durdonadur | Неотсортированное

Telegram-канал durdonadur - ANDIJON DURDONALARI

4937

Ушбу каналда соф Ханафия мазхабида бўлган, ақидаси тўғри деб билган уламоларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатларини қўйиб борилади. YouTube kanalimizga ham obuna bo'ling 👇🏻 https://youtube.com/c/AndijonDurdonalari @Faqiirbot

Подписаться на канал

ANDIJON DURDONALARI

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

👉 1.  Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
👉 2.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
👉 3.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
👉 4.  Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
👉 5.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва  гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

👉 1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.  
👉 2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
👉 3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
👉 4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
👉 5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
👉 6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
👉 7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
👉 8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
👉 9.  Ота-она учун молини сарфлаш;
👉 10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
👉 11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
👉 12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
👉 13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
👉 14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
👉 15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
👉 16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Дунёни деб ўлиб кетишга арзимайди.. Аллоҳим дунёни қўлимизга бергин, қалбимизга эмас!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Аслида бизга берилган умримизнинг ҳар дақиқаси неъмат экан. 😥

Кеч англадим ношукурман. 😥

Ҳеч кимга мухтож бўлмай хассага суянмай ўз оёқларимизда юрушимиз неъмат.

Ўз қўлларимиз билан овқат, сув олиб ича олишимиз ҳам неъмат. 😥

Кўзларимиз кўриши ўзимиз нафас ололишимиз неъмат. 😥

Оғриқларсиз тинчлик хотиржамликда ором олишимиз неъмат. 😥

Оғриқлардан дод солиб ёнимдаги жигарларимга эмас, фақат Аллоҳга ёлвориб,
Аллоҳим мехрибоним илтимос ёрдам бер, мани бунчалик қийнама деб фақат Аллоҳга ёлвориб йиғлаганимдан, атрофимда манга термулиб нима қилишга хайрон бўлиб турган фарзандларим, жигарларим манга қўшилиб йиғлашди. 😥

Биз ҳар қандай ҳоллатда ҳам Аллоҳга ва Ўзининг мехрибонлигига мухтожмиз. 😥

Хаттоки ўзимиз хожатга чиқа олишимиз ҳам аслида катта неъмат экан. 😥

Аллоҳнинг бизга берилган неъматларини санаб адоғига ета олмаймиз. 😥

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бугун Аллоҳга ҳамд айтдингизми ёки аксиришингизни кутяпсизми?

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «астағфируллоҳаллази ла илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳи» деса, у мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар»
.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Муборак Мадинайи Мунаввара шаҳрида KFS сотиб олаётганларга норози бўлиб, ич-ичидан жон куйдириб гапираётган оқсоқолнинг сўзлари интернетда муҳокама бўлаяпти.
«Эндигина намозни адо қилиб бўлиб, Ғазодаги мусулмон биродарларимизни ҳақларига дуо қилиб чиқдик. Уларга нисбатан икки юзламачилик қилманглар! Нафсларингизни тийинглар, фойдаси мусулмонларни зиёнига сарф қилинадиган нарсаларга бойкот қилинглар» - деб норози бўлган оқсоқол.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ислом Рукнлари
Абдуллажон маҳсим домла
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ўғлининг қотилига мусулмонинг айтган ажойиб сўзлари.

Мусулмон ота маҳкама жавоб бераётган ўғлининг қотилига мислсиз раҳм шафқат кўрсатди. Кентукки штатида истиқомат қиладиган Трей Релфорд пицца ташувчи 22 ёшли Салоҳиддин Житмудни вахшийларча ўлдиргани учун 31 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жиноят содир бўлган кечада ёш мусулмон йигит охирги буюртмани элтиб бериб уйга қайтмоқчи бўлиб турганида хужумга учрайди. Аламзада ота махкамада ўғлининг қотилига шундай сўзлар билан мурожаат қилди:

