🇺🇿Markaziy saylov komissiyasi jamoasi 14-yanvar — Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan barcha yurtdoshlarimizni samimiy muborakbod etadi.
Oʻz hayotini Vatan himoyasidek ulugʻ ishga bagʻishlagan, azm-u shijoatli milliy armiyamiz harbiylariga xalqimiz, mamlakatimiz tinchligi va xavfsizligi yoʻlidagi xizmatlari uchun chuqur minnatdorlik bildiramiz.
Sizlarga sihat-salomatlik, oilaviy baxt, olijanob va masʼuliyatli faoliyatingizda ulkan yutuqlar tilaymiz.
Barchangizga el-yurtimizning yuksak mehri va ishonchi doimo yor boʻlsin!
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🔔 Янги йилингиз муборак бўлсин!
Азиз ватандошлар!
Муҳтарам сайловчилар!
Сизларни кириб келган Янги, 2024 йил байрами билан чин дилдан, самимий табриклаймиз.
Халқимиз учун муваффақиятларга бой бўлган 2023 йилда мамлакатимизда инсон қадрини янада улуғлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш йўлида амалга оширилаётган буюк ислоҳотлар самарасида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Ҳақли равишда “Халқ Конституцияси” деб аталган Асосий қонунимиз референдум йўли билан қабул қилинди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро нуфузи янада юксалди.
2024 йилда ҳам энг аввало, юртимиздан тинчлик- осойишталик, аҳил-иноқлик ва фаровонлик, барча юртдошларимизнинг ҳаётидан, хонадонидан ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин. Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омадлар тилашдан мамнунмиз.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
🗳 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ:
10 ТА МУҲИМ ЎЗГАРИШ
Cўнги йилларда мамлакатимизда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Буларнинг мантиқий давоми сифатида, 2023 йил 18 декабр куни «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинди.
🖊 Қонунга кўра, сайлов соҳаси бўйича бир қатор янги нормалар жорий қилинди. Унга кўра, юқоридаги маълумотлар орқали 10 та муҳим ўзгаришлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 🇰🇿 Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегациясининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашувлари ва тақдимотлари
Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 7-8 декабрь кунлари Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 🇰🇿 Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 30 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этмоқда
Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига кўра Комиссия раиси З.Низамходжаев ва Комиссиянинг доимий аъзоси Г.Рахимовалардан иборат Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясининг 30 йиллигига бағишланган “Конституциявий ислоҳотлар ва сайлов тизими” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этмоқда.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
1️⃣ “Сайлов органлари тизимини такомиллаштиришнинг ўзига хослиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
2️⃣ Сайловларни ўтказиш тизимидаги янгиликлар муҳокама қилинди
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ Самарқанд ва Андижон вилоятларида Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари Х.Маматов ҳамда МСК аъзоси Б.Юнусовлар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Республикамиз ҳудудларида тарғибот тадбирлари давом этмоқда
✅ Аввал хабар берганимиздек, республикамизнинг қатор ҳудудларида “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
🟢 Хусусан, Тошкент вилоятининг Паркент тумани, Андижон, Сирдарё ҳамда Самарқанд вилоятларида Марказий сайлов комиссияси аъзолари, мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган тадбирларда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан кенг тушунчалар бериб ўтилди.
✔️ Тадбирлар доирасида, Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши юзасидан батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 🇲🇩 Молдовада умумий сайловлар юқори даражада ташкил этилди
2023 йил 5 ноябр куни Молдова Республикасида умумий маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди, унда маҳаллий кенгашлар раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, шаҳар ва қишлоқлар ҳокимлари сайланди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Ўзбекистон делегацияси Филиппиндаги сайлов жараёнларида иштирок этди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Сайлов жараёнидаги дезинформация масалалари сайлов органларининг йиллик учрашувининг диққат марказида
Аввал хабар қилинганидек, МСК раиси ўринбосари Б. Кучкаров бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси делегацияси 2023 йилнинг 25-26 октябрь кунлари Батуми шаҳрида Грузия Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган сайлов органларининг 11-учрашувида иштирок этди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 21-oktabr — Oʻzbek tili bayrami
Til – davlatning mulki, millatning ruhi, madaniy va maʼnaviy boyligi, xalqning madaniyati, urf-odati, uning turmush tarzi va oʻchmas tarixi.
