durdonadur | Неотсортированное

Telegram-канал durdonadur - ANDIJON DURDONALARI

4937

Ушбу каналда соф Ханафия мазхабида бўлган, ақидаси тўғри деб билган уламоларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатларини қўйиб борилади. YouTube kanalimizga ham obuna bo'ling 👇🏻 https://youtube.com/c/AndijonDurdonalari @Faqiirbot

Подписаться на канал

ANDIJON DURDONALARI

АЖОЙИБ ТАЪРИФЛАР

1. Закот- сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.

2. Уйланиш- борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.

3. Судхўрлик- Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.

4. Барака- Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.

5. Садақа-  хатоларни ўчирувчи.

6. Масжид- Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🌻 Dekabr oyi uchun 14 kunlik Umra ziyorati


🕋 Madinai Munavvarada 4 kun 🕋Makkai Mukarromada 10 ken
🧾 Umra viza
✈️ Аviachiptalar (Toshkent xalqaro aeroportidan)
🚌 Transfer xizmati
🕌 Islomiyot tarixi
🏫 Ikki xaram yaqinidagi mehmonxonalar

📍 Madinai Munavvaradagi mehmonxona: Divan Rose (200м)
📍 Makkai Mukarromadagi mehmonxona: Reyhan Al-Meshair (950м)

🧾 Umra viza (O‘zbekiston)
🚌 Transfer xizmati 🕌 Islomiyot tarixi
🍱 Tansiq taomlar
Madinada (2 mahal)
Makkada (3 mahal)
Yuqori darajadagi Ellikboshi xizmati
👔 Nimcha 🪪 Beydjik
🎒 Sumka 📘 Umra Qo‘llanmasi 💧 Zam-Zam suvi

✈️ Parvoz Toshkent aeroporti orqali amalga oshiriladi.
🛫 Uchish - Qaytish 🛬
TO’G’RIDAN TO’G’RI REYS!

TOSHKENT🛫MADINA🛫TOSHKENT

Uchish sanasi | Qaytish sanasi
🛫02.12.2024 - 17.12.2024🛬
🛫09.12.2024 - 24.12.2024🛬
🛫16.12.2024 - 31.12.2024🛬
🛫23.12.2024 - 07.01.2024🛬
🛫30.12.2024 - 14.01.2024🛬

☎️ Тел: +998 99 604 0786 Андижон

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Эркак киши қўлини ювгандан кейин шимини қоқишга тушиб кетса, билингки, унинг дастрўмоли йўқ.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#ибрат

Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан  қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасман-ку,  бироз кўтарилсам, ўзимни йўқотиб,  ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади.

Айтишларича, бургутлар бўрон бўлишини олдиндан сезаркан. Бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, бургутлар бўрондан яшириниш ўрнига, бўрон бошланишидан олдин қанотларини кенг ёзиб, кучли шамолни хавода қарши олар экан. Бўрон кучайган сари кучли шамол уларни янада юқорига кўтариб юборавераркан. Шундай қилиб, кучли бўрон бургутларнинг қанотлари остидан ўтиб кетар экан.

Инсон ҳаётида ҳам турли қийинчиликлар юзага келса, бургут сингари ундан усталик билан фойдаланиш лозим.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#ибрат

• Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.
• Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.
• Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.
• Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
• Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.
• Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
• Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
• Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
• Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

❗️Бу Туркиядаги Сутчу Имом ҳайкали.
У мусулима аёлнинг паранжисини йиртиб ташламоқчи бўлган биринчи француз аскарини отиб ўлдирган одамдир.

Кўпгина тарихчилар бу воқеа Усмонли қўшини ва француз босқинчи кучлари ўртасидаги Мараш жангининг бошланиши деб ҳисоблашади.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.

Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

©️ Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"
ㅤㅤㅤㅤ
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

“Марҳабо” дея кўришиш суннат амалдир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: “Марҳабо, эй қизим!”, дердилар.

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Мўминларнинг онаси Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳадисда ва каломда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у у Зотнинг ҳузурларига кирса, ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Агар у Зот унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у Зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига у Зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, у Зот уни кутиб олдилар ва ўпдилар».
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бомдод намозига иссиқ ўрнидан фақат Аллоҳнинг раҳматидан умиди бор бўлган кучли Мўмингина тура олади!
Ассалому алайкум!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бир куни подшоҳ сайрга чиқибди. Қараса деҳқон шод ва ҳуррамликда қўшиқ куйлаб ер чопаётган экан.
Подшоҳ сўрабди:
― Бу ишингда сени жуда мамнун кўраяпман. Бу ер сеникими дейман?
― Йўқ подшоҳим. Мен бу ерда (кунлик) маошим учун ишлайман.
― Мана шу оғир меҳнат учун қанча маош оласан?
― Ҳар куни тўрт танга оламан.
― Сенга шу етадими?
― Ҳа, албатта, ортиб ҳам қолади. Бир тангамни ҳаёт кечириш учун ишлатаман. Иккинчи тангам билан қарзимни тўлайман. Учинчисини эса бошқаларга қарзга бераман. Охирги тўртинчи тангамни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қиламан.
― Мен бу жумбоқни тушунмадим.
― Келинг, мен сизга буни изоҳлаб берай, подшоҳим. Яшаш учун сарфлайдиган биринчи тангам, бу мен ва аёлим иккимиз яшашимиз учундир. Қарзимга деган иккинчи тангам эса ота-онамга берадиган эҳсонимдир. Улар мени кичиклигимдан тарбия қилишган. Ва муҳтож бўлганимда мени боқишган. Ҳозир эса улар кексайиб қолишди, ишлашга қодир эмаслар. Ўзимдан бошқаларга деган учинчи тангам билан эса фарзандларимни таъминлайман. Улар то улғайгунларига қадар уларни тарбиялайман, овқатлантираман, кийинтираман. Токи улар улғайгач, биз кексайиб қолган пайтда бизга қарзини қайтаришади. Аллоҳ йўлига деб атаган тўртинчи тангамни эса икки бемор ётган сингилларимга бераман, дебди деҳқон. Шунда подшоҳ: "Барака топгин", деб деҳқонга бир қанча маблағ қолдириб, деҳқоннинг таъсирли ҳикматидан ажабланиб кетибди
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ҳаётимиздан кетган баъзиларни соғиниб эслаймиз, баъзиларни эса оғриниб...

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

С6-3331 TAS-MED 02DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 17DEC 00:30 - 06:50

С6-3331 TAS-MED 09DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 24DEC 00:30 - 06:50

С6-3331 TAS-MED 16DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 31DEC 00:30 - 06:50

С6-3331 TAS-MED 23DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 07JAN 00:30 - 06:50

С6-3331 TAS-MED 30DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 14JAN 00:30 - 06:50

🌻 Dekabr oyi uchun 14 kunlik Umra ziyorati


🕋 Madinada 4 kun 🕋Makkada 10 kun
🧾 Umra viza
✈️ Аviachiptalar (Toshkent xalqaro aeroportidan)
🚌 Transfer xizmati
🕌 Islomiyot tarixi
🏫 Ikki xaram yaqinidagi mehmonxonalar

📍Madinadagi mehmonxona: Divan Rose (200м)
📍Makkadagi mehmonxona: Reyhan Al-Meshair (950м)

🧾 Umra viza (O‘zbekiston)
🚌 Transfer xizmati 🕌 Islomiyot tarixi
🍱 Tansiq taomlar
Madinada (2 mahal)
Makkada (3 mahal)
Yuqori darajadagi Ellikboshi xizmati
👔 Nimcha 🪪 Beydjik
🎒 Sumka 📘 Umra Qo‘llanmasi 💧 Zam-Zam suvi

✈️ Parvoz Toshkent aeroporti orqali amalga oshiriladi.
🛫 Uchish - Qaytish 🛬
TO’G’RIDAN TO’G’RI REYS!

TOSHKENT🛫MADINA🛫TOSHKENT

Uchish sanasi | Qaytish sanasi
🛫02.12.2024 - 17.12.2024🛬
🛫09.12.2024 - 24.12.2024🛬
🛫16.12.2024 - 31.12.2024🛬
🛫23.12.2024 - 07.01.2024🛬
🛫30.12.2024 - 14.01.2024🛬

☎️ Тел: +998 99 604 0786 Андижон

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Намоз ўқиётган жойнамозларингизга ҳушёр бўлинг. Фикрингизни бузадиган, ҳаёлингизни чалғитадиган, кўзингизга ҳайвонни шакли-суврати кўринадиган жойнамозларда намоз ўқиманг. Намозни ичида хушуъ хузуъни бузадиган нарсаларни ҳаммаси макруҳ бўлади. Жойнамозларга ичингиз чиқмаётган бўлса, эскилардек бир хил рангли оқ ёки қора матоларни устида намоз ўқинг. Сиз бефарқ бўлган нарсаларга, яҳуд ва кофирлар бефарқ эмас. Ибодатни ибодатдек бажаринг!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Эҳтимол бир томчи сув тарозига қўйилса ҳеч нарса ўзгармас..., Aммо сиз бесабаб хафа қилган инсонинг шу туфайли тўккан ҳар бир томчи кўз ёши тарозининг гуноҳларингиз қўйилган тарафга охиратда жуда оғирлик қилади.... Жудаям....
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

• У киши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Фаришталар ҳаё қилдиган кишидан Мен ҳаё қилмас эканманми?"

