🗳 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ташкил этилган сайлов участкалари ҳамда участка сайлов комиссияларининг сифат таркиби
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 9 кун қолди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Сайлов участкасини аниқлаш
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 10 кун қолди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 11 кун қолди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 27 июнь кундаги мажлиси тўғрисида ахборот
🔹2023 йил 27 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, Президент сайловида халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчилар ҳамда ОАВ вакилларини аккредитация қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахборотига доир масалалар кўриб чиқилди.
🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) | Русский
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш статистикаси
🟢 Марказий сайлов комиссиясининг 27 июнь куни ўтказилган мажлисида қабул қилинган қарорга кўра 19 та маҳаллий ОАВнинг 48 нафар, 41 та хорижий ОАВнинг 54 нафар вакиллар аккредитациядан ўтказилди.
📃Эндиликда, аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 1 257 нафарни ташкил этмоқда.
✅ Маҳаллий ОАВдан:
40 та телерадиоканал, 103 та босма ОАВ, 28 та интернет нашрлари ҳамда 3 та ахборот агентлигининг 1 161 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
✅ Хорижий давлатларнинг 68 та ОАВнинг
96 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
❕ Эслатиб ўтамиз: ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалар 2023 йил 28 июнь соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
✅ Аккредитациядан ўтказишга доир батафсил маълумот.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✒️ 27 ИЮНЬ — МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ
Бугун мамлакатимизда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Ушбу ажойиб касб байрами юртимизда 30 марта нишонланаётгани бу қутлуғ байрамга алоҳида руҳ ва мазмун бағишламоқда.
Янги Ўзбекистонни барпо этишга йўналтирилган демократик ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўз ишининг устаси бўлган заҳматкаш журналист ва блогерлар, ношир ва муҳаррирлар, таржимон ва рассомлар, режиссёр ва операторлар, барча техник ходимларнинг машаққатли меҳнати юксак қадр топмоқда.
Шу муносабат билан мамлакатимиз миллий сайлов тизимида фаолият юритаётган журналистларни, сайлов ва референдумларни кенг ва холис ёритишда аввало сайловчиларга ҳамда сайлов комиссияларига камарбаста бўлаётган оммавий ахборот воситалари ходимларини, юртимиздаги барча ижод аҳлини ушбу ажойиб байрам билан самимий табриклаймиз.
Уларнинг эл-юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган қизғин фаолияти ва ижодий изланишларида улкан муваффақиятлар, ўзларига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омадлар тилаймиз.
🗳 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
📣 ЭЪЛОН
2023 йил 27 июнь куни соат 15:00да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
🔹 Мажлис кун тартибидан муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари ўрин олган.
🎞 Мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 МСК Раиси Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Тошкентдаги элчихоналари раҳбарлари билан учрашди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 13 кун қолди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ Номзодларнинг дахлсизлик ҳуқуқи қандай таъминланади?
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ким сайланиши мумкин?
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш статистикаси
🟢 Марказий сайлов комиссиясининг 23 июнь куни ўтказилган мажлисида қабул қилинган қарорга кўра 24 та маҳаллий ОАВ дан 301 нафар ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
📃Эндиликда, аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 1 155 нафарни ташкил этмоқда.
✅ Маҳаллий ОАВдан:
40 та телерадиоканал, 90 та босма ОАВ, 22 та интернет нашрлари ҳамда 3 та ахборот агентлигининг 1 113 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
✅ Хорижий давлатларнинг 27 та ОАВнинг 42 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди. (14.06.2023 ҳолатига)
📃 Марказий сайлов комиссияси томонидан ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.
✅ Аккредитациядан ўтказишга доир батафсил маълумот.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🇺🇿 30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Янги Ўзбекистонда ёшлар учун яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитлар, навқирон авлоднинг ўқиб-ўрганиши, қизғин фаолият кўрсатиши учун қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётир.
Мамлакатимизда 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонлаб келинаётганида ҳам ана шундай улкан эътибор мужассам.
Юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлаш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий асослар яратилган. Янгиланган Конституциямизда алоҳида бир боб «Оила, болалар ва ёшлар» деб номлангани бунинг амалдаги ёрқин ифодасидир.
Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлаётган фаол ва етакчи ёшларимиз билан фахрланамиз.
Келажагимиз эгалари бўлган навқирон авлод вакилларини Ёшлар куни билан самимий қутлаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, улкан муваффақиятлар тилаймиз! Илм ўрганишдан, кўзлаган мақсадларингиз сари дадил қадамлар ташлашдан чарчаманг, деб эзгу тилаклар билдирамиз.
🗳 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ташкил этилган округ сайлов комиссиялари ва уларнинг cифат таркиби
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ Овоз бериш учун сайловчида шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шартми?
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Муддатидан олдин овоз бериш бошланди
✅ Бугун соат 11:00 дан республика бўйлаб сайлов участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.
✔️ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
☑️ Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бугун мамлакатимизда эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат айёми ҳисобланган Қурбон ҳайит байрами кенг нишонланмоқда. Барча юртдошларимизни ана шу муборак айём билан самимий табриклаймиз.
Ушбу саховатли кунларда Яратгандан аввало, эл-юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, барчангизга оилавий бахт, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ишларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Халқимизнинг қадимий ва бетакрор байрамларидан бири бўлган муборак Қурбон ҳайитининг замирида инсонга улкан эҳтиром, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этишдек эзгу амаллар мужассам.
Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни янада мунаввар қилиб, барчамизни эзгу амалларга ундайверсин!
🗳 Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ Овоз бериш қаерда ва қандай амалга оширилади?
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🎞 #jonli_efir
Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси мажлиси ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали жонли эфирда узатилмоқда.
Шунингдек, мажлисни сурдо таржима орқали кузатиб бориш имконияти яратилган.
МСК мажлисини жонли эфирда кузатиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:
👉 https://youtube.com/live/mizKKBU5i90?feature=share
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Эртага 28 июндан муддатидан олдин овоз бериш бошланади
✅ Эртага 28 июндан республика бўйлаб сайлов участкалари соат 11:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилади.
☑️ Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.
✔️ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
🗓 Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб, 2023 йил 5 июль куни якунланади.
❕ Муддатидан олдин овоз бериш тартиби билан танишиш.
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 12 кун қолди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ Президентликка номзоднинг ишончли вакиллари ким?
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✅ 27 июнь Матбуот ва ОAВ ходимлари кунига бағишланган "Овоза оммавий ахборот воситалари" медиа ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритишнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 14 кун қолди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 15 кун қолди
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳 Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 23 июнь кундаги мажлиси тўғрисида ахборот
🔹2023 йил 23 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, Президент сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахборотига доир масалалар кўриб чиқилди.
🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) | Русский | Engilish
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🎞 #jonli_efir
Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси мажлиси ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали жонли эфирда узатилмоқда.
Шунингдек, мажлисни сурдо таржима орқали кузатиб бориш имконияти яратилган.
МСК мажлисини жонли эфирда кузатиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:
👉 https://youtube.com/live/oQg3nF9WtFg?feature=share
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube