#Tavallud
ЧИРОЙЛИ ҚИЗ ҲАҚИДА ҲИКОЯ
Сен чиройли қиз эдинг,
Сен чиройли кулардинг.
Сал хунукроқ бўлсайдинг
Ўзимники бўлардинг.
Мен кетаман, гулғунча,
Қараб қолмагин, дедим.
Мен муродга етгунча
Қариб қолмагин, дедим.
Висол нима, дедим мен,
Ҳижрон керак шеър учун,
Қийноқ керак шеър учун
Армон керак шеър учун.
Қаттиқ боқдинг сўнгги пайт,
Лабинг титради лекин:
«Яхши кўрасанми, айт,
Яхши кўраман, дегин!»
Ўйин қилдим, кўнглингни
Капалакдек ҳайдадим.
Сендан топган сўзимни
Чайнаб ютдим, айтмадим.
Хайр, қишлоқ, мен кетдим
Орзули кўнглим билан,
Севгим кўзин беркитдим
Қаламли қўлим билан.
Атай қилдим ҳаммасин,
Атай сени куйдирдим.
Очилди шеър саҳнаси –
Бари ёлғон, уйдирма.
Билиб туриб кечдим мен
Энг чиройли оламдан.
Аросатга тушдим мен –
На шоир, на одамман.
Қалбқозон қайнай-қайнай,
Қуюлди, чўкди секин:
«Яхши кўрасанми, айт,
Яхши кўраман, дегин!»
Умр кетгани сари
Йўқлигинг сезилади.
Сени ўйлаб тунлари
Юрагим эзилади.
Уйимга келди бойлик,
Етаклади омадим.
Аммо сендан чиройли
Ва ғамгин шеър топмадим.
Мен ким эдим, не учун
Шунча йўлим қарадинг?
Хазон бўлдинг мен учун,
Мени кутиб қаридинг?
Салом, қишлоқ, мен келдим
Аламли кўнглим билан.
Ёнимда хушнуд келин,
Эркатой ўғлим билан.
Оқшом пайти кўчадан
Бир товушни илғадим,
Туриб оёқ учида
Юрак ютиб, тингладим.
Кимдир менинг ўғлимни
Эркаларди, суярди.
Миттигина қўлини
Ўпиб-ўпиб қўярди.
Бир гап сўрарди тинмай,
Жавоб кутмасди лекин:
«Яхши кўрасанми, айт,
Яхши кўраман, дегин!»
© Иқбол Мирзо
@EHojimuhammad
#YANGIMAS
КУТИШ
Кутиш ёмон – агар кутганинг,
бу дунёда бор бўла туриб,
Қўлларингдан бир бор тутгани
келмас бўлса сен томон юриб...
Кутиш бӯлса ҳаддан зиёда,
Пайдо қилар чап кўксингда чўғ.
Кутган одам учун дунёда
Куттиргандан ёмон одам йўқ!
Ҳар истаклар бўлсайди бажо,
Ўқилмасди юракда мотам.
Бу дунёга ахир ҳеч қачон
кутиш учун келмайди одам.
Кўзларингда олам ёришур,
Ул офтобнинг бўлдим адоси.
Менга эса берилди, шукур,
Сени мангу кутмоқ жазоси.
28.01.2024
© ЭҲ
@EHojimuhammad
#YANGIMAS
***
Tugadi muhabbat mavsumi,
hijron tashlab ketdi dog'ini.
Men seni yashayman bir umr,
sog'inib,
sog'inib,
sog'inib...
Dolga do'nib bormoqda shaklim,
yerga bir kun tegar kuragim.
Yuragingsiz qanday yasharkin
yuragim..?
Sochlaringdan tutmay bir tolim
yashash azob, tushungin, Layli!
Men bilaman yomon ahvolim
ketish bilan yaxshilanmaydi...
Diydoringga to'ymasdan qonib,
bilishimcha – hijron o'sar tog'.
Sendan uzoq joylarda,
jonim
yasholmasam kerak uzoqroq...
Ketayapman, qadamim xarsang,
qumsab umr shodon chog'ini...
Sen ham meni balki yasharsan
sog'inib,
sog'inib,
sog'inib...
23.06.2023 22:25
✍ EH
@EHojimuhammad
Juda zo'r o'yin bo'lyapti! Toza o'yin! Ayniqsa qip-qizil stadionga gap bo'lishi mumkin emas!
Bir kun shu stadionda turib rasmga tushaman! 😊
Demak Manuel Noyerning jamoada borligi uchun ham Bavariyaga omad tilayman! Olg'a, Bavariya!
2012-yildan buyon bo'lgan senga muxlisligimni gol o'tkazmay yuvib ber!
#Tarjima_Vaqti
***
Ночь, улица, фонарь, аптека,
Бессмысленный и тусклый свет.
Живи ещё хоть четверть века —
Всё будет так. Исхода нет.
Умрёшь — начнёшь опять сначала
И повторится всё, как встарь:
Ночь, ледяная рябь канала,
Аптека, улица, фонарь.
10 октября 1912. 31 год
Александр БЛОК
***
Кўча, фонус ва дорихона.
Тун ёғдуси - сўнаётган чўғ.
Чорак аср яшасанг яна,
Шундоқ қолур. Ўзга чора йўқ.
Ўлим – янги умр нафаси,
Такрорланур бари эскича:
Тун, анҳорнинг муз қобирғаси,
Дорихона, фонус ва кўча.
Салим АШУР таржимаси
1981
@SalimASHUR
ТАБИАТ КИМДАН “АНДОЗА” ОЛГАН?
Бир йил олдин “Биринчи китобим” лойиҳаси учун китоб тайёрлаш жараёнида “Андоза”нинг илк вариантини ўқиб кўрган заҳотим маъқул келганди. Китоб асосан бармоқ вазнда ёзилган шеърлардан ташкил топган. А.Фитрат бармоқ вазнини миллий вазн деб атаркан, шундай ёзади: “Миллий вазнимизда асос сўз бўғинларининг саноғидир. Бир байтнинг биринчи мисраси неча бўғин бўлса, иккинчи мисраси ҳам шунча бўғин бўладир. Бўғинларнинг чўзиқ, чўзиқ эмаслигига аҳамият берилмайдир”. Бундай дейлишига сабаб бармоқ туркий тилларнинг сўз ва гап қурилиш жиҳатларига тўлақонли мос тушади. Тўлақонли туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тилига мос сўзлардан ташкил топган “Андоза”даги шеърлар балки шу сабаб ўқирмандларга маъқул келса ажабмас. Китобни ўқиш жараёнида оқ шеърларни ҳам учратасиз.
Шеър охирида ҳисса чиқариб, фикрни якунлаш шоирнинг “Андоза”, “Киприк” каби бошқа асарларига ҳам хосдир. Муаллифнинг “Андоза” га киритган шеърларидаги бош қаҳрамонларнинг яъни ўзининг белгили “Булоқ” шеърида барча тасвирий воситалар, ғоявий, бадиий ниятни ёрқин амалга оширишга қаратилган. Шоир табиат лавҳаларидан, гўзал ҳаётий тасвирлар орқали ўзининг ички ҳолатини очади ва таъсирчанликка эришади. Юқорида тилга олинган “Андоза” шеърини ўқиб кўрамиз:
Само само эдими?
Ҳаво бу қадар тоза?
Муштдеккина кўнглимдан
Олмагунча андоза!
Йиғламасин деб, булут
Ўғирлабди кўзёшим.
Ҳар кун тонг бўлиб отар
Ўмарилган бардошим.
Хаёлларим - бўрон, сел,
Бошлаймиз-да бир "базм".
Кеча бўлса юлдузсиз
Билинг – менинг аразим.
Тан олмайсиз барибир,
Ахир сизга алам-да.
Яшаб юрибсиз мендан
Нусха олган оламда.
Муҳаббат мавзусичалик шеъриятга шоҳ, шеъриятга тобе туйғу йўқ. Имкони ҳеч поён билмас, шуъласи тушмаган макону замон бўлмас. Нафосат ва фасоҳат, балоғат ва камолот, матонат ва мусибатнинг муҳаббат ва муҳаббатсизликка даҳлсиз жиҳати асло учрамайди, деб ўқигандим бир китобда. Муаллифимизнинг айнан шу мавзудаги шеърлари ҳам мақтовга лойиқ деб ўйлайман:
Бу бетизгин хаёлларим бирам ширин,
Бирам ширин юлдузлардан сизни излаш.