У зот

• Биринчи Исломни қабул қилган ва биринчи ҳижрат қилганлардан бири;
• Икки нур соҳиби;
• Қуръонни жамлаган;
• Рума қудуғини сотиб олиб, мусулмонларга вақф қилган;
• Жаннатга бир неча бора башорати берилган;
• Расулуллоҳдан юзтадан ортиқ ҳадис ривоят қилган;
• Хулафои Рошидинларнинг учинчиси бўлмиш буюк саҳоба - Усмон розияллоҳу анҳунинг "Бақиъ" қабристонидаги  жойининг аввалги ва ҳозирги кўриниши.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Қироат илмининг етук алломаси Имом Муҳаммад ибн Жазарий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ғоятун ниҳоя фи табақотул қурроъ” китобларида Имом Шотибий ҳақларида сўз юритиб шундай дейдилар:
" قبره مشهور معروف ، يقصد للزيارة, وقد زرته مرات ، وعرض علي بعض أصحابي الشاطبية عند قبره ، ورأيت بركة الدعاء عند قبره بالإجابة رحمه الله ورضي عنه"
"У зотнинг қабрлари маълум ва машҳурдир. Зиёрат мақсадида бориладиган жойдир. Мен бир неча марта зиёрат қилганман. Баъзи шогирдларим у зот қабрлари олдида “Шотибийя”ни менга ўқиб берган эди. У зотнинг қабрлари олдида қилинган дуонинг баракасини ижобат бўлиши орқали гувоҳи бўлганман. Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олсин, рози бўлсин”.

Муносабат: Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Қироат ва тажвид илмида беназир олимдир. Имом Жазарий тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили илмлари каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асар тасниф этган. Эй сохта салафийлар! Имом Жазарийдек олимни ҳам юқоридаги гаплари учун “Қубурий” дея мазаҳ қиласизларми?!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Имтиҳон тугади. Натижани кўргани кетяпти

Бир кунлик имтиҳон (ўқишга кириш) учун қанча тайёргарлик кўряпсиз-у, ё абадий роҳат ёки абадий азоб учун қандай тайёргарлик кўряпсиз?

ТАВБА ҚИЛИНГ!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

КЎПРИК
🕊
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
🍃🌺🍃🥀🍃🥀🍃🥀🍃🌺🍃
Икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.


Муаллифига ташаккур

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ҳурматли оталар! Фарзандингизга суратли кийим олиб берманг.
Суратли кийим ила уларни масжидга олиб чиқманг. Жоиз эмас!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бомдод ҳавоси билан нафас олиб уйғонганларга Ассалому алайкум!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🌻 Dekabr oyi uchun 14 kunlik Umra ziyorati


🕋 Madinai Munavvarada 4 kun 🕋Makkai Mukarromada 10 ken
🧾 Umra viza
✈️ Аviachiptalar (Toshkent xalqaro aeroportidan)
🚌 Transfer xizmati
🕌 Islomiyot tarixi
🏫 Ikki xaram yaqinidagi mehmonxonalar

📍 Madinai Munavvaradagi mehmonxona: Divan Rose (200м)
📍 Makkai Mukarromadagi mehmonxona: Reyhan Al-Meshair (950м)

🧾 Umra viza (O‘zbekiston)
🚌 Transfer xizmati 🕌 Islomiyot tarixi
🍱 Tansiq taomlar
Madinada (2 mahal)
Makkada (3 mahal)
Yuqori darajadagi Ellikboshi xizmati
👔 Nimcha 🪪 Beydjik
🎒 Sumka 📘 Umra Qo‘llanmasi 💧 Zam-Zam suvi

✈️ Parvoz Toshkent aeroporti orqali amalga oshiriladi.
🛫 Uchish - Qaytish 🛬
TO’G’RIDAN TO’G’RI REYS!

TOSHKENT🛫MADINA🛫TOSHKENT

Uchish sanasi | Qaytish sanasi
🛫02.12.2024 - 17.12.2024🛬
🛫09.12.2024 - 24.12.2024🛬
🛫16.12.2024 - 31.12.2024🛬
🛫23.12.2024 - 07.01.2024🛬
🛫30.12.2024 - 14.01.2024🛬

☎️ Тел: +998 99 604 0786 Андижон

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бир куни бадавлат одам вафот этибди. Васиятига кўра ўғилларидан бири отаси билан қабрда биринчи кеча ётиши керак экан. Ака-ука бунга юраги бетламай, ўринларига бошқа биров топишга қарор қилишибди.

