Шу ҳадиси шарифни ўқиб яна ким нийят қилди кўзи ожиз кишиларни етаклаб, ваъда қилинган савобга эга бўлишни?
Читать полностью…Хозирги Араб дунёсининг катта қисмини бошқараётган монархларнинг аждодлари- Хусайин ибн Ал-Ҳошимий, Фейсал I, Абдулла ибн Ҳусайн, Али ибн Ҳусайн ва бошқалар 1916-1918 йилларда Усмонийлар салтанатига хиёнат қилиб инглиз ва французлар билан тил бириктириб Араб исёнини бошлаган эдилар. Натижада Буюк Британия, Франция ва кейинчалик АҚШ Арабистон ярим ороли ва Яқин шарқнинг катта қисмини ўз таъсирига олган ва халиям деярли катта таъсир кучига эга.
Читать полностью…**Қурайш мушриклари Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламни ва саҳобаи киромларни айблайдиган турли қасидаларни тўқиб юришарди. Ушбу қасидалар бизгача етиб келмаган. Сабаби, мусулмонлар уларни нақл қилишмаган ва эътибор беришмаган. Шу сабаб улар йўқ бўлиб кетган.
Саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ботилни унга сукут қилиш билан даф этинглар. Уни гап-сўз қилиб тарқатиб юрманглар, токи бузғунчи одамлар бундан уйғониб олмасинлар”, деди.**
Солиҳа аёл - “ Мен хоҳлагандек ҳаёт бера олмаяпсиз “ дейдиган эмас, балки - “ Ризқ бергувчи Аллоҳимдир, демак ризқимизнинг калитини очмоқликга истиғфоримиз етмаяпти экан “ - дейдиган аёлдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Шукур қилувчи қалб, зикр қилувчи тил ва дину-дунё ишларида сенга ёрдам берадиган солиҳа аёл - одамлар тўплаган ҳазинадан яхшироқдир".
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар. Мен Нофеъга: "Қазаъ нима?" дедим. У: "Ёш бола бошининг (сочининг) бир қисмини олиб, бир қисмини қолдириш", деди.
Имом Муслим ривояти.
P.S.: Бугунги кунда кўпчилик ўзи билмаган ҳолда шундай қилиб юборади. Биз сизга эслатдик, сиз ҳам биродарларингизга эслатиб қўйинг!
Киши ёлғиз қолганда ҳам ҳаром амалларни бажараётган бўлса, ё Аллоҳниг кузатиб турувчи эканига иймони йўқ ёки иймон этгани ҳолда Аллоҳдан қўрқмай, уялмай маъсият қиляпти.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари қуддиса сирруҳу.
Бу ёлғон дунёнинг тиконлари жонингга ботса ҳам енгилма, сабр қил!
Чидагинки, абадий маконинг гулзорга айлансин.
Қайси дарддан дард чекаётган бўлсанг, яна сабр қил.
Сабр қилгинки, У энг буюк марҳамат соҳиби қўлларингдан тутсин.
Шамс Табризий
Jaloliddin Suyutiy qoddasallohu sirrohul aziz ayttilarki:" kim ushbu salovotni har juma kechasi bir bora o'qishga odatlansa ham o'layotib janobimiz sollalloohu alayhi vasallam jamollarini ko'rib vafot etadi ".
Alloohumma solli ala sayyidina Muhammadin nabiyyil ummiyyil habiibil aalil qodri alaziimil jaah va ala aalihi va sohbihi va sallim
Jaloliddin Suyutiy qoddasallohu sirrohul aziz ayttilarki:" kim ushbu salovotni har juma kechasi bir bora o'qishga odatlansa ham o'layotib janobimiz sollalloohu alayhi vasallam jamollarini ko'rib vafot etadi ".
Alloohumma solli ala sayyidina Muhammadin nabiyyil ummiyyil habiibil aalil qodri alaziimil jaah va ala aalihi va sohbihi va sallim
Туркиялик имом домла Маккада "Ғазза ва Фаластин" номини тилга олиб дуо қилгани учун қўлга олинибди.