Шунча завқли қаршингизда сенлаб туриб,
Шеърларимдан ширингина сизни сизлаш!
Ёки,
Сизни учратгунча, сиздан олдинроқ,
Хаёллар сурардим осмон ҳақида.
Кенгликлар ҳақида ўйлардим кўпроқ,
Сўзда дадил эдим нақадар...
Юқоридаги шердаги Ҳақида/Нақадар қофия сўзга очиғи маза қилдим!
Китоб ҳақида устоз ижодкор Маъмура Зоҳидова шундай фикр билдиради: “Муниса Аъзамова шеърларида ёш қалбнинг шабнамдек тоза изтироблари садоланади. Баъзан шеър ўқиганимизда якунни тахмин қиламиз”, деб якунда ”Munisa A'zamovaга яна улкан ҳайратлар, улкан ижодий дардлар ёр бўлишини, ижод йўли эса ёрқин бўлишини тилаймиз” деб оқ йўл тилайди. Албатта Ma'mura Zohidova нинг якундаги тилакларига қўшилган ҳолда муаллифга яна ижодий кайфият оламига киришини тилаб қоламан, зеро ижтимоий тармоқлар орқали таниш бу ижодкоримизни анчадан буён янги шеърларини тармоққа жойламаётганидан бироз адабиётдан узоқлашган бўлса керак деб ўйлаганим рост. Кўпроқ ёзсин, чунки ундаги бола кўзи билан оламга боқиш ва оламдан олган ҳайратини бола тили билан шеърга солиш ҳаммада ҳам кўравермайсиз.
Ижодкоримизга омад ва бахт тилаб қоламан!
Ҳурмат билан @EHojimuhammad
#Xiyobon_Oqshomlari
2024-yilning 3-may kuni soat 17:00 da ADIBLAR XIYOBONI da yosh ijodkorlar va she'riyat ixlosmandlari uchun "XIYOBON OQSHOMLARI" ijodiy kechasi o'tkaziladi.
Barcha ijodkorlar va she'riyat ixlosmandlarini taklif etamiz.
P/s) Tasvir qalay chiqibdi..?😎
#Sevimli
Сени энг кўп яхши кўрадиганлар сенга ета олмайдилар ҳаёт қонуни шу)
@Tungaboqar
Gudoklar yalindi bermading javob...
P/s) Besh daqiqadan keyin instagramda e'lon qilamiz! Muallifning o'zidan she'r eshitasizlar!
#YANGI
Nimaga men qiynalishim kerak, sizlar ham qiynalinglarchi...🙃
P/s) Kim qanday tushunadi o'ziga havola! Yozsam chiroyli yozaman, ammo qoralamalarim asosan shunaqa yozuvda yoziladi! Sababi juda ko'p daftar yo'qotganman. Lekin yo'qotganlarimdan afsuslanmayman! O'rganib qolganman!
She'r kayfiyat mahsuli, u kelganda yoziladi, kelib qolganida tezda yozib tashlayman, yozuv 2-darajali narsa men uchun!
Aytmoqchi bo'lganim, nima yozganman?!😄
#Tavallud
МЕНИ ДЕСА...
Осмонимни обод қилган қамар эдинг,
Балолардан сақлагучи тумор эдинг.
Кўзларимга мудом кўзи хумор эдинг,
Йўлларимни ёшинг билан ювар эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.
Жон чекардинг озор етса гар жонимга,
Минг алдасам, ишонардинг ёлғонимга.
Ногоҳ тикан ботар бўлса товонимга
Тиканларни кипригингда терар эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.
Гулми эдинг, боғдан ўзим юлганмидим,
Қулми эдинг, сени сотиб олганмидим.
Бир кун ёлғиз қолишимни билганмидим...
Нечун менга ҳайрат ила қарар эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.
Япроқларга шодон-шодон сўйлардим мен,
Гулбоғларга пинҳон-пинҳон бўйлардим мен,
Сени ўпиб, бегонани ўйлардим мен,
Асли менга сен ҳаммадан керак эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.
Йўқсан, сени йўқлаб йўллар қарагим йўқ,
Юрак ютиб борай десам, юрагим йўқ.
Ўзимга ҳам энди мени керагим йўқ,
Мени ҳатто мендан зиёд севар эдинг,
Мени деса жонингни ҳам берар эдинг.
© Иқбол Мирзо
@EHojimuhammad
#YURAK
САВОЛ
Тўрт ён қибла, соғинчдир тўрт ён,
Ер остига тушдим, ажиб ҳис.
Новза, сенинг бағрингга ҳамон,
Тушиб турадими ўша қиз?!
Кечирганман, сақламайман кек,
Ундан нишон, қолмаган белги.
Ер устида вафот этган, лек
Ер остида яшайди – севги.
Қайда бўлса уни авайла,
Тақдир, бердинг менга ҳайфсан.
Унутдим деганда атайлаб,
Новза, нега эслатаяпсан?!
Гапларим бор юзи олмага,
Дийдор борми – тақдир чизиғи?!
Ишқ бекати – Новза, қолмаган,
Кейинги бекатлар қизиғи...
Поезд келди, релсдай дил тилка,
Кўзим эса унга кўз тиккан.
У ҳам мени ўйлаб бағрингга,
Новза, тушиб турадимикан?!
Кетдим, яна бир титради жон,
Дийдорсиз кун, юрагимда из.
Новза, сенинг бағрингга ҳамон,
Тушиб турадими ўша қиз?!
04.07.2022 21:15
✍ Эркин ҲОЖИМУҲАММАД
@EHojimuhammad
Aytganimday o'yinni eng zo'r futbolchisi men uchun Manu akam bo'ldi! Jamoa uchun mana shunday o'ynash kerak! Seyflarga gap yo'q!
Читать полностью…"Real Madrid" va "Bavariya" UEFA Chempionlar Ligasida jiddiy tarixga ega bo'lishgan 🔥
Tez orada yana bir bob yoziladi... ✨
👌 @EHojimuhammad ✔️
Men bitta narsaga tushunmaymanda, nimaga bizning muassasalarda asosiy eshikdan emas, orqa eshikdan kiriladi. Asosiy eshikdan kirsak eskirib qoladimi?
Читать полностью…O'qib ko'ringlarchi:)
https://www.facebook.com/share/p/1dfdpXFUkkr1J81n/?mibextid=oFDknk
Uchgacha sanayman deb muhlat berib, orada "ikki yarim"ni ham sanab ketadigan darajada insofli edik bir paytlar...
Читать полностью…Eng qizig'i kitobni olgan kunimdan beri deyarli o'qib bo'ldim 😊
Bu kitob bilan birga boshqa kitoblar mutolaasi ham davom etdi! Xudo xohlasa taqriz reja qildim! Bir video ham qilish rejamda bor...😊
Shunday yaxshi kitobni kitobxonlarga taqdim etgan Akademnashr nashriyotiga va ishchi guruhga rahmat aytaman!
Muallifga alohida rahmat! Qo'li yozishdan to'xtamasin!
P/s) Erkin Puaro degan joyiga maza qildim oma)
#YANGI
Unga telefon qilsam va u go'shakni ko'tarib besh daqiqa men bilan gaplashsa qaniydi...
Ijtimoiy tarmoqlarda xit bo'lgan she'rni muallif Behzod Hamro akamizdan eshitamiz! Marhamat!
❗ Iltimos qilamiz, fikrlar yozib keting! Ijodiy ishlarni do'stlarga ulashish esdan chiqmasin!☺️
https://www.instagram.com/reel/C3diCbKMrhQ/?igsh=MTE5Zjh4M3Fta2prNQ==
#YANGI
DUO
Biz uchrashib turardik kunda,
men
qoʻlingdan tutsam betinim
sen-chi
tishlab turarding unda
roʻmolingning bitta chetini.
Shamollarday oʻtdi shovullab
yillarimning kuz,
bahor,
yozi.
Sen,
men yurgan,
soʻngra
huvillab
qolgan bogʻga
termuldim hozir
Koʻrdim
bunda yigit betinim
Turar edi goʻyo ahdlashib.
Roʻmolining bitta chetini
Tishlagan qiz bilan dardlashib
Visol boʻlsa ular matlabi
Ishqqa hech ne
boʻlmasin zomin.
Duo qildim
sen va men kabi
Ketishmasin ayrilib,
omin.
17.02.2024
20:40
© EH
@EHojimuhammad
/channel/ilmsoqmoqlari_tanlovbot?start=5527010228
"Botga kirib kanallarga aʼzo boʻlib tasdiqlash kerak."