Бир мискин одам йўқчиликдан зерикиб, жонига қасд қилмоқчи бўлиб турган экан. Йўлдан бир парча эски арқон топиб олибди. Ўзига дор тайёрлаб энди ўзини осмоқчи бўлиб турган ҳам эдики, икки ака-ука кўриб қолишибди ва бир хум олтин эвазига отасининг қабрига бир кеча ётиб беришга кўндиришибди.

Марҳум билан мискинни кўмишибди. Одамлар қабрдан узоқлашиши билан Мункар ва Накир келишиб, мискиндан қўлидаги чириган арқоннинг ҳисобини сўра бошлашибди. Мискин йўлдан топиб олган арқонига қандай жавоб беришни билмас экан.  Мункар ва Накир гурзилари билан бир уриб, парча-парча қилиб юборар экан. Бўлак-бўлак бўлиб кетган тана яна қайта тикланиб, яна эски савол берилар экан. Яна жавоб бера олмас, яна парча-парча бўлиб кетар экан. Бу ҳол давом этаверибди.

Келишилган муддат тугаб қабрни очишлари билан мискин ортига қарамасдан қоча бошлабди. Бундан ҳайратланган ака-ука:
- Ҳаққингизни олмайсизми? - дейишган экан, мискин:
- Битта чириган арқонга жавоб беролмадим-ку, бир хум олтинга қандай жавоб қиламан!? - деб қочиб кетибди.

P.S.: Дунё-дунё бойлик топаётганлар қандай жавобини беришни ўйлаб қўринг!

Ибрат учун яқинларга улашамиз!

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#тарбия

ОНА...

Саудия Арабистонида икки ака-укалар бир-бирларини устидан судга арзланишибди. Улар ўзаро оналарини, кимиси билан қолиб яшашлигини келишишолмасликдан шу ишга боришибди.
Кичик ўғли бошқа шахарда, ўқишда юрган вақт мобайнида, катта ўғли онасига қараган.
Кичик ўғил ўқишини тугаллаб келгандан кейин онасини ўз уйига олиб кетмоқчи бўлганда, катта ўғли -: " Қандай қилиб мен жаннат дарвозасини бериб қўяман",- деб бунга норози бўлипти.
Онасига фарзандларидан бирини танлашлик имконини беришганда, онаси қайси бир фарзанди билан қолишликни танлай олмапти.
Лекин онани кичик фарзанд билан яшашлиги керак, деган хукмни суд чиқаргандан кейин, катта ўғли кўз ёшлари билан онасини кузатиб қолибди.
Ваҳоланки, ҳаммаси бир шаҳарда яшашар экан.

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

С6-3331 TAS-MED 02DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 17DEC 00:30 - 06:50

С6-3331 TAS-MED 09DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 24DEC 00:30 - 06:50

С6-3331 TAS-MED 16DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 31DEC 00:30 - 06:50

С6-3331 TAS-MED 23DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 07JAN 00:30 - 06:50

С6-3331 TAS-MED 30DEC 19:50 - 23:10
С6-3332 MED-TAS 14JAN 00:30 - 06:50

🌻 Dekabr oyi uchun 14 kunlik Umra ziyorati


🕋 Madinada 4 kun 🕋Makkada 10 kun
🧾 Umra viza
✈️ Аviachiptalar (Toshkent xalqaro aeroportidan)
🚌 Transfer xizmati
🕌 Islomiyot tarixi
🏫 Ikki xaram yaqinidagi mehmonxonalar

📍Madinadagi mehmonxona: Divan Rose (200м)
📍Makkadagi mehmonxona: Reyhan Al-Meshair (950м)

🧾 Umra viza (O‘zbekiston)
🚌 Transfer xizmati 🕌 Islomiyot tarixi
🍱 Tansiq taomlar
Madinada (2 mahal)
Makkada (3 mahal)
Yuqori darajadagi Ellikboshi xizmati
👔 Nimcha 🪪 Beydjik
🎒 Sumka 📘 Umra Qo‘llanmasi 💧 Zam-Zam suvi

✈️ Parvoz Toshkent aeroporti orqali amalga oshiriladi.
🛫 Uchish - Qaytish 🛬
TO’G’RIDAN TO’G’RI REYS!

