Истимдодни тарки, машойихларни унутишга олиб боради.
Мулло Абдуллатиф қози домлам
@durdonadur
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламдан Ҳазрати Ҳусайн розияллаҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
“ Бахил деб - уни олдида мен зикр қилинсаму, менга салавот айтиб қўймаган инсондир”
@durdonadur
Хасан Басрий рохимахуллох хазратларини маслахатлари.
Мулло Абдуллатиф қози домлам.
@durdonadur
Қадимги тарихий гўзал сурат.
Сурат масжидун Набавийнинг жанубий шарқий тамонидан олинган.
Қизил ранг билан чизилган тўртбурчак жой саййидимиз Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳунинг уйлари ўрни эканини билдиради.
Шу жой у киши шаҳид бўлган ҳовлининг ўрни бўлиб, улуғ Усмон розияллоҳу анҳу уйи деб ҳам аталган.
Орқароқда турган оқ гумбаз устидаги яшил нуқта машҳур саҳоба Абу Айюб ал-ансорий розияллоҳу анҳунинг уйлари эканига ишора қилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларида дастлабки олти ой мана шу ҳовлида турганлар.
@durdonadur
Равзайи шариф масжидун Набавийда бўлиб Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйлари билан хутба ўқиган минбарлари орасидаги жой ҳисобланади.
Ҳаннона устуни Пайғамбаримиз меҳробларига ёпишган устун яъни Расулуллоҳдан ажраб қолгани учун инграб йиғлаган устун. У устун кўмилиб кетган. Ўрнига бошқа устун барпо қилинган.
@durdonadur
Жаноба Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллоллоху алайхи ва салламдан Оишаи Сиддиқа розияллоху анҳо ривоят қилиб айтадилар:
- “ Кимики менга жума куни салавот айтса, қиёмат куни менинг ҳузуримда шафоъат унга насиб қилади”.
@durdonadur
Абул Қосим Таймий рахимаҳуллоҳ Ат Тарғиб асарларида Али ибн Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
“ Аҳли Суннанинг аломати Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтишликдир !” - дедилар.
@durdonadur
Қуръони каримдаги вақф аломатлари тўғрисида.
Мулло Абдуллатиф қози домлам.
@durdonadur
Мухаммад Шариф қориакам. Хилвати бобомизнинг ёзган туркий мавлуди шарифларидаги - Пайғамабаримиз алайхиссалом тавваллуд кечаларидаги Аллоҳнинг рахмати хақида!
@durdonadur
#табассум
Бир имом қавми уни урганлиги учун халифани хузурига қавми устидан шикоят қилиб келибди.
Халифа қавмдан сабабини сўрабди.
Қавм - “ Бомдод намози эди. Имом биринчи ракатга сураи Бақарани бошлади, ана тугатар мана тугатар дедик, имом охиригача ўқиди. Кейин иккинчи ракатга сураи Оли Имронни бошлади. Биз яна, ана тугатар мана тугатар дедик. Имом бу сафар хам охиригача ўқиди.
Халифа - “ Хўш, нимага имомни урдинглар? “
Қавм -“ Имом салом бергандан кейин бизга қараб, - “ Аллоҳ сизларга раҳм қилсин, намозни бошидан ўқиб олинглар, таҳоратим йўқ экан “ деди.
Кейин урдик дейишибди)))
@durdonadur
🐪🐪 Маккаи мукаррама билан Мадинаи мунаввара ораси 410 километрга яқин масофани ташкил этади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу йўлнинг ярмини туяда қолган ярмини пиёда юриб Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу билан биргаликда ҳаво ҳарорати баланд бўлган саккиз кун давомида босиб ўтганлар.
——— қора чизиқ ҳижрат йўли
……… қизил чизиқ карвон (машиналар) йўли
@durdonadur
Тарихчи олим шайх Абдулазиз Балий раҳимаҳуллоҳнинг айтишича масжидун Набавий устунларидаги ушбу белги ва рамзлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 1-ҳижрий йил масжидни бино қилган вақтда масжиднинг баландлиги ана шу жойгача бўлганини билдиради.
@durdonadur
Тадқиқодчи олим Абдулазиз Балий раҳимаҳуллоҳ тушунтириб айтади:
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидлари бўлмиш ҳарами шарифдаги ушбу белги ва нишонлар 1-ҳижрий йилда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу масжидни бино қилган вақтдаги масжид чегарасига далолат этади.
Масжидун Набавийдаги ҳар бир устун ва деворларнинг ўзига хос аломатлари ҳамда уларнинг тарихий белги ва нишонлари бўлиб улар шунчаки ранг ва безаклардан иборат устунлар эмасдир.
@durdonadur
🕌| Девонабой жомеъ масжиди
🎙| Муҳаммад Содиқ Қори Домла
📚| Руҳул баён
▶️| Каҳф сураси тафсири
📌| 29-ҚИСМ
🕙| ХХ.ХХ.2001 й
💾| Ҳажми 6.9 Мгб
👥|http://t.me/durdonadur
Мулло Абдуллатиф қози домла.
Хазрати Алишер Навойи аълайхиррохмани эслаб.
@durdonadur
🕌 Ramazoni Sharif 2023
📖 Nahl surasidan
🎙 Muhammad Sharif Qoriaka
/channel/MuhammadSharif_qoriaka
@durdonadur
Бир луқмага бир луқма!
Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақира эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди холос. Танаввул қилишни бошлади. Ногаҳон эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч холатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан қайдди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди: “Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим”.
Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеъа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеъа аёл танаввул қилиш учун хозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.
Хулоса: Баъзан биз арзимас деб ўйлаган нарсамиз бир ёки бир нечта ҳаётни сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкин! Садақанинг ками бўлмайди. Балки, садақа бермаслик айб бўлади!
@durdonadur
40 йилдан бери қабр қазийдиган гўрковнинг айтган сирлари
«Қабр одамларга боғлиқ, тили ширин одам билан саҳий одамни йўли очиқ, тупроғи юмшоқ бўлади. Бахил одамни тупроғи қаттиқ чиқади; Бир сафар қабрдан илон чиққан; Майит қабрга тушмаган».
Ибрат учун айтилган ушбу сирларни, барча кўриши ва хулоса чиқариши керак
@durdonadur
🕋🌙 Арзон ва сифатли Умра зиёратини излаяпсизми ????
✈️Учиш NAMANGAN Airportdan
💵 1400 $ 💵 1400$
📅 14-kunlik 📅 14-kunlik
🛫01.05 🛫08.05
💵1400$ 💵1400$
📅14-kunlik 📅14-kunlik
🛫15.05
💵1400$
📅14-kunlik
1. ✈️ Aviachiptalar
2. 📄 O’zbekiston Umra vizasi
3. 🏨 Mehmonxona:
—Madina 3-4⭐️
—Makka 3-4⭐️
4 🍱 2-3mahal taomlanish
5 ⛩ Kutib olish va kuzatib qo’yish xizmati
6 🚌 Transport xizmati
7 👳♂️ GID xizmati
8 💧 Zam-zam suvi (5L)
9 🎽💼📋 Firma nomidan nimcha, sumka, beydjik
10 🕌Madina va Makka shaharlarida ziyorati
Мурожаат учун:
+998996040786
+998889900786
@Usmanov86
Умрнинг энг гўзал якуни.
*
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Мадинада ўлишга қодир бўлса, унда ўлсин. Албатта, ким унда ўлса, мен уни шафоат қиламан», дедилар”.
**
Бугун тонгда, бомдод намозидан бироз аввал Фарғона(Марғилон)лик 67 ёшлардаги амаки Мадинада омонатини топширдилар. Аллоҳ насибасини қўшган экан, аввал Маккага бориб, Умра қилиб, ибодатларини тугатиб, уйга қайтишдан аввал Мадинага келишганида умри ниҳоясига етди.
Гоҳида ташқаридан хайрсиз кўринган вазият аслида хайрли бўлади, Аллоҳ бизга хайрлироғини биздан яхши билади албатта. Одатда Ўзбекистонлик зиёратчилар аввал Мадинага келиб, кейин Маккага Умра қилиш учун кетишади. Гоҳида ташкилий муаммолар сабаб аввал Маккага туширилиб, зиёрат охирида Мадинага олиб бориладиган гуруҳлар норозилик билдиришади.
Бугун вафот этган амаки келган гуруҳ ҳам аввал Маккага боришган, Умра қилишган, кеча хуфтондан кейин Мадинага келишган, эртага Ўзбекистонга қайтишлари керак эди. Амаки кеча Масжид Ал Набавийда хуфтон, витр, нафл намозларини ўқиб, эрталаб саҳарлик қилиб, рўзадор ҳолида Роббим ҳузурига кетдилар, иншаАллаҳ Расулуллоҳ с.а.в.нинг шафоатлари насиб қилсин.
Ташқаридан бизга ноқулай, хайрсиз кўринган вазиятлар мана шундай аслида умримиздаги энг хайрли вазият бўлиши мумкин.
Қандай гўзал, чиройли, орзудаги якун...
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.