electionsuz | Неотсортированное

Telegram-канал electionsuz - Markaziy saylov komissiyasi

4079

Facebook:https://facebook.com/uzelections Instagram:https://instagram.com/electionsuz/ Twitter:https://twitter.com/electionsuz You Tube:https://youtube.com/channel/UCyP8mSeriMgqqQU1cCX_nnw/featured Портал: https://saylov2021.uz/uz www.saylov.uz

Подписаться на канал

Markaziy saylov komissiyasi

💻 “E-SAYLOV” ахборот тизими - муносиб танлов учун муносиб ечим!

🌎 Сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш, сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракатини қисқартириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, сайловларга оид маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш мақсадида “E-Saylov” ахборот тизими ишлаб чиқилди.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

Мазмунан янги ва технологик сайловларга старт берилди

Бугун, 26 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ва бир қатор тадбирлари бўлиб ўтди.

Жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловини Конституция ва қонунларга тўла мувофиқ ҳолда юқори савияда ўтказиш кун тартибининг асосий масаласи бўлди.

🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) | Русский | English

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

💬 #брифингдан_иқтибос

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари беш йил муддатга сайланади. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловлари 2019 йили ўтказилган.

Демак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексида белгиланган муддатлардан келиб чиқиб, бугундан, яъни 2024 йил 26 июлдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўйича сайлов кампаниясига старт берилиб, Календарь режа тасдиқланди.


Марказий сайлов комиссияси Раиси
Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🔔 ЭЪЛОН

🛡 Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокида брифинг бошланди.

🗣 Мазкур брифинг "O'zbekiston 24", "UzReport" телеканалларида шунингдек интернет тармоқлари орқали сурдо таржима билан тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

📱 Брифингни томоша қилиш:

https://youtube.com/live/G0GdmM19EBg?feature=share

https://uztv.tv/channels/uzbekistan-24

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🔔 #jonli_efir

Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси мажлиси ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали жонли эфирда узатилмоқда.

💬Шунингдек, мажлисни сурдо таржима орқали кузатиб бориш имконияти яратилган.

💻МСК мажлисини жонли эфирда кузатиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:

🗣https://youtube.com/live/dZYl6VvvFCw?feature=share

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🔔 Марказий сайлов комиссияси мажлиси тўғрисида ахборот

💬 19 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг ижроси ва 2024 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш, Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, “E-saylov” ахборот тизимининг регламентини тасдиқлаш ҳамда биринчи ярим йиллик давомида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари каби масалалар кўриб чиқилди.

📱 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🔐 “Е-saylov” ахборот тизимида ишлаш тартибига доир ўқув-амалиёт машғулотлари ташкил этилди

🌐 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда “E-saylov” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, тест режимида ишга туширилди.


📱 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг янги намунадаги расмий рамзи


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг янги расмий рамзи тасдиқланди. Расмий рамз ҳозирга қадар амалда бўлган МСК эмблемаси ўрнига жорий этилди.

🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) | Русский | English

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🇺🇿 30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, инсон қадрини янада юксалтиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда Ватан ва халқ ишига доим тайёр ғайрат-шижоатли, фаол ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда.

Бу юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг орзу-интилишлари рўёбга чиқиши учун зарур шароитларни яратиш борасида кўрсатилаётган доимий ғамхўрликнинг амалдаги ёрқин самараларидандир.

Ватанимизда 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонлаб келинаётганида ҳам ана шундай улкан эътибор мужассам.

Ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлаш борасидаги ташкилий ва ҳуқуқий асослар тобора мустаҳкамланмоқда. Янгиланган Конституциямизда алоҳида бир боб «Оила, болалар ва ёшлар» деб номлангани бунинг ёрқин далилидир.

Яратилаётган ана шундай кенг шароит ва улкан имкониятлар натижасида гражданлик позицияси ва фаоллиги тобора юксалаётган, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаётган, халқаро майдонда рақобатга кириша оладиган ёшларимиз сафи кенгайиб бораётгани халқимизни беҳад қувонтирмоқда.

Келажагимиз эгалари бўлган азиз ёшларимизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омадлар тилаймиз.

🗳 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🇺🇿 🇲🇳 Марказий сайлов комиссияси вакиллари Мўғулистондаги парламeнт сайловлари кузатувида иштирок этмоқда

Бугун, 28 июнь куни Мўғулистон Давлат Буюк Хурали (парламенти) депутатлари сайлови бўйича овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

✒️ 27 ИЮНЬ — МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Бугун мамлакатимизда  27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўлаётган миллионлаб муштарийлар, тингловчи ва томошабинлар, бутун жамиятимиз учун ҳам қадрлидир.

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида ўз ишининг устаси бўлган  заҳматкаш журналистлар,  барча оммавий ахборот воситалари ходимларининг машаққатли меҳнати юксак қадр топмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг сайлов ва референдумлар жараёнларини кенг ва холис ёритиш, сайловга оид қонунчиликни аҳоли ўртасида фаол тарғиб қилиш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни халқаро демократик тамойиллар асосида ўтказиш билан боғлиқ ишлардаги камарбасталиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда.  

Ушбу шукуҳли кунларда мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларини, юртимиздаги барча ижод аҳлини ушбу ажойиб байрам билан самимий табриклаймиз.

Уларнинг эл-юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган қизғин фаолияти ва ижодий изланишларида улкан муваффақиятлар, ўзларига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омадлар тилаймиз.

🗳 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

МСК вaкиллaри ЕХҲТ Миллий озчиликлaр бўйича Олий комиссари иштирокидaги дaврa суҳбатида қатнашдилар

Жорий йилнинг 4 июнь куни МСК аъзоси Г. Рахимова ва МСК Котибияти бўлими бошлиғи А. Адхамов “Миллий озчилик вакилларининг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда самарали иштироки бўйича Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссарининг тавсиялари: амалий жиҳатлари ва илғор тажрибалари” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этдилар. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ва ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари (МООК) билан биргаликда ташкил этилди.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

ЕХҲТ ДИИҲБнинг эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистонга ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) экспертлари ташриф буюрди.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

Халқаро конференциянинг асосий эътибори МДҲ мамлакатларидаги Президентлик институти фаолиятига қаратилди

Бугун Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти ва МДҲ ПА Кенгаши котибиятининг ҳамкор университетлари томонидан ташкил этилган “Ҳамдўстлик мамлакатларида Президентлик институти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

Президент сайлови халқаро кузатувини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари давра суҳбатининг марказида

Жорий йилнинг 23 май куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти (ПА ДРМХИ) томонидан “Ҳамдўстлик мамлакатларида Президентлик институти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🗣 Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида брифинг ҳамда бир қатор тақдимотлар бўлиб ўтди.

📷 Мазкур матбуот тадбирларидан ёрқин фотолавҳалар

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

💬 #брифингдан_иқтибос

Қонунчилик палатаси беш йил муддатга сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат. Қонунчилик палатаси депутатларининг етмиш беш нафари эндиликда бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланади;

Қолган, етмиш беш нафари эса ягона сайлов округи бўйича сиёсий партияларга берилган овозларга мутаносиб равишда Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати (яъни партия рўйхати) асосида сайланади.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга ўтказилади. Ушбу кенгашлардаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


Марказий сайлов комиссияси Раиси
Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

💬 #брифингдан_иқтибос

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳозиргина ўзининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига доир муҳим қарорларни қабул қилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.


Марказий сайлов комиссияси Раиси
Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексида белгиланган муддатлардан келиб чиқиб, бугундан, яъни 2024 йил 26 июлдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилиб, Календарь режа тасдиқланди.

2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🔔 ЭЪЛОН

2024 йил 26 июль куни соат 10:00 да Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади.

🗄 Шу куннинг ўзида соат 11:30 да ОАВ вакиллари учун Марказий сайлов комиссияси мажлиси тафсилотлари бўйича брифинг ташкил этилади.

🗣 Мажлис тафсилотлари ҳамда брифингни Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🔔 Ҳудудий сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишга қаратилган ўқувлар ташкил этилди

🌐 2023 йил 18 декабрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни билан сайлов комиссиялари тизими такомиллаштирилиб, Марказий сайлов комиссияси бевосита бошчилик қиладиган марказлашган сайлов органларининг вертикал тизими тузилиши белгиланди.

📱 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

Марказий сайлов комиссияси аъзоси «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан бир гуруҳ меҳнат фахрийлари «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жумладан, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Рахимова Гулноза Абдусаттаровна ҳам 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонига сазовор бўлди. Шу муносабат билан, Марказий сайлов комиссияси жамоаси Гулноза Абдусаттаровнани самимий муборакбод этади.

Гулноза Рахимовага комиссия фаолияти ривожига қўшаётган ҳиссаси, жонкуярлиги ва ташаббускорлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

Марказий сайлов комиссияси мажлиси тўғрисида ахборот

Жорий йил 2 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган 2023 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, сайловлар жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси таҳлили асосида ишлаб чиқилган Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқлашга оид масалалар кўриб чиқилди.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) |

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаевнинг Мўғулистондаги парламент сайловларини халқаро кузатуви доирасидаги учрашувлари юзасидан фоторепортаж

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🇺🇿 🇲🇳 Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси Мўғулистонда парламент сайловларини халқаро кузатувида иштирок этмоқда

Мўғулистон Бош сайлов комиссиясининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З. Низамходжаев бошчилигидаги делегация Мўғулистон Буюк Давлат Хурали (парламент)га сайловларнинг халқаро кузатувида иштирок этиш учун Улан-Батор шаҳрига ташриф буюрди.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шу кунларда бутун мусулмон оламида бўлгани каби мустақил мамлакатимизда ҳам муборак Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда. Барча юртдошларимизни ана шу муқаддас айём билан самимий табриклаймиз.

Юртимизда миллий ва диний қадриятларимизни ривожлантириш, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида улуғвор ишлар амалга оширилмоқда. Аввало, ана шундай буюк ўзгаришлар учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширади.

Халқимизнинг қадимий ва бетакрор байрамларидан бири бўлган муборак Қурбон ҳайитининг замирида инсон қадрига улкан эҳтиром, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этишдек эзгу амаллар мужассам. Муқаддас китобларимизда дарж этилганидек, бу фоний дунёда инсондан қоладиган энг савобли амал – яхшиликдир.

Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин!

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

🗳 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

ЕХҲТ ДИИҲБнинг эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

Марказий сайлов комиссияси мажлиси тўғрисида ахборот

Жорий йил 27 май куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

Санкт-Петербург Сайлов комиссиясида учрашув

МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) Кенгаши котибиятининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаев бошчилигидаги делегация 2024 йил 23 майда очилиши бўлиб ўтадиган “Ҳамдўстлик мамлакатларида Президентлик институти” халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этмоқда.

🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

Markaziy saylov komissiyasi

🇺🇿 9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Барча юртдошларимизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этамиз. Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун жанг майдонларида буюк қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган ота-боболаримиз, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимиз билан доимо фахрланамиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ватанимиз тинчлиги ва ободлигига кўз тегмасин. Эзгу қадриятларимиздан бири бўлган хотирлаш ва қадрлашдек улуғ инсоний фазилатлар бардавом бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Марказий сайлов комиссияси

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал