantirish ushu tanlovning asosiy maqsadi hisoblanadi.
💥Shuningdek, tadbir davomida Agentlikning "Oʻquvchi almashish" dasturi doirasida ijod maktabimizda bir hafta davomida mehmon bo'lgan Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabining matematika fani o'qituvchisi Lazizbek Tavarov va 10 nafar o'quvchilar maktabimizdagi o'quv jarayonlari va darsdan tashqari tadbirlarda faol ishtirok etganlari uchun maktab rahbariyati tomonidan taqdirlandilar.
💐Shu bilan birga tanlov hakamlari xulosasiga ko‘ra “Eng yuqori ijodiy salohiyatga ega sinf” nominatsiyasida 9 “A”-sinf o‘quvchilari va “Eng yuqori ilmiy salohiyatga ega sinf” nominatsiyasida 11-sinf o‘quvchilari g‘oliblikni qo‘lga kiritdilar.
❇️Jarayon davomida maktabda tashkil etilgan to‘garaklar faoliyati ham o‘rganildi. Tanlov yakunida ilm egalarini yanada qo‘llab-quvvatlash, o‘quvchilar o‘rtasida sog‘lom ijodiy raqobatni yuzaga keltirish, ustozlarning mehnatini qadrlash maqsadida “PARVOZ-2023” tanlovining munosib sohiblari ya’ni 20 nafar eng bilimli, iste’dodli, faol, tashabbuskor, intiluvchan, ijodkor o‘quvchilar, ustoz-murabbiylar hamda faol sinflar turli nominatsiyalar bo‘yicha maktab ma'muriyati tomonidan taqdirlandi.
Сўз мулкининг султонларини англаш учун аввало ўзимизнинг жўнгина хатоларимизни англамоғимиз лозим. Чуқур фикр қилмай пойма-пой гаплар айтиш, ўзимизга осон қилиш учун сўзнинг ярмини ютиш, исмлар, жой номларини таниб бўлмас даражада қисқартириш тилга беҳурматликдан бошқа нарса эмас.
Кўзингни оч, оёқ остингга қара, деган гапни қисқача қилиб, кўзингга қара, деймиз ва қизиқчиларимизга кулгу бўламиз. Сўзни қисқартиришга жуда устамиз. Муҳаммад Раҳим деган исмни Мамараим, бу ҳам узун туюлиб Мараим деймиз. Хоразмлик эса Мирим дейди қўяди. Анжан, Ангрен, Бувайда, Риштон, Хўжаландарбува... рўйхатни узоқ давом этдириш мумкин. Бу номлар ўз асл маъносини йўқотиб бўлган.
Душманни яксон қиламиз, дейиш ҳам қисқартиш натижасидаги мантиқсизликдир. Яксон дегани баробар, тенг демакдир. Душманни ер билан, тупроқ билан яксон қилинади.
Тўйга чорлаганда таклиф қиламиз, ёки лутфан ташриф буюришингизни сўраймиз, дейилади. Бизга биринчи жумла ўта қисқа, иккичиси ўта узун туюлиб, ўртачасини танлаймиз: Лутфан таклиф қиламиз! Ўзимиз билмаган ҳолда меҳмонни камситиб, ўз шахсимизни улуғлаймиз. Бу ҳақда ёзмаган тилчи, гапирмаган адабиётчи қолмади. Бизнинг хато одатимиз ҳам йўқолмади.
Бу гаплар тилшунос олимнинг ҳукми эмас, бир қаламкашнинг ўйлари холос. Сизнинг ҳам кўнглингизда шундай оғриқли гаплар кўп. Лекин, менга гапиришни ким қўйибди, дея индамайсиз, баҳсга кирмайсиз. Ваҳоланки, тил ҳаммамизники. Фақат тилшуносларга боғлаб берилган томорқа эмас.
Илм ҳам, ижод ҳам баҳс билан тирик. Маърифат излаган инсон хато қилишдан чўчимайди. Маърифатли инсон бировнинг хатосидан кулмайди. Билмасанг гапирма, жим ўтир, демайди. Хатони тузатади, ўз фикрини айтади. Хато айтган ҳам қизариб бўзармайди. Баҳс қилади, ё “фикрингиз маъқул,” дейди.
Оғзингни юм, овозингни ўчир, деган сўзни туғилгандан ўлгунча эшитамиз. Жим бўлиш бизга асрлар давомида сингдирилган. Хужайраларимизга жо бўлган. Яшаган юртимиз ўчган овозлар мамлакати бўлди. Ғунча то оғзини очди, бўлди вайрон оқибат деган шеърлар бизни тарбиялади. Озод ва мустақил бўлиб ҳам ички хавотирдан тўла фориғ бўлмадик. Дарҳақиқат, шаҳар қуриш осону онгни ўзгартиш қийин экан.
Бу сўзлардан мурод она тилимиз жонкуярларини баҳсга чорлаш, дадил фикрлар билдиришга чақирмоқдир. Танқиддан, эътироздан чўчиманг. Фақат айтганларингиз сукунат дарёсига чўкиб кетишидан, ҳеч ким муносабат билдирмаслигидан, лом-мим демаслигидан қўрқинг.
Фикрат ― дарё, ғафлат ― кўлмакдир,
Дарё―ҳаёт, кўлмак― ўлмакдир.
Эркин Воҳидовнинг "Сўз латофати" асаридан
#bizda_yana_bir_yangi_loyiha
📁Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabida yana bir yangi loyiha o‘z faoliyatini boshladi.
🔖Loyiha “Turkiston 138” nomi bilan yuritiladi va ijod maktabining Youtube tarmog‘i orqali namoyish etiladi.
📋Ushbu loyihaning ilk mehmoni Fargʻona davlat universitetining tayanch doktoranti, taniqli olim Islombek Mannopov bo‘ldilar hamda “Alisher Navoiy va ikkinchi renesans” mavzusida suhbat o‘tkazdilar.
📕Vatanni tanish vatanning asl farzandlarini tanishdan boshlanadi. Yetti pusht bu yetti millat, yetti vatan va tildir. Ellik yilda el yangi, qirq yilda qozon, deydi dono xalqimiz. “Turkiston 138” maʼrifiy klubida til, millat, vatan va milliy ruh haqida gaplashamiz, bahslashamiz.
Bin men emas, ey suyguli tomirlarning qoni, Vatan,
Sensan bale bilganlara jonlarning jononi, Vatan!
🔎Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
#Bir_kuni
Yozuvchidan qo‘rqmagan qushlar
Tohir Malik bilan Chorvoqdagi dalahovlida yon qo‘shnimiz. Ertapishar gilosga ochofat qushlar tegmasin deb, eski bir ko‘ylakni «qo‘riqchi» qilib ilib qo‘ygan edim, uni ko‘rgan Tohir bir kuni so‘rab qoldi:
– Bu nimasi?
– Nima bo‘lardi – «qo‘riqchi»-da? Qushlar undan qo‘rqib, mevaga tegmaydi.
– Yozuvchining o‘zidan qo‘rqmagan qushlar ko‘ylagidan qo‘rqarmidi?
Sh.Otabek
🔎Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
#Bizning_shunday_ustozlarimiz_bor
#Milliy_sertifikat
🔰O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi bilim va malakalarini baholash agentligi tomonidan umumta'lim fanini bilish darajasi bo‘yicha o‘tkazilgan imtihon natijalari e'lon qilindi.
🏢Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining 5 nafar ona tili va adabiyot fani o‘qituvchilari O‘zbek tili va adabiyot fanidan MILLIY sertifikatni qo‘lga kiritdilar.
Jumladan:
✅Mashhuraxon Husanova 93 ball
✅Yulduzxon Egamnazarova 88 ball
✅Muhabbat Azimova 86 ball bilan MILLIY sertifikatni qo'lga kiritdilar.
💐Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi jamoasi nomidan ustozlarimizni ushbu natija va yutuqlar bilan tabriklaymiz!!!
🔎Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
#ijodiy_toʻgarak
🔖Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining “Bolalar adabiyoti” toʻgaragi rahbari Qobiljon Shermatov tomonidan ijodiy mashg‘ulot darsi bo‘lib o‘tdi.
📖Mashg'ulot davomida to‘garak a'zolari topshiriqlarni a'lo darajada bajarib kelishmoqda…
🔍Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
DAVLAT BAYROGʻINI UYINGIZGA O‘RNATSANGIZ HAM BO‘LADI
Prezidentimiz tomonidan 2023 yil 7 iyulda “O‘zbekiston Respublikasining Davlat bayrog‘i to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish haqida”gi Qonun imzolandi.
Qonun bilan bayroq va uning tasviri tushirilgan belgilardan quyidagilarda foydalanilishga ruxsat berildi:
jamoat joylarida, binolar va boshqa ob’yektlarda, yashash yoki ish joylarida, shuningdek ularga tutash bo‘lgan hududlarda, transport vositalarining salonida;
sport musobaqalarida, ommaviy, tantanali va madaniy tadbirlarda, oilaviy bayramlarda, xotira sanalarini nishonlashda, jamiyat va davlat arboblarining, harbiy xizmatchilarning dafn marosimlarida;
xalqaro sport musobaqalari hamda O‘zbekiston chempionatlari uchun sport kiyim-boshini tayyorlashda.
Shuningdek, hujjat bilan bayroqqa nisbatan hurmatsiz munosabatda bo‘lish hollari belgilandi:
bayroqdan va uning tasviri tushirilgan belgilardan yirtilgan, ifloslangan, teshilgan, rangi o‘chgan holda va boshqa noma’qul tarzda, biror-bir narsa uchun ustki yoping‘ich, kiyim, dastro‘mol yoki ko‘rpa-to‘shak sifatida, shuningdek buyumlarni saqlash va tashish uchun foydalanish;
bayroqni stollarga, o‘rindiqlarga, stullarga to‘shash yoki uning tasvirini tushirish va undan qoplama sifatida foydalanish, shuningdek uni o‘tiriladigan boshqa joylarga yoki oyoq ostiga to‘shash yoki uning tasvirini tushirish;
bayroqdan va uning tasviri tushirilgan belgilardan odob-axloq qoidalari va jamiyatda yurish-turish qoidalariga zid ravishda foydalanish.
#kun_hikmati
📖Men har doim jannat kutubxonaga o’xshagan joy bo’lsa kerak, deb o’ylayman…
©️Jorj Luis Borxes
🔍Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈
#kun_hikmati
📖 Daragi eshitilgan yaxshi kitob – sogʻinch! Uni qoʻlga kiritish – quvonch! Oʻqib chiqish – bayram! Bu qizgʻin mutolaadan soʻng yurakning yana-da hassos tortganini his qilish lazzatini aytmaysizmi?!
✍🏼 Usmon Azim
🔎Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