«Ислом бизга шуни ўргатадики, раҳм килган раҳм топади. Сени йўлдан уриб бу жирканч жиноятни амалга оширишга гижгижлаган шайтондан ғазабланаман. Сендан хафамасман. Сени айбламайман. Мўминлар Аллоҳнинг битган қадаридан рози бўлмоқлари даркор»
- деб соч соқоли оқарган оқ дўппи кийган отахон кўзи тўла ёш бўлиб турган айбланувчини бағрига босди.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллажон махсим домла.
Пайғамбаримиз алайхмссалом тарихлари ва одоблари.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#mujda

Рўзадорнинг 2 хурсандчилиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўзадорга икки хурсандчилик бор. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлади. Роббисига йўлиққанида хурсанд бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида бундай дейдилар:
"Биринчи хурсандчилик - фарз ибодатни саломат ҳолда бажаргани, Аллоҳ таоло унга куч-қувват ва тавфиқ бергани, кўплаб савобларга эга бўлгани учун бўлади.
Иккинчи хурсандчилик - охиратда Роббига йўлиққанида тутган рўзаси учун берилган улкан савобларни кўрганида бўлади".

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

⚡️Саудия Арабистони Қироллиги Масжид ан-Набавийни 3 кунга зиёрат қилиш учун 3D виртуал дастур жорий этилди.

3D саёҳатда Масжид ан-Набавийда хоҳлаган жойга боришингиз мумкин
.

Агар сиз уни очсангиз, у ерда ҳамма нарсани кўриш учун ҳар бир ёрлиқни босишингиз мумкин.
Ажабланарли даражада чиройли.
https://vr.qurancomplex.gov.sa/msq/
Биринчи марта босганингизда
У сизга масжиддаги маҳсус жойлар рўйхатини беради.
Қайси бирини томоша қилишни танлашингиз мумкин.
Ва бармоғингиз билан Сиз кўрсатилган жойни айланиб чиқишингиз ва катталаштиришингиз мумкин.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🕋Хаж покланиш сафари китоби билан
Хаж ва Умра ибодатингизни
Тула тукис адо этинг🕋

Мавзуси: кулланма
Тили: криллча
Сахифаси: 44 бет
Мукаваси: юпка
Хажми: урта
Ранги: каймок ранг
Нархи: 25 000 сум.

Мурожаат Учун ⬇️
📱+998 99 630 90 70

✈️ @XM_68139030

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

"ВАФО"
Жаноби Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболаридан бири Ҳошимнинг асл исмлари Амр бўлган. Нега Ҳошим деб ном олганини биласизми?

Араб тилида "ҳашама" сўзи "синдирмоқ", "майдаламоқ" маъноларини англатади. Жаноб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Амр Маккаи Мукаррама аҳлига “сарийд” номли таом тарқатгани учун шу номни олганлар. Сарийд - бу нон ва гўштни қайнатилган сувга майдалаб солиб ейиладиган таомдир.
Маккаи Мукаррамага қаҳатчилик келганида Амр узоқ йўл юриб Фаластинга, айнан Ғазо(Ғазза)га ун олгани келадилар. Бу ердан туяларига ун ортиб Маккаи Мукаррамага борадилар. Етиб келгач, туяларини сўйиб, қозонлар осиб Маккаи Мукаррама аҳлига сарийд пишириб тарқатадилар. Ана шу иши туфайли Амр энди Ҳошим деб чақирила бошлайдилар.
Энг қизиғи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг боболари Ҳошим охирги сафарида айнан Ғазода вафот қиладилар ва шу ерда дафн қилинадилар. Шунинг учун Ғазо "Ҳошимнинг Ғазоси" деб ҳам аталади.

Замон айланди.
Ҳа, замон айланиб, айнан Қурайшни очлик ва ўлимдан сақлаб қолган Ғазо аҳлидан нон ва унни Макка аҳли ман қилиб қўйди!
Мана сизга "вафо"!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллажон махсим домла.
Аллоҳдан қўрқиш ҳақида.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

85 га бордизми?
➖88 га бордим
➖Вой вўўў табаррук бўлиб қолибсизку


Шу отахонларни ёшларига етишлик барчаларимизга насиб этсин

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Mullo Doʼst Muhammad Oxund domla- Iymon. Islom. Ehson. Farzand tarbiyasi. Halol tijorat
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Роббим бир эшикни беркитса, албатта бошқасини очади... Фақат биз ёпилган эшикка узоқ термулиб қолиб, очилган эшикни пайқамай қоламиз.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Дадасини қариялар уйига жойлаштириб чиққан бойвачча, машинасига ўтирдида аста жойидан қўзғалди. Машинани орқа ўриндиғида ўтирган 5 ёшлардаги бойваччани ўғли дадасига деди.
- Дада бобожонимни ташлаб кетган жойизи манзилини менга айтинг..
- Манзилини нима қиласан, ёки бобожонингни соғинганингда кўргани келасанми?
- Йўқ, катта бўлсам сизиям ўша ерга жойлаштираман.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қуръон соҳибига:  «Қироат қилиб, кўтарилавер. Дунёда қандай тартил қилган бўлсанг, шундай тартил қил. Сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконида бўлади», дейилади»
.

Абу Довуд ва Термизий рохимахумуллох ривоят қилганлар

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Оламдан ўтган онасини кўйлакларидан отасига кўрпа тикиб берибди. Отаси кўз ёшларини тия олмади...
🥲🥲🥲

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#ибрат

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.
Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Маъноли ҳикоя
Антропология фани олими Африканинг ибтидоий қабилаларидан бирида болалар билан қуйидагича ўйин ўйнади. Лаззатли мевалар солинган саватчани бир дарахт тагига қўйиб, уларга: "Сизлардан ким биринчи бўлиб, саватчага етиб келса, унинг ичидаги меваларни қўлга киритади", деди.
"Бошладик" ишорасини берганда олим фавқулодда қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлди. Болакайлар ширин меваларга етишгунларича бир-бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб, баробар дарахт остига етиб келишганди.
Ҳар бирлари ғолиб бўлиш имкониятига эга бўла туриб, нега бундай қилганлари ҳақида олим сўраганда, болакайлар таажжуб билан: "Қандай қилиб бошқаларимизнинг бахтсизлиги эвазига биримиз саодатли бўлишимиз мумкин?!" дея жавоб қилишди!
Улар ўзларидаги қоида: "Биз бўлганимиз туфайли мен борман!" қоидасига мувофиқ иш тутишганди.
Бу ибтидоий қабила, ўзини улардан афзал ва мутараққий билувчи жамиятлар йўқотиб қўйган саодат сиррига эга эди.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бир куни менга: «Йиғлаб ёзган мақоланг борми?», дейишса шуни кўрсатаман..

«Йўл-йўлакай»: 95 ёшли онасини «Тахтиарава»да айлантираётган фарзанд.

​​​Бу — Фарғона вилояти Қўштепа туманида истиқомат қилувчи Муяссархон ая бўладилар. "KUN.UZ" сайтида  айтилишича, ая  ҳозир 95 ёшдалар. Суратда 51 ёшли қизи Умидахон опа уни аравада сайр қилдираяпти.

«Узоқ йиллар турли соҳаларда ишлаб, фарзандлар, неваралар, чевараларни улғайтирди. Уйда ўтириб, зерикиб қолади. Ҳар куни «Айлантириб келинглар», дейди. Онамизни сайр қилдириш учун мана шундай арава ясаттирдик. Ҳар куни ярим соатдан кўча айлантирамиз. Тоза ҳавода кўчаларни, одамларни кўриб дили ёзилади, кўнгли кўтарилади», — дейди Умидахон опа.

«Она қимматбаҳо автомобиль эмас, балки оддийгина аравада ўтириб кўча айланса ҳам бахтли эди. Волида учун уни дабдабали автомашина эмас, фарзандининг меҳр тўла қўллари етаклаган арава қувонч бахш этаркан».

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

وقال أمير المؤمنين رضي الله عنه: تشمّموا النرجس ولو في اليوم مرة ، فإن في قلب الإنسان حالة لا يزيلها إلا شم النرجس.

*Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу айтдилар: «Наргиз гулини тез - тез ҳидлаб туринглар, агарча бир кунда бир марта бўлса ҳам. Чунки инсоннинг қалбида шундай ҳолатлар (ғам, қайғу, хафагарчилик) бўладики, қалбдаги у ғам қайғули ҳолатларни наргиз гулининг ифоригина кетказади. (Сабабчи бўлади.)*

_Бу гул деярли ҳаммани уйида бор! Халқ тили билан айтганда пиёз гул дейилади._

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ЖАННАТГА 122 ЭШИК

1. Ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг ро-зилигини кўзлаб бажариш, яъни ихлосли бўлиш.
2. Аллоҳ таолога тавба қилиш.
3. Янги чиққан ойни кўрганда дуо қилиш.
4. Иймон ва савоб умиди ила рўза тутиш.
5. Иймон ва савоб умиди ила кечаларини бедор ўтказиш.
6. Иймон ва савоб умидида Қадр кечасида бе-дор бўлиш.
7. Рамазоннинг охирги ўн кунида янада жидду жаҳд қилиш.
8. Умра қилиш.
9. Эътикофда ўтириш.
10. Рўзадорга ифторлик қилиб бериш.
11. Қуръони Каримни тиловат қилиш.
12. Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатиш.
13. Аллоҳ таолони зикр қилиш.
14. Истиғфор айтиш.
15. Таҳоратни мукаммал адо этиш.
16. Таҳорат олгандан кейин шаҳодат калима-сини айтиш.
17. Доимий таҳоратли бўлиб юриш.
18. Мисвок ишлатиш.
19. Таҳорат олгандан кейин икки ракат намоз ўқиш.
20. Азонни эшитгандан кейин унинг дуосини ўқиш.
21. Азон ва иқомат орасида дуо қилиш.
22. Беш вақт намозни тўкис адо этиш.
23. Намозларни ўз вақтида адо этиш.
24. Хусусан, бомдод ва аср намозларининг вақтига янада риоя қилиш.
25. Жума намозларини адо этиш.
26. Жума куни дуолар ижобат бўладиган лаҳзаларни ўрганиб, шу вақтларда дуо қилиш.
27. Жума куни Каҳф сурасини ўқиш.
28. Масжидга бориш.
29. Ҳарам масжидида ва Масжиди Набавийда намоз ўқиш.
30. Қубо масжидида намоз ўқиш.
31. Доимо жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилиш.
32. Биринчи сафда намоз ўқишга интилиш.
33. Доим Зуҳо намозини адо этиш.
34. Кундалик ўқиб бориладиган суннат намоз-ларини қолдирмаслик.
35. Нафл намозларни уйда адо этиш.
36. Кўп сажда қилиш.
37. Масжидда бомдод намозини ўқиб бўлгандан кейин ўз жойида қуёш чиққунча зикр қилиб ўтириш.
38. Жаноза намози ва дафн маросимига қат-нашиш.
39. Ёш фарзандларни намоз ўқишга ўргатиш.
40. Ёшларни рўза тутишга ўргатиш.
41. Ҳар бир фарз намозидан кейин Аллоҳ тао-лони зикр қилиш.
42. Оғиз очишни кечиктирмаслик.
43. Оғизни шом намозидан аввал очиш.
44. Агар топилса, хурмо билан оғиз очиш.
45. Доимо ифторлик дуосини ўқиш.
46. Ифторлик пайтида дуо қилиш.
47. Бошқа пайтларда ҳам кўпроқ дуо қилиш.
48. Саҳарлик қилиш.
49. Овқат еб, ичимлик ичиб бўлгандан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтиш.
50. Закотни адо этиш.
51. Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш.
52. Садақа бериш.
53. Бировларга ошкора қилмай садақа бериш.
54. Масжидлар қурилишига моддий ёки маънавий кўмак бериш.
55. Саломни кенг ёйиш ва мискину фақирларга таом едириш.
56. Йўлдан одамларга азият берадиган нарса-ларни олиб ташлаш.
57. Ота-онага яхшилик қилиш ва уларга итоат этиш.
58. Аёл киши эрига итоат этиши.
59. Ҳалолдан касб қилиш.
60. Аҳли оиланинг нафақасидан хабардор бўлиш.
61. Етим-есирлар ва мискину бечоралар нафақасидан хабардор бўлиш.
62. Етимни ўз кафиллигига олиб, унинг нафақасига қараш.
63. Етимнинг бошини силаб, унга меҳр-шафқат кўрсатиш.
64. Дўсту биродарларнинг эҳтиёжларини раво қилиш.
65. Аллоҳ йўлидаги дўстлардан ҳол-аҳвол сўраб кўргани бориб туриш.
66. Касалларнинг ҳолидан хабар олиш.
67. Қариндош-уруғлар гарчи, алоқаларни узган бўлсалар-да, улар билан борди-келди қилиш.
68. Мусулмонларнинг кўнгилларини кўтариб, хурсанд қиладиган ишларни амалга ошириш.
69. Қийналиб қолган кишининг ишини енгил-латиш.
70. Заифҳол кишиларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлиш.
71. Ўзаро низо чиққан, бир-бири билан юз-кўрмас бўлиб кетган инсонларнинг орасини ис-лоҳ қилиш.
72. Гўзал хулқли бўлиш.
73. Ҳаёли бўлиш.
74. Ростгўй бўлиш.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Динда адашганлар тўғрисида.
Абдуллажон маҳсум домла.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Дунё ҳаёти осон бўлганида, синовлари бўлмаганида жаннат эшикларидан бири "САБР" бўлмас эди.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллажон маҳсим домла.
Одам алайхиссаломни яратилишлари ҳақида.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Макка ва Мадина – Аллоҳнинг мўъжизаси. (Россиялик космонавт Макка ва Мадина билан боғлиқ фазовий мўъжиза ҳақида сўзлаб берди)

"Космик фазода бўлган вақтимда ҳамкасбларим билан ўзларининг тунгги ёруғликлари билан ном чиқарган Париж, Европа ва Американинг айрим давлатлари ва бир қатор мамлакатларни фотосуратини олмоқчи бўлдик. Лекин олинган суратлар тиниқ чиқмади. Сўнг Ернинг космосдан суратини олувчи аппарат объектини Саудия Арабистони ярим оролига бурдик, олинган суратдан бутун экипаж хайрон қолди.
Биз суратда икки ёрқин порлаб турган жойларни кўрдик, аммо бу нима эканини билолмадик. Бироздан сўнг нурларнинг чиқиш жойи координатаси аниқлангач бу мусулмонларнинг муборак жойлари - Макка ва Мадина эканини билдик”, - дейди Россия космонавти Анатолий Ивашин.

Анатолий Ивашин космосда кўрган Макка ва Мадинанинг гўзаллигини “Аллоҳнинг мўъжизаси” деб атаган.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Eтти нарса инсонга юкдир (қиёматда ҳисоби ва азоби оғир бўлган нарсалар):

1. Амал қилинмаган илм;
2. Ихлоси йўқ амал;
3. Инфоқ-эҳсон қилинмаган мол;
4. Аллоҳга муҳаббати йўқ қалб;
5. Ибодатсиз тана;
6. Аллоҳга яқинлаштирмаган вақт;
7. Қўл остидагиларга нисбатан Адолатсиз бошқарув.

Читать полностью…
Подписаться на канал