Читать полностью…УЛАР ШУНДАЙ ЭДИЛАР
Гўзал хулқ сохиби
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Мадинада боғлари бор эди, боғнинг ёнбошида эса, ўша вақтда Дамашқ шаҳрида халифа бўлиб турган, Муъовия ибн абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ҳам боглари бор эди.
Кунларнинг бирида, Муовия розияллоҳу анҳунинг боғидаги хизматкорлари Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳунинг боғига киришди, бу ҳолат эса бир неча кун такрорланди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу Дамашқ шаҳридаги халифа, Муовия розияллоҳу анҳуга хитобан ҳат ёзди, "ана шу вақтда, икки буюк саҳобий ораларида келишмовчилик бор эди"
Абдуллоҳ бин Зубайр дан "жигархўр Ҳинднинг боласи" Муовияга" Сенинг ишчиларинг, боғимга киришмоқда, ишчиларингга айтиб қўй, боғимдан оёқларини изини ўчирсин, акс ҳолда, "ундан ўзга Илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки" сенга бошқа чора кўраман!
Хат инсонларнинг энг юмшоқфеъл кимсаси Муовия розияллоҳу анҳуга етиб келди, хатни ўқиб кўрди... Сўнгра ўғли Язидга айтдики: "Абдуллоҳ ибн Зубайр, менга таҳдид қилиб хат юборибди, сен қандай фикрдасан?"
Ўғли Язид айтдики: "Аввали Абдуллоҳнинг, охири эса сизнинг ҳузурингизгача келадиган қўшинни юборингки, сизга унинг бошини олиб келишсин" .
Муовия розияллоҳу анҳу айтдиларки : "Балки ундан кўра яхшироқ ва меҳрибонроғини қиламан".
Муовия розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳуга мактуб йўллаб, шундай деди: " Абу Суфённинг ўғли Муовиядан Абдуллоҳ бин Зубайр (икки белбоғ эгаси Асмонинг) ўғлига: Аллоҳга қасамки, агарда дунё мен ва сизнинг орамизда бўлганда эди, уни албатта сизга топширган бўлар эдим, агарда менинг боғим Мадинадан Дамашқгача бўлса эди сизга берган бўлардим. Мактубим қўлингизга етса боғимни ва ундаги ишчиларини ўзингизнинг боғингиз ва ишчиларингизга қўшиб олинг, албатта Аллоҳнинг, кенглиги осмонлару ерча келадиган жаннати бордир!"
Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу мактубни ўқигач, кўзларидан ёш оқиб, то соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар ва Дамашққа Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бориб, бошини ўпиб, айтди: "Сизни Қурайш ичида мана бундай мартабага кўтарган ҳалимлигингизни, Аллоҳ кетказмасин."
Қиссадан ҳисса:
Доимо, чиройли муомаланг ва муҳаббатинг билан бошқаларни қалбига қувонч тўлдиришга қодирсан.
Бошқаларни сенга ёмонлик қилаверишлиги, ўзинг хақингдаги заифлик ҳис туйғусини олиб келмасин ва бошқалар фурсатдан фойдаланиб қолишлиги бу сенинг хушфеъллигингдандир.
Хушфеъллигингнинг давомийлиги, бошқалар олдидаги гўзалликларингдандир, бунинг учун бирон кимсадан, яхшилигинг эвазига эзгуликни кутмаслигинг кифоядир.
Мадомики, қалбинг ўша гўзал саховат ва хушфеъллигинг билан ором олсин.
Доимо ёдингда бўлсин!
● Кимки беайб дўст истаса, ёлғиз ўтади.
● Кимки нуқсонсиз аёл истаса, бўйдоқ ўтади.
● Кимки мукаммал қариндош истаса, қариндошдан узилган ҳолда яшайди.
Ҳаётимизга мўътадилликни қайтаришлигимиз учун бошқаларнинг бадхулқлигига бардошли бўлишимиз лозим.
Бахтли ҳаёт изласанг:
● Ҳар нарсани шарҳлама!
● Ҳар нарсада нозиклашма!
● Ҳар нарсани таҳлил қилма!..
@durdonadur
Иккинчи уйни кўз олдимга келтирсам, юрагим орқага тортиб кетади. Аммо, боришимиз ойдай ойдин...
Читать полностью…Энг қимматбаҳо гилам.
Шундай қиммат жойнамозингиз бўлишни истармидингиз. Ким ҳам истамайди. Аммо бу гиламча сотилмайди. Сотиб олсангиз-да, ўзингиз эскитмаганингиз учун сиз учун қадрсиз.
Шунинг учун бундай гиламчага эга бўлишингиз учун ҳозирдан тўқишни бошлашингиз керак. Чунки, бунинг учун узун йиллар лозим сизга. Узун-узун йиллар... Қўлларингиз кифоя эмас, тиззаларингиз билан тўқийсиз, балки пешонангиз билан... Қанча эрта бошласангиз, шунча тез эга бўласиз. Шунча йиллик умрни Роббингиз сизга ато этарми? У яна бир савол. Аммо, тўқишни бошлайлик. Биз битирмасак-да, авлодларимиз битирар, иншааллоҳ...
Бир солиҳ кишидан сўрабди:
- Бомдод хавоси ажойиб мусаффо-да бунинг боиси нимада?
Солиҳ киши жавоб берибди:
- Чунки Бомдодда мунофиқ ухлаб ётган бўлади!
@durdonadur
Эркаклардан бири айтади: “Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо устида тортишиб қолсак, жаҳл билан тезроқ хонадан чиқиб кетишга ҳаракат қиламан. Кўча эшиги олдида етиб бормайман ҳамки, валлоҳи, ичкарига қайтиб ундан узр сўраб кўнглини олиш, ярашиб олиш иштиёқи қалбимни тўлдириб олади. Бу ҳақда унга айтиб берганимда, у мендан: “Биласизми, нега бундай бўлади?” деб сўради. Мен: “Йўқ, нимага экан?”, дедим. У: “ўзаро жанжалимиздан сўнг хонадан чиқишингиз билан мен тинмай истиғфор айта бошлайман. Кейин эса сиз кириб келасиз ва узр-маъзур айтиб, кўнглимни ола бошлайсиз” деб жавоб берди. Ҳа биродарлар, (бунинг сабаби) Аллоҳ таоло баён қилган ушбу истиғфордир: “Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас”, Анфол сураси, 33-оят.
Читать полностью…Боланинг отадаги ҳақлари:
1. Унга чиройли исм қўйиши;
2. Унга чиройли одоб ва ахлоқ ўргатиши;
3. Унинг Исломий муҳитда улғайиши учун имконият яратиши;
4. Унга баъзи-баъзида дўстона насиҳат қилиши;
5. Унга солиҳ ўртоқлар билан дўстлашиш муҳитини яратиши; керак бўлса бунинг учун бошқа ерга кўчиб ўтиши.
Асрлар ўтади, ўтар кўп йиллар,
Ҳаммамиз кетамиз дунёдан аста.
Тириклар қадрини билинг одамлар,
Умр тугаб қолар бир кун, бир паста..!
Нега ғамгинсиз?
Иброхим ибни Адхам қуддиса сирруху бир ғамгин одамни ку́риб дедилар:
- Хой биродар мен сиздан уч нарсани савол қилмоқчиман, жавоб берасизми?
Ғамгин киши ха майли деди.
Су́радилар:
- Бу коинотда Оллохнинг хохишисиз бирор нарса ру́й берадими?
Ғамгин киши жавоб берди:
- йу́к-асло.
Су́радилар:
- Худо сизга тақдирда битган ризқингиздан бирор нарса камаядими?
-йу́қ,-дея жавоб берди ғамгин киши
Су́радилар:
- Оллохи таъоло хаётда сизга ёзиб белгилаган умрингиздан бирор лахзаси қискарадими?
- йу́қ- деб жавоб қилди у, ғамгин одам.
Шунда Иброхим Адхам рохимахуллох:
- ундай бу́лса ғам-андухга нехожат дедилар.
@durdonadur
Уйингиз торлигидан, кийимингиз камлигидан, машинангиз эскилигидан шикоят қиляпсизми?
Ушбу суратга назар солинг!
Нимани ўйлаяпсиз? Шикоят қилганингиз учун уялиш ҳиссиними?