TOSHKENT🛫MADINA🛫TOSHKENT

Uchish sanasi | Qaytish sanasi
🛫02.12.2024 - 17.12.2024🛬
🛫09.12.2024 - 24.12.2024🛬
🛫16.12.2024 - 31.12.2024🛬
🛫23.12.2024 - 07.01.2024🛬
🛫30.12.2024 - 14.01.2024🛬

☎️ Тел: +998 99 604 0786 Андижон

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Олтиндан ясалган эгар эшакни от қилмаганидек, баъзи одамлар ҳар қанча шоҳона кийимлар киймасин жоҳил ва пасткашлигича қоладилар. Зеро шоир айтганидек:

Даво излаганлар бир қадар марддир,
Жаҳолат аҳлининг ҳоли кўп баддир.
Балки, ўлимнинг ҳам бордир давоси,
Ва лекин жоҳиллик бедаво дарддир.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ҳазрати Оиша онамиз масжидлари. Умра ва ҳажга борганлар кўпроқ билишади.

Ушбу жойдан Оиша розияллоҳу анҳо онамиз умра учун ният қилиб эҳром боғлаганлар. Шу сабабли «Умра масжиди»,«Танъим масжиди» ва «Оиша масжиди» деб аталади.
«Танъим» шу жойдаги ноим ва наъийм исмли икки тоғга нисбатан айтилган.
Ушбу масжиднинг орқа томонида ёмғир сувлари билан тўлиб турадиган ҳовуз ҳам бўлган.
Мушриклар ушбу масжидга яқин жойда саййидимиз Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳуни боғлаб осиб қўйганлар.
Масжиднинг кўриниб турган ушбу иморати таҳминан ҳижрий ўн биринчи асрга тақалади.
Бугунги кунда ушбу масжид ажойиб бир гўзал кўринишда бино қилинган.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ(Фарзанд тарбияси)

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Меҳнатдан терласа - зўр пешонадир,
Деворга тегмаса - ғўр пешонадир.
Минг бир пешонада минг битта битик,
Саждага тегмаса - шўр пешонадир!

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мусулмонни фаросати
Ғоятда камбағал бир аёл радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришларини илтимос қилади.
Худди шу дастурни эшитиб ўтирган атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди. Радиодан аёлнинг манзилини олиб, котибасини чақиртириб дебди:
– Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.
Агар аёл сиздан:
– “Булар кимнинг номидан? деб сўраса, унга “Булар шайтоннинг номидан!” деб айтасиз, тушунарлими? – деб буйруқ берибди.
Сўнгра котиба аёлнинг манзилига етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди. Аёл озиқ-овқатларнинг кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди. Шунда котиба аёлдан кулиб сўрабди:
– Бу озиқ-овқатлар кимнинг номидан эканлигига қизиқмайсизми?
Аёл жавоб берибди:
– Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун, ҳаттоки, шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар.

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Шоҳ тобут ясовчининг хотинини бир кўрди-ю, ошиқи беқарорга айланди. Қандай бўлмасин, уни қўлга киритиш пайига тушди...
Ниҳоят, аскарларидан бирини тобуткашнинг уйига юборди:
Подшоҳ сенга эрталабгача "ҚИРҚТА ТОБУТ" ясашингни буюрди. Агар эпламасанг бошинг кетади. Михлари олтиндан бўлиши керак, —деди аскар унга.
Тобуткашни қайғу чулғади. "ҚУРБИ ЕТМАЙДИГАН ИШ".
— Хотин, — деди уйига келиб, — куним битганга ўхшайди, подшоҳ қилиб бўлмайдиган ишга буюрди...
Хотини нима гаплигини сўради. Эри бўлган гапни айтиб берди. Шунда аёл бу ерда бир гап борлигини тушунди, бекорга эрига бу ишни буюрмаган...
Аёл АЛЛОҲ мўмин бандасини бундай чорасиз қолдирмаслигига ишончи комил эди. Шунда у эрига деди:
— Ҳеч қўрқманг, унутмангки, тундан кейин тонг, оғриқдан кейин ҳаловат бор.
— Шундайку-я, аммо эрталаб менинг каллам кетади.
— Айтдим-ку, қўрқманг деб, "АЛЛОҲ кифоя килувчи зот". Боринг-да хотиржам ётиб дам олаверинг...
Аммо тобуткашнинг кўзига уйқу илинмади.
Кечаси билан хонада юриб чиқди....
Эрта тонгда эшик тақиллади. Тобуткаш эшикни очар экан, титроғи кучайди. Кечаги аскарни кўргач эса, ҳушидан кетаёзди.
— Келинг, — деди тили зўрға айланиб. Аскар ҳазин овозда деди:
— Битта тобут ясаб беринг. "ПОДШОҲ ВАФОТ ЭТДИ"...

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

Читать полностью…
Подписаться на канал