Oʻzbek tili bayrami — ona tilimizni sharaflash, uning qaddini va qadrini yanada yuksaltirish ayyomidir. Ayni paytda, bu bayram davlat tilining Oʻzbekistonda yashayotgan barcha millatlar va elatlarning sevimli tiliga, maʼnaviy ehtiyojiga, faxr-iftixoriga, el-ulusni birlashtiruvchi, hamjihatlikka chorlovchi, yurtimizda tinchlik va osoyishtalikni mustahkamlovchi muhim omil boʻlib xizmat qilmoqda.
Markaziy saylov komissiyasi jamoasi barcha yurtdoshlarimizni 21-oktabr — Oʻzbek tili bayrami kuni munosabati bilan samimiy muborakbod etadi.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 SAYLOV TIZIMI OʻZGARMOQDA: ARALASH SAYLOV TIZIMI NIMA DEGANI? | FORMATDAN TASHQARI 11-SON
🔹 “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga saylov va referendum oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida»gi Konstitutsiyaviy qonun loyihasi umumxalq muhokamasiga taqdim etildi. Koʻrsatuvimizning bu galgi sonida saylov tizimiga kiritilayotgan oʻzgarishlar xususida suhbatlashamiz.
🔹 Suhbatdosh: MSK Kotibi, Kotibiyat rahbari X.Mamatov
📢 Ko'rsatuvni to'liq ko'rish uchun havola:
https://youtu.be/G0sR7980D2I
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Тадбир бўйича фото лавҳалар
“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг электорал суверенитетини ҳимоя қилиш” мавзусидаги халқаро семинар доирасида МСК раиси З.М. Низамходжаевнинг МДҲ ПА Бош котиби Д.А. Кобицкий билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда МСК раиси сайловдан сўнг Комиссия фаолияти тўғрисида, хусусан, сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш борасида келгусидаги чора-тадбирлар ҳамда режалар ҳақида айтиб ўтди.
Учрашувда шунингдек, МДҲ ПА Бош котиби ўринбосари – МДҲ ПА ДПРХИ директори И.И. Мушкет ҳам иштирок этди.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
МУНОСАБАТ
ЎЗБЕКИСТОН САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНАДА ХАЛҚЧИЛ ВА ДЕМОКРАТИК НОРМАЛАР БИЛАН БОЙИТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси (ID-87283) жорий йил 10 октябрь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирилди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси делегацияси Бангладеш Республикасида ўтказилган парламент сайловлари кузатувида иштирок этди
Бангладеш сайлов комиссияси ва Комиссия ҳузуридаги Сайлов мониторинги форуми таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси С. Курбанкулов ва Комиссия Котибиятининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи А. Нурмухамедовлардан иборат МСК делегацияси жорий йилнинг 7 январь куни Бангладешда бўлиб ўтган XII умумий миллий сайлов жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Сайлов қонунчилиги 10 та муҳим ўзгариш
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарлари Маслаҳатлашув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
🔹 Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарлари Маслаҳатлашув кенгашининг II йиғилиши видеоконференцалоқа форматида бўлиб ўтди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Азиз юртдошлар!
Марказий сайлов комиссияси жамоаси 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.
Жорий йилда мамлакатимиз тарихида биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизнинг қабул қилиниши буюк ислоҳотларга халқимиз билдирган юксак ишончнинг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди.
Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ва дадил ислоҳотлар жараёнида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституциясида янада мустаҳкамлаб қўйилган энг илғор демократик тамойилларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда адолатли референдум ва сайловларни ташкил этишга демократиянинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида қаралаётгани алоҳида аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда барча соҳаларда, жумладан, миллий сайлов тизимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларда Бош қомусимизмизда ўз ифодасини топган ғоялар, тамойиллар ва меъёрлар муҳим омил бўлаётир.
Бугунги кунда ҳар бир фуқаро шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини, ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциямизсиз тасаввур этолмайди. Зеро, Конституциямиз барча соҳаларда халқимизнинг турмуши фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларда ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаравон бўлаверсин!
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 MUSTAQILLIK TIMSOLI
Markaziy saylov komissiyasi jamoasi 18-noyabr — O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul kun munosabati bilan barcha yurtdoshlarimizni samimiy muborakbod etadi.
Davlat bayrogʻi oʻtmish, hozir va kelajak oʻrtasidagi mustahkam bogʻ, oʻzbek xalqining boy va faxrlangulik buyuk madaniy va tarixiy merosini, anʼanalarini asrab-avaylashga sodiqligini, oʻzbekistonliklarning tinchlik, birdamlik va yuksalishga intilishini aks etadi.
Davlatimiz bayrog‘i Vatanimiz ulug‘vorligini eslatib tursin va doimo qalblarga iliqlik hissini baxshida etib tursin.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) президенти ва бош директори Энтони Банбери бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Аралаш сайлов тизимида гендер тенгликни таъминлаш
2023 йил 9 ноябрь куни Самарқанд шаҳар ёшлар маркази биносида Самарқанд вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва шаҳар, туман бўлинмалари раҳбарлари, вилоятнинг фаол хотин-қизлари вакиллари иштирокида Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган ва қуйи палата томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун тарғиботига бағишланган “Аралаш сайлов тизимида гендер тенгликни таъминлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Ўзбекистон МСК делегацияси Молдова Республикасига маҳаллий сайловларни кузатиш учун келди
Молдова Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси А.Караманнинг таклифига биноан З.Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси делегацияси жорий йилнинг 5 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган умумий маҳаллий сайловларнинг боришини кузатиш мақсадида 2023 йилнинг 4 ноябрь куни Молдова Республикасига ташриф буюрди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🎞 “Sharh+” | 9-son
✅ “Sharh +“ning navbatdagi 9-sonida “Saylovchilar roʻyxati qanday shakllantiriladi?”, “Kimlar muddatidan oldin ovoz berishi mumkin?”, “Saylov natijalari qanday aniqlanadi?” kabi savollarga yurtdoshlarimizning fikr-mulohazalari hamda ularga MSK Oʻquv markazi direktor oʻrinbosari Ravshan Isamutdinov tomonidan sharh berib oʻtilgan
📢 Koʻrsatuvni toʻliq koʻrish uchun havola:
https://youtu.be/sB_gcb_OdmI
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Сайлов органларининг ҳар йиллик учрашуви
🔹 2023 йил 25 октябрь куни Батуми шаҳрида Грузия Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган ҳар йили ўтказиладиган сайлов органларининг навбатдаги 11 учрашуви ўз ишини бошлади.
🔹 Учрашув доирасида ташкил қилинган “Сайловларда АКТ ва АКТ дезинформацияси” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б. Кучкаров бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🎞 “Sharh+” | 8-son
✅ Koʻrsatuvimizning bu galgi sonida “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga saylov va referendum oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida»gi Konstitutsiyaviy qonun loyihasi umumxalq muhokamasiga taqdim etilganligi munosabati bilan saylov tizimiga kiritilayotgan oʻzgarishlar xususida bir nechta savollar yuzasidan yurtdoshlarimizga murojaat qildik.
Koʻrsatuv davomida savollar yuzasidan yurtdoshlarimizning fikr-mulohazalari hamda ularga MSK Kotibiyati rahbari X.Mamatov tomonidan sharh berib oʻtilgan.
📢 Koʻrsatuvni toʻliq koʻrish uchun havola:
https://youtu.be/KZEoVoJkMjM
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Тадбир бўйича фотолавҳалар
Бугун, 13 октябрь куни Ленинград вилояти Сайлов комиссиясида “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг электорал суверенитетини ҳимоя қилиш” мавзусидаги халқаро семинар доирасида “Замонавий сайлов технологиялари” давра суҳбати ташкил қилинди.
Давра суҳбатида “Мобил сайловчи” рақамли хизмати, Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси томонидан пилот-тест тарзда жорий қилинган “Мобил участка сайлов комиссияси” лойиҳаси ҳамда Россияда масофавий электрон овоз бериш масалалари муҳокама қилинди.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 МДҲ иштирокчи-давлатларининг электорал суверенитетини ҳимоя қилиш мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди
🔹 Жорий йилнинг 11-13 октябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг электорал суверенитетини ҳимоя қилиш” мавзусида халқаро семинар ташкил қилинди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Бутунжаҳон Cайлов Органлари Ассоциацияси ташкил қилинганлигининг 10 йиллиги нишонланди
Бугун, 12 октябрь куни Бутунжаҳон Сайлов Органлари Ассоциацияси (БСОА) томонидан Ассоциация ташкил топганлигининг 10 йиллиги муносабати билан юбилей тадбир ва онлайн конференция ташкил қилинди.
🔹 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube